hayotakademiyasi | Unsorted

Telegram-канал hayotakademiyasi - "ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

51

Psixologga murojaat uchun: Qaxxorova Zamira @Zamira_Abdurahimovna Adilova Kamola @KamolaKarimxanovna Sobitova Dilnoza @Dilnoza_Sobitova Nizamova Barno @Barno_Nizamova Xamidova Lobar @LZ_XAMIDOVA89 Abduxakimova Dildora @DildoraVahidovna

Subscribe to a channel

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

​​Баъзан кеч қоламиз.


Бир пиёла чойга..
Дуо олишга, дуо қилишга..
Ҳол сўрашга..
Дардлашишга..
Кўнгил олишга..
Сирлашишга..

.. Чой дамлаб кутиб ўтирадиганларимиз
.. Дуо берадиганларимиз
.. Ҳол сўрайдиганларимиз
.. Кўнгил оладиганларимиз
.. Дардкашларимиз
.. Сирдошларимиз ҳамиша бўлади деб ўйлаймиз..

Ўртада дунё борлиги, ўртада ҳаёт борлиги, ўртада тақдир борлиги, ўртада яхши-ёмон борлиги, ва ҳар бир инсон ўлим ёшида экани эсимизда йўқ.

Қалбан, дуоларингиз ила, ёнида бирга бўлинг яқинларингиз билан. Аллоҳим, бизни кечикканлардан қилма.

Муаллифга раҳмат

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

🌸 Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!


@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Баъзан тугаш билмаган дардлар ёмғир бўлиб устингдан ёғади. Шуни унутмаки, ранго ранг камалак ёмғирдан кейин чиқади...

"Гиламни калтак билан қоқмоқ гиламга озор бермоқ учун эмас, гиламни покламоқ учундир. Аллоҳ сенга ташвиш берар экан, сени имтиҳон қилиб тозалар, чангу ғуборингни кетказар. Қайғурма…”

Мавлоно Жалолиддин Румий

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Улгурмаяпман
Ўхшамаяпти
Нимага мен билан бу иш бўлди?
Нима учун шунча харакат қилсам хам, хеч нима ўхшамади?
Нимага мен яхши кўрганларим хам мени яхши кўришмайди????

Бу хаммаси таслим бўлолмаслик, қадарни қабул қилолмаслик натижаси.
"Таслим бўл, хузур топ!"

Топдиқ Эмро

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Biz qachon o'zgalarning kamchiligini ko'ramiz?

Qachon bizga insonlarning qaysidir jihati yoqmaydi?

Qachonki, bu kamchilik yoki jihat o'zimizda bo'lsa!!!

Ha, ongimiz aynan bizda bor kamchilikkagina reakstiya qiladi.

Ruhimiz o'zimizdagi jihatgagina harakatga keladi.

Buni tan olsak-da, tan olmasak-da HAQIQAT shu!

Atrofdagilarni muhokama qilishga, ularning xatosini topishga, har bir kamchiligiga e'tibor berishga o'rganib qolganmiz....

Ammo...
o'sha daqiqada o'zimizga boqamizmi?
Kimnidir muhokama qilishdan oldin, o'zganing kamchiligini topishdan oldin, xato qidirishimizdan oldin ko'zguga nazar tashlaylikchi..

Kimni ko'ryapmiz?

Muhokamalar markazida turgan, doim xatosi qidirilgan o'zimizni emasmi?

Ustozim Maryam Mahmudovadan o'rganganlarimning yana biri shu haqiqat bo'ladi.
Siz ko'zguda kimni ko'rayapsiz?

#inshallah #lolazunnunova #🌷

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Рамазон!

Кечириш осон... Аммо энди у муносабатни тиклаш қийин...
Қачон қийналдим, биласизми? Кўнглимни оғритган кимсани кечириш учун ўзимни овутиб баҳоналар тўқишга уринган пайтим...

Барибир кечиримли бўлиш яхши!
Сиз дилингизни оғритган инсонни яхшиликларини ўйланг...
Орангизда қанча яхшиликлар, яхши кунлар бўлган у билан...
Майли, сабаб топмаябсизми кечиришга...
Аллоҳ учун кечиринг...
Шунда ўзингиз ҳам хотиржам бўласиз. Қалбингизда араз ва гина қолмасин...
Ахир сиз покиза қалбли, ҳамма ҳавас қиладиган инсонсизку!

Келинг, Рамазон ҳурмати бир-бирларимизни кечирайлик!

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

🌹🌹🌹❤️❤️❤️

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух! Раҳмат ойи рамазон барча мусулмон аҳлига муборак бўлсин. 🌹🌹🌹
Яхши ниятлар ила қилган дуоларингиз ижобатини кўринг. 🤲

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Ассалому алайкум, яна бир янги тонгда ғойибона дийдор насиб қилган Роббимга шукр. 🥰
Алҳамдулиллаҳ!
Ушбу ажойиб кун учун қилган режаларингиз амалга ошсин, кунингиз ҳайрли бўлсин қадрдон... 🌹🌹🌹

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

✍🏼 Сақлаб қўйинг❗️

Бармоқлардаги соғлиқ нуқталари

✋🏼Бош бармоғидаги нуқталар юрак ва ўпка учун жавобгардир. Юрак тезлигини бу бармоқни массаж қилиш орқали аста-секин тузатиш мумкин.

✋🏼Кўрсаткич бармоғи.
Овқат ҳазм қилиш трактининг иши учун жавобгардир. Қорин оғриғи, овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ қийинчиликларни кўрсаткич бармоғини массаж қилиш орқали осонгина енгиш мумкин.

✋🏼Ўрта бармоқ
Айланма унинг ташвишидир. Кўнгил айниш, бош айланиши ёки уйқусизлик учун фақат ўрта бармоғингизни массаж қилинг.

✋🏼Халқа бармоқ
Бу бармоқ бизнинг кайфиятимизни бошқаради. Меланколия борми? Ўз-ўзини массаж қилиш билан ёрдам беринг.

✋🏼Кичик бармоқ
Ушбу нуқтанинг оддий массажи уйқуни яхшилайди, стрессни сақлашга ва ундан халос бўлишга ёрдам беради, юрак уришини нормаллантиради, ҳиссий кучни оширади ва мустаҳкамлайди. Ушбу нуқтада вақти-вақти билан бир хил, пульсацияланувчи босим билан сиз ҳушидан кетишдан олдинги ҳолатни енгишингиз мумкин.



@HAYOTAKADEMIYASI
@Zamira_Abdurahimovna

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Ҳаммаси ўзни ўзгартиришдан бошланади. Бошқа йўл йўқ, уринманг!! Бундай қилмасангиз бошқалар сизни ўзгартиришга ҳаракат қилишади. Чунки сизда йўғини бошқалар беради.

Ўзи билан машғул ва ўзини ислоҳ қилишга банд инсонни бошқа машғул қила олмайди. Чунки у банд. Бандни банд қилиб бўлмайди.

Қолаверса, ўзини ислоҳ қилолмаган бошқани ислоҳ қилолмайди. Зеро инсон ўзида йўқни бошқага беролмайди. Чўнтагингизда пул бўлмаса, "Менга минг сўм бериб туринг", десам бера оласизми?! Унда нега ўзингизда йўқ хислатларни бошқага беришга уринасиз?!

Ҳаммаси ўзни ўзгартиришдан бошланади. Тўғри йўлнинг бошланғич нуқтаси шу.

MubashshirAhmad

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Ассалому алайкум! Омонмисиз қадрдонлар? Барчангизга ҳайрли кун тилайман 🥰

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

"O`KINMA" OVOZLI KITOB |25-QISM


@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

"O`KINMA" OVOZLI KITOB |23-QISM

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

​​Табассум қилинг

Ғамларнинг кўплиги қовоқ солиш учун мантиқий сабаб эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонлар орасида ғами энг кўп киши бўлишларига қарамай, инсонларнинг сертабассуми эдилар”, – деганлар.

Шундай экан, ҳар тонг уйқудан уйғонганингизда, ҳар бир қийинчилик тўсиқларидан ўтаётган пайтингизда доим самимий табассум қилинг. Сизнинг табассумингиз учун доимо етарли сабаб ва асос топилади.

Доктор Оиз Қарний

"Муслимат" каналидан.


@LZ_XAMIDOVA

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

КЕТСАМ МЕНИ ТОПА-ОЛМАЙСАН

(Она нидоси)


🎧- Бу қўшиқни Наушникларни тақиб, кўзингизни юмганча, кўз олдингизга ОНАЖОНИЙИЗНИ ҳовлида юрганларини, нон ёпаётганларини, сизни қидириб кўчаларга чиққанларини, ўз ҳаста бўлса ҳам, болам, болам деб сизга , ма болам еб ол деб нимадир, берганларини эслаб эшитинг. Қачонлардир дилини билмай оғритганийизда, Эҳ болама, болам бу дунёдан кетсам, мени тополмайсан десалар, эътибор бермаганларингизни эслаб эшитинг. Бу қўшиқ дунёдаги барча Оналарни ўз фарзандига қарата қилган Нидоси. Онангиз тирикми, пойига йиқилинг. Онажоним мени кечиринг деб, оёқларини ўпинг. Ота-Она кетса, қайтиб топилмайди.


@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Фикрларингизни нималар билан банд қиляпсиз?
Ёки ўй фикрларимизнинг хаётимизга қанчалар таъсир этиши ҳақида...
Хулоса сиздан..

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Ҳаётдаги ягона бахт - бу доим олға интилишдир.

Инсоннинг улуғворлиги шундаки у ҳар йиқилганида қайта тураверади.

Яхшисига интилинг, ўзгаринг, ўсинг, гулланг яшнанг нимадан қўрқсангиз шу билан дўстлашинг қўрқувингиз тарқалиб кетади, шундагина сиз чинакамига ҳаёт таъмини сезасиз.

Чунки бу хаетда сиз борсиз!

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Яхшилик қилиш ҳудди ҳушбўй нарсага ўхшайди. Уни кўтариб юрган ҳам, сотган ҳам, олган ҳам, қўйингки атрофидаги барча нарса наф олади...!

Жалолиддин Румий.



Янги кун яхшиликлар ила хайрли ва нафли бўлсин, иншаЪАллаҳ...💐

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг азизларим..🥰😘💐💐💐

Бу дунё бир тоғ кабидир. Унга қандай садо берсанг, у ҳам сенга худди ўша садони қайтаради. Оғзингдан хайрли бир сўз чиқса, хайрли сўз жаранглайди. Ёмон сўз чиқса, орқама кетин ёмон сўз жаранглайди. Шундай экан ким ки, сенинг ҳақингда ёмон сўз сўзласа, сен у инсон ҳақида қирқ кеча кундуз фақатгина гўзал сўзлар сўзла. Қирқ кундан сўнг, барча нарсани ўзгарганини кўрасан. Агар сенинг кўнглинг ўзгарса, бутун дунё ўзгаради.

Rumiy.


@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

🌹🌹🌹

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Рўзадормисиз?

Бир неча йигит Рамазон ойида бир мўйсафид отахоннинг одамлар кўзидан пана жойда таом еяётганини кўриб қолишибди:
- Ие, Отахон! Сиз рўзадормасмидингиз?

Отахон:
- Нега? Албатта рўзадорман. Фақат сув ичиб, таом еяпман, холос.

Йигитлар қаҳ-қаҳ кулиб юборишибди:
- Ростданми Отахон?

Отахон деди:
• Кимсага ёмон назар ташламайман,
• Бировни мазах қилмайман,
• Инсонларни ғийбат қилмайман,
• Ҳеч кимнинг кўнглига озор етказмайман,
• Одамлар билан қўпол муомала қилмайман,
• Бировнинг молига кўз олайтирмайман.
• Лекин... минг афсуски касалим бор... Ошқозоним касал. Шунга меъдамни рўзадор қилолмаяпман.

Сўнгра отахон йигитлардан сўради:
- Сизлар ҳам рўзадормисизлар, болаларим?

Йигитлардан бири ҳижолатдан бошини эгиб оҳиста овозда жавоб қайтарди:
- Йўқ! Биз фақат овқат емаяпмиз, холос...

Азиз қадрдоним! Сиз рўзадормисиз?

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

#МашаАллоҳ

Мана нима учун Рўзани тўлиқ тутиш керак...

❗️Дўстларга юборинг, Мохи Рамазонга ҳам бир неча кун қолди. 🌹🌹🌹

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Бу ўйинчоқ ҳаммамизга жуда яхши таниш. Ҳеч бўлмаса бир марта қўлимизга олиб, қизиқиш билан бураб кўрганимиз ҳақиқат! Кимлардир кунлаб-ойлаб уни ўз ҳолига қайтариш учун уринган, кимлардир қайтарган, эплай олмай улоқтириб юборганлар ҳам кўп орамизда.

Эътибор берганмисиз, уни сотиб олаётганимизда ёки уни бизга совға қилишаётганида ҳамма ранглари ўз жойида, тартибли бўлади. Кейин-чи?

Кейин уни атайлаб тартибсиз ҳолга келтирамиз, рангларини аралаштириб юборамиз.

Нега? Яна ўз ҳолатига қайтариш учунми?

Ҳа! Инсон табиати асли шундай!

Мувозанатни, тартиблиликни, сукунатни хушламайди. Унга баҳс керак, унга кураш керак!

Aйрилиқни истайди – соғиниш учун!

Душманларни қидиради – енгиш учун!

Енгилади – алам учун!

Севади – изтироб учун!

Нафратланади – кечириш учун!

Йиғлайди – таскин топиш учун!

Гуноҳ қилади – тавба учун!

Хато қилади – афсус қилиш учун!

Унутади – эслаш учун!

Ўлимга ҳам тик боради – яшаш учун!

Унга баҳс керак! Унга кураш керак!

©️ Жаҳонгир АҲМЕДОВ.


@Zamira_Abdurahimovna
@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Психологик иммунитет нима?

“Иммунитети паст одам дарров шамоллаб қолади” дейишади. Буни ҳаммамиз биламиз. 🤧

Психологик иммунитет ҳақида эшитганмисиз? 💜

Сал гапга аразлайдиган, йиғлайдиган ва шу сабабли дарров жанжаллашиб кетадиган одамларнинг психологик иммунитети ўта паст бўлади. 🤨Бундайлар дарров депрессияга тушиб қолишади ва психологик ёрдамсиз чиқишга анча қийналишади.

Психологик иммунитетни қандай қилиб ошириш мумкин?

Агар тана иммунитети жисмоний чиниқиш орқали кучайтирилса, психологик иммунитет руҳиятни чиниқтириш орқали кучайтирилади.

Авваломбор инсон илмли бўлиши керак.📚 Илмли дегани олий маълумотли бўлиш дегани эмас. Ҳар бир инсон, тарбия борасидаги китобларни ўқиб, ибрат берувчи ҳикояларни тинглаб, ҳаёт тажрибасига эга бўлган инсонлар суҳбатини тинглаб, рухий тарбия хақидаги китоблар ўқиса психологик иммунитет шаклланиб боради.📖

Бундай одамлар кучли характер соҳибларига айланишади. Уларни хафа қилиш ўта мушкул, улар ҳаёт зарбаларига ўта бардошли бўлади, кўзлаган мақсадига осон эришади. Илм, кўникма ва ҳаёт тажрибаси асосида қилинган ҳар қандай хулоса психологик иммунитетни янада кучайтиради, боз устига илмли одамни ҳеч ким сўндира олмайди, кучи ҳам етмайди.

Бундайларга ҳамманинг ҳаваси келади, ҳар ким уларга ўхшашга ҳаракат қилади, хатто ёши катта инсонлар ҳам уларнинг суҳбатига шерик бўлишга интилишади. ✅

Аввалги ҳаётингизга бир назар ташланг, қаерда хатога йўл қўйдингиз, қаерда сизни ким хафа қилди ва нега хафа қилди, балки шу вазиятга тушишга сизнинг ўзингиз айбдордирсиз. Ишонаманки, сиз ўз устингизда ишлаб кучли шахсга айланасиз ва ушбу ШАХС ҳимоячиси – бу Сизнинг иммунитет бўлади.

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

❤️❤️❤️

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

"O`KINMA" OVOZLI KITOB |26-QISM


@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

"O`KINMA" OVOZLI KITOB |24-QISM


@ HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Quyosh yo'l olgan yotog'i tomon,
Yulduz yog'dusiga to'lganda osmon.
Zamin tunga berganda salom,
Men sizga tilayman hayrli oqshom.

@LZ_XAMIDOVA

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

​​​​Har qanday ishda mukammallikka erishish uchun mashq qilish, bajarish usulingiz nafas olishdek tabiiy chiqmaguncha takrorlash va takrorlash kerak boʻladi.

©Paulo Koelo (Alif) asaridan

@LZ_XAMIDOVA

Читать полностью…
Subscribe to a channel