🌿Ҳеч қачон орқада қолманг!
🍃Ўзгаришни истасангиз юрагингиз оловдай ёниб турсин. Буюк иш қилиш истаги, одамларга ва оламга яхшилик қилиш истаги ёниб турсин.
Унутманг! Темир қизигандагина сиз истаган шаклга киради.
Ёнмас экансиз ўзгаришдан йироқ бўлинг, синиб қолишингиз мумкин. Нималар сизни ичингизда гулхан пайдо қилади?
🍃Шулардан бошланг! Бугундан бошланг! Таслим бўлманг!
@LZ_XAMIDOVA
Tun bag'rini yorib chiqdi nur,
Ibodatga shaylandi tilim.
Duolarim asrasin sizni,
Hayrli tong dilga yaqinim!
@LZ_XAMIDOVA
#МОТИВАЦИЯ
🔖Ўз устида ишлаш учун қулай ва осон маслаҳатлар
🗯Рангли кийим кийинг!
Фақат қора кийим кийган одамлар рангли кийим кийганлардан камроқ эътиборга тушадилар.
Ёрқин ранглар ҳар қандай ҳолатда эътиборни жалб қилади ва инсонга яхши кайфият беради.
🗯Кўпроқ сув ичинг!
Сизга шуни эслатиб ўтамизки, кун давомида ишлатадиган турли хил суюқликлар ҳар куни ичишингиз керак бўлган икки литр сув таркибига кирмайди. Бу тоза табиий сув бўлиши керак, бу сизни деярли барча озиқ-овқат маҳсулотлари томонидан ишлаб чиқарилган кислотадан тозалашга ёрдам беради.
🗯Ўз фикрларингизни ёдда тутинг! Ёдингизда бўлсин, сиз бошқа одамлар айтган ёки ишонадиган нарсаларни ҳеч қачон назорат қила олмайсиз. Аммо сиз ўзингизнинг фикрларингиз ва сўзларингизнинг билан қарор қабул қилишингиз мумкин, ўз фикрларингиз ва сўзларингизга эътибор беринг!
🗯Тўлиқ уйқуга вақт ажратинг!
Агар ухлашдан олдин, ўзингизни севиш ва ўзини ҳурмат қилиш туйғулари ҳақида ўйласангиз жуда яхши бўлади. Агар фаоллигингиз туфайли ухлаб қолиш ҳали ҳам қийин бўлса, ўрнингиздан туринг ва тоза ҳаводан нафас олиб бошингиздаги барча ёмон нарсаларни чиқазиб юборинг ҳудди ўзингиздан учиргандек. Яна ухлашга ётганингизда, фақат орзуларингизни тасаввур қилинг.
🗯Чиройли нарсаларга эътибор беринг! Ўзингизни гўзаллик билан ўраб олиш учун сиз ҳеч қандай бойлик сарфлашингиз шарт эмас. Уй атрофида сайр қилинг ва ҳар бир нарсада топилган гўзал нарсани қадрланг. Ўйлайманки, сиз «гўзал» ҳар доим ҳам «азиз» деган маънони англатмаслигига тезда ишонч ҳосил қиласиз. Гўзалликни кўриш учун гўзалликка сезгир бўлиш керак. Ушбу фазилатни ўзингиз ривожлантиринг!
🗯Ҳаётни ўта жиддий қабул қилманг! Бу қўйиб юборишни, кўпроқ кулишни ва жиддий бўлмасликни ўрганишни англатади. Қўйишга имкон бериш дегани, олинган натижалар сизнинг кутганингизга мос келмаса ҳам, ўзингизни яхши ҳис қилишни давом эттиришни англатади. Ҳамма нарсани бошқариш имконсиз!
🗯Ҳеч қачон таслим бўлманг!
Эсингизда бўлсин, агар сизнинг хоҳишингиз бажарилмаса, унда сизни яхшироқ нарса кутмоқда. Шундай қилиб, ўзингизга айтинг, ҳаётда ҳеч қандай муваффақиятсизликлар ёки хатолар бўлмайди, фақат ўзингизни билишга ёрдам берадиган тажриба мавжуд.
@Dilnoza_Sobitova
Смотрите "Istanbullu Gelin - yüreğimden tut 🎈♥️" на YouTube
https://youtu.be/91GntCM6TtA
НИМАНИДИР КУТИБ ЯШАШ...
Ҳар кунги умримиз ҳам бизнинг ҳаётимиз экани ҳақида кўпинча унутиб қўямиз. Биз улкан мақсадлар ортидан катта тезликда қувиб яшаб, айни дамда, ҳозирнинг ўзида умримизни яшаб ўтаётганимизни сезмай қолаяпмиз.
Ниманидир мўлжалаймиз, ниманидир кутамиз: орзуларимиз рўёбга ошишини, режаларимиз амалга ошишини, бирор мақсадга эришимизни, нимадир содир бўлишини кутиб яшаймиз. Ҳаётимизни бўлса кейинга, мана шулар рўй бергандан кейинга қолдирамиз. “..... (ҳамманинг бу нуқталар ўрнига қўядиган ўз режалари бор) ..... бўлсин, ана кейин яшашни бошлайман”, деб ўйлаймиз. Ваҳолан-ки, бу орзиқишлар билан умримиз ўтиб кетаяпти. Ваҳолан-ки, манзилнинг ўзи эмас, унга элтадиган йўл – мана шу бизнинг ҳаётимиз.
Биз бўлсак, бу ҳаётни маънога тўлдириш ўрнига “нимадир бўлиши керак-ку”, деган қараш ила кутиб ўтказаяпмиз. Ҳеч нима бўлмайди. Ҳозир сизга берилган лаҳзалар – мана шу сизнинг ҳаётингиз.
Қайсидир саволга жавоб топишга интиламиз. Ва бу жавоб албатта тўғри бўлишини истаймиз. Қизиғи шунда-ки, тўғри жавобнинг ўзи бўлмайди. Моҳият мана шу савол жавобини излашда, шу жараённи бошдан кечиришда. Аммо бу жараён сўнгида жавоб олишимизни ҳеч ким кафолатламаган.
Ҳаёт деб аталган бу жараённинг жозибаси ҳам шунда.
Баъзан атрофга боқамиз. Ҳозир ва шу ерда ҳаммаси зўр эканини тушунамиз. Бу эса янги изланишимизга старт берилди, дегани.
Изланиш – бу бизнинг ҳаётимиз эканини унутмайлик. То тирик эканмиз, изланишдан тўхтамаймиз. Аммо биз интилаётган маррага ҳеч қачон ета олмаймиз. Ўзини англаган инсоннинг изланишлари чек-чегара билмайди.
Ҳаёт маъноси – изланишда. Шу билан бир вақтнинг ўзида изланиш жараёнидан баҳра олишда, ҳозир ва шу ерда бизга ато этилганларга шукрона атиб, ҳаётдан лаззатланишда
@DildoraVahidovna
МАСАЛ
🦁🐶Ҳикоя қилинишича, урғочи ит она шерни айблаб: "Менинг битта қорнимда саккизта бола бўлади, саккизта туғаман, сен эса фақат битта туғасан"- дебди. "Тўғри айтдинг, мен битта туғаман, аммо шер туғаман. Сен эса итларни туғасан, бас, менинг озим сенинг кўпингдан яхшироқ"- дебди она шер.
@Z_Abdurahimovna
ГЎДАКЛАР БИРЛИГИ.
Нил дарёси бўйидаги Судан қишлоғи.Бошланғич синф муаллимаси болаларни яхши ўқишга ҳаракат қилишлари учун совға бериб рағбатлантирмоқчи! бўлди.Синфга қизлар пойабзалини олиб келдида ким бугун яхши жавоб берса совға ўшаники деди. Ҳамма яхши жавоб бериб совға эгаси аниқланмади.Шунда ўқитувчи унда барчангиз бир қоғозга исмингизни ёзиб беринг мен бир идишга солиб ғолибни аниқлайман деди. Идишга солиб қоғозларни яхшилаб аралаштирдида бирини олди.Унда камбағал пойабзал олишга ҳам қурби етмайдиган бир оиланинг қизи Вафа Абдул Карим номи чиқди. Муаллимани ўзи ҳам қизалоқ ҳам жуда қувониб кетишди. Айниқса Вафанинг ўзи жуда қувонди.
Муаллима уйига қайтиб ишларини қилди. Ишларидан бўшагач сумкасини очса бояги болалар исми ёзилган қоғозлар сочилиб кетди. Уларни ўқидию бечора муаллима йиғлаб юборди. Болажонларни барчалари уз қоғозларига Вафа Абдул Карим деб ёзиб берган эдилар!
®интернетдан
@Z_Abdurahimovna
⚡️Масъулиятни ўз бўйнига олиш деганда нималарни тушунасиз?⚡️
Демак, қуйида бир неча вазиятларни санаб ўтамиз, диққат билан ўқиб, сизга тегишли бўлганларини белгилаб боринг.
☝️Сиз шундай қиласизми?
⛔️Айбдорларни қидириш.
Автобус вақтида келмаганлиги учун кеч қолдим. Улар мени бу йўлга бошладилар...
⛔️Ўз ҳолатини бошқа инсонлар ҳисобига яхшилаш.
Турмуш ўртоғим кўп пул топишларини истайман. Дугонам ўзини бундай тутмаслигини хоҳлайман....
⛔️Ташқи вазиятлардан сабаб қидириш.
Бу шаҳарда туғилмаганимда... Ота-онам квартира олишга ёрдам берганида....
⛔️Баҳоналар излаш.
Жон деб ўқиган бўлардим, лекин ҳозир вақтим камда. Болаларимнинг дастидан ҳеч нарсага улгурмаяпман.
⛔️Қулай фурсатни кутиш
Болаларим катта бўлиб олсин, кейин.... Раҳбаримиз ўзгарсин, кейин....
Юқоридаги ҳар қайси мисол ўз масъулиятини бошқаларга юклашдан ўзга нарса эмас.
🔔Ҳаётинигиз ўз қўлингизда, масъулиятни ўз бўйнига олиш эса ҳаётингизни фақатгина яхши тарафга ўзгаришига асос бўлади🔔
@Barno_Nizamova
Уст-боши юпун бир одам дўконга кириб сотувчидан сўради:
– Сизда цемент учун суртма дори (мазь) борми?
Сотувчи бу саволдан кулиб юборди ва масхара оҳангида унга шундай деди:
– Ҳа, бизда тош учун ҳам, темир учун ҳам суртма дори бор. Сизга қанақси керак, четдан келадиган тозасими ёки ўзимиздан чиқадиганими?
– Четдан келадиган тозасидан берақолинг, деди ҳалиги одам.
Сотувчи:
– Айтиб қўяй, униси қиммат туради, деди кулиб.
Шунда ҳалиги одам қўлини кўтариб, сотувчига кўрсатди ва шундай деди:
– Цемент ташиб, қўлим ёрилиб кетган. Бу қўлим билан қизалоғимни эркалаб, юзини силай олмаяпман. Агар шу қиммат дорингиз қўлимдаги нарсани кетказса, беринг, пулини тўлайман.
Бу гапдан кейин сотувчи сергак тортди. Аввало олдинроқ қилган муомаласидан, кейин фарзандларини охирги марта қачон эркалаб ўйнатганини эслолмаганидан қаттиқ уялди.
“Фақирлик – чўнтак бўшлигида эмас, фақирлик – қалб бўшлигида”.
------
Сиз-чи? Сиз фарзандингизни охирги марта қачон эркалаб ўйнатганингизни эслай оласизми?
┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
Ikrom Sharif canalidan
@LZ_XAMIDOVA
Хайрли тун азизлар! Уйқуга кетишдан аввал орзуларингиз дунёсига бироз сайр қилинг.
Читать полностью…Асбиҳоний Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: Расулуллоҳсаллоллоҳу алайҳи васаллам: "Ота-онага яхшилик қилиш, умрни зиёда қилади. Ёлғон, ризқни қисқартиради. Дуо, қазони қайтаради", деганлар. Ушбу ҳадисда ёлғоннинг бу дунёдаги зарарларидан бири-Ризқни камайтириш зикр қилиняпти. Демак, Аллоҳ Таоло ёлғончи шахснинг уйидан, корхона бошлиғининг корхонасидан, ёлғончи подшоҳнинг юртидан барокотни кўтаради, ризқларини қисқартириб қўяди. Ушбу ҳақиқатни бугунги кун тажрибасида ҳам кўриб турибмиз. Оғзимиздан чиқаётган ҳар бир ёлғон бизнинг баракамизга қанчалар салбий таъсир ўтказиши мумкинлиги ҳадисларимизда баён қилинган. Иши юришмаётганидан, ризқи торлигидан шикоят қилаётган азизларим, ўзингизга бир назар солиб кўринг: ёлғонга одатланмадингизмикан? Ёлғон гап-сўзлар забонингиздан осонгина чиқиб кетмаяптимикан? "Ёлғон қўрқинчли иллат эмас, озгина ёлғон гапирсам , кимга ҳам зарарим тегарди" деган фикрда юрмаяпсизми? Сўзларимизни ислоҳ қилайлик азизлар.
@Dilnoza_Sobitova
ФИКР КУЧИ
Бизнинг фикрларимиз моддийлашади, яъни воқеликка айланади. Фикр, энергиянинг шакли сифатида кўнглимизда туғилар экан, ҳеч қаерга йўқолмайди. Энергиянинг сақланиш қонуни амал қилади. Ташқи оламга юборилган ҳар қандай фикр ҳаётимизда муайян воқеаларни юзага келтиради. Шундай қилиб, бу энергия бизга у ёки бу кўринишда қайтади.
Моделнинг биринчи қоидасидан қуйидаги фикр келиб чиқади: "Ўхшаш ўхшашини тортади". Фикримиз тажовузкор бўлса, вужудга келадиган воқеалар ҳам нохуш ва оғриқли бўлади. Фикрларимиз яратувчи бўлса ҳамда ўзида қабул қилиш ва муҳаббатни ташиса, унда улар бизга фақат ёқимли кечинмаларни олиб келадиган воқелик бўлиб юзага чиқади. Қандай фикрлардан фойдаланишни ўзингиз ҳал қилинг.
"Ниятнинг кучи"
Валерий Синельников
@Dilnoza_Sobitova
Уйқуга кетишдан олдин мўъжизакор орзулар оламига шўнғишни унутманг.
✨Хайрли тун!!! ✨
БУТУНЛИК ҚОНУНИ
Инсон Худонинг, Коинотнинг атиги бир қисми экан, у бутуннинг қисми сифатида шу бутунга томон интилади. Динда бу Худога интилиш дейилади. Бу нарса барча одамларни бирлаштиради. Маълум бўладики, барчанинг охирги мақсади битта, бироқ йўли ҳар хил. Қисм бутунга интилади. Руҳ Худога интилади.
ИЖОБИЙ НИЯТ ҚОНУНИ
Бутун ҳаётимиз - бир лаҳза ҳам тўхтамайдиган онгости ва онгли ниятларимизни амалга ошириш жараёнидир. Инсон Ниятларини амалга оширишдан батамом воз кеча олмайди. Шунинг учун одам ўз-ўзи билан курашиши керак эмас - ўз фикрлари ва феъл-атвор усулларини ўзгартириши керак . Доимий равишда ўз устида ишлаши зарур. Ўз ниятларини батамом аниқ англаб олиб, янгиларини ишлаб чиқиши ва уларни амалга ошириш усулларини ўзгартириши лозим.
Тушунганингиздек, бутун сеҳр-жоду ўзимизда, фикр ва туйғуларимизда жойлашган. Ҳамма гап уларни қандай қилиб бошқаришни ўрганишда. Нима қилаётганингиз ва нимага интилаётганингиз муҳим эмас. Бу сиз ва атрофингиздагиларга қувонч келтирадими - муҳими ана шу.
Ният сеҳргарлигини англаш - ўз ижодий имконияти ва ўз-ўзини чексиз ривожлантириш жараёнини очиш ва рўёбга чиқаришдир.
Валерий Синельников
"Ниятнинг кучи"
@Dilnoza_Sobitova
ОСОН ЙЎЛ БОРМИ?
Сиз қанчалик олға интилган, ютуқларга эришганингиз сари, қаршингизда шунча янги масала ва ноқулайликлар пайдо бўлади. Уларни оқилона тарзда ҳал этиш жуда ҳам зарур. Бундай ҳолатларда кўпчилик “шунга ҳам
бошимни қотириб ўтирайми”, қабилида ўзларига ҳеч қандай масъулият талаб этмайдиган бошқа иш билан машғул бўлишни мақбул, деб биладилар. Афсуски,
бундай йўл тутишларининг оқибати войдир. Улар ҳар қандай машаққат галдаги муваффақиятнинг узвий қисми
эканлигини идрок этолмайдилар.
Баъзилар эса ўзлари етиб борган поғонада қолиб кетиш билан кифояланадилар. Ўзлари эришган даражага қандай меҳнат билан етиб келганларини билган ҳолда янги поғоналарнинг ҳам ўзига хос қийинчиликларини
ҳис қилиб, яна кўтарилишга юраклари дов бермайди.
Тўхтайдилар. Афсуски, узлари тўхтаб қолган поғонада туғилиши мумкин бўлган янги эҳтиёж ва заруриятларни тўла ҳисобга олмайдилар. Даражалар бундай ҳолатда пастлаб кетиши муқаррар. Янги муаммоларни пайқаган аснода кеч бўлиши мумкин. Унда энди муваффақият эмас, қийинчиликлар ўсиб боради. Биз бундан етарли сабоқ олмас эканмиз, ҳамма қўлга киритган имконият ва натижаларимизни бой берамиз. Бинобарин, фаолиятимизда ишонч ва қатьият бош мезон бўлиб қолиши лозим. Умрни, вақтни бекорга совургандан кўра, оғир бўлса-да, фойдали иш билан банд бўлиш лозим.
Бодо Шефер "Ғолиблик қонунияти"
@Dilnoza_Sobitova
Мотивация учун ажойиб усул... Қўллаб кўринг, фақат бир пиёла чой устида. Зора ношукрликлар, нолишлар камайса😉
Читать полностью…КУН ХИКМАТИ
*
Ҳақиқатдан қўрққан одам ёлғоннинг панасига беркинади.
*
Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
*
Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
*
Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
@DildoraVahidovna
✨Кумуш қишнинг яна бир осуда тунини қарши олдик. Уйқуга ётар экансиз, бирор бир туш кўрасизми, кўрмайсизми бунинг аҳамияти йўқ, асосийси, тиниқиб ухланг😴ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР😴
@Z_Abdurahimovna
💎💎Аёлингизнинг жаҳли чиққанида у билан тортишманг, унинг сўзини жиддий қабул қилманг, уни ўз ҳолига ташлаб қўйингки, хоҳлаган гапини айтиб олсин, унга асло жавоб қайтарманг! Чунки аёл кишининг жаҳли чиққан пайт у гўёки ёш болага айланиб қолади. Ёш болалар жаҳл қилганида эса уларни бағрингизга босишингиз керак бўлади, аёллар ҳам худди шундай.💞💞
@Z_Abdurahimovna
🍀 Дема бу нега бундай,
🌺 Сен доимо бўл шундай
🌸 Охирин ўйла сабр айла
🌼 Кўрайлик Аллоҳ на айлар
💐 На айласа гўзал айлар!
😊 Кунингиз хайрли ва гўзал воқеаларга бой бўлсин!
😍Шуни унутмангки, ҳаётингизда неки содир бўлмасин - бу ҳаммаси яхшиликка. Яхши гумонда бўлайлик🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀
@Z_Abdurahimovna
Нолиманг. Нолиётганингизда сиз муаммолар учун тирик магнитга айланасиз.
@Barno_Nizamova
Черчилл қадаҳ сўзи айтганида шундай дер эди:
“Мен сизларга соғлик ёки бойлик эмас, балки фақат омад тилашни афзал кўраман!
Aхир Титаник йўловчиларининг аксарияти ҳам соғлом, ҳам бой бўлган, аммо уларнинг жуда озчилиги омадли бўлган".
Бир йирик компания раҳбарларидан бири биринчи марта ўғлини болалар боғчасига олиб боргани учун, Ню-Йоркда 11 сентябрда содир бўлган террорчилар ҳужумидан омон қолган.
Бошқа бир йигит эса ширинлик сотиб олиш учун навбатда ушланиб қолгани учун омон қолган.
Бир аёл будилниги вақтида жирингламагани учун ишга кеч қолиб, омон қолган.
Кимдир Ню-Жерси шоссесидаги тирбандликка қолиб кетиб, кечиккан.
Бири автобусига кеч қолган.
Бир аёлнинг кийимига қаҳва тўкилиб кетгани учун, кийимини алмаштиришига вақт кетган.
Кимнингдир машинаси ўт олмаган, кимдир жиринглаб қолган телефонга жавоб бериш учун қайтиб кирган.
Бирининг боласи инжиқлик қилиб вақтида тайёр бўлмаган.
Бири вақтида такси тута олмаган.
Менда катта таассурот уйғотган воқеалардан бири эса, ўша куни эрталаб бир киши янги оёқ кийим кийган бўлган ва жамоат транспортига етиб боргунига қадар туфли оёғини уриб ташлаган. Шунинг учун у дорихонадан лейкопластер олиш учун тўхтаган! Aйнан мана шунинг учун ҳам у ҳозир тирик.
Энди тирбандликда қолсам, лифтга улгурмай қолсам, бемаврид телефон жиринглаб қолса... Умуман менга ноқулайлик туғдираётгандек кўринаётган майда-чуйдалар содир бўлганида, мен ўзим ҳақимда ўйлай бошлайман. Мен айнан ҳозир шу иш билан шуғулланишимни ва шу ерда бўлишимни Худо хоҳлади деб фикрлайман.
Кейинги сафар, кунингиз режадагидек бўлмаётгандек туюлса, болаларингиз секин кийинаётган бўлса, калитингизни топа олмаётган бўлсангиз, ҳар бир светофорда қизил ёниб қолаверса, асабийлашманг! Бу сизнинг омадингиз бўлиши мумкин!
@LZ_XAMIDOVA
ТАНЛАШ ҚОНУНИ
Инсон ўз олами, ўз ҳаёти учун жавобгарликни зиммасига олса, унда танлаш эркинлиги пайдо бўлади. У қандай фикрлардан фойдаланишни ўзи танлайди. У ўз ҳаётининг хўжайинига, сеҳргарга айланади.
Онг остида коинотда содир бўлаётган ҳар қандай воқеа ҳақида ахборот мавжуд. Бу шуни англатади, ҳар бирингиз ҳамма нарсани биласиз.
Одамнинг ниятлари қанчалик тоза бўлса, унинг қобилиятлари ҳам шунчалик ортади, коинотнинг шунчалик кўп билимига йўл топади. Буни оддий қилиб ҳам айтиш мумкин: кўнглингизда, онг остингизда тажовуз қанчалик кам бўлса, ҳаётингиз шунчалик ёқимли ва қизиқарли бўлади ва сиз шунчалик кўп соғлиқ ва қобилиятга эга бўласиз. Ўзини ўзгартириш - биринчи навбатда, манманликка алоқадор бўлган тажовузкор фикр ва туйғулардан халос бўлиш демак.
"Ниятнинг кучи"
Валерий Синеьников
@Dilnoza_Sobitova
ЖАВОБГАРЛИК ҚОНУНИ
Биз ўзимиз яшаётган оламни ўзимиз яратамиз. Биз сиз билан ҳар бир киши фикр, ниятларига яраша топадиган уйғун, адолатли ва тоза оламда яшаяпмиз.
Эътиқодингизга яраша топасиз. Ташқи олам ички оламни акс эттиради. Ўз оламимизни ўзимиз яратар эканмиз, демак, биз уни ўзгартира оламиз. Ҳар биримиз ўз оламимиз учун жавобгарликни зиммамизга олишимиз лозим.
ЖАВОБГАРЛИК ҚОНУНИ - ўз устида ишлашдаги ҳал қилувчи нуқта. Ўз ҳаёти учун жавобгарликни ўз устига олиш атрофдагилар ва ўзини айблашдан батамом воз кечиш, ачиниш ва афсусланишдан, танқид, қоралаш ва нафратдан халос бўлишни англатади. Ўз устингизга жавобгарликни олсангиз тўлақонли ва кучли ҳаёт кечира бошлайсиз. Фикрларингизни ўзгартириб сиз ўз оламингизни ўзгартирасиз.
"Ниятнинг кучи"
Валерий Синельников
@Dilnoza_Sobitova
Азиз каналимиз аъзолари! Бугун сизлар учун Валерий Синельников қаламига мансуб "Ниятнинг кучи" китобидан маълумотлар тайёрладик ва улар билан бўлишамиз. Биз билан бирга эканлигингиздан миннатдормиз.
@Dilnoza_Sobitova