hayotakademiyasi | Unsorted

Telegram-канал hayotakademiyasi - "ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

51

Psixologga murojaat uchun: Qaxxorova Zamira @Zamira_Abdurahimovna Adilova Kamola @KamolaKarimxanovna Sobitova Dilnoza @Dilnoza_Sobitova Nizamova Barno @Barno_Nizamova Xamidova Lobar @LZ_XAMIDOVA89 Abduxakimova Dildora @DildoraVahidovna

Subscribe to a channel

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Ички хотиржамлик

@Dilnoza_Sobitova
@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Ассалому алайкум қадрлиларим!!!
Бугунги кунда фарзандларимизни телефон, гаджетларнинг салбий оқибатларидан ҳимоя қилишда қўл келувчи ажойиб мултфильм. Албатта фарзадларингиз билан томоша қилинг ва фикр алмашинг.

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Оилам бузилиб кетишидан қўрқиб кўрмаган чорам қолмади: эримга яхши гапириб ҳам кўрдим, ўша хонандага одам жўнатиб ​​йўлга солишга ҳам ҳаракат қилдим, лекин эрим кундан-кунга мендан совиб борарди. Аслида ўзига қарамай юрадиган аёллардан эмасдим, аммо барибир эримга ёқмай қолгандим. Рўзғордаги жанжаллар билан бўлиб, қайнсинглимдан хабар олиш ҳам ёдимдан кўтарилганди. Уни муддатидан олдин туғруқхонага олиб кетишганини эшитиб, қайнонам иккаламиз ўша ёққа югурдик. Аҳволи оғирлашиб қолган қайнсинглимни тезда жарроҳлик столига ётқизишди, лекин кўп қон йўқотгани сабаб аҳволи жуда оғир эди. Шифокорлар жарроҳлик йўли билан болани олиб Қизалоқ, ҳолва дейишдию, қувонишга ҳам улгурмай онанинг ҳаётини сақлаб қолиш учун киришишди. Қиз деган сўзни эшитган куёв қутириб кетгандек бақириб-сўкиниб дарахтларни тепа бошлади, қизингиз ҳам, қизи ҳам керакмас, олиб кетинг, деб қайнонамга удағайлаётган маҳалда ичкаридан ёмон хабар чиқди… Ўзини ҳолсиз курсига ташлаган қайнонам, кетди... дея олди, холос. Бунақа бўлишини кутмаган куёв нима қилишни билмай довдираганча қолаверди… Қизининг ҳасратида соғлигидан ҳам айрилган қайнонамнинг умри укол-дори билан ўтарди. Қайнсинглимнинг чақалоғига қараб қийналаётганимни кўрган қайнонам бироз ўзини қўлга олди, қизининг уч қизини ҳам олиб келди. Қудасига: Сизникида қизим рўшнолик кўрмаганди, қизлари кўрармиди. Ўлмасам ўзим қарайман, ўлсам келинимга топшириб кетаман, дебди жаҳл билан. Қудаси ҳам қўйинг, олиб кетманг демади. Шундай қилиб энди еттита бола бўлгандик. Синглисининг ўлимдан кейин бироз ақлини йиққандек бўлган эрим, кўп ўтмай яна эски ҳунарини бошлади. Энди янги баҳона топганди: Бу уй эмас, бозор деб тўнғиллаб чиқиб кетарди. Аслида булар шунчаки баҳона бўлиб, эрим ўша хонандага аллақачон уйланиб олганди. Бир куни ишга кетгани бўйича қайтиб келмади… Биз бир уй одам хавотир олиб ярим кечаси барча таниш-билишларга қўнғироқ қилиб, қидирсак, у эса жазманининг уйида туғилган кунини нишонлаётган экан… Эримни ўша хонандага бой бердим. Уйга қайтариш учун кўп ҳаракат қилдим. Ҳозир улар ҳақида гапиргим, ўзимни ерга урганларимни, ҳақоратларга, мазахларга чидаганларимни эсга олгим келмаяпти… Хуллас, эрим барибир кетди. Шундан кейин қайнонам билан қайнотам ўзгариб қолишди. Улар кўзимга қараёлмай мунғайиб ўтиришар, қайнсинглимнинг қизлари менга ортиқчалк қилмаяптимикан, деб хавотирланишаётганини сезардим. Эримнинг номардлигидан йиғлаб адо бўлмаслигимга ишим ёрдам берди. Энди бутун оиланинг ташвиши бир ўзимнинг зиммамда эди. Бир куни қайнонам: Келин, бизга ва қизимнинг болаларига қараш мажбуриятини олмагансиз, истасангиз ота-онангизникига кетишингиз ёки алоҳида яшашингиз мумкин. Бу нодон бола сизнинг қадрингизни билмади, қўшнилар ўғли ташлаб кетганига бир йилдан ошган бўлсада, келинининг бахтини боғлаб, хизматкорликка олиб ўтирибди дейишяпти… деди йиғламсираб. Менинг ҳам кўнглим бузилди кейин озиб-тузиб бир бурда бўлиб қолган қайнонамни бағримга босдим. Кўчанинг гапига эътибор берманг, ойижон. Юринг, овқатга уннайлик ҳозир болалар мактабдан, боғчадан келишади… дедим. Шундай қилиб, қайнонамникида умрбод қолдим. Болаларимни оёққа қўйишга ёрдам берган, оғир кунимда суянчиқ бўлган одамни ёрдамим керак бўлганда ташлаб кетармидим. Унда қайнонамнинг: Фаросатли келин танлаганман, деб мақтанишлари қаерга кетади…
Эрим бизни ташлаб кетганига беш йил бўлди, оғир кунларимиз ҳам ортда қолди. Қайнонам иккаламиз етти болани оёққа қўйиб, катта қилдик. Яқинда биринчи қизимни узатяпмиз. Қайнонам: Дадасини ҳам тўйга чақирайлик, деяптилар. Орқаворотдан эшитиб юрибман, эрим қилган ишидан қаттиқ пушаймон эмишу, аммо қайтиб келишга юзи чидамаётган экан. Балки қизининг тўйи баҳона келар… ​Хуллас, мен шундай яшадим. Кимдир эри бўлмасада, умрини қайнона-қайнотасига бағишлаган аҳмоқ, деди яна бошқа биров тўғри қилибсан, меҳнатингнинг самарасини болаларингдан топасан, деди… Кейин нима бўлишини эса фақат Худо билади, асосийси, кўнглимга қарши иш қилмадим, сизларга етказмоқчи бўлган ҳақиқатим шу эди…


Facebook дан олинди



@Zamira_Abdurahimovna

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Биз Жахонгиракадан айрилмаслигимиз учун айтганини килардик. Қиш келди. Дадам келди. Келган куни уйни мехмон босди.
Ҳар доим ичиб алкаш деган номни олган дадам бу сафар хам келибок ичишни бошлаб юборди. Эрталабгача бўлган маишатбозликдан сўнг бошини кўтаролмай қолганди.Биз сахар туриб Шахло билан намоз ўкидик. Охирида дадам ичмай қўйишларини дуо килиб фотиха ўқирганмиз жойнамоз устида дадам бизни оркамиздан келиб махкам кучоқлаб олди.
- Она кизларим! Отин кизларим! Олтин қизларим! Оймомаларим! Ақлли қизларим! Мен эси йўқ дадасига дарс бўлган кизларим! дея дадам тинимсиз айтиб айтиб йиғларди.
Шовкинни эшитиб ойим кириб келди. Биз худди жиноят устида қўлга тушгандай эдик. Шахлоям мен хам дир-дир титрардик. Ойим бир паста жаврашга тушди.
- Кимдан ўргандинглар намоз ўқишни а? Кимдан! Чеварчилик баҳона Ойша хола ўргатяптими а? Вахобий бўлиб кетдиларингми? Энди сенларни деб камалиб кетишим колувди!
- Юм оғзингни шаллақи! дадам онамга ургудек ўшқирди.
- Бу сафар уй ўзгарганидан билгандим. Ҳаммаёқ саришта озода бўлгандан билгандим. Менинг кизларим ақлли! Қизларим катта киз бўлганини кўрмаяпсанми?! Уял онаси! Уял! Ҳали юзингни ювмай намозхон кизларимга бакиряпсан! Ойим билан дадам уришиб турганларида мен кўчани, Шахло ховлини супиришга тушдик. Нонушта тайёрлаб хаммамиз ўтирдик. Дадамнинг мастлиги таркамаган халиям йиғларди
Ойинг мени качон нонуштага чакиргани эсимда йук! Шундай кизларни берган Аллохга хамд бўлсин! Мен ҳам намоз ўқийман! Ичмайман! Энди хеч ҳам ичмайман! Лайло кизим сенга нима олиб берай айт?!
дерди. Мен хайрону лол эдим.
Чунки ҳозир 8-синф бўлсам шу ёшгача отимни шумкадам деганини эслайман. Бугун хатто нима олиб берай деб сўраяпти.
- Машина олиб беринг тикадиган дедим.
- Қанакасидан? деди дадам.
- Ойшахолани келининикидан!
- Мен билмайман кизим, яхшиси эртага бозорга бирга борамиз хўпми она кизим?!
Шундан кейин дадам бошка ичмади. Менга машина олиб бергани учун уйда тика бошладик. Мактабни тугатганумча уйда ўзгариш катта бўлди. Дадам уйимизга парник (иссиқхона) килди. Албатта Жахонгиракамнинг маслахати билан. Ойим ва биз учун тикув цехи очиб берди.
Энди ойим ишламасди, чунки парник ва цехдан мўмай даромад бор эди. Мактабни тугатган йилим Жахонгирака мени учрашувга таклиф килди. Ҳушим бошимдан учди. Албатта Шахло билан бирга чикдик. Шахар айландик. Кафега кириб овкатландик.
- Лайло, Шахло, сизлар менга сингилдексизлар! Шу пайтгача сизларга факат акаларча муомилада бўлдим! Ва бундан бўёғигаям шундай бўлиб колади. Яқинда мен уйланяпман. Лекин акалигим ўз ўрнида қолади. Ёки энди гапимга кирмайсизларми?
Бўғзимга бир нарса тиқилди. Унсиз йиғладим. Шахлоям. Ҳа мен Жахонгиракани севардим. 5-синфлигимданоқ хозиргача.шунинг учун айтганига сўзсиз итоат килардим. Индамай ўрнимдан турдим. Уйгача бир сўз демай келдик. Уйга кириб юм-юм йиғладим.
Шахлоям... Ҳа Жахонгиракани икимиз ҳам севардик. Лекин, у бизга севаман демаган, уйланишга ваъда бермаган, факат яхши киз бўлишимизга йул кўрсатди. У бошка йўл хам тутиши мумкин эди. Уйда хеч ким йўқ пайтлар жуда кўп эди. Ойим биз билан иши йук эди... Агар Жахонгирака бўлмаганда битбосган иккичи Лайлолигимча қолармидим... Ҳозир кимман сочлари узун, чевар, иболи намозхон қиз деган мактовни олган кизман.
Бунга сабаб Жахонгиракаку...
Хаммаси ўтди кетди... Совчилар қуршовида колган дадам яхши оилага Шахло иккимизни овсин қилиб узатди.
Ҳозир ёшим 30-дан ошди. Ўтган кунларимизни халиям щирин хотира килиб эслаб турамиз. Ҳозирги кизларнинг номини ёмон отлик килаётган йигитларга Жахонгир акани ўрнак қилиб кўрсатгим келади...

Лайлонинг мактубини Назира Қодирбек оққа кўчирди.

@Zamira_Abdurahimovna

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

ЛАЙЛОНИНГ МАКТУБИ.

ТАСИРЛИ ХИКОЯ.

Мен у пайтда кичкина қиз эдим. 5-синфда ўқир эдим. Оилада 3-фарзандмиз 2-қиз ва 1-ўғил. Синглим мендан 1-ёш кичик. Укам бу йил мактабга борганди. Менинг умуман ўртоғим йўқ эди. Тўғрироғи мени ҳеч ким ўртоқ қилишни хоҳламасди. Доим кийимларим кир, сочимни бит босган, ҳамма баҳоларим 2,3-дан иборат эди. Адашмасам синглим хам шу эди. Дадам россияда ишларди. Эрта баҳор кетиб қиш бошида келарди. У мени ҳеч суймасди, доим шум қадам деб атарди. Бунинг сабабини кейинчалик билдим. Ойим қизлигида чиройли бўлгани учун йигитлар билан кўп гаплашган эмиш... кейин дадам билан танишиб... дадам мажбуран уйланган эканлар... Тўйларидан бир ой ўтиб мен дунёга келган эканман. Аммаларимнинг айтишича ажрашиб кетмаслиги учин ойим дарров синглимни туққан эканлар... Бувим ойимни уйга қарамайдиган ишёкмасликлари учун тезда бошка ховлига кўчирган эканлар. Айтганларидек уйимиз тоза турганини ҳеч кўрмаганман. Дадам келадиган пайт ойим қарғаниб жавраб уй тозалардилар ойда бир икки кир ювилгани учин доим мактабга кир кийимда борардик. Ойим ўзига чиройли қарарди. Ҳар куни ишга кетишдан олдин соатлаб ойна олдида турарди. Ойим ростдан ҳам жуда чиройлик эди. Ишдан келиб қарғаниб юриб овқат қиларди. Идишларимиз ҳамиша тўпланиб ётарди. Ойим мени ва синглимни кўп урарди. Уни қилмабсан буни қилмабсан дерди. Лекин, шунча калтак еб ҳам барибир иш қилмасдик, чунки ўрганмагандикда.
Мактабга боргимиз келмасди. Ҳамма мазах қиларди уйимиздан қўшни ҳовлига каттагина ариқ ўтганди. Қўшниларимиз жудаям бой оила. уйлариям катта ва ҳашаматли, ҳовлисида парниклари бор эди. Бир куни шу қўшнимизикига ўтган қувурга бир нарса тикилиб бизни ховлимизни сув босди. Мен уларникига секин чиқиб ким бор дея чақирдим. Уларни бу йил коллежга борган ўғиллари Жахонгир чикди.
- Ҳа Лайло?! деди.
- Сув тошяпти дедим пичирлаб.
- Ҳозир кийимимни алмаштириб чиқаман!
- Хўп дедими уйга кирдим Жаҳонгир ака шунақа кўркам йигит эдики 5-синф ўқувчиси эндигина балоғат остонасида турган қиз хаёлларимда шахзодадек тасавур қилдим. Жахонгир ака чиқиб қувурни кавлай кетти. Унга тикилиб турарканман хаёлимда ҳинд киносидек рол ижро этардим. Жахонгир ака менга караб анграйиб турганимни кўрдию бир жилмайиб:
- Ҳа Лайло деди уялиб йук дедиму уйга кириб кетдим. Ортимдан у
- Тўхта Лайло деди.
- Ҳа дедим.
Ариқ атрофидаги идишларни кўрсатиб
- Буларни юв деди. Қизариб кетдим. Ўтирволиб ювишга тушдим.
- Шахло, яна идиш борми? Олиб чиқ опанг ювади деди. Шахло ҳам чопқиллаб тоший кетди. Ҳафталаб ётган идишлар бор эди. Мен уятдан бошимни кўтаролмасдим. Жахонгир ака ўз иши билан банд эди. Идишлар тугаб уйга таширканман Жахонгир акаям ишини тугатиб чикиб кетди.
Ойим келиб идишларни ювилганини кўриб хурсанд бўлдилар. Ўша куни кечқурун ухлолмадим. Хаёлимдан Жахонгирака хеч кетмади. Эрталаб мактапга бордиму уйга келишни ўйладим. Хаёлим ўзимда эмасди. Лекин, буни хеч ким сезмади. Ҳар галгидек на синфдошларимни на ўкитувчиларимни кизиктирмасдим. Уйга келдиму сумкамни отиб ҳовлини супиришга тушдим. Кейин пакетга пўчоқ солдимда қувирга тиқдим. Сув тошишини кутдим. Бу орада ўзимга карашниям унутмадим. Сув тошди. Яна Жахонгир ака чикди. Менга караб бир кулдию, кувур тозалашга тушди. Кейин серрайиб турганимни кўриб
- Кир ювишни биласанми деди.
- Йўқ дедим. Капкатта кизсанку эрталабки мактаб кийимингни кара деди.
Ҳайрон бўлдим. У мени кузатдими деб.
- Дарров юв, эртарок туриб дазмол кил. Мактабга озода кийимда бор хўпми?
- Хўп дедиму кийимларимни ювишга опчиқдим.
- Шаҳлоникиниям қўш деди.
Хуллас биринчи марта кир ювдим. Эрталаб туриб дазмол қилдим. Шаҳло билан уйдан чикарканмиз кўзимиз билан Жахонгиракани кидирардик. У эшигини олдида жилмайганича турарди. Биз ўзимизда йук хурсанд мактабга кетдик. Биринчи маротаба мактабга хуш кайфиятда келдик. Тезрок дарс тугашини кутиб бетокат ўтирардим. Уйга келганда ховлига сув тошганини курдиму Шахлонинг ищилигини сездим. Дарров ховли супиришга тушдим.

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:
    — Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?
    Мавлоно жавоб бердилар:
    — Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, сахарлари бедор бўлинг.
Ассалому алайкум қалби қуёшларим! Муборак жуманинг барокатидан бебаҳра қолманг.

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Ассалому алайкум яхшиларим! Барчангизга яхши ниятлар билан бошлаган кун хайрли ва барокатли бўлсин. ❤️❤️🥰

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

​​Ҳаммамиз ҳар хил фикрларга эгамиз. Ва биз улардан баъзиларини «ёмон», «қабул қилиб бўлмайдиган» деб аташни ва имкон қадар тезроқ улардан халос бўлишни хоҳлаймиз :)

ЛEКИН: фикр ≠ ҳаракат 🤓

Биз бутунлай бошқача фикрларни ўйлашимиз ва ҳаракатлар ҳақида гап кетганда, онгли ва ўйланган танлов қилишимиз мумкин.

Биз ўзимизга қандайдир ўйлашни тақиқлаганимизда, биз бу ҳақда ўйлашни тўхтатмаймиз. Бунинг ўрнига биз:
- Бу ҳақда ўйлаш истагини кучайтириш;
- Танқид қўшиш.

Ўзимизни ва фикрларимизни салбий баҳолаб, биз ўзимизни яхшиламаймиз, фақат ички зиддиятни келтириб чиқарамиз:

“Менинг фикрларим менинг маҳсулим. Хўш, агар мен фикрларимни ёмон деб ҳисобласам, демак мен ҳам ёмонман?

Маълумки, ўзини бундай рад этиш яхши нарсага олиб келмайди.

«Ёмон» туюлган фикрдан қочиш ўрнига - у билан боғланинг. Уни ўрганинг. Уни тушунишга ҳаракат қилинг


@Dilnoza_Sobitova
@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

✨ Кучли онг кенгайтирувчи Мултфильм

❤️ Кичкина шаҳзода

Фарзандларимиз билан бирга кўрамиз 😍👨‍👩‍👧‍👦

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Онг ва қалб

Шахар дарвозаси олдида бир мўйсафид чол ўтирган экан бир йигит келиб отахондан сўрабди: Бу шахарга биринчи келишим бу ернинг одамлари қандай?
Чол: сен олдин яшаган шахрингдаги одамлар қандай эди?
Йигит: мен яшаган жойни одамлари жуда ёмон ёлғончи вахший одамлар эди, шунинг учун ҳам у ердан қочиб келдим. Чол: Бу ернинг одамлари хам сен айтгандек ёмон одамлар.
Бир оз вақт ўтганидан кейин яна бир йигит келиб чолдан бу шахарнинг одамлари қандай?- деб сўрабди.
Чол бу йигитга ҳам сен олдин яшаган жойни одамлари қандай эди?
Йигит: у ерда хамма меҳрибон яшхи ва ишончли дўстларим ҳам бор эди. Уларни қолдириб келиш осон бўлмади дебди.
Чол: Бу ерда ҳам сен айтгандек одамлар яшайди.
Чолни бир туя боқувчи кузатиб турган экан келиб чолдан сўрабди: Сиз нега иккита йигитга икки хил жавоб бердиз?
Чол: Чунки олдинги яшаган жойларида одамлар қандай кўринса бошқа жойда ҳам шундай кўринади, сабаби хар бир инсоннинг олами ўз онги ва қалбида бўлади улар қанчалик бошқа жойларга қочмасин барибир қалбида борини кўради халос...

Атрофингиздаги инсонлардан айб излайверманг. Уларни яхши инсон сифатида кўришни истасангиз аввало ўз қалбингизни, онгингиздаги фикрларни покланг.
Миянгиздаги ҳар қандай салбий фикр бу сизники. Уни қайта ва қайта ўйлашингиз эса шайтонннинг сизга кўмагидир. Ўз нафсингиз, руҳингиз тарбиясини жуда қаттиқ назоратга олинг.

@Dilnoza_Sobitova
@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Азизлар!

Сиз учун чегирмалар эълон қиламиз.

• Эр-хотин ўртасидаги силлиқ бўлмаган муносабатлар
• Фарзандлар билан келишмовчиликлар
• Қалбингизда кечадиган ғалаёнлар
• Атрофингиздаги инсонлар билан тушунмовчиликлар

Буларнинг баридан ёки бирортасидан қийналсангиз

амалиётчи психолог Дилноза Собитовадан

1 ой мобайнида 50% чегирма асосида онлайн консультация олишингиз мумкин.


Косультация нархи:
200 минг сўм,

Чегирма билан:
100 минг сўм.

Шошилинг ўринлар сони чекланган.

Мурожаат учун телефон
☎️+998998531815

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

#мулохаза

Кўп аёллар билан гаплашсам уларнинг аксарияти “э опа кўнглим қолган” дан бошлайди. Турмуш ўртоғидан кўнгил қолиши бу яхши аломат эмас....

Эркаклар эса:
- Уни ўзи ношукр
- Доим қўриқчи
- Телефонимни кавлайди
- Минғир минғир
- Унга ҳамиша нимадир етмайди..
- Хотинни вазифаси уйда бола боқиш... каби сўзлар билан ўзини оқлайди...

Шак шубҳасиз жаноб эр, Сиз ҳақсиз. Эркак деган Аллоҳнинг мавжудоти кучли, бақувват, теран ақл соҳибидир.

Муҳтарам жаноб эр, айтингчи...

У нима учун ношукр?

Сиз охирги марта унга қачон кичкинагина ҳадяча совға қилдингиз?

-Доим қўриқчи? Нимага?

Чунки сизга мутлоқо ишонмайди...

-Телефонимни кавлайди???

Ишонч бўлмаса кавлайди, Сиз телефонингиз қулфини очиб ўзингиз билан бир танишиб олинг.
Сиз ишончлимисиз?

-Минғир минғир..

Сиз тоқатли бўлинг! Шуниси билан заифа у. Сиз кучлисизку ахир..!

-Унга ҳамиша нимадир етмайди????

Ҳаа бу хилқатга кўза -кўза тилла, катта ховли, дубайга чипта керак-а наздингизда.
Асло, тўғри керакдир нималардир... Аммо унга хаммасидан ишончга лойиқ лафзингиз қадрлироқ!

Жаноб эр, қачон уни рўзғор ташвишларидан суғириб олиб сокин жойга олиб бордингиз? Қачон?
Ҳаттоки у қайси гулни, ёқтиришини ҳам билмайсиз, бир пайтлар олиб келгандирсиз гулни чиройлироғидан... у эса ўзини гулини кутади...
Севиш ва муҳаббатни ўз талқинингизча ўйлайсиз ва шуни унга ўтказасиз! Ёмонсиз!

Аёлингиз сиз билгандан кўра улканроқ бахт - эътиборингизни кутади.
Куни бўйи нечта одамга яхши гап гапирасиз, унга хам атаб энг яхши иккита гапингизни кўнглингизга тугиб қўйинг.

Бефарқлигингиздан безиб, болалари билан ўзга бир дунё қуриб олса, у дунёга киролмай қоласиз, ишонинг!

Аёллар хиссиётга берилувчан бўлади. Ҳаммаси жуда оддий, аёлингизни рўзғор ташвишларидан ажратиб олинг-да, қўлларидан тутиб, “Яхшиям борсан-е” денг! Шу ёмонингиз яна хизматингизни қилишга кучга тўлсин, Армонларингиз ушалсин, хонадонингиз бахтга тўлсин...


@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

#фикрқилинг

"Аёлнинг феъли ундоқ бўлсин, табиати мундоқ бўлсин" деган талаблар қўяётган баъзи эркаклар ҳам бор.

Лекин...
Аёллар ҳам эркакларда йўқолиб кетаётган баъзи сифатларни бўлишини ҳоҳлайди!

Ўз аёлига ташрифини билдириш учун остонада қисқа йўталадиган, ичкаридагилар ўзини тузатиб олмагунча ичкарига кирмайдиган- фаросатли беклар кўп бўлишини тилаймиз...

Машинада укасининг хотини- келини ўтирганда, укаси бир юмуш билан машинадан тушадиган бўлса, салонда ялпайиб ўтиравермайдиган, иши бўлмаса ҳам машинадан тушиб, нарироққа бориб турадиган ҳамиятли акалар кўп бўлишини истаймиз...

Бировнинг аёлига суқланиб қарамайдиган, бир кўзи тушиб қолса ҳам, назарини четга бурадиган асл эркаклар бор бўлишини ният қиламиз...

Аёллар гаплашиб турган жойларга бош суқмайдиган, луқма ташламайдиган, жуда аралашиш талаб этилса, аёлидан буни илтимос қиладиган фаросатли инсонлар йўқолиб кетмаслигини тилаймиз...

Сиз солиҳасини қидирасиз, лекин солиҳага муносиб солиҳ ҳам бўлиш керак...


@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Гўзал кунлар келишини кутма. Унга томон бормоғингни унутма.

Хайрли тун

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Ҳайрли кеч қадрлиларим!!!
Баъзида фарзандларимиз учун мултфильм танлаётиб ўзимиз ибрат олсак арзирлик мавзуларга йўлиқамиз. Ушбу қисқагина мултфильм орқали болаларимизга қариндош-уруғ, ака-ука, опа-сингил неъматлари силаи раҳм ҳақида тушунча берамизми?

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Шунақаси ҳам бўлади...
Тошбақадан сўрабдилар:
- Фалон жойга қанчада етиб бора оласан?
Тошбақа жавоб беришга шошилмай, масофани, йўлдаги паст-баландликларни, тош-тупроқни, ҳавонинг авзойини чамалаб кўрибди-да:
- Ўзи уч кунлик йўл экан, майли, катта гапирмай қўя қолай, мен кўпи билан олти кунларда етиб борсам керак, - дебди.
Келишибдилар. Тошбақа йўлга тушибди...
Орадан олти кун ўтибди ҳамки, белгиланган манзилда тошбақадан дарак йўқмиш. Уни қидириб, дараклаб, йўлнинг қоқ ўртасидан топишибди.
- Ие, сен ҳамма шарт-шароитни олдиндан кўриб-билиб, чамалаб олгандинг-ку! Ўзи уч кунлик йўл экан, мен олти кунда босиб ўтаман, дегандинг. Олти кунда йўлнинг ярмига зўрға етибсан! Шу қадар ожизмисан?! – дея маломат қилибдилар жониворга.
Тошбақа ҳасрат билан бош чайқабди-да:
- Мени айбламанглар! Мен орадаги масофани, йўлнинг паст-баландини, ҳатто тош-тупроғини, ҳавонинг авзойини ҳисобга олибман-у, бу йўлдан ўтадиган итларни, аҳмоқларни, бетарбияларни, золимларни ҳисобга олмабман. Энди илгарилай деганимда, рўпарамдан ё бир ит, ё бир золим, ё бир аҳмоқ чиқиб, мени тескари ўгириб, оёғимни осмондан қилиб қўяверди. То ўзимни ўнглаб, яна йўлга тушиб олгунимча аллақанча вақт ва куч-қувватимни йўқотдим... Манзил сари масофани чамалаганда, йўлдан чиқиши мумкин бўлган беақл махлуқларни ҳам ҳисобга олиш шарт экан, - дебди.

Биз бу тошбақани жуда яхши тушунамиз...

Хар биримиз бир мақсадда йўлга чиқамизу кимлардир йўлимизда давом этишга қўймайди



@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Хаётий.

Ўқишни тугатишим билан ишга жойлашгани ҳам қўймай дадамнинг танишига узатишди. Куёв бўлмиш мусиқа билим юртини тугатган, дунёқараши кенг, хушмуомала йигит бўлиб, биринчи учрашувдаёқ кўнглимга ўтиришди. Тўйдан олдин одамларнинг қайноналар ёмон бўлади, минг қилсанг ҳам келинни ўз фарзандидек кўрмайди деган ваҳималарини кўп эшитганим учун бегона уйда бироз чўчиб юрдим… Лекин қайнонам на муомаласи, на муносабати билан ёмонлик қиладиганга ўхшамасди. Аксинча, кундан-кунга у кишини ўз онамдек яхши кўриб борардим. Айниқса, биринчи фарзандимга ҳомиладор бўлганимда қайнонамни янада яқиндан билганман. Маҳалладаги бошқа келинлар инқиллаб каллаи саҳарлаб кўчага сув сепиб, супуриб юрса, қайнонам оғироёқ ҳолингизда ҳар куни челак-челак сув кўтаришингиз шартмас, тонг-саҳардан турманг, бироздан кейин қайнсинглингиз ёки ўзим супириб оламан, деб қўймасди. Уйдаги оғир ишларни ўғлига айтиб қилдирар, хотининг ҳомиладорлигида яхши қарасанг, болаларинг соғлом бўлади, аксинча қилсанг, эртага умринг болаларингни дўхтирма-дўхтир олиб юриш билан ўтади. Кун бўйи тик оёқда иш қилиб, асаблари чарчаган аёлнинг боласи ҳам инжиқ, йиғлоқи бўлади, деб тушунтирарди. Турмуш ўртоғим баъзида Ойи, келинингизни жуда эркалатиб юборяпсиз, эртага дангасаликка ўрганиб қолса, ўзингизга малол келади, деб кулиб қўйса, қайнонам: Ишинг бўлмасин, келинимнинг фаросати жойида, деб қўярди. Қўшни келинларнинг менга роса ҳаваси келарди. Улар ҳомиладор ҳолида ҳам иссиқ ошхонада тоғора-тоғора пишириқ пишириш, хамир қилиш, ҳовлию кўчаларни супириш, қучоқ-қучоқ кирларни ювиш каби юмушларни бажаришарди. Бизнинг уйда ҳам бу юмушлар бажариларди, фақат уни қайнонам, мен ва қайнсинглим бараварига қилардик. Бир куни қўшни келинлардан бири: Сизга мазада, қайнонангизнинг бурнидан ип ўтказиб олгансиз, ҳамма ишни ўзи қилади. Бунга қандай эришгансиз, бизга ҳам ўргатинг. Мен у ёғим оғрияпти, бу ёғим оғрияпти, деб ёлғондан инқилласам ҳам қайнонамнинг сира жони ачимайди. Артистликни қўйиб, ишингизни қилинг, биз ҳам ҳомиладор бўлганмиз, дейди. Лекин сиз жуда шум экансиз, деб қолди. Уятдан ерга кириб кетай дедим. Ҳеч қанақа шум эмасман, дедиму, қайнона-келин муносабатимиз ташқаридан қандай кўринишини тасаввур этиб, хижолат чекдим. Бу гапларни ичимга сиғдиролмай қайнонамга айтдим. Улар индамай тингладиларда, кейин: Кўчани гапига эътибор берманг, туринг, кечки овқатга уннайлик ҳозир дадангиз билан эрингиз ишдан келади, деб яна ишга киришиб кетдилар. Шу тарзда аҳил-иноқ яшаб, кетма-кет фарзандлар кўрдим. Бу орада қайнсинглимни узатдик. Эрим мусиқа ўқитувчиси эди, шаҳар маданият бўлими бошлиғи лавозимигача кўтарилди. Қайнонам гоҳ койиб, гоҳ яхши гапириб рўзғор ишларини ўргатди. Барча ишларни ўз зиммамга олиб, болаларни биргаликда катта қилдик. Мактабда бошланғич синфларга дарс берардим. Ишдалигимда қайнонам болаларимга қарар, уларни ўқитиш, мусиқа мактабига олиб бориш, майда-чуйда ишларни ўргатиш барча-барчаси қайнонам ўз зиммасига олганди. Уларга ўзингизни кўп уринтирманг, десак бекордан Худо безор деб қўярдилар. Лекин ҳаёт ҳаммавақт ҳам бир текис кечмас экан. Эрим кундан-кунга инжиқ, қўрс бўлиб бораётгани етмагандек бу ёқдан қайнсинглимнинг ҳам оиласи нотинч эди. У кетма-кет уч қиз фарзанд кўргани учун ўғил ниятида яна ҳомиладор бўлганди. Лекин эри эри яна қиз туғадиган бўлсанг, туғруқхонада тўғри онангникига жўнайсан, деб таҳдид қилишини қўймасди. Оиласи тинч бўлмаганга яраша соғлигини ҳам йўқотган қайнсинглимга шифокорлар туғишни тақиқлашди. Қайнонам гоҳ қизига, гоҳ ўғлига қараб, нима қилишни билмасди. Ҳар куни базму жамшидлардан ярим кеча маст ҳолда келадиган эрим бир куни менга: Учта болангни олу, уйимдан йўқол, деди. Мастликда нима деяётганини билмаяптида, деб индамай қўя қолдим. Лекин у жиддий гапирарди... Қўл остида ишлайдиган аллақандай хонандага ўралашиб қолган эрим энди кунда жанжал қилар, менга хотин сифатида ўлгудек зерикарлисан, нуқул уй-жойни қиртишлаганинг қиртишлаган, эрни кутиб олишларни, ноз-карашмаларни билмайсан! деб таъна қиларди.

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

- Чангитмай сув сепиб супур!
Жахонгираканинг кирганини сезмай колибман.
- Ийе? мактаб кийимингни ечмайсанми? Кеча ювдингу.
Шошилиб уйга кириб кийимларимни алмаштирдим. бизга бу одат эмасди. Чиксам Шахло супиряпти. Жахонгирака кувир ковлаш билан банд.
- Сув исит деди. Ҳайрон бўлдим. Яна кир юваманми деб - Қиз бола хар куни бош ювиш керак. Шунда сочи узун бўлади деди. Мен сочи узун кизларни яхши кўраман деди у атай айтгандай эди. Бит босиб юришимизи билиб гапиргандай уялиб уйга кириб кетдим Мен эртага қувурдан хабар олгани чикаман. чакириб юрмаларинг деди чикип кетаркан... Энди у хар куни бир марта бизикига чикадиган бўлди. Секин аста мактабга озода кийим билан бориб келибок бош ювиш ховли ва кўча супириш одат тусига айланди. Мактабдан ёзги каникулга чиққанимизда Жахонгирака уйларига чикиб келинойисидан тикишни ўргатишини илтимос килинглар деди. Келинойиси уйда бир нарсаларни тикар сўнг ўзини синглиси бозорга опчикиб сотар эди. Биз чикдик. Хурсанд бўлиб кутиб олди. Болачаларга иштон тикаркан тайёр тикилганларни тозалашни буюрди. 2-соат карашиб чикдик. Биз уларнинг уйларига кирганимиздан хурсанд эдик. Уйлари худди қасрга ўхшарди. Жуда бой оила эди. Лекин, келинлари хеч бўш ўтирмас эди. Биз кунда чикиб турдик. Тикишни ўргатмагач чикмай қўйдик. Кейин ўзи чакирди.
- Қарашиб турсаларинг қилган ишларинга пул бераман деди.
Шундоқ ҳам уйда бекорчи эдик. Шунинг учун жон деб рози бўлдик. Ойим бизга хеч пул бермас, лекин, нима десак олиб берарди. Шундай килиб харкуни чикиб карашадиган бўлдик. Биринчидан қўлимизга пул олардик, икинчидан Жахонгиракани кўрардик. У ҳар сафар чиққанимизда сура дуоларни ёзиб қўлимизга берарди. Биз уни эрталабгача ёдлардик. Ойим бизнинг уйда нима килишимиз билан кизикмас уй ишларини килганимизга хурсанд бўларди холос. Мактаб даври келди. Бу йил биринчи марта узун сочларимиз билан мактабга бордик. Мактабдан келиб қўшниникига шошилдик. Лекин, Жахонгирака
- Факат бир соат карашинглар! Энди бундан кейин мактабдан келиб ишини килиб бўлиб соат 4-да чикиб 5-да кетинглар деди. Бараварига
- Хўп дедик. Биз хеч дарс тайёрламас эдик. Энди кунлик режаларга дарс тайёрлаш ҳам қўшилди. Аста-секин овкат килишниям ўргандим. Нон ёпишниям уддаладим. Мактабдаги баҳоларимиз ҳам яхшиланди. Нафакат синфдошлар, ҳатто ўкитувчилар хам хурмат кила бошлашди. Эрталаб туриб кўча супургани чикардик. Чунки соат 6-да Жахонгирака югургани чикарди. Ойим менинг ақлли қизларим деб ўзида йук хурсанд, ўргатмасам ҳам ўзларидан билиб қилишяпти дея кир ювиб овкат килишимни купиртириб мактанарди. Аслида бу ишларни Жахонгирака учун килишимни сезмасди. Бир куни Жахонгирака намоз ўкишимизни бошлашимизни буюрди. Мен билмайманку дедим.
- Ҳеч қиси йук, сураларни биласан, онамнинг олдига чик деди. Ойша хола Жахонгир акани онаси росаям яхши хотин. Лекин, онам билан оралари яхши эмасди. Билмадим нимага... Хуллас Ойша холанинг олдига Шахло билан чикдик. Мақсадимизни тушинтирдик. Ойша хола ажабланибВой товба бу кизлар кимга ўхшади а? Онасиям отасиям кулоғига шу ёшдаям гап кирмайдию, бу кизларга акл каердан кирди. Тилло қизларим отин кизларим эрталаб сахар чикинглар, бирга укиймиз хопми? деди.
Биз хурсанд булиб уйга кайтдик. Эрталаб ойим ухлаб ётганда секингина Ойшахоланикига чикдик.
Ойша хола алкаб алқаб дуо килиб намоз ўкишни ўргатди.
Бир хафта катнаб уйда ўқийдиган бўлдик. Ойим эса ҳамон бехабар эди. Дадам бу киш хам келмади. Орадан кунлар ойлар ўтди. Бизга намоз ўқиш хам одат тусига айланди. Чеварчиликниям аста секин ўрганардик. Жахонгирака харкуни бир махал чикар качон кайси пайт чикишини билмас эдик. Шунинг учун уй ва ховлини тоза тутишга харакат килардик. Мактабдаям аълочилар сафига чикандик. Қўлимизда доим пул бўларди.
Шунинг учун мактабда йиғиладиган чикимларни ойимдан сўраб ўтирмасдик. Икки йиллик ўзгаришлардан хамма хайрону лол, Жахонгираканинг бизни тарбиялаганидан хеч кимнинг хабари йўқ, чунки буни сир бўлишини бизга каттик тайинларди.

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Ажойиб мултфилм!

Бир қизча кундалигига фақат салбий сўзларни ёзади. «Мен чарчадим», «Опамдан нафратланаман» каби.
Салбий сўзларни ижобийсига алмаштиргандан сўнгги ўзгариш энг ажойиби...
Албатта кўринг

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

МЕНИНГ НАЗОРОТИМДА

✔️Менинг ҳаракатларим
✔️Менинг қадриятларим ва мақсадларим
✔️Менинг эътиқодларим
✔️Менинг танловим
✔️Мен нима учун масъулиятни танлайман

НАЗОРАТИМДАН ТАШҚАРИ

✔️ Ўтмиш, келажак
✔️ Бошқаларнинг ҳис-туйғулари, фикрлари, сўзлари, эътиқодлари, ҳаракатлари
✔️Ташқи сиёсат
✔️Табиий офатлар
✔️ Қариш, йўқотиш

МEНИНГ ТАЪСИР ДОИРАМДА

✔️Менинг соғлигим
✔️Менинг фаровонлигим
✔️Менинг муносабатим
✔️Келажагимнинг баъзи жиҳатлари
✔️Молия


🌪️😥 Бугун ўзингизни кучсиз ҳис қилмаслик қийин: дунёдаги ўзгаришлар режаларни ва умуман ҳаётимизни тубдан ўзгартиради. Энди гўё унинг ичига бўрон кириб, ундан сокинлик, барқарорлик ва олдиндан айтиш мумкин бўлган сўнгги донларни ҳам олиб кетгандек бўлди.

Биз ўтмиш ҳақида ташвишлана бошлаймиз ва глобал воқеалар учун масъулиятни ҳис қиламиз ва бу жуда кўп энергия талаб қилади. Саъй-ҳаракатларни беҳуда сарф қилмаслик ва ўзгартириб бўлмайдиган нарсаларни ўзгартиришга уринмаслик учун сизнинг назоратингиз соҳасида аниқ нима борлигини тушуниш муҳимдир. Вазиятлар бизнинг назоратимиздан ташқарида бўлиши мумкин, аммо уларга қандай муносабатда бўлишни ўзимиз ҳал қилишимиз мумкин. Ва, албатта, сизнинг назоратингиздан ташқарида бўлган нарса бошқаларнинг ҳаракатлари ва фикрлари, ўтмишдаги ва глобал воқеалардир.

🤍 Ҳақиқатан ҳам нимага таъсир қилиш мумкинлигини ва қандай ҳаракатларни бажариш кераклигини аниқлаб, уларни бажаринг. Ҳар қандай оддий машқ бажарилади: овқат пишириш, душ олиш ва озгина тозалаш, ҳеч бўлмаганда, содир бўлаётган нарсаларни назорат қилиш ҳиссини тиклашга ёрдам беради. Кучга эга бўлгач, яқин келажакдаги ҳаракатларингиз режасини тузишингиз мумкин.

@Dilnoza_Sobitova
@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Азизлар!

Сиз учун чегирмалар эълон қиламиз.

• Эр-хотин ўртасидаги силлиқ бўлмаган муносабатлар
• Фарзандлар билан келишмовчиликлар
• Қалбингизда кечадиган ғалаёнлар
• Атрофингиздаги инсонлар билан тушунмовчиликлар

Буларнинг баридан ёки бирортасидан қийналсангиз

амалиётчи психолог Дилноза Собитовадан

1 ой мобайнида 50% чегирма асосида онлайн консультация олишингиз мумкин.


Косультация нархи:
200 минг сўм,

Чегирма билан:
100 минг сўм.

Шошилинг ўринлар сони чекланган.

Мурожаат учун телефон
☎️+998998531815

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

​​Ҳаётимизда содир бўлаётган  ҳамма нарса асли биз учун ҳайрлидир. Баъзида ҳамма нарса тўхтаб қолганга ўхшайди, у иш бермади, амалга ошмади, кейин умидсизлик ва бўшлиқ. Маълум бўлишича, боши берк кўча эмас, балки яна бир бурилиш, йўлингизда янги эшик, ҳаётнинг охири эмас, балки янгисининг бошланиши. Энг ёмон умидсизликлар янги, бахтли кунларга айланади. Ва бирдан сиз ҳамма нарса яхшиликка бўлганини тушунасиз.
Мана шу онда гўзал англашлар пайдо бўлади.

@Dilnoza_Sobitova
@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

“ТИЛАБ ОЛИНАДИГАН “ ХАСТАЛИКЛАР

💔 Шодликнинг шифобахш қудратини билмайдиганлар ЮРАК оғриғига дучор бўлар эканлар.

👁 Яқинларининг  нуқсонларидан изтиробга тушадиган кишиларнинг КЎЗ нури заифлашади.

👃 ТУМОВ - тўкилмай қолиб кетган кўз ёшларнинг ёрдам сўраб ҳайқиришидир.

😷 ТОМОҚ ОҒРИҒИ - айниқса, сурункали томоқ оғриғи - айтилмай қолган дил сўзлар, эътирозлар, эҳтиёжлардан дарак беради. Ўзингизга ёқмайдиган ҳолатларга узоқ вақт бардош бериш одатингизни ташланг, ана шунда қалбингиз таскин топади.

👠 СОНЛАРДА ортиқча ёғ тўпланиши - болаликда ота - онадан хафа бўлиш, ғазаб ва қайсарлик аломатидир.

⚪️ ҚОРИН ички ва сиртида ёғ тўпланиши - ҳис-ҳаяжонли ташвишлар, қахр-ғазаб ёхуд тушкунлик оқибатида бўлади.

😡 ҚАХР- ҒАЗАБ, нафрат, жаҳолат вижудни ич- ичидан емиради. У сизнинг ғазабларингизни бировга сочиб,кўнглингизни бўшатиб олганингизда ҳам, хатто ичингизда шу жаҳолат бор йўқлигини ўзингиз билмасангиз ҳам , барибир , у ақлдан озишга ақл заифлашишига эт ( пай) чўзилишига, узилишига , буйракларда тош йиғилишига жигар хасталикларига олиб келади.

😪РАНЖ- АЛАМ ( дилсиёҳлик) танани кемиради, оилада турмуш ўртоғидан норози бўлишга ва зардобли шишнинг ўсишига олиб келаркан.

🙊Ўзини айбдор ҳис қилиш ТУРФА оғриқларни келтириб чиқараркан.

😏 ИНЖИҚЛИК, тирноқ остидан кир излаш, заҳархандалик, киноя, хамма нарсага шубҳа билан қараш бўғимларнинг яллиғланиши ва бод хасталикларини пайдо қилади

😔 УМИДСИЗЛИК- мушаклар тиришиши билан боғлиқ оғриқлар, яралар, диққинафаслик, камқонлик, ҳафсаласизлик, шол ва кўричак хасталигига олиб келади.
 
Ҳуллас, хасталикни ўзимиз “тилаб” олар эканмиз. Шундай экан, РУҲИЯТИМИЗдаги  камчиликларни ислоҳ қилсак, кўнгилсизликлардан батамом ҳоли бўламиз!

@Dilnoza_Sobitova
@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Ассалому алайкум соғинганларим! 🤗❤️ Бирозгина танафусдан сўнг ғойибона дийдор насиб қилганига шукрлар бўлсин. 🤲Бошланган кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин. Қалби қуёш инсонлар ҳамроҳингиз бўлсин.
Бугунги қўйиладиган постларимиз Ин шаа Аллоҳ барчамиз учун хайрли ва нафли бўлажак. 🥰🥰🥰🥰

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

😍 КЕРАКЛИГИНГНИ УНУТМА...

🌸 Қадим замонларда кимсасиз ва ёлғиз бир қиз яшар эди.
Ёлғизликдан жуда ҳам сиқилган, ҳаётдан хафа ҳолда кўча кезар экан, бир капалакнинг шохлар ичида қолиб кетганига кўзи тушибди. У ердан чиқиш учун ҳаракат қилаётган капалак
қанотларига янада кўпроқ зарар берар эди. Буни кўрган етим қиз эҳтиёткорлик билан капалакни шох-шаббалардан қутқарибди.

🌸Капалак эса учиб кетиш ўрнига қизнинг олдига келиб, гўзал парига айланибди ва қизга дебди:
“Сен жуда ҳам яхши, пок қалбли инсон экансан, шу сабабли сенга бир тилак тилаш имконини бераман”.

🌸Қиз бироз ўйлагач, парига: “Бахтли бўлишни хоҳлайман”, - дебди.
Пари эса қизнинг қулоғига бир нималарни шивирлабди- да, ғойиб бўлибди. Қиз ёши ўтган сари доим бахтли ва хурсанд бўлиб юрар эди. Бу бахтиёрликнинг сирини сўраганларга, ёшлигимдаги парига йўлиққанлигим, дея жавоб берар эди.
🌸Вақт-соати етиб, ажал унга яқинлашганда, атрофдагилар ундан пари унга нима деганини сўрашибди.
Кексайган аёл эса табассум
ила дебди:
“Пари менга шундай деган эди:
🍃“Қари бўлсанг ҳам, ёш бўлсанг ҳам, бой бўлсанг ҳам, камбағал бўлсанг ҳам… атрофингдагиларга кераклигингни унутма.!" деганди...
🍃
Доимо керакли инсон эканлигингизни ҳис қилиб яшанг. Аҳмоқлар сизни хўрлашга, кераксиз инсон диб кўрсатишга харакат қилади. Сиз уларнинг ишига бепарво қаранг. Агар кераксиз инсон бўлганингизда Аллоҳ сизни бу дунёда инсон эмас ҳайвoн қилиб яратган бўларди...

🌷 Қадрингизни баланд тутинг

манба интернет



@Zamira_Abdurahimovna
@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

Массагетлар маликаси Тўмарис форс подшоҳи Кир II га айтган экан : "Эй Кир, уйингга йўқал, жангда мени ютсанг, аёлни ютди деб дунё устингдан кулади, ютқазсанг аёлдан ютқазди деган номни олиб шарманда бўласан".

Шу жойига Эркин Воҳидовдан битта шеър:
Аёл хатосидан кулган хатодир,
Тортишган ундан ҳам катта хатодир.
Аёл ҳеч бир баҳсда енгилмас тилсим,
Уни фақат севиб қилурлар таслим.

Масаланда энди)

Массагетлар маликаси Тўмарис форс подшоҳи Кир II га айтган экан : "Эй Кир, уйингга йўқол, жангда мени ютсанг, аёлни ютди деб дунё устингдан кулади, ютқазсанг аёлдан ютқазди деган номни олиб шарманда бўласан".

Шу жойига Эркин Воҳидовдан битта шеър:
Аёл хатосидан кулган хатодир,
Тортишган ундан ҳам катта хатодир.
Аёл ҳеч бир баҳсда енгилмас тилсим,
Уни фақат севиб қилурлар таслим.

Масаланда энди)

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

АДОЛАТЛИ АЁЛ.

Маккада газлама сотувчининг олидида тўхтаб, кийим сотиб олмоқчи бўлдим. Тужжор тинмай мақтаб, қасам ичарди. Ундан олмадим. Бундайлардан сотиб олмаган маъқул, деб ўйладим. Бошқасидан олдим. Орадан икки йил ўтди. Яна ўша тужжорнинг олдида тўхтадим. Мақдамасди. Қасам ичмасди. Ундан:
- Бир неча йил илгари сизнинг олдингизга келганмидим? - деб сўрадим.
- Ҳа, - деди.
- Сизни бунчалик ўзгартирган нарса нима? Мақтамаяпсиз? Қасам ичмаяпсиз? - дедим.
- Менинг аёлим бор эди. Кам олиб келсам ҳам, кўп олиб келсам ҳам, оз ҳисоблар эди. Аллоҳнинг менга раҳми келди. У ўлди. Кейин бошқа аёлга уйландим. Бозорга кетмоқчи бўлганимда, кийимимни ёқасидан ушлаб:
- Эй фалончининг ўғли, Аллоҳдан қўрқинг. Бизга фақат ҳалол луқма келтиринг. Оз келтирсангиз кўп деймиз. Ҳеч нима олиб келмасангиз, ип йигириб сизга ёрдам берамиз,- деди.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ ривоятларидан

Солиҳа аёл, эркак киши учун хазина, динининг солоҳияти, ҳаётининг саодатидир.

Ёмон аёл бахтсизлик, икки дунё ҳам зарардир.



@Zamira_Abdurahimovna

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

#ФАКТ

🏨 Гарвард университети пештоқига қайси оят ёзиб қўйилган?

Гарвард университетининг ҳуқуқшунослик факультети дунёда энг нуфузлилардан бири ҳисобланади. Университет профессорлари адолатнинг моҳиятини бошқаларга қараганда яхшироқ тушунадигандай: улар бу тушунчанинг энг тўғри ва аниқ таърифини Қуръонда топган.

Гарвард ҳуқуқшунослик мактабининг кутубхонасига кираверишда деворга Қуръони Карим оятларидан бирининг инглизча талқини туширилган, айнан шу оятни бу ерда адолатнинг инъикоси деб тушунишади, дея ёзади ИсламНеwс нашри.

Деворга Нисо сурасининг 135-оятидан бир парча ёзиб қўйилган: «Эй иймон келтирганлар! Адолат ила туринг ҳамда агар ўзингиз, ота-онангиз ва қариндошларингиз зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик берувчи бўлинг. Агар у бой бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, Аллоҳ унга яқинроқдир...»

@HAYOTAKADEMIYASI🌹🌹🌹

Читать полностью…

"ҲАЁТ АКАДЕМИЯСИ" ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ

❤️❤️❤️Хотиржамликни ҳеч қачон ҳеч қаердан топа олмайсан, токи уни қидиришни тўхтатмагунча. Ичингдаги ғалаёнлар билан келишган кунинг , тан олган кунинг, курашмаган сониянг ~ сен учун хотиржамлик ❤️❤️❤️

@HAYOTAKADEMIYASI

Читать полностью…
Subscribe to a channel