#долзарб
❗Ҳомиладор бўлганингизни сездингизми дархол ТЕЛЕФОНИНГИЗНИ отиб юборинг
Телефон ҳомилани юраги ва миясига ёмон таъсир қиляпти экан, мана нимага хозирги болалар чақалоқлигидан асабий ва нозик
/channel/GuzorMMTByoshlari
🏷 Белгиланган очлик кунини хавфсиз ўтказиш қоидалари
☑️ Тўғри ўтказилган очлик куни танани токсинлардан тозалашга, оғирликдан халос бўлишга ва 2-3 кг озишга ёрдам беради. Айниқса, тантанали байрамлардан кейин шундай танаффус қилиш жуда муҳимдир.
✅ Очлик куни - бир ёки иккита маҳсулот ва кўп миқдорда суюқликдан фойдаланиш. Аммо соғлиғингизга зарар бермаслик учун бир нечта муҳим қоидаларни эсга сақлаш керак.
➖ Бир кун олдин тўйиб овқатланмаслик керак.
➖ Шу куни қуйидаги маҳсулотлар мос келади: гречка, кефир, бодринг, олма, кўкатлар.
➖ Бу кунда жисмоний зўриқиш ва ҳиссий қўзғалишдан қочиш керак.
➖ Эртаси куни эрталабни фойдали нонушта билан бошлашингиз керак, аста-секин одатдаги овқатланиш тартибига қайтинг.
📍Тез-тез очлик кунларини ўтказиш мумкин эмас. Энг яхши вариант - ҳафтада 1-2 марта, 2-3 кунлик мажбурий очлик ўтказган маъқул.
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
👉🏼 @TIBBIYOT_TV 💊
/channel/GuzorMMTByoshlari
#хайрли_тонг
Кимдир сени тақводор деб билса, кимдир гуноҳкор деб билади. Кимдир сени яхши деб билса, яна кимдир ёмон деб билади, кимдир ундай, яна кимдир бундай деб билади. Лекин сен ўзингни кимлигингни бошқалардан кўра яхшироқ биласан!
Сендан бошқа ҳеч ким билмайдиган ягона сир бор. Бу Роббинг билан бўлган алоқангдир! Бировларнинг мақтовига ғурурланма, ҳақоратига озорланма!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Aссалому алайкум!
Бугун, 12 ноябрь ҳафтанинг Сешанба куни. Бошланган янги кунингиз хайрли ўтсин!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин 😊👍
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг панохида бўлинг🤲
/channel/GuzorMMTByoshlari
O'zingizga dam olishga ruxsat bering. Siz bunga loyiqsiz.
/channel/GuzorMMTByoshlari
📍Юришни фойдали қилиш қоидалари!
🔘 Юришдан олдин камида икки соат овқат истеъмол қилмаслигингиз керак, кейин тана энергияни овқатдан эмас, балки ҳаракат учун ўзининг ёғ захираларидан фойдаланади.
💧 Юргандан сўнг дарҳол музлаткичга шошилмаслик керак. Аввал бир стакан илиқ сув ичинг ва 20-25 дақиқадан сўнг сиз овқатланишингиз мумкин. Сув туфайли очлик туйғуси йўқолади ва овқат истеъмоли сезиларли даражада камаяди.
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
👉🏼 @TIBBIYOT_TV 💊
/channel/GuzorMMTByoshlari
Aссалому алайкум!
Бугун, 11 ноябрь ҳафтанинг Душанба куни. Бошланган янги кунингиз хайрли ўтсин!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.
☁️⛅️☁️Хайрли Тонг! Азизларим
🍃🌸Бугунги янги хафта янги Душанба тонгингиз муборак ва хайрли бўлсин...!!!
Хафта давомида аьло кайфият асло тарк этмасин🤲🥰
🍃🌸 Аллоҳим сизни икки дунёда Азизу мукаррам қилсин...!🤲
🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌷🌹
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ўзбек тўйларида кун рақси...
Йиғилайлик дедим, ҳеч кимдан садо чиқмади!
Мана, «А» синф боллари авжига чиқишибди 😂
/channel/GuzorMMTByoshlari
Соғинчли ва ширин хотира...
Касбим хисобчи бўлганлиги учун, базида “қайсар” мижозларни айримлари “бухгалтерни ўзи билан гаплашамиз” деб туриб оладилар, гохида шикоят қилиб келувчилар хам бўлиб туради.
- Мени тўсманглар, мен шахсан бухгалтерни ўзи билан гаплашишим керак. Бу гал хам ана шундай мижозларни бирини мудаосини эшитиш тарадудини бошладим. Кўринишидан бошқа миллат вакили, анча кексайиб қолган, аммо тетитклиги ёшига нисбатан ёш кўринишига ёрдам бераётган бир кекса онахон кириб келарди. Онахонни гаплариям дона- дона, қулоқлариям эшитиши яхши, бир куришда саксонни қоралаган аёлларга сир хам ўхшамасди.
- Ассалому алейкум келинг онахон, хуш келибсиз даргохимизга
- Рахмат, ўғлим мана буларингни қара, ярим соатдан бери ёнинга йўлатмайдия.
- Уларни хам тўғри тушунинг вазифаси, майли хуш кўрдик, биз томонларга қайси шамоллар учирди. Онахон мудаосини айтаркан, гап орасида шахсини тасдиқловчи хужжатини хам тақдим қилди. Исми шарифи, Шакирова Гулнарь, туғилган вақти, 1934 йил.
- Мен уруш кўрган аёлман болам, ўша даврда бир тўғрам нон учун эртадан кечгача қўшнимиз боласини кўтариб юрардим, бир кун ўтиши шу қадар қийин эдики, аксига олиб берган бир тўғрам нонни укам иккимиз бир паста еб қўярдик. Отам ўрушга кетиб қайтиб келмадилар, онам бизни болалар уйига беришга мажбур бўлдилар, эллик бир йил давлат ишида мехнат қилиб, пенсияга чиқдим. Бу кунларга етиб келиш осон бўлмади.
Онахон илтимослаб келган ишини тегишли жойга қўнғироқ қилиб битказиб бердимда, ташкаригача кузатиб қўйдим. Бечора иши битганидан болаларча хурсанд бўлиб, таркрор ва такрор дуолар қилдилар.
Онахон саксонни қораласа хам хали анча тетитик. Хат-хужжатларни кўзокнайсиз бемалол кўра олади. Юзини ажин оралаган, қариликни гўё тан олмагандек шахдам қадамлар билан кетиб бораркан бу кетишда албатта юз ёшга етиши аник валлоху аълам.
Нигохидан қайсидир танишимни кўргандек бўлдим. Хонамга кириб, яхшилаб ўйландим. Қаерда кўргандима бу нигохларни.
Топдим... ва нихоят эсладим... эсладиму...бутун болалигим кўз ўнгимдан ўта бошлади. Онамнинг рахматли оналарида эди бу нигохлар...
Оллох жойини жаннатдан қилган бўлсин, бувим бизни боришимизни кўзлари тўрт бўлиб кутардилар. Хар гал бахорда, қизил мачин териб, бахор таомларидан бўлмиш чучвара қилиб берардилар. Чучвара билан бирга бир коса қаймоқ қўярди, таомни қаймоққа ботириб есангиз бошқача маза берардида. Сут ва сариёғ солиб нон ёпардилар. Ёпган нонлари бир хафта утса хамки кўкариб кетмасди, агар суви қочса тўғраб қуярдилар. Ўша қотган нонларини хам мазалари бошқача бўлардида. “Мени нимамни яхши кўрасизлар а, мана шу қотган нонларимни яхши кўрасизларми” дея хазил қилиб қуярдилар.
Бўвим рахматли чевар эдилар. Қўшнилари Хонойим эна ва Фотима эналарни барча бичиш ва тикиш ишларини қилиб берардилар. Шунгиндек махалладаги келин бўлиб кетаётган қиз-жувонларни хам кулакларни тикиб берардилар. Бу одатларини то қазо қилигунича хам ташламадилар.
Хар гал борганимизда уччала дугоналар гурунглашиб ўтиришарди.
Қиш ойларида оёқлари оғригани учунми, Сандал қуриб олардилар. Билмадим ўша махаллари қиш кечалари хам узок бўлармиди, тун ярмигача сандал атрофида биз хам ўтирардикда, бизга болалик даврларини сўзлаб берардилар.
Токчасида доим ўрик қоқи, дарахт ёнғоқ манғизи, шунингдек майиз турарди. Кечки овқатдан кегин токчадан анашу қуруқ меваларани олардида ““малака” қилиб ўтиринглар” дерди. Айтиб берган хотираларни биз худди эртак эшитгандек мароқ билан тинглардик. Аксига олиб уйқу хам келмасди. Уйқу олдидан бир хазили бор эди. “қай бирилар тушакка хуллаб қуйсаларинг беш қуяман дердилар” эрталаб уйғонганимизда “хамангиз иккичи экансизлар” дея яна кулдирарди.
Мана қазо қилганига хам роппа роса ўн уч йил бўлибди, ўша ўтган ўн уч йилдан бери мачин чучвараю косадаги қаймоқ таъмини қумсайман...
Исмоилжон Саттаров
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ассалому алайкум.
Бугун 30-35 йил ичида болаларга берилган тарбия қандай натижалар берганлигини кўриб турибмиз. Мен умуман ўқитувчини айбламайман. Нимага илгариги замонларда ўқитувчи шогирдини ёки устоз ўқувчисини дўппослаган ҳолати ҳақида маълумотлар тарихий асарларда учрамайди? Садриддин Айнийнинг “Эски мактаб” асари коммунист-большевикларнинг буюртмаси асосида тўқиб ёзилган уйдирма асар.
Чунки, бундай бўлмаган. Битта синф ёки гуруҳда 5 тадан 15 тагача ўқувчи бўлган холос. Шунингдек, ҳамма болани мактабга қамаб, ўқийсан, деб мажбурланмаган. Иқтидори борларини ўқитилган, қолганлари ҳунар эгаллаган.
Бугунчи, 30-35 тагача болани хонага қамаб, 40 минут ичида фан мавзусини боланинг “миясига қуясан”, деб ўқитувчини мажбурлаяпмиз. Янги институтлар очавермасдан, янги мактаблар очиш керак, улар сонини кўпайтириш керак. Битта синфда бола сонининг 15 тадан ортиб кетиши, бу оммавий саводсизлик, дегани.
Илгари болалар ота-боболар тарбиясини олган бўлса, бугун “интернет тарбияси”ни оляпти. Аксар оталар Россия, Қозоғистон, Корея ва бошқа жойларда рўзғор ташвиши билан юрибди. Хорижда топган пули (инвестициясиси)ни боласининг таълими учун эмас, тўйлар, машиналар, участкалар учун сарфлаяпти.
Ўзи 2-3 та боласини эплаб тарбиялай олмайди-ю, яна 30 та болани эплаб бошқармаяпти, деб ўқитувчидан шикоят қиладими?
Ўқитувчи шу касб учун шартнома асосида давлатга пул тўлаб, 4-6 йил олийгоҳда ўқиди. Унинг ҳам оиласи бор. Бошқа ишга кета олмайди. Унақа маош берадиган ишнинг ўзи йўқ.
Бизга мазкур видеода ўқитувчи болани дўппослаётганлигини кўрсатишди. Аммо, хонага киргунга қадар ўқувчи залда нима гапларни гапирган ва қандай ҳатти-ҳаракатларни амалга оширган эди, кўрсатилмади. Хулоса учун шошилмайлик.
Яқинда бир мактабда институтни “Имтиёзли” дипломга битирган инглиз тили ўқитувчисини устидан синфдаги 5-6 та бола масҳара қилиб, дарс ўтишга қўйишмади. Ваҳоланки, у ўша мактабга 2 марта америкалик мутахассисларни олиб келиб, “мастер класс” ўтиб берган, тадбирлар ўтказган, ҳар бир дарс учун турли кўргазмали қуролларни сотиб оладиган иқтидорли ўқитувчи эди. Дарсда безори ўқувчилар оёғини туфлиси билан олдиндаги парта устига чиқариб олиб, писта чақиб ўтирган, нон еб, баклашкада минерал сувлар ичиб, қулоғига қулоқчинни ўрнатиб олиб, ҳоҳолаб кулишиб ўтираверган. Устига устак ўқитувчи хомиладор бўлгани учун, улар еяётган овқатларнинг ҳиди унга салбий таъсир қилиб, кўнглини айнита бошлаган. Шунда ўқитувчи болалардан тартибга риоя қилишни талаб қилган. Аммо улар баттар авжига чиқиб, ўчакишган. Шунда, бирини телефонини олиб қўймоқчи бўлганида, 8 синф ўқувчиси-ўғил бола, уни юзига мушт билан тушириб, кўзойнагини синдириб юборган. Яхшиям кўзойнак синиқлари ўқитувчининг кўзига кириб кетмаган. Шунда ўқитувчи: “Ҳе, ифлос”, деган.
Эртасига ўқувчининг ота онаси чақиртирилган. Аммо, дадаси Кореяда 5-6 йилдан бери ишлаётгани, 1-2 йилда бир маротаба келиб, яна қайтиб кетаётганлиги сабабли, онаси келган. Онаси ўқитувчини “боламни ҳақорат қилди”, деб судга бераман, деб ғавғо кўтарган.
Шу ўринда кимда ким мени гапимга эътироз билдирса, четдан туриб маҳмадоначилик қилмасин. Мард бўлса, ўша синфда, ўша мактабда, ўша муҳитда ўзи дарс бериш учун бориб ишга жойлашсин.
5-10 кунга эмас, балки, бир умрга ишлашга борсин. Болани урмасдан, сўкмасдан, одоб-ахлоқ номаларидан чиқмасдан, “маданиятли ва маълумотли” зиёлига хос бўлиб ўша безори болаларни тарбиялаб кўрсин.
Агар шу муҳитда бир умрга ишлаб, болаларни урмасдан, сўкмасдан дарс бериш мумкинлигини исботлай олса, ана ўшанда мен унга тан бераман.
Аммо ундай қила олмайди, гапирган одам аввал пичоқни ўзига уриб, ўша ўқитувчининг ўрнига ўзини қўйиб кўрсин.
Ҳадиси шарифда “Қиёматга яқин болаларни тарбиялаш кўппакларни тарбиялашдан ҳам қийинлашиб кетади”, дейилган. Бу аксиома эканлигига иймон келтириб турибмиз холос. Туну-кун телевизор тагида сериал кўришдан бўшамайдиган, кўчама-кўча, бозорма-бозор юриб, бўш вақтини бошқалар қадамини ўлчаш билан ўтказадиган оналар тарбиялаган болаларни ўқитиш муаллим учун жазо холос.
ушбу постни улашишда кўмаклашинг ҳурматли ҳaмкacблар.
/channel/GuzorMMTByoshlari
• Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса, билки, ҳали табиатинг тоза экан.
• Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг, билки, ички дунёинг гўзал экан.
• Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг,
билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.
• Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг, билки, сен вафога жуда яқинсан!
Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг, истаб юраверасан;
• Жон куйдирмасанг, жонона қайда;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат: бири — табассум, иккинчиси — сукут;
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Бошимга соябон дуоси қўрғон,
Мен учун дунёда энг азиз инсон.
Бағрингиз чин бахтларга макон,
Онажон сизни борингиз бахтдир.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ҳаёт жуда гўзалдир! Бунинг учун эса, ўз муаммоларингиздан бироз бош кўтариб, атрофингиздаги гўзалликларни кузатишингиз керак. Шундай гўзаллик ичида яшаётганингизга шукр қилинг, чунки шукроналик барака келтиради.
Қалбингиз меҳрга, уйингиз қут-баракага, ҳаётингиз шодликка тўлсин Қадрдон! Aссалому алайкум!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Бу ҳаёт аслида шундай...
Бу ҳаёт аслида шундай яралган,
Доимо айтганинг бўлавермайди.
Энг шодон кунингда юракдан кулсанг,
Ҳамма ҳам қўшилиб кулавермайди.
Атрофингда ёлғиз дўст-у ёр эмас,
Майлига ғаним ҳам айланиб юрсин.
Фақат ортингдан тош отгувчи эмас,
Бор деса дегандек душманинг бўлсин.
Майлига фалакнинг бир қора куни,
Сендан танишларинг юзин бурсин.
Тилагим дунёда сен азиз билган,
Инсонлар ҳамиша ёнингда бўлсин...
/channel/GuzorMMTByoshlari
Менга жуда кераксиз опа!
Тиргакдирсиз юрган йўлимда,
Ҳар бир ишда ўрнаксиз опа.
Яхши кунда, ёмон кунимда,
Менга жуда кераксиз опа!
Ўзингизни қилинг эҳтиёт,
Менинг учун бўлаксиз опа.
Қаддингизни эгмасин ҳаёт,
Менга жуда кераксиз опа!
Бўлмасангиз ҳароб бўламан,
Вужудимда юраксиз опа,
Сизсиз аниқ тамом ўламан,
Менга жуда кераксиз опа!
Сиз оқкўнгил фаришта мисол,
Ушалгувчи тилаксиз опа,
Бир донасиз, сизга йўқ тимсол,
Менга жуда кераксиз опа!
Сиз деб кечгум бутун дунёдан,
Сиз бахтимдан дараксиз опа.
Сизни яхши кўраман чиндан,
Менга жуда кераксиз опа!
Миллиарлар ичра ёлғизим,
Сиз ҳаммадан бўлаксиз опа!
Қадрдоним, меҳри азизим ,
Менга жуда кераксиз опа!
/channel/GuzorMMTByoshlari
#диққат
⚡️🌧☔️13 ноябрь куни республиканинг кўплаб вилоятларида ёғингарчилик кутилмоқда.
14—15 ноябрь тонгги муддатларла республика бўйлаб хаво харорати ноль даражадан пасайиши мумкин.
13 ноябрь ҳудудларда ёғингарчилик кўп кузатилмасада, тоғларда яхшигина ёғин тушади.
/channel/GuzorMMTByoshlari
ҚАЙТАР ДУНЁ!
Ширакайф уч оғайни нимқоронғуда "Мўъжиза" деб номланувчи чойхонадан чиқишди.
- Машинани йўлнинг у четига қўйганман, - деди Нодир тишлари орасидан "чирт" этиб тупуриб. - Йўл-йўлакай сизларни уй-уйларингизга ташлаб ўтаман. Улар катта йўлни кесиб, дарахтлар орасидан ўтишаётганда, ногиронлар аравасидаги бир кишини таёғи билан ўтларни пайпаслаётганини кўришди.
- Ие, бу одам нима қилиб, адашиб юрибди, - деди Нодир беписанд.
- Кечирасизлар, жўралар, - деди ожиз киши. - Адашиб қолдим. Маҳаллот кўчаси томон йўлга солиб юборсанглар, илтимос.
-Тавба, ўзинг кўр бўлсанг, қоронғуда кўчада бало борми, - деди Нодир ғудраниб, - Мана бу томонга юрасиз, - дея тескари томонга буриб юборди уни.
- Бекор қилдинг, - деди Жамшид, - ахир, ожиз одам бўлса...
- Иккинчи бемаҳалда кўчаларда тимирскиланиб юрмайди.
- Балки бирор ҳожат билан чиққандир.
- Ташвишини ейишни қўй ўшани. Яна суриштириб ўз йўлини топиб олар...
Улар машинага ўтириб, кўздан ғойиб бўлишди. Бу воқеа уларнинг ёдидан ҳам чиқиб кетган эди, лекин... Орадан уч ой ўтиб Нодирнинг хотинини тўлғоқ тутиб, туғруқхонага олиб келишди. Шифохона эшиги олдида машина калитини ўйнаб келаётган Нодирга онаси дуч келди.
- Ҳа, онажон, сизни набира билан табрикласам бўладими?
- Болам, хунук хабар. Хотининг ўғил туғди. Лекин бола ногирон, икки кўзи ҳам ожиз. Ҳайронман, бизнинг уруғдан бундайлар ўтмаган.
Нодирнинг вужуди титраб, қулоқлари ғувиллай бошлади. Беихтиёр кўз олдида ўша аравачадаги ногирон одам гавдаланди. Тили айланмай тошдай қотиб қолди..!
/channel/GuzorMMTByoshlari
❗️Ҳар бир аёл ўз жуфтидан эшитишни орзу қиладиган гаплар!
Аёлингизга шу гапни тез-тез айтиб туринг!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:
• Отангнинг сенга қилган ҳаражати;
• Онангнинг сенга қилган хизмати.
Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмаслигинг мумкин эди. Лекин отанг ва онангга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди.
Фикр қил. То имконинг бор экан уларга харажатинг ва хизматингни аяма.
/channel/GuzorMMTByoshlari
🇮🇳 Ҳиндистонда анъанавий тезаклар жанги бўлиб ўтди. Унда одамлар бир-бирини мол гўнги билан «тошбўрон» қилди.
Қатнашчиларнинг айтишича, бу удум уларга соғлик, фаровонлик ва мўл-кўл ёмғир олиб келар экан.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Миннатдорлик барча эшиклар калитидир. Сендаги бор нарсаларга шукроналик қилсанггина унданам кўпига муносибсан. Зеро, кимлардир сендаги борига муҳтожликда яшамоқда.
/channel/GuzorMMTByoshlari
"Маҳаллада дув-дув гап" фильмидан "Ҳаёт" таронаси, 1960 йил.
Биз учун бахт-у саодат
Шавкат-у шондир ҳаёт.
Бебаҳо ҳислат, фазилатлар
Учун кондир ҳаёт.
Меҳнат-у ижод билан
Ортар жамолинг кун сайин,
Гуллагай мангу хазонсиз
Боғ-у бўстондир ҳаёт.
Эркалар кенг бағрида
Тинчлик, фароғат бахш этиб,
Ранг-баранг гулларга тўлган
Зўр гулистондир ҳаёт.
Биз ҳаёт фарзандимиз,
Етказади бизни вояга
Шу сабабдин маҳлиё
Тилларда достондир ҳаёт.
ДАДАСИ
Гул бериб кўнглим олинг
Хар кун ёнимда бўлинг
Айланиб минг ўргилинг
Дадаси хой дадаси .
Эркаланг шириним деб
Сўзлари асалим деб
Хаммадан афзалим деб
Дадаси жон дадаси .
Уйга келинг шомгача
Дайдиманг оқшомгача
Кутмай ярим тунгача
Дадаси хой дадаси .
Қараманг хеч қизларга
Учманг ширин сўзларга
Боқманг оҳу кўзларга
Дадаси жон дадаси .
Юрманг асло чап томон
Биласиз рашким ёмон
Қолмайсиз билинг омон
Дадаси хой дадаси .
Ойингиз бўлай танҳо
Сиз учун энг бебаҳо
Керакмас молу дунё
Дадаси жон дадаси .
/channel/GuzorMMTByoshlari