,, G'uzor tumani Xalq ta'limi yoshlari " kanaliga xush kelibsiz! Siz bu kanalga uyda yoki ishda vaqtingizni unumli o'tkazib, qilayotgan mashg'ulotlaringizni fotosurat va videolarni joylab borishingiz mumkin. Murojaat uchun: Davranovich6062 @ZaraAsal
ЧАРЛИ ЧАПЛИННИНГ
ХОТИРАСИДАН
Кино тарихидаги энг машҳур комик актёр Чарли Чаплин шундай ҳикоя қилади:
Болалигимда отам билан цирк кўргани боргандик. Билет олишга навбатга турдик. Олдимизда эр-хотин ва олти болалик бир оила турарди. Кийимлари эскириб кетган, лекин озода эди. Болалар жуда хурсанд, цирк ҳақида гаплашишарди. Навбатлари келгач, ота билет сотиш ойнаси ёнига бориб, билет нархини сўради. Билет сотувчи нархни айтган эди, бироз ўйланиб, хотинига пичирлаб нимадир деди. Юзида безовталик аломатлари кўриниб турарди.
Шу пайт отам чўнтагидан 20 долларни олиб, ерга ташлади ва эгилиб уни олди-да, пулни ҳалиги кишининг кафтига қўйиб, пулингиз тушиб кетди, деди.
Ҳалиги одам кўзларида ёш билан «раҳмат, жаноб» деди.
Улар кириб кетганидан кейин отам қўлимдан тортди ва биз қатордан чиқиб кетдик. Чунки отамнинг ўша одамга берган 20 доллардан бошқа пули йўқ эди.
Ўша кундан буён отам билан фахрланаман. Бутун ҳаётимдаги энг гўзал манзара мана шу бўлганди. Бу, ўша кўролмай қолганим, циркдан ҳам чиройлироқ эди.
Ўшанда тарбия назорат билан эмас, кўпроқ ибрат билан бўлишига амин булганман.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ҳукомолардан бири айтади: “Ота билан бола қоронғу кечада йўлда кетишаётган эди. Ота орқасига қараб, келаётган ўғлига қайрилиб: «Ўғлим, эҳтиёт бўл, қоқилиб кетмагин» деди. Шунда ўғли: “ Отажон, сиз ўзингиз эҳтиёт бўлаверинг, мен сизнинг қадам изингиздан кетяпман“ деган экан.
Ҳа, ҳақиқат шудир!
Эй, ота-оналар, ўзингизни ислоҳ қилинг... фарзандингиз қилган ишингиздан ўрнак олади...
/channel/GuzorMMTByoshlari
Aqllidan kelgan jafo nodondan
kelgan vafodan yaxshidir...🍃
📚 @Jalolddin_Rumiy 🍃
/channel/GuzorMMTByoshlari
Onasiz yashash qanchalar qiyinligini bilsangiz edi, mehribon volidangizni bir zum ham oldingizdan jildirmasdingiz.🥹
/channel/GuzorMMTByoshlari
#тезкор
⚡️Доллар курси қарийб 12 500 сўмгача тушиб кетмоқда 😨
Айни дамда 100$=1 млн 255 минг сўм атрофида бўляпти.
/channel/GuzorMMTByoshlari
,,Хеч қачон қулоғингизга кўзиз билан кўрмаган нарсангизга ишонишга йўл қўйманг,,
Умар Хайём
/channel/GuzorMMTByoshlari
#Шеърият
Бола эдик. Қуроллар ясаб,
Қушларга тош отар эдик гоҳ.
Бизлар кўплаб ўлжа топардик,
Тополмасди қушчалар паноҳ.
Кўнгил бўлмас эди алдашга,
Бўлишганда тушган ўлжани.
Ақлимиз бор эди — англашга,
Кўзимиз бор эди — кўргани...
Сўнг тарқалдик бизлар ҳар ёнга,
Нетай, тақдир ҳукмига кўндим.
Букун ётар беланиб қонга,
Тош теккан қуш мисоли кўнглим.
Букун англар менинг ҳолимни,
Кўнгил олиб, кўнгил берганлар.
Ўққа тутгай ёлғиз жонимни...
Шафқатсизроқ чиқди мерганлар.
Хаёлим ҳам ўлда-жўлдадир,
Сўз демоққа тил қисиқ бу дам.
Букун энди менга ўлжадир
Орттирганим — қанча дард-алам.
Билдим, ақлим кеч кирди, бироқ,
Минг шукурки, кам-у кўстим йўқ.
Қаҳридан-да меҳри қаттиқроқ
Яратгандан бўлак дўстим йўқ
Шавкат Жўрабек
/channel/GuzorMMTByoshlari
БОЛАЛИККА БИЛЕТ
СОТИНГЛАР...
✍Баходир Ғулом
🎙Ферузабону
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ким билан юрганингга, ким билан дўст тутинганингга эътибор бер. Чунки булбул гулга, қарға ахлатга етаклайди.
©️ Мавлоно Румий
/channel/GuzorMMTByoshlari
Одамлар эмас, қалблар севимли бўлади.
Фақат қалбгина севгига лойиқ!
Шуҳрат ОРИФ
/channel/GuzorMMTByoshlari
💫"Bolalarga bering dunyoni"
📚 Qashqadaryo viloyati G'uzor tumani 15-umumiy o'rta ta'lim maktab kutubxonasida 1-iyun -Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni munosabati bilan tadbir o'tkazildi.
📝Tadbir ishtirokchilariga esdalik sovg'alari ulashildi.
/channel/GuzorMMTByoshlari
❗️Қашқадарёда 2 июнь куни ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 19-24 даража бўлади.
/channel/GuzorMMTByoshlari
#Мулоҳаза
ДЎСТЛИК
Бир неча йил олдин дўстим вафот этган эди. Бир кун унинг рақамидан менга телефон бўлди. Унинг ўғли экан. У мендан велосипед олиб беришимни сўради. Мен:
- Хўп бўлади! Аммо сен мени қаердан танийсан, рақамимни қаердан олдинг?-деб сўрадим.
У:
- Дадамнинг сиз билан тушган суратларини топиб олдим. Унинг орқа томонида шу рақам бор экан. Остида: "Агар сизларга бирор нарса керак бўлса ва мен бўлмасам эҳтиёжингизни мана шу дўстимдан сўранглар!", деб ёзилган экан, - деб жавоб берди.
Бугунги байрамда кўнгли ярим болаларга қувонч улашишни ният қилганлардан Аллоҳ рози бўлсин...
/channel/GuzorMMTByoshlari
ОНАЖОНИМГА....
Нега мендан хавотирдасиз.
Тунларингиз ўйловли ғамли.
Мен яхшиман онажон она.
Умрим бироз кўз ёшли намли.
Олисдаман сиз ҳам олисда.
Тўйиб қучгим келади хар дам.
Соғинчлардан юрак безганда.
Ўзимдан ҳам кечаман базан.
Нега мендан хавотирдасиз.
Нега соғинасиз онажон она?
Бир йўқлаб қўйишга арзимайману.
Ўғилман дейишга хаққим борми а?
Бир ширин сўз сўзлолмаябман.
Қанча сўзлар сарф қилдим кимга.
Онажон деб боролмаябман.
Сиз муштоқсиз менинг йўлимга.
Ғўза поя синдирган қўллар.
Тандир тафти бор сизда она.
Димоғимдан хечҳам кетмайди.
Сиз пиширган ширмой нонлар.
Минг жононга мингта сўз айтдим.
Хар бириси биридан ширин.
Шунчалар ҳам тош бағрманми??
Онажон деб сизга айтмадим.
Нега мендан хавотирдасиз.
Она бедил бемехрманку.
Соғинтириб юрибман қаранг.
Яна машхур шоир эмиш у.
Кўз ёш билан йўлим қарайсиз.
Бахонам ишим кўп ижододим.
Шеърлардан кўксимга гул қадаб.
Ўзимга армондан чоҳ қаздим.
Умрим ўтаябди сиздан олисда.
Мен хали қўлингиз ўпганим ҳам йўқ.
Мусофирда соғинч оғриқда.
Онажон бағрингиз соғиниб кетдим.
Камрон Нур
/channel/GuzorMMTByoshlari
📝«АЁЛ»
Дунёга келишинг учун 9 ой ишлаган ҲАММОЛ.
3 йил ошқозонидаги ризқини тенг бўлишган САҲИЙ.
Камида 10 йил кирларингни ювган ҲИЗМАТКОР.
20 йил мазали таомлар билан сийлаган ПАЗАНДА..
Туғилганингдан бери ҳамма бемор бўлган пайтларингда мижжа қоқмай ғамхўрлик қилган беминнат ҲАМШИРА.
Жонинг учун жонини беришга тайёр ЖОНКУЯР. Ҳеч қачон бирор нарса умидида яхши кўрмаган шунчаки борлигингни бахт деб билган ягона ИНСОН.
Емай едирган, киймай кийдирган, биринчи болам есин деб яшаган ФИДОЙИ.
Бир сўз билан айтганда ердаги фаришта - бу АЁЛ.
Фалак чақса бошларга чақмоқ.
Боғ чидамас чидаркан АЁЛ.
Энг буюк дард дейдилар тўлғоқ.
Тоғ чидамас, чидаркан АЁЛ.
Гар ташналик бағрини тилса,
эр чидамас чидаркан АЁЛ.
Юртга очлик ё қирғин келса,
шер чидамас, чидаркан АЁЛ.
У ғинг демас, демас на воҳ.
Гар жонига келса ҳам завол.
Лекин, лекин фарзанд чекар бўлса оҳ,
Ҳамма чидар, чидолмас АЁЛ.
Аёлнинг ғурури тоғдан сув ичар.
Тошлар теккан сайин титроқ бўлади.
«Сен ойсан» деган кун осмондан тушар. Пойингиз ўпгани тупроқ бўлади.
«Сенсиз яшолмайман» десангиз нетар?
Майлига эркалаб кўнглин олгали.
Шу бир оғизгина сўзингиз етар,
Унинг юрагида мангу қолгали.
Мўъжиза излайсиз бе айб Эгам.
Сарғайиб боради сабрли юзи.
Баъзида сезмайсиз, эҳ нега?
Ахир мўъжизаку АЁЛнинг ўзи.
Мўъжиза яратманг майли АЁЛ деб.
Шундоғам бу ҳаёт ўхшар эртакга.
Қўлингиздан келса ҚЎРҒОН бўлинг сиз.
АЁЛ зор бўлмасин бир мард эркакка...
/channel/GuzorMMTByoshlari
ЎҒЛИМГА ТИЛАГИМ
✍Эркин Вохидов
🎙Толибжон Исроилов
/channel/GuzorMMTByoshlari
🌱 Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.
🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌷 Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🌹 Кўнглингизни хотиржам,
🌺 Чеҳрангизни нурли қилсин.
🌸 Танангизни саломатлик,
🌼 Юзингизни эсa табассум безаб турсин!
/channel/GuzorMMTByoshlari
💫"Bolalarga bering dunyoni"
📚 Qashqadaryo viloyati G'uzor tumani 15-umumiy o'rta ta'lim maktabining 4-"A" sinf o'quvchisi Ergasheva Mashhuraning 1-iyun -Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni munosabati bilan yod olgan she'ri.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Бошингга иш тушганида...
/channel/GuzorMMTByoshlari
#Фойдали
🛞«ЧАРМҲОО» шиналарининг оригинал ёки оригинал эмаслигини аниқлашни билиб олинг!
🚀Яқинларга юбориб қўямиз!
Автоюристга боғланиш👇
@yuristlar_maslahati
👉 @avtoyurist_uz
/channel/GuzorMMTByoshlari
Рассомлик қобилятингизни ишга солиб болаларни ҳайратда қолдиринг😅
Қалам қириндиси билан ёқимтой мушукча суратини чизамиз👍
/channel/GuzorMMTByoshlari
📹 Она қалбим вайрон қилдилар... 😢
Жуда таъсирли.
/channel/GuzorMMTByoshlari
БОЛАЛИККА ЧИПТА
- Салом! Менга чипта беринг. Бир томонга, фақат уёққа.
- Бир томонга бўлмайди. Фақат бориш-келишга бор.
- Хўп, бўлмаса бориш келишга беринг. Бугунга!
- Бугунга йўқ.
- Бўлмасам қачонга бор? Энг яқин вақтга жуда керак!
- Энг яқини... Кечиринг, ўн йил кейинга бор.
- Беринг... Тўла бир кунга!
- Бир кунга йўқ!
- Илтимос, ҳеч бўлмаса бир соатга.
- Фақатгина бир минутга бор.
- Майли, бир минутга бера қолинг.
- Мана ушланг. Сизнинг болалик даврингизга чиптангиз!
- Катта раҳмат!
- Ҳм-м... Сўрасак майлими?
- Албатта.
- Бори-йўғи бир минутда сиз болалигингизда нима қилмоқчисиз? Нима қилишга улгурасиз?
Мен ота-онамни, қаттиқ-қаттиқ қучоқлайман икковини, бир вақтда!!!
“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.
/channel/GuzorMMTByoshlari
❗️Талаба картаси: Энди бир қанча ҳужжат ва ҳисоб рақамлар шу картада жамланади
Талабаларга юбориб қўямиз.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ўзингга oғир келганни бошқасига раво кўрма!
/channel/GuzorMMTByoshlari
ЯХШИЛИК ҚИЛ...
🎙Толибжон Исроилов
/channel/GuzorMMTByoshlari
#Даҳшат
😱Кунлик сув ичишга чеклов киритилади!?
2030-йилга бориб сув тугаши мумкин ҳаттоки пулга ҳам топиб бўлмайди!
Бу кетишда ҳар бир инсонни ёшига қараб кунлик сув истеъмол нормаси қўйилиши мумкин👇
/channel/GuzorMMTByoshlari
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
Бу куннинг тарихини биласизми?
/channel/GuzorMMTByoshlari
СИНФДОШИМ, СИЗНИ СОҒИНДИМ 🫂
Болаликдан қадрдон мактаб,
Қачон келсам турасан мақтаб.
Сендан кетдим ҳаётга ҳатлаб,
Синфдошлар, сизни соғиндим.
Мактаб ҳовли тўла арчалар,
Дарсдан қочган туйнук-дарчалар.
Юрагимда соғинч куй чалар,
Синфдос дўст сизни соғиндим..
Катта ҳаёт йўллари равон,
Ошмоқ керак машаққат-довон.
Дейман доим бўлингиз омон,
Синфдошим сизни соғиндим...
/channel/GuzorMMTByoshlari
Қашқадарё вилояти ҳокими болажонларни байрам билан табриклади
Муротжон Азимов 1-июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан воҳамиздаги болажонлар ва уларнинг ота-оналарини табриклади.
/channel/GuzorMMTByoshlari