hadisislomuz | Unsorted

Telegram-канал hadisislomuz - hadis.islom.uz

17739

Nubuvvat marvaridlari

Subscribe to a channel

hadis.islom.uz

Суннатларни ўрганамиз ва амал қиламиз

30-суннат: Намоз
ўқиш банда учун улуғ шарафдир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бетаҳоратлик етказувчи нарсани қилган кимсанинг намози таҳорат қилмагунича қабул бўлмайди», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.


Бухорий:
«Ҳазрамавтлик бир одам:
«Эй Абу Ҳурайра, бетаҳоратлик етказувчи нарса нима?» деди. У:
«Овозсиз чиққан ел ёки овоз билан чиққан ел», деди»ни зиёда қилган.

Бошқа бир ривоятда:
«Покликсиз намоз қабул бўлмас, гуноҳ (йўл билан топилган) садақа қабул бўлмас», дейилган.

Шарҳ: Умумий қоида бўйича бетаҳоратлик етказувчи нарсаларга таҳоратни кетказувчи ва ғуслни вожиб қилувчи барча нарсалар киради. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бетаҳоратлик етказувчи нарсани қилган кимсанинг намози таҳорат қилмагунича қабул бўлмайди» деган гаплари ҳаммасини ўз ичига олади.


Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:


1.Таҳоратсиз намоз ўқиб бўлмаслиги.

Бу ерда намоз дейилганда ҳамма намозлар, жумладан, жаноза ва ийд намозлари ҳам назарда тутилган. Уларни ҳам таҳоратсиз ўқиб бўлмайди.

Имом Абу Ҳанифа «Ким била туриб, қасддан таҳоратсиз намоз ўқиса, шариатни ўйин қилганлиги учун кофир бўлади», деганлар.

2. Намоз ўқилаётган вақтда ибодатни ман қилувчи нарса содир этилса, намоз ботил бўлади. У нарса ихтиёрий ёки мажбурий равишда бўлишининг фарқи йўқ. Чунки ҳадисда умумий ҳолат зикр қилинган.

3. Намознинг ўқилиши бошқа, қабул бўлиши бошқа эканлиги. Намозни ўқиш бандадан, уни қабул қилиш Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло шартлари тўғри келмаган намозни қабул қилмайди.

«Бухорий:

«Ҳазрамавтлик бир одам:

«Эй Абу Ҳурайра, ибодатни ман қилувчи нарса нима?» деди. У:

«Овозсиз чиққан ел ёки овоз билан чиққан ел», деди»ни зиёда қилган.

Ушбу ривоятда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бетаҳоратлик етказувчи нарсанинг биттаси – ел чиқиши ҳақида сўз юритаётганлари кўриниб турибди. Абу Ҳурайра бу гапни савол берувчи жоҳил бўлганлиги учун ёки энг кичиги айтиб қўйилса, қолгани маълум-ку, деган фикрда айтган бўлишлари мумкин.

«Бошқа бир ривоятда:

«Покликсиз намоз қабул бўлмас, хиёнатли садақа қабул бўлмас», дейилган.

Бу ердаги покликдан мурод, таҳорат, ғусл ва таяммумлардир. Яъни, таҳоратни кетказадиган нарса содир бўлса, таҳорат қилинмагунча, намоз қабул бўлмайди. Ғусл вожиб бўлганда, ғусл қилинмагунча, намоз қабул бўлмайди.

Шунингдек, ўғрилик, тортиб олиш каби хиёнат ишлар аралашган садақа ҳам қабул бўлмайди.

Намоз ўқиш банда учун улуғ шарафдир. Бу шарафга ҳар ким ҳам мушарраф бўлавермайди.

Намоз ўқиш бахтига сазовор бўлиш учун бир нечта шартлар қўйилган. Чунки намозга, банданинг Аллоҳ таоло билан бевосита мулоқот учрашувига ҳар ким ҳам лойиқ бўлавермайди. Аллоҳ таоло билан бевосита муножот қилишга ҳам дуч келган одам таклиф қилинавермайди. Бундай улуғ бахт­га етишишни хоҳлаган инсон ўзида бир нечта шарт­ларни мужассам қилган бўлиши керак. Ана ўша шартлардан бири – намоз ўқимоқчи бўлган кишининг каттаю кичик нопокликлардан холи бўлиб, ният билан тозаланишидир.

Жунуб бўлган одам Аллоҳга қурбат нияти билан ғусл қилиши керак. Шунингдек, нифос ва ҳайздан тоза бўлган аёллар ҳам ғусл қилмоқлари лозим. Таҳоратни кетказадиган нопокликлар содир бўлганда эса таҳорат қилиниши зарур.

Тўла покланмай туриб, Аллоҳ таолонинг ҳузурига рўбарў келиш, У зот ила мулоқотда ва муножотда бўлишга уриниш мумкин эмас. Аллоҳ таолонинг Ўзи мазкур мулоқот ва муножот учун покликни шарт қилиб қўйган. Шунинг учун ҳам била туриб, қасддан, таҳоратсиз намоз ўқиган одам қасд ила нопок ҳолда Аллоҳ таолога рўбару келишга урингани, беҳурмат қилганлиги учун кофирдир, деб айтилган.

Ислом дийнининг бу ҳукмини на ғуслга, на таҳоратга буюрмайдиган дийнлар билан таққослаб кўринг-а, дийнимизнинг фазлини яққол англаб етасиз. Ўша дийнлардаги одамлар жунуб ҳолда ибодат қилаверадилар, ибодат давомида ел ҳам чиқариб юбораверадилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

🔗 Ҳавола

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Рўзанинг фазли (10-тавсия)


Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, мени бирор амалга буюринг», дедим. У зот: «Рўзани лозим тут, чунки унга тенг келадигани йўқ», дедилар. Мен яна «Эй Аллоҳнинг Расули, бирор амалга буюринг», дедим. «Рўзани лозим тут, чунки унга тенг келадигани йўқ», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бирор амалга буюринг», дедим. «Рўзани лозим тут, чунки унинг мисли йўқ», дедилар» (Насоий ва Ибн Хузайма ривоят қилишган).

Насоий келтирган яна бир ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, «Эй Аллоҳнинг Расули, мени Аллоҳ манфаат берадиган бир амалга буюринг», дедим. У зот: «Рўзани лозим тут, чунки унинг мисли йўқ», дедилар».

Ибн Ҳиббон ўзининг «Саҳиҳ»ида келтирган ҳадисда жумладан шундай дейилган: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени бир амалга йўллаб қўйинки, у туфайли жаннатга кирай», дедим. У зот: «Рўзани лозим тут, чунки унинг мисли йўқ», дедилар». Абу Умоманикига меҳмон келсагина, унинг уйидан кундузи тутун чиқар эди».

Изоҳ: «...чунки унга тенг келадигани йўқ», «...чунки унинг мисли йўқ», яъни шаҳватни кесишда, ёмонликка буюрувчи нафсни ва шайтонни даф қилишда рўзага тенг келадиган амал йўқ.


Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ ўша куннинг сабабидан унинг юзини дўзахдан етмиш кузлик узоқ қилади», дедилар» (Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоий ривоят қилишган).

Изоҳ: «Етмиш куз» етмиш йил деганидир. Бу ўзбек тилидаги «Етмиш баҳорни қарши олди», деган жумлага ўхшайди.

Юқоридаги ҳадислардан олинадиган фойдалар:

1. Шаҳватни кесишда, ёмонликка буюрувчи нафсни ва шайтонни даф қилишда рўзага тенг келадиган амал йўқ.

2. Саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу васалламнинг суннатларини маҳкам ушлаганлар.

3. Банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ ўша куннинг сабабидан унинг юзини дўзахдан етмиш йил узоқ қилади.


Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Риёзус солиҳийн шарҳи.
10- боб. Яхши амалларга шошиш ва яхши амалларга юзланувчи кишини тараддудга тушмасдан унга тарғиб қилиш баёни
97-ҳадис.

عَنِ الزُّبيْرِ بْنِ عَدِيٍّ قَالَ: أَتَيْنَا أَنَسَ بْنَ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، فَشَكَوْنَا إِلَيْهِ مَا نَلْقَى مِنَ الْحَجَّاجِ، فَقَالَ: «اصْبِرُوا، فَإِنَّهُ لَا يَأْتِي زَمَانٌ إلَّا وَالَّذِي بَعْدَهُ شَرٌ مِنْهُ، حَتَّى تَلْقَوا رَبَّكُمْ» سَمِعْتُهُ مِنْ نَبِيِّكُمْ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [7068].

Зубайр ибн Адий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Анас ибн Моликка бориб, Ҳажжождан кўрганларимиздан унга шикоят қилдик. Шунда у: «Сабр қилинглар, чунки бундан кейин то Роббингизга йўлиққунингизча бирор замон келмайдики, кейингиси ундан ёмонроқ бўлмаса. Мен буни Набийингиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман», деди».
Имом Бухорий ривояти.



Шарҳ: Бунинг маъноси шуки, замон олдинлагани сари, Пайғамбар алайҳиссалом замонларига яқини яхши бўлиб қолаверади. Ундан кейингиси ёмон бўлиб бораверади. Чунки бошқа ҳадисда қуйидагича келтирилади.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Умматимнинг энг яхшиси менинг асримдагилардир. Сўнгра улардан кейин келадиганлари. Сўнгра улардан кейин келадиганлари. (Имрон, билолмадим, у зот ўз асрларидан кейин икки асрни зикр қилдиларми ёки учни, деди.) Сўнгра сиздан кейин бир қавм бўлур. Гувоҳлик берурлар, улардан гувоҳлик сўралмас. Хиёнат қилурлар, уларга ишонилмас. Назр қилурлар, вафо қилмаслар. Ҳамда уларда семизлик зоҳир бўлур», дедилар».

Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам нафақат ўз умматларининг энг яхшиси, балки, инсоният тарихидаги барча умматларнинг энг яхшиси ҳақида хабар бермоқдалар. Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари барча умматларнинг афзали эканлиги ҳаммага маълум ва машҳурдир.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматлари ичидан энг яхшиларини улар яшаган аср­лар бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларга бўлиб, бирин-кетин зикр қилмоқдалар:

1. «Умматимнинг энг яхшиси менинг асримдагилардир».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аср­лари энг яхши аср, яъни «асри саодат» эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бинобарин, ўша асрда яшаб ўтган мусулмонлар, яъни, саҳобаи киромлар нафақат мусулмон умматининг, балки барча умматларнинг энг яхшиси эканлигини ушбу ҳадисдан билиб олмоқдамиз. Саҳобаи киромлар ана шундоқ бахтга сазовор бўлганлар.

Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатдошлари бўлиш, у зотнинг муборак юзларини кўриш, сўзларини эшитиш, Қуръони Карим оятларининг нозил бўлиши ва бошқа кўплаб афзал ҳолатларнинг бевосита иштирокчилари бўлиш бахтига муяссар бўлганлар. Ушбу китоб ҳам бошқа кўплаб китоблар сингари оз бўлса-да, ана шу ҳақиқатни ёритишга қаратилгандир.

2. «Сўнгра улардан кейин келадиганлари».

Яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асрларидан кейинги аср мусулмонлари у зотнинг асрларидаги энг яхшилардан кейин, иккичи ўринда турадиган яхшилардир. Булар тобеъинлар асри мусулмонларидир. Қайси мусулмон саҳобалардан бирорталарини ҳаётда кўрган бўлса, у тобеъин ҳисобланади.

Ушбу ҳадиси шариф тобеъин розияллоҳу анҳум­ларнинг асри саҳобаи киромлар асридан кейинги аср эканлиги, уларнинг ўзлари эса, саҳобаи киромлардан кейинги энг яхши мусулмонлар эканлигига далилдир.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

Ушбу китоб Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрдаги 01-07/6636 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳадис дарслари (48-дарс)
Ҳазрати Усмондан бошқа ким ҳам бу ишни қила олади?


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Исломнинг нимаси яхши?» деб сўради. «Таом бермоғинг ҳамда таниган ва танимаганга салом бермоғинг», дедилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Термизий ва Насаийлар:
«Мўмин – одамлар унга қонлари ва молларини ишонган одамдир» жумласини зиёда қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф ҳам Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Бир киши Пайғамбаримиздан Исломнинг энг яхши фазилатлари ҳақида сўради. Ислом ўзи яхши нарса, лекин сўровчи ўша яхши нарсанинг ҳам энг афзали ҳақида сўраган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса Исломнинг энг яхши фазилатларидан иккитасини айтиб берганлар. Нима учун айнан шу икки нарсани зикр қилганлари ҳақида гапирадиган бўлсак, уламоларимизнинг айтишларича, бировга яхшилик қилиш асосан икки хил бўлади:

Биринчиси моддий яхшилик бўлиб, унинг энг боши бошқаларни таомлантиришдир.
Иккинчиси баданий яхшилик бўлиб, унинг боши салом беришдир.
Шу билан бирга, савол берилган жой, вақт ва одамларнинг ҳолати ҳам эътиборга олинган. Айниқса, Пайғамбаримиз бошчиликларида саҳобалар янги ҳижрат қилиб келганларида Мадинаи Мунавварада очлик ҳукм сурар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша вақтда бировга овқат бериш, очнинг қорнини тўйдиришга жуда кўп тарғиб қилганлар. Шунингдек, танигану танимаган одамга салом беришни ҳам лозим санаганлар.
Ислом динининг ушбу икки фазилати ҳақида қанча кўп гапирилса, шунча оз. Чунки бу икки нарса инсониятга кўплаб хайр-барака келтиради.

Оч кишиларга таом беришни диннинг энг афзал амалларидан қилган яна бошқа қайси дин ёки мафкура бор?! Фақат Қуръони Карим ўз оятларида очларга таом беришни энг яхши амаллардан бири ҳисоблаган, ўзи муҳтож бўлса-да, таомини мискин, етим ва асирларга бериш мусулмонликнинг олиймақом сифатларидан эканини таъкидлаган.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

ШАМОИЛУЛ-МУҲАММАДИЯ
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ КЎРИНИШЛАРИ
7-ҳадис


عَنْ عُمَرَ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ مَوْلَى غُفْرَةَ قَالَ: حَدَّثَنِي إِبْرَاهِيمُ بْنُ مُحَمَّدٍ مِنْ وَلَدِ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ قَالَ: كَانَ عَلِيٌّ إِذَا وَصَفَ رَسُولَ اللَّهِ ﷺ قَالَ: لَمْ يَكُنْ رَسُولُ اللَّهِ بِالطَّوِيلِ الْمُمَّغِطِ، وَلاَ بِالْقَصِيرِ الْمُتَرَدِّدِ، وَكَانَ رَبْعَةً مِنَ الْقَوْمِ، لَمْ يَكُنْ بِالْجَعْدِ الْقَطَطِ، وَلاَ بِالسَّبْطِ، كَانَ جَعْدًا رَجِلاً، وَلَمْ يَكُنْ بِالْمُطَهَّمِ وَلاَ بِالْمُكَلْثَمِ، وَكَانَ فِي وَجْهِهِ تَدْوِيرٌ أَبْيَضُ مُشْرَبٌ، أَدْعَجُ الْعَيْنَيْنِ، أَهْدَبُ الأَشْفَارِ، جَلِيلُ الْمُشَاشِ وَالْكَتَدِ، أَجْرَدُ ذُو مَسْرُبَةٍ، شَثْنُ الْكَفَّيْنِ وَالْقَدَمَيْنِ، إِذَا مَشَى تَقَلَّعَ كَأَنَّمَا يَنْحَطُّ فِي صَبَبٍ، وَإِذَا الْتَفَتَ الْتَفَتَ مَعًا، بَيْنَ كَتِفَيْهِ خَاتَمُ النُّبُوَّةِ، وَهُوَ خَاتَمُ النَّبِيِّينَ، أَجْوَدُ النَّاسِ صَدْرًا، وَأَصْدَقُ النَّاسِ لَهْجَةً، وَأَلْيَنُهُمْ عَرِيكَةً، وَأَكْرَمُهُمْ عِشْرَةً، مَنْ رَآهُ بَدِيهَةً هَابَهُ، وَمَنْ خَالَطَهُ مَعْرِفَةً أَحَبَّهُ، يَقُولُ نَاعِتُهُ: لَمْ أَرَ قَبْلَهُ وَلاَ بَعْدَهُ مِثْلَهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ.
Али розияллоҳу анҳунинг авлодларидан Иброҳим ибн Муҳаммад ривоят қилади:
«Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни васфласа шундай дер эди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзга ташланадиган даражада узун ҳам, пакана бўйли ҳам эмасдилар. Қавмнинг ўрта бўйлиси эдилар. Сочлари жингалак ҳам силлиқ ҳам эмасди. Силлиқ билан жингалакнинг ўртаси эди. Бадандаги этлари тўлишмаган эди. Юзлари дум-думалоқ эмас, озгина думалоқ эди. Ранглари буғдойрангга тортадиган оқ, кўзларининг қорачиғи қоп-қора, киприклари узун, бўғим суюклари катта, елкалари кенг, баданларида деярли тук йўқ эди, фақат кўксиларидан киндикларигача узун чизиқ кўринишида туклари бор эди. Қўл-оёқлари йирик, юрсалар қияликдан тушиб келаётгандек шахдам қадам босар эдилар. Қайрилиб қарамоқчи бўлсалар, бутун жисм­лари билан бурилар эдилар. Икки кураклари орасида пайғамбарлик муҳри бор эди. У зот пайғамбарларнинг тугатувчисидирлар. Одамларнинг энг қўли очиғи, энг кўнгли очиғи эдилар. Одамларнинг энг ростгўйи, энг мулойими, энг одамохуни эдилар. (Илк бор) кўрган одам беихтиёр у зотдан ҳайиқар эди. У зотга аралашиб, танишган одам у зотни яхши кўриб қоларди. У зотни васф қилувчи, «У зотдан олдин ҳам, кейин ҳам у кишига ўхшашини кўрмадим», дер эди».

Абу Исо деди: «Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Ҳусайндан эшитдим». У деди: «Асмаийнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларини баён қилаётганда қуйидаги сўзларни айтаётганини эшитдим:
Ҳадисда келган «Муммағит» сўзи «узунасига кетган» маъносини англатади. Бир аъробийнинг: «Фалончи ўқ-найза борасида жўзилди, яъни ўқини жўзди», деётганини эшитдим.
«Мутараддид» сўзи «Паканаликгидан бир бирини ичига кириб кетган» маъносини англатади.
«Қатот» сўзи эса «ўта жингалак» маъносини англатади.
«Рожилу» сўзи «сочида қайрилганлик» маъносини англатади. Яъни озгина жингалаклик, дегани.
«Мутоҳҳам» сўзи «тўлишган» маъносини англатади. Яъни семиз, гўшти кўп, дегани
«Мукалсам» сўзи «ёноғи кенг, думалоқ юз» маъносини англатади.
«Мушраб» сўзи «қизғиш ранг аралашган оқ» маъносини англатади.
«Адъаж» сўзи «ўта қора кўз» маъносини англатади.
«Аҳдаб» сўзи «киприги узун» маъносини англатади.
«Катаду» сўзи «икки кифтнинг бирлашадиган қисми яъни элкаси» деган маънони англатади.
«Масрубату» сўзи «Ингичка тук. Яъни ингичка новдадек кўксидан киндиккача бир чизиқда ўсган ингичка тук» маъносини англатади.
«Шасн» сўзи «Қўл ва оёқнинг бармоқлари йўғон» деган маънони англатади.
«Тақаллуъ» сўзи «Шахтам қадам босиш» маъносини англатади.
«Собаб» сўзи «тик қия» маъносини англатади. Қияликдан тушганда «Инҳадарна фи собубин(ёки собабин)», деганимиздек.
«Жалилул мушаш» деганда елкаларнинг бошлари назарда тутилган.
«Ишрату» сўзи «шерик» маъносини англатади. «Ашир» дегани соҳиб, дўст маъносини англатади.
«Бадиҳату» сўзи «тўсатдан», деган маънони англатади. Арабларда «Бадаҳту биамрин», деса, «Бир ишга тўсатдан йўлиқдим», деган маънони назарда тутади.


Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:‎
‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бомдоднинг икки ракъати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир», дедилар».‎
Муслим ривоят қилган. ‎

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

#Видео

11-дарс | “Итҳофул маҳара биатрофил ашара” китоби асосида тахриж қилиш усули


БEКНАЗАР МУҲАММАДШУКУР,
Ҳадис илми мактаби катта ўқитувчиси

📹 Youtube орқали кўриш учун

1-дарc, 1-дарc (давоми), 2-дарc. 3-дарc. 4-дарс. 5-дарс. 6-дарс. 7-дарс. 8-дарс. 9-дарс. 10-дарс.

#Видео

📚 @hadisislomuz @muhaddisuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

32-боб.

«ҚАРИНДОШЛИК АЛОҚАСИНИ УЗГАННИНГ ГУНОҲИ‎»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

"Одоблар хазинаси" китобидан

#Одоблар_хазинаси

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Rajo haqidagi hadislar

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

📹 YouTube orqali ko'rish uchun

#suhbat #Arxiv

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:‎
‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Асрдан олдин тўрт ракъат намоз ўқиган одамни Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар».‎
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.‎

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel