,, G'uzor tumani Xalq ta'limi yoshlari " kanaliga xush kelibsiz! Siz bu kanalga uyda yoki ishda vaqtingizni unumli o'tkazib, qilayotgan mashg'ulotlaringizni fotosurat va videolarni joylab borishingiz mumkin. Murojaat uchun: Davranovich6062 @ZaraAsal
Синфдошларга:
Болаликдан мен билан дўст бўлганларим,
Ҳар кунимда тиргак бўлиб турганларим,
Қизғонмасдан борин баҳам кўрганларим,
Доимо соғ -омон бўлинг синфдошлар!
Ёддан чиқмас биз танишган синфхона,
Ҳам биринчи сўз ёздирган устоз яна,
Келмоқдадир биз айрилган ўшал сана,
Доимо соғ -омон бўлинг синфдошлар!
Ёдимдадир дарсга кечга қолганимиз,
Дарс бажармай 2 баҳо олганимиз,
Гапга кирмай, кўп жанжаллар қилганимиз,
Доимо соғ -омон бўлинг синфдошлар!
Ўшал пайти кутар эдик қўнғироқни,
Аразлардик уйволишиб қош-қавоқни,
Устозимиз ўргатарди кўп сабоқни,
Доимо соғ -омон бўлинг синфдошлар!
Иншоларни бирга-бирга ёзар эдик,
Бир қаламдан кўплаб расм чизар эдик,
Жисмон деса шошиб залга чиқар эдик,
Доимо соғ -омон бўлинг синфдошлар!
Сиз-ла ўтди ўйласам энг гўзал даврим,
Ҳотирласам кўзларимдан томар ёшлар.
Келинг, сиз-ла кўришмоқлик гўзал бахтим,
Сизни жуда соғинганман синфдошлар!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Аччиқ ҳақиқат
Кампир ўйланиб ўтириб ўтмишни эслади. Набираси ёшлигида "Буви, ота-онам нега биз билан эмас, улар қаерда?" савол берганида у "Болам, улар узоққа кетишган. Бир кун келиб сенга кўп совға-саломлар олиб қайтиб келишади" деб жавоб берарди.
Набираси анча улғайиб қолди. Энди у савол бермайди, фақат маъюс қарайди холос. Унинг бундай қараши кампирга "ота-онамни топиб беринг, алдоқчи" дегандай бўлиб туюлаверади. Аммо кампир унга "Отанг сен чақалоқлигингда автоҳалокатга учраб вафот этган. Онанг эса "ёнимда бўлса оёғимга тушов бўлади, қайта турмушга чиқа олмайман" деб, сени менга ташлаб кетган" деб қандай айтсин?
✍ Алп Арслон
/channel/GuzorMMTByoshlari
Бугун ҳам худудларда жазирама иссиқ сақланади 🥵
Ҳаво ҳарорати максимуми жануб ва чўл худудларида +45°С, пойтахтда +42°С, шимолда +37°С,тоғларда эса +33°С гача кўтарилади.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Бу маслаҳат аёлларнинг кучли танқидига учраши аниқ 😅
Аммо, эркакларнинг айтишни хоҳлаган, лекин айта олмай юрган ички монологлари эканлига ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
/channel/GuzorMMTByoshlari
СТИВ ЖОБСНИНГ ЎЛИМИДАН ОЛДИН АЙТГАН ОХИРГИ СЎЗЛАРИ
Apple компаниясини асосчиси Стив Жобс замонамизнинг энг машҳур одамларидан саналади. Apple компанияси кўплаб позициялар бўйича жаҳоннинг энг етакчи ўринларига кўтарилганига қарамасдан.
Яқинда унинг шифохона палатасида ўлимидан аввал қолдирган оҳирги мактуби чоп этилди. Унинг бу сўзлари энг нозик қалб торларини ҳам жунбушга келтиради.
"Мен бизнес дунёсидаги чўққиларни забт эта олдим. Кўпчилик менинг ҳаётимни муваффақият тимсоли деб айтади. Бироқ мен тан оламан, ишимдан ташқари ҳаётимда унча ҳам қувончларим кўп эмас. Ва умуман, бойлик бу мен турмушимда кўникиб қолган бир воқеликдир.
Айни пайтда мен шифохона тўшагида ётибман ва бутун ҳаётимни кўз ўнгимдан ўтказмоқдаман. Мен фаҳрланган бойлик ва эътироф бостириб келаётган ўлим олдида ўзининг аввалги қийматини йўқотганини эндигина англамоқдаман.
Энди, менда етарлича пул бўлганда, ҳаётнинг бойлик билан боғлиқ бўлмаган бошқа масалалари ҳақида ўйлаш вақти келди...
Ҳаётда бойликдан ҳам бўлак бошқа муҳимроқ нарсалар ҳам бор...Эҳтимол бу кимдир учун муносабатлар, кимдир учун болаликдаги орзулардир...
Мен ҳаётимда йиққан бойликни ўзим билан нариги дунёга олиб кета олмайман. Мен ўзим билан олиб кета оладиган нарса бу фақатгина муҳаббат билан боғлиқ хотиралардир. Мана сизга ҳамроҳлик қилувчи, олға юришга куч берувчи асл бойлик нима.
Муҳаббат катта масофаларни босиб ўта олишга қодир. Сиз эришмоқчи бўлаётган чўққига эришинг. Қалбингиз чорлаётган жойга боринг. Буларнинг барчаси сизнинг қўлингизда.
Биз қўлдан бой берган нарсаларга яна эришамиз, излаб топишимиз мумкин. Бироқ бир нарса борки, биз уни йўқотсак, бошқа бу дунёда қайта топа олмаймиз.
Бу хаётдир.
Ҳозир Сиз неча ёшда эканлигингиз ва нимага эришганлигингиз аҳамиятсиз. Барчамизда бир кун парда тушириладиган кун келади...
Сизнинг хазинангиз - бу оилангиз, севган ёрингиз, яқинларингиз, дўстларингизга бўлган муҳаббатингиз. Шундай экан, бир - бирингизни асранг. Бошқалар ҳақида ғамҳўрлик қилинг, деб ўз мактубини якунлайди.
© Стив Жобс
/channel/GuzorMMTByoshlari
Яқинда мусулмон бўлган бир яҳудий ҳикоя қилади:
“Бир мусулмон инсон билан шерикликда анча йиллар тижорат билан шуғулландик. Ишимиз жуда катталашди. Катта фойдалар қилдик. Вақти келиб, иккимиз ажралишга қарор қилдик. Ўртадаги молимизни ҳисобладик. Иккимизнинг улушимиз аниқ бўлди. Шундан сўнг мусулмон шеригим менга деди:
— Мана шу мол ҳам сенга бўлсин.
— Нима учун?
— Биз сен билан шунча йил иш қилдик. Кўп фойдалар қилдик. Бизнинг динимизда «қул ҳаққи» деган бир гап бор. Бу жиддий масала. Яна бирор жойда сенинг ҳаққинг менга ўтиб кетган бўлмасин. Мен ғайри муслим бир инсоннинг ҳақидан қўрқаман. Меники сенга ўтган бўлса, мен розиман.
— “Қул ҳаққи” нима дегани?
— Мен бу масалани сенга тафсилоти билан тушунтира олмайман. Лекин, нозик масала эканини биламан. Истасанг, бу масалани яхшилаб тушунтириб берадиган бир домладан сўраймиз.
Бир илм одамининг олдига бордик. “Қул ҳаққи” тўғрисида маълумотлар олдик. Инсонларнинг молини ноҳақ ейишликнинг жуда нозик томонларигача англатди.
Мен у ердан чиқиб тўғри ўз динимнинг, яъни яҳудий олимининг олдига бордим. Ундан сўрадим:
— Мусулмонларда “қул ҳаққи” деган тушунча бор экан. Мусулмонлар ҳаётларида бу нарсадан жуда эҳтиёт бўлар эканлар. Бизда бу ҳақда нима дейилган?
— Бизда агар “қул ҳаққи” деган тушунча бўлганда, ҳеч бир иш қилолмаган бўлардик.
Бизда ҳар нарса “ҳалол”.
Бир нарса, хусусан, мусулмонга тегишли бўлган бир молни агар тортиб ололсанг, бу сенинг учун савоб иш ҳисобланади....
Қандай разиллик!
Мусулмонлардачи?
Мусулмонларда бир мол, гарчи душманинг қўлида бўлса ҳам, уни ҳимоя қилишга буюрилган...
Қандай олийжаноблик!
Уйга қайтиб, дарҳол мусулмон бўлдим.»
Бир ғайри муслимни мусулмон бўлишини истасангиз, уни масжидларга олиб борманг. Маърузалар тинглатманг. Фақат, улар билан тижорат қилар экансиз, дуруст ҳаракат қилинг.
Бировнинг ҳаққига риоя қилинг.
Гўзал воиз бўлишингиз шарт эмас.
Ислом одоби билан безанинг!
Шунинг ўзи етади!
©️ Шоолим Шомансур
/channel/GuzorMMTByoshlari
«Мен билмаганимни билмайманда, ёшлигимдан шундайман» 😂
Битта ҳам тўғри жавоб топа олмаган абитуриентлар ҳам бор экан.
/channel/GuzorMMTByoshlari
#Хайрли_тонг
☀️ Aссалому алайкум. ЯКШАНБА тонги муборак бўлсин
🌤Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
⛅️Бошланган янги кун барчага омадли келсин!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Қандай яхши экан болалик,
Ёдга олсам босар хаяжон.
Минг соғиниб ёдга олсам ҳам,
Ёшлик қайтмас экан, онажон...
/channel/GuzorMMTByoshlari
❓Жазирама кунларда қанча сув ичиш керак?
Бундай об-ҳаво шароитида сурункали касаллиги бор, жумладан, қандли диабетга чалинган беморлар қайси маҳсулотларни истеъмол қилгани маъқул?
Ёзда нима учун қон қуюқлашади? Иссиқ кунларда қандай кийиниш тавсия этилади?
/channel/GuzorMMTByoshlari
⚡️Абитуриентларнинг 46,9 фоизи минимал балл тўплай олмади
Ўзбекистонда 12 кун давом этган давлат имтиҳонлари якунига етди. Тест топширган абитуриентларнинг натижалари mandat.uzbmb.uz сайтида эълон қилинди.
Бу йил жами 737 351 нафар абитуриент тест синовларида қатнашди. Бу ўтган йилгидан 151 мингга кам. Рухсатнома чиқарилган 65 243 нафар абитуриент имтиҳонга келмаган. Тестдан четлатилганлар – 94 нафар.
Бу йил энг кўп абитуриентлар Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларига тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида ўртача баллар қуйидагича:
Бухоро вилояти — 75,9 балл;
Тошкент шаҳри — 74,6 балл;
Фарғона вилояти — 69,9 балл;
Наманган вилояти — 68 балл;
Хоразм вилояти — 68 балл;
Навоий вилояти — 67,2 балл;
Самарқанд вилояти — 67 балл;
Қашқадарё вилояти — 65,9 балл;
Жиззах вилояти — 65,5 балл;
Сурхондарё вилояти — 64,7 балл;
Тошкент вилояти — 64 балл;
Андижон вилояти — 63,5 балл;
Қорақалпоғистон Республикаси — 63,3 балл;
Сирдарё вилояти — 62,8 балл
Nasafnews расмий саҳифаси
/channel/GuzorMMTByoshlari
🔥Бугун ҳудудларда ҳаво ҳарорати +43, +45 даража иссиқ бўлади. 🥵
Ҳаво ҳарорати максимуми жануб ва чўл ҳудудларида +45°С, пойтахт ва водийда +42°С гача кўтарилади.
Ўзгидромет
Иссиқдан ўзингизни, айниқса ёши катта инсонларни асранг. Имкон қадар салқин жойларда қолинг ва кўпроқ сув ичинг.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Умрида биринчи марта дам олишга чиқиб, гапиришни унутиб қўйди 😂
Дам олишга чиқаётганлар эҳтиёт бўлинглар.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Қизи бор дадаларга мазза-да 😍😅
/channel/GuzorMMTByoshlari
📹 Онамга ўхшасин қизларим... 🥰
Зоҳид зиё шеъри.
/channel/GuzorMMTByoshlari
ЖАЗО
Сенинг яшнаб турган кўйлакларинг бор,
Ёдимга солади хушбўй кезларни.
Ҳаётнинг торгина йўлаклари бор,
Тўқнаш келтиради гоҳо бизларни.
Сен мени кўрмайсан, пайқамайсан ҳеч,
Ўтасан жимгина бошингни эгиб.
Сен мени сезмайсан, пайқамайсан ҳеч,
Қўлларим қўлингга кетса ҳам тегиб…
Тунлар жим кезаман тинч дарахтзорни,
Бир қасос сезаман тинч шамолларда.
Узун сочларингнинг ҳасрати бордир
Жимжит йиғлаётган мажнунтолларда.
Ахир ёнаётган юракларингни
Қисматим юзига қараб отсанг-чи!
Бошингни ҳам қилган гуноҳларимни
Ўзимнинг бўйнимга оссанг-чи!
Нега жим яшайсан, сокин яшайсан?!
Сезмайсан, қўлларим кетса ҳам тегиб.
Оламда мен йўкдек, ҳеч пайқамайсан,
Яшайсан жимгина бошинги эгиб.
Мен эса тирикман ҳаёт бағрида,
Тирик ўкинчлардан ёнган қалбим бор.
Лекин мен биламан, сенинг қалбингда,
Ўзимнинг…
қаровсиз қолган…
қабрим бор!
© Мирзо Кенжабек
/channel/GuzorMMTByoshlari
МАЖЛИС
Сиз мажлис қиласиз узундан узун,
Сўз олиб ўзингиз сўзга чиқасиз.
Худо жонингизга берсинда тўзим,
Бу кетишда аниқ юзга чиқасиз.
Биз кўзга тираймиз гугуртчўпларни,
Қулоққа тиқишга пахта излаймиз.
Мабодо бизга ҳам сўз тегиб қолса,
Сизнинг маърузангиз ҳақда сўзлаймиз.
Жаноб бошлиқ, ахир қандоқ қилайлик,
Сабрнинг косаси тўлиб бўлди-ку!
Бизга иш, сизга гап экан қулайлик,
Ишлар нима бўлса, бўлиб бўлди-ку.
Бир соат чайнадик битта мавзуни,
Барибир топмадик бир тугал ечим.
“Масала кўрилди”, деган ҳужжатга
Имзо чекмасликка етмади кучим.
“Кимда гап бор?”, — дейсиз мажлис сўнггида,
Айтгим келади-ю, айта олмайман.
Айтсам, куни бўйи мажлис бўлади,
Кейин уйимга ҳам қайта олмайман.
© Исломжон ҚЎЧҚОРОВ
/channel/GuzorMMTByoshlari
Уйғондингиз!
О, бу қандай бахт!
Бахтларингиз бисёр бир қаранг,
Кўзларингиз ҳар бир унсурни
Аслидайин кўрар ранг-баранг.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Aссалому алайкум!
Бугун, 28 июль ҳафтанинг Якшанба куни. Бошланган янги кунингиз хайрли ўтсин!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Бугун сизни соғиндим мен, жигарларим…
Опажоним, тупроқдайин ҳоксорлигим,
Синглим мени, баъзан кўнгли абгорлигим,
Укам, ота-онамдан сўнг ёдгорлигим,
Бугун сизни соғиндим мен, жигарларим…
Жигарларим дам олиш кунларидан фойдаланиб, бир йиғилайлик. Группага юбориб қўямиз.
/channel/GuzorMMTByoshlari
⚡️💵💸💸 Бугун 28 июль – Халқаро бир-бирига пул бериш куни экан
Яқинларим, бу беш кунлик дунёда бир-биримиздан пулни аямайлик. Узоқда бўлсак, картага ўтказсак ҳам бўлаверади! )
Оқибатимизга кўз тегмасин👇
/channel/GuzorMMTByoshlari
Имтиҳонда антиқа ҳодиса: абитуриентга тез ёрдам ходими орқали телефон киритилди 😳
/channel/GuzorMMTByoshlari
Сиз ҳам ҳинд фильмларини кўрганда, актрисаларнинг ўзлари қўшиқ айтса керак деб ўйлагансиз
Аслида ҳинд фильмларининг ажойиб қўшиқлари муаллифи Лата Мангешкар. У сиз-у бизга маълум ўша машҳур қўшиқлар соҳибаси.
92 ёшида вафот этган Латанинг ҳурмати шу даражада чексиз бўлганки, Ҳиндистонда 2 кун мотам эълон қилинган.
/channel/GuzorMMTByoshlari
⚡️MAKTAB XODIMLARINING OYLIKLARI HOZIRDA QUYIDAGICHA
❗️Maktab direktori:
➖4 mln 084 ming 179 so‘m (400 o‘quvchigacha)
➖4 mln 360 ming 917 so‘m (401-880 o‘quvchigacha)
➖4 mln 624 ming 262 so‘m (881-1600 o‘quvchigacha)
➖4 mln 891 ming 647 so‘m (1600dan ortiq)
❗️Direktor o‘rinbosarlari: (MMIBDO‘, O‘TIBDO‘)
➖3 mln 814 ming 502 so‘m (400 o‘quvchigacha)
➖4 mln 084 ming 179 so‘m (401-880 o‘quvchigacha)
➖4 mln 360 ming 917 so‘m (881-1600 o‘quvchigacha)
➖4 mln 624 ming 262 so‘m (1600dan ortiq)
❗️Direktorning ho‘jalik ishlari bo‘yicha o‘rinbosari:
➖1 mln 618 ming 065 so‘m (400 o‘quvchigacha)
➖1 mln 765 ming 457 so‘m (401-880 o‘quvchigacha)
➖1 mln 919 ming 114 so‘m (881-1600 o‘quvchigacha)
➖2 mln 078 ming 589 so‘m (1600dan ortiq)
❗️*CHQBT rahbari:
➖2 mln 948 ming 543 so‘m
❗️2024-yil 15-yanvardan boshlab CHQBT rahbari:
Mutaxassis – 2 mln 948 ming 543 so‘m;
Ikkinchi toifali – 3 mln 301 ming 055 so‘m;
Birinchi toifali – 3 mln 678 ming 381 so‘m;
Oliy toifali – 4 mln 064 ming 865 so‘m
❗️**Psixologlar
Oliy ma’lumotli psixolog – 2 mln 653 ming 689 so‘m
Ikkinchi toifali psixolog – 2 mln 841 ming 780 so‘m
Birinchi toifali psixolog – 3 mln 034 ming 666 so‘m
Oliy toifali psixolog – 3 mln 219 ming 374 so‘m
❗️O‘qituvchilar
O‘rta maxsus ma’lumotli o‘qituvchi – 2 mln 756 ming 194 so‘m
Oliy ma’lumotli o‘qituvchi – 2 mln 948 ming 543 so‘m
Ikkinchi toifali o‘qituvchi – 3 mln 301 ming 055 so‘m
Birinchi toifali o‘qituvchi – 3 mln 678 ming 381 so‘m
Oliy toifali o‘qituvchi – 4 mln 064 ming 865 so‘m
❗️Maktab laboranti (1 st)– 1 mln 458 ming 770 so‘m
❗️Kutubxona mudiri:
➖O‘rta maxsus ma’lumotli – 1 mln 941 ming 691 so‘m
➖Oliy ma’lumotli – 2 mln 118 ming 548 so‘m
❗️Kutubxonachi:
➖O‘rta maxsus ma’lumotli – 1 mln 683 ming 734 so‘m
➖Oliy ma’lumotli – 1 mln 772 ming 354 so‘m
💰Oylik bot
O‘qituvchilar uchun barcha hujjatlar shu kanalda!✅️
👇👇👇👇👇👇👇
/channel/uqituvchiga_hujjat
/channel/GuzorMMTByoshlari
❗️Қашқадарёда жазирама иссиқ ҳаво ой охиригача кузатилади
Ўзгидромет 29-31 июль кунлари учун берган маълумотларига кўра, шу кунларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 29 июлда 38-43°, баъзи жойларда 45° гача, 30-31 июлда 36-41° бўлади.
/channel/GuzorMMTByoshlari
❗️Видео қўлланма: Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди
2024 йил 27 июлдан 10 августга қадар 15 кун давомида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари лозим.
Бунинг учун my.uzbmb.uz фойдаланиш лозим.
/channel/GuzorMMTByoshlari
❗️Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди
Абитуриентлар 27 июлдан 10 августга қадар 15 кун давомида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари лозим.
Бунинг учун my.uzbmb.uz платформасининг «Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул» бўлимига кириб, «Хизматдан фойдаланиш» тугмаси босилади ва «ОТМ танлаш» бўлимига ўтилади.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Уйғондингиз! О, бу қандай бахт! 😊
Бахтларингиз бисёр бир қаранг,
Кўзларингиз ҳар бир унсурни
Аслидайин кўрар ранг-баранг.
/channel/GuzorMMTByoshlari
АДАБИЁТ ДАРГОҲИ
Из қолдириш қийин адабиётда,
Замбардай туёқлар ўчиб кетади.
Бир кун бақо сари кўчса ҳаётдан,
Шуҳратиям бирга кўчиб кетади.
Бу хиллар канадай ёпишқоқ ва сур,
Уриб, ҳайдасанг ҳам қайтмайди ортга.
Навоийга лойиқ ворисдай мағрур
Суқилиб киради адабиётга...
Улар ўйлашмайди маънавиятни,
Бугун шон-шуҳратга етишса, бўлди.
Айниган бузоқдай четлаб уятни,
Чаманзорни булғаб кетишса бўлди...
Ҳа, улар кетади...
Аммо аҳли без
Ўзидан сассиқ ҳид қолдирса,
ёмон...
Сўлим адабиёт гулзоридан
тез
Уларни қувгани
бўрон шарт,
бўрон!
Аммо
Адабиёт барибир гўзал
Бағрини тўлдирган
дарёлар билан.
Кўкда юлдузлардай
порлаб галма-гал ,
Дунёни ёритган
даҳолар билан.
Во ажаб,
қисматми, билмадим, бироқ
Ё дуо кетганми азалдан ,
ё Раб!
Улуғ даҳоларга
тирик чоғ
мутлоқ
Меҳр кўзи билан
қўймаймиз қараб...
Ногаҳон йўқотгач,
Дод деб ўкириб,
Учраган деворга
Урамиз калла -
Тобути чиққанда,
келгандай кириб
Фирдавсий уйига
Бир карвон тилла...
Худонинг эркаси –
Машраб осилди,
Сиртмоқда силтанди
Ул илоҳий шоҳ...
Томошо аҳлига
ўйиб ёзилди
Амал китобининг
тўридан гуноҳ...
Бўзлагани келган экан ҳаётга,
Гарчи ҳар битиги
илоҳий,
диний,
Сарак сараловчи адабиётга
Битта ғазал билан
кирган Ҳазиний...
Чўлпонни отдилар
деворга тираб,
Қодирий кул бўлди
ғишт хумдонида...
Кимдир
“беломор”ни қоғозга ўраб,
Кимдир
қарта ўйнаб
турди ёнида...
Ғаламис кимсалар
пашшадай қайнаб,
Ҳатто
ёмонликни
чайқов қилишди.
Пўлат асабини
эговлаб ўйнаб,
Мавлоно Ойбекни
соқов қилишди...
Гарчи катта эди
юртга ҳиссаси,
Қўндирмаган эди
насрга ғубор,
Юртига сиғмади
кичик жуссаси,
Московда жон берди
Абдулла Қаҳҳор...
Бу зотлар
Оллоҳдан
топмади озор,
Не қилса,
ердаги
бандалар қилди.
Ўша ичи тўла
фасод ва ғубор,
Қилиғи ҳамиша
гандалар қилди...
Азият бобида
гапирсам, гап кўп,
Ғаламислар ҳануз
пистирмада жим...
Яна
қайси кўзга
суқмоқчилар чўп,
Мана шуни ўйлаб,
ёнади ичим...
На чора,
Ёмонлик битмади ҳамон,
Чунки касалликка
касал тегмайди.
Сен қўрқма,
эй тоза юракли ўғлон,
Чумчуқдан қўрққанлар
тариқ экмайди...
Худо берибдими сенга истеъдод,
Шукр деб,
олмадай қўйнингга солгин.
Боболар асраган
Нур Сўзни
азот
Бошингдан баландга
Кўтара олгин!
Из қолдириш қийин адабиётда.
Чунки адабиёт – нурли бир олам.
Унда изим қолсин десанг, албатта,
Нурга айланмоғинг керак ўзинг ҳам!
© Баҳодир Исо
/channel/GuzorMMTByoshlari