guzormmtbyoshlari | Unsorted

Telegram-канал guzormmtbyoshlari - G'uzor tumani MMTB yoshlari.

-

,, G'uzor tumani Xalq ta'limi yoshlari " kanaliga xush kelibsiz! Siz bu kanalga uyda yoki ishda vaqtingizni unumli o'tkazib, qilayotgan mashg'ulotlaringizni fotosurat va videolarni joylab borishingiz mumkin. Murojaat uchun: Davranovich6062 @ZaraAsal

Subscribe to a channel

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Ertagacha ertalabgacha,
Huddi bordek bizni ertamiz.
Tugaganda bu sovuq kecha,
Xudo bilar qayga ketamiz.

Eshitolasanmi? Balkim eshtarsan,
Balkim nasib qilmas bizga erta ham.
Ayta olardimu bugun istasam,
Istamam,
                  Yashasam
                               Tongda aytaman!

Abdulloh Davron.
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

📹 Оналармиз этган алла бу аллани эшитиб ёшлигим эсимга тушди.


Оналармизнинг   улар доим камингизни тўлдирадиган нимадир беришади...

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Олим ўғил тарбияламоқчимисиз унда...

Болани ҳурмат қилинг, камситманг, масхара қилманг, беҳуда танбеҳ берманг.
Уни тўлиқ исми билан чақиринг лақаб қўйманг.
Масъулиятли вазифаларни ишониб топширинг. У билан маслаҳатлашинг, фикринини ҳурмат қилинг.
Олимлардек кийинтиринг, олимлардек муомила қилинг.
Олим бўлишини эслатиб туринг, илмли инсонлар даврасига қўшинг, ҳаққига дуода бўлинг.


/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Yashagan saring ko‘raverasan deyishadiku, kiyimlarni dazmollab beradigan qurilma ekan

Ko‘rganmisiz shunaqasini, o‘zi eshitganmisiz bu haqida?👏

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Чумоли ва асал


Бир томчи асал ерга тўкилди. Кичик бир чумоли келиб асалдан татиб кўрдида, ундан роҳатланди. Қайтиб келиб, яна бир ютум татиб кўрди. Сўнгра чумоли, асалдан татиб кўриш учун унинг ичига кириб борди. Лекин чиқишни хоҳлаганида чиқа олмади. Ана шу ҳолатда ерга ёпишиб ўлим топди.

Ҳакимлар айтишади: Дунёнинг ҳолати ҳам катта асал томчиси кабидир. Ким ундаги асалдан бироз ҳузурланишни хоҳласа, нажот топади. Ким асал денгизига ғарқ бўлса, ҳалокатга учрайди.


/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Нима деяпти..? 😅


/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Ўзининг иродаси, матонати билан доим сизни лол қолдириб юрадиган «Ирода» исмли танишингизга бу шеърни албатта юбориб қўйинг. 🌷

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

ОРТГА ЙЎЛ ЙЎҚ

Сафарга чиққан киши йўлда ажабтовур боғга дуч келди. Дарахтлари кўкка бўй чўзган, майин барглари шаббодада ёқимли шитирлайди, сархил меваларнинг хуш бўйи димоқни қитиқлайди. Йўловчи боғнинг эгасини топиб, ичкари киришга изн сўради. Боғбон унга рухсат берибгина қолмай, қўлига бир сават ҳам тутқазди.
– Шуни тўлдириб кўнглингиз тусаган мевалардан териб олишингиз мумкин. Фақат бир гап эсингизда турсин: боғга қаршингиздаги дарвозадан кириб, нариги тарафдан чиқиб кетасиз. Орқага йўл йўқ!
Мусофир юраги ҳаприқиб саватни кўтарганча ичкарига қадам ташлади. Ғарқ пишган мевалар “мени уз” дегандек ял-ял ёниб, шундоққина тепасида осилиб турарди. Энди қўлини чўзмоқчи бўлганди, нарироқдаги мевалар кўзини қамаштирди. Олдинга юрган сари дарахтлар кўркамроқ, ҳосили чиройлироқ кўринаверди. Йўловчи шошиб қолдими ё саватини вақтидан илгари тўлдириб, энг сара мевалардан қуруқ қолишдан чўчидими, ҳар ҳолда боғ этагига етиб келганида... савати бўм-бўш эди. Орқага эса йўл йўқ.

Инсон умрини дунё аталмиш маконнинг бир эшигидан кириб, бошқа эшигидан чиқиб кетувчи йўловчидек яшаб ўтади. Ундаги ҳар кун, ҳар лаҳза хайрли ишлар учун берилган имкониятдир. Бу маконнинг поёни қаердалигини, умр интиҳоси қачон етишини ҳеч ким билмайди. Вақт ғанимат, эзгу амалларимиз “савати” бўш қолмасин...

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Аёлларнинг кўп гапириши ҳақида...

Баъзан тинмай гапириши мумкин, уларга берилган иқтидор шу. Барча хизматингизни адо этаётган бўлса, бу камчилигига кўз юмиб қўяверинг.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

​​Телефони жиринглаганида яна асаби бузилишини истамай телефонга қўл чўзмади. Ўзи етай-етай деб қолди, Зоҳидни энди нима кераги бор?
„Жиринг-жиринг”тинмагач, машинани секинлатиб, телефонни қулоғига олиб борди.
- Зоҳид?
- Абдукарим ака, қаердасиз?
- Гўрдаман! Нимага телефонинг ўлган? Эшитаяпсанми, Зоҳид?
- Мен Ҳилоламан, ака, ҳамсоянгиз.
Абдукарим экранга қараб, „Ҳилола” деган ёзувни ўқиди. Тавба, шунчалик шокка тушиб қолдими?
- Ҳа-ҳа, Ҳилола, сенмисан?
- Қаердасиз?
- Янгангни туғруқхонага обораяпман! Бизнинг уйга ўт, эшик-тешик очиқ қолган бўлса ёпиб қўй. Шошиб уйдан чиқувдик.
- Элбуртдан маишатни бошлаб юбордингизми дейман, ака?
- Тушунмадим.
- Кайфингиз йўқми деяпман?
- Э, рулдаман!
- Суюнчи беринг, ака, хотинингиз ўғил туғди! Қаерда бўлсангиз ҳам уйга тезда етиб келинг.
- Нима?!
Абдукаримнинг баданидан совуқ тер чиқиб кетди. Тормозни босиб, чироқчани ёқди. Не кўз билан кўрсинки, орқа ўриндиқ бўм-бўш эди!...
- Қаерларда юрибсан, Абдукарим? - ҳовлида уни қарши олди Ҳилоланинг онаси. - Суюнчининг каттасини берадиган бўлдинг, хотинингни ўзим туғдирдим. Ўғилтой муборак бўлсин! Бир ташқарига чиққанимда мошининг кўчага чиқиб кетди, ортингдан хотининг бақириб қолди. Нима бўлдийкан деб келсам, келиннинг дарди тутган.
- Хотиним мени қаерга кетди деди?!
- Туғруқхонага обормоқчийди, дояга кетди шекилли, деди.
Абдукарим лабини қаттиқ тишлади. Қулоғига чақалоқнинг ингаси эшитилди...

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Доим кечирим ва узр сўрайдиган аёлларни эрлари яхши кўради. Чунки бунда аёлнинг заифа экани намоён бўлади. Эркак табиатидаги ғаризага кўра қаршисидаги аёлида заифаликни кўрса меҳр беришни бошлайди. Баробар айтишиб турса, ўша эркаклик ғаризага кўра уни заифа эмас балки жанг майдонидаги рақиби деб билади. Иш шундай бўлса тил билан бошланган жанг калтаклашгача етиб боради. Шунинг учун оиладаги жангни бўлиши ёки бўлмаслиги тўлиқ аёлга боғлиқ бўлиши мумкин...

P.S.:
Бу ерда аёлларга зулм қилинишига кўз юмиш назарда тутилмаяпти. Бу эса умуман бошқа мавзу...

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Бу ҳаётда катта гапирма.

Масалан, "Мен ҳеч қачон..." деб бошланадиган жумлалар тузма.

Бошқасининг бошига келгани, сенинг ҳам бошингга келиши мумкинлигини унутма.

Кимнингдир мусибати ҳақида гапиришдан ўзингни тий.

Сўзларинг - имтиҳонинг, кулгуларинг эса - кўз ёшинг бўлиши мумкин.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Фарзандингиз онасига меҳрибон бўлишини хоҳлайсизми?

Ундай бўлса доим ўзингиз аёлингизга меҳрибон, эътиборли бўлинг. Бола шуни кўриб катта бўлади.

Яна бир муҳим жиҳати шуки, бола онасига эътибор қаратиб, ишларига кўмаклашса уни албатта мақтаб, эътироф қилиш керак!

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР

• Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...
• Бизни севганларга озор берамизу - севмаган инсонларга пояндоз бўламиз...
• Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз...
• Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар доим вақт топамиз...
• Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон - қозон ош қилиб зиёфат берамиз...
• Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...
• Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз.
• Озгина пулимизни йўкотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу - аммо хеч қандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз...

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

САМАРҚАНД

Самарқандга борсам мен агар,
Улуғбекни кўриб қайтаман.
У қон йиғлаб туpap ҳар сафар:
Мен дардимни кимга айтаман?..

Бағримда бўй етган бўз болам,
Мерган болам, лочин кўз болам,
Бўғзимга тиғ урган ўз болам…
Мен дардимни кимга айтаман.

Сезмай қолдим. Ўшанда чоғим,
Юлдузларда экан нигоҳим.
Билмадим не эди гуноҳим…
Мен дардимни кимга айтаман.

Қанча ғамга ботмаган эдим,
Қанча оғу ютмаган эдим…
Ўз боламдан кутмаган эдим…
Мен дардимни кимга айтаман.

Таним музлаб, гоҳ тош қотаман,
Мен шоҳ эмас, ахир, отаман.
Гўримда ҳам ўйлаб ётаман,
Мен дардимни кимга айтаман?..

Самарқандга борсам мен агар,
Улуғбекни кўрмай келмайман.
У менга қон йиғлар ҳар сафар,
Мен дардимни кимга айтаман!

© Муҳаммад Юсуф
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

​​​​Қиз фарзандли бўлдим

Ушбу мавзу, икки ёки уч ўғлидан сўнг “қиз фарзандли бўлдим” дея дунёларга сиғмай юрган дўстларимни хурсандчигидан илхомланиб ёзилган. Яқин кунларда қиз фарзанд кўриб оталик ва оналик бахтига муяссар бўлган дўстларимни муборакбод этаман.

У мужизадир ...

Дархақиқат фарзанднинг ўзи бир мўжиза аммо қиз фарзанд чинданда мўжизани ўзгинаси, Пайғамбаримиз (с.а.в) “Уч қизни солиха қилиб тарбиялаб вояга етказган ота-она жаннатийдир” деган эдилар. Шу жумлалар замирида шуни англаш мумкинки, улар жаннатга эшигининг яна бир “калитидирлар”

У тилсимдир ....

Аёл зоти чинакамига тилсим, гохида сен учун жонини фидо қилишга тайёр бўлса, гохида унинг макр хийласи қирқ туяга юк бўлади. У ота уйига мехмондир, у палахмон тошидир, у кўникувчан ва метин бардош сохибасидир. Тақдирнинг тақазоси билан қаерга узатилса, ўша ерга бағр босиб кетаверади.

У мехрибон ва жонкуяр...

Аёлга оналик бахти муяссар бўлибдики, фарзанди учун бор мухаббатини беришга тайёрдир. Бедорлик у учун хамрох, яъниким фарзандини дея йиллаб умрини ухламай ўтказишга тайёр. Аржумандини дуёларга алишмайди, еру - кўкка ишонмайди, ўзи емайди ва киймайди токи фарзанди тўқ ва бус- бутун кўрмагунча. Агар фарзандини товонига тикон кирса киприклари билан олишга тайёрдир. Фарзанди олтмишни қораласа ҳам у учун бола бўлиб қолаверади.

У муштипар ва хокисордир...

Она фарзандини дунёга келтирар экан, йиллар ўтиб, уни ўзга бир инсонга хадя этади. Қиз бўлса узатади, ўғил бўлса уйлантириб, бағридан юрагини юлиб бергандек куёвга ёки келинга ином этади. У на бойликка на тожу тахтга мухтож. У фарзандини омон кўришликни бахт деб хисоблайди. Унинг хокисорлиги шундаки, фарзандидан фақатгина эътибор кўтади холос, у ҳам бўлса икки оғиз ширин сўз...

Дунёга келишимизга сабабчи бўлиб, бизга химмат айлаган волидалримиз омон бўлишсин. Дунё тургунча тўришсин. Дард чекиб бизни дунёга келтириш баробарида, бизни дардимизни ўз дардидек хис қилган қанотларимз бевақт қайрилмасин.

Укасини кўнглини ўз кўнгли дея жон фидо қиладиган, маслахатлар бериб чарчамайдиган, ва албатта оналардан кегинги ўринни эгаллайдигон опаларимиз омон бўлишсин.

Ўз шаънини оилам шаъни дея, хар бир қадамини минг бир истихола ила босаётган сингилларимзни умри зиёда бўлсин.

Борлигимизда ва йўқлигимизда ёнимизда бўлиб, дарду хасратларни бирга кўтариб юрган, хаётнинг машақатли йўлларида тош келса кемириб, сув келса симираётган рафиқаларни Яратган ўз панохида асрасин.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Уйга бормочи бўлсам, айтмай бораман.
Чунки айтиб қўйсам кутади онам.
Хатто чиқиб турар катта кучага,
Дейди чидамадим чиқволдим болам😢


/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Ота ҳақида жудаям маъноли шеър

Отанг бор ховлига кирасан эркин.
Онанг бор илинар дастурхон тўкин.
Ишонгин биродар, улардан кейин.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.

Отанг хамда онанг, бўлсалар ҳаёт !
Қадирла кўп бора, этгин зиёрат.
Эшикни қоқасан, бўлиб хижолат.
Ийманиб қоласан, меҳмон бўлишга.

Қучоғин кенг очиб, кутса ҳам уканг.
Паловлар пиширса, кулиб келининг.
Нимадир етишмас, тўлмайди кўнглинг.
Ийманиб қоласан, меҳмон бўлишга.

Қулоққа кирмайди, уканг гаплари.
Тамоқдан ўтмайди, пишган ошлари.
Уйқу ҳам келмайди, қолсанг тунлари.
Ийманиб қоласан, меҳмон бўлишга.

Соғинасан ахир, болалик ховлинг.
Куласан-у аммо, ҳижилдир кўнглинг
Ўзгариш йўқ аммо, бегона ховлинг.
Ийманиб қоласан, меҳмон бўлишга.

Бу сўзим тушунар, бошига тушганлар.
Уларсиз ҳовлига, меҳмон бўлганлар.
Меҳмон бўл! Кўўп бора, ҳаёт бўлсалар!
Ийманиб қоласан, меҳмон бўлишга ..😔

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Бунақа аёл ҳаётда бормикин-а..?

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

ЖИГАРЛАРИМ БОР...

Ҳеч ким менга беролмас озор,
Қимматимни қилолмагай хор ,
Қўрқмагайман ҳеч қандай ғамдан
Ишонганим жигарларим бор…

Тўғри улар ҳар кун йўқламас,
Юрагимга йўллар изламас,
Аммо мени ҳеч қачон сотмас,
Ишонганим жигарларим бор…

Гоҳ гоҳида хабар олса ҳам ,
Дардларимга бўлишар малҳам,
Менга дунё эмасдур бир кам,
Ахир мени жигарларим бор…

Укангизнинг бахтига дойим,
Омон бўлиб юринг илохим,
Ҳамрох бўлай бўлинг ҳамроҳим,
Шунда менга дунё бўлмас тор,
Ахир сиздек жигарларим бор…

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Жуда ажойиб шеър қайта-қайта эшитасиз
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

УЧ СИНОВ

Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди!

Биринчи синов:

Ҳар куни умри қисқариб боради. Мол-давлати озайса, ғам қилади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Холбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.

Иккинчи синов:

Ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.

Учинчи синов:

Ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан эса бир қадам узоқлашиб боради. Шундай бўлсада, фоний дунёсига берган эътиборини боқий охиратига қаратмайди. Холбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзаҳми, ҳали билмайди...

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

ЧУМОЛИНИНГ БОЙ БЎЛИШИ

Масал

Чумолини қашшоқ деб
Ёзиб чиқди Ниначи.
Интернетга, газитга
Босиб чиқди Ниначи.

Шароитни ўрганиб
Койиб кетди Қўнғизлар:
– Ноинсофлар, етказган
Ҳаққа шукр денгизлар!

– Ер остида бўлса ҳам
Чумолини ини бор!
– Қаранг, қанча қумурсқа
Яшайди уйсиз, абгор!

– Инига ғарам-ғарам
Писта пўчоқ йиғибди.
– Ҳеч кимдан сўрамасдан
Ҳатто сомон тиқибди!

– Янтоқнинг томирини
Кемирса – куни ўтар!
– Чувалчангдек яшаса,
Ўшанда уни ўчар!

– Чумолихон аслида
Ҳаммамиздан бадавлат!
Шундай шароит учун
Бизларга десин раҳмат!

Ниначи-ю, Чумоли
Тавқи лаънатга қолди.
Зиғирдек мадад сўраб,
Боши ғурбатга қолди.

* * *
Гала Қўнғиз шод-хуррам,
Ниятига етишди.
Тадбир тугаб, ювгани
Ресторанга кетишди!

24.09.2024.

Носиржон ТОШМАТОВ
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

СУЮНЧИ...

Қоқ ярим тунга яқин Абдукарим елкасидан туртки еди.
- Тез туринг! Дард... бошланди.
- Нима? Нима гап?
- Дард... Вой жоним-ей!
Абдукарим ўрнидан сапчиб туриб, чироқни ёқди. Унгача ҳеч нимани англамаган эди, афтини буриштириб, белини ушлаб ўтирган хотинини кўргач, гап нимадалигини фаҳмлади. Шошиб қолди.
- Ҳозир қўшниларни чақираман.
- Қўшниларни нима қиласиз? Мошинни қўшинг! туғруқхонага бориш керак!
- А? Мошин... Энангга қўнғироқ қилай-чи.
- Энамни нима қиласиз? Тезроқ, тезроқ!
Хотини туғиб қўядигандай Абдукарим шошиб қолди. Машинага қандай ўтирганини, калитни бураганини билмайди. Телефонини олиш учун уйга кирганда пешонаси оғриётганини сезди. Боя уйдан ўқдай отилиб чиққанда бошини эшикка уриб олганди, сезмаганини қаранг. Одам деган шу қадар шокка тушадими?
Қўлига телефонни олиб, қайноғасига сим қоқа бошлади.
- Хотин, мошинга чиқавер! Мен ҳозир...
Умрида туғруқхонага бормаган. Боз устига янги шофёр. Қайнонаси билан қайноғаси кўчага чиқиб турса бирга кетишарди. Рулни қайноғасига беради, у ўзидан кўра яхшироқ.
Бироқ қайноғасига тушолмади. Телефони хизмат доирасидан ташқарида. Қўшни қишлоққача бир амаллаб борса... Гарангсиб ташқарига чиқди. Кимга ялинсин? Биров борадими йўқми...
- Бўлинг! Вой-вой, бўлинг!
- Чиқавер!
Антенна қидириб уйнинг ёнига ўтди, яна аҳвол шу. Таваккал. Соат ўн икки бўлаяпти, кўчада одам ҳам, машина ҳам йўқ, секин-секин ҳайдаса... Ётиб қолгунча, отиб қол деганлар.
„Матиз”га чиқиб, газни босди. Кўзи йўлда. Бир қўлида рул, бирида телефон.
- Хотин, - деди йўлдан кўз узмай, - тағин дод-вой қип мени чалғитма. Мен ҳали шопир эмасман. Жим кет. Чида. Йўлдан укангни олволамиз. Бақирганинг билан фойдаси йўқ. Ўзи қўрқиб ҳайдаяпман.
У бир ҳафта олдин олган эди шу „Матиз”ни. У-бу жўрасининг машинасини урганиш учун кундузи ҳайдаган, кечаси рулга ўтирмаган эди. Чироқ нури ёритиб кетаётган йўл кўзига ваҳимали кўринди. Хотини жим. Ҳуш-пушидан кетиб қолмадимикан ишқилиб? У рулга маҳкам ёпишиб олган, йўлдан кўз узишга қўрқиб кетарди, ортга қараб, хотинидан қандай хабар олсин?
Йўқ, кўнгли сезди, Рухшона тишини тишига босиб, чидаб кетаяпти. У ўзидан кўра эридан хавотирда. Янги шофёр туғруқхонагача машина ҳайдаб бора оладимикан?
Қайноғаси телефонини кўтарди ниҳоят. Бироқ овози йўқ.
- Алло... Зоҳид! Зоҳид!... Эшитаяпсанми? Алло!
Телефон ўчди. Қайта қўнғироқ қиламан деб йўлдан чиқиб кетишига сал қолди. Баданига титроқ тушди. Асаблари ҳам титрай бошлади.
„Эҳтиёт бўл, эҳтиёт бўл” деди ўзига ўзи пичирлаб. Тишларини ғижирлатиб қайноғасига қўнғироқ қилди.
- Телефон хизмат доирасидан...
- Ер ютсин сени, Зоҳид!
Хотинининг қишлоғига кириб борувчи йўл сой ёқалаб ўтган, Абдукарим бир балога гирифтор бўлмай деб қишлоққа етмасдан рулни чапга бурди. Туман марказигача йигирма километр. Бу ёғига йўл равон, ўзим эплайман деб ўйлади.
Чироқ нурини ямламай ютиб бораётган тун машинани ҳам ютиб юборадигандай эди. Зоҳидга қўнғироқ қилмаса бўларкан. Асабларини тамом қилди у. Ўзи қўрқувдан таранг тортилганди бу асаблар...
У тезроқ туғруқхонага етиб олишни ўйларди. Бахтига хотини жим. Йўқ, буни бахт деб бўлмайди, шўрлик жувон дардини ичига ютиб келаяпти.
Қайноғаси қўнғироқ қилиб қолди.
- Алло, почча.
- Нимага телефонингни антенага қўйиб қўймайсан!
- Алло... Алло...
- Зоҳид! Мени эшитаяпсанми?
- Алло...
Алоқа яхши эмасди, гаплаша олмади. Зоҳид яна икки марта қўнғироқ қилди.
- Э-э, бор-э!
Орадан ярим соатдан кўпроқ вақт ўтган бўлса керак.
- Чида, хотин, етай деб қолдик.
Унинг кўзи толиқиб ачишар, оёқ-қўллари ҳамон қалтирар, юраги қинидан чиққудек бўлиб урарди.......

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

БУГУНГИ КУН УЧУН МОТИВАЦИЯЛАР:

Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим.

© Цезарь

️Ҳар доим ўзингиздан кучлилар орасида бўлинг! Қийналасиз, аммо ривожланасиз.

© Уорен Бафет

Билгувчилар амал қилсин, тушунганлар сабоқ берсин.

© Конфутсий

️Секин ҳаракат қилишдан қўрқманг, қотиб қолишдан қўрқинг.

© Брюс Ли

️Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак.

© Бодо Шефер

Қўрқсанг бажарма, бажаряпсанми қўрқма, бажардингми ачинма!

© Чингизхон

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Ёш болаларга нотабиий бўлган сокларни умуман берманг

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Жон қизим!

Кечагина юрган эдинг қўғирчоқ ўйнаб...😢

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Адашган капалак

Капалак чаманзордаги энг чиройли гулга ошиқ бўлибди. Атрофида парвонадек айланиб, гулни ҳам ўзига шайдо этибди. Бошқа гуллар шундай чиройли капалак қўниб турган гулга ҳаваси келаркан. Бир пайт капалакни ҳушбўй ифор ўзига чорлабди. Капалак бу ҳид таралаётган гулга қараб учибди. Тўғри бу гул аввалгисидан чиройлироқ эмас, аммо унинг иси капалакнинг ҳушини ўғирлабди. Шошиб бориб гулга қўнган капалак, оёқлари гул ширасига ёпишиб қолганини ҳис қилибди. Оёқларини тортиб кўрса, бўлмади. Жон-жаҳди билан учишга уринди, лекин бунга сари гул косалари беркилиб, капалакни қиса бошлади. Капалак ҳар қанча уринмасин, ҳашоратхўр гул чангалидан чиқиб кета олмабди...

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

​​Баъзида одамлар жуда кўп ўйлаб юборишади, аслида шунчаки яшаш керак.

© Олег Рой

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…
Subscribe to a channel