,, G'uzor tumani Xalq ta'limi yoshlari " kanaliga xush kelibsiz! Siz bu kanalga uyda yoki ishda vaqtingizni unumli o'tkazib, qilayotgan mashg'ulotlaringizni fotosurat va videolarni joylab borishingiz mumkin. Murojaat uchun: Davranovich6062 @ZaraAsal
Сувнинг нархини биласизми? Қадрини-чи?
Дунёдаги 1 метр/куб сувнинг нархи энг қиммат бўлган давлатлар:
- Данияда 9,70 доллар;
- Бельгияда 7,54 доллар;
- Норвегияда 7,09 доллар;
- Аляскада ойига 95 доллар;
- Германияда 6,6 доллар.
Сувнинг нархи энг арзон давлатлар:
- Миср (Қоҳира)да 0,05 доллар;
- Куба (Гавана)да 0,04 доллар;
- Ўзбекистонда 0,4 доллар;
- Покистон (Карачи)да 0,04 доллар;
- Индонезия (Жакарта)да 0,03 доллар.
/channel/GuzorMMTByoshlari
#jarayon
⚡️Bitiruvchilar uchun yakuniy davlat attestatsiya sinovlari qizg‘in pallada
Joriy o‘quv yilida Qarshi davlat universitetini 8 ming nafardan ortiq talaba va magistrlar tamomlashi kutilmoqda. Universitet rektorining tegishli buyrug‘iga asosan, 2023-2024 o‘quv yili bitiruvchi kurslarining yakuniy davlat attestatsiya sinovlari (YaDAS) 10-27-iyun kunlari bo‘lib o‘tishi belgilangan.
Attestatsiya sinovlarida mutaxassislik fanlaridan test, bitiruv malakaviy ish, ijodiy ish va magistrlik dissertatsiyasi himoyalari tashkil etilmoqda.
Yakuniy davlat attestatsiya komissiyasi a’zolari jarayonlarni adolatli, xolis va shaffof tarzda o‘tishini ta’minlash maqsadida attestatsiya sinovlarini diqqat bilan kuzatib borishmoqda.
🌐 Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz
✅ Telegram 🌍 qarshidu.uz
💬 Facebook 📸 Instagram
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ташвишлар ортидан елиб югуриб,
Кечиргин бир ҳолинг, сўролмадик дўст
Гоҳ ҳаёт мактабин,дарслари оғир -
Ҳатто тўй базмингга, боролмадик дўст...
Аттестат олдигу кетдик тентираб,
Қўл силтаб кузатди мактаб мунғайиб.
Кейин кўп эсладим маъюслик сирин
Вақт топмай қоларкан дўстлар улғайиб..
Минг афсус бир синфга йиғолмас ҳаёт
Чорасиз жамулжам, бўлмоқ энди дўст
Умр ҳам жадал от, сурар бетиним-
Бу ҳам бахт, гоҳ салом, демоқ энди дўст...
@sherlar_rafael
✍Рафаэл Сайдуллаев
Ғузор_22.06.2024 й
/channel/GuzorMMTByoshlari
Butun dunyoni qidirib, go‘zal xulqdan ko‘ra yaxshiroq layoqatni topmadim.
📚 @Jalolddin_Rumiy 🍃
/channel/GuzorMMTByoshlari
#ибрат
• Ҳамма муваффақиятингни кўради, лекин бу йўлни босиб ўтишдаги машаққатларингни кўрмайди.
• Билмаганлар “У бирданига муваффақиятга эришди” дейишади, бироқ натижагача бўлган узун йўлга ҳеч ким эътибор қилмайди.
• Омад ҳаммага келади. Фақатгина омадга тайёрларгина муваффақиятга эришишади. Омадга тайёр бўлиш учун эса меҳнат қилиш керак.
• Бир куни омадинг келиб, лотореядан катта пул мукофотини ютиб оларсан, лекин ундан қандай фойдаланишга тайёр бўлмасанг, эртага яна эски ҳолингга қайтасан. Мана буни омадга тайёр туриш дейишади.
• Мен сенга ақллилик қилмоқчи эмасман. Шунчаки маслаҳатим: ҳеч қандай тасодифларга ишонма. Бир четда ётволиб, ҳаётинг ўзгаришини кутиб ўтирма.
• Сув қанчалик тоза бўлмасин бир жойда туриб қолса, ифлос бўлиб кетади. Қачонки ҳаракатда бўлар экан, покланиб туради.
• Кимдир ҳаётингни яхшилашини кутиб турган бўлсанг, ўша инсон фақатгина ўзинг бўласан.
✍️ Девонайи Ҳақгўй
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ҳеч ким ўзини осмонда абадий қоламан, деб ўйламасин. Аллоҳ истаса, осмонда учганларни ерда судралганларга ем қилади. Шунинг учун халқимизда доно гап бор: оёғинг ердан узилмасин. Қуш каби осмонларда парвоз қилсанг ҳам ҳаёлинг ва кўнглинг ерда бўлсин. Амал бу синов. Бироқ кўпчилик бу синовдан муваффақиятли ўта олмайди. Тез ўзгаради ва тарихни унитади.
Тарихимизда юзлаб хонлар, амирлар ўтган. Деярли 90 фоизини исмини ҳам билмаймиз. Фақатгина ҳақиқий халқига яхшилик қилган ва Ватанига хизмат қилганларгина авлоддан авлодга номлари ўтиб келмоқда. Хулоса сиздан, эслатиб қўйиш биздан.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ҳайдовчи, чарчадингми? Тўхтаб дам ол!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
Автоюристга боғланиш👇
@yuristlar_maslahati
👉 @avtoyurist_uz
/channel/GuzorMMTByoshlari
Янги доллларлар ҳақида .
/channel/GuzorMMTByoshlari
Битта дарахтдан миллионта гугурт донаси ясалади. Битта гугурт донаси билан миллионлаб дарахтларга ўт қўйилади. Шунинг учун ҳаётингдаги миллионлаб ижобий ишларингга таъсир қилмаслиги учун битта ҳам салбий иш қилма!
©️ Доктор Иброҳим Фиқий
/channel/GuzorMMTByoshlari
Кимгадир борлигим...
Кимгадир борлигим ўзи бир дунё,
Суръатим авайлаб юракка илди.
Кимгадир аксинча, келдимми малол,
Эртадан кечгача ғийбатим қилди.
Яна ким соғинди, ҳар он интизор,
Ҳар кеча тушларин меҳмони ўзим.
Аллаким ҳайдади, кечдилар шундай,
Шунчаки унутди, ёшлатиб кўзим.
Ҳар куни йўқлади йироқдан кимдир,
Ёнимда яшади кимдир беҳабар.
Кимгадир ёқмадим, кимгадир ёқдим,
Ким ширин бол тутди, ким тутди заҳар.
Ким шодлик улашди ғамлар ҳаққига.
Боримни ол дея камлар ҳаққига.
Аллаким яшади ҳаётдан сархуш,
Мен чеккан азоблар, намлар хаққига.
Ким бахтим тилади тонг отмай туриб,
Кўнглимни боғига гул экиб кетди.
Йўлимга тузоқлар қўйиб ким биров,
Кўрган ҳар кунимга пушаймон этди.
Бир куни дунёдан кетаман кечиб,
Ёғоч от устида оқ тўним кийиб.
Шунда ҳам кимлардир азаси ёлғон,
Кимлардир йиғлайди чин дилдан куйиб.
/channel/GuzorMMTByoshlari
ОШИҚЛАРГА ЎЛИМ ЙЎҚ
Эрам каби бўстонинг гулзорига йўлим йўқ,
Қўлларингдан тутмоққа журъат қилар қўлим йўқ,
Сенсиз ўзим йўқдирман, сенсиз куним-туним йўқ,
Ўлай десам ўлмадим, ошиқларга ўлим йўқ.
Энди пинҳон қаддингни соғинмоққа маҳкумман,
Ошиқман-у, ошиқлик даъвосидан маҳрумман,
Дарди бедаво ошиқ давосидан маҳрумман,
Ўлай десам ўлмадим, ошиқларга ўлим йўқ.
Тунлари чўғ устида куйиб кетди бир жоним,
Куюк дилнинг кулгуси рост бўларми, жайроним,
Мажнундан баттар хароб бўлганида бу ҳолим
Ўлай десам ўлмадим, ошиқларга ўлим йўқ.
Энди мени қоп-қора тун севсин, сен севмасанг,
Хазон ёки кўнглимдек қул севсин, сен севмасанг,
Нега яшаб юрибман қадди гул, сен севмасанг,
Ўлай десам ўлмадим, ошиқларга ўлим йўқ.
Тупроқ бўлай, лоақал изинг тушиб ўтар-ку,
Товонинг қучиб олсам, кўзинг тушиб ўтар-ку,
Сўз билан койиб қоқсанг, сўзинг тушиб ўтар-ку,
Ўлай десам ўлмадим, ошиқларга ўлим йўқ.
©Рислиғой Ҳотамова
/channel/GuzorMMTByoshlari
Битта аёл қўлларида фарзанди билан бой одамни ҳузурига пул сўраш учун келибди. Бой одам унга дебди:
– Агар сен менга болангни берсанг, мен сенга бутун мол-давлатимнинг яримини бераман. Аёл рад қилибди.
Бой яна дебди:
– Агар сен болангни битта қўлини менга берсанг, мен сенга ўз мол-давлатимнинг учдан бирини бераман. Аёл яна рози бўлмабди, у боласини худди қимматбаҳо нарсасидек бағрига босибди. Бой яна сўрабди:
– Агар сен менга бу боланинг битта жимжилоғини берсанг, мен сенга ўз мол-давлатимнинг тўртдан бирини бераман. Аёл ўз севимли боласини яна ҳам қаттиқроқ бағрига босди ва кетишга ҳозирланди. Ўша бой эса уни ортидан дебди:
– Мана кўрдингми, сен мендан бойсан. Сенинг фарзандинг бор, меники эса йўқ ва сенинг фарзандинг билан таққослаганда мени бойлигим ҳеч нарса эмас! Бойлик – бу бизнинг фарзандларимиздир!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Бу ёлғон дунёнинг тиконлари жонингга ботса ҳам енгилма, сабр қил! Чидагинки, абадий маконинг гулзорга айлансин.
Қайси дарддан азоб чекаётган бўлсанг, сабр қил. Сабр қилгинки, У энг буюк марҳамат соҳиби қўлларингдан тутсин.
© Жалолиддин Румий
Ҳазрат Аҳмад Яссавий болалик чоғларида муаллимлари буюрибдиларки:
— Болалар, эртага ҳар бирингиз битта хўрозни тутиб, Аллоҳнинг назари тушмайдиган жойда сўйиб келинглар.
Болаларнинг бири хўрозни тунда сўйибди, яна бири кўприк остида... сўйиб келишибди.
Аҳмад Яссавий ҳазратлари эса хўрозни тиригича кўтариб келибдилар.
— Сен нима учун айтганимни қилмадинг? — дебди муаллим.
Шунда бўлажак валий жавоб берибдиларким:
— Устоз, мен хўрозни сўймоқлик учун Аллоҳнинг назари тушмайдургон жойни тополмадим. Ер юзасининг ҳар бир нуқтасига, куну тун Аллоҳнинг назари тушиб турибди.
Ҳазрат Аҳмад Яссавий болалик чоғларидаёқ бу ҳақиқатни англаганлар. Агар инсон болалари ҳам бу ҳақиқатни тушуниб етсалар эди, қанча-қанча гуноҳларнинг олди олинарди...
/channel/GuzorMMTByoshlari
Японияда ишга эрта келадиган ходимлар машинасини «стоянка»да иш жойидан узоқроққа қўйишаркан. Чунки ишга кейин келганлар автомобилини яқинроқда парковка қилишиб ишга кеч қолмай улгуришлари учун.
Бу шу миллат вакилларини бир-бирига бўлган ўзаро ҳурмати белгиси...
Бизда бўлса, нохосдан биттасининг йўлини кесиб чиқсангиз борми... Аксига олиб, вилоятдан бўлсангиз...
/channel/GuzorMMTByoshlari
📹 Ота ҳақида тасирли шеър... 🥹
/channel/GuzorMMTByoshlari
#ибрат
РИВОЖЛАНИШГА ТЎСИҚ БЎЛУВЧИ СЎЗЛАР
• Ҳаракат қилиб кўраман.
• Ўхшамаса керак.
• Қилолмайман деб ўйлайман.
• Билмадим.
• Ўйлаб кўриш керак.
• Бир нарса дегани қўрқаман.
• Бир нарса дейишим қийин.
• Менга боғлиқ эмас.
• Шубҳам бор...
• Ҳозир эмас...
• Эртага бажараман...
Хеч қачон бахона қидирманг, ундан кўра бир қадам бўлсада олдинга қараб ҳаракат қилинг. Мақсадни катта қўйинг. Илмни ишга солинг, тафаккур қилинг, ҳамиша ҳар ишга илмий ёндашинг. Шунда, албатта, ғалаба қозонансиз.
/channel/GuzorMMTByoshlari
☀️Янги ҳафта бошида ҳаво ҳарорати +40° гача кўтарилади
Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади.
/channel/GuzorMMTByoshlari
❗️ БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ
✅ Ҳайдовчи транспортни бошқариш пайтида телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиши мумкин.
Автоюристга боғланиш👇
@yuristlar_maslahati
👉 @avtoyurist_uz
/channel/GuzorMMTByoshlari
Саждага бошини қўёлмаганлар...
/channel/GuzorMMTByoshlari
Бепул нимадир тарқатишса...👇
/channel/GuzorMMTByoshlari
Тарвузмисан тарвуз 😅
/channel/GuzorMMTByoshlari
АЙТИШЛАРИЧА
Айтишларича, бир аёл замонасининг пешвоси ҳузурига кириб хожасининг жоҳиллиги, аҳлу-аёлига қаттиққўллиги, фарзандларига зулми, оиласига инсофсизлиги, рўзғорига эътиборсизлиги, бола-чақасига меҳрсизлиги, кулбасига ҳам бефарқлигидан ўта ҳароб ҳолга келганлиги, оила даврасидан йироқлиги, суҳбати йўқлиги, ўз юмушлари билан ўзи овворалиги, аёли, фарзандларига нафақа ажратмаслигидан улар оч қолиб кетишлиги, қийинчилик бисёрлигидан ночор аҳволда қолишганлиги ва ҳар кун хонадонда уруш-жанжал аримаслигидан шикоят қилди...
Шайх у одамни чақиртирдилар. Келиб тавозеъ билан салом берди. "Аҳлу-аёлинг хузурига кирганингда ҳам салом берарсан?" дедилар. Саволга жавоб йўқлигидан каловланиб қолди. "Касбинг не?" дедилар, "Чорва боқаман, семиртираман, кўпайтириб сотаман" деди. "Емиши ҳақида айт!?" дедилар. "Қиш учун баҳордан уринаман. Экин экаман, дон сепаман, ёзи билан меҳнат қиламан. Ер чопаман, сув қўяман, кузда мисқоллаб йиғиб оламан". "Парваришидан сўзла" дедилар. "Тонг сахардан юваман, тарайман, яхши қарайман, ем, сув бераман, таналарига парвариш қиламан, тагини тозалайман, устини юваман, кундузи билан назардан қочирмайман, кечалари ухламайман" деди. "Қайсарлик қилса урарсан?" дедилар. "Йўқ, урмайман, баданига озор етишин истамайман" деди. Эшитишимча, бозордаги ҳайвонлар ичида сеники энг кўрками, энг чиройлиси, энг сардори эмиш?" дедилар, "Ҳа, чунки мен МEҲР БEРАМАН" деб жавоб берди...
Сўз шу ерга келганда Шайх ҳайбат ва ғазаб билан унга шундай дедилар: "Эй нодон! Шу меҳрингни, парваришингни, ризқ учун ҳаракатингни, тарбия учун жаҳдингни, даромад учун сабрингни, чорпо учун шафқатингни бирор қисмини ўз аҳлинга, фарзандинга, оиланга, рўғоринга сарф қилдингми? Бири бетоб бўлганда парвариш қилдингми? Аёлинг оч қолса ачиндингми? Рўзғоринг бутлиги учун кечалари ухламай чиқдингми? Оиланг фаровонлиги учун баҳордан қишга қадар вақт ажратдингми? Бир ҳайвонга, бир молга берган меҳрингни солиҳа аёлинга ҳам бердингми? Сенга катта бўлганда ёрдамчи бўладиган, қўлингдан ишинги оладиган, бетоб бўлсанг атрофингда парвона бўладиган, кексайган чоғингда мадор бўладиган, вақтийки оламдан ўтсанг, ортингдан мағфиратингни сўраб дуо қиладиган зурриëд келтиргувчи рафиқанга жонингни куйдирдингми? Эй бетавфиқ! Билгил-ки, сен борингни, умрингни, буткул эътиборингни ўзидай солиҳ ва солиҳа фарзанд келтирадиган аёлинга эмас, айнан ўзидай ҳайвон, ҳудди ўзидай мол туғиб берадиган ҳайвонга бериб қўйдинг!"...
Бу сўзларни эшитган молфурушнинг бошига мисоли гурзи урилди. Ҳаёлидан эса, оро берилган боқувдаги моллари билан оч, юпун, қаровсизликдан нимжон ва касалманд ҳолга келган фарзандларининг таққоси ўтарди...
СалимАЙЮБИЙ
/channel/GuzorMMTByoshlari
ОНАМНИНГ ЁНИГА КЕТЯПМАН
Ҳаётда не бўлса мақсадим,
Дуоси сабабли етяпман...
Бориб бир бағримга босай деб,
Онамнинг ёнига кетяпман...
Юрагим ғамлардан эзилди,
Битмаган камлардан безиди,
Соғиниб қолганим сезилди,
Онамнинг ёнига кетяпман...
Дардимни бошқаси билмайди,
Билса ҳам назарга илмайди,
Бир Онам устимдан кулмайди,
Онамнинг ёнига кетяпман...
Мен нодон юрибман куттириб,
Соғинчлар, шаробин юттириб,
Кўнглимни, мехрга туттириб,
Онамнинг ёнига кетяпман...
Тўсолмас йўлимни бўронлар,
Дод десин етолмай армонлар,
Тафтидан куйсин-эй, ҳижронлар,
Онамнинг ёнига кетяпман...
Бўлай деб пойига гиламлар,
Кетсин деб дилимдан аламлар,
Керакмас қошлари қаламлар,
Онамнинг ёнига кетяпман...
Бахтимни қучоқлаб олгани,
Қалбимга қувончлар солгани,
Бир умр ёнида қолгани,
Онамнинг ёнига кетяпман...
Дўстларим сизлар ҳам боринглар,
Бориб бир дардингиз ёринглар,
Мен каби кўнглини олинглар,
Онамнинг ёнига кетяпман...
/channel/GuzorMMTByoshlari
Тасаввур қилинг, ҳаёт — бу ўйин бўлиб, унда сиз бешта тўпни жанглер сингари тинимсиз ўйнатмоқдасиз. Бу тўпларнинг номи — “иш”, “оила”, “соғлиқ”, “дўстлар” ва “обрў-эътибор”. Ва сиз ушбу тўпларни доим тинимсиз ҳаракатда бўлишини истайсиз. Бир кун сиз шуни англайсизки, “иш” номли тўп резинадан тайёрланган, агар уни тушириб юборсангиз, қайтиб сакраб чиқади. Қолган тўплар эса шишадан тайёрланган, уларнинг бирортасини тушириб юборсанг, ё дарс кетади, ёҳуд синиб кетади.
©️ Джеймс Паттерсон
P.S.: Биз эса асосий умримизни "иш" номли тўпчани айлантириш билан ўтказиб юборамиз. Натижада эса қолган тўпчаларнинг синишига сабабчи бўлишимиз мумкин. Шунинг учун иш-иш деявермасдан, ўзингиз ва атрофингиздагиларга ҳам эътибор қаратинг!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Aссалому алайкум!
Бугун, 2 июнь ҳафтанинг Якшанба куни. Бошланган янги кунингиз хайрли ўтсин!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Қанчалик бой бўлсанг ҳам, фақатгина ея оладиганинг даражада ейсан.
Денгизга кўзани ботирсанг, ола оладиган даражада сув олади.
Қолгани эса қолиб кетади...
© Жалолиддин Румий
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ҳар бир Эркак қалбига 4➖аёл
жойлашади:
1. Онаси
2. Аёли
3. Опаси ëки синглиси
4. Қизи
1➖Онани рози қилиш Аллоҳни
розилигига олиб боради...
2➖Аёли билан яхши яшаш
расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам васиятлари.
3➖Опа сингилларга яхшилик қилиш баракани
калити ҳисобланади.
4➖ Қиз тарбия қилиш жаннатни
эшигини очади🕊
/channel/GuzorMMTByoshlari