Ассалому алайкум қадрлигим! Яна бир тонгни кулги, хурсандчилик, соғликда қаршилаганингиз билан муборакбод этаман. Буларнинг бари шукроналик ила кунни қаршилашга етади менимча. Алҳамдулиллаҳ
Читать полностью…Атрофингиздаги инсонлар сизнинг омадингиз ва омадсизликларингизга бевосита таъсир кўрсатади.
Ўзаро мулоқотлар барча нарсага – спорт билан шуғулланишингиз ва кийинишингиздан тортиб қанча даромад топишингизу дунёқарашингизгача таъсир қилади.
Бахтли ҳаёт кечиришни истасангиз, фақат ўзингиз ҳурмат қиладиган яхши инсонлар билан мулоқот қилинг ва сизга салбий таъсир кўрсатадиган инсонлар билан мулоқот қилишдан қочинг
@DildoraVahidovna
Кунга мос масал
Сичқон уйда юрар экан унга қопқон қўйилганини кўрди.
Бир-икки кундан кейин ҳўрознинг олдига бориб: "Эй ҳўроз, кел шу қопқонни олиб қўямиз. У ҳаммамизга халақит беряпти", деди. Хўроз унга жавобан "Бу менинг муаммоим эмас. Кимнинг муаммоси бўлса, ўша ҳал қилсин", деди.
Сичқон: "Майли", деди-да, қўйнинг олдига бориб, унга "Эй қўй, кел шу қопқонни олиб қўямиз. Бу ҳаммамиз учун хатарли", деб таклиф қилди. Қўй ҳам хўроз сингари "Бунинг менга алоқаси йўқ экан. Муаммо кимники бўлса ўша ҳал қилиш керак", деди.
Сичқон энди молнинг олдига борди: "Эй мол, шу қопқонни олиб қўяйлик. Бу ҳаммамизга халақит бераяпти". Мол: "Бу менинг муаммоим эмас", деди...
Кунларнинг бирида қопқонга илон тушиб қолди. Чиқишга ҳаракат қилиб, уёқ-буёққа талпиниб, шу ерда юрган уй эгасининг аёлини чақиб олди.
Хўжайин аёлини касалхонага олиб борди. Енгил муолажадан кейин дўхтир ҳўжайинга "Биз қўлимиздан келганини қилдик. Энди уйга олиб бориб, яхши овқатлардан қилиб беринг. Товуқ шўрва бўлса янада яхши бўларди", деди.
Хўжайин уйга келибоқ катакдаги хўрозни сўйиб, шўрва қилди...
Эл-улус: "Фалончининг аёли бетоб эмиш, бориб йўқламасак бўлмас", деб бирин-кетин зиёратга кела бошлади. Хўжайин ўйланиб, "Қардош, қариндош, дўстлар – бари келяпти. Энди бир эҳсон қилай", деди-да, қўрадаги қўйни сўйишга жазм қилди...
Орадан кўп ўтмай аёлнинг касали оғирлашиб, вафот этди. Хўжайин маъракаларни ўтқизиш учун молни ҳам сўйиб юборди...
... Масалнинг қизиқ жойи шундаки, "Бу менинг муаммоим эмас", деганларнинг биронтаси омон қолмади. "Муаммо меники", деб жон куйдирган сичқон эса ҳамон тирик...
@Z_Abdurahimovna
#бир фикрлаб кўрингчи...
Бу саволларга тўғри ва нотўғри жавобнинг ўзи йўқ.
Лекин баъзида тўғри берилган саволнинг ўзи жавоб бўла олади.
1. Агар ёшингизни билмаганингизда ўзингизга неччи ёш берган бўлар эдингиз?
2. Қайси бири ёмонроқ: омадсизликни татиб кўриш ёки бир маротаба ҳам уриниб кўрмаслик?
3. 5 йил аввал қаттиқ хафа бўлганингиз ёдингиздами? Ҳозир шу аҳамиятга эгами?
4. Энг қўрқинчли қўрқувингиз амалга ошдими?
5. Агар ҳаётда битта нарсани ўзгартириш имкони бўлганида, нимани ўзгартирар эдингиз?
6. Ҳаётингизда нима учун энг кўп миннатдорсиз?
7. Сиз ишонадиган нарсангизни бажараяпсизми ёки бажараётган ишингизга ишонишга уринаяпсизми?
8. Агар ҳозир сизга миллион доллар беришса ишингиздан кетган бўлармидингиз?
9. Ҳаётингизда содир бўлаётган вазиятларни қанчалик даражада назорат қилаяпсиз?
10. Қайси бири сизни кўпроқ ўйлантиради: ишларни тўғри бажаришми ёки тўғри ишларни бажаришми?
11. Агар ҳеч ким сизни муҳокама қилмаслигини билганингизда, қайси ишни бошқача бажарар эдингиз?
12. Агар ёш болага бутун Ҳаёти учун биттагина маслаҳат бера олганингизда, Нима деган бўлар эдингиз?
13. Севган инсонингизни қутқариш учун қонунни бузган бўлармидингиз?
14. Аввал жиннилик бўлиб туйилган нарса кейинчалик даҳолик бўлиб чиққанини кўрдингизми?
15. Сиз ҳаётда нимани бошқалардан ўзгача бажарасиз?
16. Агар биз хатолардан ўргансак, нега хато қилишга қўрқамиз?
17. Сиз нимани жуда ҳам хоҳладингиз, лекин амалга оширмадингиз? Сизга нима тўсқинлик қилди?
18. Аллақачон қўйиб юборишингиз керак бўлганини ушлаб турмаяпсизми?
19. Агар сизда бутун умрга кўчиб кетиш имкони бўлганида, бу қайси манзил бўлар эди ва нима учун?
20. Қайси бирини танлар эдингиз: Эски хотираларни қўйиб юбориш ёки ҳеч қачон янгисига эга бўлмаслик?
21. Қайси бири бўлишни хоҳлардингиз: асабий даҳо ёки бахтли тентаквой?
22. Нега Сиз - бу Сиз?
23. Агар ўзингизга ўзингиз дўст бўла олганингизда, ўзингизга шундай дўстни раво кўрган бўлармидингиз?
24. Ўтмишингиздаги қайси вазиятлар сизни Ҳақиқий ва Жонли ҳис қилишингизга сабаб бўлган?
25. Ҳозир бўлмаса, Қачон?
©️Интернетдан
@Z_Abdurahimovna
#макр
Бугун биз сен билан берилиб ишлаймиз. Баракалла бизга. (ёки: паҳлавонмиз-да, маладесмиз-да😉)
Манипулятор, яъни сени ўзи истаган мақсад йўлида ишлатишни истаган, сени бошқаришга ўрганган инсон бирор ҳаракатга йўналтирмоқчи бўлса, бирор вазиятда унинг фикрини маъқуллашингни истаса, ўз шахсий манфаатини умумий қилиб кўрсатади ва сенга тиқиштиради. “Биз, бизга, бизни” деган сўзларни ишлатади.
Сен бечора ҳам онда-сонда бу усулни қўллашни унутма.
“Белимизни маҳкам боғлаб, мўйнага пул йиғиб олсак, марра бизники” – дейди аёл эрига. Аёл макри қўрқинчли...😉
P. S.: Бир ўқишда мазмунига тушунмасангиз, бир бошидан такроран ўқиб чиқинг😀😀
@Z_Abdurahimovna
Ана энди энг қаймоғига келдик. Психологик айкидони қўллаш бу - фаровонлик учун курашишни тўхтатиш дегани эмас. Йўқ. Гап бошқа нарса ҳақида. Кўпинча шахслараро муносабатларда биз бошқа одам билан зўр бериб баҳслашиб, уни енгиш учун жон-жаҳдимиз билан киришамиз. Натижада ўша арзонгаров совға – “блокнот” билан ёлғиз ўзимиз, шўппайиб қоламиз. Нега? Чунки ҳақлигимизни исботлайман деб чираниб, ўзимизни аққлли кўрсатишга уриниб, нималарнидир исботлашга ҳаракат қилиб, атрофдагилар билан муносабатларимизни йўққа чиқардик.
Хўш, маркетолог каби ўйлаш бизга нима учун керак, ким англади? Тафаккуримизни чархлаш, кенгроқ фикр юритиш учун. Сизга бақиришаяптими, сиз ҳам жавобан бақиришингиз шарт эмас. Сизга кераксиз бир рақобатчилик курашини тиқиштиришаяптими, бу курашга киришиб кетишингиз ҳам шарт эмас. Балки ҳужум линиясидан секин четга чиқиб олиб, ҳиссиётларингиз жунбушга келишига қўл қўймаслигингиз шарт ва зарур, натижада эса пуфакдан куйдирган каллани ясаган болакай сингари атрофдагилар меҳрига сазовор бўласиз.
Мисол:
- Намунча ўзингга бино қўймасанг! Имкониятларингга жудаям баланд баҳо бериб юбораяпсан!
- Ҳақсиз! Бошқа йўлим ҳам йўқ, ахир мен бутун дунёни забт этиб, унинг ёлғиз ҳукмдорига айланмоқчиман! 😂
Бундай жавобдан сўнг суҳбатни эшитаётганлар юзига табассум югуриши аниқ. Табассум қилишни эса ҳаммамиз ёқтирамиз, бизни кулдира олган кишидан бўлса яхши кўриб қоламиз. Айикдодан хабари бор бўлган инсон сўз билан берилаётган зарбага чап бериб, ҳужум қилаётган кишининг фикрларига тўлиқ қўшилиб, унинг гапларини маъқуллаб, яна жиддийлашиб кетаётган вазиятни истеҳзо ва пичинг билан юмшатмоқда. Негативни позитивга ўзгартира оладиган бундай одамлар эса доим кўнгиллардан жой олади.
Шундай экан, сиз ҳам турли стандартлардан ҳоли равишда, бошқаларга ўхшамай оригинал ва позитив фикрланг! Ҳар қандай вазиятга ижодкорона ёндошиш чўчиманг! Худди маркетолог сингари...😉
P.S: “Сўз айкидоси” китобининг салкам 40 фоизини биргаликда ўқиб бўлдик. Умид қиламан-ки, ўзбек тилида ҳали нашр этилмаган (ҳар ҳолда менинг кўзим тушмади) бу китобдан эркин таржималарим сизга манзур келаяпти.😊
@K_ADILOVA
Хўш... Автомобилларни ижарага берувчи бир компания кўпчилик уни танлашини фаҳрланиб айтмоқда. Унинг рақобатчиси бўлган иккинчи компания эса, бу катта “+” ни секингина “-”га айлантиради. Қандай қилиб? Мижозлар кўп бўлса, нима бўлади? Машинани ижарага олишга талабгорлар кўплиги боис, навбат юзага келади. Навбат кутишни ким ёқтиради? Ҳеч ким. Демак, иккинчи компания ўз рекламасида уларда навбатлар қисқа бўлгани боис, ҳар бир мижоз ўзига зарур автони узоқ кутмасдан ижарага олиши мумкинлигига урғу берди. Вуаля! Психологик айкидонинг, рақиб кучини унга қарши ишлатишнинг ёрқин мисоли!
Яна бир мисол. Россия бозоридаги шоколад батончаларидан бири рекламага катта маблағ тикиб, оч қолганда қувват бўладиган маҳсулот имиджини яратди. Рақиб шоколад батончаси бўлса, “Хоп, сен қоринни тўйдирар экансан, аммо иш шу билан битадими?” деб ўйлади-да, ўз маҳсулотини мия учун озуқа бўладиган шоколад дея реклама қила бошлади. Ахир ҳар биримизнинг миямиз ҳам худди ошқозонимиз сингари озуқага эҳтиёж сезади. Шунчаки қорнини тўйғазиш ниятида бўлганларга эмас, интеллектуалларга умид боғлади ва бу ишончи оқланди. Бундай рекламадан сўнг мазкур компания савдо ҳажми анчага ошди. Ниманинг ҳисобига? Рақобатчиси ва албатта ўзининг қотиб қолмаган тафаккури ҳисобига. Рақобатчиси бўлмаганида шоколад батончалари учун бундай янги имидж яратиш фикри ҳам туғилмасмиди балки?..
“Сўз айкидоси” китобидан.
@K_ADILOVA
Айкидо аслида рақиб кучини унинг ўзига қарши ишлатиш ҳисобланади. Психологик айкидо бўлса, сизни атай танқид қилиб, камситиб, қувватингиздан озиқланиш истагида бўлганларнинг бу провокациясига учмай, барча гапини маъқуллаб, агрессиясини ўзига йўналтиришдир. Эшикка зарб билан урилса, эшик дарз кетиши, ошиқ-мошиғидан чиқиб кетиши мумкин. Ҳилпираб турган ҳарир матога урилсачи? Матога ҳеч нима қилмайди, зарба бераётган инсон бўлса, мувозанатини йўқотиб, йиқилиб тушади. Психологик айкидо аввало мана шу мато сингари эгилувчан, яъни пластик бўлишни, қатъий чегаралар билан ўзни қийнамасдан, ҳаётга ижодкорона ёндошишни тақозо этади.
МАРКЕТОЛОГ КАБИ ЎЙЛА
Маркетингда психологик айкидодан фойдаланиб яратилган рекламалар бошқа ҳар қандайига қараганда нишонга аниқ уради. Бунинг учун товарининг афзаллиги ҳақида жар солаётган рақиб компаниянинг позициясини тўлиқ тан олиб, ўз маҳсулотининг умуман қарама-қарши сифатларига урғу берилса бўлгани.
Конкретлашамиз. Бир идиш ювиш воситаси энг тежамкор экани ҳақида бонг урилмоқда, дейлик. Бу кучли позициями? Албатта! Зеро, моддий аҳволимиз қандай бўлишидан қатъи назар тежаш, иқтисод қилиш ҳар биримизнинг қонимизда мавжуд. Бу ҳолатда конкурент нима қила олади? Ўз идиш ювиш воситасини барчасидан сифатли, дея реклама қила олади. Сифатли товар бўлса арзон бўлмайди, зеро арзоннинг шўрваси татимас, яъни арзон, ориқ гўштнинг шўрваси татимсиз бўлади. Рақиб компания энг тежамкор идиш ювиш воситасининг тежамкор, яъни арзон эканини унга қарши ишлатмоқда. Аммо очиқчасига эмас, балки ўзининг маҳсулоти сифатли ва нархи ҳам шунга яраша эканини баён қилган ҳолда сифатни қадрлайдиган мижозларни ўзига тортиб олмоқда. Яна мисоллар келтирайми?
@K_ADILOVA
Ўз фикрингга эга бўлиш учун етарли даражада жасоратли бўл ва бу фикрни яшириш учун етарлича доно бўл...
@K_ADILOVA
Сўз оҳанги сўздан устунроқ.
Оддий “салом” сўзини олиб қарасак,турли оҳанг билан айтилганда турлича маъно касб этади.
“Салом”-самимий оҳангида;
“Салом”-кесатиқ оҳангида;
“Салом”-савол оҳангида, тасаввур қиляпсизми?
Ўзбек халқ мақолида айтилганидек “Сиз” ҳам “сен” ҳам бир оғиздан чиқади, шунинг учун ҳар бир вазиятда гапимиз билан бирга оҳангимизни ҳам назорат қилишимиз даркор.
@Barno_Nizamova
“Эркак” сўзи ўзаги “эрка” сўзидан олинган бўлиб, “айтганини қилдирадиган баҳайбат ёшбола” маъносини англатади.
Албатта ҳазил, фурсатдан фойдаланиб барча ватан ҳимоячиларимизни, оиламиз устунларини байрам билан табриклаймиз. Бахтимизга доимо соғ саломат бўлинглар!!!
“Хаёт академияси” психологик маркази психологлари
Qaxxorova Zamira @Z_Abdurahimovna
Adilova Kamola @K_ADILOVA
Sobitova Dilnoza @Dilnoza_Sobitova
Nizamova Barno @Barno_Nizamova
Xamidova Lobar @LZ_XAMIDOVA
Abduxakimova Dildora @DildoraVahidova
🌜Хайрли тун, кадрдонларим!
🌛Тунингиз сокин булсин!
Ширин тушлар хамрохингиз булсин
@LZ_XAMIDOVA
Emotsiyalar yomgʻiri.....
Mayda qoʻl motorikasini rivojlantirish uchun .
@LZ_XAMIDOVA
Faylasuflar ba’zan insonni yaproqqa o’xshatishadi. Odam chaqaloq holida tug’iladi, yaproqlar esa kurtak ko’rinishida. Yaproqlarning ham xuddi odamzod singari murg’agi, Yoshi, qarisi bo’ladi.. yaproqning to’kilishi ham insonning o’limiga qiyos… Daraxt xuddi yer kurrasiga o’xshaydi. Yaproqlar to’kilib o’rnidan yangisi o’sib chiqqanidek, avlodlar almashaveradi…
©Voris (Senga ishonaman) asaridan
@LZ_XAMIDOVA
ЎЗИНГИЗГА ИШОНИНГ !!!
🔹Менинг қўлимдан ҳеч иш келмайди, деган гапингизни бугундан унутинг.
🔹 Бу ишни мен уддалай олмайман, менда ўхшамайди, чунки авваллари хам ўхшамаган.
🔹 Ҳаётда мен кўп нарсани йўкотдим, эндиям йўкотишни хохламайман.
🔹 Бу сўзлардан бугундан бошлаб воз кечинг.Чунки йўколадиган, йўкотадиган ҳеч нарса йуқ.
🔹 Сизда факат ақл, идрок, дарс ва натижа бор холос.
Барча сиз босиб ўтган йўллар, ўтган дарслар, эришган натижалар сизни яшашга ўргатади.
🔹 Барча кийинчиликлар, тўсиклар, бирор бир дарсни олиш учун, тушуниш учун берилади. Барча тўсик ва қийинчиликлар сизни йиқитади, сизни ўстиради,
ва гўзаллик яратади.
🔹 Буларнинг барчасидан секинлик билан утиб олинади.
Шунинг учун аламдан, нафратдан, сизга ўсиш учун тўсик бўлаетган, яшашга халакит бераётган холатлардан воз кечинг.
🔹 Ўйлашни, ўзингизга кайта кайта савол беришни бугундан бошлаб тўхтатинг.
🔹 Ўзингизни бахтсизман дейишни тухтатинг, чунки бунинг хаммаси ёлғон.
♦️ Сиз Омадлисиз !
♦️ Сиз Бахтлисиз !
♦️ Сиз хозир булишингиз керак булган жойдасиз !
Хаммаси ўз қўлингизда !!!
@DildoraVahidovna
Bir-biri bilan jiddiy va haqqoniy gaplasha oladigan juftliklar uchun xech qanday psixologning keragi yo'q. Agar juftlar bir-birlari bilan nimani hohlashlari, qanday yashashlari, juftidan nimani kutishlari haqida xotirjam gaplasha olsalar bu hamma muammoning yarmini yechilishiga sabab bo'ladi. Faqatgina gaplashib olishga dovyuraklik kerak xolos.
@DildoraVahidovna
#шунчаки_тавсия
Ўтган ишлар учун ўзингизни айбламанг!
Барчамиз айрим ҳолларда ўтмишни ўйлаб афсусланамиз. Бироқ фикрлаш ва шахсий хатти-ҳаракатларни таҳлил қилишимиз келажагимизга таъсир қилади.
«Мана бундай қилишим керак эди…» деганимизда ўзингизни ўтмишда режа бўйича кетмаган ишлар учун айблайсиз. «Мана бундай қилишим мумкин эди» деганда эса қўлдан бой берилган имкониятлар учун ўзингизни айблайсиз.
Бу каби фикрлар ёрқин ва нореал келажак суратини чизади. Бунинг ўрнига ҳаётингизда мавжуд яхши нарсаларга эътибор қаратинг. Айнан шу фурсатларда миннатдор бўлган нарсаларингиз ҳақида ўйланг. «Агар … бўлганида» ўрнига ўзингизга шундай денг: «Келаси сафар албатта …»
@Z_Abdurahimovna
Ассалому алайкум азизларим😊😊
Файзли шанба тонгингиз муборак !
Кунингиз такрорланмас ва қувончли воқеаларга тўла бўлсин 😍😍
@Z_Abdurahimovna
Ҳар бир компания рекламада ўзининг устун жиҳатлари: нарх-наво сиёсати, маҳсулоти сифати, қўшимча бонусларга урғу бериб, ўз аудиториясини забт этади. Ҳар биримиз ҳам бошқаларга тақлид қилмай, ўзимизнинг шахсий хусусиятларимизга урғу берган ҳолда, позитив имиджимизни яратишимиз мумкин. Айнан бизга хос иқтидоримиз боис томошабинлар меҳрини қозонишимиз, рақибларимизга тақлид қилган ҳолда, кимўзарга ўйнаб, ютишдан-да афзал эмасми?
Ажойиб ҳикоя айтиб бермоқчиман. Болалар ижодиёт уйида тадбир ўтказилди. Тадбир чоғи саҳнага 2 та болакай чиқарилиб, қўлларига пуфак тутқазилди-да, маълум вақт ичида мана шу пуфак устига имкон қадар кўпроқ смайлик чизиш топшириғи берилди. Биринчи бола тилларини чиқариб олган ҳолда зўриқиб, шошиб-пишиб смайликларни чиза бошлади. Натижада улар қинғир-қийшиқ, ярим-чала чизилди. Иккинчи бола эса шошмай, бамайлихотир пуфак устига нимадир чизиш билан банд бўлди. 2-болакайнинг пуфаги томошабинларга кўрсатиладиган пайт бутун зални кулги тутди, зумда тадбирнинг руҳияти ўзгарди. Чунки зукко болакай пуфакка бир донагина катта смайлик чизган, натижада ҳавода муаллақ учаётган куйдирган калла пайдо бўлган ва айнан шу калла ҳаммани кулдирган эди. Танлов қоидасига кўра бирини бола ғолиб бўлди ва оддий блокнот эгасига айланди. Иккинчи бола эса бошқаларнинг қоидасига биноан беллашишдан воз кечиб, оригинал ғоя ўйлаб топди ва бунинг эвазига залга тўпланган томошабинларнинг меҳрини қозонди.
@K_ADILOVA
Келинг, тайёр мисолни келтирмайман-да, сиз бир оз, 5 дақиқа ўйлаб кўрасиз.
Демак, ўзингизни маркетолог деб тасаввур қилинг ва сиз ишлайдиган компаниянинг рақобатчисини доғда қолдириш учун психологик айкидони қўллаб кўринг.
Дейлик, сиз автомобилларни ижарага берасиз. Худди шундай хизмат кўрсатувчи рақиб компания фаҳр билан мижозларнинг аксарияти уни танлашини маълум қилмоқда.
Рақибингизнинг бу кучли томонини унинг зарарига ва ўзингизнинг фойдангизга қандай қилиб ишлата оласиз?
Вариантларингизни кутиб қоламиз.
@K_ADILOVA
Сув кўтарилганда, балиқлар чумолиларни ейишади, сув камайганда, чумолилар балиқларни ейишади.
Хеч ким ўзининг ҳозирги устунлигига ишониб қолмасин.
Аврелий Августин
@Barno_Nizamova
14 - yanvar Vatan himoyachilari kuni!
1993 yil 29 dekabr kuni O'zbekiston Respublikasining Qonuniga binoan “14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni” deb e'lon qilingan. Vatanni himoya qilish, uni ko'z qorachig'idek asrab-avaylash yurtning har bir farzandi vazifasidir.
Hurmatli kanalimizning yigitlari, barchangizni 14-yanvar Vatan himoyachilari kuni bilan muborakbod etamiz!!!
МЕДИТАЦИЯ КУРСИ!
Бу курс психологияга қизиқадиганлар ва психологлар учун бирдек фойдали.
-Медитация нима, унинг бошқа техникалардан нима фарқи бор;
-Мижозларни медитацияга тайёрлаш ва медитациядан кейинги босқичлар;
-Қайси муаммода қандай медитациялардан фойдаланилади;
-Медитацияга мос мусиқа танлашнинг шартлари;
Шунингдек, медитацияга оид жуда кўплаб фойдали ва қизиқарли маълумотларни билишни истаганларни курсга таклиф қиламиз.
Курсимиз 18 январ 14:00да бепул бўлиб ўтади.
Батафсил маълумот учун:
+998935495568
Jahl chiqishi organizmga qanday ta’sir qiladi?
Achchiqlanish bizni nafaqat atrofdagi odamlarga o‘dag‘aylashga majbur qiladi, balki bizning ichki, jismoniy holatimizda ham o‘z aksini topadi. Salbiy hissiyotlar jo‘sh urganda qaysi a’zolar aziyat chekadi?
Miya
Ma’lum bo‘lishicha, g‘azablanish natijasida bizning qonimiz qaynash o‘rniga ivir ekan. Garvarddagi sog‘liqni saqlash maktabida o‘tkazilgan tekshirishlarga ko‘ra, tomirda ivib qolgan qonlar keltirib chiqaradigan ishemik hujum xavfi g‘azab alangasidan bir necha soatdan keyin uch martaga oshar ekan.
Yurak
Tekshirishlar natijasiga ko‘ra, 2 soat davom etgan o‘z salbiy hissiyotlarini nazorat qilolmaslik holati infarkt xavfini 8,5 marta oshirar ekan. Shuningdek, ko‘proq kelishmovchilik holatiga g‘azabli munosabat bildiruvchi kishilar yuqori qon bosimi, ko‘krak qafasidagi og‘riq va boshqa yurak-tomir tizimi muammolari bilan bog‘liq kasalliklarga duchor bo‘lishar ekan.
Teri
Yuzning jahldan qizarishi teri holatiga zarar yetkazadi. O‘tkazilgan tadqiqot natijalariga ko‘ra, bunday holat terini atopik dermatit xurujigacha olib kelar ekan.
O‘pka
Yuqori “qaynash darajasi” va g‘azabni boshidan kechirgan odamlar o‘pkasi zaif holatda bo‘lar ekan. Mutaxassislar fikricha, g‘azab tufayli stress gormonlarining yuqori miqdori nafas yo‘llarining yallig‘lanishiga olib kelar ekan.
Xulosa – har qanday, hatto eng qaltis vaziyatlarda ham aql bilan suhbatlashishga harakat qiling va jahlning shaxsiy hayotingizga va sog‘lig‘ingizga ziyon yetkazishiga yo‘l qo‘ymang.
@LZ_XAMIDOVA