Худо ҳаётимизда амал қилаётган қудрати билан биз сўраган ёки тасаввур қилганларимизни ва ҳатто хаёлимизга келмаганларни ҳам бажаришга қодирдир.
Эфесликлар 3:20📖🕊
@haqiqatnuri 🕊
Сизлар Исо Масиҳни Раббимиз деб қабул қилган экансизлар, доимо У кўрсатган йўлдан юраверинг.
Колосаликлар 2:6📖🕊
@haqiqatnuri🕊
Худонинг каломи жонли ва таъсирли, ҳар қандай дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни ажратгудек суқилиб киради. Худонинг каломи хаёлу юракнинг ниятларини фош этади.
Ибронийлар 4:12📖🕊
@haqiqatnuri🕊
Ассалому алекум қадри баланд қадрдонлар! Мана бугун 14-январь Ватан ҳимоячилари куни. Шу фурсат билан барча юртимиз, оиламиз ҳимоячиларини муборакбод этамиз. Конглингиздаги барча эзгу тилакларингизга Отамиз етказсин🙏 Биродарларим, Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга тинчлик, меҳр–муҳаббат ва имон ато қилсин. Ҳаммангизга то абад Худонинг инояти ёр бўлсин.
Байрам муборак🥳
@haqiqatnuri 🕊
Яратган учун Кимматбахо булган Кадрли Биродар опа Сингиллар Хаммангизни Тангрини Бегубор Риёсиз Севгиси билан Севаман ва Сизлар учун Унга Хамиша шукроналар айтаман ❤️ Кириб келаётган Янги Йилингиз Янги Хосилларга Бой булсин Янги йилдаги Хар бир кунингиз Мазмунли ва Унумли булсин 🙏 Хамма Ёвузликлар Барча ёмон одатлар Гина пудралар эски йилда колиб кетсин 🙏 Раббим Сизларни Хар кандай ёвуз гунохлардан Озод Килиб Янги йилда Мул кул Кут Баракаларга Эриштирсин ❤️ Ва Узининг Улугвор Бойлиги ила Хар бирингизни Рухий ва Моддий Баракаларга Эриштирсин 🙏 Янги йилда Янги мойланиш булсин 🙏 ва Хамма Инсонларга нисбатан Севгингиз тулиб тошсин ❤️ Бу Уткинчи Дунёда Севги таркатувчи булинг 🙏 Хукмловчи эмас Куткарувчи булинг 🙏 Айбловчи эмас Окловчи булинг 🙏 Нафратни Урнини Севги копласин Каргиш Урнига Дуо килишни Урганинг 🙏 гийбат килиш урнига Ачиниш ожизларга кайгуриш Беморларга шифо ' Сураш ва ёмонликни Яхшилик ила Маглуб килинг 🙏Магрурликдан вос кечиб Камтарин булинг 🙏 Узгани Узингизни Севгандай Севинг юкоридан келадигон Доноликлар Сизни ички Гузаллигингиз булсин Азиз опа Сингиллар Агар шундай йул тутсангиз Яратганни Манавий зебу зийнатларига ва Гузаллигига эришган буласиз 🙏 шу тилаклар билан Табриклашни Сизларга лозим топдим ❤️ Хамиша Раббимизни Мухаббати Сизларни Камраб Олсин Менинг Севган Ака Укаларим Опа Сингилларим ва Дустларим Янги йилингиз Кутлуг Булсин 🙏❤️👍
Читать полностью…#Отамиз_учун_ижод
Туғилди Исо!
Дунё ҳолати
Ўзгарди мутлоқ
Аниқ айтилди
Нима қора, оқ
Дунёга келди
Ажиб чақалоқ
Худонинг Ўғли
Туғилди Исо.
Қўзғалди шоҳлик
Қўзғалди дунё
Дунёга келди
Ёритиб зиё.
Фош бўлди гуноҳ
Буюк муаммо
Худонинг Ўғли
Туғилди Исо.
Севикли Ўғил
Севди Отаси
Башоратларнинг
Йўқдир хатоси.
Худо Нажоти,
Келди шифоси
Худонинг Ўғли
Туғилди Исо.
Ўлим чекинди
Йўқолди лаънат
Инсонлар учун
Очилди жаннат.
Худодан келди
Хушхабар бир хат
Худонинг Ўғли
Туғилди Исо.
Отага шараф
Излаб келди У
Буюк режани
Кўзлаб келди У
Одам боласи
Яшайди мангу
Худонинг Ўғли
Туғилди Исо.
Ишонинг Унга
Топасиз имон
Худога талпин
Худога ишон.
Масиҳ Номи-ла
Туғилган инсон
Худонинг Ўғли
Туғилди Исо
Сўнгги сўзим шу
Қабул қил Уни!
Бўлма ёлғончи
Иблис тутқуни
Муқаддас Руҳи
Тасдиқлар буни
Худонинг Ўғли
Туғилди Исо.
Худонинг Ўғли
Топди таваллуд
Сизга ҳам бўлсин
Муборак мавлуд
Унинг Нажоти
Билмайди худуд
Худонинг Ўғли
Туғилди Исо.
Муаллиф:
Равшан Хизиров
#Мавлуд_муборак 🥳
#Исо_туғилди
@haqiqatnuri🕊
#Отамиз_учун_ижод
Нажоткор туғилди!
Юлдузли тун эди
Ойдин кечада
Лак-лак фаришталар
Сокин кечада.
Хушхабар келтирди
Билмам нечада:
"Нажоткор туғилди
Сизлар-чун бугун"
Илк бор Хушхабарни
Билди чўпонлар
Дарров чақалоққа
Талпинди "жон"лар
Муннажимлар келди
Топиб имконлар
Нажоткор туғилди
Бизлар учун бугун!
Муқаддас ёзувлар
Тасдиғин топди
Неки хаста борки
Исога чопди
Фош қилди айёрни,
Оғзини ёпди
Нажоткор Ҳақ сўзин
Айтди бизлар-чун!
Таништирди бизга
Ҳақни - Худони
Зулматда порлатди
Нурни - зиёни
Ўргатиб хаммага
Тўғри дуони
Нажоткор дарс берди
Бизларга бугун!
Гуноҳни йўқ қилди
Бутун оламдан
Инсон халос бўлди
Ўлимдан, ғамдан
Хочда қонин тўкди
Кечиб У жондан
Нажоткор ҳаётни
Берди бизлар-чун!
Фақат имон керак
Ишонмоқ керак.
Тил билан эълон қил
Ишонсин юрак!!!
Бугун гуноҳкорга
Бир Исо керак
Нажоткор кутмоқда
Сизларни бугун!
Муаллиф:
Равшан Хизиров
#Мавлуд_муборак 🥳
#Исо_туғилди 🙏
@haqiqatnuri🕊
Мана биз учун бола туғилди, Ўғил бизга берилди. Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир, Номи Ажойиб Маслаҳатчи, қудратли Худо, Абадий Ота, Тинчлик Шаҳзодасидир.
Ишаё 9:6
#Мавлуд_муборак 🥳
#Исо_туғилди ❤️
@haqiqatnuri🕊
Бугун Довуд шаҳрида сизлар учун Нажоткор туғилди. У Масиҳдир, бизнинг Раббимиздир.
Луқо 2:11📜🕊
#Мавлуд_муборак 🥳
#Исо_туғилди ❤️
@haqiqatnuri🕊
Радуйся мир...😀😀😀
С Рождеством Вас😍😍😍
Мавлуд байрамингиз муборак бўлсин❤️❤️❤️
#Мавлуд_муборак 🥳
#Исо_туғилди ❤️
@haqiqatnuri🕊
Умримиз кунларини санашни бизга ўргатгин, Токи биз доно қалбга эга бўлайлик.
Забур 89:12📖🕊
@haqiqatnuri🕊
Мақсадим шуки, сизлар дадил бўлинг, муҳаббат ришталари сизларни бирлаштирсин, Худонинг сири — Масиҳ ҳақида чуқур ва бой тушунчага эга бўлинг. Чунки донолик ва илму маърифатнинг ҳамма хазиналари Масиҳда пинҳондир.
Колосаликлар 2:2-3📖🕊
@haqiqatnuri🕊
-Шукур қилиш?
-Шукур қил.
-Оғриқлар учун?
-Энг кўпроқ оғриқлар учун.
-Ҳафа қилганни кечириш?
-Кечир. У қўрқувда ҳам кучсиз, сен кучлироқсан.
-Ночорни қабул қилиш?
-Қабул қил. Уни бор ғам-ғуссалари билан қабул қил.
-Йиқилганни тургазиш?
-Тургаз. У сени ҳамроҳинг. Кўплардан бири.
-Марҳаматлаш?
-Марҳаматла.
-Лаънатлаганларни ҳамми?
-Уларни ҳам.
-Бу шафқатсиз дунёни севиш керакми?
-Сев. Дунёни фақат севги қутқара олади...❤️❤️❤️
@haqiqatnuri 🕊
Сени севаман, эй Эгам, менинг қудратим.
Эгам суянган қоямдир, менинг қалъам, қутқарувчимдир.
Ҳа, Худодир менинг қоям, Унда паноҳ топаман.
Удир менинг қалқоним, қудратли нажоткорим, қўрғоним.
Забур 17:2-3📖🕊
@haqiqatnuri🕊
Қалбида Худонинг Руҳи бўлган инсон ҳамма нарсага баҳо бера олади, аммо бошқалар у одамга баҳо беришга ожиз.
1 Коринфликлар 2:15📖🕊
@haqiqatnuri🕊
Сен, эй Раббий, яхшисан, кечиримлисан,
Сенга илтижо қилганларга
Содиқ севгингни кўрсатасан.
Ибодатимга қулоқ сол, эй Эгам,
Шафқат сўраб қилган илтижоимга диққат қил.
Оғир кунда Сенга илтижо қиламан,
Илтижоларимга Сен жавоб берасан.
Забур 85:5-7📖🕊
@haqiqatnuri🕊
Хўш, буёғи энди нима бўлади? Қонун остида эмас, иноят паноҳида бўлганимиз учун гуноҳ қилаверайликми? Йўқ, асло! Биласизлар–ку, сиз ўзингизни итоаткор қул қилиб кимнинг измига топширсангизлар, ўшанинг қули бўласизлар. Сизлар кимга бўйсунасизлар? Ўлимга олиб борувчи гуноҳгами ёки солиҳликка етакловчи итоаткорликками? Аммо Худога шукурки, сизлар олдин гуноҳга қул бўлсангиз ҳам, энди сизларга ўргатилган таълимотга сидқидилдан амал қиляпсизлар. Сизлар энди гуноҳнинг чангалидан озод қилиниб, солиҳликнинг қули бўлиб қолдингизлар.
Инсон онги заиф бўлгани учун мен кундалик ҳаётдан мисол келтириб гапиряпман. Сизлар бир вақтлар аъзойи баданингизни ифлослик ва қонунсизликка топшириб, гуноҳга янада чуқурроқ ботиб кетган эдингиз. Энди эса ўзингизни муқаддасликка етаклайдиган солиҳликка қул қилиб топширинг.
Ахир, гуноҳга қул бўлган пайтингизда, тўғри ишлар қилишга мажбур эмасдингиз. Ўша пайтдаги қилмишларингизнинг оқибати нима бўлди?! Ҳозир улардан уяляпсиз, ўша қилмишларингизнинг оқибати ўлим–ку! Энди гуноҳдан озод қилиниб, Худонинг қули бўлиб қолдингиз. Бунинг натижаси муқаддаслик ва абадий ҳаётдир. Гуноҳнинг эвази — ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ орқали бериладиган абадий ҳаётдир.
Римликлар 6:15-23📖🕊
@haqiqatnuri🕊
Америкалик машҳур воиз Жош Макдауэлл никоҳда севимли аёл билан мусаффолик ва ёрқин туйғуларни асраш мақсадида қабул қилинадиган ўнта қарор ҳақида сўз юритади. Муаллиф ўз никоҳларини бахтли ва абадий қилишни истайдиган ёшларга ҳамда кўп йиллик турмушдаги эр–хотинларга Муқаддас Китоб доноликлари ва шахсий тажрибаси асосида амалий тавсиялар беради. Китоб охирида ўқувчиларни бонус, яъни, ўзларининг ҳиссий эҳтиёжлари ҳақидаги тест кутмоқда.
Читать полностью…Келинглар, меҳр–муҳаббат билан ҳақиқатни айтиб, жамоатнинг боши бўлган Масиҳга ўхшаб ҳар жиҳатдан етук инсонлар бўлайлик. Шундай экан, Раббимиз Исонинг номидан қатъий тайинлаб, сизларга айтаман: энди худосиз одамлардай яшаманглар, улар сингари беҳуда ўй–хаёлларга берилманглар. Уларнинг онгларини зулмат қоплаган, улар Худо берадиган янги ҳаётга бегонадирлар, чунки улар бағри тош бўлиб, жаҳолатда қолганлар. Олдинги яшаш тарзингизга тобе бўлманг, эски ўзлигингиздан воз кечинг, чунки у алдовчи эҳтирослар туфайли бузилиб кетган. Янгичасига фикр–зикр қиладиган бўлинглар.
Худонинг суратида яратилган, ҳақиқий солиҳлик ва муқаддасликдан иборат бўлган янги табиатга бурканинглар.Энди ёлғон гапиришни бас қилиб, ҳар бирингиз ўз яқинингизга ҳақиқатни айтинглар, ахир, ҳаммамиз бир тананинг аъзоларимиз–ку. Ҳатто ғазабланганингизда ҳам гуноҳ қилманглар. Қуёш ботгунча жаҳлдан тушинглар. Иблисга фурсат берманглар. Оғзингиздан ҳеч қандай ярамас сўз чиқмасин. Лекин тингловчиларнинг эҳтиёжига кўра, керакли гапларни айтиб, уларга далда беринг, шунда сўзларингиз уларга фойда келтиради. Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар, чунки Муқаддас Руҳ сизларнинг Худога тегишли эканингизнинг ҳамда бир кун келиб, бутунлай озод бўлишингизнинг далилидир.Ҳар қандай гина–кудурат, қаҳру ғазаб, жанжалкашлик, ғийбатчиликни ҳамда бошқа ҳар хил ёмонликларни ўзингиздан соқит қилинглар. Бир–бирингизга нисбатан кўнгилчан ва меҳр–шафқатли бўлинглар. Худо сизларни Масиҳ орқали кечиргандай, сизлар ҳам бир–бирингизни кечиринглар.
Эфесликлар 4-боб
Азизларим эски йил ўз ниҳоясига етиб бормоқда, янги йил эса кириш арафасида. Бу йил сизлар учун қандай ўтди? Ҳар кимда энг баҳтли ва қайғули дамлар бўлганига аминман. Чунки ҳар бир имонли инсоннинг имони ҳар вақт синовда бўлади. Нима бўлмасин ҳаммаси учун Раббимизга минаддорчилик билдиринг, чунки У сизни ҳурсанд қилишни ёки тарбиялашни ҳоҳлаган. Эски йилдан янги йилга ҳасрату оғриқларга тўла юрак билан ўтманг, юрагингизни текшириб кўринг барча оғриқ, ҳафагарчилик ҳаммасини қўйиб юборинг ва Худонинг севгисини жойлаб олинг. Мана шундай юрак билан янги йилни қарши олинг. Чунки бу йилда Раббимизнинг сизларга таёрлаб қўйган совғалари жуда кўп.
Худо сизларни севади❤️🥰🙏
Биродарларим, Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга тинчлик, меҳр–муҳаббат ва имон ато қилсин. Раббимиз Исо Масиҳни яхши кўрганларнинг ҳаммасига то абад Худонинг инояти ёр бўлсин.
Кириб келаётган байрам барчамизга муборак бўлсин азизлар🥳🥰❤️
@haqiqatnuri🕊
Мана биз учун бола туғилди, Ўғил бизга берилди. Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир, Номи Ажойиб Маслаҳатчи, қудратли Худо, Абадий Ота, Тинчлик Шаҳзодасидир.
Ишаё 9:6📜🕊
Бугун Довуд шаҳрида сизлар учун Нажоткор туғилди. У Масиҳдир, бизнинг Раббимиздир.
Луқо 2:11📜🕊
Бугун Мавлуд байрамини нишонлар экансиз катта жангчи туғилгани ҳақида унутманг. У сиз ва мен учун ҳечким ҳеч қачон қолга кирита олмамайдиган ғалабани қўлга киритди. Ва бу ғалаба бу ҳаётда ва келажакда умидимизга айланди. Исо туғилди ва Ўз тинчлигини бизларга берди. Байрам муборак азизлар❤️
Барчангизни Худо марҳаматласин🙏🥳🥳
@haqiqatnuri🕊❤️
#Исо_туғилди 🥳🎉🙏
Бугун Довуд шаҳрида сизлар учун Нажоткор туғилди. У Масиҳдир, бизнинг Раббимиздир.
Луқо 2:11
#Мавлуд_муборак 🥳
#Исо_туғилди ❤️
@haqiqatnuri🕊
“Қиз ҳомиладор бўлади, у ўғил туғади, Унинг исмини Иммануил деб қўйишади.” Иммануил “Худо биз билан” деганидир.
Матто 1:23
#Мавлуд_муборак 🥳
#Исо_туғилди ❤️
@haqiqatnuri🕊
Муддат битгандан кейин, Худо Ўз Ўғлини юборди. Унинг Ўғли қонун остидаги ҳаёт учун аёлдан туғилди. Худонинг Ўз Ўғлини юборишдан мақсади бизни қонун остидаги ҳаётдан халос этиб, Ўзига фарзанд қилиб олиш эди.
Галатияликлар 4:4-5
#Мавлуд_муборак 🥳
#Исо_туғилди ❤️
@haqiqatnuri🕊
Бугун Мавлуд байрамини нишонлар экансиз катта жангчи туғилгани ҳақида унутманг. У сиз ва мен учун ҳечким ҳеч қачон қолга кирита олмамайдиган ғалабани қўлга киритди. Ва бу ғалаба бу ҳаётда ва келажакда умидимизга айланди. Исо туғилди ва Ўз тинчлигини бизларга берди. Байрам муборак азизлар❤️
Барчангизни Худо марҳаматласин🙏🥳🥳🥳
#Мавлуд_муборак 🥳
#Исо_туғилди ❤️
@haqiqatnuri🕊
Мен уларнинг қайғусини қувончга айлантираман, Ҳасрат ўрнига таскин ва шодлик бераман.
Еремиё 31:13📜🕊
@haqiqatnuri🕊
Мен озод бўлиб юравераман, Буйруқларингни излаб топганман. Шоҳлар олдида шартларингдан сўйлайман, Шарманда бўлмасман. Амрларингдан лаззат топаман, Мен амрларингни севаман. Амрларингга иззату севги кўрсатаман, Фармонларинг ҳақида чуқур фикр юритаман. Эсла мен, қулингга берган ваъдангни, Сен ваъда бериб, умидвор қилгансан мени.
Забур 118:45-49📜🕊
@haqiqatnuri🕊
Болалик пайтларимда мен бола каби гапирардим, бола каби фикр қилардим, бола каби мулоҳаза қилар эдим. Вояга етгач, болаликни ташладим. Шу сингари, биз ҳозир хира ойна орқали кўргандай бўляпмиз, аммо вақти келганда аниқ кўрамиз. Ҳозирги билганларим тўлиқ эмас. Ўша пайтда эса Худо мени тўлиқ билгани каби мен ҳам ҳамма нарсани тўлиқ тушунаман.
1 Коринфликлар 13:11-12📖🕊
@haqiqatnuri🕊
📖📖📖КУН ОЯТИ📖📖📖
Ҳақиқий севги — бизнинг Худога бўлган севгимиз эмас, балки Худонинг бизга кўрсатган севгисидир. Зеро, Худо бизни гуноҳларимиздан поклаш учун Ўз Ўғлини қурбон қилди.
1 Юҳанно 4:10
👇👇👇
t.me/haqiqatnuri
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊