guzormmtbyoshlari | Unsorted

Telegram-канал guzormmtbyoshlari - G'uzor tumani MMTB yoshlari.

-

,, G'uzor tumani Xalq ta'limi yoshlari " kanaliga xush kelibsiz! Siz bu kanalga uyda yoki ishda vaqtingizni unumli o'tkazib, qilayotgan mashg'ulotlaringizni fotosurat va videolarni joylab borishingiz mumkin. Murojaat uchun: Davranovich6062 @ZaraAsal

Subscribe to a channel

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Йўқотган нарсангизни топиб олсангиз, хурсанд бўлиб кетасиз... Қалблар йўқолмасин. Уларни қайта топмоқ анча мушкул.❤️🍃

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Ибрат: Бу бола — Бриджер Уокер. У — олти ёшда, у синглиси, тўрт яшар қизалоқни ўлимдан қутқариб қолди

Улар синглиси билан ўйнаб юришганда немис овчаркаси қизалоқни тишламоқчи бўлди, акаси эса синглисини қутқариш учун ит билан олиша кетди ва тана азоларини тўқсон еридан итнинг тишларидан жароҳат олди.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Оддийликда ҳаловат бор...

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

#диққат

Ўзбекистон фуқаролари Конституция куни муносабати билан уч кун кетма-кет дам олиши кутилмоқда

Бу йилги дам олиш кунлари қуйидагилар бўлиши кутилмоқда:
• 7 декабр (шанба)
• 8 декабр (якшанба)
• 9 декабр (душанба)

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Болангизга мехр беринг, вақти келиб у сизга дунёни беради.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Бир-биримизни айбларимиз кечириб яшашга харакат қилайлик 🌸
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Тухумдан чиқди-ю, келтириб уни
Шу лойқа ҳовузча томон отдилар.
Ташландиқ ушоқ еб ўтади куни,
Хору хас, хазонлар устин ёптилар.

Дунёда кўргани шу тор ҳовузча
Ва мудроқ толларнинг аччиқ хазони.
Менга алам қилар, тилла балиқча
Бир кўлмак ҳовуз деб билар дунёни…

© Абдулла Орипов
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Aссалому алайкум!

Бугун, 16 ноябрь ҳафтанинг Шанба куни. Бошланган янги кунингиз хайрли ўтсин!

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

#хайрли_тонг

Куз жуда ажойиб фасл! Фақат кузнинг замирида нега яшаётганинг, қандай яшашинг кераклигини қайта қайта англайверасан. Бир зумда ўтиб кетадиган қисқагина ҳаётингизда, бу кунни муҳим ва такрорланмас кунга айлантиринг. Бор-йўғи яшашдан завқланиш ва кимгадир яхшилик қилишни унутмасангиз бўлгани...

Бошланган янги кунингиз, завқли бўлсин! Ассалому алайкум, Қадрдон!

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Бугун эмасдир, лекин ният қилдим, бир куни кўчага чиқинг деганимда, сизни албатта шундай кутиб тураман, Опажон 😊

Барча укаларга шунақа кунлар насиб қилсин.

Опангизга юбориб, хурсанд қилиб қўйинг.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

”СЎЗЛАРИНГ ЎЗИНГ ҲАҚИНГДА ГАПИРАДИ”

Кунлардан бир куни деҳқон ўзининг ғариб кулбаси остонасига ўтириб, тоза ва салқин ҳаводан роҳатланарди. Уйининг шундоқ ёнидан қишлоққа олиб борадиган йўл ўтганди. Бу йўлдан ўтиб бораётган йўловчи деҳқонни кўриб: “бу одам ўтакетган ишёқмас, кун бўйи уйи бўсағасида ўтириб, ишламаса керак”, деб ўйлади. Орадан бироз вақт ўтиб йўлда бошқа бир кимса пайдо бўлди. У деҳқонни кўриб: “ Бу одам –Дон Жуан. Кўчадан ўтаётган қизлар йўлини пойлайди. Яна шу ёшида ҳам уларга шилқимлик қилса керак”, деган ўйга борди. Ва ниҳоят йўлда қишлоққа кетаётган ўрмончи пайдо бўлди. У эса: “Бу одам жуда меҳнаткаш. Кун бўйи тинимсиз меҳнат қилиб энди табиийки ҳордиқ чиқармоқда”, деган хаёл билан ўтиб кетди.
Ҳақиқатда остонада ўтирган деҳқон ҳақида биз ҳеч нарса билмаймиз. Аксинча, унинг ёнидан ўтиб кетган уч йўловчи ҳақида эса кўп нарсани билиб олдик:
биринчиси – ишёқмас,
иккинчиси – хотинбоз,
учинчиси эса – заҳматкаш ва меҳнаткаш инсон эди.

Хулоса: Бошқа одамлар ҳақида гапираётган гапларинг – сени кимлигингни кўрсатади.

Жалолиддин Сафоев таржимаси
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Қизингиз борми?
Унда диққат билан эшитинг!


/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

🇺🇿 Ўзбекистон. Қашқадарё вилояти.

Қашқадарёни хақиқий миллий жайдари таоми Чироқчи Яхнасининг тайёрланиш жараёни. Локация.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

💧Организмда сув етишмаслиги руҳий бузилишларни келтириб чиқаради

Ҳатто озгина сувсизланиш ҳам кайфиятга салбий таъсир қилади. Бир илмий тажрибада, одатда кун давомида оз миқдорда сув ичган иштирокчилар, сув миқдорини оширганда, ўзларини яхши ҳис қилишган.

Суюқлик етишмовчилиги метаболик жараёнларнинг самарадорлигини пасайиши билан боғлиқ. Атиги 1,5% га сувсизланиш ақлий жараёнларнинг ёмонлашишига, шунингдек иммунитетнинг пасайишига олиб келади.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

— Молу-давлатни топгайсан, ота-онанг топилмайди...

— Кейин бундай ноёб гавҳар, дурдонанг топилмайди...

— Унутма аввало, ота-онангни ҳолини сўрмоқни...

— Жудо бўлгач, ўзинг оқлашга баҳонанг топилмайди...

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

ТУРНАЛАР...

Ариқ бўйида тўрт яшар қизча билан яқиндагина олти ёшга қадам қўйган болакай қум ўйнаб ўтирарди. Тип-тиниқ сув ариқдан тошай-тошай деб оқар, сув юзасида сарғайган япроқлар қалқиб турарди.
Қизча бирдан бошини кўтарганда акаси қўлини ювмоқда эди.
- Акача! Акача! - деди қизча ҳовлиқиб.
Болакай унга қаради.
- Осмонга қаранг, акача, турналар!
Болакай диққат қилиб турналарнинг овозини эшитди. Бироқ осмонга қараб уларни тополмади. Қуёш кўзини олди.
- Кўрдингизми, акача? Ана, булут тагида.
Болакай синглиси ишора қилган тарафга қараб гилам қоқиб кетаётган турналар галасини кўриб қичқириб юборди.
- Турналар! Турналар!
- Юринг, энамга айтамиз!
Иккови уй томон югуришди.
- Эна! Эна! Турналар!
Одина момо кир юваётган эди, момоқалдироқ гумбурлагандай сапчиб тушди.
- Эна, турналарнинг овозини эшитаяпсизми?
- Э-эшитаяпман...
Икки набираси этагига маҳкам ёпишиб олди.
- Ойим келадими энди?! - деди болакай. - Турналар учса келади дегандингизку. Ана, турналар ўтаяпти.
Момо нима деярини билмай жим қолди.
- Гапиринг, эна.
- Айтақолинг.
- К-келади...
Болакайлар қувончдан қичқириб, ура, ойим келади, деганча кўчага чиқиб кетишди. Одина момо устунга бехол бўлиб суяниб қолди.
Турналар...
Набиралари қачон катта бўладию, у уларга рост гапни айтади. Баҳорда турналар ҳақида гап очмаса бўларкан. Мана, турналар қайтадиган паллаям етиб келди. Ва улар қайтаяпти ҳам. Аммо келини қайтмайди.
У эрининг „йили”ни чиқармай аллақачон турмушга чиқиб кетган...

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Қўчқор билан ўйнашиш оқибати шу бўлади 😂

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Мендан сизга энг гўзал дуо...

Мана сизга энг гўзал дуо,
Омад ҳамроҳ бўлсин аввало,
Мени, сизни, барчамизни тенг,
Паноҳида асрасин Ҳудо!

Элда тинчлик бўлсин ёронлар,
Буғдой донга тўлсин хирмонлар,
Юртга киролмасин ёмонлар,
Паноҳида асрасин Ҳудо!

Шифо берсин ҳар бир беморга,
Фарзанд берсин тирноққа зорга,
Етказсин бир юз бир баҳорга,
Паноҳида асрасин Xудо!


/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

* * *
Неча бор қалбингда тикладим қаср,
Айрилиқ бўрони бузди муттасил.
Нечун яна қаттиқ қиш келаётир,
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!

Саҳройи севгимиз кўкарган даштим,
Соғинч ўрдасида мунча саваштим?..
Наҳот адаштирдим, наҳот адашдим,
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!

Севилдик — севиндик, аммо ақлли
Зотлардек бўлмадик одам шаклли,
Эртароқ нишонлаб қўйдик шекилли,
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!

Азизим, асалга эврилсин заҳр:
Севгида сахий бўл, нафратда — бахил,
Баҳорга айлантир қишни ҳам, ахир,
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!

Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!

© Мансур Жумаев

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Ота ўғлига:
— Юрганингда қадамингни ўйлаб босгин, — деди.

Ўғли:
— Отажон, аввало сиз эҳтиёт бўлинг, чунки мен сизнинг изингиздан боряпман, — деди.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

«Ёшлик бизни ташлаб кетади...» 😢

Кечагидек ёдимда бари,
Армонларим қийнаб ўтади.
Қайтиб кетган баҳор сингари,
Ёшлик бизни ташлаб кетади.

Ёшлигидан бирга катта бўлган яқин дўстларга юборамиз.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

2050 йилга бориб Марказий Осиё музликларининг учдан бир қисми эриб кетиши мумкин

Музликларнинг тез эриши бутун минтақанинг озиқ-овқат ва энергия хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

«Онажон» 😢

Жудаям таъсирли шеър бўлибди. Бахтимизга онажонларимиз соғ-омон бўлишсин!

Яқинларга ҳам юбориб қўйинг!

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Doimo yaxshi odamlar bilan emas, to'g'ri odamlar birga bo'lish kerak

𝓙𝓪𝓵𝓸𝓵𝓲𝓭𝓭𝓲𝓷 𝓡𝓾𝓶𝓲𝔂 🍃
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Ким олган деб ўйлайсиз? 😅
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Мусофирда юрган Жигарларим... 🥺

Жонингиз омон бўлсин.
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Дунё керак эмас, бу машина бир темир ҳолос...

Машинасини Америкаликлар билан алмаштирмаган бир йигит ўгити.

Яқинларга ҳам юбориб қўйинг.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Ходимларга мукофот пуллари қандай тақсимлаб берилади 😂

Группага юбориб қўямиз.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Aссалому алайкум!

Бугун, 14 ноябрь ҳафтанинг Пайшанба куни. Бошланган янги кунингиз хайрли ўтсин!

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

❗️Болага телефоннинг зарари қандай?

Асосий зарари бу бош мия тўқималарининг зарарланиши, айрим тадқиқотчилар фикрига кўра, бирданига эмас, балки орадан 15-20 йил ўтгачгина аниқ намоён бўлади. Шу сабабли улар яқин келажакда бош мия ўсмаси билан хасталанган ёшлар сони ошиб кетади, деб ҳисоблашмоқда. Негаки, ҳар куни атиги 15 дақиқа мобил телефонда гаплашишнинг ўзи мияда саратон ўсмаси ҳосил бўлиши учун етарлидир. 

Ота-оналар огоҳ бўлинг!

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…
Subscribe to a channel