* * *
Кимлар кетди, кимлар келди бу майдонга
Гоҳо кулиб, гоҳ ачиниб эслашурлар.
Бошладилар одамларни ҳар томонга
“Шоирларга адашганлар эргашурлар”(оят).
Шоир – рубоб. Бу рубобни чалар ҳаёт,
Гоҳ – доҳий, гоҳ – девонага тенглашурлар.
Эл оғзидан тушмайди у айтган баёт,
“Шоирларга адашганлар эргашурлар.”
Гоҳи ростга, гоҳ ёлғонга зордир замон,
Сўз айтгани подшоҳлар ҳам кенгашурлар
Сўз сеҳрига жодуланиб яшар жаҳон,
“Шоирларга адашганлар эргашурлар”.
Гоҳи сотқин, гоҳи маддоҳ, хиёнаткор
Пойга ўйнаб мансаб учун беллашурлар,
Ўз халқини алдамоқдан қилмайди ор,
“Шоирларга адашганлар эргашурлар”.
Ўткинчи ҳис, ҳой-хавасни ишқ деб атаб,
Юракларни ёндирмоқни эплашурлар,
Сохта севги куй қўшиқда турса янграб,
“Шоирларга адашганлар эргашурлар”.
Мен ҳам ёлғон ёзганларим ёдга олсам,
Гоҳ тик бошим, гоҳ тик қаддим энгашурлар.
Тўғри йўлга солса эдим қани мен ҳам,
“Шоирларга адашганлар эргашурлар”.
Бўлди етар, ортиқ бўлманг, масхара сиз,
Қалбан англаб етганларга тасаннодир.
Қай шоирга эргашсангиз адашасиз,
“Иймони бор шоир фақат мустаснодир”(оят).
Гўзал сўзлар, уларнинг кўрк, безагида.
Тўғри сўзни топмоқ гоҳо муаммодир.
Шоир алдар билиб билмай, юрагида
Қуръони бор шоир бундан мустаснодир.
Шоир зоти гар эгасиз яшар экан,
Шайтон билан ошноликка мубталодир.
Тўғри йўлдан оздиради, Оллоҳ деган
Султони бор шоир бундан мустаснодир.
© Муҳаммад Исмоил
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ўзбек дубляжи намоёндаларини кўзингиз билан кўриб қўйинг...
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ўғил боланинг битта дўсти бўлиши мумкин...
Отамиз борида қадрига етайлик...
/channel/GuzorMMTByoshlari
МУҲАББАТНИНГ СЎНГИ КУНЛАРИ.
—Келинжон туринг илтимос! Қайнонангиз чой сўраяпти!—Қўчқор бобо ўғли билан келин ётган хонанинг эшигини ура бошлади.—Токчалардан тополмадим келинжон!
—Ҳозир
дадажон! Мана чиқаяпман.—Уйдан келиннинг овози эшитилди.
—Барака топинг қизим! Тарбия берган ота−онангизга раҳмат!—Эшик ортидан чолнинг миннатдорлик овози эшитилди.
Қишлоқ шароити эмасми бир кунда икки уч соат чироқ ёнади халос. Қолган соатларда
қадимий бобо чироқ хизматда. Хитой яратган ёритгичлар ҳам қувватланадиган бўлса электр токи меҳмон бўлган соатларда қувватга қўйилади. У ҳам ёқилғи йўғида кўрга ҳассадек гап. Келин ёритгич билан чиқиб келди. Термосда қайноқ сув қолмагани учун ўчоқхона тамон йўл олди. Газга қайнатай деса газ йўқ. Эри бугун эрта деб газ баллонни тўлдириб келмаганди. Ўчоққа обдастани осиб тагига ўтин
қалади. Болаларининг эски дафтарларидан йиртиб ўтин тагига солиб ўт ёқди.
Намиқиб қолган ғўза поя ҳам ичидан жон деб,юзаки эса роса нозга тираган келиндай ёнай демасди. Бечора келин бир амаллаб эски калишнинг бир пойини топиб келди. Амал тақал қилиб алов ёқишга мушарраф бўлди. Сув қайнагач қайнонаси
билан қайнотасининг хонасига обдастани кўтариб келди. Обдастани печканинг устига қўйиб чойнак излашга тушди.
—Чойнак
менинг ёнимда қизим. Чойнакка солиб кетаверинг. Шунисига ҳам раҳмат она қизим!
—Дадажон
ойимга ўзим чойларини ичириб қўяман—деди келин қайнотасининг қулоғига яқинлашиб.
—Ўзим
келинжон ўзим! Вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолди. Икки соатдан кейин бомдод ҳам
бўлади.Ухлаб олмасангиз чарчаб қоласиз қизим!
Келин
қайнотасининг сўзини икки қилолмай чойни тайёрлаб бердию секингина чиқиб кетди.
Қўчқор бобонинг ёши саксон билан саломлашган эди. Қулоқлари ҳам секин гапни эшитмасди. Фарзандлари,набиралари
ҳам у киши билан баланд овозда гаплашишарди. Қўчқор бобо набираси олиб берган шахтиёрларнинг ёритгичи сингари бошга тақадиган ёритгичдан тақиб олганди. Бу
омон бўлгур матоҳ кечаси ташқарига чиққанда, бомдод хуфтон номозларида таҳорат
қилганда анча қўл келарди. Ҳозир ҳам бобо учун бу матоҳ жуда керак эди. Кўзи салгина ўтмай қолгани учун,«Хотинимнинг оғзи қимирлаганини, нима демоқчи бўлаётганини билай»деб кўзойнак олдирди. Холбиби ая оғриб қолганига бир йил бўлди. Жойидан қимир этолмайди. Қўчқор бобо эса аёлининг ёнидан ҳеч қаерга жилмай ўтиради. Оғзига қараб ўтиради бечора. Оғзи қимирлашидан нима деётганини билиб олади.Ҳозир ҳам шунақа бўлганди. Қўчқор бобо қўллари титраганча пиёлага чой қўйди. Пиёладаги чойни икки пиёлага солиб пуфлаб совута бошлади. Чой илиқ ҳолга келгач аёлининг бошини секингина кўтариб унга ичирди.
—Яна чой
совутиб берайми онаси?—Қўчқор бобо аёлининг оғзига тикилди.
—Раҳмат!
Оғзим салгина қуриганди. Энди томоғим ҳўлланди раҳмат дадаси. Ҳаммаси учун раҳмат!—деди Холбиби ая шивирлаб.
Қўчқор бобо аёлининг оппоқ сочларини йиғиб қулоқлари тамон йиғиштирди.
—Сенга
раҳмат онаси! Менга меҳрли фарзандларни ҳадя этганинг учун раҳмат! Дарахтдан йиқилиб белим синиб букчайиб қолдим. Уша оғир кунларимда ташлаб кетмай ёнимда елкадош бўлиб юрганинг учун раҳмат онаси!
Айрим аёллар эрининг кичиккина айби бўлса ҳам«Сен менга лойиқ эмассан»деб ташлаб кетади. Сен эса ундай қилмадинг. Тўшакка михланиб қолганимда ҳам ҳар доим ёнимда бўлдинг. Кечани кеча демай кундузни кундуз демай ҳам дори дармонимга, ҳам фарзандларимизнинг нон оши учун ишладинг. Шунча яхшиликларинг олдида меники ҳеч нарса эмас онаси.—Қўчқор бобо аёлининг юзларидан оқиб
тушаётган ёшларини артди.—Йиғлама онаси ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Чевараларимизнинг
тўйларида ҳам ўйнаб кулиб юрамиз!
Холбиби ая,—Айтганингиз келсин—дегандик эрининг қўлларини ушлаб кўзларига суртди.
—Дадаси таҳорат қилиб келиб мен учун ҳам икки ракат намоз ўқинг—деди яна Холбиби ая
секингина.
—Намоз
дейсанми?—Қўчқор бобо аёлига яна тикилди.
—Ҳа намоз. Тонг чоғи яқинлашга замин гуноҳлардан озгина
бўлса ҳам тозаланаркан.
—Хоп онаси. Бир ўзинг қўрқмайсанми?
—Йўқ. Фақат тезроқ бўлинг илтимос!
Қўчқор бобо таҳорат қилиб келди.
—Манатаҳорат қилиб келдим онаси. Икки ракат эмас йигирма ракат ўқийман—деди аёли
тамон юзланиб. Аммо Холбиби аянинг ияклари очиқ эди. Қўчқор бобо титраб аёлининг ён.......
Покистон усталари бутун дунёга машҳур, улар исталган машина ёки техникани қўлда ясай олишади
Покистондаги кўп устахоналар, хусусан Пешовар, Лахор ва Равалпинди каби шаҳарларда, турли техникани қайта тиклаш ва янгидан ясаш бўйича усталар бор. Усталар етарли ресурслар йўқлигига қарамай, бор имкониятлардан фойдаланиб, машиналарни қўлда ясаш ва қайта тиклашда ажойиб маҳоратга эга.
/channel/GuzorMMTByoshlari
📹 Valijon Shamsiyev va Avaz Oxun - Sevinch Mo`minova va Sharof Muqimovga parodiya
/channel/GuzorMMTByoshlari
Бокс афсонаси Муҳаммад Алининг Тошкент, Самарқанд ва Бухорога ташрифи акс этган ноёб кадрлар, 1978 йил июни.
/channel/GuzorMMTByoshlari
👖 Shimlarni ixcham qilib taxlashni bir necha usullari borligini bilarmidingiz?
Siz albatta ushbu usullardan oʻzingizga yoqqanini oʻrganib olishingiz mumkin!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Бева.
"Хушрўй ҳоланинг у ёғи яқинлашиб, валдираб қолибди" дейишди.
Кўргани кирдик.
Одамларнинг гапида "муболаға" бордек туюлди. Чунки ҳоланинг ҳали вери ҳуши ўзида эди. Фақат кўп йиғлайдиган бўлиб қолганроқ. Озгина гаплашиб ўтирдик, кўрпалари кирланиб кетибди. Сочлари паҳмайган, юзига касалликдан кейин учуқлар гуллабди.
Ҳола йиғлади, енги билан кўзларини артди:
-Ёш бева қолдим. "Палончининг теккан эри болаларини тасма билан ураркан" деса "маникиларни урмасин" дебман. Қийналиб бўлсаям, элу юртнинг тўйи- тўрткунида дастурҳончилик қилиб, одамларнинг теплицаларида ишлаб юриб, фаррошлик қилиб юриб- буларни боқдим... Эссизгина жоним-а....
Оз-оздан тасалли берган бўлдик. Ташқаридан машина овози эшитилиб, ҳоланинг катта ўғиллари келиб қолди. Ўрнимиздан туриб, ҳурмат ва илтифот қилган бўлдик.
Акамиз остонадан кирмай, қўлларида парацетамол дорини шиқирлатиб, онасининг кўрпасига отиб берди:
-Шуни ичинг, иситмаламай ётасиз!
Ҳола қалтироқ қўлларини дуога очдилар.
-Илоё олганинг олтин бўлсин!..........
-Ҳўп ман кетдим унда, мажлисим бор.
Қандоқ шамолдек келган бўлсалар, шамолдек кеттилар.
Ҳоланинг қорни очди шекилли тамшаниб қўйдилар.
Секин ғимирлаб, ўзимиз олиб келган тугунни уй бекасидан сўрадик.
-"Ҳмм, ҳўп"- деган келин энгашиб қулоғимизга пичирлади:
"Кейин каттасини қиламан диб қоладилар, ўзи ичлари ҳам юрмаяпти, камроқ енг деяпмиз"
Ўрнимиздан қўзғолдик. Ҳамроҳларимиз секин энгашишиб, ҳоланинг қалтироқ қўлларига йирик пуллардан қистира бошлашди. Ҳола ғижимлаб-ғижимлаб пулларни кўрпа қатларига беркитдилар.
-Ҳали анабу милица болам келади. Пул берсам, уч тўрт кун ғиқ этмай қарайди-да- деб ясама жилмайдилар.
"Мелиса болам" деганлари ўғил болага ўхшаганроқ қиз набиралари экан. Кетишимизда эшик олдида рўпара келди.
Уйгача "миқ" этмай ҳамма ўз ҳаёллари билан андармон кетдик.
Икки ойлардан кейин Хушрўй ҳола вафот этдилар. Таъзияга бориш учун тўпландик.
-Катта ўғилларининг уйларидан чиқарилар экан- деб қолди кимдир. Кўз олдимга ўзи остонада туриб, парацетамолни шиқирлатиб онасининг кўрпаси томонга ирғитган катта ўғил келди.
-Ўзи жони қаерда узилибди?!- деб сўраб қолди кимдир.
-Кичик ўғилникида ўтиб қоптилар, лекин катта ўғил "казо-казолар келади" деб уйига олиб кетибди, кичик ўғилнинг уйи сал таъмирталаб эканлигига шунақа қилишаётган эмиш...
Ҳавозалари даранглаган, овозлар гумбирлаб чиқадиган ҳашаматли уйга, ўша ўзимиз билган- одмигина яшаб ўтган бева ҳоламизни кузатгани таъзияга бориб келдик.
Азизахон Исмоилова.
/channel/GuzorMMTByoshlari
🇺🇸 Нью-Йорк. "Edge" кузатув майдончаси. 345 метр баландликдаги ажойиб манзара.
Edge - ноёб дизайнга эга, энг баланд очиқ осмон палубаси. У 360 градуслик понарама кўринишга эга бўлган, осмонда сузиб юргандек туйғу бера оладиган, баландликдан қўрқмайдиганлар учун полининг бир қисми шишадан иборат бўлган ажойиб минора..
/channel/GuzorMMTByoshlari
🪮 Soch taroqdagi yogʻlarni tozalashning ajoyib usuli!
Siz taroqdagi yogʻlarni bolalar prysipkasi yordamida osonlik bilan tozalab olishingiz mumkin!
/channel/GuzorMMTByoshlari
ига чўкди. У бу дунёни тарк этиб бўлганди. Қўчқор бобо ҳам уша жойда бошига қон қуйилиб ҳушидан кетди. Тонг азонда Қўчқор бобо ҳовлисида йиғи
эшитилди. Бобони шифохонага олиб кетишди. Холбиби аяни эса уша куни қаро ер бағрига топширишди. Қўчқор бобонинг ҳам аҳволи оғир эди. Ўн кундан сўнг у кишини ҳам шифокорлар уйига қайтаришди. Холбиби аянинг йигирма оқшоми бўладиган кунидан бир кун олдин Қўчқор бобо салгина ўзига келгандай бўлди. У фарзандлари
ва набиралари қуршовида эди. Қўчқор бобо ҳаммасига бир−бир қараб чиқдида келинига имо қилди. Келини йиғлаб қайнотасининг оғзига қулоғини тутди.
—Она қизим ҳаммаси учун сиздан миннатдорман! Ҳар бир ота−онанинг кенжа келини сиздек меҳрибон бўлсин! Сиздан биргина ўтинчим қизим, фарзандларим, набираларим бизни эслаб уйингизга келса аввалгидай меҳмон қилинг. Қайнонангиз каби очиқкунгиллик
билан қарши олинг. Улар нон ош егани эмас биз босиб юрган изларимизни кўзига суриш учун келишади. Ота−онаси билан ўтган ёшлик чоғларини қумсаб келишади.
Илтимос келинжон дарвозамиз ҳар доим очиқ бўлсин!
—Хоп дадажон! Айтган сўзларингизга бир умр риоя қиламан!—Келин қайнотасини қучиб йиғлаб юборди.
Қўчқор бобо йиғи тўла кўзлар ила тикилган фарзандларига шивирлади.
—Мени онангиз кутаяпти болаларим! Жойнамозимни ёзиб менинг бошимни саждага қилиб
ётқизинглар! Аллоҳимдан сўнги илтимосимни сўрай. У дунёда ҳам мени онангиз билан бирга қилсин! Уша ерда йиғилганлар ўзларини йиғидан тутиб туриша олишмади. Дооод деб йиғлаб юборишди. Икки қиз жойнамоз тўшашди. Тўрт ўғил оталарини кўтаришиб жойнамоз устига қўйишди. Орадан ўн дақиқа ҳам ўтмади. Қўчқор бобо жойнамозда жон берди.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ота армони.....
Фарзандим дунёга келди. Бу хабарни «Самолётга улгура олармиканман?» деган хавотирли ҳаёл билан банд пайтимда эшитдим…
Мен ҳали у, ҳали бу жойларда сафарда эканман, юришни ўрганди, гапиришни ҳам… бир оз катта бўлгач, «Сизга ўхшашни хоҳлайман, дадажон. Катта бўлганимда худди сиздек бўламан», деган гапини эшитиб, бошим осмонга етди.
Кун бўйи ишхонамга неча марталаб телефон қилар, «Қачон келасиз? Эртароқ қайтинг», деб такрорларди.
― Хўп, ўғлим, хўп, иложи борича эртароқ бораман, кейин бирга ўйнаймиз…
Шу тарзда йиллар ўтди. Ўғлим ўн ёшга кирди. Туғилган кунига копток совға қилдим. Жудаям суюнди. Бўйнимдан қучоқлаб, раҳмат айтди. Кейин:
― Дада, бирга ўйнамаймизми? деди қувноқ овозда.
― Ўйнаймиз, албатта, ўғлим. Фақат ҳозир эмас, ишларимни битирай, хотиржам бирор жойга бориб, яйраб тўп тепамиз.
― Ростан оборасиз-а? – сўради севиниб. Кейин қўшиб қўйди:
– Катта бўлсам, сизга ўхшайман!
Ўғлим олдин мактабни, кейин университетни яхши баҳоларга тугатди. Дипломини олган куни қучоқлаб табрикладим:
«Сен билан фахрланаман», дедим кўзимга ёш тўлиб. Ўша куни у билан гаплашгим келди. «Бугун бир суҳбатлашиб ўтирайликми?» дедим.
«Зўр бўларди, дада. Қанча йиллардан бери холи ўтириб гаплашмадик, – жавоб берди, – лекин, дада, хафа бўлманг, бугун ўртоқларимга сўз берганман-да…»
Кейин нафақага чиқдим. Нафақадаги одамда энг кўп нарса бўш вақт. Зерикканимда узоқ шаҳарда ишлаётган ўғлимга телефон қилардим, унинг эса гаплашишга камдан-кам фурсати бўларди, доим бир жойга шошилиб турарди. «Вақт топишим билан бораман, дадажон. Ўзим ҳам соғиндим. Ишларни кўрмайсизми, кундан-кунга кўпайса кўпайяпти, камаймайди. Балки келаси ҳафтага имкон топарман…»
Аммо ўғлимнинг «келаси ҳафта»си ҳеч келмади. Бир сафарги шундай суҳбатдан кейин битта ҳақиқатни тушундим – ўғлим мақсадига етибди. Доим менга ўхшашни орзу қиларди. Улғайиб, худди менинг ўзим бўлибди…
/channel/GuzorMMTByoshlari
Бахт нимада биласизми?
Бахт, ўзи хоҳлаган нарсаларга эришиш, ҳаётдан қониқиш ҳис қилиш ва яқинлари билан ёқимли муносабатларга эга бўлишдан иборатдир. Бахт — ўзингни кимдир учун керакли деб ҳис қилиш, мақсадларнинг борлиги ва уларга эришиш учун ҳаракат қилиш, ва, албатта, ҳар бир кунни қадрлашда. Шундай мақсадлар бўлсинки, улар инсонни илгарига етакласин, ва ўша мақсадлар йўлида ҳаракат қилишнинг ўзи бахт туйғусини пайдо қилсин.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Бугун, 30-октябрь Халқаро ҳайдовчилар куни!
🎉🥳 Барча "рул"даги ва "права"си бор ҳайдовчиларни бугунги байрам билан чин қалбдан муборакбод этамиз!
P.S.: Қўлингиз рулда — кўзингиз йўлда бўлсин! Соғ бўлинг — саломат бўлинг!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Суратдаги ушбу одам 1837 йилда барчамиз учун муҳим бўлган мактабдаги 3 ойлик ёзги таътилни ўйлаб топган ўқитувчи Горатсий Манн бўлади.
Бу шахсга хурмат бажо келтиринглар, азиз ўқитувчи ва ўқувчилар!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Сенинг кўзларинг нега бу қадар гўзал?
Сенинг қошларинг нега бу қадар гўзал?
Сени севмоқ нега бу қадар гўзал?
Эйййй сен нега бу қадар гўзалсан?
/channel/GuzorMMTByoshlari
#долзарб #тарқатинг
1-ноябрдан Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига эгалик ҳуқуқи берилади
Хўш, мулк эгаси расмийлаштириш учун тўлов қиладими?
Агар тўлов қилинса - миқдори қанча?
Видеони “уйимни ҳужжати йўқ“ деб юрган танишларизга юборинг
/channel/GuzorMMTByoshlari
Биргина сўз сизни фикрингизни ўзгартиришга қодир. Биргина ҳис-туйғу сизни ҳаётингизни ўзгартира олишга қодир. Биргина инсон сизни ўзингизни ўзгартиришга қодир.