hidoyatuz | Unsorted

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Subscribe to a channel

Hidoyat.uz

🍌Банан хотирани мустаҳкамлайди

Банан хотирани кучайтиришга ёрдам беради. Унинг таркибига кирувчи моддалар мияда қон айланиши ва асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, банан истеъмол қилиш тушкунликдан чиқишга ёрдам беради.

📖"Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

АЛЛОҲ РОЗИЛИГИ

  Аллоҳга ризқ илинжида ибодат қилма, Аллоҳга мансаб илинжида ибодат қилма, Аллоҳга дунёдаги насибанг илинжида ибодат қилма! Аллоҳга шундай ибодат қилгинки, бу ибодат сени У Зотнинг розилиги томон олиб борсин. Сенинг ғоянг Аллоҳнинг розилиги бўлсин, шунда унинг ортидан барча истаган нарсаларинг ҳозир бўлади.

Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳнинг сўзларидан.

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Аллоҳ осмондан сув тушириб, уни ердаги манбалардан юритиб қўйганини кўрмадингми?! Сўнгра у ила турли рангдаги экинларни чиқаради. Кейин у қурийди. Бас, уни сарғайган ҳолида кўрарсан. Сўнгра уни қуруқ чўпга айлантирур. Албаттта, бунда ақл эгалари учун эслатма бордир.

Зумар сураси, 21-оят

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 МАВЛИДИ ШАРИФ ВА КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ ФАЙЗЛИ ЎТДИ

🗣Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Робиул аввал ойи муносабати билан Набий алайҳиссалом сийратларига бағишланган мавлиди шариф ҳамда Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Раббоний нидолар” ва “Ёшларга насиҳатим” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.


🤲 Тадбир Қуръони карим тиловати ва Муфтий ҳазратларининг дуолари билан бошланди.

🟢Маросимда сўзга чиққан нотиқлар Ҳақ таоло диёримизга беҳисоб хайру баракаларини ёғдираётгани, сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишларни ота-боболаримиз юз йиллар давомида орзу қилишгани, хусусан, Робиул аввал ойида юртимиздаги масжидларда мавлидлар ўқилиши, диний таълим муассасалари сони тобора ортиб, устоз ва талабаларга энг яхши шароитлар қилиб берилаётгани, юзлаб китоблар нашр этилаётганини алоҳида таъкидладилар...

➡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🐟Балиқ иммунитетни кўтаради

Балиқнинг хонбалиқ, қизил балиқ, зоғора турлари омега-3 ёғ кислота­лари ва рух микро унсурига жуда бой. Бу моддалар инсон иммун тизимини мустаҳкамлаш хусусиятига эга. Тадқиқотларга кўра, рух шамоллаш ва риновируслар кўпайишининг олдини олади ва даволаниш жараёнини тезлаштиради. Денгиз карами ҳам рухга бой маҳсулотдир.

"Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.
🌺

🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким тонг отганда ёки кеч кирганда: «Аллоҳумма, инний асбаҳту, ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малааикатака ва жамийъа холқик, аннака анта лаа илааҳа илла анта ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росуулук»

(Аллоҳим, мен тонг оттирдим. Сени ва Аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма яратган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва Расулингдир) деса,
Аллоҳ таоло унинг танасидан тўртдан бирини дўзахдан халос қилади. Ким буни икки марта айтса, Аллоҳ таоло унинг ярмини дўзахдан халос қилади. Ким уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг тўртдан уч қисмини дўзахдан халос этади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ таоло уни бутунлай дўзахдан халос қилади».


Абу Довуд ривояти.

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Аллоҳ сизга хайрли умр, дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:

اللَّهُمَّ بِكَ أصْبَحْنا، وَبِكَ أمْسَيْنا، وَبِكَ نَحْيا وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур
(Маъноси: "Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қайтажакмиз".)

Абу Довуд ривояти.

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Дўзахдан қўрқадурман

Ловуллаб ёнаётган,
Алангa олаётган,
Шайтон ўт қалаётган
Дўзахдан қўрқадурман.

Қайт, десанг қайтмаётган,
Раббим, деб айтмаётган,
Кофирни ямлаётган
Дўзахдан қўрқадурман.

Ҳар дам, ҳар соатдаман,
Зикринг-ла тоатдаман.
Умидим – нажотдаман,
Дўзахдан қўрқадурман.

✏️ Қодиржон АБДИЕВ,
Пастдарғом тумани


📚 "Ҳидоят" журнали

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Иқтибос

   Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳдан: "Ўғлингиз уйланганида унга қандай насиҳат қилгансиз?" - деб сўрашди. Шунда у зот: "Мен ўғлимга: "Ўғлим, бу қиз отасини, онасини, акасини, синглисини (яъни бутун оиласини) ташлаб ёлғиз сеники бўлиш учун келди. Сен унга эр бўлиш билан бирга, уларнинг барчаси бўлгин!" дедим", дедилар.

📖 "Ризқ"

@Kitoblardan_tomchilar

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҲАР ТОНГ ИНСОНДАН САККИЗ НАРСА ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ:

• Аллоҳ таоло фарз талаб қилади;
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннат талаб қиладилар;
• Замон ўтишни талаб қилади;
• Аҳли аёл ризқ талаб қилади;
• Котиб фаришталар тилингдан чиққанини ёзиб боришни талаб қилади;
• Шайтон гуноҳ талаб қилади;
• Нафс шаҳват талаб қилади;
• Ўлим фариштаси жонни талаб қилади.

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (27.09.2024 -Жума):

тонг - 04:57
қуёш - 06:16
туш - 12:19
аср - 16:25
шом - 18:14
хуфтон - 19:27

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

– Ҳамма нарсани биламан, дейдиган одам ҳеч нимани билмайди!


Ўткир ҲОШИМОВ

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ислом – эзгулик дини

Қуръони каримда: “Эй иймон келтирганлар! Ёппасига тинчликка кирингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга очиқ душмандир” (Бақара сураси, 208-оят), деб таълим берилган.

Ушбу оятнинг тафсирида: “Исломнинг маъноларидан бири тинчлик, дейилган. Шундай экан, оятнинг маъноси – тинчликка тўлиғича киринг. дегани бўлади. Тинчлик инсон қалбининг хотиржамлигидан бошланади. Сўнгра қалбдаги тинчлик оилага кўчади. Оилалардаги тинчлик қўни-қўшни, қариндош-уруғлар орасига кўчади. Сўнгра жамиятга ўтади. Демак, давлат миқёсидаги тинчликка хотиржам қалб, тинч оила. қўни-қўшни, қариндош-уруғлар, бутун жамият тинч бўлганда эришилади. Давлатларнинг ўзаро тинчлиги эса бутун дунёда тинчликка эришилганлиги англатади” дейилади.

Давоми...

✏️ Раҳматилла УСМОНОВ,
Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби


🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ДАРАЖАЛАРНИНГ ЭНГ ОЛИЙСИ

Хабарда келадики:
Даражаларнинг энг олийси – сабр қилувчилар учундир. Ким сабр қилса, ўлим аччиқларидан нажот топади. Ким сабр қилса, зафарга эришади. Ҳазрат алайҳиссалом айтдилар:
🍁«Мусибат етган заҳоти қилинган сабр дунё ва ундаги бор нарсалардан яхшироқ».
🍁«Сабрнинг мукофоти фақат жаннатдир».
🍁«Ҳар бир амал қилувчига саноқли ва чегарали савоб бор, сабр қилувчиларнинг савоби эса чексиз ва саноқсиздир».


Аллоҳ таоло айтди:
Албатта, сабр қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисобсиз берилур! (Зумар сураси, 10-оят).

“Баҳрул-маҳабба”дан.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ЭҲСОН ВА САХОВАТ

“Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар ҳамда зулмкорликдан қайтарадир. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз” (Наҳл сураси, 90-оят).
Эҳсон олижаноб зотларнинг шиорлари, меҳрибонлик нишонаси ва ҳар бир нарсанинг сир- асроридан хабардор Зот – Аллоҳ таоло томонидангина ато этилажак илоҳий илҳомдур. Ҳақ таоло уни Ўз фазли ва карами ила вужудлардан шақоватни ўчириш, кўнгли яримларнинг бошларини силаш, инсонлар гина-адоват ва нафратларсиз, ака-укадек аҳил яшашлари учун қалблар тубига жойлаб қўйгандир.
Ислом дини таълимотларида эҳсонга тарғиб қилинади. Бу ҳақда кўплаб оятлар ва ҳадислар собит бўлган. Аллоҳ таоло садақа билан яхшиликка буюриб, инсонлар орасини ислоҳ қилишни бундай марҳамат қилган:
“Уларнинг кўпгина махфий суҳбатларида яхшилик йўқ, магар ким садақага, яхшиликка ва одамлар орасида ислоҳга амр қилсагина, яхшилик бор. Ким ўша ишни Аллоҳнинг розилиги учун қилса, албатта, унга улуғ ажр берамиз” (Нисо сураси, 114-оят).
Фақир ва муҳтожларга нафақа қилишни мўминларнинг энг машҳур ва бошқалардан ажратиб тургувчи асосий сифатларидан қилиб қўйди.
Бу ҳақда Анфол сурасида баён қилган:
“Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, имонларини зиёда қилгувчи ва Раббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир. Улар намозни тўкис адо этадиганлар ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ қиладиганлардир. Ана ўшалар ҳақиқий мўминлардир” (2–4-оятлар).
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга хабар қилганларидек, садақанинг ози ҳам, ҳатто яримта хурмо бўлса ҳам, дўзах азобидан ҳимоя бўлгай.
Шубҳасизки, бу ҳадиси шарифда гарчи назаримизда арзимас бўлса-да, садақа қилишликка ва эҳсон соҳибининг улкан ажрлар олишига тарғиб бор. Яъни айтдиларки:
“Агар яримта хурмо билан бўлса ҳам, дўзахдан сақланиб қолинг”.
Ва яна айтдилар:
“Сув оловни ўчирган каби садақа хатоларни ўчирур”.
Шу сабабдандурки, Ислом асрида эҳсон ва садақа соҳиблари кўпайиб кетди. Шуни ҳам унутмаслик керакки, садақа ва эҳсон миннат ва мақтанчоқлик билан бўлса, қабул бўлмагай.
Саййидимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг асҳоблари ҳаётларидан латофатли ҳикояларни келтиришини лозим топдик.

📚“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Саломатлик

Эрталаб пиёда юриш керак
🚶‍♀‍➡️

☑️Японияликлар энг кўп шуғулланадиган спорт тури пиёда юришдир. Шунинг учун японлар узоқ умр кўришади. Пиёда юришнинг фойдасини билган инсон шифокор кўригига бормайди.

🩺Мунтазам пиёда юриш қон босимини меъёрлаштиради, кайфиятни ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди. Бундан ташқари холестеринни камайтиради.

@muminalaruzb

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким тонг отганда ёки кеч кирганда: «Аллоҳумма, инний асбаҳту, ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малааикатака ва жамийъа холқик, аннака анта лаа илааҳа илла анта ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росуулук»

(Аллоҳим, мен тонг оттирдим. Сени ва Аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма яратган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва Расулингдир) деса,
Аллоҳ таоло унинг танасидан тўртдан бирини дўзахдан халос қилади. Ким буни икки марта айтса, Аллоҳ таоло унинг ярмини дўзахдан халос қилади. Ким уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг тўртдан уч қисмини дўзахдан халос этади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ таоло уни бутунлай дўзахдан халос қилади».


Абу Довуд ривояти.

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Уйқунинг турлари:
1. Нуъос – инсоннинг уйқуга рағбат қилиши.
2. Васин – бошнинг оғирлашиши.
3. Тарниқ – кўзни мудроқ босиши.
4. Каро – уйқу билан бедорлик орасида бўлиш.
5. Тағфиқ – уйқуда одамларнинг сўзини эшитиш.
6. Иғфо – енгил уйқу.
7. Таҳвим – оз уйқу.
8. Руқод – узун уйқу.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Бўйинга масҳ тортишда алоҳида сув олинадими?

Савол: Таҳоратда бошга, қулоққа ва бўйинга масҳ тортишда қўлни бир марта сув билан ҳўллаш кифоя қиладими ёки бўйинга масҳ тортишда алоҳида ҳўллаш керакми?

💬 Жавоб: Таҳоратда бошга, қулоққа ва бўйинга масҳ тортиш учун қўлни бир марта ҳўллаш кифоя қилади. Лекин қулоқни масҳ қилишда янги сув олишнинг ҳам зарари йўқ.
Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда бундай дейилади:
«Қулоққа масҳ тортиш – таҳоратнинг суннатларидан. Бошга масҳ тортган сув билан қулоқнинг олди ва орқасига масҳ тортади. Агар бармоқларнинг нами тугамаса ҳам, янги сув олса, яхши бўлади, “Ал–Баҳрур роиқ” китобидан шундай келган» (“Фатавои ҳиндия” китоби). Валлоҳу аълам.

📚"Фатволар тўплами" китобидан.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺ЭНГ ГЎЗАЛ ҲИКМАТ

«Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади. Маъсиятнинг лаззати кетади, жазоси қолади. Аллоҳ билан бўл, бошқа нарсаларга парво қилма. Қоронғу кечаларда У Зот сари қўл чўзиб, «Роббим, дунё Сенинг зикринг ила, охират Сенинг афвинг ила, жаннат Сенинг жамолингни кўриш ила тотлидир...», дегин.

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

«ФАРИШТАЛАРДАЙ ИБОДАТ ҚИЛСАМ...»

Увайс Қараний ҳазратлари умри давомида бирон кеча тўйиб ухламаган. Ҳар кеча бугун "Лайлатул қиём", бугун "Лайлатур рукуъ", бугун "Лайлатус сужуд" деб, тонгга қадар саждадан бошини кўтармади.
Сўрадилар:
– Эй Увайс, тунни бундай риёзат билан ўтказишга қандай тоқат қиласиз?
Увайс деди:
– Бир дафъа "Субҳана роббиял ъало" деб бошимни саждага қўйишим билан тонг отади. Орзуим ва хоҳишим шуки, ибодатларим фаришталар ибодатига ўхшасин.

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат_вақти

Бировларнинг олқишларини бахт-саодат деб ўйласанг, билиб қўйки, улар ўз фикрларини ҳар куни ўзгартириб туришади.

✔️ @HidoyatUz 🌐 Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Унутманг

Бизлар – унутишга мойил одамлар,
Эсдан чиқарамиз ҳар қандай ишни.
Зотан, тез ўтиб кетар бу дамлар,
Унутманг, аёвсиз унутилишни.

Аллоҳни унутган одамлар билан
Яратган ҳақида сўзлашмоқ мушкул.
Етарки, Ўзидан шундайин тиланг,
Дўзах оловидан қутқарсин буткул.

Мен ўзни йўқотиб қўйсам ҳам майли,
Сенинг борлигингни унутмасам бас.
Чунки бору йўғим Ўзинг туфайли,
Зеро, Сендан бошқа ҳаммаси абас!

✏️Ёрқинжон Ҳайитбоев,
ГулДУ талабаси


📚 "Ҳидоят" журнали

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҲАРГИЗ АДАШМАЙСИЗ

Молик ибн Анас розияллоҳу анҳудан Мурсал ҳолда ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларнинг ичингизда иккита ишни ташлаб кетмоқдаман, бу иккисини маҳкам ушлаган вақтингизда ҳаргиз адашмайсизлар. (Улар) Аллоҳнинг китоби (Қуръон) ва Расулининг суннати (ҳадис) дедилар.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Маърифат_соати

МУҲИМ ВАЗИФАЛАР ЭСЛАТИБ ЎТИЛДИ

Бугун Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида пойтахтимизда фаолият юритаётган имом-хатиблар учун Маърифат соати бўлиб ўтди.
Тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб бориб, диний соҳа ходими тартиб-интизомли бўлиши, ижро интизомига қатъий риоя қилиши, тўй, маърака-маросимларда регламентга риоя қилиш, нотиқлик маданиятини ошириш, одамлар билан гўзал муомалада бўлиш кераклиги ҳақида гапирдилар.
* * *
Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйининг «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетасига 2024 йил учун обуна натижалари ҳамда 2025 йил учун режалар ҳақида айтиб ўтилди.
Одамларга маърифат улашиш, аҳолининг билимини ошириш, диний саводхонлигини юксалтириш ҳар бир имом-хатиб зиммасидаги бурчдир. Бу жараёнда даврий нашрларнинг алоҳида ўрни бор.
Йиғилиш сўнгида мазкур нашрларга 2025 йил учун обунани уюшқоқлик билан ташкил этиш, ҳар бир хонадонга зиё кириб боришига ҳисса қўшиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир сўнгида фаол имом-хатиблар «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйининг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирланди.
Йиғилиш хайрли дуолар билан якунланди.

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати


✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Қадрдон фарзандим! Сиру сирдошим, борлиғим менинг!

Умрни хайрли, баракотли яшаб ўтиш ўз қўлингда. Бунда, ақлни – ҳушёр ва содиқ дўст, ёшликни – ғайрат ва жасурлик тимсоли, кўнгил майлини – бевафо ёр фироғи, илмни – бахтли яшаш асоси, фаҳму фаросатни – камолот чўққисига элтувчи шамчироқ, деб бил!
Ушбуларнинг барчасини бир зумда барбод қиладиган бир нарса борки, у ҳам бўлса, сенинг нафсинг! Уни измингга бўйсиндира олсанггина, бу дунёда иззат тўнини киясан, ҳиммат мартабасига эришасан, одамийлик тожига даъвогар бўласан...
Бу йўлда сенга омад, бахт, зафар ёр бўлсин, азиз, жигарларим!

📚“Фарзанднома” китобидан.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢"...Аллоҳ сабр қилгувчиларни севади."

Оли Имрон сураси, 146-оят

✈️ @HidoyatUz 📷Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌹ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА ЭЗГУЛИК ДИНИ

Шундай сўзлар борки, қанча кўп айтилса ҳам, қайта-қайта такрорланаверса ҳам асло оҳори кетмайди. Ана шундай сўзлардан бири “тинчлик”дир. Бугунги мураккаб даврда, ахборот хуружлари кучайган, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлар, таъбири жоиз эса, “дарвозасиз шаҳар”га айланган бир пайтда мазкур сўз янада ёқимлироқ, янада жозбалироқ эшитилаверади қулоққа.

«Аллоҳ ризосини топишга интилганларни Қуръон билан тинчлик ва саломатлик йўлларига йўллаб, Ўз изни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур» (Моида сураси, 16-оят).

Бошқа бир ояти каримада эса:

«Аллоҳ (одамларни) тинчлик диёри (жаннат)га чорлайди ва хоҳлаган кишини тўғри йўлга ҳидоят этади» (Юнус сураси, 25-оят), деб марҳамат қилинган.

Давоми...

✏️ Зайниддин домла ЭШОНҚУЛОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари


🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…
Subscribe to a channel