Ёмонлик сизни мағлуб қилмасин, аксинча, сиз ёмонликни яхшилик билан мағлуб этинг.
Римликлар 12:21
@haqiqatnuri
Калом инсон бўлди, Орамизда яшади. У иноят ва ҳақиқатга тўлганди. Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик. Бу улуғворлик Отадан келган ягона Ўғилга мансуб эди.
Юҳанно 1:14
#Исо_нажоткор
Мана биз учун бола туғилди, Ўғил бизга берилди. Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир, Номи Ажойиб Маслаҳатчи, қудратли Худо, Абадий Ота, Тинчлик Шаҳзодасидир.
Ишаё 9:6
t.me/haqiqatnuri
#Исо_Худонинг_Оғли
Муддат битгандан кейин, Худо Ўз Ўғлини юборди. Унинг Ўғли қонун остидаги ҳаёт учун аёлдан туғилди. Худонинг Ўз Ўғлини юборишдан мақсади бизни қонун остидаги ҳаётдан халос этиб, Ўзига фарзанд қилиб олиш эди.
Галатияликлар 4:4-5
t.me/haqiqatnuri
#Биз_Худонинг_фарзандимиз
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Нақадар яхшидир Худойимизни тараннум этмоқ! Нақадар лаззатли, муносиб Унга ҳамду сано айтмоқ!
Забур 146:1
@haqiqatnuri
#Исо_тирилди
Радуйся мир...😀😀😀
С Рождеством Вас😍😍😍
Мавлуд байрамингиз муборак бўлсин❤️❤️❤️
@haqiqatnuri
📖📖📖КУН ОЯТИ📖📖📖
Умидимиз бизни уятга қолдирмайди. Чунки бизга берилган Муқаддас Руҳ орқали юракларимиз Худонинг меҳр–муҳаббати билан тўлиб–тошади.
Римликлар 5:5
👇👇👇
t.me/haqiqatnuri
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
"У сен тўғрингда фаришталарига амр беради, Фаришталар ҳамма йўлларингни қўриқлайди. Оёғинг тошга қоқилиб кетмасин, дея Фаришталар қўлларида сени кўтариб боради. Шеру заҳарли илон устидан босиб ўтасан, Йиртқич шервачча, илонни оёғинг остида эзғилайсан. Эгамиз шундай дейди: “У мени яхши кўргани учун Мен уни қутқараман. Мени билгани учун Мен уни ҳимоя қиламан."
Забур 90:11-14
📖📖📖КУН ОЯТИ📖📖📖
Умидингиз борлиги учун хурсанд бўлинг. Қийинчиликда сабр–тоқат қилинг. Ибодат қилишдан чарчаманг.
Римликлар 12:12
👇👇👇
t.me/haqiqatnuri
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Эгамизнинг марҳамати бойлик келтиради, Эгамиз бойликка ғам–ташвиш қўшмайди.
Ҳикматлар 10:22
@haqiqatnuri
Наҳотки менга турмушга чикишга рози бўлсангиз?! Аҳир менда барча қулайликларга эга уй йўқ-ку?!
- Уйингизда ибодат қилиш учун жой борми?
-Ҳа,бор...
-Менга шунинг ўзи етарли....
@haqiqatnuri
📖📖📖КУН ОЯТИ📖📖📖
Ҳа, Масиҳ ҳамма учун ўлди,
токи яшаётганлар энди ўзлари учун эмас, балки улар учун ўлган ва тирилган Масиҳ учун яшасинлар.
2 Коринфликлар 5:15
👇👇👇
t.me/haqiqatnuri
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
У бизни зулмат ҳукмронлигидан қутқариб, севикли Ўғлининг Шоҳлигига қабул қилди.
Колосаликлар 1:13
@haqiqatnuri
Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас, Самовий Отанинг бағридаги, Аслида Худо бўлган ягона Ўғил Уни бизга танитди.
Юҳанно 1:18
Бугун Довуд шаҳрида сизлар учун Нажоткор туғилди. У Масиҳдир, бизнинг Раббимиздир.
Луқо 2:11
t.me/haqiqatnuri
#Исо_тирилди
“Қиз ҳомиладор бўлади, у ўғил туғади, Унинг исмини Иммануил деб қўйишади.” Иммануил “Худо биз билан” деганидир.
Матто 1:23
t.me/haqiqatnuri
#Худо_биз_билан
Бугун Довуд шаҳрида сизлар учун Нажоткор туғилди. У Масиҳдир, бизнинг Раббимиздир.
Луқо 2:11
t.me/haqiqatnuri
#Байрам_муборак🥳🥳🥳
Бугун Мавлуд байрамини нишонлар экансиз катта жангчи туғилгани ҳақида унутманг. У сиз ва мен учун ҳечким ҳеч қачон қолга кирита олмамайдиган ғалабани қўлга киритди. Ва бу ғалаба бу ҳаётда ва келажакда умидимизга айланди. Исо туғилди ва Ўз тинчлигини бизларга берди. Байрам муборак азизлар❤️
Барчангизни Худо марҳаматласин🙏🥳🥳🥳
@haqiqatnuri
Мана бу уч нарса бор: ишонч, умид ва севги. Севги эса энг аълосидир.
1 Коринфликлар 13:13
Ўйлаганингдан хам яқинроқ.
Шундай экан, олдингидай имонда қатъиятли бўлинглар! Шунда буюк мукофот оласизлар.
Ибронийлар 10:35
Сен бирор нарса учун ибодат қилиб, анча вақтдан бери кутиб турибсанми?
Кутишинг ўйлаганингдан хам ортиқ чўзилиб кетдими? Кўпинча кишилар
Xудодаги энг яхшисидан қуруқ қолишади, бунга сабаб уларнинг ‘’ Ўз вақти
ёки мақбул вақт‘’ етиб келгунича сўлиб шалпайиб қолишларидир, улар жавоб
келгунича бўшашиб, воз кечиб юборишади. Сен шундай ахволга тушиб қолма!
Бугун дадил бўл, жавобинг келиши сен ўйлагандан хам яқиндир. Вазиятинг
баттар қийинлашганда, битта нарсани эсингда тут, хаммасидан тўйиб хиқилдоғингга етганда ғалабага яқин қолган бўласан. Хамиша оппоқ тонг
отишидан олдин қоронғу тун бўлади.
Сен садоқатли Xудога хизмат қиласан ва У сен учун хамма ишни билдирмай
қиляпди. Бугун қатъиятингни йўқотма, чунки сенга мукофот келмокда.
Туққан она чақалоғини қўлга олгандан кейин бошидан кечирган хамма тўлғоқ
азобларини унутиб юборгандек сен хам кутган ваъдангга эришгандан кейин
хамма бошдан кечирган қийинчиликларни унутиб юборасан.
Кутиш чоғида имон ва умид билан тур. Хар кун эрталаб уйғонганингда овоз
чиқариб ‘’ Мен энди орқага чекинишимга кеч бўлди, анча йўл босиб қўйдим,
шалпайишга ўрин йўқ. Мақбул вақтим келиб қолди. Хосилимни ўриб
оламан‘’-дегин. Имонда тур ва Унинг қўлидаги мархаматлар бор, чунки У
сенга ғалабани ваъда қилган ва бу онлар эса ўйлаганингдан хам яқиндадир!
Ибодат:Самодаги Ота , Сен мен учун хамма ишни билдирмасдан битириб
беряпсан. Хаётимда ваъданг амалга ошгунича Сенга ишониб туришим учун
Ўзинг менга куч бергин.
Исо Номидан омин.
t.me/haqiqatnuri
Бу бевафо ва гуноҳкор насл орасида Мендан ва Менинг сўзларимдан уялманглар! Акс ҳолда, Инсон Ўғли муқаддас фаришталар билан бирга Отасининг улуғворлигига бурканиб келганда, У ҳам сизлардан уялади.
Марк 8:38
👇👇👇
t.me/haqiqatnuri
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Сен кутиб яшаган кунлар.
Мана, Мен янги бир иш қиляпман.Шу пайтнинг ўзидаёқ содир бўляпти!
Кўрмаяпсизми?! Мен саҳрода йўллар очаман,Ҳа, чўлда дарёлар яратаман.
Ишаё 43:19
Умрингда бирор бир нарсанинг содир бўлишини кутганмисан? Юксалишни
ёки бирор бир кимса билан муносабат ўрнатишни кутганмисан? Рухий
томондан ёриб чиқишничи? Қандайдир янгилик кутаётгандирсан? Ундай бўлса менда сен учун яхши хабар бор. Сен кутиб яшаган кун бугун эканига мен
ишонаман! Xудо бугун сен учун янги нарса қилаётганига ишонаман.
Бугунги оятга диққат билан қарагин. Сендан сўраладиган савол: сен буни
пайқаяпсанми? Кўрмаяпсанми? Мен бундан Xудо хаётимизда қандайдир иш қилаётганини тушиндим, лекин биз вазиятлар билан банд бўлиб қолганимиздан Унинг ишларини унутиб қўямиз. Шунинг учун кўзларимизни Унга қаратиш ва Унинг ваъдаларини хаётимизда эътироф этиш жуда хам мухимдир. Қандай вазият ёки шароит бўлишидан қатъий назар Xудо Ўз
ишини қилаётганини эътироф эт.
Ғалаба ва барокаларим йўлда келаяпди деб айтавер. Умид билан яшайман
дегин ва умр бўйи кутиб келган куним бугун деб эълон қил!
Ибодат.
Ота хаётимда ўз ишингни қилаётганинг учун рахмат. Менга қарши кўзланган ўқ бесамара бўлгани учун Сендан миннатдорман. Бугун
мен учун янги кун деб эълон қиламан. Сен менинг хаётимда Ўзингнинг
махсус ишингни қилмоқдасан. Исо Масих Номидан омин.
t.me/haqiqatnuri
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг, Тақводорлар жамоасига ҳамду сано айтинг.
Забур 149:1
@haqiqatnuri
Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин. У самодаги барча руҳий баракаларни Масиҳ орқали бизларга берди. Масиҳга тегишли бўлишимиз учун Худо бизни дунё яратилишидан олдин танлади. Энди биз Худонинг олдида муқаддас ва бенуқсон, бир–биримизга меҳр боғлаган инсонлар бўла оламиз. Худо бизни Исо Масиҳ орқали Ўзига фарзанд қилиб олишни азалданоқ қарор қилган эди. Худонинг хоҳиш–иродаси шу бўлиб, бундан У ҳузур–ҳаловат топди. Худо Ўзининг суюкли Ўғли орқали бизга буюк иноят кўрсатгани учун Унга ҳамду санолар бўлсин. Масиҳнинг тўкилган қони орқали Худо бизни кечириб, гуноҳларимиздан озод қилди. Шундай қилиб, Худо бизнинг ҳаётимизни тўлдирган инояти қанчалик бой эканлигини кўрсатди. У бизга донолигу ақл–идрок ато этди.
Ўз иродасининг сирини маълум қилди. Бу иродаси Исо Масиҳ орқали бажо бўлишини Худо олдиндан режалаштирган эди ва бундан У ҳузур–ҳаловат топди. Худо бу режасини Ўзи белгилаган вақтда тўла амалга ошириб, еру осмондаги бор мавжудотни Масиҳнинг ҳокимияти остига бирлаштиради. Биз Масиҳ орқали Худонинг халқи бўлдик. Бу Худонинг азалдан белгилаган режаси бўйича амалга ошди. Ахир, Худо ҳар бир нарсани Ўз хоҳиш–иродаси бўйича амалга оширади. Шундай экан, биз ҳаммамиз — Масиҳга умид боғлаганлар Худога шон–шуҳрат келтириш учун яшашимиз лозим. Сизлар ҳақиқат каломи, яъни нажот келтирган Хушхабарни эшитган эдингиз. Шу туфайли Масиҳга имон келтирган эдингиз. Худо ваъда қилган Муқаддас Руҳини сизларга бериб, Ўзига тегишли эканлигингизни тасдиқлади.Муқаддас Руҳ биз келажакда оладиган қут–баракаларга кафил сифатида берилди. Ҳа, вақти келиб, Худо Ўзига тегишли бўлганларни бутунлай озод қилади. Шуларнинг ҳаммаси Худога шон–шуҳрат келтиради.
Эфесликлар 1:1-14
@haqiqatnuri
#Муқаддас_Калом
Илтифот устингга ёғилар.
Эй Қуддус халқи, тур, порлагин! Ахир, нуринг келди, Эгамизнинг улуғворлиги
устингга ёғилди.
Ишаё 60:1
Хозир ўқиган оятга диққат билан қарасанг бир кунмас бир кун Эгамизнинг
улуғворлиги устингга ёғилиб қолади деб айтмаган. Ёки бўлмаса “ Иқтисод
яхши бўла бошласа ёки коллежни битирганингдан ёки каникулга чиққанингда“-деб айтмаган. Йўқ, Xудонинг улуғворлиги аллақачон устингга ёғилган!
‘’Улуғворлик ‘’ сўзи аслида Xудонинг улуғворлиги, барокати ва нурафшонлиги қалин, оғир бўлиб сени қоплаб олиши тушинилади. Бу қўл билан тегиб бўладиган, оғирликдир. (қалин булутлар ўраб олиши ёки босиб
олишига ўхшаш сезиш) Сен буни қуйидагича ўйлаб кўр. Сен кичгина, қўрқадиган ёки заиф эмассан. Худонинг илтифоти билан қоплангансан ва Унинг эзгулигига белангансан.
Қалин ва оғир илтифот остида қолганингни тушиниб олсанг, умид билан яшай
оласан. Худо сенга жуда катта илтифотини ёғдирганини билганингда улкан нарсаларга эриша олишингга ишона оласан. Ўрнингдан турадиган вақтинг келди, порлайдиган чоғинг келди. Мана шу сўзлар рухиингга сингиб кетсин.
Бугун туриб порлайдиган вақтингдир, чунки Унинг улуғворлиги ва илтифоти
сени устингга ёғилмоқда!
Ибодат.
Самодаги Ота, бугун Сенинг олдингга очиқ ва камтар қалб
билан келаман. Улуғворлигинг устимда порлаб турганини биламан.
Менга ёғдирган илтифотинг учун рахмат. Мойланиш қудратинг учун
рахмат бу қудрат хамма оғир юкларни синдиради ва озод қилиб
мархаматлайди. Исо Номидан омин.
t.me/haqiqatnuri
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин самолардан, Унга ҳамду санолар бўлсин фалаклардан!
Забур 148:1
@haqiqatnuri
Зеро, Худонинг “ақлсизлиги” инсон донолигидан устундир, Худонинг “заифлиги” инсон қудратидан кучлироқдир. Эй биродарларим, Худо сизларни даъват қилганда қандай одам эдингизлар, бир эсга олинг–чи! Инсоний нуқтаи назардан қараганда, орангизда доно, қудратли ёки олижаноблар кўп эмасди. Лекин Худо доноларни шарманда қилиш учун дунёдаги ақлсиз деб ҳисобланганларни танлади. У қудратлиларни шарманда қилиш учун дунёдаги заиф ҳисобланганларни танлади. Дунёдаги эътиборли ҳисобланганлар арзимас бўлиб қолсин деб, Худо бу дунёдаги эътиборсиз ва камситилган, яъни аҳамиятсиз деб ҳисобланганларни танлади. Шундай қилиб, ҳеч бир инсон Худонинг олдида мақтана олмайди.
Исо Масиҳ орқали Худо бизга янги ҳаёт ато этиб, У орқали доноликка эга бўлганимизни намоён қилди. Биз Масиҳнинг шарофати билан оқланиб, гуноҳдан халос бўлдик, Худонинг азиз халқи бўлдик. Шундай қилиб, Муқаддас битикларда ўргатилгандай, ким мақтанмоқчи бўлса, Эгамизни биламан, деб мақтансин.
1 Коринфликлар 1:25-31
@haqiqatnuri
#Муқаддас_Калом