«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan
Ushbu hadisning sharhi.
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Риёзус солиҳийн шарҳи.
11- боб Яхши амалларга жидду-жаҳд қилиш баёни
101-ҳадис.
عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ فيمَا يَرْوِيهِ عَنْ رَبِّهِ عَزَّ وَجَلَّ قَالَ: «إِذَا تَقَرَّبَ الْعَبْدُ إِلَيَّ شِبْراً تَقَرَّبْتُ إِلَيْهِ ذِرَاعاً، وَإِذَا تَقَرَّبَ إِلَيَّ ذِرَاعاً تَقَرَّبْتُ مِنْهُ بَاعًا، وَإِذَا أَتَانِي يَمْشِي أَتَيْتُهُ هَرْوَلَةً». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [7536].
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббларидан ривоят қиладиларки, У Зот шундай дебди:
«Банда Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир зироъ яқинлашаман. У Менга бир зироъ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. У Менга юриб келса, Мен унга чопиб бораман», дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ ﷺ: «نِعْمَتَانِ مَغْبُونٌ فِيهِمَا كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ: الصِّحَّةُ، وَالفَرَاغُ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6412]
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки неъмат борки, кўп одам уларни бой бериб қўяди: соғлиқ ва бўш вақт», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Ҳадис дарслари (52-дарс)
Тасдиқ ва иқрор амалдан иборат (иккинчи мақола)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Иккинчи қисм тил амалларидан иборат бўлиб, етти шуъбага бўлинади:
1. Тавҳидни талаффуз қилиш.
2. Қуръон тиловати.
3. Илм ўрганиш.
4. Илм ўргатиш.
5. Дуо қилиш.
6. Зикр қилиш. Бунга истиғфор айтиш ҳам киради.
7. Беҳуда гаплардан четланиш.
Учинчи қисм бадан амалларидан иборат бўлиб, қирқ шуъбага бўлинади. Бу қисм уч навлидир.
Биринчи нав ҳар бир шахснинг ўзига хос нарсаларда бўлиб, ўн олти шуъбадан иборатдир:
1. Пок бўлмоқ. Бунга баданнинг, кийимнинг ва маконнинг поклиги киради. Баданнинг поклигига таҳорат кетказадиган нарсалардан таҳорат қилиш ҳамда жунубликдан, хайз ва нифосдан ғусл қилиш орқали покланиш киради.
2. Намоз ўқиш. Бунга фарз, нафл ва қазо намозлар киради.
3. Закот бериш. Бунга садақа, закот, садақаи фитр, таом бериш, меҳмонни икром қилиш, сахийлик киради.
4. Рўза тутиш. Фарз ёки нафл рўза киради.
5. Ҳаж қилиш. Бунга Умра ҳам киради.
6. Эътикоф ўтириш. Бунга Қадр кечасини кутиш ҳам киради.
7. Дийнни қутқариш. Бунга ширк диёридан ҳижрат қилиш ҳам киради
8. Назрга вафо қилиш.
9. Қасамларга эҳтиёт бўлиш.
10. Каффоратни адо қилиш.
11. Намозда ва ундан ташқарида авратни беркитиш.
12. Қурбонлик сўйиш.
13. Жанозага тегишли ишларни қилиш.
14. Қарзни адо қилиш.
15. Муомалада содиқ бўлиш. Риёдан сақланиш.
16. Ҳақ ила гувоҳлик бериш. Гувоҳликни яширмаслик.
Иккинчи нав тобеъларга хос бўлиб, олти шуъбадан иборат:
1. Никоҳ ила иффатли бўлмоқ.
2. Аҳли аёлининг ҳаққини адо қилмоқ. Бунга ходимларга мулойим муомала қилиш ҳам киради.
3. Ота-онага яхшилик қилиш. Бунга оққ бўлишдан сақланиш ҳам киради.
4. Фарзандлар тарбияси.
5. Қариндошлик алоқаларини йўлга қўйиш.
6. Раҳбарларга итоат қилиш.
Учинчи нав оммага тааллуқли бўлиб, ўн саккиз шуъбадан иборат.
1. Адолат билан раҳбарлик қилиш.
2. Жамоатга тобеъ бўлиш.
3. Ишбошиларга итоат қилиш.
4. Одамлар орасини ислоҳ қилиш. Бунга хавориж ва боғий (жамоатга қарши чиқиш)ларга қарши уруш қилиш ҳам киради.
5. Яхшилик йўлида кўмаклашиш.
6. Амри маъруф, наҳйи мункар.
7. Ҳаддларни қоим қилиш.
8. Аскарлик ишлари ҳам шунга киради.
9. Омонатни адо қилиш.
10. Қарз ва унга вафо қилиш.
11. Қўшнини икром қилиш.
12. Яхши муомалали бўлиш. Бунга ҳалол мол топиш ҳам киради.
13. Молу мулкни тўғри сарфлаш. Бунга исроф ва беҳуда сарф-харажатни тарк қилиш ҳам киради.
14. Саломга алик олиш.
15. Акса урган кишига «Ярҳамукаллоҳу» – «Сенга Аллоҳ раҳм қилсин» дейиш.
16. Одамлардан зарарни қайтариш.
17. Беҳуда ишлардан четда бўлиш.
18. Йўлдаги озор берадиган нарсаларни олиб ташлаш.
Жами етмиш етти шуъба бўлди.
Бу – аллома Маҳмуд ибн Аҳмад Айний раҳматуллоҳи алайҳининг ижтиҳодларидир. Бу илмий ижтиҳоддан кўплаб фойда олдик. Аллоҳ таоло у кишига манфаатли илм қолдирганлари учун мукофотларини тўлиқ қилиб берган бўлсин!
Аммо бир мулоҳазамиз борки, Айний раҳматуллоҳи алайҳининг етмиш еттилик рўйхатларига ушбу ҳадисда очиқ-ойдин айтилган «Ҳаё» шуъбаси кирмай қолибди. Албатта, у киши айтганларидек, ҳаёни ҳам бирорта бобга қўшиб юборса бўлади. Аммо ҳадиси шарифда, энг олий ва энг қуйи шуъбалардан кейин ҳаёни алоҳида таъкидлаб, «Ҳаё иймоннинг шуъбасидир», дейилиши бежиз бўлмаса керак. Чунки ҳаё иймоннинг энг ажойиб кўринишларидан биридир. Ҳаё инсонни доимо яхшилик қилишга, ёмонликдан четланишга чорловчи ажойиб сифатдир.
Энди ушбу ҳадисдан оладиган фойдалар ҳақида сўз юритайлик:
1. Иймоннинг шуъбалари борлиги.
2. «Лаа илааҳа иллаллоҳ» иймоннинг олий шуъбаси эканлиги.
3. Йўлдан озор берувчи нарсани олиб ташлаш иймондан эканлиги.
4. Ҳаё иймондан эканлиги.
Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan
Ushbu hadisning sharhi.
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
ШАМОИЛУЛ-МУҲАММАДИЯ
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ КЎРИНИШЛАРИ .
12-ҳадис
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ ﷺ أَبْيَضَ كَأَنَّمَا صِيغَ مِنْ فِضَّةٍ، رَجِلَ الشَّعْرِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам худди кумушдан яралгандек оппоқ ва ва сочлари жингалак эди».
13-ҳадис
عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ،رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ ﷺ، قَالَ: عُرِضَ عَلَيَّ الأَنْبِيَاءُ، فَإِذَا مُوسَى عَلَيْهِ السَّلامُ، ضَرْبٌ مِنَ الرِّجَالِ، كَأَنَّهُ مِنْ رِجَالِ شَنُوءَةَ، وَرَأَيْتُ عِيسَى بْنَ مَرْيَمَ عَلَيْهِ السَّلامُ، فَإِذَا أَقْرَبُ مَنْ رَأَيْتُ بِهِ شَبَهًا عُرْوَةُ بْنُ مَسْعُودٍ، وَرَأَيْتُ إِبْرَاهِيمَ عَلَيْهِ السَّلامُ، فَإِذَا أَقْرَبُ مَنْ رَأَيْتُ بِهِ شَبَهًا صَاحِبُكُمْ، - يَعْنِي: نَفْسَهُ -، وَرَأَيْتُ جِبْرِيلَ عَلَيْهِ السَّلامُ، فَإِذَا أَقْرَبُ مَنْ رَأَيْتُ بِهِ شَبَهًا دِحْيَةُ
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга пайғамбарлар кўрсатилди. Мусо алайҳиссалом озғин экан. У Шануъа қабиласининг эркакларига ўхшарди. Исо алайҳиссаломни кўрдим. Мен кўрганлардан унга энг кўп ўхшайдигани Урва ибн Масъуддир. Иброҳим алайҳиссаломни кўрдим. Мен кўрганлардан у кишига энг кўп ўхшайдигани соҳибингиздир. [Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини назарда тутаяптилар]. Жаброил алайҳиссаломни кўрдим. Мен кўрганлардан унга энг кўп ўхшайдигани Диҳядир», дедилар».
14-ҳадис
عَنْ سَعِيدٍ الْجُرَيْرِيِّ، قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا الطُّفَيْلِ، يَقُولُ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ ﷺ وَمَا بَقِيَ عَلَى وَجْهِ الأَرْضِ أَحَدٌ رَآهُ غَيْرِي، قُلْتُ: صِفْهُ لِي، قَالَ: كَانَ أَبْيَضَ، مَلِيحًا، مُقَصَّدًا
Саид Журайрий раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:
«Абу Туфайлнинг: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганман. Ер юзида мендан бошқа у кишини кўрган одам қолмади», деётганини эшитди ва унга: «У зотни менга васфлаб бергин», дедим. У: «Пайғамбаримиз оқ, чиройли ва келишган киши эдилар», деди».
15-ҳадис
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ ﷺ أَفْلَجَ الثَّنِيَّتَيْنِ، إِذَا تَكَلَّمَ رُئِيَ كَالنُّورِ يَخْرُجُ مِنْ بَيْنِ ثَنَايَاهُ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олд тишларининг ораси очиқ эди. Гапирганда тишлари орасидан нур чиққандек кўринар эди».
Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада
📚 @hadisislomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan
Ushbu hadisning sharhi.
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Суннатларни ўрганамиз ва амал қиламиз
32-суннат: Таҳорати йўқнинг намози йўқ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، عَنِ النَّبِيِّ قَالَ: لَا صَلَاةَ لِمَنْ لَا وُضُوءَ لَهُ، وَلَا وُضُوءَ لِمَنْ لَمْ يَذْكُرِ اسْمَ اللهِ عَلَيْهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمذِيُّ .
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таҳорати йўқнинг намози йўқ. (Таҳоратда) «Бисмиллаҳ»ни зикр қилмаган одамнинг таҳорати йўқ», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Суннатларни ўрганамиз ва амал қиламиз
33-суннат: Инсон аъзоларини озода тутиши фитратдандир
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّﷺ قَالَ: عَشْرٌ مِنَ الْفِطْرَةِ: قَصُّ الشَّارِبِ، وَإِعْفَاءُ الِّحْيَةِ، وَالسِّوَاكُ، وَاسْتِنْشَاقُ الْمَاءِ، وَقَصُّ الْأَظْفَارِ، وَغَسْلُ الْبَرَاجِمِ، وَنَتْفُ الْإبْطِ، وَحَلْقُ الْعَانَةِ، وَانْتِقَاصُ الْمَاءِ أَيِ الْاِسْتِنْجَاءُ. قَالَ مُصْعَبٌ: وَنَسِيتُ الْعَاشِرَةَ إِلَّا أَنْ تَكُونَ الْمَضْمَضَةَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинлади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўн нарса фитратдан (соф табиатдан)дир: мўйлабни қисқартириш, соқолни ўстириш, мисвок, бурунга сув олиб тозалаш, тирноқларни олиш, бўғинларнинг бужмайган жойларини ювиш, қўлтиқ (туки)ни юлиш, қовуқ (туки)ни қириш, истинжо қилиш», дедилар. Мисъаб: «Ўнинчисини унутдим, оғизни чайиш бўлса керак», деди».
Бешовлари ривоят қилганлар.
#Видео
15-дарс | Муснади Аҳмад китобидан ҳадисларни қидириш йўли
БEКНАЗАР МУҲАММАДШУКУР,
Ҳадис илми мактаби катта ўқитувчиси
📹 Youtube орқали кўриш учун
⛓ 1-дарc, 1-дарc (давоми), 2-дарc. 3-дарc. 4-дарс. 5-дарс. 6-дарс. 7-дарс. 8-дарс. 9-дарс. 10-дарс. 11-дарс. 12-дарс. 13-дарс. 15-дарс
#Видео
📚 @hadisislomuz @muhaddisuz
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ота-онага яхшилик қилиш (13-тавсия)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб,«Эй Аллоҳнинг Расули! Яхшилик қилишимга ҳақлироқ киши ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Кейин отанг», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Яна ўша кишидан қилинган ривоятда: «Эй Аллоҳнинг Расули! Яхшилик қилишимга ҳақлироқ киши ким?» деди. «Онанг, яна онанг, яна онанг, кейин отанг, сўнгра энг яқинларинг», дедилар», дейилган.
Муслим ривоят қилган.
Яна ўша кишидан қилинган ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бурни ерга ишқалансин! Бурни ерга ишқалансин! Ота-онасининг бири ёки иккови кексалик чоғида ёнида бўлиб, жаннатга кирмаганнинг бурни ерга ишқалансин!», дедилар» дейилган.
Муслим ривоят қилган.
36-боб.
«ЖОҲИЛИЯТДА СИЛАИ РАҲМ ҚИЛИБ, КЕЙИН МУСУЛМОН БЎЛГАН КИШИ»
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
"Одоблар хазинаси" китобидан
#Одоблар_хазинаси
📚 @hadisislomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan
Ushbu hadisning sharhi.
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Muhabbat haqidagi hadislar
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
📹 YouTube orqali ko'rish uchun
#suhbat #Arxiv #Видео
📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan
Ushbu hadisning sharhi.
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Менга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бомдод намозини ўқисанг, гапиришингдан аввал етти марта «Аллоҳумма ажирни минаннар»* дегин. Агар сен ўша куни ўлсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан ҳимоя битажак. Агар шом намозини ўқисанг, гапи-ришингдан аввал етти марта «Аллоҳумма ажирни минаннар», дегин. Агар сен ўша кеча ўлсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан ҳимоя битажак», дедилар».
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилганлар.
«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan
Ushbu hadisning sharhi.
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
14-дарс | Муснад асарлар орқали ҳадисларни топиш йўли
«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan
Ushbu hadisning sharhi.
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz