Асрайман, десанг, бало йўқ».
Пичирлаганича юзига фотиҳа тортди онаизор…
— Ойижон, сизга овқатни лаганга суздим. Қатиқлаб ҳам қўйдим. Кириб, еб ола қолинг.
Мен Жасурингизни ювинтириб олай.
— Опажонингиз қани? — оғзидан бол томаётган келинига ҳайрон бўлиб қаради Хосият хола.
— Ҳозир, ҳозир чиқади, сиз киринг, бизга қарамай, еб олаверинг, кейин бирга чой ичамиз. Унгача тарвуз совиб туради, сувга солиб қўйдим.
Юзига қатиқ солиб, пиёз доғ суртилган чучвара, холанинг кўзига жуда бошқача кўринди. «Қўли дард кўрмасин келинларимнинг, бунча чиройли тугишмаса?!» дея эндигина битта чучварани олганди ҳамки, Зарифанинг ўғли Тоҳир югуриб кирди.
— Бувижон, менга ҳам чучвара…
— Кел, келақол, Жаҳонгирни ҳам чақир, — набирасини ёнига чорлади хола. Шу чоқ ҳовлида қўшниси Саодатнинг овози янгради:
— Хосият опоқи-ю, ҳо, опоқи…
— Ҳозир, мана, чиқяпман!
Хосият хола шундай деб, ўрнидан қўзғаларкан, набираларига деди:
— Болам, еб тураверинглар. Мен қўшнига қарай-чи, бир иш билан келди чоғи…
Қўшнисиникига келган совчилар билан гурунглашиб, уйга қайтган Хосият хола дод-фарёднинг устидан чиқди. У ҳовлиқиб уйига кирди-ю, даҳшатдан қотиб қолди. Ўзи қолдириб кетган лаган атрофида икки набираси чўзилиб ётар, катта келини Зарифа бошига уриб, уввос солиб йиғларди. Бир бурчакка қисилиб олган Нодира эса бағридаги беҳуш ўғлини телбадек тинмай силкитарди. Хосият хола телефонга ёпишди…
Маълум бўлишича, келинлар маслаҳатлашиб дори солган чучвараларни улар ўйлагандек қайноналари эмас, ўз болалари еб қўйишган экан.
Ака-укалар уйдаги машъум хабарни эшитишлари билан ортга қайтишди. Остонада уларни омон қолган неваралари — Жасур билан Юлдузни маҳкам қучоқлаб олган Хосият хола йиғлаб қарши олди.
/channel/GuzorMMTByoshlari
..... Ойижон, — хотини дастурхон йиғиштириб чиқиб кетгач, онасига юзланди Қодир, — синфдош ўртоғим Ботирнинг уч йилдан буён Россияда ишлаётганини айтгандим-а сизга. Ўша бугун қўнғироқ қилиб қолди. Бригадаси билан тўртта уй қуришга шартнома тузибди. «Кунлар исиб қолди, аканг билан келсанг, уч-тўрт сўм ишлаб кетасан», деди. Шунга борсакмикан, нима дейсиз?
— Эй, болама, менга қолса, бирортангни ҳам ёнимдан жилдиргим йўқ. Аммо… Рўзғор ғорда, болам. Кундалик тирикчиликни-ку бир амаллаб эплаяпсизлар, — хўрсинди Хосият хола, — аммо бу ёқда акангнинг болалари катта бўлиб қоляпти. Унга бўлак уй-жой қилишимиз шарт. Авваллари ёш эканман, иккалангнинг хотинларингга шартта-шартта гапириб, муросага келтириб қўярдим. Энди кучим етмай қолди, болам. Айниқса, акангнинг катта ўғли шўх. Қизинг билан ғижиллашгани-ғижиллашган. Уларнинг орасига оналари тушади. Кейин овсинлар ўртасида жанжал бошланади. Нолимайман, етказганига шукр. Лекин бунақа жанжаллардан чарчадим, юрагим безиллайди. Унинг тарафини олсам, сенинг хотининг чимирилади, сеникининг ёнини олсам, катта келин тумшаяди. Муштдеккина жонимга шу керакми? Сенинг ҳам, акангнинг ҳам қўли гул. Кимнинг уйини пардоздан чиқарган бўлсангиз, ҳаммаси хурсанд. Шунинг учун ҳам Ботир жўранг чақирганда, борсангиз бора қолинг, беш-олти ой бирпасда ўтади-кетади. Зора икки хонали уйга лойиқ пул ишлаб келсаларинг. Айтганча, бу гапга аканг нима деркин?
— Акам рози. Фақат ойим ёлғиз қийналиб қолмасмикан, деб иккиланяпти.
— Нега ёлғиз бўламан, келинлар бор-ку. Мендан хавотир олманглар. Хотинларингизга тушунтирсангиз бўлди.
— Ахир шуларни ўйлаб, шуларга яхши бўлсин деб кетяпмиз-ку, нега тушунмайди, тушунишади, — ишонч билан деди Қодир.
Орадан уч кун ўтиб, Қодир Ботир юборган пулга билет олди.
— Биздан кўнглингиз тўқ бўлсин. Ўзингизни эҳтиёт қилиб, ишлаб келсангиз бўлди, — дейишди келинлар ака-укаларни кузатаётиб.
Орадан бир-икки ой ўтиб, ака-укалардан Хосият опоқининг номига пул келди.
— Қодир акам ҳам қизиқ, кампир одамни овора қилмай, менга жўнатса бўларди-ку. Ўзим ғиз этиб олиб келардим, — чимирилди Нодира.
— Бизга ишонишмагандир-да. Ўзи пул доим ҳам ойижонда туради-ку, — бамайлихотир деди Зарифа.
— Ие, ўзининг хотинига ишонмайдими?! Нима, менинг бошқа жойда бола-чақам бормиди?! Едирсам, ўзининг болаларига едираман-ку.
— Вой, овсин-эй, ҳамма гап шунда-да. Бу пулни болаларга едириш учун эмас, йиғиш учун юборишяпти-ку.
— Нима, биз тишимизнинг кирини сўриб ўтиришимиз керакми унда? Еган-кийганимиздан ортса йиғамиз. Еганнинг оғзига термилиб ўтирмаймиз-ку.
— Мен ҳам шуни айтаман-да. Болаларимизнинг айни еб-ичадиган пайти. Ойижон бир бурда нон билан бир пиёла чойга ҳам тўяверади. Аммо болалар борига қаноат қила оладими? Ўсиш-ул-ғайишлари учун организм ҳам ҳар хил витаминли нарсалар талаб қилади. Бунинг устига, телевизорда ҳар куни турли нарсаларни реклама қилиб туришган бўлса.
— Бунақаси кетмайди. Биз ҳам умид билан эрга текканмиз. Каталакдек хонасида бошим айланса, оёғим айланмай ўтирганимга шукр қилишсин. Ҳеч бўлмаса, одамларга ўхшаб ки-йиниб, одамларга ўхшаб еб-ичайлик-да, — лаблари пириллади Нодиранинг. — Мен Қодир акамга айтаман, сиз ҳам муллакамга айтинг, онасига алоҳида, бизга алоҳида пул юборишсин. Бир ками энди ҳар куни тиламчига ўхшаб ойижондан пул сўрашимиз қолувди.
— Сўрасам беради, деб ўйлаяпсизми? Бермайди, қурумсоқ. Пенсиясини ҳам қирқ жойидан тугиб, ҳали у ёққа яширади, ҳали бу ёққа, гўрига олиб кетадими нима бало.
— Ўзи-чи, ойим айтганди, одам қариса, хасис бўлиб қоларкан. Ўзиям емайди, бировгаям едирмайди. Хабарингиз йўқ, кеча опажон келганди. Қайсидир ўртоғи тўй қилаётган экан. «Бир тоғора товуқ қилишим керак, ҳали ойлик олмадим. Ўртоғимнинг олдида уятли бўлиб қолмай, ойликкача пул бериб туринг», деганди, ойижон уришиб, бир сўм ҳам бермасдан чиқариб юборди. Яхшиям, Нодир акамдан яшириб қўйган пулим бор эди. Шундан бервордим. Боя телефон қилди. Ойлик олибди. Эртага ташлаб кетаркан!.......
❗️Россияда энди мигрантлар жиноят қилса, қатъийроқ жазоланади
Путин ноқонуний миграцияда иштирок этганлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади.
Хусусан, хорижликларнинг Россия Федерациясига ноқонуний кириши ва бўлишини ташкил этганлик, шунингдек, мамлакатдан транзит сифатида фойдаланганлик учун 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.
Оғирлаштирувчи ҳолатлар қамоқ муддатини узайтиради (у 5 йилдан 10 йилгача бўлади), шунингдек жарималарни оширади ва тақиқларни узайтиради.
Шунингдек, ноқонуний мигрант томонидан жиноят содир этилиши оғирлаштирувчи омилга айланди. Бу ҳам Путин имзолаган қонунда акс этди
/channel/GuzorMMTByoshlari
🐬 Бу АҚШнинг Калифорния штати Сан-Диего қирғоқлари яқинидаги дельфинлар миграцияси
Дельфинлар одатда 15 дан 200 тагача бўлган гуруҳларда саёҳат қилишади.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Отажоним...
Ҳар бир карвон бошида бир сарбон бўлар,
Ўша сарбон карвонларга посбон бўлар,
Сизга атаб шеърлар ёзсам достон бўлар,
Ҳаётимга сарбонимсиз Отажоним!
Армонларинг қаршисида бош эгмаган,
Синовларнинг қаршисида бош эгмаган,
Аламларнинг қаришисида бош эгмаган,
Ғурурлари осмонимсиз Отажоним!
Болам дея ҳалол луқма тишлатганим,
Насиҳатла юрагимни хушлатганим,
Қўл узатсам юлдузларни ушлатганим,
Умидимсиз имконимсиз Отажоним!
Muallifga raxmat
Барчамизнинг отамиз бахтимизга доим соғ омон бўлсин.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Дунёлардан кечиб борайми,
Қанот боғлаб учиб борайми,
Жаннат билиб кўчиб борайми,
Оғрияпман десангиз она.
Туну-куним айлаб зимистон,
Қуламасин бошимга осмон,
Азоб йўқдур бундан ҳам ёмон,
Оғрияпман десангиз она.
Дарё бўл денг, кетаман оқиб,
Чироқ бўл денг, қўясиз ёқиб,
Юзингизга термулиб боқиб,
Оғрияпман десангиз она.
Томоғимдан ўтмайди ошим,
Ёруғ кунда ботар қуёшим,
Таслим бўлиб борар бардошим,
Оғрияпман десангиз она.
Чора излаб чопаман ҳар ён,
Кўзимга тор жумлаи-жахон,
Ҳаловатдан қолмайди нишон,
Оғрияпман десангиз она.
Не синов бор қилурман тоқат,
Сиз оғриманг онажон фақат,
Яна юз йил юринг саломат,
Оғрияпман деманг жон она.
Малика Тавфиқ
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ҳазрати Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳнинг кўчада юриш-туриш қоидаларига оид насиҳатлари
• Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
• Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
• Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
• Фикр билдирганда: "Бу – менинг қарашларим", деб айтинг;
• Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
• Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
• Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
• Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
• Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
• Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
• Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
• Фақат ва фақат рост гапиринг;
• Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
• Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
• Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
• Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
• Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
• Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
• Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
• Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
• Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
• Эгасининг рухсатини олмасдан, бировинг нарсасига тегманг;
• Оғзингизда луқма билан гапирманг;
• Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.
/channel/GuzorMMTByoshlari
"Мени қарғишинг урди", деди эркак.
"Мен сизни қарғамаганман", деди аёл...
Эркак жим қолди.
Англади,
Демак, уни Худо урган.
Шундай аёлни ташлаб кетгани учун
Худо урган!..
© Усмон Азим
/channel/GuzorMMTByoshlari
Буюклардан иқтибос
Инсон ақли нимани тасаввур қилиши ва ишониши мумкин бўлса, инсон унга эришиши мумкин.
© Наполеон Ҳилл
Тирик қоладиган турлар энг кучлиси ҳам, ақллиси ҳам эмас, балки ўзгаришларга энг таъсирчан турларгина тирик қолади.
© Чарлз Дарвин
Хато қилиш бошқа, уни тан олмаслик эса бошқа нарса. Одамлар хатоларни кечиришади, чунки хатолар одатда ақл, ҳукм хатоларидир. Аммо одамлар қалбдаги хатоларни, ёмон ниятларни, мағрурлик билан биринчи хатони яширишни осонликча кечира олмайдилар.
© Стивен Р.Кове
/channel/GuzorMMTByoshlari
Нью-Мексикода (АҚШ) кутилмаган кучли қор ёғишидан кейин чорвалар қор остида қолиб кетди.
Ҳозир қорга ботган сигирлар эвакуация қилинмоқда.
/channel/GuzorMMTByoshlari
🏅Япониялик спортчи Кирато Хитака бир сакрашда арқонни 8 марта айлантириб Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Бир отанинг фарзандларига қилган насихатларидан:
— Умрим хотимасига етганида қабристоннинг қайси жойига кўмилишим муҳим эмас. Қабристоннинг ҳудуди бўлса бас.
— Қабримга битта кичкина белги қўйсанглар кифоя қилади.
— Менинг ортимдан юртга дастурхон ёзганингиздан кўра Афзали имконингизга қараб кўпроқ бемор ва муҳтожларнинг хонадонига эхсон киргизиб юришни одат қилинглар.
— Аллохнинг розилигини топиб мени руҳимни шод бўлсин, десанглар, бир-бирингизга оқибатингларни зиёда қилиб юринглар. Қалбларингиз беғубор бўлсин. Бир-бирингизга меҳрибон қилсин.
— Энг мухими хонадонингларда аёл кишини илмли бўлишига катта аҳамият беринглар. Аёл кишида илм бўлса, албатта, фарзандларига илм берар экан. Ўзинглар хам гувоҳи бўлдинглар...
/channel/GuzorMMTByoshlari
йил утиб қайнонаси сен хали ёшсан турмушга қикишинг керак деб колди. Назира 24 ёшда эди йук ойижон мен бу уйдан кетмайман 2уғлим бор деди лекин қайнанаси ақилли аёл эди унга ётиғи билан тушинтирди йиғлашиб хайрлашиб ота уйига бир уғлини олиб қайтди. Ота уйида хам кўп муоммолар кутиб турарди. Назира келгандан уйдаги келинни жанжали купайди. Назирани бир уғлини қабул килиши келинга оғирлик килди уни хам уғли тенгдош эди. Бир куни Назира ишдан келса 6 яшар уғли йиғлаб утирибди нима булди деса жияни етимча дебди. Назира хам қушилиб йиғлаб янгасига уғлизга уришиб қуйинг деса янга хам болада айтса айтибди деди бу Назира кунглига шунчалар оғир ботди. Назирани эри улими хакида гапирсам эри Назирани олдидан кетиб бир магазинга киради у ерда бир аламзада киши маст холда утиради нимадан гаплари чап тушади қулида колбаса кесиб утирган пичоғи билан куксига уради ва жойида жони узилади. Пичоқ урган киши билмай қолади. У хам укимишли яхши одам булади. Шу билан суд бир йилга чузилади. Назира бир узи йиғлаб эрини судига катнайди. Шу орада отасини махалласидан 3та кизи бор Махмуд исмли киши Назирани севиб колади.Анча вадалар беради ота уйига сиғмаётган Назирага бу вадалар мақул келади. Бечора Назира 2 бор яхши ниятлар билан турмуш куради, бу эрига куникиш жуда мушкул булди хали куз очиб курган эри бир дақиқа ёдидан чикмасди янги хонадонга келган Назирани қизлари яхши кабул қилмади чеккан азоблари камлик қилгандек бу 3 кизни инжикликлари бунга зугим утказишлари ошиб тушди. Назира бечора хаммасига чидади эри эрталаб ишга кетар кеч қайтар келганда хам оилани муоммоли қизиқтирмас эди. Бу орада Назира хомиладор булди. Шу билан хам тиниб тинчимас оиласи учун қизларни кунглини олиш учун харакат қиларди қизлар зулм қилишдан нарига утмас эди. Вакт утиб уғилли булди қизлар укасини куриб хам узгармади афрати баттар ошди. Жуда куп томошалар курсатишди вакт хакам экан. Назирани мехри ғолиб келди 4 йил деганда кизлари яхши ёмонни тушиниб она урнида қабул килишди Назира қизларни уқишга мехнатга ургатди.катта қизи чевар деган номни олди уйига совчилар кела бошлади. Хаммаси рисоладагидек эди, Бирок эрини ичишини айтмаса. Кизлар мехнаткаш укасига мехрибон Назирани эргашиб келган уғли хам бир оила булиб яшашарди.
Хаммаси тинчиб қизларни бирин кетин яхши хонадонларга узатишди яхши тарбия қилганлиги учун Назира қудаларидан рахматлар эшитди. туққан она эмас боққан она дейишадику, буларни бошини бириктиргунча куп қийинчиликларни бошидан кечирди соглиги кетди, барибир худога шукур киларди. Буларни хаммасини сабри эвазига эришганига.
/channel/GuzorMMTByoshlari
— Ана, кўрдингизми? Қизидан пул қизғанган одам келинига берармиди? Энди нима қиламиз-а?
— Нимани нима қиламиз?
— Нимани бўларди, икки ҳафтадан кейин жиянимнинг тўйи.
Анави қўшнимиз, Маъмура кенойи Туркиядан жуда чиройли кўйлаклар олиб келибди. Битта қизилини кийиб кўргандим, вой-вой… — кўзларини юмиб, тамшанди Нодира, — Маъмура опанинг ўзи воҳ, деворди. Ўшани олмасам, ўламан.
— Қўйинг-э, битта кўйлакка ўлманг. Қанча экан ўша матоҳ? Маъмура кеннойи ўзининг нархини ҳам қўшиб айтадиган одати бор, — кулди Зарифа.
— Тўғри айтасиз, ўлмайман. Лекин биласиз-ку, ёқтирган нарсамни олмасам, касал бўлиб қоламан. Ҳозир кириб ойижондан сўрайман, қолгани ўзимда бор, — ўрнидан туриб кетди Нодира.
— Ҳай-ҳай, ўзингизни босинг, овсинжон. Сўрасангиз ҳам, кўйлакка деб эмас, ўғлимнинг боғчасига деб сўранг, — ўргатди Зарифа маъноли кулиб.
— Балосиз, опа, балосиз. Барибир, икки ёш катталигингиз билинади, — Нодира бу ёғини боплайман, дегандек кўз қисиб, қайнонаси ўтирган хонага йўл олди.
Бироқ кўп ўтмай, дами чиққан коптокдек шалвираб чиқиб келди.
— Ҳа, овсинжон, кампирни кўндиролмадингизми? — Зарифанинг овозидаги хайрихоҳликни сезган Нодира йиғлаб юборди.
— Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим, опажон, бу зиқна кампирнинг дастидан. Шу ҳовлига келин бўлиб тушганимга олти йил бўлди. Аммо олти пуллик қадрим йўқ.
— Йиғламай гапиринг, пул бермайман, дедими?
— Ойижонни билмагандай гапирасиз-а. Қачон норозилигини шартта гапирган у. Ё ўғлидан айттиради ёки ширин сўз билан овозингизни ўчиради. Ҳозир ҳам пулдан гап очишим билан, «Қодиржоннинг пластик карточкасида озроқ пул бор, шундан тўланг. Болаларим шўрлик биримиз икки бўлармикин, деб йиғаётган пулнинг баракасини учирмайлик. Сизлар енг, мен ёқа бўлиб, рўзғорни тебратайлик. У пулларга, насиб қилса, биттангиз ватанлик бўлиб қоласиз», деди. Эртага пенсия олармиш. Пенсиянг бошингдан қолгур! Ўғлига телефон қилиб, бир чақмасамми?! Онам тўғри айтади, бу кампир ўлмаса, бизга тинчлик йўқ, шекилли.
— Сиз қизишманг. Қодиржон онасининг чизган чизиғидан чиқмайди. Дарров пулни бизга топшириб ҳам қўймайди.
— Нега хотиржамсиз-а, нега хотиржамсиз?! У онаси бўлса, биз хотинимиз-ку ахир! Болаларининг онасимиз. Бизни боқишга мажбур улар! — жазаваси тутди Нодиранинг. — Пули кафанликка буюрсин, илоҳим!
— Ҳа, баракалла, — овозини пасайтирди Зарифа. — Ойижоннинг қон босими баланд. Давлениеси кўтарилишига сал ёрдамлашворсак, уй-жой ҳам, ўғиллари ҳам, мол-дунёси ҳам ўзимизга қолади.
Нодира бирдан ҳушёр тортди. Сўнг аста овсинининг ёнига чўккалади…
— Ойижон, бугун чоршанба, муродбахш кун. Опажон билан маслаҳатлашиб кечқурунга тугун ош қилсак, дегандим. Ўғилларингиз ҳам мусофир юртларда юрибди, — деди нонушта чоғида Нодира.
— Ойижон, гузардан бир килогина қўй гўшти олиб келайликми ёки тайёр қийма яхшими? — дастурхонга фотиҳа ўқилгач ўрнидан қўзғалди Зарифа.
— Қўй гўштидан мазали чиқади, қиймага ишонч йўқ, — камзулининг чўнтагини кавлади Хосият хола.
— Ойижон, ўзимда бор, қўяверинг, эгнимга тузукроқ кўйлагимни кийиб олсам бўлди.
— Опажон, уйдаги уннинг ранги сал хирароқ. Икки кило ун ҳам ола келинг. Хамирини ўзим юпқа қилиб ёяман. Пулингиз етмаса, бераман, — очиқ чеҳра билан деди Нодира.
— Йўғ-э, овсинжон, акам кеча келганида бир ойга етадиган пул ташлаб кетган. Ўзим олиб келаман. Сеники-меники бор эканми? Сиз болаларга қараб туринг.
Зарифа шундай деб, чопқиллаб чиқиб кетди. Нодира ошхонага йўл олди.
«Кўз тегмасин, уч-тўрт кундан буён овсинлар аҳил бўлиб қолишди. Болаларининг ўртасига ҳам тушишмаяпти. Бундай олиб қараганда, талашишларига нима бор ўзи? Топган-тутганимиз, бор-йўғимиз шуларники бўлса. Эртага каттаси уй қуриб чиқиб кетса, эгачи-сингил бўлиб юришса, болалари ҳам бир-бирига меҳрибон бўлади. Инсоф бергани рост бўлсин, ўғилларим соғ-саломат бағримга қайтсин. Қўшганлари билан қўша қарисин, — келинларининг аҳиллигидан қувониб, кўзига ёш олди Хосият хола. — Қодирим полвон, унча-мунчага чарчамайди, аммо Нодиржон сал нозикроқ-да. Қодир бўйимда бўлиб қолгач, Нодиржонни сутдан чиқарганим чатоқ бўлган экан. Ҳозирги эсим бўлганда эмизаверардим. Ҳа, майли, мусофир юртларда болаларимни Ўзингнинг паноҳингга топширдим, Худойим.........
Сабр жаннатга йўлдир.
Йигирма ёшда эдим. Устозим билан бир китоб ўқидик. Номи ёдимдан кўтарилган, араб тилидаги шеърий китобнинг мазмуни бундай эди: ўн уч ёшли қиз оғир касалликка чалинади. Изтиробда қолган онаизор қизига буни билдирмаслик учун, қўлидан нима келса, қилади. Лекин кун келиб ҳақиқатни билган қиз онасига дил сўзларини бундай баён қилади: “Онажон, сиз мени яхши кўрасиз, мен ҳам сизни яхши кўраман. Мени яратган Раббимни эса ҳаммадан ортиқ яхши кўраман. Сиз мени дунёга келтирдингиз, вояга етказдингиз.
Олам-олам яхши тилаклар билан, чиройли кийимларда куёвга узатиш орзусида эдингиз. Энди бизларни йўқдан бор қилган, Ўзини янада яқинроқ танитиш учун шу синов-дардни берган меҳрибон ва раҳмли Зот ҳузурига оқ либосда кузатсангиз, хурсанд бўлмайсизми, онажон?
Сабрли бандаларига жаннатни ваъда этган ва сўзига хилоф қилмайдиган Аллоҳ таоло имтиҳонларидан чиройли ўтсак, гўзал мукофотлар билан сийлайди, иншааллоҳ.
Йиғламанг, онажон! Ҳаммамизнинг ҳам бу дунёдан кетар кунимиз бор. Ўзингиз кўп такрорлайдиган ояти каримани эсланг: “Ҳар бир жон ўлимнинг тотувчисидир...” (Анбиё, 35). Дуо қилинг, ўлим фариштаси чиройли ҳолатда келсин. Сўнгги сўзим имон калималари бўлишини Аллохдан сўранг, онажон!”
Онаизор бу ҳақ сўзлар қошида нима дейишини билмайди, жимгина йиғлаб ўтиради. Вақт-соати келиб, жигарпорасини чиройли ҳолатда сўнгги сафарга кузатади. Сабр ва умид билан жаннатларда бирга қилишини сўраб, Аллоҳ таолога дуо қилади...
Китобни кўзда ёш билан ўқиб чиққан эдик. Ёшлигимда ўқиган асарларимнинг ҳаммасидан кўра шуниси кўпроқ ёдимда қолган. Бунинг ҳам ҳикмати бор экан – орадан ўттиз йил ўтиб бошимга ўша асардаги онанинг куни тушди. Фарзандимдан айрилдим.
Қизим ўзининг бу дунёдан кетишини билиб-сезиб юрса ҳам, мени авайлаган, онамни қўрқитиб юбормай, деб дардини ичга ютган экан. Ўлимидан бир ҳафтача олдин: “Онажон, энди сизни хафа қилмайман, шод-хуррам яйраб яшаймиз. Онанинг меҳри барибир бошқача-да”, деб қолди. Мен турмушга чиқишидан олдин мени тинчлантиряпти, ўзини бошқа оилага кўниктиряпти, деб ўйладим (бир жойга узатишга розилик берган эдик). Қизим эса шу тарзда мендан, бошқа яқинларидан розилик сўраб олган экан.
Юраги олдин ҳам бир-икки марта безовта қилган эди. Дардини енгил санаган, умри охирлаб қолганини сезмаган эканман. Юраги яна хуруж қилди. Кичик қизим ва ўғлим Ёсин сурасини ўқий бошлашди. Шунда ҳам яхши бўлиб қолар, деб умид қилдим. Қизимнинг охирги калимаси: “Саламун қовламмир-роббир-роҳийм”, яъни, (Уларга) раҳмли Парвардигор (томони)дан салом (айтилур)” (Ёсин, 58), бўлди...
Айрилиқ азоби ичра дод солгим келарди. Аммо Аллоҳнинг тақдирига рози бўлиб, ажру савоблар олинадиган вақтда нолиш мўминлик ўлчовларига тўғри келмайди. “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун” калимасига тилим зўрға айланарди. Оғир синовнинг изтироблари бир томон, Аллоҳ розилигини топиш учун бу мусибатга сабр қилишим кераклиги ҳақидаги ўйлар бир томон... Юрагим ёнар, ўртанар, кўзларимда ёш билан сабр, куч-қувват сўраб дуо қилардим. Ғам кучини кўрсатди, ҳушимдан кетдим. Ўзимга келганимдан сўнг хайрлашиш учун олиб киришди. Қизим чиройли ҳолатда ётар, гўё ухлаётгандек эди. Боласини кафан ичра кўриш она учун чидаб бўлмас ҳолат. Аммо дуоларим ижобатими, сабрнинг кучи нималарга қодир эканини ўша пайтда ҳис қилдим. Кўзимдаги ёш тинди. Тилимга сўзлар қуйилиб кела бошлади:
“Болам, Аллоҳ таоло сенга бу дунёда она бўлишни менга насиб этди, охиратдаги оналаринг Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) покиза завжалари бўлсин. Раббим сени менга бериб, 25 йил хурсанд қилди. Сенга Ўзини, Пайғамбарини (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таниш, Қуръонни хатм қилиш саодатини берди.
Бу дунёда етмаган орзуларингга охиратда етгин. Жаннатларда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кутиб олсинлар... Сафаринг бехатар, савол-жавобларга тилларинг бурро бўлсин. Дийдор қиёматга қолди, болам. Илоҳим, менга жаннатларда пешвоз чиққин...”
/channel/GuzorMMTByoshlari
❗️Аптека - бу катта бизнес! Ҳозир аптекада касалдан кўра дори кўп. Зеро ҳеч қайси дори сизни тузатмайди
/channel/GuzorMMTByoshlari
📹 Болалик энг қадрли ва ёқимли хотиралардан иборат шундай эмасми...? 🥹
/channel/GuzorMMTByoshlari
🔥 Ажойиб адреналин.
Алауддиннинг учар гилами ҳақиқатга айланди:)
/channel/GuzorMMTByoshlari
❗️Қизлар отасидан қўрқиши керак эмас, балки отасини хафа қилишдан ҳайиқиши керак…
/channel/GuzorMMTByoshlari
Иситма чиққанида нима қилиш кераклигини биласизми?
▫️Дам олиш керак;
▫️Кўпроқ суюқлик ичиш (ромашка, мята, лимон, наъматак) керак;
▫️Витамин C қабул қилиш керак;
▫️Бутун танани спирт билан артиш керак;
▫️Иссиқ ванна қабул қилиш керак ёки кўрпа ёпиб терлашга ҳаракат қилиш керак.
Булар ҳам ёрдам бермаса шифокорга мурожаат қилганингиз маъқул.
/channel/GuzorMMTByoshlari
🏠 Кўплаб хитойликлар ўз қишлоғидаги кулбаларидан кўчиб ўтишдан бош тортган, ҳукумат эса уларнинг уйлари атрофида автомобил йўллари ва кўчалар қурган.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Тулки дарёнинг нариги қирғоғида турган туядан сўради:
— Сув сатҳи чуқур эмасми?
Туя жавоб берди:
— Йўқ, елка баробар.
Тулки ўзини сувга отган эди дарё чуқурлигидан уни домига торта бошлади. У гоҳ сув ичига ғарқ бўлиб, гоҳ типирчилаб зўрға бошини сувдан чиқариб, аранг бир тошга тирмашиб жонини сақлаб қолди. Кейин хансираганча туяга бақирди:
— Сен дарёни елка баробар, демаганмидинг?!
Туя яна хотиржам жавоб берди:
— Ҳа, шундай, лекин у менинг елкам баробар.
Бировдан маслаҳат сўрасангиз, у ўз имкониятларидан келиб чиқиб маслаҳат бериши мумкинлигини ҳисобга олинг. Ҳамманинг ҳам кўрсатмалари ёки ҳаёт йўлини тўлиғича ўзингизга йўл тутманг. Йўқса, улар кечиб ўтган йўл, сизни ғарқ қилиши мумкин.
/channel/GuzorMMTByoshlari
АМАЛ НИМА?!
Менга қолса, раислик у ёқда турсин, минг марта катта амалиям мисоли оёғингдаги этикдай гап.
Сени амалга халқ кўтардими, давлат кўтардими, барибир «Мана шу этикни кийгинда, керак бўлса сув кечиб, керак бўлса лой кечиб халқнинг хизматини қилгин», дейди.
Қиласанам!..
Тўғри, бир хиллар бор: зиғирдай амал тегдими, бўлди, Худо амал билан ақл қўшиб берди, деб ўйлайди. Бунақалар ёнида ўзидан ақллироқ одам ишлашини хоҳламайди. Назарида ақлли одам этигини ечиб олаётгандай бўлаверади.
✍️ Ўткир Ҳошимов
/channel/GuzorMMTByoshlari