guzormmtbyoshlari | Unsorted

Telegram-канал guzormmtbyoshlari - G'uzor tumani MMTB yoshlari.

-

,, G'uzor tumani Xalq ta'limi yoshlari " kanaliga xush kelibsiz! Siz bu kanalga uyda yoki ishda vaqtingizni unumli o'tkazib, qilayotgan mashg'ulotlaringizni fotosurat va videolarni joylab borishingiz mumkin. Murojaat uchun: Davranovich6062 @ZaraAsal

Subscribe to a channel

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Yigʻlashing mumkin — bu sening haqqing. Mahzun boʻlishing mumkin — bu sening haqqing. Ammo aslo sina koʻrma.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

​Аслида, муҳим аҳамиятга эга бўлган нарса яшаётган ҳар лаҳзамиз эмасми?!

©Ҳалис Карабенли
(Замонга енгилма) асаридан
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Аммажон сизни жуда яхши кўраман 😊

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

🖼️ Бутун кунни қамраб оладиган битта расм

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Суннат тўйини эслаганлар борми? 😂

Барча эркакларни бошидан ўтган энг синовли кун ҳақида.


/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Отани борида қадрига етиш керак

Жуда таъсирли видeо бўлибди

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Қоравойлардан ўзбекча қўшиқ 😂

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

📹 Жаннатим ОНАМ... 🥹

Жуда гўзал сатрлар

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Ҳа, ҳайрон қолдингизми? Кимни кутгандингиз? - Сўради кулимсираб.
- Мен ҳалиги... - ортимдан мени кузатишаётганини пайқадимда, дарҳол кўча томонга ишора қилдим.
- Ҳозир халатимни ечай, бирор жойда ўтирамиз...
- Ёқимли суҳбат тилаймиз, - деб кулишди ҳамкасбларим. Роса кулги бўлдимда уларга...
Йўқ, мен номард эмасдим. Гуласал билан бирга ўша атрофдаги кичикроқ тамаддихонада тушлик қилдик. Аммо негадир овози телефондагидек майин эмасди. Сўрашга ботинолмадим. Ҳарқалай қиз боланинг кўнгли нозик бўлади. Тушлик давомида кўп гаплашмадик ҳам. Уни автобус бекатига қадар кузатиб қўйдим.
Дорихонага кириб келарканман, гурра кулги кўтарилди.
- Бўлди қилинглар. Мен қаердан билай? - Дедим азбаройи аччиқланиб. Ишончим паймол бўлганидан йиғлаб юборишдан аранг ўзимни тийиб турардим. Ҳиссиётлар бир зумда алмашганди. Овоз ва кўринишдаги фарқ туйғуларимни ҳам чалкаштириб юборганди.
- Вой, жуда келбатли қиз эканми. Мабодо тош кўтармасмикан? - Яна ҳазил қилди Дилдора. Шу маҳал телефоним жиринглади. Экранда Гуласал ёзуви чиққанди. Телефон тугмасини босишга иккиланиб қолдим.
- Жавоб беринг, Ширинингиз ахир... – яна кулишди ишхонадагилар.
- Алло... - шу заҳоти гўшак қўйилди.
- Мен келдим, - деган овоз эшитилди ортимдан. Ўгирилиб қарасам, ёнимда жуда чиройли қиз турарди. Оппоқ сутга чайиб олингандек юз. Тим қора қошу кўзлар. Лабининг остидига нуқтадек холи ҳам бу чиройга янада ҳусн қўшарди. Эгнидаги сариқ либоси келишган қадди қоматига жуда ярашганди. Худди тушларимда кўрган малагим эди, гўё.
- Гуласал!... - янада ҳайратга тушдим. Овози ҳам худди ўшандай эди.
- Ҳа, мен Гуласалман. - Ҳамкасбларим ҳам унга тикилиб қолишганди. -
Мени кечиринг, Умид ака, сизнинг мардлигингизни синаш учун курсдошим Дурдонани жўнатгандим. Муносабатингизни билмоқчийдим. Агар яшириниб, мен йўқман деганингизда, ҳақиқий Гуласални кўрмасдингиз. Мардлигингиз ва самимийлигингиз учун ўзим ёнингизга келишга қарор қилдим.
Унинг гапларидан лол бўлиб, тилим сўзга айланмай қолганди...

Тамом.
Муаллиф: Саида. Азиз
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Телефондаги муҳаббат....

Атиги битта рақам ҳаётингизни ўзгартириб юбориши мумкинлигига ишонасизми? Мен эса ишондим. Ўз ҳаётим мисолида бунга амин бўлдим. Дўстим Жўрага телефон қилаётиб, шошилинчда беш рақами ўрнига саккиз рақамини босиб юборибман. Аммо нариги томондан эшитилган ширин овоз мени бир зумда сеҳрлаб қўйди.
- Алло, - унинг овозидаги майинлик юрагимнинг тинч денгизида тўфон кўтарди, гўё. Шу биргина калом мени бир сонияда жодулади. Аранг:
- Алло, бу Жўравойнинг телефоними? – дея олдим.
- Йўқ, адашдингиз Жўравой эмас, Тўравойнинг рақами. - Ўз гапидан завқланиб кулди қиз. – Так что, яхши йигит, адашдингиз...
- Тўхтанг, овозингиз жуда чиройли экан, - яна нималарнидир гаплашгим келарди.
- Ўзим ҳам биламан, майли... – гапи охирламасдан яна саволга тутдим.
- Мабодо радиода ишламайсизми?
- Йўқ.
- Қаерда ишлайсиз?
- Қизиқ экансиз-у, сизни танимасам. Омон бўлинг, ҳая, саволингиз бежавоб қолмасин. Мен ўликхонада ишлайман. – У тарафдан тут-тут деган овоз эшитилди. Менинг эса хаёлларим пароканда бўлиб кетди. Ким экан? Овози шунчалар ёқимли бўлса, ўзи қай даражада гўзал? Мана шу қисқа суҳбат уни ёқтириб қолишимга сабаб бўлди. Рақамни атайин телефон хотирасига сақлаб қўйдим. Кечга томон яна ўша ширинсухан қиз билан суҳбатлашгим келди. Рақамларни тердим.
- Алло, - яна соҳир овоз эшитилди.
- К...кечирасиз, яна сизга адашиб тушдимми? - атайин ўзимни билмасликка солдим.
- Шунақа шекилли...
- Бир кўрган таниш, икки кўрган билиш, учинчиси қариндош дейишади.
- Йўғ-е, сиз ҳали мени кўрмадингиз-ку...
- Кўрмасам ҳам овозингиздан худди кўриб тургандек ҳис қиляпман. Исмингиз нима?
- Аломат, - дея хандон отиб кулди қиз. Унинг қаҳ-қаҳаси ҳам жуда ёқимли эшитилди.
– Ҳазилга уста экансиз. Ростини айтинг, менинг исмим Умид.
- Яхши, аммо Умид ака, бу рақамга қайта қўнғироқ қилманг. Акам олиб қолсалар, нақ балога қоласиз, - яна гўшак тугмаси босилди. Тавба, қизларнинг билиб олган қуроли: “Акамга айтаман”. Акаси борми, йўқми фарқи йўқ. Шу қурол иш беришига ишонишади. Аммо мендай Мажнуни бедавога айланган ошиқ учун бу баҳона иш бермайди. Нима қилайки, хаёллар мени ул пари пайкар томон судрайверишарди. Кўзимни юмдим дегунча унинг ширали овозини эшитгандек бўлардим. Йўқ, мен ортга чекинадиганлардан эмасман.
Эртаси куни яна қўнғироқ қилдим.
- Лаббай, - унинг овози худди хушбуй атир сингари кишини маст қилиб қўярди. (Ҳар ҳолда менда шундай ҳолат кузатилди).
- Аломатхон, яхши дам олдингизми?
- Раҳмат, яхши. Нима керак ўзи сизга? - савол оҳангидан жаҳли чиққанини пайқадим.
- Сизни ёқтириб қолдим, десам ишонасизми?
- Йўқ, ишонмайман. Ахир сиз мени кўрмагансиз-ку?
- Кўрмаган бўлсам ҳам тасавввур қиляпман. Овози шу қадар гўзал инсоннинг ўзи ҳам гўзал бўлиши табиий.
- Агар ундай бўлмаса-чи? Хаёлларингиз адашган бўлса-чи?
- Йўқ, мен адашмайман, - дедим қатъий.
- Сиз ўйлагандек чиройли бўлмасам- чи? - Бу саволни кутмагандим...
- Унда, у ҳолда... - каловланиб қолдим.
- Хайрми?
- Йўғ-э...
- Хайр... - яна гўшак қўйилди. Ростдан ҳам шундай бўлса-чи? Йўқ, қиз мени алдаш учун, қайта безовта қилмаслигим учун шундай деди. Биламан, у жуда гўзал.
Кечга бориб яна қўнғироқ қилдим.
- К...кечирасиз, боя гапимни тугатмасимданоқ қўйиб қўйдингиз... мен сизни ёқтириб қолганим рост. Сиз қандай бўлманг, мен сиз билан алоқани узмайман. Келинг, учрашайлик.
- Йўқ, учрашишимиз учун синовларимиздан ўтинг, яхши йигит, - деб кулиб юборди у.
- Ҳеч бўлмаса исмингизни айтарсиз.
- Гуласал, - воҳ исми жисмига, тўғрироғи овозига монанд экан.
Хуллас у билан яқиндан танишиб олдик.
- Тиббиёт коллежининг битирувчисиман, - деди у..........

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Жеки чанни кучуги 😄

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Шукур қилишни унутдик...
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

👨🏻‍🏫 Хитойда интерфаол доска билан одатий геометрия дарси

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Машина ойнасини парланиб, музлаб қолишини олдини олишни осон усули

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Каъбага имом бўлгур!
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

​​..... Онамни кўргани Самарқандга бордим.
Қулоғида ўтган йили байрамда олиб берганим–сирғаси кўринмади.
- Она, қулоғиздагини нега ечиб қўйдингиз? – сўрайман оҳисталик билан.
Онам менга бир муддат тикилиб туради. Биламан ўйланяпти: ростини айтайми ёки алдайми деб...
- Ростини айтаверинг, яна кимга тутқаздингиз?– унга ёрдам бериш мақсадида.
- Акангнинг қизига ўқишга кирсанг, сирға олиб бераман, дегандим.Мана СамДУга ўқишга кирди. Бошқа зирак ололмаганим учун, ўзимникини совға қилдимда,- аламли кулимсирайди онам.
- Эҳ,онам-а,- дейман қўлларидан тутганча. – узугингизни ҳеч кимга бермадингизми, ишқилиб...
- Бердим,- дейди яна онам ўзини айбдордек ҳис қилиб.
- Яна кимга?–сўрайман ичиб оғриб.
Бу узук зиракни ойлигимдан қисиб- қимтиб йиққанимни онам билмайди-да...
- Опангнинг рўзғори кам бўлиб қолибди. Биласан-ку, поччанг тузукроқ жойда ишламайди.
Йиғлаб келганди, шуни сотақол, деб тутқаздим, болам, - менга мунгли нигоҳларини қадайди онам.
Бу нигоҳларга узооқ тикиламан. Менинг қарашимни ўзича тушунган онам: - Қўйсанг-чи, менга нима кераги бор тиллани, қизим. Тўй-ҳашамга тақаман холос. Бошқа пайт керакмас...
Волидамнинг камсуқумлигига кўнглим оғрийди. Беш болани дунёга келтириб, вояга етказиб, наҳот бир узук-зиракчалик қадр топмаса...
Акаларимнинг топиш-тутиши яхши.
Шу қизига ўзи зирак олиб берса бўладику... опамга ҳам ёрдам берса давлати камайиб қолмасди.
Сумкамдаги пулни санайман. Бир кўйлакка етади. Онамга тутқазаман.
- Она, шу пулни олингда, ўзингизга янги кўйлак олинг, хўпми?
Онам пулга қараб туради. Ичидан яна нималарнидир хомчўт қилаяпти.
- Зоҳида, менинг кўйлагим кўп. Шу пулга опангнинг устига олиб бера қолай. Шўрлик ишига униқиб кетган жемферда бориб келаяптикан...
Дод дегим келади. Юзимни бураман.
- Она, буни ўзингизга ишлатинг, мен опамга пул юбораман.
- Чинданми?– ишонқирамай сўрайди онам. Бош силкийман.
Машина рулини бошқарганча, ортга қайтарканман, кўзимга ёш қуйилиб келади. Тошкентда нуфузли ташкилотда ишлайман. Даромадим ёмон эмас. Умр йўлдошим ҳам банк соҳасида ишлагани учун ўзимнинг пулимни ўзим ишлатишимга қўйиб берган. Онамни кўргани ҳар келганимда албатта унга нимадир илингим келади. Қўллари қадоқ бўлган, юзлари сўлғин онагинамга чиройли кийимлар, тилло буюмлар ҳадя қиламан.
Онам янги либосларга, тақинчоқларга арзийдиган аёл, ахир...
Лекин онам.... мендан олганини бошқа фарзандларига тутқазадилар...
Эртаси куни “Етволдингми?”, деб қўнғироқ қилади онам.
“Ҳа, келдим”, дейман.
Биламан:“опангга пул ташладингми?”, деб сўрамоқчи...
- Ҳозир акамнинг картасига пул ташлайман, опамга сўм қилиб беради. Хавотир бўлманг, - дейман сўрашидан аввал.
- Аллоҳ топганингга барака берсин! – алқайди онам.
Акамнинг рақамларини тераман. Опамнинг ҳолатини тушунтираман.
- Уст-бошига кийим-кечак олиб бериш керак экан, ака...– дейман бироз жим бўлиб.
Акам томон сукутда.
Юрагим оғрийди.
Хотинига қилаётганлардан юздан бирини шу синглисига қилса нима қиларкан, дейман ичимда ёзғириб.
Онамнинг нега ўғилларигамас, менга айтишини сабабини тушунгандек бўламан.
- Ака, карта рақамингизни юборинг, пул ташлайман. Банкоматдан ечиб, опамга бериб қўйинг...
- Ўзим олиб бераман, сен шаҳардасан, пулинг ўзингга керак, дейишини кутаман. Йўқ,акам мен кутган жавобни айтмайди.
- Яхши, юбор...– гўшакни қўйгач, ичимдан келган фарёдни босишга уринаман. Ортимда мўлтиллаб турган ўғил-қизимга қарайман.
- Ўғлим, сен акасан. Ҳар доим синглингдан хабардор бўл.
Сен унинг суянгани, ишонгани бўлгин, - дейман. Кўзимдаги ёшни пайқаган 10 ёшли болам бош силкийди. Мен эса йиғлаганча акамнинг картасига бир миллион пулни ўтказиб юбораман...
ТАМОМ.
Саида Азиз.

Қариндошчилик ришталарини турли йўл ва усуллар билан мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш инсоннинг ризқи ва умрига барака бериши ҳақида ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бериб, бундай деганлар:
“Кимни ризқу рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин”.
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

📹 Онанинг ёмони бўлмайди...🥺

Жуда таъсирли.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

«Суммаси улуғ сурпаси қуруқ» 😂

Сизларда бозорлик шунақа бўлябдими. Яқинларга юбориб қўямиз.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Кичик чаённинг заҳри каттасиникига қараганда анча кучлироқдир.
Шундай экан, Кичкина деманг бизни, кўтариб урамиз сизни!

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Титаник чўкиши 😁


/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

#Диққат

⚡️Бугун 21декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси энг қисқа кун ва энг узун тун (17 соат) содир бўлади.

Ушбу тун Ялдо кечаси дейилади.

Бугун энг узун тун

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Табассум сизнинг муаммоларингизни юзага чиқармайдиган, қўрқувни бостириш ва оғриқларни яширишнинг энг яхши усулларидан биридир. Шундай экан ҳеч қачон табассум қилишдан тўхтаманг...

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

📹 Ота-Онамизга дунёларни олиб берсак хам кам.
Видиони кўриб хулоса чиқаринг
...

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Тақдирнинг ўйинини ажойиблигини қаранг. Касбимиз ҳам яқин экан. Мен дорихонада ишлайман. Икки йил аввал тиббиёт коллежининг фармацевтика факултетини тамомлаганман. - Шу тахлит суҳбатимиз бир-бирига уланиб кетди. У билан соатлаб гаплашардим. Очиғи, телефондаёқ унга асир бўлгандим. Овозга боғланиб қолиш ёмон экан. Гаплашган сари тўймайсан. Яна нималарнидир суҳбатлашгинг келаверади. Унинг суврати тасаввуримда чизилиб, ҳатто тушларимга ҳам кирарди.
- Расмингизни телеграмдан жўнатинг, бир кўрай. Ёки манзилингизни беринг, бораман.
- Ҳамма нарсанинг вақти-соати бор, Умид ака. Сабрингизни синайлик-чи? - деди у қувлик билан. Менинг сирли севгилимдан ишхонамдагилар ҳам бехабар қолишмади.
- Тавба, кўрмасдан ҳам бирорта қизни севиб қолса бўларкан-а, - деб ҳайратланди иш бошқарувчимиз Асад ака.
- Қараб туринг, бирорта хунук қиз келса, севгани учун пушаймон бўлади, - жавоб қилди ҳамкасбим Дилдора.
Хуллас, нақ олти ой фақат телефонда суҳбатлашдик. Менинг сирли қўнғироқларимдан хабар топган онам:
- Келин топиш илинжида юргандим. Ким у қиз? - деб сўради.
- Ойи, рости ўзим ҳам ҳали кўрмаганман.
- Ие, кўрмасдан қандай гаплашяпсан? - Ҳайратланди онам.
- Телефонда танишиб қолгандим. Ҳали учрашувга рози бўлмади.
- Вой, болам овози чиройли-ю, юзи хунук қиз бўлса нима қиласан? Ўқиш жойини сўрамадингми?
- Сўрадим. Тиббиёт коллежида ўқиркан. Аммо қайси бирида эканлигини айтмади.
- Болам, ишқилиб алданиб қолмагинда... Муҳаббатда алданган ёмон. Кўнглинг синса жуда алам қилади. Бир учраш. Ўзингни алдама, - деди онам ҳайриҳохлик билан.
Волидамнинг хавотири менга ҳам кўчди. Ростдан ҳам кимдир мени алдаб юрган бўлса- чи. Яхшиси, уни учрашувга чақираман. Бас, шунча пайт телефонда гаплашганимиз етар...
- Гуласал, сиздан қатъий бир илтимосим бор, - дедим эртасигаёқ қўнғироқ қилиб. - Менинг ишхонамга келинг, илтимос. Мушук-сичқон ўйинини бас қилайлик. Бир учрашайлик.
- Бўпти, аммо мени кўриб ҳайратланмайсиз. Бирга бирор жойда тушлик қиламиз, розимисиз? - деди у ҳам таклифимга жавобан. Ўзимда йўқ шодландим. Шу пайтга қадар овозини эшитиб унга боғланиб қолгандим. Ва ниҳоят ўзини ҳам кўраман.
Уйқудан барвақт туриб, ўзимга оро бердим. Ҳарқалай қизда яхши таассурот қолдиришни истадим. Ишхонага кириб борарканман, ҳамкасбларим мендаги ўзгаришни пайқашди.
- Ҳа, бугун худди куёвлардек ясаниб келибсан, - деди Асад ака.
- Бугун Гуласал билан учрашаман. Шу ерга келади, - қувончимни яширмай сўзладим.
- Қаранг-а, маҳбубангизнинг чиройини кўрарканмизда, - деди қақажон Дилдора.
Вақт тушга яқинлашгани сари бетоқатлана бошладим. Шу пайт қўл телефоним жиринглади.
- Мен келдим. Бу ерда иккита дорихона бор экан. Қайси биридасиз? – унниг овозини эшитиб ҳаяжонга тушдим.
- Тепасида жигарранг ёзувда ёзилгани... – Негадир юрагим шошиб кетарди. зум ўтмай Дилдора қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди.
- Умид ака, анавими севгилингиз? - У кўрсатган томонга қарадим. Эшикдан баланд бўйли, дўмбоққина қиз биз томонга кириб келарди. Эгнидаги ҳаворанг либоси уни янада тўла кўрсатарди. Юзидаги пардоз ҳаддан ошиқлиги сезилиб турарди. Очиғи, бундай қиёфани кутмагандим.
- Йўқ, Дилдор, у эмас, - дедим азбаройи ҳафсалам пир бўлишидан қўрқиб. Дарҳол сим қоқдим. Эшикдан кираётган қизнинг телефони жиринглади. Шу заҳоти ўчирдим. Ишхонамиздагилар қизни кўриб пиқ-пиқ этиб кула бошлашди.
- Телефонда севиб қолган Лайлингиз жуда гўзал экан-а, - деб гап қўшди ҳамкасбим Талъат.
- Жим бўлинг, мени йўқ денглар, - деганча ичкарига кириб кетдим. Алам ва андишадан ўзимни қўярга жой тополмасдим. Нима қилишни билмай қолгандим.
- Кечирасизлар, Умид ака шу ерда ишлайдими? - сўради қиз.
- Ҳа, ҳозир чақириб берамиз, - жавоб қилди Дилдора қувлик билан. Ичкарига кирди- да, кулгудан ўзини тўхтатолмади.
- Умид ака, боринг, Ширинингиз чақиряпти...
Чиқай десам, бундай қизни кутмагандим. Чиқмай десам йигитлик лафзим бор. У билан бирга тушлик қилишга келишиб олгандим, ахир. Майли, нима бўлса бўлди, таваккал, дея ёнига чиқдим.
- Сиз... сиз Гуласалмисиз? - Аранг сўз қотдим. Бўйи мендан узун экан. У ҳам мен кўриб кулиб юборди. Бош силкиди..........

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Группамиз учун маҳсус 😁

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Farzandlar haqqiga duo

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Нима учун кўз атрофи қораяди?

✍️ Шифокор Алишер Файзиев:

▪️ Чарчоқ, уйқусизлик;
▪️ Кўз чарчаши;
▪️ Организмда темир моддаси танқислиги, камқонлик;
▪️ Сувсизланиш;
▪️ Аллергик реакциялар;
▪️ Генетик хусусиятлар;
▪️ Чекиш, спиртли ичимлик истеъмол қилиш;
▪️ Ошқозон-ичак касалликлари, заҳарланиш;
▪️ Юрак-қон томир касалликлари.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

🎬 Кино ва мултфилмлар учун овоз эффектини яратиш жараёни

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

#ибрат

Эркак — у Аллоҳ яратган махлуқотлар ичида энг кераклиги ва энг чиройлигидир. Аёлларнинг аксари унинг тириклигида қадрига етмайдилар. Ҳурматини килмайдилар. Унинг ўрнини вафот этгандан сўнг биладилар.

Ахир у ота-онасига, синглисига, кизига ва завжасига бериш учун нималирини қурбон қилмайди дейсиз. Бутун бир олам яхшиликда бўлади модомики оила бошлиги бўлган эркак яхшиликда бўлса. Сизлар эркакнинг сиз сабаб қанча нарсалардан воз кечганини хеч қачон билолмайсизлар.

Ҳаётингиздаги ҳар бир эркакни, отангиз бўладими, эрингиз ёки ўғлингиз бўладими ҳурмат қилинг, тириклигида қадрига етинг, азиз аёллар.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

#Диққат
Мошенниклар блогер Абдурахмон Фазиловга телефон қилиб уни қопқонга туширмоқчи бўлди 😨

Фирибгарлар банкданмиз деб телефон қилишмоқда, банк умуман сизга телефон қилиб карта номер ва туғилган кунингизни сўрамайди

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…
Subscribe to a channel