guzormmtbyoshlari | Unsorted

Telegram-канал guzormmtbyoshlari - G'uzor tumani MMTB yoshlari.

-

,, G'uzor tumani Xalq ta'limi yoshlari " kanaliga xush kelibsiz! Siz bu kanalga uyda yoki ishda vaqtingizni unumli o'tkazib, qilayotgan mashg'ulotlaringizni fotosurat va videolarni joylab borishingiz mumkin. Murojaat uchun: Davranovich6062 @ZaraAsal

Subscribe to a channel

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

❗️Балким учиш осондир, лекин қўниш қийин.

🏍 Мототциклчи ажойиб ва бетакрор видео суратга олиб юлдузга айналишни хоҳлаганди ва у муваффақиятга эришди.

Автоюристга боғланиш👇
@yuristlar_maslahati

👉
@avtoyurist_uz
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Буям бир талантде 😂👇

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

​БУЛАРНИ БИЛАРМИДИНГИЗ ?

1. Агар итлар шоколад еса, бу уларнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин экан.

2. Кўзингизнинг ҳажми ҳозир қандай бўлса, туғилганингизда ҳам шундай бўлган. Чунки бурун ва қулоқ ўсишдан тўхтамас, кўзлар эса ўсмас экан.

3. Хитойда инглиз тилида гапирувчилар АҚШ аҳолисидан кўпроқ экан.

4. Биз қоғоз пул деб атайдиган пуллар қоғоздан эмас, аслида пахтадан ишлаб чиқарилар экан.

5. Пиёз тўғраш пайтида сақич чайнаш кўз ёшланишининг олдини олар экан.

6. Кетчуп 18 асрда дори сифатида ишлатилган экан.

7. Дунёдаги товуқлар сони одамлар сонидан кўпроқ экан.

8. Капалакларда таъм билиш сезгиси икки оёғида жойлашган экан.

9. Агар чумолилар заҳарланиб қолса, ерга ўнг тарафи билан йиқилар экан.

10. Шиллиқурт уч йил ухлаши мумкин экан.

11. Итларда ўн хил, мушукларда эса юздан ортиқ турдаги овоз бор экан.

12. Шимолий қутб айиқлари чапақай бўлар экан.

13. Аёллар кўзларини эркакларга нисбатан бир неча баробар кўпроқ юмиб-очишар экан.

14. Шиллиқурт дарахт баргларини тили воситасида ер экан. Унинг тишлари сони 25 мингтагача етиши мумкин.

15. Ерда яшайдиган баъзи қуртларнинг кўзи бўлмас экан.

16. Бойўғли бошини доира шаклида айлантира олар экан.

17. Инсон вафот этаётганда биринчи бўлиб кўриш ҳиссини, кейин таъм билиш, кейин ҳид билиш, ундан сўнг ушлаб ҳис қилиш ва охирида эшитиш қобилиятини йўқотар экан.

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Иминжонов тайёрлади.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

#Ибрат

Жамоатни йиғлатган дуо...👇


/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

#ибрат

Бу — Ванг Дешун


• 63 ёшида инглиз тилини ўрганган;
• 67 ёшида спорт залига борган;
• 79 ёшида модел бўлиб, ёшлар билан подиумга чиққан.

Бирор нимани ўрганиш ёки қилишга ҳеч қачон кеч бўлмайди. Ёшимиз ўтиб қолди, энди бизга тўғри келмайди, дейиш дангасаларнинг баҳонаси!

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

🥹Бугун муаммолар ҳақида бироз унутинг ва албатта табиат қўйнига саёҳат қилинг

Бундай гўзалликни биргаликда кўришни хоҳлаган яқинингизга юбориб қўйинг.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Африкада ҳар тонгда кийик уйқудан уйғонар экан, арслондан тез югуриши кераклигини билади. Акс ҳолда, (йиртқичлар тарафидан) ўлдирилади.

Африкада ҳар тонгда арслон уйқудан уйғонар экан, кийикдан кўра тезроқ югуриши кераклигини билади. Акс ҳолда, очликдан ўлади.

Хоҳ арслон, хоҳ кийик бўлишингиздан қатъи назар, қуёш чиққандан кейин (динга хизмат қилиш, тараққиётга эришиш, пул топиб, оилани боқиш, меҳнат қилиш, илм олиш, юртга фойда келтириш ва тирикчилик қилиш учун) югуришни бошлашингиз афзалдир.


/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Қашқадарёнинг бир қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Кучли шамол эсиб, чанг тўзонлар кўтарилиши, жануб худудларда ҳаво ҳарорати +41°С гача иссиқ бўлиши прогноз қилинди.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Болакайнинг бу сафар омади келмаганга ўхшайди 😁

Ота-онасига айтганини қилдирмоқчи бўлган болакайнинг ҳаракатлари сизни ҳайратда қолдириши аниқ.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Якшанбада.

Бирозгина тин олай,
Тушдан сўнг қанча иш бор.
Гулзорни ёт ўтлардан,
Халос этишим даркор.

Чирқиллаб безор қилди,
Дон,сув сочай жўжага.
Балки кечки пайт жуфтим,
Таклиф қилар кўчага.

Деса:- Қаниии, юр жоним,
"Кафе"дан жой банд қилдим.
Анчадан бери тузук,
Дам ололмайсан билдим.

Бугун ўзим ҳизматда,
Муҳайё ҳар истагинг.
Қўлимдан келганича,
Бажараман тилагинг.

Ширин хаёллар билан,
Илинай дебди кўзим.
Телефон овозидан,
Бир сапчиб тушдим ўзим.

- Ало, эшит онаси,
Рўзғорнинг камини айт.
Ишинг қил чаққон-чаққон,
Меҳмон борар кечки пайт.

Хонани салқинлатгин,
Тарвузни сувга ташла.
Текис тўғраб сабзини,
Паловхонтўра бошла.

Дўстларим билан бугун,
Ширин суҳбат қиламан.
Ахир ЯКШАНБА! Сен ҳам,
БЕКОРЧИСАН биламан!

Телефонни ўчиргач,
Узилган гулдек сўлдим.
Бир кун уйда"ўтирсам",
Мана, бекорчи бўлдим.

Майли, қочмас дам олиш,
дея хаёл сураман.
Келаси гал сўзимда,
Аниқ, қатъий тураман.

Дам олгани бормаган,
Азизларим, толманглар.
Якшанбада тинмаган,
"Бекорчи"лар, ҳорманглар!

✍ Дилобар Ўролова
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Ибратли ҳикоя. Мукофот учун бошингни ҳар тешикка тиқаверма.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси ҳайдовчилики гувоҳномаси қайси мамлакатларда амал қилишини билиб олинг!

Автоюристга боғланиш👇
@yuristlar_maslahati

👉
@avtoyurist_uz
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

#ибрат

Дўзахнинг 7 та, Жаннатнинг эса 8 та дарвозаси бор! Аллохнинг рахмати ғазабидан устун эканига шунинг ўзи гўзал исбот эмасми...

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

#Бай_бай_бай

Кун исиган вақтда яқин дўстлар билан шундай жойда ўтиришга нима етсин! 😉

Ким билан ўтиришни хоҳласангиз, ўзига юбориб қўйинг

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Ҳаракат бу - барча муваффақиятларнинг калитидир!

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Гўзал инсонлар ҳар доим ҳам оқкўнгил бўлавермайди... Аммо оқкўнгил инсонлар ҳамиша гўзалдир.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

🚦Германиядаги ақлли сфетафорлар!

Автоюристга боғланиш👇
@yuristlar_maslahati

👉
@avtoyurist_uz
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Тўрт мучаси соғ бўла туриб, иш йўқ деб уйда ётаверадиганлар, буни кўриб бир оз уялишингиз аниқ...

20 йилдан бери оғзи, тили ва тишлари орқали кунига 30 тача телефонни тузатаётган уста.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

#сарказм

Ижтимоий тармоқларни жиддий қабул қилишни тўхтатинг. Бу ерда ҳеч нарса ҳақиқий эмас. Бу товуққа қаранг 🐓 🚗 машинадан каттароқ.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Бир одам бўлган экан. Ким унга озор берса, кўнглини оғритса, "Ўтган ишга саловат" деб қўяр экан. Бир куни ўша одам вафот этиб, дўстининг тушига кирибди. Дўсти қараса, Жаннатда гўзал бир мақомда юрган экан. Шунда дўсти бу даражотга қандай етишганини сўраганида шундай жавоб қилибди:
— Аллоҳнинг ҳузурига келиб, "Я Аллоҳ, шунча гуноҳим бор, сенга қандай жавоб бераман" деганимда "Ўтган ишга саловат" деб гуноҳларимдан ўтиб юборди...

Дарҳақиқат, азизлар, кечиримли бўлганларни Аллоҳ ҳам кечиради. Сизга ҳам кимдир озор берган бўлса кечириб юборинг!

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Тасаввур қилинг

• Сиз 1900 йилда туғилгансиз. 14 ёшга тўлганингизда, биринчи жаҳон уруши бошланади, 18 ёшингизда 22 миллион инсоннинг ўлими билан тугайди.
• Кўп ўтмай "Испан гриппи" деб номланган глобал пандемиядан, 50 миллион инсон кўз юмади. 20 ёшингизда пандемиядан тирик чиқасиз.
• Сиз Иккинчи жаҳон уруши бошланганда 39 ёшдасиз ва 45 ёшга тўлганингизда уруш тугайди. Ҳаммаси бўлиб 60 миллиондан ортиқ ўлим бўлади.
• 52 ёшингизда Корея уруши бошланади.
• Ветнам уруши 64 ёшингизда бошланади ва 75 ёшингизда тугайди.

1985 йилда туғилган инсон, бувиси ва буваси ҳаётнинг қанчалик қийинлигини билмайди деб ўйлайди.

1995 йилда туғилган ва бугунги кунда 25 ёшли йигит, Amazon буюртмаси уч кундан кўпроқ вақт ўтгач келмаса, ёки Facebook ё Instagramда постидаги лайклар сони 15 дан ошмаса, бу дунёнинг охири деб ўйлайди.

Бугунги кунда кўпчилигимиз фаровон ҳаёт кечирмоқдамиз, уй ўйин-кулгиларининг турли манбаларига эга бўлдик ва кўпинча бизда керак бўлгандан ҳам кўпроқ нарсаларимиз бор.

Аммо одамлар ҳамма нарсадан шикоят қиладилар. Бугун кўпчиликда электр токи, телефон, озиқ -овқат, иссиқ сув ва уй бор. Буларнинг ҳеч бири олдин бўлмаган.

Аммо инсоният бундан ҳам фожиали вазиятларни бошидан кечирди ва ҳаёт қувончини ҳеч қачон йўқотмаган.

Шунчаки эгоистликдан воз кечиш, шикоят ва йиғлашни тўхтатиш вақти келмадими?

©️ Мурат Азамов
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

​​​​ОНАНГИЗНИ БИР КЎРИБ КЕЛИНГ!!!

Биласизми, шундай маскан 
бор! 
Мехр деган булоқ бор, кўринг. 
Йўлингизга доим интизор, 
Онангизни бир кўриб келинг...! 

Жойнамози йиғилмас сира. 
Кўз ёшлардан нигоҳлар хира. 
Йиғламаса шу бугун зора. 
Онангизни бир кўриб келинг...! 

Сизни доим кутган угина. 
Юз йил борманг, бир қилмас 
гина. 
Кутаверар сизни жимгина... 
Онангизни бир кўриб келинг...! 

Хавотирлар сочларида оқ, 
Чой ичолмас, қўллари титроқ. 
Лек чурқ этиб нолимас бироқ, 
Онангизни бир кўриб келинг...! 

Бечоранинг юраги сўкир. 
Сизни дея яшайди ахир. 
Соғинмасдан жонини қабр. 
Онангизни бир кўриб келинг...! 

Бир оз бўлинг дардига малҳам. 
Яшнаб кетсин келди деб 
болам. 
Бахтлиликка хақли-ку у ҳам. 
Онангизни бир кўриб келинг...! 

Борин тўкар дастурхонига. 
Жонингизни жойлар жонига. 
Жой солдиринг унинг ёнига. 
Онангизни бир кўриб келинг. 

Йиғштиринг ишларингизни. 
Тўплаб ақлу хушларингизни. 
Олиб ўғил қизларингизни. 
Онангизни бир кўриб келинг...! 

Келса ҳамки сўзларим малол. 
Шу каломим кетмасин увол. 
Худо асрасину, сўнг бор эҳтимол. 
Онангизни бир кўриб келинг!!!

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Аппендицит ҳақида нималарни билиш керак?

Ҳар бир инсон аппендицитга дуч келиш эҳтимоли юқори.

Хасталик 5-40 ёшли одамларда кўп кузатилади. 40 ёшдан кейин унинг юзага келиши эҳтимол пастроқ.

У болаларда кучли ва тез кечади. 6-12 соатда, аппендицит девори чириб, ёрилиши ва қорин бўшлиғига йиринг тарқалиши мумкин.

Асосий белгилар:
◾️Қорин бўшлиғидаги кучли оғриқлар;
◾️Оғриқ биринчи марта бутун қорин бўшлиғига тарқалади;
◾️Бироқ кейинчалик киндикдан пастга, ўнгроққа силжийди;
◾️Вақт ўтиши билан оғриқ табиати ҳам ўзгариб, кулганда, йўталганда ва чуқур нафас олганда кучаяди;

Яна қандай белгилар бор?
◾️Ич қотиши ёки ич кетиши;
◾️Тана ҳароратининг кўтарилиши;
◾️Кўнгил айниши ва қайт қилиш.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Aссалому алайкум!

Бугун, 23 июнь ҳафтанинг Якшанба куни. Бошланган янги кунингиз хайрли ўтсин!


/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Қашқадарёда таълим соҳасида яхши янгилик. Бу каби натижа вилоятда биринчи бор кузатилди

Қарши шаҳридаги «Beruniy school» мактабининг 5-синф ўқувчиси Райҳона Ибрагимова 11 ёшда бўлишига қарамай инглиз тилидан CEFR B2 даражани қўлга киритган.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

🍉Ёзда қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин эмас?

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

☀️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Натижа шуки, олам бир тоғга ўхшайди. Яхши ёки ёмон сўзингнинг акси ўзингга, фақат ўзингга қайтади. Мен яхши гап айтган эдим, тоғ ёмон жавоб қайтарди дея олмайсан. Бу - имконсиз.

Чунки тоғда булбул сайраса, акс-садо бўлиб ҳеч қачон эшак ёки қарғанинг овози қайтмайди. Акс-садо эшакнинг овозими, демак, билгилки, бу ёқда ҳанграган ҳам эшакдир.

© Жалолиддин Румий

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Ёлғиз қолиш нотўғри инсон билан бирга бўлишдан яхшироқдир...



/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Қачон яхши ният қилсанг, Аллоҳ ҳам аҳволингни яхшилайди. Қачон бошқаларга яхшиликни раво кўрсанг, ўйламаган томонингдан яхшилик келаверади.

Бошқаларни бахтиёр қилиш учун яшасак, Аллоҳ бошқаларни бахтиёр қилиш орқали бизни ҳам ризқлантиради.

Сен олишни эмас, беришни ўйла. Ҳар гал берганингда ўзинг сўрамасанг ҳам олаверасан.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…
Subscribe to a channel