#ибрат
Ушбу расмдаги қизлар — Наджад Валло-Белкасем — Франция таълим вазири (2014-2017 йиллар).
Чап тарафда 1987 йилдаги расми, яъни чўпон, камбағал оилани қизи. Ўнг тарафда Париж сиёсий тадқиқотлар институтини тамомлаган Франция вазири.
Ушбу сурат бизга бир ҳақиқатни очиб берди, яъни инсон камбағал бўлиб туғилиши айб эмас, балки ҳаракат қилмасдан, илм олмасдан камбағал бўлиб яшаш ҳамда дунёдан камбағал бўлиб ўтиши айбдир. Бугунги кунда юртимизда камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бир нарсани билишимиз керак камбағалликдан чиқишнинг ягона йўли бу — ИЛМдир!
@Hayotpoyezddi
#Ибрат
Қачонки исрофгарчиликка йўл қўйиб, таомингизни ахлат қутисига улоқтираётган пайтингиз дунёда шундай одамлар борлигини бир эслаб қўйинг!
@Hayotpoyezddi
#Дуо
Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо:
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (ҳайрли) ёмғир қил!
@Muhammadshokirdomla
🔴 YouTube | 🔵Telegram | 🟣Instagram
АДОЛАТ
Америкада ҳаммага машҳур бир судья бор. Ниҳоятда адолатли. Ўша судья бир сафар ўн беш ёшли бир бола устидан ҳукм қилди. Бола дўкондан нон ва пишлоқ ўғирлаган экан. Бола қочиш асносида токчалардан бирини ҳам синдирган. Ҳодиса тафсилотини эшитган судья боладан сўради:
-Сен ҳақиқатдан ҳам ўғирлик қилдингми? Нон ўғирлаб токчани ҳам синдирдингми?
Бола хижолатдан ерга қараб жавоб берди:
-Ҳа!
-Нега ўғирлик қилдинг?
-Муҳтожликдан!
-Ўғирлагандан кўра сотиб олсанг бўлмасмиди?!
-Пулим йўқ!
-Отанг ёки онангдан пул олсанг бўлар эди-ку!
-Отам йўқ. Онам борлар. У киши бемор. Ишлай олмайдилар. У киши учун нон ва пишлоқ ўғирладим!
-Сен ишламайсанми?
-Машиналарни ювар эдим. Онамга ёрдамлашиш учун хўжайиндан бир кун жавоб сўрадим. Шунинг учун мени ишдан ҳайдашди!
Савол-жавоб тугагандан сўнг судья ҳукмни эълон қилди:
“Ўғирлик, хусусан нон ўғирлаш жуда ҳам уятли иш. Бу ўғирликда ҳаммамиз шерикмиз. Мана шу залда ўтирганларнинг бари бу жиноятда шерик. Улар ичида мен ҳам борман. Бундан барчамиз масъулмиз! Бу ерда ўтирганларнинг барига ўн доллардан жарима соламан. Ўн доллар бермасдан ҳеч ким залдан чиқмасин!”.
Биринчи бўлиб судьянинг ўзи чўнтагидан ўн доллар чиқариб столга қўйди ва деди:
“Оч қолган болани полицияга топширган дўкон эгасига минг доллар жарима соламан. Агар дўкондор пулни бермаса дўкони ёпилади. Модомики, кимдир нон ўғирлар экан, бундан барча фуқаролар уялиши лозим. Бу иш давлатимиздаги жамият аъзолари учун шармандалик!”.
Залдаги барча иштирокчилар боладан кечирим сўрашди. Ҳамма йиғлади. Судья ҳам залдан кўзларида ёш билан чиқди. У раҳмат ва инсонийлик асарини кўрсатди!
@Abdulqodir_Polvonov
@Hayotpoyezddi
Суратда кӯриб турганингиз доктор Муҳаммад Машъали
У Мисрдаги энг кўп маош оладиган шифокори эди.
Бир куни текширувга келган болани игна уриши керак эди, игна қиммат эди.
Боланинг онаси , шу игнани олсам бир ой оч қоламиз ёрдам беринг деб ялина бошлади. Буни эшитган катта фарзанди онасига укам ва синглимга ғамхўрлик қилинг
деди ва деразадан ӯзини ташлади. Уйда нон ейдиган битта оғиз камайиши учун ӯз жонига қасд қилди.
Шундан кейин Машъали учун ҳаммаси ўзгарди.
Доктор Машъали укасини тирик қолдириш ва дастурхондан бир товоқни камайтириш учун ўзини қурбон қилган акани ҳеч қачон унутмади. У Мисрнинг энг қашшоқ маҳалласида шифохона очди, барча беморларни текинга даволади
Айниқса, болаларни. Қашшоқлардек кийина бошлади .
Камбағаллар шифокори сифатида бутун Миср, бутун тиббиёт олами уни тан олди. Камбағаллар ва уйсизлар табиби Муҳаммад Абдулғаффар Машъали .. .
Сокин юрак
Facebookdan olindi.
@Hayotpoyezddi
Она қандай бўлса, бола ҳам ҳудди шундай бўлади...
https://t.me/joinchat/AAAAAFSxwRA1JRr7VVfDLA
@Hayotpoyezddi
- Ey Ali, mahzunligingiz bu dunyo uchun bo'lsa, bizga yarashmaydi.
Yo'q, agar oxirat uchun mahzun bo'layotgan bo'lsangiz, ayting birga mahzun bo'laylik...
Fotima rodiyallohu anho
@Hayotpoyezddi
Seni kutmagandim.....Xudoyim berdi,
Boshqasi ne darkor bu so'zdan oshiq?
Neki bor hammasi ko'zing tubida,
Sen asli men uchun...yolg'onsiz qo'shiq...
Sen kutma, yasha.... Xudo beradi....
@Hayotpoyezddi
#Yaratganning_rahmati❤️
«Қиёмат бошланганда Исрофил алайҳиссаломнинг сури чалиниб барча бандалар унинг ортидан эргашар, ҳатто қабрда ётган ўликлар ҳам тирилиб аршга чиқиб борар экан. Аллоҳнинг буйруғи ила ердаги жами мавжуд бинолар йиқилиб, тупроққа қоришаркан. Неҳолки, фақат тандиргина йиқилмай турар экан. Шунда Аллоҳдан вахий келиб бунинг сабабини сўраса:
−Бекам узоқ йиллар менинг тафтимга бағри куйиб, эри ва болалари учун ризқ пиширди. Бекамнинг гуноҳларидан кечсанг йиқиламан, − дея жавоб берар экан тандир.
"Тандир" сўзининг маъноси ҳам аслида "таън" − "дир", яъни: бекасининг гуноҳлари учун таъндир, деган сўзидан олинган экан...
#Мулоҳаза
http://telegram.me/joinchat/C7wFAD6UR0m0dAHA7pyqlw
@Hayotpoyezddi
Insoniylik
–Yoʻlni nega uzoq qilib, aylanib oʻtdik, dada?
–Orif qassobning doʻkoni bor, uning mendan qarzi bor. Ancha boʻldi. Berishga imkoni yoʻqdir. Unga oʻzimizni koʻrsatsak, bizga bu ish yarashmaydi.
@Hayotpoyezddi
Banda Qiyomat kuni toģlar qadar gunohlar bilan keladi. Shunda Allohni zikr qilgan tili ularni yakson qilib tashlaganini kòradi.
Bugun Allohni zikr qildingizmi?
Subhanalloh
Alhamdulillah
Astaģfirulloh
La havla va la quvvata illa billah!
Har qanday muhabbat boqiy bo'lishni istaydi, uning boqiy azobi ham shundan. Lekin dunyoda intihosiz narsaning o'zi yo'q.
"Uch og'ayni"
Erix Mariya Remark
@Hayotpoyezddi
Bu keng va yovvoyi dunyoda yagona do'stim sensan...
(Qudrat uzuklari filmidan)
Shunday deya oladigan kimimiz bor?
@Hayotpoyezddi
Yigit kishi uchun or nomus qanchalar muhim bo'lsa qiz bola uchun ham shunday.
Yigit kishi uning kuchiga ishonishlarini xohlasa, qiz bola doim unga, uning o'ziga ishonishlarini xohlaydi.
Ishonch tuyg'ular orasidan qo'lga kiritilishi eng qiyin bo'lgan tuyg'u.
Mana nega ishonch katta ahamiyatga ega..
@Hayotpoyezddi
MEHR
Kech kuz edi. Havoda qishning izg‘irini kezib yurardi.
– Ona, keling oyog‘ingizni yuvib qo‘yaylik, – dedi aka-uka.
– Obbo, yanami? – so‘radi onasi yuragi uvishib. – Tirnet, degan balo chiqdi, mening tinchim buzildi.
– Kelaqoling endi! – yalinishdi o‘g‘illar. – Shu oxirgisi!
Ona noiloj ko‘ndi, hovliga chiqib, supaga o‘tirdi. O‘g‘illari darrov tog‘oraga kran jo‘mragidan suv to‘lridib olib kelishdi. Aka-uka bir olib, biri qo‘yib, onaning oyog‘ini “yuvib”, to‘rt-besh martadan suratga tushishdi: eng yaxshisini internetga qo‘yadi. “Fotosessiya” tugagach, ular qilgan ishidan mamnun, xonalariga shoshilishdi. Ona ham garchi sovuq suvda oyog‘i muzlagan bo‘lsa-da, xursand edi:
– Hah, o‘zimni mehribonlarim-a!
© Bayram Ali
@qalb_mavji
@Hayotpoyezddi
Asli bir juft shirin söz aytmoqlik ham baxt erur,
Ozori dil shashtingdan qaytmoģing ham baxt erur.
Har tong tirik uyģonib, quyosh yonsa közingda
Bir kaft suvni bemalol yutmoģing ham baxt erur...!
@Hayotpoyezddi
СИЗ УЧУН ЭНГ ДАҲШАТЛИСИ НИМА?
АҚШ аэропортларининг бирида журналист сўровнома ўтказмоқда. - Сиз учун энг дахшатлиси бу
нима? . ....деб қўйилган саволга ҳамма турлича
жавоб бераяпти. Кимдир уруш деса яна кимлардир зино, қиёмат, касаллик деб жавоб беришар эди.
Шу вақт аэропортнинг кутиш залига оқ
яктакда бир мўйсафид
кириб келди. Буни кўрган журналист унга юзланди ва
дарҳол бояги саволини берди:
- Сиз учун энг дахшатлиси бу нима?
Мўйсафид саволга савол билан жавоб берди:
- Сен кимсан?
- Анжелика Уилямс.
- Йўқ, бу исм.
Сен кимсан?
- Журналист.
- Йўқ, бу касб.
Сен кимсан?
- Инглиз.
- Йўқ, бу миллат.
Сен кимсан?
- Одамман, - деди журналист.
Мўйсафидни жилмайганидан қувониб, тўғри
жавоб бердим, деб мамнун бўлиб турган
журналистга Мўйсафид деди:
- Энг дахшатлиси, бу ўзингни ким эканлигингни ва нима учун яралганингни билмаслигингдир!
@Hayotpoyezddi
#oğriq
Xammasi o'tib ketti, deymizu...
jon-jonimizdan o'tib ketganini ayta olmaymiz...🥀
©️Fotima Sulton Poshshozoda
@Hayotpoyezddi
Йўлларда юрганимда ўзимдан кичкина йигит-қизлар менга қараб, "синглим" деб, мурожаат қилганда мени ҳолатим☺️🙈🙈🙈🙈🙊🙊🙊🙊
@Moychechak55
@Hayotpoyezddi