,, G'uzor tumani Xalq ta'limi yoshlari " kanaliga xush kelibsiz! Siz bu kanalga uyda yoki ishda vaqtingizni unumli o'tkazib, qilayotgan mashg'ulotlaringizni fotosurat va videolarni joylab borishingiz mumkin. Murojaat uchun: Davranovich6062 @ZaraAsal
Долларларни ишлаб чиқариш жараёни...
/channel/GuzorMMTByoshlari
Бир жойда ҳаракатланиб натижага эришиб бўлмайди. Олға силжиш учун қолипларни бузиб ташлаш керак...
/channel/GuzorMMTByoshlari
си бор эди, ахир у томонда.
Ўғил эртага яна шу майдонда бўлади, шу панжарадан ташқарига термилиб ўтиради. Онасига далда бўлгудек умидлари билан тикилади.
Она эртага яна шу майдонни супуради, йўлакларни ювиб, тозалаб қўяди… Ахир эртага бу ерлардан болажониси ўтади.
Ваҳоб РАҲИМ
/channel/GuzorMMTByoshlari
Панжара ортидаги она.
Аёлнинг хўрлиги келди. Суҳбатдошининг тезроқ гаплашиб бўлишини, кейин эса ўзи ваъда қилганидек, унинг учун ҳам вақт ажратишини кутаётганди.
Ниҳоят, қамоқхона бошлиғи гўшакни жойига илди. Кейин ўрнидан турди-да, таниш меҳмон билан юзма-юз бўлиш учун столни айланиб ўтди ва унинг рўпарасига ўтирди.
— Яна ўша гапми?
Аёл миқ этмади. Унинг маъюс чеҳрасида мунгли кўзлари билан уйғунлашиб кетган тортинчоқлик, паришонхотирлик ва истиҳола бор эди.
— Ахир, опа, сизга айтдим-ку, бизга ишчи ходим керак эмас, бошқа жойга учрашинг, деб.
— Укажон, олдин қулоқ солинг, мен ишлашим керак. Шунчаки фаррошлик қилмайман, ишимни тугатгач, бошқаларга ҳам ёрдамлашаман. Ҳамма ёқни кунига икки марталаб тозалаб чиқаман.
— Бўлмайди, бу гапларингиздан наф чиқмайди.
— Уч марта ювиб, тозаласам-чи? — бирдан кутилмаган қарорга келган одамдек кўзлари чақнаб кетди аёлнинг.
— Бўлмайди, — бошлиқ ўз фикрида қатъий туриб олганди.
У ўрнидан туриб, креслосига ўтирди. Суянчиғига бошини қўйиб, бирпас хаёлга берилди. Унинг оғзига термилиб, тобора ичикаётган аёл:
— Маош керакмас, қорним тўйса, қатнашимга йўл кирам бўлса бўлди, — деди ғамгин овозда.
— Битта гапдан қолинг энди! — кескин гапирди бошлиқ ғазаб билан. — Намунча ёпишиб олдингиз, а?
Эркак шу гапни айтишга айтди-ю, аёлга қараб юраги алланечук бўлиб кетди. Аёлнинг қизғиш юзи ғамгин ва ачинарли тус олган, яна бирор қаттиқроқ гап эшитса, йиғлаб юборадигандек эди гўё.
— Сиз мендан ранжиманг, опа, — унга тасалли беришга уринди бошлиқ. — Очиғи, мендан нима исташингизни билолмаяпман. Иш сўраб келган кунингизоқ маслаҳат бердим ахир. Ўша дўконга нега бормадингиз? Сизга нимаси ёқмади, шароитими? Менга тўғрисини айтинг, опа, бу ерда бирор яқинингиз борми? Фақат ростини айтинг!
— Ҳа, — бошини қимирлатди аёл.
— Ким у?
— Катта ўғлим! Болажоним!
У ортиқ гапиролмади, йиғлаб юборди.
— Лекин сизга бундан наф чиқмайди-ку. Барибир, қамоқхонани маҳбуслар ташқарида юрганда тозалайсиз. Ўғлингиз билан бир вақтда бир жойда бўлолмайсиз. Уни кўролмайсиз ахир. Бу мумкин эмас.
— Ақалли узоқдан бўлса ҳам кўриб турсам бўлди. У юрадиган йўлакларнинг чангини ювиб тозалаб қўйсам, у овқатланадиган столнинг устини артиб қўйсам бўлди, менга шунинг ўзи кифоя.
Аёл яна кўз ёшларига эрк берди. Ўзини қўлга олишга уринди. Рўмолининг учини ғижимлаб, кўз ёшини артди, лекин… Бошлиқ «Ҳаммаси тушунарли», дегандек чуқур нафас олди. Орадан бироз вақт ўтгач, сўрашга жазм этди:
— Нимага қамашган?
Ўртага бир лаҳзалик сукут чўмди. Аёл узун, ингичка бармоқларини букиб-эгганча ўтирарди. Унинг боши эгилиб қолган, юзида эса изтироб учқунлари бор эди. Бир маҳал у кўзларини юмди-да, оҳиста сўзлай бошлади:
— Ҳаммасига ўзим айбдорман. Унга ҳеч қачон оналик қилолмадим. Раҳматли эрим билан турмуш қурганимиздан сўнг унинг олдин ҳам оиласи бўлгани, икки яшар боласини хотинига тутқазиб, ажрашганини билдим. Фарзандимиз уч ёшга тўлганида эса собиқ хотини вафот этгани ҳақида хабар келди. Эрим ўғлини уйга олиб келди. Мендан унинг учун ҳам қучоқ очишимни ялиниб-ёлворди. «Турмуш — мушт», деб барига чидай бошладим. Эрим ҳаётлигида сабрим етди. Аммо у вафот этганидан сўнг саккиз яшар ўгай ва беш яшар ўз болам этагимда қолди. Ўшандан кейин эслолмайман мен гумроҳ қачон унга — Фурқатга қучоғимни очганимни. Ҳар гал унга қарасам, йўқотган йилларимни, бахтимни ўйлардим. Бу эса тобора нафратга айланиб кетган экан. Биласизми, Фурқат оғир-босиқ, ўйлаб иш қиладиган, кўнгли очиқ ва содда бола бўлиб улғайди. Фарҳод эса бутунлай тескариси.
— Фурқат ўгай ўғлингизми?
— Ҳа… Нуқул таъна-дашномлар, даккилар остида яшади, кўзимга қадалган ниш бўлиб яшади шўрлик. Мен гумроҳлик қилдим. Ҳаммасини тушуниб етганимда эса…
— Айнан нимани?
— Шу кунгача унинг шаънига айтилиб келинган даккилар, аслида, унга эмас, Фарҳодга қаратилиши лозим экан.
Она яна йиғлаб юборди. Бошлиқ уни қандай овутишни билмай, сув қуйиб узатди. Аёл бир нуқтага тикилган кўйи давом этди:
— Шу кунгача Фарҳоднинг барча айбини, қилмишларини, хатоларини Фурқат тўғрилаб келган экан. Унинг хатолари, айблари учун жазоланиб келган, энг муҳими, у ҳеч қачон ва ҳеч кимга миқ этиб оғиз очмаган. Ҳаммас........
🌿 Инсон қалби сал нарсага синадиган ўта нозик, бебаҳо шиша. “Агар у шиша бўлса, нима учун синганида овози эшитилмади”, деманг. Бечора мазлумнинг қалб шишаси бу дунёда синади-ю, жаранги қиёмат куни эшитилади.
Кимнидир қалбини оғритишдан қўрқинг! Қалб эса Аллоҳникидир...!
/channel/GuzorMMTByoshlari
🌧️ Юта штати, Ханксвиллдаги қуруқ чўл қаватига кучли ёмғир ёғишининг ҳаводан олинган тасвири.
Ушбу кадр дронда олинган.
Челаклаб қуйди дегани шу бўлса керак..
/channel/GuzorMMTByoshlari
Таомларни подшоҳи тушонкани юмшоқ ва мазали қилиб тайёрлашни ўрганиб олинг 😋
🔺Керакли масаллиқлар:
1 кг гўшт учун
3 та пиёз
100 гр сув
100 гр сарёғ
Табга кўра туз, мурч
1.2 дона чеснон
0,5 чой қошиқ уксус
🔺Тайёрланиши
Қозонга тўғралган гўштимизни соламиз. Устидан тўғралган пиёз, сарёғ сув солиб ўрта оловда устини ёпип 1 соат қайнатиб оламиз. Кейин табга кўра туз, мурч, чеснок ва уксус солиб аралаштириб яна ваҳтингизга қарап 1 ёки 2 соат давомида паст оловда димлап қўямиз.
-Дадангга айтиб қўй, мен учун овора бўлмасин", - деди бор гапдан хабар топган ўғли Мансурга. - қўйинг энди, ойи, бўлиб ўтган ўша кунги гапларни унутишга ҳаракат қилинг. Дадамни бир сафар кечиринг...
Бу дилхираликдан сўнг Баҳром ўғлини ёнига чақириб, гап бошлади:
- Ўғлим, сен мени тўғри тушун. Шу ёшимдаги бундай қилмишим ёш боланинг иши.
Фақат онанг мени ҳалиям яхши кўрадими, йўқми, синаб кўрмоқчи эдим. Бу атайлаб уюштирилган эди, холос...
...Шу кундан бошлаб болалар ота-онасини яраштиришга уринишди. Бўлмади.
Шундай қилиб, иккаласининг ҳам ғурури бир-бириникидан устун келди.
"Мендан ўтди, дилингга озор бериб қўйдим, кел, энди кўп диққат бўлаверма", - деб Баҳром узр сўрамади.
"Хўп, дадаси, қалтис ҳазилингиз бор бўлсин, қайтиб бундай қилманг", - деб Зебо айтмади. Афсуски, ҳаётнинг ёзилмаган қонунлари борки, бу инсоннинг ғурури билан ҳисоблашмайди. "Эр бермоқ - жон бермоқ", деб бежиз айтишмаган.
Гарчи Баҳром Зебога хиёнат қилмаган бўлса ҳам у ич-ичидан эзилаверди. Сиртига чиқармагани билан дард оширди. Туппа-тузук юрган одам бир кунда ётиб қолди. қон босими кўтарилиб кетди. Болалари зир югуриб "Тез ёрдам" чақиришди.
Шифокор зарур муолажаларни қилди-ю, бир неча кун ўрнидан қимирламай ётишни тайинлади. Баҳром эндигина ишга етиб борганди. Бирдан қўл телефони жиринглади. - Дада, бу мен, Мансурман, - деди бироз ваҳимада.
- Нима гап, ўғлим?..
- Ойим касал бўлиб қолди. Ҳозир доктор чақириб, кўрсатдим.
- Ие, қандай қилиб? Ахир, эрталаб ҳам ишга кетишга тайёргарлик кўриб турганди-ку?! - деди хавотирланиб.
- Ҳа... қўққисдан, қон босими ошиб...
- Ҳозир бораман, ўғлим, ҳозир...
Баҳромни қора тер босди. Ўзини-ўзи койиди. Раҳбарига бор гапни тушунтириб, тез уйига йўл олди. ...
Зебо кўзларини хиёл очган эди, эри кўзларида ёш билан унинг юзларини силаб, кечирим сўраб ўтирибди: "
- Мени кечир, Зебо..." Туйқус Зебонинг кўзларида ҳам ёш айланди.
Негадир эрига нисбатан меҳри жўшиб кетди.
У эрининг қўлларини маҳкам ушлади. Шунда Баҳром ўзида дадиллик сезди ва аёли то соғайиб кетгунича ёнидан жилмади.
Зебонинг сўна бошлаган қалби эрининг муҳаббати туфайли яна кундай ёриша бошлади...
Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА
/channel/GuzorMMTByoshlari
Баъзи одамлар кўлмак сувида ойнинг аксини кўради, бошқалари эса фақат у акс эттирилган кўлмакни кўради!
/channel/GuzorMMTByoshlari
💥 👵🏻Бугун 10-октабр Халқаро бувилар куни
🎉Ҳар йили 10-октябрда бу байрам кўплаб оилаларни бирлаштириб, бир уйга жамлайди
Неваралар қақажониси бувиларини “касбий“ куни - бувилар куни билан турли совға-саломлар, чиройли шеърлар билан қутлайди. Бувилар набираларини кутиб олишдан, уларни ширин пироглар билан сийлашдан доимо хурсандлар😊
/channel/GuzorMMTByoshlari
Chalgʻimaslik uchun
Viktor Gyugo “Parij ibodatxonasi” (“Notre-Dame de Paris”) asarini yozish chogʻida chalgʻimaslik uchun ajoyib usul qoʻllaydi. Soch va soqolining yarmini olib tashlab, qaychini derazadan tashqariga uloqtirib yuboradi.
Adib shu yoʻl bilan oʻzini soch-soqoli oʻsguncha uyda oʻtirishga majbur etadi va romanni moʻljallangan vaqtda yozib tugatadi.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Онам мани, жон онам....
Меҳри дарё сойлигим,
Баҳоси йўқ бойлигим,
Ҳаммадан чиройлигим,
Онам мани жон онам.
Мен деб жони ҳалагим,
Жаннатлардан дарагим,
Мен учун энг керагим,
Онам мани жон онам.
Ширин-ширин сўзлаган,
Фақат бахтим кўзлаган,
Арслоним деб сизлаган,
Онам мани жон онам.
/channel/GuzorMMTByoshlari
🥚Тухум - хотирани яхшилайди
✅ Кўп одамлар ацетилхолин деб аталадиган модда ҳақида эшитмаган бўлиши мумкин. Ушбу модда тухумда мавжуд ва хотирани яхшилашга ёрдам беради.
🍳 Ҳар куни эрталаб тухум истеъмол қилинг. Бу, айниқса, болалар учун фойдалидир, чунки бу оддий одат уларнинг концентрациясини яхшилайди ва яхшироқ ўзлаштиришга ёрдам беради.
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
👉🏼 @TIBBIYOT_TV 💊
/channel/GuzorMMTByoshlari
Абу Али ибн Сино эмизикли аёлнинг сути кўп бўлиши учун, энг аввало, унинг асаби тинч бўлиши ва кўп ухлаши кераклигини айтиб ўтган. Она қанчалик кўп дам олса, сут келиши шунчалик яхшиланади.
➖ Сут кўпайиши учун эмизикли аёллар сут маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилишлари зарур. Фақат янги соғилган ёки яқинда қайнатилган сут ичишни тавсия қилмайман. Сутни ширчой қилиб, ичига ёғ ёки ёнғоқ солиб ичиш жуда фойдали.
➖ Эмизишдан 20 дақиқа олдин, албатта, бирор-бир суюқлик ичиш зарур.
➖ Кунда камида икки маҳал иссиқ суюқ овқат истеъмол қилишга одатланиш ҳам она сутини кўпайтиради.
➖ Гуручли таомлар, айниқса, палов ҳамда мошли таомлар она сутини кўпайтириш хусусиятига эга.
/channel/GuzorMMTByoshlari
🌎🌎🌎🌎🌎🌎
🇨🇳 #Хитой
Чучук сув кўлдаги тўғон.
Аниқ биламанки архитектура, дизайн, мухандислар ва қурувчилар махорати олдида "балиқлар ҳам ожиз" қолган...
/channel/GuzorMMTByoshlari
👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️
📌Бу видеони боласи сийиб қўядиганларни кўриши шарт!
🌿 @SoglomHayot
/channel/GuzorMMTByoshlari
Бундан бир хафта олдин икки жанозада қатнашдим. Бири пешинда, иккинчиси асрда бўлди. Аллохга қасамки, асрда қабрга кузатиб қўйганимиз маййит, пешиндаги жанозада биз билан қабристонга бориб, маййитни кузатиб қўйган киши эди.
Мен уни танимадим. Жанозага чақирилганимда маййит хақида сўрадим. Менга: "Пешиндаги жанозада иштирок этган киши" деб у кишини эслатишди. Шунда мен айтдим: "Субханаллох, мавъизани пешинда ер устида, асрда ер остида эшитибди!"
/channel/GuzorMMTByoshlari
ини ўз ихтиёри билан, ўз хоҳиши билан қилган. Бутун теварак-атроф, қўни-қўшни, қариндош-уруғ ва оиласи олдида ҳамиша у ёмонотлиқ бўлиб келган.
— Уни бунга нима мажбур қилган деб ўйлайсиз? — истамайгина сўради бошлиқ.
— Ўғирликни назарда тутяпсизми?
— Ҳа.
— Фурқат бундай қилмаган. У қилмаган бу ишни.
— Яъни?!
— Бунинг энди аҳамияти йўқ, биласизми, нима?..
Аёл у ёғини гапирмади. Сумкасини титкилаб, битта увадаси чиқиб кетган мактубни олди ва уни бошлиққа тутқазди. Бошлиқ кўзойнагини тақиб, уни ўқишга тушди.
— Буларни, барибир, ҳис қилолмайсиз, сиз шунчаки, мен қалам билан белгилаб қўйган жойни ўқинг, овоз чиқариб ўқинг!
У мактубда кўрсатилган қисмини ўқишга тушди:
— Энди нима аҳамияти бор, сен онамни эҳтиёт қил! Саволингга келсак, менинг борим ҳам, йўғим ҳам билинмайди, барибир. Онамга бирор кор-ҳол бўлишини истамайман, сендан илтимос, онамни эҳтиёт қил! Доим ёнида бўл!
Бошлиқ жим бўлиб қолди. Аёлга қаради. Унинг кўзлари ёш билан тўлиб қолганди. Бу нигоҳ бошлиқни аёлдан юзини ўгиришга мажбур қилди.
— Ўғирликни Фарҳодингиз қилганми? — деб сўради сўнг.
Аёл жавоб бермади. У жавоб бера олмасди. Бошлиқ ўрнидан турди. Хонада у ёқдан-бу ёққа қатнай бошлади. Бироздан сўнг столи олдига келиб, гўшакни кўтарди:
— Бўроновни чақириб беринг!
У гўшакни қўйиб, аёлга ўгирилди. Унинг минг илтижо, илинж билан термилиб турган кўзларига бир муддат қараб, ниманидир уқиб олишга ўзида куч ҳам, илож ҳам тополмади.
— Сизга ёрдам беришга уриниб кўраман, — деди кейин синиқ овозда.
Аёлнинг юзи бирдан ёришиб кетди. Худди орзу қилган қўғирчоғига эришган қизалоқдай кўзлари чақнаб, лабларига табассум югурди.
— Раҳмат сизга, укажон, илоҳим болаларингизнинг роҳатини кўринг! — дея миннатдорчилик билдирди майин оҳангда.
Орадан йигирма олти кун ўтди.
Панжара ортидаги қуёш нурларини теваракка тақсимлай бошлайди. Икки дунёни ажратиб турган панжара. Бир томонда мис идишнинг жаранги «Ҳаёт давом этяпти», деган куйни чалса, панжаранинг бу томонидаги «Ҳали битмаган ҳаёт»ни эса супургининг шитир-шитири билан челакдаги сувга шалоб этиб тушган латтанинг овози тараннум этади. Ичкаридаги мис идишнинг жаранги ташқаридаги афсус ва надоматга йўғрилган юракнинг қалб нидоси бўлиб янграйди. Ташқаридаги шалоплаш ва шитирлаш ичкаридаги муштоқ кўнгилнинг кўз ёшию, юрагидаги хавотирга монанд шитирлайди ва бу шитирлаш хаёл ёрдамида панжарадан ташқарига қочиши мумкин-у, бироқ юракни тарк эта олмайди.
Вақт бу оламдаги бир кунлик паймонаси тўлганини англаб, этагини йиғиб олгани заҳоти теваракка қоронғилик ёйила бошлайди. Аллакимнинг юзига соғинч, аллакимнинг юзига хавотир ёйилади. Бири панжарага умидсизлик билан тикилса, яна бири туганмас умид билан мўлтирайди. Бири панжарадан ташқаридаги ҳаётга ҳавас қилиб, хаёлларга берилса, иккинчиси панжарадан ичкарига киришни орзу қилиб, ўша ерда юраги ором топишига ишонади.
— Бир юз ўн иккинчи, берироқ тур!
Қўриқчи йигитнинг назарида думи гажак катта бир чаёнга ўхшаб туйилади, овози билан заҳарлайди. Ўқтин-ўқтин талпиниш ташқи оламда қолиб кетади, бўлак-бўлак умид эса ички дунёда мўлтирайди. Бири ўз фикри, амали ва таваракдагиларнинг гапларидан озодлик истаб, ичкарига қўл силкитиб қолса, иккинчиси ҳеч қачон рўшнолигу қозоннинг қириндисичалик меҳр тополмаган ўша дунёга тағин ва тағин, устма-уст интилаверади, интилаверади. Аммо нима бўлганда ҳам ҳар иккала кўнгилда том маънода куч, чидам ва хотиржамлик бор. Холбуки, туннинг тонги, ўтмишнинг бугуни, бугуннинг эса келажаги бор. Ваҳоланки, биз истаймизми, йўқми, тонглар отаверади, кунлар ўтаверади. Ўғлига муштоқ она, демак, ҳаётнинг эртаси бор экан, ўғлининг дийдорини қайталайди. Болажониси билан дийдорлашувини таъминлайдиган супургиси ва фартугини меҳр билан силайди ва шкафнинг ичига, латтани челакка солиб қўяди.
«Эртагача, болажоним», дея шивирлайди она қўриқчиларнинг қуршовида кетиб бораётган маҳбус ўғлининг ортидан термилганча. Кейин кўз ёшларини рўмолининг учи билан артиб қўяди. Бир қўли билан дунёни тебратиб турган онасидан бехабар ўғил эса доим онасига муштоқ бўлиб, аммо ҳавода муаллақ қолиб келган қўлларини орқага қилиб, камераси томон одимлайди. Озодликда қўллари олдинга талпинарди. Она......
Синифдошлар бир йиғилиб ёшликни эслабди 😂
/channel/GuzorMMTByoshlari
🧊 Канада қишлоқларидан бирига айсберг бўлаги сузиб келди.
Бу ҳолат чиролйи лекин ачинарли ҳамдир. Чунки экология ва об-ҳавонинг ўзгаришги туфайли улкан музлар эриб бормоқда. Бу эса жуда хафвли. Табиатни асранг дўстлар.
/channel/GuzorMMTByoshlari
⚡️💵 Бугун 27-октябр “Дўстингизга доллар бериш куни экан"😅
Ушбу байрамда дўстлар бир-бирларига доллар беришлари ёки уларни картага юборишлари шарт, чунки бу анъаналар.
Бу хабарни дўстларингизга юборинг, улар ҳам сизни табриклаши мумкин 👇
/channel/GuzorMMTByoshlari
#ибрат
- Дадаси, тахоратингизга сув тайёрлаб қўйдим.
- Дадаси, нонушта тайёр, турақолинг.
- Дадаси, ташқарида совуқ бўляпти, қалин курткангизни кияқолинг.
- Дадаси, йўлларда эҳтиёт бўлинг.
- Дадаси, тушлик қилиб олинг.
- Дадаси, кеч қолмай келинг.
- Дадаси, келяпсизми, таом тайёр бўлди.
- Дадаси, чарчамадингизми.
Булар аёлнинг эрига “Дадаси, мен сизни яхши кўраман” деган гапининг турли услубдаги изҳорлари.
- Онаси, яхши ўтиринглар, Ўзига омонат.
- Онаси, рўзғорда нима кам, келишимда нима олиб келай?
- Онаси, болаларимиз сени қийнамадими?
- Онаси, кун бўйи чарчамадингми?
- Онаси, пиширган таоминг жуда мазали бўпти.
- Онаси, кийининглар, кўчани айланиб келамиз.
- Онаси, узр, кел ярашайлик.
- Онаси, қанақа кўйлак оберай?
- Онаси, мени дуо қил.
Булар эрнинг аёлига “Онаси, сени яхши кўраман” деган гапининг турлича изхорлари.
Яратган Эгам ҳамма оилаларни тотув, саодатли қилсин, жанжалдан асрасин. Оила неъматига эришмаганларга солиҳ-солиҳа жуфтлар ато этсин...
/channel/GuzorMMTByoshlari
1917-2022-йиллар давомидаги СССР ва Россия раҳбарлари.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ота дуосининг кучи...
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ichib tabrik yo'llashni
oqibati.😂🤦♂
/channel/GuzorMMTByoshlari
Бизда эса...
/channel/GuzorMMTByoshlari
АРОСАТ...
-Сиз озарбайжонлимисиз?...
Бу саволни икки кун аввал нотаниш аёл берди.
Ён тарафимдан тургани учун у тарафга сал қарадим, ёшроқ аёл шекилли…
Кайфиятсизроқ эдим, “йўқ” ишораси билан жавоб бериб, яна ҳаёл суришга “шўнғиб” кетдим.
-Сиз амакимга жуда ўхшар экансиз…
Бу нотаниш аёлнинг у тарафга умуман эътибор қилмасам ҳам менга ўз-ўзидан гапираверяпгани ғайри-табиий туюлди.
-Отам озари, мусулмон, онам тожик, католик насроний. Рус эмасман, ўзимни тожик деб ҳисоблайману-у, лекин ота томонимдан озариман…
Талаффузида умуман акцентсиз гапираётган нотаниш мени ҳушёр торттира бошлади.
“Ким бу? Нега менга гапиряпти? Мақсади нима? Товламачимикин? Эҳтимол нарироқда шериклари ҳам бордир? Бирор иш уюштиришяптимикин?”
-Мен болалигимдан шарқ мусиқаларини тинглайман. Онам доим таъқиқлаб келган. Кўпинча яшириб эшитишимга тўғри келган…
Менинг ҳаёлим чувалашиб, қандай қутулишни излай бошладим.
-Мен сезиб турибман, сизни ноқулай аҳволга солдим, узр сўрайман. Бир илтимосим бор, дўконга кириб чиққунимга қадар сумкамга қараб турсангиз!?
Шундагина бу аёлни мақсадларини чамалай бошладим, “демак шантаж қилмоқчи, сумкасини қўяди-да, қайтиб чиқиб нимасидир йўқолганидан жанжал бошланади”.
-Кечирасиз, вақтим йўқ, шошиб турибман.
-Сиз кетиб қолмайсиз, мен сизга ишонаман-дедида, сумкасини оғзи ярим-чала очиқ ҳолатда ташлаганча, шошиб дўконга кириб кетди.
“Энди тамом, кетсам ҳам, кетмасам ҳам, нимадир ишга аралашиб қолдим”.
Қандай йўл тутишни билмасдим, кетсам, менга омонат деб ишониб кетди. Кетмасам, бу ерда қандайдир бир иш бор.
Беш дақиқалар ўтар-ўтмас қайтиб чиқди.
-Билардим қаровсиз ташлаб кетмаслигингизни. Сизга бир саволим бор эди. Сиз ҳеч ножўя қадам ташлаганмисиз?
“Бўлди! Энди билдим кимлигини, тезроқ вақт борлигида қочиш керак!”
Кетиш тараддудига тушиб қолдим.
-Сиз саволимга жавоб бермадингиз!?
-Аллоҳ сақласин!-дедиму, ўрнимдан қўзғалдим.
Сиз муҳтарам ўқувчим ҳам шу ерга қадар дилингиздан нималар ўтганини маҳкам тутиб туринг. Ўйлаяпгандирсиз, “шунча гап бўлибди-ю, кетиб юбормабдилар” деб. Ёмон аёл, ўғри, қаллоб, муттаҳам… Таҳминларингиз турлидир мен каби…
-Тўхтанг!
Шу ерда йўналиш бутунлай ўзгарди.
-Мен насронийча тарбия топдим, катта бўлдим, мутлақ динсиз, пиёниста одамга турмушга узатилдим, урф-одатларим насронийча, аммо, ичимда ислом қайнайди, ундан роҳат топгиси келади, мен ҳатто умрим бино бўлиб бирор марта очиқ-сочиқ ҳам кийинмаганман…
Шундан кейингина аёл тарафга қарадим, боши яланг, очиқ бўлсада, ҳақиқатда шарқона либослар каби кенг, енглари узун кўйлакда эди.
-Мусулмонларни кўрсам, кўзларида меҳр кўринади, тарбияли, шарқ иси келиб туради. Мен ҳам мусулмон одамга турмушга чиқишни, менга ўргатишини, “эр” бўлиб ҳаёт муаммоларини зиммасига олишини ҳоҳлайман. Мен сизлардай мусулмонларни ҳавас қиламан, Сиздай эркакларни Аллоҳ кўпайтирсин-деди-да, бурилиб кетди. Охирги гапини яхши тушунолмай қолдим, “бизнинг бу юришимизга сизлар жавоб берасиз” дегандай бўлди шекилли…
Мен у аёлни аросатда қолибди деб ўйладим. Аммо у-ми, ё бизми аросатда, билмадим…
Салим АЙЮБИЙ
/channel/GuzorMMTByoshlari
📍Юқори қон босимини туширишнинг чоралари
‼️ Баъзида соғлом одамда ҳам ҳаво ўзгариши, жисмоний фаоллик ёки элементар уйқу етишмаслиги туфайли қон босими кўтарилиши мумкин.
✅ Қуйида қон босимини нормаллаштиришга ёрдам берадиган рецептлар келтириб ўтилди:
▪️ 2 чой қошиқ асалга 1 чой қошиқ майдаланган долчин қўшинг.
▪️ Кейин силлиқ бўлгунча аралаштирилади ва кунига уч марта овқатдан бир соат олдин 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади.
▪️Даволаш курси 10 кун.
‼️ Ушбу усул юқори қон босимини назорат қилишга ёрдам беради.
❗️Яқинларга Ҳам лашинг
👉🏼 @TIBBIYOT_TV 💊
/channel/GuzorMMTByoshlari
Синфдошлар группаси учун махсус 😁
/channel/GuzorMMTByoshlari
👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️
‼️Сақични фойдали бўлган қалампирмунчоқ билан алмаштиринг
➡️Aгар ҳар куни қалампирмунчоқни куртакларини чайнашни одат қилсангиз, стоматит, периодонтал касаллик ва милк касалликлари ҳақида унутишингиз мумкин.
➡️Қлампирмунчоқ таркибидаги эфир мойлари ёмон ҳидни кетказади ва унинг яна пайдо бўлишининг олдини олади. Бу оддий оғиз чайишдан кўра самаралироқ бўлган табиий бўлган воситадир!
➡️Томоқ ва оғиз бўшлиғидаги дастлабки оғриқ белгиларини сезсангиз, бир нечта кичик қалампирмунчоқ чайнанг. Оғиз бўшлиғидаги оғриқлар шунда дархол тўхтайди! Ушбу маслаҳат хар доим ёрдам берадиган усуллардан биридир.
🌿 @SoglomHayot
/channel/GuzorMMTByoshlari