#Dil_izhori_time{Javoblar}
Bettindan osin😂
👆👆👆👆👆👆
Kanalimizning qadrdon a'zolaridan biri Dilafruzdan kelgan dil izhori....😄
Egasi kimligini bilmadim-u,lekin bugun noodatiy izhor egasi bo'ldi...❤️❤️❤️😂
@Hayotpoyezddi
#Duo
Alloh qarshingizdan sizni hafa qilishga hayo qiladigan insonlarni chiqarsin....
@Hayotpoyezddi
#Yurak(Javoblar)
Kanalimiz obunachisi AvSirdan:
Bu rasmda koʻrib, men yaqinlarim boshiga kulfat kelsa-yu, meni qoʻlimdan hech nima kelmasa .......
Oʻsha damda men his qilayotgan ogʻriq ularnikidan kuchli bo'lishini his qildim😔😔😔😔
@Hayotpoyezddi
1992 йил
- Дада ўқитувчилик ҳам ишми ундан кўра катта ишда ишламайсизми? Бизни қорнимиз тўқ бўлади, нонга навбат турмайман, сиз онам касал бўлмайди, телевизоримиз бўлади, эски бировлар кийимини киймаймиз....
- Хўп ўғлим. Сен айтганингдай ишлайман энди!
2019 йил
Шу ҳам ишми дада. Яхши ўқиганизда бозорда печка сотиб юрмасдингиз бирор катта ишда ишлардингиз, ўртоқларим даданг эски печка сотади деб устимдан кулади. Чиройли кийим ҳечқачон киймайсиз. Катта ишда ишласангиз бизни ҳам чиройли ўйимиз, мошинамиз, хизматкорларимиз бўларди ўртоқларим кулмас эди устимдан. Энди катта ишда ишланг дадажон.
- Хўп ўғлим. Энди сен айтгандай ишлайман!
Қайтар дунё...
@Hikoyalar
@Hayotpoyezddi
#Music time boshlandi azizlar...
Yoqtirgan musiqangizni yuboring...Albatta kanalga joylaymiz...❤️❤️❤️
@Hayotpoyezdi <<<ga yuboramiz
@Hayotpoyezddi
Bir darveshga: "Xayrli Jumalar" deyishibdi.
U esa: "Juma shundoq ham xayrli" debdi.
Keyin ular: "Juma muborak" deyishibdi.
U esa: "Juma shundoq ham muborak kun" debdi.
Unda nima deylik, sen ayt deb so‘rashibdi.
U: "Jumaning xayri va barokati senga bo‘lsin" deng, degan ekan.
Jumaning xayri va barokati sizga bo‘lsin!🤲🏻🌙
Yaqinlarni birinchilardan boʻlib tabriklang!
@AUDIO_KITOB_JAVONI
@Hayotpoyezddi
Bolalik ajoyib davrda.
Biri bilan yomon arazlashib qolgan boʻlsang ham,
Sinfdoshing otgan tosh boshingni yorgan boʻlsa ham,
"Kel, yarashaylik" deb barmogʻini choʻzsa,
Labingni burib sen ham chimchalogʻingni uzatasan-u,
boshqa oʻrtogʻing kelib oʻrtalaringni "arra" qilsa, tamom!
Hech nima boʻlmagandek, qoʻllaringni yelkasidan oʻtkazib ketaverasan.
U payt sabablar arzimas, yarashishimiz ham, kechirishimiz ham oson edi.
Hozir ham yaqinimiz bilan arazlashishimiz sabablari arzimasgina.
Lekin ayrilishimiz juda oson.
Yo u barmoq uzatishni bilmaydi, yoki bizni beʼmani gʻururimiz qoʻllarini choʻntagidan chiqarmaydi.
Sabablar arzimas,
Gʻururimiz osmon,
Rishtalar qadrsiz...
Ulgʻaydik-da, hammasi qiyinlashib ketdi.
/channel/laa_tahzan92
@Hayotpoyezddi
Maqomimiz ishq, usulimiz odobdir bizning....Eshigimizni emas, ko'nglimizni topganlar kelsin...
@Hayotpoyezddi
#Dil_izhori_time(Javoblar)
Kanalimiz a'zosi AvSir dan🌸🌸
Assalomu alaykum
Men bir qiz bola doʻstim haqida yozmoqchiman . Uni juda qattiq hurmat qilaman , ammo oʻziga ayta olmayapman . Bilmadim nega , lekin shuni bilib qoʻysinki uni juda ham qattiq ( toʻgʻri manoda ) yaxshi koʻraman . U ummuman boshqacha va takrorlanmas oʻz dunyosiga ega qiz 😊 . Bugun menga chumoli haqida dars oʻtdi . Aytishicha biz yarim harakatda nuqta qoʻya oladigan chumolining hayoti juda katta narsa ekan . Bir gina oyoq bosishimiz uning taqdirini hal qilar ekan . U aslida toʻgʻri aytdi . Men va u bir birimizga yashirmay barcha sirlarimizni aytamiz . Doʻstim oʻzini ichki olamini oʻzgartirmoqchi ekanligini aytdi . Yoq Bahora unday qilma sen qanday boʻlsang shundayligincha menga qadrlisan !
Kanal adminlariga kattakon rahmat . Oʻziga bu gaplarni ayta olmasam ham yoza oldim .
#E'loncha🙃🙂
Assalomu alaykum azizlar...
Kimdadir harqanday ko'rinishdagi o'z ijod namunasi bo'lsa🎤 (audio monolog,she'r,hikoya va boshqalar) hech ikkilanmay bizning manzilga>> @Hayotpoyezdi yuborishingiz mumkin...Biz ularni mamnuniyat bilan kanalimizga joylaymiz...
Ijod namunangizni yuborib,kanalimiz rivojiga hissa qo'shgan bo'lasiz.🌸🌸🌸
@Hayotpoyezddi
#Qalb
Ushbu atiga 4 daqiqadan iborat film 30 daqiqada suratga olingan va "Oskar" ga loyiq deb topilgan....
@Hayotpoyezddi
#Ibrat
Bir inson hayoti davomida hammaga yomonlik qilibdi. Oradan vaqt o‘tib, u o‘zgaribdi. Endi u hammaga qo‘ldan kelgancha yaxshilik qilishni maqsad qilibdi. Hayotining so‘ngi daqiqalarida uning oldiga Farishta kelib: "Sen ko‘pchilikka yomonlik qilding, shuning uchun seni jannatga kirgiza olmayman, lekin, o‘zgarib boshqalarga yaxshilik qilganing uchun xohlagan bitta tilagingni ayt, men uni bajaraman" — debdi.
Shunda haligi inson : "Meni shu qadar katta qilib qo‘yginki, do‘zaxga mendan boshqa hech kim sig‘masin" — deb so‘ragan ekan.
P/S Oxirigacha yaxshilik qilishni o'ylang.
@jurnalist_auk
@Hayotpoyezddi
#Yurak
Hozirgina shu rasmga ko'zim tushdi-yu,ich-ichimdan qandaydir ko'zyoshli titroq keldi....
Sizchi?Siz nimani his qildingiz?
Xulosa o'zingizdan...
Fikringizni biz bilan bo'lishishni istasangiz @Hayotpoyezdi da kutamiz❤️
@Hayotpoyezddi
#satrlar
DENGIZ kek saqlamaydi. U hammasini sabr bilan tinglaydi va hech qachon eshitganlarini o'zingga qarshi qo'llamaydi.
Shuning uchun uni hamma sevadi...
"Qaytganimda uyda bo'l" asaridan
Mana o'sha dengizli olam❤️🌊
@Hayotpoyezddi
#Music time
Assalomu alaykum azizlar...
Hammangiz sog'-omonmisiz???
Anchadan beri to'xtatib qo'yilgan sahifalarni yana jonlantirmoqchimiz.
Kim qanday musiqa tinglayapti yoki qaysi musiqa sizga juda ham yoqadi?
Albatta biz bilan bo'lishing...Biz esa kanalimiz a'zolariga ilinaylik❤️❤️
@Hayotpoyezdi <ga yuboring
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
@Hayotpoyezddi
Индонезиялик бу болажон онасининг вафотидан сўнг унинг қабрини обод қилиш учун деярли ҳар куни келиб, онасининг қабрида ўсган гулларга сув қуйиб, Қуръондан тиловат қилиб, савобларидан баҳраманд бўлиши учун дуо қилар экан...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Маййит ўлганидан кейин унинг даражаси кўтарилади. Бас, у:
«Эй Роббим, бу нима?» – дейди.
«Боланг сенга истиғфор айтди», – дейилади».
(📚Имом Буҳорий ривояти)
@Hayotimsan
@Hayotpoyezddi
ҚИЗ ФАРЗАНД
Англияда механик бўлиб ишлайдиган Томас исмли киши бор эди. У таомини зўрға топиб ерди. Аллоҳ таоло унга бир қиз фарзанд ато қилганди. Қизи беш ёшга кирганида оёқ пайларига тузалмас дард тегиб, бўйи ўсмай қолди. Кейин билишса, у энди юролмас ҳам экан. Томас қачон уйга қайтиб, қизининг хонасига кирса, уни йиғлаб ўтирган ҳолда кўрарди. Буни кўриб қизининг олдидан чиқиб жаҳл қилиб деворларни тепар, бақирар ва турли ичимликлар ичар эди. У ҳар доим “Нима учун, Худо, мени камбағал қилдинг, унинг устига қизимни ҳам шу аҳволга солдинг?” – деб нолиб юрарди.
Бир кун у ишга борди, у ерда бир дўстига шикоят қилди. Дўсти: “Эй биродар, қизлар бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир, яъни Аллоҳ таоло қизларга Ўзининг Жамол сифатидан баъзи сирларни яшириб қўйган. Уни қидириб топиш керак, ҳаракат қилиш керак, қизингга яқин бўлиб, сирлардан фойдаланиб қол. Аллоҳ таоло бу дунёда сенга берган қиз фарзандингдаги сирини бир кун сенга ошкор қилади” дейди.
Бу гапдан кейин Томас ишдан чиқиб уйга қайтди. Ҳар доимгидек қизи йиғлаб ўтирар эди, одатда ота бу ҳолатдан кейин чиқиб жаҳл қилиб ҳамма нарсани уриб асабийлашар эди. Лекин бугун ундай қилмади ва қизини орқасига миндирганча хона бўйлаб юришни бошлади. Қиз йиғлашдан тўхтади, бу ҳолатдан Томас яна ҳам тезроқ юра кетди, қиз аста кула бошлади. Бироздан кейин қизча қўлларини қушнинг қаноти каби кўтариб қиқир-қиқир кула бошлади. Буни кўриб Томаснинг шавқи ошиб, анча йилдан бери маҳзун қалбида бахт деган нарсани ҳис қилди. Бундан маст бўлиб қизини кийинтириб кўчага олиб чиқди. Кунлар ўтиб бу одат тусига кирди.
Бир куни унинг қўшниси кўриб “Томас, анчадан буён ҳар куни югуриб юрганингни кузатаман. Йилда бир марта бўладиган Британия Қироличасининг ҳайрия марафонида қатнашиб кўрмайсанми?” – деб таклиф билдириб қолди. Томас ўйлаб кўришини айтди ва марафон бошланадиган куни иштирокчилар билан сафга турди. Томас ўшанда маррага учинчи бўлиб келган, лекин ҳамманинг назари унда эди. Чунки у елкасида опичиб олган ногирон қизи билан бошқалардан ажралиб турарди.
Шундан кейин ота ва қиз ҳар куни машқ қилишга тушишди, ҳаракат қилишди ва кейинги йилги марафонда маррага биринчи бўлиб келишди. Унга “Марафон ғолиби ва фарзандига энг яхши эътибор берувчи меҳрибон ота” сифатида қиролича томонидан тўққиз миллион доллар мукофот берилди.
Шу кундан бошлаб Томас Буюк Британиянинг милионерларидан бирига айланди. У пулининг бир қисмига ширкат очиб, пештоқига: “Қизлар – бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир”, – деб ёзиб қўйди. “Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур” деган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
ГУЛОРО ОРИПОВА саҳифасидан
@Hikoyalar
@Hayotpoyezddi
Бундан бир неча ой олдин бўлган воқеа.
Бир неча кундир пояфзалимдан сув ўтаётгани учун янги пояфзал олиш мақсадида оёқ кийим дуконига кирдим. Ортимдан икки полис ва бир қария отахон ҳам кирди. Полислар отахонни курсига ўтказиб, пояфзални ва пайпоқларни ечдилар, пояфзал кийиб бўлмас даражада эски ва ертилмаган жойи йўқ эди.
Отахоннинг пайпоқлари ҳўл ва йиртиқлигига гувоҳ бўлган дукон соҳиби, ўзи учун олган янги пайпоқларни ҳадя қилди.
Иймонли полисларимиз ўз қўллари билан пайпоқни ва пояфзални кийдирдилар. Полисларнинг бу ҳаракатлари дукон соҳибини ҳам таъсирлантирди. Полислар пояфзални пулини тўлаш учун дукон соҳибига рўбаро бўлдилар, полислар ҳар қанча уринмасинлар дукон соҳиби пулни олишни истамади, савобга шерик бўлишни сўради ва пояфзални ҳам ҳадя қилди.
Биз эса бундай полисларни бизнинг юртда ҳам кўпайишини истаймиз ва бу полис биродаримиздан
Аллоҳ рози бўлсин, деймиз.
@Hikoyalar
@Hayotpoyezddi