🇺🇿 Ўзбекистон, Қашқадарё.
Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Чоршанба бозори. Локация.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Агар юқоридаги сиз бўлсангиз, хушёр туринг! Ўтаётган соат стрелкалари эмас, бу - умр...
Ва унутмангки фарзандингиз бошқа ёш бола бўлмайди
/channel/GuzorMMTByoshlari
Отанг сени кийинтириб, ясантириб, кўтариб, эркалатиб ўқитиб, уйлаб-жойлаб бировга мақтаниб юрмади. Негаки ҲАЁ қилади!!!
Сен эса уларнинг дуолари билан барака топганингда, битта автомобил олиб бериб интернетда тарқатиб мақтаниб юрибсан. Негаки ҲАЁ қилмайсан.
Онанг сени гўдаклигингдан парвариш қилиб вояга етказганини бирор марта тасвирга тушириб оммага намойиш этмади. Негаки ҲАЁ қилади!!!
Сен эса онангни муқаддас жойларга олиб бориб, онангга қилаётган хизматингни тасвирга тушириб оммага МАҚТАНИБ ёйиб юрибсан. Негаки ҲАЁ қилмайсан.
Ота-она учун энг катта эҳсонинг бу доимо улар билан бирга ҳамсуҳбат бўлиб ўтиришинг бўлади.
Фаросат мана шунақа жойларда ишлаши керак!!!
Энди "бошқаларга ибрат бўлиб, ҳавас қилишади-ку, нимаси ёмон" деб ўйлайдиганлар диққатига!!!
Фарзандлар ота-онаси ва бошқа ўзидан катта инсонларни ҳурмат қилиши, гўзал хулқу одоби билан ибрат бўлиши афзал деб биламан. Ана шунда кўпчиликни дуоси билан барака топади.
Риё ва кибрдан узоқда юрган афзал...
/channel/GuzorMMTByoshlari
🌶 Қалампирни фойдали хусусиятлари ҳақида қисқача, буларни билганингизда фақат қалампир ер эдингиз
Қалампирнинг шу каби фойдали хусусиятларини билиб, уни кўпроқ истеъмол қилишга арзийди!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Бегона жойда танишлар бўлгани яхши, — дедим унга.
Бирор ҳафта ўтмай, қўшним иш топилганини айтди.
— Уларга битта аёл киши керак экан. Агар уч кун ичида етиб боролсангиз, ўша ишга сизни тайинлашаркан.
Бўлмаса, бир қариндошимизга ҳам айтишмоқчи, деди қўшним.
Ўйлаб-ўйлаб, қўшни давлатда бирор йил ишлаб келишга қарор қилдим.
- Болаларим ўзини эплайдиган бўлиб қолди, отаси кўз-қулоқ бўлиб туради, - дедим норози бўлган акамга.
Хуллас, хорижга кетдим.
У ерда қўшнимнинг ака-укалари ишлаётган супермаркетга фаррош бўлиб ишга кирдим. Бозорда савдо қилиб, қўлим анча келишиб қолгани учунми, кун бўйи уларга ёрдам берардим. Сотувчиларга ёрдам бераётганимни кўрган хўжайин мени ҳам фаррошликдан олиб, бир бўлимга сотувчиликка қўйди.
Шунга яраша, маошим ҳам ошди.
Худога шукр, болаларимнинг ризқи, кўпроқ ишласам, тезроқ пул жамғариб, уйга қайтардим, деб қувондим. Бекорга суюнган эканман. Шерикларимнинг менга муомаласи бутунлай ўзгарди. Мени ёмон кўриб қолишди. Аввалига бошқа квартирага чиқиб яшашимни талаб қилишди.
Мен “ўзларига келиб қолар”, деб уларга парво қилмадим. Келганимга икки ой бўлмай, уйга анчагина пул жўнатдим. Бу эса шерикларимга ёқмади.
Ҳасад, кўролмаслик одамнинг кўзини шу даражада кўр қилиб қўяркан. Шерикларим қишлоққа мен ҳақимда ёмон гаплар тарқатишибди. Гўёки, мен супермаркетнинг хўжайини билан дон олишиб юрганмишман.
Ўз юртдошларим, мен каби мусофирчиликда қийналиб пул топаётганлар кўра-била туриб туҳмат қилишлари етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди...
Синглим қўнғироқ қилиб, йиғлаб гапирди:
— Опа, нималар қилиб юрибсиз? Эрингиз, болаларингиз кўзингизга кўринмадими? Уйга қайта қолинг, қанча кўп пул жўнатганингиз сари сиз ҳақингизда шунча ёмон гаплар тарқаляпти.
Одамларни биласиз-ку, оғзи билан юради...
Акам жуда ғазабда...
Бу гапларни эшитиб, дунё кўзимга қоронғи кўриниб кетди.
Наҳотки, оиламни деб қийналганларим эвазига ёмонотлиқ бўлсам?!
Нега шерикларим бунчаликка боришди? Шундан кейин ҳеч нима кўзимга кўринмай, қўлим ишга бормай қолди. Охирги иш ҳақимни олиб, уйга қайтишга қарор қилдим. Юртга кириб борарканман, хўрлигим келиб, йиғлардим.
“Аёл бошим билан нега бегона юртга бордим ўзи?” деган савол миямдан кетмасди. Саҳарда уйга кириб бориб, болаларимни бағримга босдим. Кутганимдек, эрим мени совуқ қарши олди.
— Мен сизнинг олдингизда ҳам, Худонинг олдида ҳам покман...
Ишим юришиб кетганини кўриб, аламдан туҳмат қилишди.
— Бу гаплар бекордан-бекорга чиқмайди. Ишинг ҳам ўз-ўзидан юришиб кетмагандир. Энди бирга яшамаймиз...
Эримнинг бу гапи жон-жонимдан ўтиб кетди.
“Сиз рўзғорни таъминлаб қўйганингизда, мен уйда ўтирардим...” дедим хаёлимда.
Ўзимни қандай оқлашни билмай, бошим қотди.
Юрак-бағримни ўртаган аламларни зўрға ичимга ютиб, тилимни тийдим.
Эримга мени нима четга чиқиб ишлашга мажбур қилганини айтиб, юрагимни бўшатмоқчи эдим. Лекин ўзимни тийдим. Барибир тушунмайди. Кейин болаларимни ўйлаб, ўзимни қўлга олдим. Ахир ўзимга тўғриман, оиламга, турмуш ўртоғимга хиёнат қилганим йўқ. Нега айбсиз бўла туриб, оилам бузилиб кетиши керак?
Эримга ҳам, яқинларимга ҳам ҳеч қандай ёмон иш қилмаганимни, бўлган барча вазиятни тушунтирдим. Менга ишонишгани билан барибир, баъзи одамларнинг нигоҳидаги истеҳзони кўриб, чидолмай кетаман.
Ўйлаб-ўйлаб, шундай хулосага келдим: аввало оилада эркакнинг ҳам, аёлнинг ҳам ўз вазифаси бор.
Бугунги кунда баъзи аёлларимиз менга ўхшаб ўз гарданига кўпроқ вазифаларни олаётгани бор гап. Лекин бу хато экан.
Менинг бошимдан ўтганлари бунга яққол мисол. Эрим пул топмайди, деб ўзим бозорга чиқиб кетишим керак эмас эди. Аксинча, уни ҳаракат қилишга, ишлашга ундаганимда ҳозирги вазиятга тушмасдим.
У пул топаётганимни, рўзғорни эплаётганимни кўриб, баттар хотиржамликка берилди. Барча юкни менга ташлаб қўйди.
Ҳозир айни қизларимга совчи келадиган пайт. Оиламиз ҳақида бундай гаплар чиққани ёмон бўлди. Ўзимга тўғрилигимни биламан, ҳақиқатни юзага чиқариш учун курашишим керак энди. Ҳаммаси изга тушиб кетишига ишонаман.......
Ўғил бола оиланинг суянчи, ҳимоячисидир
У оилада отанинг ёрдамчиси, онанинг суянчи, опа-сингилларининг эса ҳимоячиси сифатида тарбия топади, улғаяди. Шундай экан, ўғлингизни бугун бир эркалаб ўзига ҳам бу ажойиб шеърни юбориб қўйинг.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Болалар олдида уларнинг отаси ёки онасини камситишда эҳтиёт бўлиш керак
Сабаби болалар отаси ёки онаси камситилганда уларни эмас ўзини кемтик кўради ва ўзига бўлган ишончи пасайиб кетади.
/channel/GuzorMMTByoshlari
🦜 Ёввойи тўтиқушлар кокосдан ичишни яхши кўрадилар. Кокосни панжаси билан ушлаб, тумшуғи билан тешик очиб, чанқоғини қондиришади.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Bolalar tirnog'ini tez va oson olish usuli
Ularni qorin tomonga yotqizib keyin tirnoqlarini ehtiyotkorlik bilan oling.
/channel/GuzorMMTByoshlari
ГУЛИЖОН
Тарновдан чак-чак томиб,
Гоҳо юракдай ёниб.
Сен менга ялинмайсан,
Мендай сенга ёлвориб,
Дардини этиб достон,
Ёмғир ёғди, Гулижон.
Бош ялангсан, сочинг ҳўл,
Сувга шўнғиб олган йўл.
Дунё ғуборларидан
Қутулиш билан машғул.
Бутун табиат сарсон,
Ёмғир ёғди, Гулижон.
Бу борлиқми?.. Бир танга!
Тўн ярашмас салламга.
Гоҳ бўзлатса битта нон,
Меҳр қайда санамга.
Кўзёшим топмай макон,
Ёмғир ёғди, Гулижон.
Йўқ, сингилжон жилмайма,
Буни Худо билмайма?
Яшириб нима топдим,
Очиқ айтсам кулмайма
Устимдан уч-тўрт нодон,
Ёмғир ёғди, Гулижон.
Ялпизга сиғинайми?
Ёлғизга сиғинайми?
«Юрагим тўкилди», деб
Ё қизга сиғинайми?
Оҳимга тўлиб осмон,
Ёмғир ёғди, Гулижон.
Ғўзага эгилган у —
Онамдай йиғламсираб.
Осмонда қора булут
Оёғин босар судраб.
Эгатлар заҳридан-му,
Ёрилиб кетган товон...
Ёмғир ёғди, Гулижон.
Кўча чироқларининг
Танасидан томчилаб,
Ёмғир катта шаҳарни
Бир лаҳзада этди забт.
Гоҳ кечки шом толиққан
Кўзларингдай мўлтираб
Ё боғини излаган
Сендай қизга куйибми?
Ёки мендай қўлини
Иягига қўйибми?
Чақмоқнинг оловига
Тамакисин тутатиб,
Қурум босган ўпкадан
Гумбур-гумбур йўталиб.
Сўнг жимгина, безабон,
Ёмғир ёғди, Гулижон.
© Бек Али
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ака-сингил бўлса яхшида!
Сенга елкадош бўлган,
Кўзларига ёш тўлган,
Сен учун борин берган,
Аканг бўлса яхшида.
Шарқироқ сой сўзлари,
Кўзмунчоқдек кўзлари,
Онанг каби юзлари,
Синглинг бўлса яхшида.
Доим айбинг яшириб,
Ютуғингни ошириб,
Айбинг бўйнига олиб,
Аканг бўлса яхшида.
Базан тўлиб тошса ҳам,
Ойижон деб сотса ҳам,
Сезмайсан ҳеч сира ғам,
Синглинг бўлса яхшида!
P.S.: Бир-бирига меҳрибон ака-сингиллар оқибатига кўз тегмасин! Ака-сингилларга юбориб қўямиз!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Йўтални уй шароитида табиий усулда даволашни ўрганамиз
Керак бўлади:
12 дона лавр барги
5 ошқошиқ шакар
0.5 сув.
☺️Сизни барча эркаликларингизни кўтарадиган ягона инсон — бу отангиздир.
/channel/GuzorMMTByoshlari
🌧️Қашқадарёда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-17° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.
/channel/GuzorMMTByoshlari
#қойил
Қашқадарёда тўйда эрталабки "ош" экан
Ош ўрнига товоқда тўлдириб гўшт тортишмоқда...
/channel/GuzorMMTByoshlari
#эксклюзив_кадр
🇺🇿🇸🇦🇵🇸 Шавкат Мирзиёев нутқини “Бисмиллоҳ” билан бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Афсуски, эримга ўхшаган эркаклар кам эмас.
Улар кўзларини каттароқ очишсин.
Оила, фарзандлар олдида асосий масъулият ўз бўйнида эканлигини кеч бўлмасдан англашсин, дегим келади.
/channel/GuzorMMTByoshlari
“Рўзғорнинг юки аёлга қолганда...”
Турмуш, рўзғор, фарзандлар тарбияси...
Бу ташвишлар одамни не кўйларга солмайди, дейсиз?!
Анча йил бирга яшаб, бир-биримизга ишончимиз мустаҳкам бўлса ҳам, эрим билан орамизга совуқчилик тушди.
Бу вазиятдан қандай чиқиб кетишни билмаяпман. Маҳалла-кўй, ҳатто яқинларингнинг ишончини йўқотиш одамни жуда эзиб қўяркан.
Бошимдан ўтганларини сизларга ёзишимдан мақсад, баъзи эркаклар ўзига хулоса чиқаришини истардим...
Ёш турмушга чиқдим.
Ота-онамнинг розилиги билан серфарзанд оилага келин бўлдим.
Ака-укалари орасида эрим “ишёқмас, эринчоқ” деган номга эга эканлигини тез орада билиб олдим. Бу менга ёқмаса-да, ҳақиқат эди.
Баъзида эримнинг яқинларидан хафа бўлиб кетардим. Нега ўз жигарини бунча ёмон кўради, деб. Бошида унинг бу камчилиги менга арзимасдек туюлган бўлса-да, кейинчалик ўзим ҳам унинг тепса-тебранмаслигига чидолмай қолдим.
Болалар кичиклигида бу майда-чуйда нарсадек кўринаркан кўзимизга. Эрнинг топармон-тутармони, уддабурони яхши экан.
Рўзғорнинг камчиликларини тўлдириб қўйиш эркак кишининг вазифаси-ку.
Менинг эрим эса бунинг акси, уни на болаларининг ташвиши, на рўзғордаги етишмовчиликлар қизиқтирарди. Бошида қайнота-қайнонам билан яшаганимиз учун унчалик муҳтожлик сезмаганмиз.
Алоҳида кўчиб чиққанимиздан кейин қийинчиликлар бошланди.
Онам аҳволимизни кўриб тургани учун акаларимни тергаб, бир неча марта бозорлик қилиб беришди. Мен эса ҳадеб уйдагилардан ёрдам олишдан уялардим. Ҳамманинг ҳам ўз ташвиши ўзига етарли.
Айниқса кичик акамнинг шартта гапирадиган одати бор:
- Эрингга айт, уйда ётавермасдан, ҳеч бўлмаса, бозорда арава судраб бўлса ҳам пул топсин. Ҳадеб сеникига нарса ташийвериш жонга тегди, - деди.
Буларни кўриб, билиб турган эрим ҳеч хижолат ҳам бўлмасди.
Болаларим ҳам ейман-ичаман, деб турган пайти. Эримдан ҳеч наф чиқмагач, қўл қовуштириб туролмадим. Ўзимни ўққа-чўққа уриб бўлса ҳам, пул топиш йўлини ўйлардим. Бозорга чиқиб, савдо қила бошладим.
— Ҳадеб ўзинг югуравермай, эрингни ҳам терга, ҳеч бўлмаса, сенга ёрдам берсин, бозорга бирга чиқинглар, – деди онам.
Уларнинг менга ачиниб айтган гапидан кейин уни ҳам бозорга чиқишга кўндирдим. Лекин савдога умуман қўли келишмай, бозорда ҳам бекор ўтирадиган бўлди.
Бундай пайтда уйда болалар ёлғиз қолаётганини ўйлаб, баттар сиқилардим.
— Бозорчилик менга эмас экан, энди чиқмайман, бошқа иш суриштираман, — деди у.
— Майли, уйга яқин жойда янги қурилиш бошланяпти экан.
Суриштириб кўринг, иш бўлса, болалардан ҳам кўз-қулоқ бўлиб турардингиз...
Эрим шундан кейин бозорга чиқмай қўйди.
Бу орада бир-икки жойдан қурилиш иши чиқиб, ўша жойларда ишлади. Хурсанд бўлдим. Лекин шериклари негадир кейинги ишларга эримни чақирмай қўйишарди. Бозорга чиқишни камайтираман, деб турганимда унинг яна ишсиз ўтирганини кўриб, фикримдан қайтдим.
Ўзида ҳаракат бўлмаганидан кейин мен нима қила олардим.
Топган пулимдан орттириб, иккита бузоқ олдик. Хўжайиним болалар билан биргалашиб, молга қарай бошлашди. Уларни сотиб, яна кичикларига алмаштирдик. Шунисига ҳам шукр қилардим.
Уч-тўрт йил шундай ишлаганимиздан сўнг, соғлигим ёмонлашиб қолди, ёзни-ёз, қишни-қиш демай, бозорга чиқардим, ахир. Жазирама иссиқ, қаҳратон совуқда кун бўйи бозорда туриш ўз таъсирини ўтказмай қўймади.
Буйрагим шамоллаб, тўшакда ётиб қолдим.
Бахтимга қизларим улғайиб, қўлидан иш келиб қолгани учун, мени ўзлари парваришлашди. Лекин касалим зўрайиб, икки ой шифохонада даволаниб чиқдим.
Жамғариб қўйган озроқ пулим ҳам ўзимга кетди. Учта қиздан кейин туғилган ўғлим ҳали кичкина, қўлидан иш келмайди. Отаси эса ҳамон бир ишнинг бошини тутай демайди.
Шуларни ўйлаб, яна қай йўл билан пул топсам бўлади, деб бошим қотди.
Аҳволимдан хабардор бўлган ён қўшним ака-укалари ва келинлари қўшни давлатда ишлаб, яхшигина пул топаётганини айтиб қолди.
— Суриштириб кўринг, менбоп иш топилса, мен ҳам ишлаб келардим.......
САҲАРХАНДА
Кино шинавандаларининг суҳбатидан:
— Ўзбек кинолари ҳақида билмаганлар нима дейди?
— Ўзбек киноларини билмаганлар, ўзбекларда қайноналари ёвуз, бемеҳр ва “заҳар” бўлар экан. Келинлари оилада хизматкор экан, куёвлар онасини “чизган чизиғидан чиқмайдиган”, қайноталарнинг эса оилада умуман ўрни йўқ экан, – дейди.
— Билганлар-чи, билганлар?
— Билганлар, «Ол, бошқа каналга!..» дейди.
* * *
— Намунча хурсандсан, оғайни?
— Кеча ишхонамизда яхшигина зиёфат бўлди. Котибамиз маст бўлиб қолди.
— Хўш, хўш?!..
— Мен уни мастлигидан роса фойдаландим.
— Одаммас экансан! Нималар қилдинг?!
— Секин унинг телефонини олиб, ўзимнинг инстаграмдаги фотоларимга лайк босиб чиқдим!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Тутинган жигарларим...
Аҳир топилмайди улар ҳар маҳал,
Айниқса "ОҚИБАТ" тугаётган пайт...
/channel/GuzorMMTByoshlari
🇨🇳 Хитойликлар ҳаводан сув ишлаб чиқаришни ўйлаб топишди.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Менсиз ҳам кунларинг ўтмоқда, эркам,
Қайга қўл узатсанг етмоқда, эркам,
Юришларинг қайси маликадан кам,
Фақат қийин бўлди шўрлик юракка...
Менинг ҳам ҳажрингда ёнганим ёлғон,
Яшарман ўзимча, саройда султон.
Гўёки йўқ мендан бахтли бир инсон,
Зўрлик бўлса бўлди зўрлик юракка.
Энди кўришиб ҳам кўришмасмиз биз,
Гўё мен ёт йигит, сен бегона қиз,
На қўллар титрамас, на қизармас юз,
Эвоҳ, бу қандайин хўрлик юракка!
Қошинг ўсма ўпсин, кўзингни сурма,
Буни тақдир дерлар, ёр, лабни бурма,
Эслама, эслатиб тушимга кирма,
Жонимни ришталаб минг бир бўлакка.
Гарчи бўлмасам ҳам у кун тўйингда,
Ёнингда ёру мен бўлдим ўйингда,
Aлпомиш ўғиллар ўстир уйингда,
Муҳаммадинг қурбон шу бир тилакка!
© Муҳаммад Юсуф
/channel/GuzorMMTByoshlari
🧠 Мия толиққанда ёнғоқ истеъмол қилинг
Мияда турли фикрлар ҳаддан ташқари айланаётган бўлса, у тезда чарчайди ва тўғри ишламайди. Натижада хотира ёмонлашади.
Соат 10:00 ва 15:00 оралиғида сиз мия кучини тиклашга ёрдам берадиган лецитин, витаминлар ва микроэлементларга бой бўлган ёнғоқ ейишингиз мумкин. Бундан ташқари, ишлаётганда ҳар соатда дам олиш учун туриш ва юриш яхшидир.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Мана нимага ота-боболаримизни белида белбоғи бўлган
Белбоғ бойлаб юриш бел оғриғи ва грижани олдини олади.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Газлашмаган ҳовлиларга электр энергияси учун 50 фоиз чегирма берилиши мумкин
Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 1 январдан газлашмаган ҳовлиларга электр энергияси учун 50 фоиз чегирма берилиши режалаштирилаётганини маълум қилганди.
Маълумотга кўра, бу борадаги қарор лойиҳаси тайёрланиб, тегишли ташкилотларга юборилган.
/channel/GuzorMMTByoshlari