🗾 Кўча рассомларидан ажойиб санъат асари
Инсон қўли гул деб шунга айтишса керак.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Qashqadaryo viloyati G'uzor tumani 82-umumiy òrta ta'lim maktabining 6-sinfida "Mohir qo'llar" tògaragi ish faoliyatidan fotolavhalar: Fan òqituvchisi:Kaxxarova Go'zal.
/channel/GuzorMMTByoshlari
G‘uzor tumani MMTB ga qarashli 15-umumiy o‘rta ta'lim maktabda 15-noyabr kuni ''Kitobsevar millat'' shiori ostida kitob yarmarkasi tashkil etildi. Kitob yarmarkasida maktab o‘qituvchilar , o‘quvchilar va ota-onalar faol ishtirok etishdi.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Қандай яшайлик?
Борингизни ҳам йўғингизни ҳам гапирадиган одамларни гапларига қулоқ солманг, шунда яшаш осонроқ бўлади.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Фарзандга берилган билим ва тўғри тарбиянинг нақадар муҳим эканлиги ҳақида ҳаётий қисса.
Барча ота-оналар албатта эшитиши керак!
/channel/GuzorMMTByoshlari
САҲАРХАНДА
Ёқилғи қуйиш шаҳобчасига енгил машина тўхтаб, ичидан бир олифта аёл тушиб, кассага пулини тўлаб, келиб қараса, машинани эшиги қулфланиб қолибди. Калит эса машинани ичида қолиб кетган экан. Шу ерда ишлайдиган йигит аёлни қўлига сим бериб, ойнасини тирқишидан тиқиб, эшикни очиши мумкинлигини айтибди. Бир пайт қайтиб келиб қараса, бошқа бир машина эгаси қотиб кулаётганмиш. Сабабини сўраса, бояги кулаётган киши:
— Анави аёл машинасини ойнасидан сим тиқяпти, эшикини очаман деб, — дебди.
Йигит бўлса:
— Эшиги беркилиб қолган экан, мен айтдим. Шунга кулиш керакми? — деса, бояги яна кулиб:
— Машинани ичида дугонаси бор экан, симни қайси томонга тиқишни кўрсатяпти, — дермиш.
* * *
— Банкоматни бузиб, пул олиш учун хакер қандай йўл тутади?
— Қўлига болға ва ноутбукни олади. Сўнгра банкоматга келиб, уни болға билан уриб бузади ва пулларни олади.
— Ие, унда ноутбук нега керак?
— Ноутбуксиз хакер — хакерми?!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Болаликда қуёш секин чиқаётгандек бўлаверади.
Кексаликда қуёш тез ботаётгандек бўлаверади…
ОНАНГИЗНИ БИР КЎРИБ КЕЛИНГ!
Бироз бўлинг дардига малҳам,
Яшнаб кетсин келди деб болам,
Бахтликка ҳақли-ку у ҳам,
Онангизни бир кўриб келинг!
Борин тўкар дастурхонига,
Жонингизни жойлар жонига,
Жой солдиринг унинг ёнига,
Онангизни бир кўриб келинг!
/channel/GuzorMMTByoshlari
#билиб_олинг
❗️Кондиционерни қиш режимига ўтказишни билиб олинг, доим биз нотўғри қилиб юрган эканмиз
/channel/GuzorMMTByoshlari
Баҳодир Жалолов ўзидан бўйи анча пастларни ўзини қандай ҳис қилишини ҳис қилди 😂
Бўйдор боксчимиз Баҳодир Жалолов бўйи нақд 2.29 метр бўлган хитойлик баскетболчи Яо Мин олдида қандай кўринишини кўринг.
/channel/GuzorMMTByoshlari
🌳 Илдиз тизимини сақлаб қолган ҳолда дарахтни ташиш учун махсус транспорт.
/channel/GuzorMMTByoshlari
🐟 Бугунги кун учун энг яхши видео
Қушлар саёз сувда қолган балиқни чуқур сувга олиб чиқиб қутқарди.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Qashqadaryo viloyati G'uzor tumani 82-umumiy òrta ta'lim maktabining 6-sinfida "Mohir qo'llar" tògaragi ish faoliyatidan fotolavhalar: Fan òqituvchisi:Kaxxarova Go'zal.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Нега қўл ва оёқлар музлайди?
Шунингдек қўл ва оёқ музлашини даволашни табиий усулини билиб олинг.
/channel/GuzorMMTByoshlari
#танқид
Гапириш бор — амал қилиш йўқ...
Раҳм қилиш бор — ёрдам бериш йўқ...
Хатони тан олиш бор — тўғирлаш йўқ...
Ғазабланиш бор — курашиш йўқ...
/channel/GuzorMMTByoshlari
Кузда мевали дарахтларни кесиш масаласи боғбонлар орасида турли фикрларга сабаб бўлади, чунки кесишнинг ўзига хос афзалликлари ва хавфлари бор
Ҳақиқатан ҳам, кузда дарахтларни кесишдан сақланиш тавсия этиладиган ҳолатлар мавжуд, ва бу дарахтнинг турига, иқлим шароитига ва боғни парваришлаш мақсадига боғлиқ.
Нега кузда мевали дарахт кесилмаслиги мумкин:
1. Совуқнинг зарарли таъсири:
• Кесилган жойлар совуқ об-ҳавода дарахтни заифлаштиради ва совуқ шикастланишига олиб келиши мумкин. Айниқса, қаттиқ қишли ҳудудларда бу катта хавф туғдиради.
2. Шифо жараёни сустлашади:
• Кузда дарахт тиним даврига киради ва озиқа моддаларини илдизларига йўналтиради. Кесилган жойлар секин тикланади ва бу касалликлар киришига шароит яратади.
3. Ўсиш жараёнига таъсир қилади:
• Дарахтнинг тинимга кириш жараёнини кесиш орқали бузиш мумкин. Бу эса дарахтнинг келгуси мавсумдаги ҳосилдорлигига салбий таъсир қилади.
«Нега гилам тўқиймиз-у ўзимизда гилам йўқ» 😢
Бизни шу ҳолатга келишимизга сабабчи бўлган оналаримизни вақтида қадрига етайлик.
Ибрат учун яқинларингизга ҳам юборинг.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ажрашган қиз ота уйига қайтиб борса, у ердаги келинга бу ёқмайди. Худди, ота уйи келинники-ю, қиз эгаллаб олаётганек. Аслида эса, ота уйида қизнинг ҳам ҳаққи бор. Балки келинникидан ҳам кўпдир.
Агар ота тирик бўлса, уй отаники, ўлган бўлса қизнинг меросдан улуши бўлади. Келиннинг эса тўғридан-тўғри меросга ҳаққи йўқ. Афсус, кўпчилик буни билмайди-да!
Меросдаги қизнинг ҳаққидан қўрқинг!
Қизнинг ҳаққидан қўрқинг!
Оловга киришдан қўрқинг!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Osmon tutdi oq harir roʻmol, Kelinchak dek oʻrandi zamin. Jahon ochdi yanada jamol , Oʻzing Qodir Robbul Alamin.
Menchi bunda , bunda bir oʻzim,
Hikmatingga hayron qarayman.
Oq osmondan uzmay koʻzimni,
Tushayotgan qorni sanayman.
Davlatbek Davronov.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Сизга ўхшаган она бўламан.
Бир куни онамни қаттиқ ранжитдим. Улкан қайғу ичида ўксинибгина юзимга қараб:
— Она бўлсанг мени тушунасан, – деди. Ўсмирликнинг тентаклик кезлари эди. Қайғусига парво қилмай:
— Мен асло сиздай она бўлмайман! – дедим. Онам индамай ошхонага чиқиб кетди. Аслида ҳали сўзимни тугатмасданоқ пушаймон бўлиб бўлдим, лекин ёй камондан отилганди. Ортиқча ғурур бор эди ичимда. Олдига бориб узр сўраёлмадим. Бирдан кечагина олиб келган китобига кўзим тушди. Кичик стол устида ётарди. Балки китоб ўқишга тутинсам, кўнглини олган бўламан деб хонамга кириб кетдим. Китоб ўқиётиб ухлаб қолибман. Орадан қанча вақт ўтганини билмайман, дадамнинг овозидан уйғониб кетдим. Ишдан келиб, онам билан нималарнидир гаплашаётган экан. Атрофга оқшом қоронғулиги тушган эди. Турмоқчи бўлгандим, устимга ёпинчиқ ташланганини пайқадим. Китоб қўлимдан олиниб, устим ёпилганди. Ўрнимдан туриб чироқни ёқдим, ётоғим бошида бир бўлак кекс, ёнида долчинли сут ва кичик хат турарди: “Сен мендай она бўлмайсан, мендан ҳам яхши она бўласан!” Бошимдан шарақлаб қайнаётган сув тўкилгандай бўлди. Қандай қилиб онамга шундай дея олдим?!.. Лекин ичимдаги беъмани жаҳл яна онамнинг ёнига келиб узр сўрашимга тўсиқ бўлди. Аслида тортишиб қолганимизнинг сабаби ҳам бошимнинг устида турган мана шу кекс эди. Мен эртанги кунги ўқув йили хайрлашув маросими учун кекс тайёрлаб беришни сўрадим. Онам ишлари кўплиги учун кекс тайёрлаб беролмаслигини қатъий айтди. Онам ўша кексни тайёрлаб бермаса ўртоқларим олдида ҳижолат бўлардим. Модомики, онам кексни пиширар экан, нега мени бунча хафа қилди?
Дадам ёнимга келдилар. Йиғлаётгандим. Кўз ёшларимни артдилар.
— Нималар бўлиб ўтганини биламан, сенга бир сирни очаман, лекин зинҳор онангга айтмайсан, – дедилар. Бошимни тебратдим.
— Эртага менинг маош оладиган куним. Уйда ёғ билан ун тугаб қолган экан. Онангга бир кун бирор нима қилиб амаллаб туришини айтгандим. Сен кекс тайёрлашини сўраганингда, ўксинмагин деб “уйда маҳсулот йўқ” деёлмабди. Қўшнилардан сўрашга ҳам ийманибди. Лекин қаттиқ хафа бўлганингни кўриб баққолга қарзга ёздириб олишга мажбур бўлибди.
Дадамнинг сўзларини эшитар эканман, бошим ғовлаб, миям увишиб қолди. Аввалгидан ҳам улкан қайғу билан онамнинг ёнига қараб чопдим. Ҳўнграб-ўксиниб йиғлардиму, бир сўз айтолмасдим. Амаллаб ўпкамни босдиму, шу сўзларни айта олдим холос:
— Мен сизга ўхшаган она бўламан! Ўз қайғуимни фарзандларига билдирмайман, ўрни келганда киприк қоқмасдан ҳар қандай фидоийликдан қайтмайман! Ва фарзандларимни сиз мени севгандек севаман!
/channel/GuzorMMTByoshlari
❗️Қишда истеъмолчиларга 21 млрд куб метр газ етказиб берилади
Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда маълум бўлди. Бу йилги қиш мавсумида истеъмолчиларга 21 миллиард куб метр газ етказиб бериш ҳисоб-китоб қилинган. Ҳаво кескин совиб кетганда газ истеъмоли ошиши ҳам инобатга олинган.
Шунингдек, ижтимоий муассасалар, корхоналар, ИЭС ва АГҚШларни газ билан узлуксиз таъминлаш учун алоҳида захира ва манзилли етказиш тизими ташкил этилгани айтиб ўтилди.
/channel/GuzorMMTByoshlari
ДАДАЖОН сизни яхши кўраман!
Катта бўлсам Ҳожиларга олиб бораман...
Ҳаммага шундай меҳрибон фарзандларни тарбия қилиш насиб этсин.
/channel/GuzorMMTByoshlari