❗️❗️❗️ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН❗️❗️❗️
АЗИЗ, ҲАЗРАТИ МУНИС АЁЛЛАР!!! СИЗЛАР УЧУН МЕЛОДИЙ ЙИЛИМИЗНИНГ 2-ЯНВАРЬ КУНИДА БЕПУЛ АЖОЙИБ ТРЕНИНГ ДАРС🤩🤩🤩
ТРЕНИНГ ЎЗИНИ АНГЛАБ: "БАХТЛИ ЯШАШГА ҲАҚҚИМ БОР", ДЕЙДИГАН АЁЛЛАР УЧУН 👸👰👩💼
🕎
ТРЕНИНГДАН ҚАНАҚА МАВЗУЛАР ЎРИН ОЛГАНИНИ КЕЛГАНИНГИЗДА БИЛИБ ОЛАСИЗ😉
ТРЕНИНГ СОАТ 10: 00 ДАН 13:00 ГАЧА БЎЛАДИ.
ШОШИЛИНГ, РЎЙХАТДАН ЎТИШ 🗒УЧУН БИР НЕЧА СОАТ ВАҚТИНГИЗ ҚОЛДИ⏰😱👀
РЎЙХАТДАН ЎТИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ БОТ МАНЗИЛИГА ИСМ- ШАРИФИНГИЗ, МАНЗИЛИНГИЗ ВА ТЕЛ☎️ РАҚАМИНГИЗНИ ЁЗИБ ҚОЛДИРИНГ👇👇👇
@hazrat_inson_bot
✨
БИЗНИНГ МАНЗИЛ👇
БУХОРО ШАҲРИ 5- МК. Р. НАМОЗГОҲ КЎЧАСИ, 1 а уй. МЎЛЖАЛ "МИРХАН" РЕСТОРАНИ БИНОСИНИНГ ЁН ҚИСМИ
✨
ҚЎШИМЧА ВА ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ УЧУН
ҚУЙИДАГИ БОТ ВА РАҚАМЛАРГА БОҒЛАНИНГ
📲
+998906117047
+998931403733
+998913101291
👇
@hazrat_inson_bot
Бизнинг каналимиз
АЗИЗЛАР!!! КАНАЛ ЮРИТИШДАН АСОСИЙ МАҚСАД,☝️ИНСОННИНГ НИМА МАҚСАДДA ЕР ЮЗИДА ЯШАЁТГАНИНИ АНГЛАБ ЕТИШГА, ҲАЁТДАН ЗАВҚЛАНИБ😊, ШУКРОНАЛИК ҲИССИ БИЛАН ЯШАШГА 💑 КЎМАКЛАШИШ!
(90) 611 70 47
t.me/hazrat_inson
@hazrat_inson_bot
✔️💥БИР ДОНАГИНА😊😀🙋🙌
.БИРГИНА дарахт -қалин
ўрмонзорни бошлаб бериши мумкин..!!!
....БИРГИНА кечирим —-
ришталарни қайта боғлаши
мумкин...!!!
....БИРГИНА ширин сўз —--
синиқ кўнгилларни шод
қилиши мумкин...!!!
....БИРГИНА табассум —-
нохушликларни бартараф
этиши мумкин...!!!
....БИРГИНА узр —- аламзада қалбларни юмшатиши мумкин..!!!
....БИРГИНА салом —- ўзаро мухаббат уйғотиши
мумкин...!!!
....БИРГИНА умид —- юксак муваффақиятларга етаклаши мумкин..!!!
....БИРГИНА сукут —- минглаб кўнгилсизликнинг олдини олиши мумкин..!!!
....БИРГИНА яхшилик —-
Жанннатга олиб кириши
мумкин..!!!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳайрли тонг мехри даре азизларим.
Жума муборак булсин 💐🌹
@hazrat_inson
💫2020-2021- yil bu - amallarimizni sarhisob qilish vaqti degan biz uchun bir belgidir.
💥Keling, azizlar, 2021-yil biz uchun xayrli ishlar, yaxshi amallarni qilishlik uchun bir fursat bo'lsin.
🕋Odam tabiatan qiziq yaratilgan, boyligini yo‘qotsa xafa bo‘ladi-yu, umri hamda vaqtini zoye ketayotganiga esa parvo qilmaydi!
AL BUKHARI
🌸🍃🌸🍃🌸
@hazrat_inson
БАХТДАН СОГИНЧЛИ САЛОМ ХАТ
Салом бу мен БАХТ!
Агар сиз бу мактубни укиетган булсангиз, демак мен сизнинг енингиздаман!!!
Хозир сизга анчадан буен ичимда йигилиб колган гапларимни гапираман, сабаби айтмасам, гапирмасам асло булмайдиган ахволга келди... тушунинг тулиб кетдим ахир...
Менинг ешим аник неччида эканлигини узим хам хатто эслай олмайман... Менимча дуне, инсонлар яралгандан бери мен хам борман... шу сабабли сиз инсонларни кузатиб, сизлар билан хамнафас булиб уз хулосаларимга эга булдим! Уларни бугун Сизга сузлаб бермокчиман...
Мана эшитинг!
Мени хамма БАХТ! БАХТНИ ТОПСАМ, БАХТЛИ БУЛСАМ деб орзу килиб кидирадилар, кидираверадилар... мен эса хеч каерга беркинганим хам кочиб хам кетганим йук ахир! Мен доим инсонлар енидаман ва мени сезишларини, хис килишларини жимгина кутаман холос. Гохида жуда хайрон коламан: Мени яьни БАХТни хохлашадию аммо мени хатто кандайлигимни тасаввур хам килишолмайди, танишмайди...танишмаганидан кейин каекдан хам енларидаги БАХТни сезишсин...кизиг а
Менимча мени сезиб, хис килишмаслигига сабаб хамма инсонлар БАХТни узларича тасаввур килишганидан булса керак. Кимгадир мен музкаймокли ширинликман, кимгадир гузал табиат, яна кимгадир оламга машхурлик, яна кимга эса гузал жуфт. Кимгадир кимдир дард чекса бахтни хис киладиганларам бор афсуски... Айтганча аник яшаш манзилим хам йук! Дуне буйлаб доимо сар сари кезаман...узимга доимий яшаш манзили истайман, кидираман... жон-жон деб хар бир инсон калбида доимийга кучиб келиб жойлашгим келади, аммо афсуски доим хам мени таниб дарров киргиза колмайдиларда!
Мана бахтсизликни хаммангиз дарровгина танийсиз, мени эса йук!
Биламан мени доим кидирасиз, гохида рупарамдан чикиб тукнашиб хам кетасиз, аммо барибир купинча курмай еки танимай утиб кетасиз, мен эса кулларимни сиз томонга чузганча колавераман...
Балки мени умуман бошка жойлардан кидириб юрарсиза?!
Мана масалан: Кимдир мени оиладан, яна кимдир ишдан, яна бирлар фарзанддан топамиз дейишади. Тугри мен бу нарсалардаям борман, факат... тасаввур килинг агар сизда буларнинг биронтаси булмаса демак мен хам йук эканманда Сиз учун??? Ва сиз бахтсиз буласиз шундайми??? Асло бундай эмас!!! Шуни билинки, МЕН ХАР БИР ИНСОНДА УНИНГ БОРЛИГИДА БОРМАН!!!
Гохида эшитиб хайрон коламан, "эхх кандай бахтли дамлар эди!"
Бахтли дамлар эмиш...эслатайми уша вактдаям гох ундан гох бундан бахона топиб, мени кулдан чикарганингизни... эххх
Факат орадан йиллар утибгина жуда кеч булгандагина бахтли дамлар кадрини, согинчини хис киласиз...
Бахт фарзандимда дейсиз...фарзандлар усиб, улгайиб уз йулини топади...багрингиздан мустакил хаетга кадам куйсалар улар билан БАХТхам сиздан кетадими???
Бахт бойлигимда дейсиз, унинг хузурини доим хам узингиз курмайсиз...яна сиз бахтни хис килолмаяпсизми???
кимга уй керак, кимга мансаб... уйлаб карасам Сиз одамларга доим нимадир керак, доим нимадир кам...сураганингиз тезгина берила колсаю, сиз хурсанд булиб бахтлиман десангиз...кейин дарров куникиб, бахтни унутиб яна ва яна нимадир Сизга камлик килаверса,..
Эхх инсонлар... агар билсангиз сизлар билан яшаш жуда жуда кийин...
Агар инсонларга керакли булсам БАХТлиман дейсизми??? Тугриии жуда чиройли ва аклли гапку аммо аввало УЗИНГИЗГАЧИ???Хаммага яхшилик улашинг бу жуда савобли иш, факат энг аввало узингизниям унутманг ахир. Бахтни аввал узингиз тукис хис кила олсангиз кейин бошкаларгаям мени БАХТни танитаоласиз! Дуне буйлаб, гохи чуккидан, гохида чунтакдан, гохи гузал чехрадан, гохи мансабдан мени излаб сарсон булаверманг! Сизга хозир бир сирни очаман! Мен ВАКТга боглаб куйилганман! Аслида мен шу вактда енингиздаман дустим, севимли инсоним!!! Кечаги утган кунда менинг факат чиройли суратим колди холос...келажакдаям мен йукман хали у ерга етолганим йук, у бир ширин орзу холос... Бир зум тухтанг, кулок солинг, мени нафасимни хис килинг, илик тафтимдан исининг... мен хозир шу дамда, шу вактнинг енгинасида турибман!!!
Davomi 👇👇👇
@hazrat_inson
"Ҳар тонгни "Бисмиллаҳ" билан бошланг кўрасиз, куннинг хотимасида "Алҳамдулиллаҳ" дейсиз".
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари
@hazrat_inson
Ривоят қилинишича, қиѐмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши
қиѐфасида кутиб олиб:
– Мени танидингми? – дейди.
Банда айтади:
– Сени танимайман.
– Мени танимайсанми?
– Ҳа.
– Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар
тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи
кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунѐ аҳли тенг
келолмайди. Шу пайт (иккиси):
– Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади.
– Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
– Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади.
У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади.
(Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан.)
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
juyborikalon🖇🕊
@hazrat_inson
🌱🌷🌱🍯ФОЙДАЛИ МАЛҲАМ 🍯🌱🌷🌱
🍃➖Малҳамнинг номи:
🍃➖Бугундан бошлаб сиқилманг!
🍃➖Таркиби:
🍃➖«Лаа илааҳа илла Анта Субҳанака инний кунту миназзолимийн». (Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим.)
🍃➖Қўллаш услуби:
🍃➖Сажда қилган ҳолда ўқилса, таъсири аъло бўлади.
🍃➖Таъсир даражаси:
🍃➖«Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё: 88 - оят).
🍃➖Хос хусусиятлари:
🍃➖Бошқа дорилардан фарқ қилади. Қалбга хотиржамлик бағшлайди. Хафачилик, қўрқув, ташвиш, асабийликни кетказади.
🌱⏰ Истеъмол қилиш вақти:
🍃➖Зулм, қаҳр, ғамни сезганда қўлланилади, натижада қалбдан ҳаёт машаққатларини сиқиб чиқаради.
🍃➖📆 Даволаш муддати:
Тўхтовсиз айтилса, инсон фақат ва фақат фойда кўради. Зарари ҳақида гап - сўз бўлиши мумкин эмас.
🍃➖📌 Муҳим Эслатма:
Бу малҳамни бошқаларга ҳам истеъмол қилишларини тавсия қилингиз ва улашсангиз, ўзингизга фойдаси тегади!
Manba:Telegram
@hazrat_inson
Har torlik ortida kenglik, g‘amlar ortida shodlik bor...
Yiqilmoq, bajarmoqdir.. Sochilmoq esa to‘planmoqdir..
G‘am-tashvishlarning kaliti, Sabrdir... 🕊
Jaloliddin Rumiy
Xayrli kech yaxshilarim... 😊
Tuningiz xayrli, fayzli va albatta ibodatli bo'lsin!!!
Biz sizni yaxshi ko'ramiz. O'zingizni ehtiyot qiling...
Allohimga omonatsiz qalbdoshim❤️
@hazrat_inson
Respublika "Psixologik Markaz" tomonidan Xalq ta'lim Psixologlarni Taqderlash Marosimi Bulib utdi.
Читать полностью…Hayotingizni oʻzgartiradigan BIR daqiqa (Kunimizda sodir boʻlgan hikoya)
Bir daqiqa..... Oxirigacha sabr bilan tinglang..... O‘zingizga tegishli hikmatni, albatta, topasiz📖😊!!!
🌸🍃🌸
@hazrat_inson
Тафаккур!
Имом Шофиъий бир кун эрталаб бомдод намозидан кейин уйга қайтаётганларида, йўлда бир кишини учратдилар.
У киши салом бериб Имом Шофиъийдан ҳол-аҳвол сўраб:
- Қандай тонг оттирдингиз? -деди.
Имом Шофиъий қандай тонг оттирганларини қуйидагича тушунтирдилар:
- Мендан саккиз нарса сўралган ҳолда тонг оттирдим!
Киши ҳайрон бўлиб:
- Ҳазрат, сиздан ким бирор нарса сўраши мумкин?
Сизнинг бировга ишингиз тушмайдику? - деди.
Имом Шофиъий табассум қилиб, сўзларини изоҳладилар:
- Қарагин, мендан кимлар нима сўраябди:
1 - Роббим мендан фарзини сўраябди.
2 - Росулуллоҳ мендан суннатларини сўраябдилар.
3 - Оила, бола-чақам кунлик ризқларини сўраябдилар.
4 - Нафс унга эргашишимни сўраябди.
5 - Шайтон орқасидан боришимни сўраябди.
6 - Кироман котибийн малаклари (Елкадаги фаришталар) яхши нарсаларни ёздиришимни сўраябдилар.
7 - Ўтган кунлар қаришимни сўраябди.
8 - Охирида эса, ўлим фариштаси тайёр туришимни сўраябди.
Шундай қилиб мен мана шу сўровлар билан тонг оттираяпман.
Ҳар куни эрталаб бу саволлар жавобини кутябди.
Имом Шофиъийни эшитган киши ўйланиб туриб, бироздан кейин сўради:
- Эй имом, бу нарсалар фақат сиздан сўраляптими, ёки мендан ҳам сўраляптими?
- Буёғини билмадим, ўзинг ўйлаб кўр! - дедилар.
Киши бошини қуйи солиб, давом этди:
- Ҳар куни эрталаб мендан қанча нарсалар сўралаётган экан, билмас эканман.
Буларнинг жавобини ўйлаб кўриш керак.
Сиз нима деб ўйлайсиз, биздан ҳам бу саккизта нарса сўралаётганмикин?
Эрталаб ҳар куни ишимизга кетаётганимизда мана шу нарсаларни ўйлаб кўрамизми?
Кўнгил яқинлар ила баҳам кӯринг!
Манба: Mehrob uz
🌐 Каналга уланиш учун 👇
@hazrat_inson
Болаларни алдаманг!
Тилимизга ўрнашиб қолган, ўзимиз билмаган ҳолда ишлатиб, фарзандларимизни ёлғончилик ва ўзига нисбатан ишончсизликка олиб келиши мумкин бўлган иборалар мавжуд. Биз уларни кундалик ҳаётда ўзимизнинг ҳаловатимизни ўйлаб ишлатамиз. Лекин уларнинг бола руҳиятига таъсири салбийдир. Уларни сиз ҳам ишлатгансиз:
1. «Қўрқма, оғримайди!»
Биз болани даволаётганда (укол, яраларни боғлашда) мана шу гапни айтишимиз табиий ҳол. Лекин бу жараёнлар оғриқсиз бўлмаслиги ҳаммага аён. Шу гапдан сўнг оғриқни ҳис қилган бола ота-онасига ҳам, шифокорга ҳам ишонмай қўяди.
2. «Сен қолавер, мен кетдим!»
Ўйнаётган болани уйга олиб кетиш учун айтган гапингиздан сўнг бола қўрққанидан йиғлаганча ортингиздан югуради. Сиз мақсадингизга етдингиз, шундайми? Лекин бола бу таҳдид ёлғон эканини билмайди ва бир куни мени ташлаб кетишлари мумкин, деган фикрга келиб қолади. Бу ҳолнинг такрорланиши эса унинг ота-онасининг муҳаббатига бўлган ишончини парчалаб боради. Балки фарзандингиз яна озгина ўйнагани яхшироқдир, нима дедингиз?
3. «Баракалла, яхши бажаряпсан!»
Тўғри, болани рағбатлантириб туриш керак. Лекин агар бу меъёрдан ортиқча бўлса, 30 ёшга кирганида ҳам дастрўмолчасини ўзи ювгани учун мақтов эшитишни хоҳлаб туради. Мақтамасангиз, рағбатлантирмасангиз, ҳеч бир ишни қилишни хоҳламайди. Шунинг учун бола улғайган сари у билан гаплашишнинг меъёрларига амал қилган маъқул.
4. «Мана, етиб қолдик!»
Йўлда йиғлаётган болани кўндириш учун энг яхши усул, тўғрими? Лекин кун келиб бола ҳам мана шундай ёлғон ишлата бошлашига розимисиз?!
5. «Билмайман!»
Жуда кўп савол бериш болаларга хос одат. Уларнинг саволларига эринмасдан жавоб беринг. «Билмайман!» деган жавобни дунёдаги энг билимли инсонлар деб ҳисоблаган ота-онасидан эшитган бола учун бу жуда қаттиқ зарба ҳисобланади. Айниқса, жавобни тарбиячисидан ёки бошқа бировдан эшитган болага бу янада аянчлироқдир. Энди унинг назарида ота-онасидан ҳам ақлли инсонлар бор. Сиз бунга қандай қарайсиз?
6. «Ўйлаб кўрамиз!»
Ҳаммамиз биламизки, бу «йўқ» деган гапнинг бошқача кўринишидир. Болада умид уйғотиб, уни алдаб нима қилдик?! «Йўқ!» деб қўяқолайлик! Унинг ҳар бир илтимосига «Хўп!» дейишимиз шарт эмас.
7. «Бугун парк ишламайди».
Ота-оналар вақтлари йўқлигида мана шу ёлғонни ишлатишади. Лекин деразадан, машина ойнасидан парклар ёки болалар майдончаларида ўйнаётган болаларни кўриб қолган бола энди сиз ҳақингизда нима деб ўйлайди? Демак, ёлғон гапириш мумкин экан, деган фикрга келади. Ундан кўра «Бугун менинг вақтим йўқ, ишим кўп», деб тўғри тушунтириш лозим.
8. «Мен сенинг ёшингдалигимда бундай қилмаганман!»
Болалар биз ҳам адашганимизни, хатолар қилганимизни, ҳар қандай одам ҳам бирор ишни бир неча бор уринганидан сўнг уддасидан чиқишини билишлари лозим. Бизнинг юқоридаги гапимиз эса боладаги ўзига бўлган ишончни синдириб қўяди.
9. «Мен сенинг ҳар бир қадамингни кўриб, билиб тураман!»
Бу гапдан кейин бола ўзини ҳимоясиз ҳис қилади. Ҳар бир қадамини қўрқиб босади, қўрқоқликка ўргана бошлайди. Ундан кўра боланинг ўзини қилган ишларининг ростини қўрқмасдан айтишга ўргатиш лозим. У сиздан қўрқяптими, айбни бошқаларга тўнкашни ўрганади.
10. «Торт ёки шоколад тугади!»
Болалар зарарли егуликларни кўп емасликлари учун ишлатиладиган машҳур ёлғон. Лекин фарзандингиз тортни кесаётганингизда, шоколадни дўкондан сотиб олганингизда қанча бўлган-у, яна қанча қолганини кўргани аниқ. Ёлғон гапиришнинг нима кераги бор? Яна озгина бериш ёки зарарини тушунтириш яхшироқ эмасми?
11. «Ўйинчоқларинг қаердалигини билмайман. Ўзинг йўқотгансан!»
Ота-оналар болаларнинг ўйинчоқларини ёйиб ташламаслиги ёки қайта ўйнамаслиги учун уни яшириб қўйишади. Кейин болага ўзи йўқотганини сингдирмоқчи бўлишади. Излаб топа олмаган бола ўзини айбдор ҳис қила бошлайди. Бу эса кейинчалик ҳам айбдорлик ҳисси билан яшашига олиб келади.
12. «Эртага яна келамиз!»
Болани кўндириш учун айтиладиган бу гапнинг ёлғонлиги аниқ. Кейинроқ келамиз ёки умуман келмаймиз, дейишни эп кўрмаган ота-оналар шу гапни ишлатишади. Бола бунинг ёлғонлигини билганидан сўнг сизга бўлган ишончи сўнади.
Манба:bintusodiq
🌸🍃🌸
Каналга уланиш учун !👇👇
@hazrat_inson
Мелодий Янги 2021 йилда Яратган Парвардигор барчанинг қалбига иймон нури билан хотиржамлик ато қилсин! Оилалар эзгуликлар, солиҳ фарзандлар, ўзаро ҳурмат ва тушунишлар орқали янада мустаҳкам бўлсин!!!
Ҳурмат билан Республика "ПСИХОЛОГИК МАРКАЗ"
🌸🍃🌸
@hazrat_inson
Hech kimdan hech nima kutmang!!!
Buning foydali tomonlari:
- Kimdir sizga ozgina mehr bersa ham, bir dunyo quvonasiz... Axir hech nima kutmagandingiz!!!
- Siz kutganingizdan kamini berganlardan hech qachon xafa bo'lmaysiz... Axir hech nima kutmagandingiz!!!
Xayrli va fayzli tun hamroh bo'lsin. Uyqungiz ham ibodatga aylansin INSHAALLOH😊.
Shirin tushlar hamroh bòlsin 😘
@hazrat_inson
Хар дакикангизда мен БАХТИНГИЗ борман!!!
Инсонлар! Мени эшитинг, мен БАХТ сизга шу дамда, шу хозирги вактда БАХТИМДАН бериш учун келдим, калбингизга киритасизми??? Мен узимга доимий яшаш жойи топай, мени хозир хис килиб таниган кунгилда бир умрга колай, мени БАХТНИ хар дакикада хис килувчи инсон билан яшай, мен хам орзуимга етай!!!
Шу дакикада мени дил изхоримни укиб, мени танинганингиз учун ва менга калбингиздан бир умрга жой ажратганингиз учун миннатдорман!!!
Мен хамма инсонлар калбида шу вактда шу дакикада яшашни истайман!!!
МЕН СИЗНИНГ БАХТИНГИЗ!!!
Manba: Сиз учун махсус АЗИЗАХОН тайерлади
@hazrat_inson
ASSALOMU ALAYKUM. XAYRLI KUN AZIZ VA MEHRIBONLARIM. TONGINGIZ NURAFSHON,KUNINGIZ XAYRLI BO'LSIN. ALLOHIM NIMAIKI TILAGINGIZ VA NIYATINGIZ BO'LSA IJOBATINI NASIB ETSIN. 🌹
KUNINGIZNI YAXSHILIK ILA BOSHLAB YAXSHILIK ILA YAKUNLANG. UNUTMANG SIZDA FAQAT BUGUN BOR. KECHA O'TIB KETDI. ERTAGA KELADIMI YO'QMI BIZGA MA'LUM EMAS.
DEMAK SIZ BORSIZ. BUGUNINGIZ BOR.
ALLOHIMGA OMONATSIZ ALLOHIMNING EG GO'ZAL MO'JIZASI💐🥰
@hazrat_inson
ASSALOMU ALAYKUM VA RAHMATULLOHU VA BARAKOTUH 🌹💐
🥰 AZIZ VA MUHTARAM HAZRATI INSON.
SOG'-OMONMISIZ?
YANGI TONG MUBORAK BÒLSIN.
ALLOHIM BU KUNDA O'ZINING YAXSHILIKLARINI NASIB ETSIN INSHAALLOH...
Unutmang:Buguningizni qo'ldan boy bermang. Siz bugun Baxtlisiz. Ha ha bugun siz eng BAXTLISISIZ❤️...
Biz sizni yaxshi ko'ramiz😘
@hazrat_inson
🌟 Имом Аъзам (Ҳанафий мазҳабининг асосчиси) нинг ўғлига насиҳатлари
☝️ Эй ўғлим, сенга айтадиган бир қанча васиятларим бор. Уларни жон қулоғинг билан эшитиб, амал қилсанг, икки дунёда бахт-саодат қозонасан:
1. Барча ишларингда ниятни холис қил. Ҳалол
луқма ейишга ҳаракат қил.
2. Барча аъзоларингни гуноҳ ва ёмон ишлардан
сақла!
3. Нимани билишга муҳтож бўлсанг, уни билмай қолма!
4. Дунё ва охират йўлида фойдаси тегадиган кишилар билангина дўст тутин.
5. Мусулмонга ҳам, ғайримусулмонга ҳам душманлик қилма.
6. Аллоҳ берган ризққингга қаноат қил.
7. Бошқаларга муҳтож бўлиб қолмаслик учун қўлингдаги бор
имкониятдан тадбиркорлик билан фойдалан.
8. Одамлар сенга паст назар билан қарашларига сабаб
бўладиган ёмон ишларни қилма.
9. Ҳожатингдан ортиқча нарсаларга берилишдан сақлан.
10. Одамлар билан кўришганда гапни салом беришдан бошла, майин ва мулойим сўзла, яхшиларга ёқимли бўл, ёмонлар билан муроса қил.
11. Одамлар орасида низо ва жанжал чиққанида душманларингдан кўра дўстларингдан эҳтиёт бўл. Зеро, душманинг дўстингдан фойдаланиши мумкин.
12. Сирингни, пулингни ва борадиган жойингни бировга айтма.
13. Яхши қўшничилик қил ва уларнинг азиятларига сабр қил.
📚«Бола - одоби билан азиз» китобидан
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@hazrat_inson
❗️❗️❗️ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН❗️❗️❗️
АЗИЗ, ҲАЗРАТИ МУНИС АЁЛЛАР!!! СИЗЛАР УЧУН КЕЛАДИГАН ЙИЛИМИЗДА АЖОЙИБ СЮРПРИЗ-БОНУС ДАРСЛАР🤩🤩🤩
🕎
ЎЗ ҲАЁТИНИНГ ҲАҚИҚИЙ МУСЛИМА ҚИРОЛИЧАСИ БЎЛИШНИ ИСТАГАН АЁЛЛАРИМИЗ ВА ҚИЗЛАРИМИЗ УЧУН
✅👇
"ҚИРОЛИЧАЛИК МАҚОМИ"
ДЕБ НОМЛАНГАН МАХСУС 2 КУНЛИК ТРЕНИНГ-ДАРС!!!
ТРЕНИНГ 2 ВА 3 ЯНВАРЬ КУНЛАРИ СОАТ 10: 00 ДАН 13:00 ГАЧА БЎЛАДИ.
ТРЕНИНГИМИЗДА
👇👇👇
💎ЎЗИНГИЗ ҲАҚИНГИЗДА, ЯЪНИ АЁЛЛИК НАФОСАТИ😊
💎ТУРМУШ ЎРТОҒИМИЗНИНГ ҚАЛБЛАРИДАН ҚАНДАЙ🤔 ҚИЛИБ ЖОЙ ОЛА ОЛИШ? 😇
😊
💎СТРЕССЛАРДАН ХАЛОС БЎЛИШ ЙЎЛЛАРИ
ҲАҚИДА БИЛИМЛАРГА ЭГА БЎЛАСИЗ🤩
2 КУНЛИК ТРЕНИНГ НАРХИ 125000 сўм
🔖
РЎЙХАТДАН ЎТИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ БОТ МАНЗИЛИГА ИСМ- ШАРИФИНГИЗ, МАНЗИЛИНГИЗ ВА ТЕЛ☎️ РАҚАМИНГИЗНИ ЁЗИБ ҚОЛДИРИНГ👇👇👇
@hazrat_inson_bot
✨
БИЗНИНГ МАНЗИЛ👇
БУХОРО ШАҲРИ 5- МК. Р. НАМОЗГОҲ КЎЧАСИ, 1 а уй. МЎЛЖАЛ "МИРХАН" РЕСТОРАНИ БИНОСИНИНГ ЁН ҚИСМИ
✨
ҚЎШИМЧА ВА ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ УЧУН
ҚУЙИДАГИ БОТ ВА РАҚАМЛАРГА БОҒЛАНИНГ
📲
+998906117047
+998931403733
+998913101291
👇
@hazrat_inson_bot
Бизнинг каналимиз
АЗИЗЛАР!!! КАНАЛ ЮРИТИШДАН АСОСИЙ МАҚСАД,☝️ИНСОННИНГ НИМА МАҚСАДДA ЕР ЮЗИДА ЯШАЁТГАНИНИ АНГЛАБ ЕТИШГА, ҲАЁТДАН ЗАВҚЛАНИБ😊, ШУКРОНАЛИК ҲИССИ БИЛАН ЯШАШГА 💑 КЎМАКЛАШИШ!
(90) 611 70 47
t.me/hazrat_inson
@hazrat_inson_bot
Ассалому алайкум, азиз, Ҳазрати Инсон!
Саломатмисиз? Нафас оляпсиз! Кўряпсиз!...
Демак, сизга улкан неъматлар ва улар учун шукр қилиш имкони берилибди😊
Табриклаймиз!
Дам олиш кунингиз файзли, меҳрга лиммолим бўлсин!
Яқинларингиз зиёрати билан янада савобга тўла кун бўлсин!!!
🍃🌸🍃
@hazrat_inson
🌷🍀🌷
ДУРДОНА ҲИКМАТЛАР
Ўзинг бажармаган нарса билан фахрланишинг айбдир. Шундоқ экан, ҳусни-жамолинг билан фахрланмагин, чунки уни сен яратмагансан. Ва яна наслу-насабинг билан ҳам фахрланмагин, чунки уни сен танламагансан. Лекин одоб-ахлоқинг билан фахрланавер, чунки сен уни ўзинг безагансан.
* * *
Бир ҳикмат мени лол қолдирди. Битта дарахтдан миллионта гугурт донаси ясалади. Бир дона гугурт донаси билан эса миллионта дарахтни ёқиб юборса бўлади. Шундай экан, битта салбий ишни ҳам содир қилиб қўймагинки, ҳаётингдаги миллионта ижобий ишингга ўз таъсирини кўрсатади.
* * *
Ваҳима тушиб, безовталаниш касалликнинг ярмидир.
Хотиржамлик соғликнинг ярмидир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир.
* * *
Ҳаёт жуда қисқа!
Сен уни, бошқалардан нафрат ва жирканиш билан ўтказиб юборма.
🌷🍀🌷
"Ғам қайғусиз яшай десангиз" китобидан.
Каналга уланиш👇
/channel/hazrat_inson
🌷🍀🌷
ДУРДОНА ҲИКМАТЛАР
Ўзинг бажармаган нарса билан фахрланишинг айбдир. Шундоқ экан, ҳусни-жамолинг билан фахрланмагин, чунки уни сен яратмагансан. Ва яна наслу-насабинг билан ҳам фахрланмагин, чунки уни сен танламагансан. Лекин одоб-ахлоқинг билан фахрланавер, чунки сен уни ўзинг безагансан.
* * *
Бир ҳикмат мени лол қолдирди. Битта дарахтдан миллионта гугурт донаси ясалади. Бир дона гугурт донаси билан эса миллионта дарахтни ёқиб юборса бўлади. Шундай экан, битта салбий ишни ҳам содир қилиб қўймагинки, ҳаётингдаги миллионта ижобий ишингга ўз таъсирини кўрсатади.
* * *
Ваҳима тушиб, безовталаниш касалликнинг ярмидир.
Хотиржамлик соғликнинг ярмидир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир.
* * *
Ҳаёт жуда қисқа!
Сен уни, бошқалардан нафрат ва жирканиш билан ўтказиб юборма.
🌷🍀🌷
"Ғам қайғусиз яшай десангиз" китобидан.
Каналга уланиш👇
/channel/hazrat_inson
БАХТЛИ ОИЛА СИРЛАРИ
Оила бахтли бўлиши учун муҳаббатнинг ўзи етарли эмас. Доимо ўзаро муносабатларни яхшилаш ва доноликни кўрсата билиш муҳим аҳамият касб этади.
Психологлар 10 йиллар давомида айрим қонуниятларни аниқлаштириш учун бир нечта бахтли оилаларни ўргандилар. Мана уларнинг сири:
👉 Кўпроқ суҳбатлашинг:
Бахтли эр-хотинлар бир-бирлари билан ҳар қандай мавзуда суҳбатлашадилар, маслаҳат сўрайдилар ва мамнуният билан янгиликларни ўртоқлашадилар.
👉 Тез-тез муҳаббат изҳор қилиб туринг:
Аёллар қулоғи билан яхши кўради деганларига ишонманг, эркакларга ҳам ёқимли сўзлар хуш ёқади. Эрингиз ва фарзандларингизга уларни жуда яхши кўришингизни айтиш учун сабаб қидиришингиз шарт эмас. Шунингдек, нозик туйғулар ҳам жуда муҳим – тез-тез бағрингизга босинг ва бўса олинг.
👉 Оптимист бўлинг:
Ижобий кайфият ва ҳар нарсанинг яхши томонларини кўра билиш оилавий ҳаётда ўзгартириб бўлмайдиган фазилатдир.
Кўнгилсизликларга дуч келсангиз ҳам, осойишталик ва дадилликни сақланг – сизнинг оилангиз албатта ҳаммасини енгиб ўтади.
👉 Кўп вақтингизни бирга ўтказинг, вақтичоғлиқ қилинг:
Турмуш сизни эзишига йўл қўйманг. Биргаликда кино ва ресторанларга боринг, стол ўйинлари ўйнанг.
👉 Оилавий анъаналарни қўллаб-қувватланг:
Оилада авлоддан-авлодга ўтадиган анъана ва одатларнинг бўлиши жуда яхши. Булар инсонларни бир-бирларига яқинлаштиради ва жипслаштиради.
👉 Бир-бирингиз ўрганинг:
Бир-бирингизга қизиқарли бўлиш учун бир-бирингизга ёрдамлашинг.
👉 Бир-бирингизни ҳурмат қилинг:
Бир-бирингизни ўз измингизга бўйсундиришга ҳаракат қилманг – муносабатларингиз орасида хаво бўлсин, булмаса бир-бирингиздан зерикиб, сиқилиб кетасиз.
👉 Уйда шинам шароит яратинг:
Уйда шундай шароит яратингки, келишингиз билан багри-дилингиз очилсин. Уйдаги ҳар бир буюмдан илиқлик таралиб турсин.
👉 Миннатдор бўлинг:
Ўзингизда борини қадрлашга ва бир-бирларингиздан, ҳаттоки майда нарсалар учун ҳам миннатдор бўлишга ўрганинг.
👉 Оилавий дастурхон атрофида тўпланинг: Психологларнинг фикрича, бир дастурхон атрофида тўпланиб овқатланадиган оилалар мустаҳкам ва бахтли булади.
👉 Уддабуронликни намоён этинг:
Ўзингизга савол беринг: «Мен ҳақ булишни хохлайманми ёки бахтли булишни хохлайманми?»
Ҳа, баъзан сиз билан эрингиз ёки бўй етиб қолган фарзандларингиз орасида келишмовчиликлар келиб чиқади, бироқ орангиздаги севги ва ўзаро ҳурмат сизларни муросага келтиради.
M: telegram
🍃🌸🍃
@hazrat_inson