🔥🚒 "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди
Гулистон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимида ўтказилган "Очиқ эшиклар куни" тадбирида махаллаларда ФВБ томонидан оталиққа олинган ёшлар иштирокида дастлаб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, шунингдек, ёнғинлар ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида масъуллар томонидан тавсиялар берилди.
Шунингдек, ёшларга амал қилиниши лозим бўлган қоидалар жамланган қизиқарли видеороликлар намойиши хам ўткизилди. Булардан ташқари, ёнғин-қутқарув амалиётида фойдаланиладиган техникалар, куч ва воситаларнинг намойиши, спорт мусобақалари ҳам ўтказилиб, ёшларнинг ўзлари хам бу ускуна ва махсус кийимлардан фойдаланиб кўриш имкониятига эга бўлдилар. "Бу каби тадбирлар ҳудудларда давом этмоқда", — дейилади вилоят ФВБ Ахборот хизмати хабарида.
‼️🔞 Гулистонда эркак хотинини аёвсиз калтаклаб, сочини калга олиб ташлабди
“Дарё”га калтакланган аёлнинг танишларидан бири хабар беришича, Гулистон шаҳрининг “Бўстон” маҳалласидаги 4-мавзеда яшовчи Нилуфар исмли аёл ўзи ишлайдиган чойхонадан эри томонидан зўравонларча олиб кетилган.
"Ўша куни эри уни уриб, калтаклаб, судраб олиб кетди. Ҳамманинг кўз ўнгида калтакланган аёл кеча, 20-август куни танишининг уйига қочиб борган ва ундан яшириниш учун жой сўраган. Аёлнинг юзи кўкариб, аёвсиз калтакланган. Сочлари калга олинган", — дейди исми сир қолишини сўраган манба.
Манбанинг маълумот беришича, аёлда эрининг зўравонлигидан ҳимояланувчи ордер бор. "Бу аёл анчадан бери калтакланиб, “самосуд” қилинади. Қўлида ҳимоя ордери бўлса-да, фойдаси йўқ. Бу аёлга ҳеч ким ёрдам беролмаяпти. Эри бир кун уриб, ўлдириб қўймаса бўлди эди", — деган суҳбатдош 🚨🤬👇
Гулистонликлар диққатига❗️
Шахримизда бир-иккита қулоқлар пайдо бўлибди. 17000 сўм ишлайман деб 680.000 дан тортиб 3.400.000 сўмлик қоидабузарликларни видеосини ташлаяпти. Йўлларда эхтиёт бўламиз иложи борича. Улардан бири оқ матиз бест номери 870 экан.
@GulistonYangiliklari
🍳Нонушта учун пишган тухум тўғри танловми?
🐣Тонгда тухум истеъмол қилиш орқали юқори калорияга эга бўласиз. Унутманг, нонушта кунлик энергиянинг 25-30 фоизини ташкил этиши лозим.
🐣Кўп миқдорда оқсил мушак массасининг ўсиши учун муҳим. Тухумдаги А, E витаминлари тери, тирноқ ва сочни соғлом сақлаш учун муҳим компонент бўлга антиоксидантлардир.
Албатта, тухумни сувда пишириб ейиш уни қовуриб истеъмол қилишдан фойдалироқ
@GulistonYangiliklari 👍
Инстаграм тармоғида 8 млндан ошиқ кўрилган ушбу қисқа ролик Гулистонликлар томонидан олинган 👍
@GulistonYangiliklari 🔥
Конор Ўзбекистонга салом йўллади.
Ирландиялик UFC жангчиси Конор Макгрегор ҳозирда БААнинг Дубай шаҳрида машғулот ўтказмоқда. Унинг спаррингларида ўзбекистонлик жангчи Баҳромжон Рўзиев ҳам иштирок этяпти.
@GulistonYangiliklari 💪
#Диққат
❗️Умра зиёратини ташкил этишга рухсат берилган турфирмалар рўйхати эълон қилинди
Рўйхатга жами 34 та компания киритилган.
Умра зиёратини ташкил этиш учун лицензияга эга туроператорлар рўйхати – бу ерда.
@GulistonYangiliklari ☺️
ДЎСТ ТОПИЛАДИ АММО ОТА-ОНА ТОПИЛМАЙДИ...
Ишласанг пул топилади,
Яхши бўлсанг дўст топилади,
Лекин нима қилсанг ҳам Ота-Она топилмайди... 🥺
@GulistonYangiliklari 🙂
Акамиз Гулистонда меҳмон шекилли 😄
Эссиз 3.300.000 сўм жарима тўлайдиган бўлди.
@GulistonYangiliklari 👍
Россияда мигрантлар учун патент тизимини бекор қилиш таклиф этилмоқда.
Текширув натижалари мигрантларда патентнинг бор-йўқлиги уларнинг ишга жойлашишида жиддий таъсир ўтказмаётганини кўрсатган. Шунинг учун бу тизимдан воз кечиш таклиф қилинди.
@GulistonYangiliklari ✌️
⚽️ Sirdaryo viloyati futzal bo‘yicha Jahon chempionatining bosh sovrinini kutib oladi
23-avgust kuni barcha futbol hamda futzal ishqibozlarini "Dramma teatri" yoniga taklif etamiz. Futzal boʻyicha Jahon chempionatining bosh sovrini Sirdaryoga yetib keladi. Respublikamizning ko‘plab viloyatlarida bo‘lgani kabi “Trophy tour” tadbiri Sirdaryo viloyati Guliston shahrida ham bo‘lib o‘tadi.
Barchani Guliston shahridagi "Dramma teatri" yonida bo‘lib o‘tadigan ushbu tadbirga taklif etamiz!
📍“Trophy tour” Guliston shahar,
viloyat Drama teatrida
🗓️ 23-avgust soat 19:00da
/channel/+Nzvi4maUXkdiMjUy
‼️🔞 Гулистон шаҳрида аёлини калтаклаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди (видео)
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг “Дарё”га билдиришича, эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилган. "Жорий йилнинг 21-август куни Гулистон шаҳар навбатчилик қисмига келиб тушган хабар юзасидан Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатларига кўра, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Қ.Б турмуш ўртоғи фуқаро Н.Э (аёл) билан рашк оқибатида ўзаро жанжаллашиб қолган. Натижада эркак хотини танасининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган. Сочларини олиб ташлаган", — дейилади вилоят ИИБ Ахборот хизмати берган маълумотда.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Қ.Б. га нисбатан Жиноят кодексининг 126-1-моддаси 1-қисми 4-банди (жиноят содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлмаган ва ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган оқибатларга олиб келмаган, лекин соғлиқнинг узоқ вақт, яъни камида йигирма бир кун, аммо тўрт ойдан кўп бўлмаган даврда ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг ўн фоизидан ўттиз уч фоизигача йўқолишига сабаб бўлган қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Дарё” билан мулоқотда бўлган аёлнинг танишига кўра, эридан аёвсиз калтак еган Нилуфар аҳволи абгор ҳолда 20-август куни ярим тунда унинг уйига келган. "Эри қайсидир мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлайди. Нилуфар анчадан бери шу тарзда калтакланиб келади. Аммо ҳеч қаерга шикоят қилмайди. Менинг уйимга қочиб келган куни ҳам уч кун давомида боғлаб қўйилганини, оғзи скотч билан ўралган ҳолда уч кун оч қолганини, тўртинчи куни амаллаб уйдан қочиб чиққанини айтди", — деганди суҳбатдош 🚨👇
❗️Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар Дўстлик маҳалласидаги “Давр маркет” дўконида 12 ёшли бола солиқ чек сўрагани учун ҳақоратланиб сотувчидан калтак еди.
@GulistonYangiliklari
Notcoinga o’xshagan yangi pul ishlaydigan o’yin chiqdi✅
Ekranga bosib o’tirsangiz bo’ldi✌️
Hamster Kombat
@hamster_kombat_bot
Сирлашмаслик кераклигини биламиз, аммо кўнгил бир сухбатдош излайверади…
@guliston_gulistan
🚔 #Диққат Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ огоҳлантиради!
Вилоятимизнинг барча ҳудудларида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгарганлиги сабабли йўлларда кўриниш чекланиб, айрим ҳудудларда қор ёғмоқда. Шу сабабли, барча ҳайдовчилардан:
— қоидаларга амал қилиб, тезлик меъёрига риоя қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишларини;
— газ ва тормоз тепкисини кескин босмасликларини;
— пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар эса йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмасликларини, эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз.
— Жиддий зарурат бўлмаса, узоқ йўл сафарига чиқмаслигингизни тавсия қиламиз. Ўзингизни асранг (яқинларга улашинг)
@GulistonYangiliklari ❄️
⛅️ Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
@GulistonYangiliklari ❄️
🥚 Хитойда тухум ишлаб чиқариш жараёни
Битта тухум қолганди ўзи хитойда чиқмаган..
Дўстларга улашишни унутманг
@GulistonYangiliklari 🔥
#ана_холос
Тез ёрдам шифокори бемор аёлга тегажонлик қилдими?
@GulistonYangiliklari 😉
☀️ Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин 😊👍
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
@GulistonYangiliklari ❤️
Сиз таниган вайнер Бобур Мансуров уйланди
Тўй Гулистонда Мухташамда бўлди
Ёшлар бахтли бўлишсин 🤲
@GulistonYangiliklari 👌