Shukr haqidagi hadislar
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
📹 YouTube orqali ko'rish uchun
#suhbat #Arxiv
📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, худди туннинг ярмини ибодат билан бедор ўтказгандек бўлади. Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, худди туннинг ҳаммасини намоз ўқиб ўтказгандек бўлади», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Lagʻv – behuda, befoyda gap-soʻz va xatti-harakatlar.
📚 @hadisislomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Ҳадис дарслари (50-дарс)
Аллоҳим, Сенга йўлиқишимни севдим, Сен ҳам Сенга йўлиқишимни сев!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг энг афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳ» демоқ ва энг кичиги, йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш. Ҳаё, иймоннинг шуъбасидир», дедилар».
«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
ШАМОИЛУЛ-МУҲАММАДИЯ
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ КЎРИНИШЛАРИ ﷺ
8-ҳадис
Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Тоғам Ҳинд ибн Абу Ҳола (одамни) васфлашда ўта моҳир эди. Тоғам менга у зотнинг сифатларидан бирортасини айтиб берсалару, мен ўша сифатни билиб олсам деган эдим. Тоғамдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларини васфлаб беришларини сўрадим. У киши деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюк, (одамлар томонидан) улуғланган зот эдилар. Тўлин ой нур таратгандақа юзлари порлаб турарди. Ўрта бўйлидан сал узунроқ, баланд бўйлидан пастроқ эдилар. Бошлари катта, сочлари (силлиқга тортадиган) жингалак эди. Кокилилари фарқ очиладиган даражада силлиқлашса, фарқ очар, бўлмаса шундай қолдирар эдилар. Сочларини фарқ қилмасдан шунчаки қолдирганда қулоқларининг юмшоғидан ўтиб кетарди. Ранглари нур сочувчи, чарақлаб турувчи оқ, пешоналари кенг, қошлари ойсимон узунчоқ. Қошлари мукаммал бўлиб, бир-бирига уланмаган ҳолда бир-бирига яқин эди, икки қошларининг ўртасидан томир ўтган бўлиб, ғазаблари чиққанда ўша томир шишарди. Бурунлари узунчоқ бўлиб, унинг нури бор эди. Нурга беътибор қараган одам у зотни дўнг бурун деб ўйлар эди. Серсоқол эдилар. Яноқлари бўртиб чиқмаган эди. Оғизлари катта, олд тишлари ораси очиқ, кўксиларидан киндиккача бир чизиқда ўсган ингичка туклари бор эди. Бўйинлари чизиб қўйилган суратдек соф кумушга ўхшаган мусаффо эди. У зотнинг барча аъзолари мўътадил эди. Этли ва тетик эдилар. Қоринлари чиқмаган, кўксилари билан баробар эди. Кўксилари кенг ва икки елкалари ораси катта эди. Бўғинлари йирик, баданлари айблардан холи мунаввар эди. Кўксиларидан киндикларигача худди чизиқ тортилгандек тук бор эди. Қорин ва кўкраклари тукдан холи эди. Икки зироълари, елкалари ва кўкракларининг тепа қисмида тук бор эди. Билаклари узун, кафтлари кенг, оёқ ва қўл панжалари йўғон, аъзоларининг барча томони мўътадил эди. [Ёки: «Аъзоларининг барча томони бироз кўтарилган эди», деди]. У зотнинг товонлари ясси ҳам эмас, бўртиб ҳам чиқмаган мўътадил эди. Оёқлари силлиқ ва текис эди. Сув қуйганда, ҳамма сув оёқларидан оқиб тушарди. Юрганда ердан тортиб олгандай оёқларини ердан кўтарар ва қоматларини тик қилиб юрар ва шошилмасдан оҳиста юрар эдилар. Катта катта қадам ташлар эдилар. Юрганда гўё қияликдан тушаётгандек қадам босардилар. Қайрилиб қараганда бутун жисмлари билан бурилар эдилар. Юрганда кўзлари ерга қадалган эди. Осмонга қарашлари билан ерга қарашлари солиштирганда, ерга қарашлари кўпроқ эди. Нарсаларга назар ташлашларининг аксари мулоҳазали назар эди. Юрганда саҳобаларини олдинга ўтказиб ўзлари уларнинг орқасидан юрар ва йўлиқган одамга биринчи бўлиб салом берар эдилар».».
«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳга тавба қилишнинг фазли (11-тавсия)
Ағарр ибн Ясор Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй одамлар, Аллоҳга тавба қилиб, Ундан мағфират сўранглар. Мен бир кунда юз марта тавба қиламан», дедилар» (Муслим ривоят қилган).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳ таолога етмиш мартадан кўпроқ истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан», деганларини эшитдим» (Бухорий ривоят қилган).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ бандасининг тавбасидан бирортангиз биёбонда йўқотиб қўйган туясини топиб олгандагидан кўра кўпроқ хурсанд бўлади», дедилар» (Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. Лафз имом Бухорийники).
Имом Муслимнинг ривоятида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло бандаси тавба қилганида бирингизнинг ичимлиги ва таоми ортилган улови кимсасиз биёбонда қочиб кетса, ундан умидини узиб, бир дарахтнинг тагига бориб, соясида ётганида, уловидан умиди батамом узилиб бўлганда, ана шу ҳолатдалигида қараса, (улов) олдига келиб қолган бўлса, жиловидан тутиб, хурсанд бўлиб кетганидан «Аллоҳим, Сен бандамсан! Мен Роббингман!» деб юборганидан ҳам кўра кўпроқ хурсанд бўлади. У (ўша одам) қаттиқ хурсанд бўлиб кетганидан хато қилган эди».
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ то қуёш мағрибдан чиққунича кундузи гуноҳ қилганлар тавба қилиши учун кечаси қўлини ёзади, кечаси гуноҳ қилганлар тавба қилиши учун кундузи қўлини ёзади», дедилар» (Муслим ривоят қилган).
Изоҳ: «То қуёш мағрибдан чиққунича», яъни қуёш ботган томонидан чиқиши қиёматнинг катта аломатларидан бўлиб, у кунда тавба эшиклари ёпилади.
Юқоридаги ҳадислардан олинадиган фойдалар:
1. Банда доим Аллоҳга тавба қилиб, ундан гуноҳларини мағфират қилишини сўраш керак.
2. Аллоҳ азза ва жалла Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аввалгию охирги гуноҳларини кечирган бўлишига қарамай, У Зотнинг шукрли бандаларидан бўлиш ва бу борада умматларига ўрнак бўлиш учун бир кунда етмиш мартадан кўп истиғфор айтганлар.
3. Аллоҳ бандасининг тавбасидан биёбонда йўқотиб қўйган туясини топиб олган кишидан ҳам кўра кўпроқ хурсанд бўлар экан.
4. Инсон адашиб кетиб шариатга зид нарсани гапириб юборса, гарчи бу куфр сўз бўлса ҳам, Аллоҳ уни жазога тортмайди.
Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада
📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Риёзус солиҳийн шарҳи.
10- боб. Яхши амалларга шошиш ва яхши амалларга юзланувчи кишини тараддудга тушмасдан унга тарғиб қилиш баёни
98-99-ҳадислар.
عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «بَادِرُوا بِالأَعْمَالِ سَبْعًا: هَلْ تَنْتَظِرُونَ إِلَّا فَقْراً مُنْسِياً، أَوْ غِنًي مُطْغِياً، أَوْ مَرَضاً مُفْسِداً، أَوْ هَرَماً مُفْنِداً، أَوْ مَوْتاً مُجْهِزاً أَوِ الدَّجَّالَ فَشَرُّ غَائِبٍ يُنْتَظَرُ، أَوِ السَّاعَةَ فَالسَّاعَةُ أَدْهَى وَأَمَرُّ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [2306].
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Етти нарса (келишидан олдин) яхши амалларни қилиб қолишга шошилинглар. Бунда сизлар қуйидаги нарсаларни кутасизлар, холос: 1) Камбағаллик – бу ҳамма нарсани унуттириб юборади. 2) Бойлик – туғёнга кетишликка сабабчидир. 3) Беморлик – барча нарсани фасод қилади. 4) Қарилик – ҳамма нарсани хотирдан чиқариб юборади. 5) Ўлим – тамом қилиб тезлатувчи. 6) Дажжол – кутилаётган ғоиб нарсаларнинг энг ёмони. 7) Қиёмат – фалокатларнинг энг оғири ва аччиғидир», дедилар.
Имом Термизий ривояти.
(Изоҳ: Инсон мана шу етти нарса келмасидан олдин вақтни ғанимат билиб, охират учун тайёргарлигини қилиб қўймоғи лозим.)
«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Муҳаррам ойи муборак!
Муҳаррам ойи ҳижрий – қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Биринчи Муҳаррам янги йилнинг бошланиш кунидир. Одатда мусулмонлар бир-бирларини бу муносабат билан табрик этадилар. Биз ҳам барчаларингизни 1446 ҳижрий йилнинг бошланиши билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло бу йилни барчамиз учун хайр-барака йили бўлишини насиб этсин. Азиз ватанимизни тинч ва осойишта бўлишини, халқимизнинг бахти-саодати зиёда бўлишини насиб этсин! Омин!
Луғатда «муҳаррам» сўзи, ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуғланган маъноларини англатади. Дарҳақиқат, Муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми? Бу ойни Аллоҳнинг ойи, деб номланади, бундан ортиқ улуғлаш бўлиши мумкинми?
Аллоҳ таоло «Тавба» сурасида: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг», деган (36-оят).
🔗 https://islom.uz/maqola/14487
🕋 @islomuz
12-дарс | “Итҳофул маҳара биатрофил ашара” китоби асосида тахриж қилиш усули (давоми)
«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
33-боб.
«ҚАРИНДОШЛИК АЛОҚАСИНИ УЗУВЧИНИНГ БУ ДУНЁДАГИ УҚУБАТИ»
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
"Одоблар хазинаси" китобидан
#Одоблар_хазинаси
📚 @hadisislomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Varaʼ haqidagi hadislar
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
📹 YouTube orqali ko'rish uchun
#suhbat #Arxiv
📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz