guzormmtbyoshlari | Unsorted

Telegram-канал guzormmtbyoshlari - G'uzor tumani MMTB yoshlari.

-

,, G'uzor tumani Xalq ta'limi yoshlari " kanaliga xush kelibsiz! Siz bu kanalga uyda yoki ishda vaqtingizni unumli o'tkazib, qilayotgan mashg'ulotlaringizni fotosurat va videolarni joylab borishingiz mumkin. Murojaat uchun: Davranovich6062 @ZaraAsal

Subscribe to a channel

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

📹 Онамга телефон қилдим...😢

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Агар Ерда кислород 5 сонияга йўқолса, барча бетон бинолар бир зумда чангга айланади, чунки кислород бетонда энг муҳим боғловчи компонент бўлиб хизмат қилади...

Билармидингиз?

Ҳа — 👍 Энди билдим — 🤝

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Юсуф алайҳиссалом маълум вақт зиндонда ётганлар. Зиндонда олдиларида яна бошқа икки киши ҳам бор эди. Юсуф алайҳиссалом ҳам қалбан ҳам суратан ниҳоятда гўзал инсон эдилар. Лекин Аллоҳ азза ва жалла иккала шерикларини у кишидан олдинроқ зиндондан чиқарди. Шериклари чиққандан кейин ҳам яна бир неча йил Юсуф алайҳиссалом зиндонда қолиб кетдилар.

Биринчи шериклари зиндондан чиқди ва оддий бир хизматкор бўлди.

Иккинчи шериклари зиндондан чиқариб қатл этилди.

Юсуф алайҳиссалом эса бир қанча вақтдан кейин зиндондан чиқиб, Мисрнинг Азизи - Бош вазирига айландилар!

Аллоҳ таоло ниманидир кечиктираётган бўлса, гўзаллаштираётганидандир!
Сабрли бўлинг!


/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Нотаниш йигит бегона бир қизнинг жиғига тегмоқчи бўлиб, сахифасига:
— Салом! танишсак бўладими? — деб ёзибди.

Қизнинг жавоби:
• Мени аввал ким эканлигимни билинг. Сиз азоб бермаслигингиз учун ва сизнинг бир парчангиздан бўлганимни унутмаслигингиз учун сизнинг қовурғангиздан яралган ҲАВВОман;
• Мен уйингизни сақловчи, асровчи онангизман, синглингизман, қизингизман ва аёлингизман.
Мен ЖАННАТ оёқларим остида турган ОНАман;
• Мен ўшаманки, ҲАБИБИМИЗ сизга мен ҳақимда: "Аёлингизга яхши муносабатда бўлинг" деб, васият этиб қолдирганлар;
• Мен ўшаманки, агар СОЛИҲА АЁЛ бўлсам, мингта солиҳ бўлмаган эркакдан афзал;
• Мен ўшаманки, бир куни сизга ўхшаган бир инсоннинг ҳалоли ва жуфти;
• Мен ўшаманки, отам, ака-укаларим, амаки-тоғаларим, боболарим номусини елкасида кўтариб юрган хаммол.
• Мен ўшаманки, номус аталмиш гавҳарни ягона эгасига тақдим этиш учун кўз қорачиғидек асраб юрган баҳил.
• Агар сиз эрмак учун шунчаки вақти чоғлик қилмоқчи бўлсангиз, унда эрмак бўлишни истаганларнинг саҳифаларига бориб, ўша ердан изланг....
• Мен ҳақимда билиб олдингиз, энди ўзингизни таништирсангиз, эй ҲУРМАТЛИ инсон?!

Йигит қисқагина қилиб жавоб берди:
— Мен кўзи кўр бир БАНДАман. Сизни тарбиялаган онангизга минг РАҲМАТ !!

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

​​​– Хўп.
Хўп дедиму, ҳушим бошимдамас. Қўлимда пул, хаёлимда ўтган кунларим. Бу сочлари оппоқ аёл ота-онамга қўшни бўлган, аммо менга эмас. Санталат хола онамдан сўнг қора кунларимда меҳр берган онам эди, зинҳор қўшни эмасди. Йўқ, у Дагарвойнимас, менинг ўз онам. Қани, шу гапларни айтолсам. Холамнинг қоқсуяк қўлларидан тутиб, пулни кафтига қўйганимда, ўғли кириб қолди. Бу ҳолдан норозилиги авзойидан, чақчайган кўзларидан билиниб турарди. Кампир унга ўтир дегандай ишора қилди.
– Отангнинг чилоғи энди сенга қолди, Ғанижон, эс-ҳушинг билан бўлгин. Тумонот олдида ўлигимни кулги қилмагин. Бил кунга Исмоилжоннинг гапидан чиқмай туласан, жоним болам.
– Ие, ҳали шунақамиди? тутоқди Дагарвой, ҳайтовур бу гал Раззақовна дейишдан ўзини тийди.
– Ҳассакаш мен бўлсамда, отнинг калласидай пулни бировларга падарка қилсангиз, мен эса бурун-қулоғимгача қарзга ботиб қолаверсам, яна ўлганнинг устига тепгандай манави боланинг чизиғидан чиқмай турсам! Ҳе-е, сиз онамисиз ўзи?
– Ҳа-а оғзингдан...
Онасидан айрилган ўғил нима қилиши керак бўлса, ҳаммасини қилдим. Ёстиқдан чиққан омонатни холамнинг ияги боғлангандаёқ Ғанижон аканинг қўлига топширдим. Йўқ, аслида бу мен айтадиган гапмасди, миннат маъносида эмас, холамнинг васиятини бажарганимни эсладим, холос. Энг муҳими онамлаб айтиб-айтиб йиғладим...
Холамнинг вафотига икки ойча бўлганди. Ишга жўнаб турсам, аёлим четга тортди:
– Ғанижон акани бир кўриб қўйинг.
– Тинчликми?
– Мазалари йўқ, жуда вазмин ётибдилар...
Кириб бораверсам, хотини кўзларида ёш билан қаршилади:
– Шўримга шўрва тўкилиб қолди, Исмоилжон.
– Қўйинг, янга, яхши бўп кетадилар, деб беморнинг олдига кирдиму қўрқиб кетдим. Дагарвойнинг афт-ангори шишиб, калласи челакдай келарди. Қовоқлари мисоли дўмбира, очилиб-очилмаётган кўзларидан дувва ёш қуйилди, ҳеч ўзини тутолмайди, ўксиниб-ўксиниб йиғлайди. Менинг ҳам кўнглим бузилди.
– Худо хоҳласа, тузалиб кетасиз.
Бемор ўкраб бош чайқади, бир амаллаб юзига фотиҳа тортди: тамом бўлдим. Мен кўчада кутаётган шофёримни чақиртирдим:
– Бош врачга учраб, мендан салом айтасиз. Дўхтирларидан икки-учта зўрини берсин, иложи бўлса, ўзиям сиз билан келсин. Шофёр чиқиб кетгач, Ғанижон ака йириб-йиртиб кўзини очди, менга термулиб турдида, билинар-билинмас имлади. Яқинроқ бордим. Лаблари банд берган ҳандалакнинг пўстидай ёрилиб кетганди. Не машаққат билан оғзини очди: гурунчга ўхшаш сон-саноқсиз яра, гурунчнинг ўзгинаси, худди қаторлаштириб териб қўйилган дейсиз. У оғзини юмди-да, юм-юм йиғлайверди, боши тинимсиз чайқаларди. Салдан сўнг, жиндай ўзини босиб, тағин имо қилди. Аввалига тушунолмадим. У кўкрак чўнтагимдаги ручкани сўраётган экан. Дафтарчамниям олдим. Дўмбоқ қўллари билан ручкани бир нав ушлади, узоқ қийналди, не азобларда биттагина сўз ёзди ва мен томонга сурди. Уни ўқидиму, вужудим ларзага келди: қоғозда ОНАМ деган сўз турарди... Беихтиёр (ҳарчанд ўйламайин десам ҳам) кўз олдимда Санталат холам пайдо бўлиб, овози қулоғим остида акс садо берарди:
– Илоё оғзингдан... Дагарвой раҳматли қирқ олти ёшда эди, онасидан сўнг уч ой ҳам яшагани йўқ. Марҳумларга Худонинг раҳматини сўрамоққа бурчлимизки, Ғанижон аканинг ортидан ҳам шу тилакда...
Рустамжон УММАТОВ.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

ОҒЗИНГДАН БУЗИЛГИН.

Ёруғ дунёда ёлғизлик нелигини мендан сўранг. Институтни битирган йилларим бу алам шундай ўтганки, ҳалигача юрагим сирқирайди...
Мактабни тамомлаб, ўқишга чоғландим. Онам дуо қилдилар, отам поездгача кузатиб, оқ фотиҳа бердилар. Лекин беш йил ўтгач, лоақал бирорталари кутиб олишгани йўқ. Армонли дунё: уч қиздан кейин топган ёлғиз ўғиллари эдим, ақалли иккита нонимни кўришмади.
Опаларим бировнинг хасми, ўз ғами ўзига етгунча. Дадамдан қолган лойсувоқ томлар тешилган, ойналар синган, Санталат хола билан ўртамиздаги девор қулаган... Дипломимни қўлтиқлаб, ана шу абгору ночор ҳовлига кириб келдим. У замонларда муҳандис кам эди, дарров ишга чақиришди...
Ярим тун. Чўчиб уйғондим: бир тавақали қийшайган эшикни кимдир гуп-гуп тепади, бадмаст бир овоз устма-уст зуғум қилади:
– Раззақовна, оч тезроқ, оч дейман, ҳе онангни...
Қарасам қўшни кампирни мендан уч-тўрт ёш катта ўғли, оёғида ўрнамайди.
– Сенми? ёмон сўкинди у.
– Раззақовна қани? Нега...
– Эшигингиз у ёқда, ака, бу меникию, дедим базўр ўзимни босиб.
– Ие, ҳали сеники-меники деб тилинг чиқиб қолдими? Ўртада девор бўлмаса, беш йилдан бери пойлоқчилик қилсам...
Хайриятки, шунинг устига Санталат холам чиқиб, унинг қўлтиғига кирди:
– Кел, ўғлим, дамингни ола қол. Қўй-қўй, Исмоилжон ўзи ишидан чарчаб келган.
– Молчать, Раззақовна! у таҳдидли дўриллади.
– Мен ишламайман-да, шуни таъна қилдингми? Ҳе онангни...
– Вой оғзингдан бузилгин...
Санталат холамнинг фамилияси Раззоқова эканини ўша кеча билдим. Унинг тили чучук бўлиб, “р” ни айтолмасди, “л” деворарди. Ҳамма тиллога тенг оладиган кампир ҳеч ким эътибор бермайдиган ўз нуқсонидан ҳижолат чекарди. “Р”сиз сўз топишга уринарди, “редиска”ни “қизилча”, “қарға”ни “ҳакка” деганини, яна бир нималарни эслайман...
Ўша кеча кўз юмганим йўқ. Онагая?! Онага ҳам шундай дейдими? Ўз ойимни эслаб йиғладим, етимлик ёмон дард қилди. Аслида туриш-турмушимга маймунлар йиғлайдиган. Чордевор ичида ғариб девонадай ёлғиз яшайман. Кеч кирмаса, ҳувиллаган вайронани кўрмасам дейман. Бари бир кун ботади, иш тугайди, ҳамма ҳар ёққа тарқайди, дуч келган емакхонада қорнимни тўйғазаманда, ночор-ноилож ғурбатнишинимга бўйнимдан боғлагандай қайтаман. Бу кулбада нон ёпилмайди, қозон осилмайди, дастурхон ёзилмайди. Яхши ҳамки, китобларим бор, ҳар куни бир даста газета оп келаман. Кейин ойим раҳматлидан қолган увадаларга бурканаман. Тонг отади, йўл-йўлакай нонушта қилиб, ишхонамга чопаман...
Ҳафталар ўтди. Бир куни мундай қарасам, супада дастурхон ёзиғлиқ, иккита буғдой нон, бир бош узум, сочиққа ўралган чойнак, ёнида қўш пиёла. Кўзимдан ёш чиқиб кетди. Бу – Санталат холамнинг иши эди.
– Кела қолгинчи, болам, ёнимга кел, деди кампир ва ноннинг бирини ушатиб, чой узатди: Ҳали бошингда иш кўп, айланай, манави девол-тошни тузатишинг келак, қўшнимнинг ўчган чилоғини ёқишинг келак, уйланишинг келак. Сен нима қилиб юлибсан? Уззукун кўчада овқатланишингга пул етказиб бўладими, ўғлим?.
Тўсатдан ҳайқириқ эшитилди:
– Раззақовна, қайдасан?
Санталат холам менга қараб синиқ жилмайди.
– Мана, ҳозил.
Ҳайқириқ пўписага айланди:
– Ўз боланг бу ёқда турганда, етти ёт аллакимга намунча пахта қўйдинг? Ҳе онангни...
– Вой оғзингдан бузилгин...
Шу топда Санталат холамнинг андишасини қилмасам, шартта ёқасидан бўғиб, тумшуғига туширгим бор... Маошим катта, ой сайин мукофот, хуллас, пулим етарли. Ҳовли-жойнинг шикаст-рехтига уннадим. Санталат холам бош бўлди, опаларим ишга тушди, оз кунда рўзғор ҳам эпақага келди. Алламаҳалда гоҳо оч-наҳор қайтсам, сочиққа ўралган коса жонимга оро киради. Телевизор олганман, ҳар замонда икков она-боладай дилбузалга термуламиз. Ўшанда Санталат холамнинг ўғли уйқуни ураётган бўлса нур устига аъло нур. Худо кўрсатмасин, кўчадан келиб қолса, телетомоша барбод бўлиб, унинг текин томошаси бошланади:
– Ҳе, сендақа онани...
Унинг исми Ғанижон, аммо Дагар демаса ҳеч ким танимайди. Дарвоқе, Дагарвой кунни кўчада кеч қилиб, уйга “онангни”дан бўлак “масаллиқ” оп кирмаса, Санталат холам шўрлик бир сиқимгина пенсия олса, унинг шу юпун тирикчилигига мен ҳам шерик бўлсам........

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Жон ширинда...😁

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Муҳаббатсиз қалб — тош қалбдир. Тангрим тош қалбларга зинҳор назар солмас. Шунга кўра қалбимиз уйини Аллоҳга бўлган ишқимиз билан тузатмоғимиз жоиз. Инсон вайрона қалбини фақат муҳаббат билангина обод этмоғи мумкин...

© Тоҳир Малик
“Иймонлашиш умиди” китобидан

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

18 декабрь — Халқаро мигрантлар куни

МУСОФИРДА ЮРГАНЛАРГА САБР БЕРСИН

Уйғонасиз юртингизда дил хотиржам,
Имкон бўлса ҳар ким юртдан ризқин терсин.
Соғинчига топилмайди бирор малҳам,
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Бир куни тўқ, бир куни оч бўлиши бор.
Бирозгина тин олмоққа бўлади зор.
Ким тутади ич деб ёвғон, бўлса бемор.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Хавотирда ўтказар ҳар лахзасини,
Унутишга мажбур баъзан лахжасини.
Кўзга суртар топган ҳар бир ақчасини.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

"Боргунимча онам омон" бўлсин дейди,
Олисларда отасининг ғамин ейди.
"Келинг" деса боласига нима дейди.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Ҳаловатсиз узун тунда ўйлар сурар,
Оиласин, жигарларин қачон кўрар.
Дуосида ўз-ўзига сабр тилар.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Ким қоралар, ким маъқуллар кетганини.
Ҳар ким ўзи билар, ўздан ўтганини.
Битта-битта йиғиб, ҳалол топганини.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Соғинади ўз юртининг ҳавосини.
Тўйларини, карнай-сурнай садосини.
Бекитолмас ичдан тошган нидосини,
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Қўрқиб қарар уйдан бўлган қўнғироққа,
"Тинчмикин" деб, ўзин тутар шум сўроққа.
"Қайтар эдим туриб олсам сал оёққа".
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Кўрмаябди ўғилчасин ўқишларин,
Қизи дадам дея, шеърлар тўқишларин.
Тугатсайди, охири йўқ шу ишларин.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Соғинчлардан ранг-у, рўйи бўлмай сомон,
Қўни-қўнжи тўлиб уйга қайтсин омон.
Асл бойлик оиладир, иссиқ макон.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

©️ Дилобар Уролова

Мусофирда юрганларни Аллоҳ паноҳида асрасин!

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

🍳 Noodatiy nonushta uchun layfxak

Pamidorlarni yumaloq shaklda terib ustidan tuxum chaqib yuboring va betakror nonushta bilan yaqinlaringizni xursand qiling😋

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

​​Нигорим, мендан суроксиз угилларимизни каерга олиб кетдинг? Мени ёлгиз колдириб кетишга кандай хаддинг сигди, тошюрагим? Чидолмаяпман дарду хасратларинггаааа", деган аламли хайкирик эшитиларди. 
Инсон хар нарсага куникаркан. Вакт хаммасига даво экан. Собиржон хам аста секинлик ва жуда машаккат аччик такдирига тан бера бошлади. Одамларга кушилди ва хар лахза ёш умрлари хазон булган угиллари ва аёлини хотирлаб, яшай бошлади. Узини мехнатга урди, узини чалгитди. Ота-онасининг кистови билан бир тарбияли кизга уйланди. Хотинининг биринчи хомиласи (угил) нобуд булди. Бу синовга хам чидади йигит. Хеч вакт утмай Яратган Парвардигор бу оилага Хасан-Хусан угиллар берди. Собиржонни гам-андухи бироз аригандай булади. 
Бир неча йилдан кейин Собиржонга Аллох яна угил берди. Лекин гудак икки ойлигида нобуд булди. Уттиз ёшли йигит шунча синовлардан утди. Турт угилни каро ерга топшириб, эгнига сабр тунини кийди. Хасан-Хусанларига Аллохдан умр, ризк, инсоф суради. 
Собиржон якиндагина Узбекистонга, оиласи багрига кайтди. Утиб кетганлар кабрини зиёрат килди. Утган хаётини хотирлади. Онажониси куксига бош куйиб, гамлари аригандай булди... 
Азиз дустлар! Бу вокеа-хикояни укиб, Собиржонни дуо килиш ёдингиздан кутарилмасин. Кургани шу булсин. Бу оиласи билан бахтли булиб, куша карисин. Утганларни Аллох рахматига олган булсин....!!!
Интернет сайтидан олинди.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

ЙИГИТ ЙИҒЛАМАСИН ДУНЁДА!

Собиржон хар куни ишидан чикиб, уйига шамолдай учиб боради. Уртоклари, касбдошлари утиришга таклиф килишса хам рад этади. Чунки уйида уни гузал ва маъсума ёри Нигора, бир-биридан шух икки угилчаси - Хуршид ва Жамшид интизорлик билан кутишади. Хотини хар куни лаззатли таомлар тайёрлаб, дастурхонни чиройли безатиб, ширинликлар пишириб кутиб утиради. Хуш, шундай булгандан кейин кандай килиб уйига шошмасин? Ота-онасиям йулига нигорон. 
Мана, ховлига кириши билан димогига райхон иси урилди. Хаммаёк саранжон-саришта, супуриб, сувлар сепилган. Гилос дарахти тагига куйилган сурида ота-онаси савлат тукиб утиришибди набираларини тиззаларига олиб. Хотини Нигора ошхонада куймаланиб юрибди. Эрининг келганини билиб, шошганча унга пешвоз чикди. 
- Ассаламу алейкум дадажониси. Яхши ишлаб келдингизми? Чарчамадингизми? - Нигора хар галгидай табассум билан эрига каради. 
Собиржон хотини билан саломлашиб, миннатдорчилигини куз карашлари билан ифода этиб, ота-онасининг олдиларига келди. Саломлашиб, хол-ахвол суради. Угилчаларини пешонасидан упиб, багрига босди. 
- Мен ювиниб, кийимларимни алмаштириб чикай. Бугун паловми дейман, онаси? 
- Ха, паловхонтура сизни кутяпти, дадажониси, тез булинг... 
Бахтли оила жамулжам булди. Хуш кайфият билан паловхурлик килишди. Дастурхонга фотиха тортилгач, Файзи ака гап бошлади. 
- Углим, шу хафта якшанба куни тоганг углини уйлантиряпти. Бугун туйга айтиб кетишди. Туёнани олиб бориб бер, бирон хизматлари булса, бажар углим. Кариндошлар шундай кунда бир-бирига кумаклашиши керак. Туй ресторанда буларкан. Биз онанг билан бир-икки кун олдин борамиз. Сен туй куни хотининг, угилчаларингни олиб бор. Бир яйраб келишсин. 
- Хуп, отажон. Айтгандай, якшанба 6 июнь эмасми? - суради Собир. 
- Ха, шундай, - деди ота. 
- Буни каранг-а. Туй устига туй-ку! - Собиржонни кузлари порлади. - Кичкинтойимиз Жамшидни тугилган куни. Бир ёшга тулади-ку, ота. 
- Ха, бир кунда тугри келганини кара. Хечкиси йук, туйни утказиб, эртасига тугилган кунни нишонлаймиз. Жамшиджонни бир ёшини тантана билан утказамиз... 
6 июнь куни эрталаб Собиржон узгача кувончу шодлик билан кийинди. Кузгу олдида узига оро бераётган хотинининг белидан аста кучиб, узига тортди. 
- Узимни маликам, гузалим, бегуборим. Менга тойчокдек угиллар, ширин бахт ато этган Бегойим. Ота-онамни хизматларини килиб, дуоларини олиб юрган уйимни фариштаси. 
- Шоир булиб кетинг-е, - кулди Нигора. - Куйворинг, мен болаларни кийинтирай. Йулга чикишимиз керак. Шухлик килманг, уят булади, болалар шу ерда-я... 
Нигора икки угилчасини чиройли кийинтириб, дарвозахонага чикди. Турт ёшли Хуршид ва бир ёшли Жамшид худди куёвтуралардай ясаниб олишганди. Уларнинг шух шодонлиги кузларни кувонтирарди. 
- Мархамат, маликам ва шахзодаларим. Бугун отангиз сизларни хизматингизда. - Собиржон хотини ва угилчаларини машинага утказиб, узи рулга утирди. Машина йулга тушди. 
- Хозир совгалар дуконига борамиз. Жамшиджонга ва уни онажонисига совга оламиз. Кейин шашликхурлик киламиз. Тугилган кунни нишонлаб, сунгра туйга борамиз. 
- Ие, туйга туйиб борамизми, дадажониси?- Нигора эрига кулиб каради. 
- Туйга борсанг, туйиб бор, дейишгану онажониси. Эртага эса уйимизда Жамшиджонни тугилган кунини катта тантана билан нишонлаймиз, иншааллох. 
Собир заргарлик дуконидан Нигорага тилла узук олиб берди. Икки угилчасига уйинчок машиналар совга килди. Зиёфат хам куюккина булди. Кейин хаммалари туй буладиган ресторан томон йул олишди. 
Собиржон жуда хурсанд эди. Кузи рулда булса-да, хар замонда машина кузгусидан гузал хотинига кулиб караб куярди. 
- Нигор, умр окар дарёдек утади деганлари рост экан. Кечагина мактаб партасидаги укувчилар эдик. Эсингдами, сени кизгониб синфдош болалар билан доимо муштлашиб юрардим. Кузим кукариб юрганларим-чи... Аллохга беадад шукурлар. Биринчи мухаббатим - Нигорамга етишди. Ота булдим, сен она булдинг. Йигирма турт ёшга кирибмиз-а. Куз очиб юмгунча угилларни уйлантириб, чолу кампир булиб юрамиз. Парвардигор угилларимга сингилча беради, хали... Мен бахтлиман, Нигор... ....

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Бир донишманднинг олтин фикрлари...

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

САҲАРХАНДА

Жаҳон молиявий инқирози жараёнида икки иқтисодчи бир-бири билан суҳбатлашяпти:⠀
— Оғайни, шу кунларда кечалари умуман ухлай олмаяпман. Инқироз қаттиқ таъсир қилди менга. Сизчи, сизда қандай кечяпти?⠀
— Мен чақалоқлардек ухлаяпман.⠀
— Йўғ-е?..
— Ҳа, ҳар 10 минутда уйғониб, йиғлаб-йиғлаб оляпман.⠀

* * *
Судья:⠀
— Сиз бутунлай бошқа одамга айланишингиз керак! Уриниб кўринг!⠀
— Йўқ, ўртоқ судья, мумкин эмас.⠀
— Нега ахир?⠀
— Яқинда ҳужжатларимни қалбакилаштирганим учун ўтириб чиқдим...

* * *
Қаҳратон қишда афандининг уйига меҳмон келибди. Афанди иссиқ сандалда дутор чалиб ўтирган экан. Дуои фотиҳадан сўнг меҳмон сўради:⠀
— Янгамиз кўринмайдилар?⠀
— Ташқарида ўтин ёряпти.⠀
— Сиз иссиқ уйда дутор чалиб ўтирсангиз, аёлингиз совуқда ўтин ёрса, шуям инсофданми?, — дебди меҳмон.⠀
— Янгангиз дутор чалишни билмаса, нима қилай?


Telegram  |  InstagramMushtumJurnali">Youtube |  Facebook

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

#Дуо
Фарзандлар ҳаққига доим шундай дуо қилинг:

- Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
- Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
- Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
- Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
- Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
- Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
-Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

ЖОНИМ ОПАМ

Менинг меҳрибон меҳрлигим,
Танҳогина қадрлигим,
Матонатли сабрлигим,
Жон опам жоним опам!

Юзлари тўлин ойим,
Ўзимнинг гулчиройим,
Ипакдек кўнгли мулойим,
Жон опам жоним опам!

Тонг мисол беғуборим,
Ёлғизим бетакрорим,
Гулу, райҳон баҳорим,
Жон опам жоним опам!

Дилдан яхши кўрганим,
Доим ҳолим сўрганим,
Онам каби яқиним,
Жон опам жоним опам!

Менинг меҳригиёйим,
Қалби эса дарёйим,
Дунё ичра дунёйим,
Жон опам жоним опам!

Қоши қаро қундузим,
Ойу, қуёш юлдузим,
Меҳри уммон денгизим,
Жон опам жоним опам!

Ширин забон дилкашим,
Дардимга чин дардкашим,
Ҳақиқий дўст сирдошим,
Жон опам жоним опам!


/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Фармонбиби келинлари эшакаравага чиқишган эди 😂🤦‍♂️

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

​​​​Ozgina tabassum 🙃

Nimadir bo‘ldi-yu, er-xotin orasiga shayton oraladi. Totuv oilada qattiq janjal bo‘ldi.
Er o‘zini bosolmadi. Xotinini shartta mashina o‘tkazib, alam va g‘azab bilan:
- ”Uzr, sen bilan yasholmasakanman!” - deb onasinikiga tashlab ketdi.
To‘g‘ri masjidga borib peshin namozini o‘qidi. Namozdan keyin joyidan jilmadi. O‘tiraverdi, o‘tiraverdi.
Asrga aytilgan azondan cho‘chib o‘ziga keldi.
Asr namoziniyam o‘qib, masjiddan to‘g‘ri uyiga bordi, huvillagan hovlini ko‘rib ko‘ngli allanechuk bo‘lib ketdi.
Xotiniga telefon qildi:
- “Onasi, boraymi, qaytasanmi?”
- Mayli, dadasi.
Faqat bitta shartim bor. - “Xo‘sh?”.
- “Oshxonaga kiring”.
- “Kirdim”.
- “Tarelkani olib, zarb bilan uring yerga”.
- “Urdim”.
- “Endi siniqlarini yig‘ib, avvalgi holiga keltiring. Keyin qaytaman”.
- “Uzr, xotin. Man plastik tarelkani yerga urgan ekanman. Singanam yo‘q, siniqlariyam yo‘q-ku?”.
- “Obbo! Rivoyatniyam rasvo qildingiz-ku, dadasi.
Keling, mani tezroq olib keting.
Ota-onamga birrovga keldim, degandim” - dermish ayoli...


/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Вақт қадри

Бир бизнесмен миллион-миллион доллар пул тўплади. У энди ишлашни бас қилиб, бир йил дунё кезиб, ҳордиқ чиқармоқчи бўлди. Аммо бу қарорга келиб улгурмасидан унинг олдида ажал фариштаси пайдо бўлди.
У фариштадан озгина вақт сўради:
- Менга уч кун яшашимга имкон бер – бойлигимнинг учдан бир қисмини бераман.
Фаришта кўнмади.
- Хўп, унда, икки... йўқ, уч миллион бераман! Менга гўзалликлардан баҳра олиш ва ишни деб анчадан буён бирга бўлмаган оилам билан бўлиш учун бир кун вақт бер. Аммо фаришта қарорида қатъий эди. Шунда бизнесмен ўғлига хат ёзиш учун бир дақиқа вақт сўради. Фаришта унга имкон берди.
«Вақтнинг қадрига ет, ўғлим, - деб ёзди киши. – Мен умрим давомида тўплаган миллионларимга ҳаттоки бир соат ҳам вақтни сотиб ололмадим».

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Сочиқ ёпилган коса эсимни киритди, умримда илк бор қоплаб ун, қоплаб гурунч олдим, гўшт-ёғ, туз, чой бозорни бекам-кўст қилиб, холам қарши бўлсада, даҳлизига киритиб бердим. Газўчоқ олиб, кампирнинг тандири ёнига жойладим. Иккала рўзғорга нур кириб қолди. Одам сонига қўшилиб, уйга меҳмон бошлаб келадиган бўлдим...
Гап навбати менда эди, дўстларим қаҳ-қаҳлашиб, ўтиришибди. Санталат холам косаларга шўрва сузиб, мен тутган патнисга тераётган маҳали Дагарвой гандираклаб кириб келди:
– Ҳа-а, Раззақовна, жа-а бойиб кетдингми? сўнг менга ўгирилиб, қўлини қилич қилди.
– Ҳов бойвачча, билиб қўй, энди биззи мамашкани текин овқати тамом! Стройкада амалдор эмишсан, ўғринча ғишт сотавергунча, ўртадаги деворни кўтармайсанми? Ўргилдим сендақа амалдордан, қўлингдан келмаса, мана, акангга айт.
Санталат холам шоша-пиша менга ёпишди, елкамга қоқди:
– Жон болам, шу оғзингдан бузулгулга тенг келмагин. Ақлинг жойидаку, ўзи нимаю, гапи нима.
Тўй ҳаракати бошланиб, янги дарвоза ўрнатдим, энди ўртадаги деворни ҳам тикламасам бўлмайди. Уста мен айтганимдай, бу тарафга бир қарич суриб режа тортди. Санталат холам бундан қаттиқ ранжиди:
– Бу нима қилганинг, Исмоилжон? Ота-энангдан қолган жой ўзингга насиб қилсин, бола-чақанг унсин-ўссин эди.
– Сиз индамайсиз, жон хола, буни яхши биламан. Мен Ғанижон акамни ўйладимда. Башарти, у кишига маъқул келмаса деб...
– Бо-о, Худойим, ўлди-кетди.
Калламдан ўргилай, худди айтганимда! Пойдеворни кўрибоқ Дагарвойнинг жини қўзиди. Бошланди тўполон!
– Ҳа-а, жа-а шунақанги бўп кетдингми?
– Нима гап, ака?
– Ўзингни жинниликка солма, бола! Деворни мен тарафга суриб қўйибсанку. Санталат холам ўртага тушди.
– Билиб-билмай унақа демагин, ўғлим. Сен тузук зеҳн солгин, бир қалич жойни бу ёққа ташлаб кетган.
– Қалич? онасининг чучук тилини мазаҳлади у.
– Яхшиямки қилич эмас экан. Хўш мен ўлганмидим, Раззақовна? Ё бир қарич ерга зорманми?
– Қани, Раззақовна, қиблага қараб айтчи, ҳовли-жойга ким хўжайин: эркак кишими, хотин кишими?
Мен тишимни-тишимга қўйиб турибман. Санталат холамнинг кўзлари ёшга тўлди.
– Элкак дейсан, сени элкак қилиб туғиб қўйган онанг бўламан, тўққиз ой мана шу жойда жонимдай сақлаганман, бечора кўксига устма-уст муштлаворди.
– Бил малта, лоақал бил малтагина “она” десанг, кўнглим учун билол гал “сиз” деб қўйсанг, тилинг кесилиб қоладими? Сен ёлғиз боламсан, мен ёлғиз онангман, ахил!
– Ҳе-е сендақа онани...
– Илоё оғзингдан бузилгин! бечора холам ўкраб юборди. Мен уйлангач, Дагарвой ҳам уйланди. Бу унинг учинчими-тўртинчими хотини эди.
Йиллар ўтаверди, ўғил-қизларим туғилди, ҳаммаси шу кампирнинг қўлида улғайди. Тўнғич қизим мактабни битирадиганда Санталат холам қазо қилди. Ишхонада эдим, қўнғироқ бўлди, йиғлаётган аёлим ҳиқиллайди:
– Тез келинг, холам сизни сўраяптилар. Шошганимдан гўшакни ерга ташлабман. Эшик томонга ўқдай отилдим. Қабулхонамдаги котибани туртганча чопавердим. Зиналардан учиб тушдим шекилли. Не кўз билан кўрайки, эрталаб дуо қилиб кузатган соппа-соғ холамнинг ҳоли ниҳоятда танг. Шошиб қолдим, пешанасини ушладим, қўл-оёқларини силадим.
– Ҳозир дўхтирларни чақиртираман.
Холам умидсиз бош чайқади.
– Қўй, болам, овола қилма. Ҳил-ҳил пишиб бўлганман, Азлоил узиб олса бўлди.
– Унақа деманг, дўхтирлар...
У киши яна бошини сарак-сарак қиларкан, қўлимдан ушлади:
– Ўтилчи. Менга кўп хизмат қилдинг, пул-мулниям бетига қараганинг йўқ. Лози бўл, Исмоилжон.
– Ие, хола, нима деяпсиз, ахир... айтарга сўз тополмайман, гўё тилимга кишан урилган.
Санталат холам тахмонга ишора қилди:
– Анави ёстиқни бу ёққа олгин.
Хуллас, ўлимликка аталган 440-сўм пул (1961-йил қийматида) ёстиққа чоклаб қўйилган экан. Холам менга ёлвориб термулди:
– Ғанижоннинг аҳволини биласан, болам, ўзинг бош бўлгин. Ана шуни белингга тугиб ол. Эл-олам бошимга тўпланган маҳали бил малта онагинам, жон онам, жоним онам деб айтиб-айтиб йиғлаб қўйгин. Бўптими?........

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Қиш мавсумида автомобилни нималарига эътибор бериш зарур?!

Ҳайдовчиларга юбориб қўямиз.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

ТАЖОҲИЛУЛ ОРИФ

Қиш эди.
Ўттиз жон совуқ хонада,
Адабиёт дарсин тинглар эдик жим.
Муаллим саволлар берар гоҳида:
“Хамса”ни ким ёзган,
“Жангчи Турсун” ким?

Қўллар кўтарилар басма-басига,
Айтмасанг, кўксингдан чиқиб кетар жон.
Ўттиз овоз янграр қасдма-қасдига,
“Навоий”, “Навоий”, “Ҳамид Олимжон!”

Шундай чанқоқ эдик, дарсдан қолмасдик,
“Паскаль”ни билардик, даҳо “Ньютон”ни.
Аммо баъзи дўстлар топа олмасди,
Дунё картасидан Ўзбекистонни.

Улар кўп панд еди кўз ўнгимизда,
Бош эгиб, бурчакда тик турди мағрур.
Биз эса мақтандик ўз-ўзимизча,
Бунинг-чун жўралар, минг бора узр.

Эслайман, бу эълон “Учинчи “Б”га:
– Эртага ўн сўмдан келтиринг, тамом.
Парта жилдга денглар, кейин “байрам”га,
Яна “краска”га, сўнгра “металлом”.

Ўшанда пулим йўқ, ичим ёнарди,
Назоратчи қистар, қараб рўйхатга.
Адабиёт. Устоз таъриф берарди,
“Тажоҳилул ориф” деган санъатга.

Уйимда қолганди ўша кун овқат,
Қорним оч, сўмкамда нон йўқ егани.
Устоз такрорларди тинмай бу санъат:
“Билиб билмасликка олиш” дегани.

Ёдимдан ўчмайди ҳеч қачон бу ҳол,
Муаллим елкамга аста қўйди қўл.
Ҳеч кимга билдирмай, ҳеч кимга, алҳол,
Чўнтагимга буклаб солди ўн сўм пул.

Ўттиз қора кўзга изза бўлиш, воҳ,
Сездингиз, кўнглимни ёмон ўртарди.
Дўстлар, уриб турган юрагим гувоҳ,
Бир инсон ўксишдан мени қутқарди.

Ўша дарс ҳалиям берар кўп сабоқ,
Қорним оч, сўмкамда нон йўқ егани.
“Тажоҳилул ориф” – эй азиз устоз:
“Билиб билмасликка олиш дегани”.

Гарчи ўзингиз ҳам маошга яшаб,
Баъзан етказолмай бўлгансиз абгор.
Юрмас эдингиз ҳеч тўкинга ўхшаб,
Сизда йўқ эдими болалар, рўзғор?

На эҳсон эди у, на қарз эди у,
Ўйласам, бу ҳолнинг йўқдир жавоби.
Бир мурғак қалбига сажда эди бу,
Бир кўнгил уйининг пинҳон тавофи.

Шеър битди.
Мен ҳамон қидириб таскин,
Олис мактабимга йўл оламан жим.
Билмайман, бу юртда устоз шарафин
Билиб, билмасликка олаётган ким?!

© Бобур Элмуродов

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

01 дегани 10, 20...90, 95ни ҳам сиғдирмайди 😅

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

ПАХТА ЁҒИ ШАМОЛЛАШНИ ОЛАДИ

Пахта ёғи шамоллаганда фойдали. Бунинг учун 200 граммини доғлаб, махсус идишга олиб қўйинг.
Ёш болалар шамоллаганда, бурни оқиб қолганда, томоқ ва белларига, оёқ кафтларига суртилса, тезда шифо топади.
Бу тадбирни катталарга ҳам қўллаш мумкин

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉🏼 @TIBBIYOT_TV 💊
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Икки бошли бузоқ дунёга келибди 😳

Икки бошли бузоқлар туғилиши жуда кам учрайдиган ҳодиса бўлиб, тиббиётда бу ҳолат «полисефалия» деб аталади. Бундай аномалия натижасида ҳайвонлар икки бош, тўрт кўз, иккита бурун ва иккита оғиз билан туғилиши мумкин.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

- Мен хам бахтлиман дадаси... каранг, полвончаларимизни ширинлигини... 
Шу пайт кутилмаганда юкори тезликда келаётган автомашина уларнинг машинасига каттик келиб урилди. Автохалокат содир булди. Маст холатда машина бошкараётган ёшгина йигит рулни бошкаролмай, Собиржон бошкариб бораётган машинага тукнашиб кетганди. Бир пасда одамлар тупланди. "Тез ёрдам" келди, шифокорлар ёрдамга шошилишди. Лекин тойчокдек икки болача хам, Нигора хам вокеа жойида вафот этишганди. Собиржонни жуда огир ахволда касалхонага олиб боришди, уйдагиларига хабар беришди. Туйхона мотамхонага айланди. Калблар ларзага келди. Эшитган борки, кузлари аччик ёшга тулди, якинларига сабр тилашди. Кома холатида улим ва хаёт оралигида ётган Собиржонга шифо тилашди. Собиржон ва мархума Нигоранинг ота-онасини ахволини тасвирлаб беришга калам ожизлик килади. 
- Эй, Аллохим, бошимизга шунчалик огир синовми? Бир кунда ширингина оила йук булса-я... тойчокларим... ширинтой набираларим... келингинам... 
кандай чидаймиз бу жудоликка? Собиржон кузини очса, унга нима деб жавоб берамиз? 
Файзи ака набираларининг суратини багрига босганча, йигларди... хотини хам, кудалари хам бир ахволда... 
Ун бешинчи октябрь. Собиржон кома холатидан чикди. Аллохни каромати, шифокорларнинг саъй-харакати, ота-онасининг дуолари билан яшашига умид колмаган Собиржон кузларини очди. Оила аъзолари унинг кайта тугилганидан хурсанд булишса, машъум хабарни кандай айтишни билмай, юраклари абгор буларди. Нихоят бир хафтадан кейин Собиржонга рухсат беришди. Собиржон ота-онаси билан уйига кайтди. Унсиз, жимгина... 
Ховлига киришди. Сукунат. Файзи ака хотинига, "онаси, сен ош дамлаб тур, биз углинг билан махаллани айланиб келамиз", деди. Онаизор тушунди. Дод солиб юбормаслик учун огзини кафти билан махкам ёпди. 
- Ота, келинингиз, угилларим куринишмайди? -суради Собиржон. 
- Улар ичкарида дам олишяпти. Хозир онанг уйготади. Юр, айланиб келайлик ота-бола, - Файзи ака кузёшларини яшириб, хеч нарсадан бехабар углини кабристон томон бошлади... 
Сукунат коплаган кабристон. Мана, учта кабр тепасида тухташди. 
- Углим, хотининг ва угилларинг мана шу маконда мангуликка бош куйишган. Вазмин бул, иродали бул, уларни хакига тиловат кил, - Файзи ака калтираб йиглай бошлади. 
Собиржонни бошига эса осмон кулаб тушгандай булди. Аъзои бадани совук терга ботди. Уч кабр олдида бехол чуккалади. 
Ота, бу нима деганингиз? Нега улар бу ерда ётишади? Нима булди? Нега мен хеч нарсани билмайман? Ё куркинчли туш куряпманми? - Собиржон зурга гапирарди. 
- Углим, тогангни туйига кетаётганингда автохалокатга учрагансизлар, - ота углини елкасига кулини куйди. - Хотининг, болаларинг вокеа жойида куз юмишган. Сенинг хаётингни зурга саклаб колишди шифокорлар. Шу кунгача комада эдинг. Бардам бул, болам... 
Собиржон жимиб колди. У хатто нафас хам ололмаётгандай эди гуё... кейин юрагидан вахимали нидо отилиб чикди. 
- Нега улар улади, ота? Нега мен тирик колдим? Негаааааааа? Жону жигарим угилларим, мунисам Нигорам! Нега улим мендан юз угирди? Якинларим фожиасини эшитиб, азобланишим учунми? Жамшиджоним... миттигинам. Хуршиджон, полвоним... онаси... бу нима килганларинг? Сизларсиз кандай яшайман бу гариб дунёда? Бу дуппайган кабрларни кургунча кузларим кур булса яхши эди. Уша автохалокатда улсам булмасмиди? Эй, Аллохим! Шунчалик огир савдони бошимга солдингми? Ундан кура жонимни ол, ол жонимни! - Собиржон кабрларни бирма-бир кучоклаб фарёд солиб йигларди. Уни овутишга отада на суз, на куч бор эди. 
Собиржон отасини кучоклади. 
- Отажон, бу не кургулик? Бунга юрагим дош беролмайди, ота! 
Собиржон бехуш булиб ерга йикилди. Отаси кучага югурди, одамларни ёрдамга чакирди. Собиржон биринчи инфарктни бошидан утказди ва яна хаётга кайтди.
Лекин тирик мурдага айланди. Унинг кулоклари кар, кузлари кур эди гуё. Хонасига камалиб олар, хеч ким билан гаплашмас, кукрагини зах ерга бериб ётарди. Хар замон унинг хонасидан "Хуршиджон, кела кол, болам. Жамшиджон, сени согиндим, углим.......

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Эрталаб уйғониб, ишга чиқишингга ҳали 20 йил борлигини билганингда...☺️

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Бугун бизни кунимиз экан деб, мазза қилишябди 😁

18 декабрь Халқаро мусофир (мигрант)лар куни.

Барча мусофирларимиз соғ-саломат бўлишсин

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

МАҲРАМСИЗ БОРИШИ МУМКИН БЎЛГАН МАСОФА

@Savollar_kanal 13388-савол

Ассалому алайкум! Аёллар махрамсиз авратлари ёпиқ ҳолда зарурий эхтиёжлари учун қанча масофага бориб кела оладилар?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шаръий сафар масофасигача. Бу 88 км бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Ҳеч қачон телефонингизни ёқиқ ҳолатида ётоқхонада ва тумбукчакада қолдириб ухламанг👇


/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…
Subscribe to a channel