Ахмоқлар билан тортишма. Чунки улар аввал сени ўзларининг даражаларига туширишади. Сўнгра у даражаларида тажрибали бўлганликлари сабаб сени енгишади!
✍Марк Твен.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Болаларингизга совға, егулик ёки бирор бошқа нарсалар олиб келсангиз аввал қиз боладан бошланг!
Уларни кўнгли сиз ўйлагандан кўра анчагина нозик бўлади.
/channel/GuzorMMTByoshlari
⚡️Энди йўлга ноқонуний тўсиқлар ўрнатганлар жазоланади
Аҳоли томонидан йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқларни ва бошқа қурилмаларни ўрнатиш ҳолатларига чек қўйиш учун жавобгарлик чоралари назарда тутилмоқда.
Автоюристга боғланиш👇
@yuristlar_maslahati
👉 @avtoyurist_uz
/channel/GuzorMMTByoshlari
Отанинг улуғлигини ифодаловчи кўплаб хислатлари борки, улардан баъзиларини келтириб ўтамиз.
• Ота танбеҳ берганида фарзанддан жирканмайди.
• Ота босим қилганида у фарзанднинг ўсишини истайди.
• Ота жим турганида у фарзандининг келажаги ҳақида бош қотираётган бўлади.
• Ота иқтисод қилган пайтда у ўз нафсини бутунлай енгган бўлади.
• Ота қаттиққўл бўлиб қолса, демак фарзанд унинг кўрсатмаларига юрмаган бўлади.
• Ота эшик хонасини қулфлаб олган пайтида йиғлаётган бўлади.
•Фарзанд отага нисбатан овозини баландлатса, бундан ёмони йўқ,
• Фарзанд ўзини дарбадар ва саргардон ҳолда кўрса, демак, отаси ундан ғазабланган бўлади.
• Ота тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётган бўлса, фарзанд улкан суянчиқ тоғини йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўлади. У бўшлиқни хеч қандай хотира ҳам тўлдира олмайди.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Йўлбарснинг тили ўзининг тиканаклари билан ажралиб туради. У керак бўлса девордаги бўёқни кўчириши мумкин. Йўлбарс бу тилидан ўлжасининг терисини гўштидан ажратишда фойдаланади.
Унинг тили дағалликда хасадгўйнинг тилидан сўнг иккинчи ўринда туради. Хасадгўйнинг тили дўстни дўстидан ва биродарни биродаридан айиради!
Ёмон ва хасадгўй дўстдан Аллоҳ сақласин...
/channel/GuzorMMTByoshlari
Отанг бор ҳовли
Отанг бор ҳовлига, кирасан эркин.
Онанг бор илинар, дастурхон тўкин.
Ишонгин биродар, улардан кейин.
Ийманиб қоласан, меҳмон бўлишга.
--
Муаллиф: Лутфуллоҳ Хўжаев
Видео: Маъмуржон Тўраев клипидан
Ижрода: Лочинбек Эркинзода
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ғийбатнинг зарарлари:
1. Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб, азобланади.
2. Ғийбатчи қабрида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлади.
3. Ғийбатчидан иймон нури ва Ислом асари кетади.
4. Ғийбат қилинган шахс кечирмагунича ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди.
5. Ғийбат бардавом ёмонликдир.
6. Ғийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир.
7. Ғийбатчи пасткаш шахсдир.
8. Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир.
©️ “Дин насиҳатдир” китобидан
/channel/GuzorMMTByoshlari
⚡️Энди "мусор"дан қарзингиз бўлса светингиз ёнмайди
Эндиликда чиқиндидан қарздорларнинг электр учун тўлов қилиши чеклаб қўйилади.
Ушбу қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Бувижоним!🥹
Бувижоним, меҳри булоғим,
Эркалатиб, суясиз доим,
Бағримга бир босай сизни,
Мехри дарё ғамхўрим мани!
Бувижонларга юбориб қўйинг.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Бу денгиз кўпиги экан...
Тасаввур қилинг, шу қадар гуноҳларингиз бор. Аллоҳ Таоло уларни бир зикр сабабли ўчириб юборади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир кунда 100 марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деса, денгиз кўпикларича гуноҳи бўлса ҳам кечирилади”, деганлар.
/channel/GuzorMMTByoshlari
«БИЗГА СИЗ КЕРАКСИЗ!»
Қаҳрамонимиз ҳикоя қилади...
Мен шаҳарда дўконда ишлайман. Бир куни ишдалик пайтимда онам телефон қилдилар.
---Ассалому алайкум ОНАЖОН...!
---Во алайкум ассалом, Иқболжон яхшимисан болам? Болаларим ҳам яхшими, келиним ҳам ишига бориб келяптими?
---Ҳа, рахмат онажон. Дадам яхшимилар, укам, келин ҳаммалари яхши юришибдими?
---Тузук ҳаммаси яхши, ўзим ҳам яхшиман болам.
---Ҳа онажон, тинчликми, телефон қилибсиз?!
---Тинчлик болам, эртага шанба келасизларми, деб телефон қилгандим.
---Эртага бўлаверсин-чи ойижон, вазиятга қараб айтаман-да, ишим чиқиб қолмаса албатта борамиз.
---Ҳа ишқилиб, ишинг чиқиб қолмасинда болам, биласан-ку СОҒИНИБ қоламан.
---Хўп ойижон, Худо хоҳласа борарман. Майли ҳайр, ёнимда одам бор эди..Кейинроқ ўзим телефон қиламан...
Телефонни столга қўйишим билан, дўконимга харидор бўлиб кирган, нотаниш киши кўзимга қаради.
Юзлари қандайдир маъюс, ҳиёл кулганча:
---Онангизмилар?~деб сўради.
---Ҳа онам...
---Улар бошқа жойда яшайдиларми?~яна саволга тутди бояги киши.
---Ҳа улар мендан анча олисда, масофа билан хисоблаганда ЮЗ КМ дан ошиқроқ узоқликда яшайдилар..
---Ҳа-а, шунақами? Демак, ЮЗ КМ денг...Бир гап айтсам хафа бўлмайсизми?
---Йўқ хафа бўлмайман, ака бемалол, ~ дедим ҳайрон бўлиб.
---Агар менда шундай ИМКОН бўлганида ука, ЮЗ КМ экан-ку, МИНГ КМ бўлса ҳам, ҳар кун бориб қайтишга тайёр эдим...Қани мени ҳам ОНАМ ҳаёт бўлсалар, қани энди улар ҳам сизни ОНАНГИЗ каби қўнғироқ қилиб, ёнларига чақириб, КЕЛ БОЛАМ десалар, қани энди уларнинг ТИЗЗАларига БОШИМни қўйиб ухлай ололсам, қани энди ОНАМ бошимни силаб ДУОлар қилсалар ука. Афсуски, буни ИЛОЖИ йўқ..! Ҳеч қандай йўл билан уларни қайтара олмайман ука.. ОНАМ энди йўқ..!
Сизда эса ҲАЁТ эканлар. Ука БОРИНГ олдиларига, КЎНГИЛларини олинг, ХИЗМАТларини қилинг, кейин мен каби АФСУС қилмайсиз..Ота-Онангизни ҳаёт эканликлари сиз учун~ БАХТ..!
Нотаниш киши онаси ҳақидаги армонларини гапирар экан ичимдан бир нарса узилгандек бўлди...
Боягина онамга бориш бормаслигим эҳтимол деганим ёдимга тушиб, уялиб кетдим.. Беихтиёр яна телефонимни қўлимга олиб, онамни телефон рақамларини тердим...
---Ҳа болам, бирор гапинг эсингдан чиқиб қолибдими?! ~ дея, қайта қўнғироқ қилганимга ажабланиб сўрадилар онам.
---Ҳа онажон, эртага Худо хоҳласа албатта борарканмиз, шуни айтиб қўймоқчи эдим.
---Вой Худога шукр..!
--- Ҳа айтганча, яна ҳар сафаргидек болаларим келаркан деб, эрталабдан бир нарсаларга уннаб юрманг, ҳеч нарса керак эмас, бизга СИЗ КЕРАКСИЗ..!
Онам билан суҳбатлашарканман, бояги нотаниш кишининг кўзларида икки дона ёш томчилаганини кўрдим...
Ота-Оналаримизга бизлардан кераги бир озгина МЕҲР ва ЭЪТИБОР. Шундай экан, улардан энг арзон турадиган МЕҲР ва ЭЪТИБОРимизни аямайлик азизлар!
Аллоҳ таоло барчамизни Отажон ва Онажонларимизни соғ-саломат қилсин ва умрларини зиёда этсин!
/channel/GuzorMMTByoshlari
❗️Камбағал оилалар фойдаланган газ ва электр энергияларининг маълум миқдори давлат томонидан тўлаб берилади
Эҳтиёжманд оилаларга иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга меъёрдан ортиқ ишлатилган электр ва газ учун компенсациялар берилади.
Электр ва газ бўйича базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:
▪️- газ учун – ойига базавий меъёр (500 куб) дан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;
▪️- электр учун – ойига базавий меъёр (200 кВт) дан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.
Компенсацияни олиш учун нима қилиш зарур? Эҳтиёжманд оилалар (болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи шахслар) ушбу компенсацияни олиш учун маҳалладаги ижтимоий ходимга мурожаат қилишлари сўралади.
Дўстингиз ҳали сиз билан узоқ йиллар чойхонада ош ейишини истасангиз бундай хазиллашманг 😂
/channel/GuzorMMTByoshlari
СИЛАИ РАҲМ
Опа-синглингизни узатганмисиз?
Бошқа хонадоннинг эшигини очиб ўтирибдими?
Вақт топиб, тез-тез йўқлаб туринг. Нимадир олиб бориш эмас, асосийси, эътибор. Барибир, қуруқ қўл билан бормайсиз, шундай эмасми?
Агар жиянларингиз бўлса, уларнинг қанчалик қувонишларини кўз олдингизга келтиринг. Сиздек тоғаси келганидан шод бўлишади.
Ишонинг, уларнинг ўша дақиқаларда қанчалик кўнгиллари кўтарилиб, хурсанд бўлишларини тасаввур қилолмайсиз. Бу ишни Аллоҳнинг розилигини кўзлаб қилсангиз, бу буюк ибодат бўлади, бунинг номи силаи раҳм дейилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам башорат бериб, бундай деганлар: “Кимни ризқу рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин” (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
/channel/GuzorMMTByoshlari
❗️Ўзбекистонда маҳкумларга масофавий видеоучрашув ҳуқуқи берилиши кутилмоқда
Бугунги кунда телефон ва видео-учрашувлар ташкил этиб келинади. Аммо видео-учрашув учун маҳкумнинг оила аъзолари ўз ҳудудидаги муассасага боришига тўғри келади.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Дунёдаги энг кичик от Цент-Луисдаги (АҚШ) фермада яшайди. Тамбелина исмли от ҳатто понидан ҳам кичикроқ. Унинг бўйи атиги 44,5 сантиметр, вазни эса 26 килограммдир...
/channel/GuzorMMTByoshlari
#диққат
❗️Энди сизни кўча-куйда юрганингизда кимдир расмга оладиган бўлса катта миқдорда жарима тўлашига тўғри келади, видеони охиригача кўринг батафсил билиб оласиз.
Яқинларга юбориб қўйинг
/channel/GuzorMMTByoshlari
Қайнона ким?
• Қайнона бу ўша сизни севган ёрингизни дунёга келтирган аёл.
• Қайнона бу йиллаб тўй қиламан, келин тушураман деб ўзини ва фарзандларини ризқини қийиб пул тўплаган, сарпо йиққан аёл.
• Қайнона сизни келин қилиб тушургунича хаёлида мингта қизни жамлаб, мингтани ичидан сизни фарзандига лойиқ кўрган аёл.
• Қайнона эрингиз учун жонини беришга тайёр бўлган аёл.
• Қайнона сизни қанча койиса ҳам, фарзандларингизни сиздан - да ортиқроқ яхши кўрадиган аёл.
• Қайнона сал қўполроқ бўлса-да, ҳаёт фанидан дарс бераётган, эртага энг намунали аёл, она бўлишингизни чин дилдан хоҳлаётган аёл.
Энди уйланг. Шунча яхшилик қилган ва қилаётган аёлни ёмон кўришга ҳаққингиз борми?!
/channel/GuzorMMTByoshlari
❗️Чингизхон дунёдаги энг биринчи паспорт тизимини жорий қилган ҳукумдор хисобланар экан!
/channel/GuzorMMTByoshlari
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ
Энди Ўзбекистонда оталарга хам "декрет" таътили берилиши мумкин😄👍
Фарзанд туғилганда оталарга ҳам беш кунлик таътил бериш кўзда тутилмоқда.
Тезда видеони фарзанд кутаётган ота-оналарга юборинг)
/channel/GuzorMMTByoshlari
Бола тезроқ гапириши учун 5 тафсия!
Видео фойдали бўлган бўлса яқинларингизга улашинг!
/channel/GuzorMMTByoshlari