#Обуна_2025
🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.🌺
🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.
🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!
👉Обуна бўлиш учун 👈
📞 (71) 240 08 23
❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!
🧰 @HidoyatUz
#сотувда
✅"Фитна - кўз илғамас хатар" КИТОБИ СОТУВДА❗️
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, шайҳ Нуриддин домла Холиқназар ҳазратларининг «Фитна – кўз илғамас хатар» номли китоблари сотувда мавжуд.
Кўз илғамас турли фитна-фасодлар учраб бораётган бугунги даврда ҳар бир ўқувчи бундай балолардан қандай омонда бўлишни, қандай чоралар кўришни ўйлашиш табиий. Шу нуқтаи назардан мазкур китоб фитналардан сақланишингиз учун муҳим манба бўлиб хизмат қилишига ишонамиз.
🔴 Китоб формати: 84/108.
📚 Муқоваси: қаттиқ
👉 Нархи: 25.000 сўм
☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
«Аллоҳнинг чиройли исмлари бордир. Уни ўша (исм)лар билан атангиз! Унинг исмларида ҳақдан оғиб кетувчиларни қўяверингиз! (Улар) қилмишларига (яраша) жазоланурлар».
Аъроф сураси, 180-оят.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
🟣Энг улуғ неъмат
Суҳайл ибн Тустарий раҳматуллоҳи алайҳнинг бир гапи бор: “Аллоҳ таоло яратган неъматлар ичида энг улуғи қалбдир”. Дарвоқе, охират учун тайёргарлик кўришимизда ҳам бу неъмат муҳим ўрин тутади.
Қалб шундай ажойиб нарсаки, жумла яхшилик ундан чиқади. Севги, муҳаббат, меҳр-оқибат, дўстлик, биродарлик, хайр-эҳсон қилиш, поклик – булар барчаси қалбда жамланган. Агар қалб соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бутун вужудга ўз таъсирини ўтказувчи қалбга эътибор қаратиб, бундай деганлар: “Огоҳ бўлингларки, танада бир парча гўшт бор. Агар у тузалса, бутун тана тузалади. Агар у бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлингларки, у қалбдир” (Имом Бухорий ривояти).
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда айтилади: “Аллоҳ таоло суратларингизга ҳам, мол-дунёларингизга ҳам боқмайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга боқади”.
Аллоҳ таолонинг ва Расулуллоҳнинг муҳаббати ўрнашган қалбда мол-дунёга, ҳою ҳавасга асло ўрин йўқ. Агар киши мол-дунёга ҳирс қўйса, худди тешилган кеманинг ичига сув кириб, ғарқ бўлганидек, у одам ҳам ҳалок бўлади.
Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бугун диёримизда кузатилаётган аччиқ ҳақиқатларни айтиб, илми бор кишининг пули йўқ, пули бор кишининг илми йўқ, деган эди. Дарҳақиқат, киши олим ва бой бўлса, бунинг нимаси ёмон. Кема суви кўп денгизда эркин сузганидек, пули кўп мусулмон Исломга кўпроқ хизмат қилади. Аксинча, пули кўп илмли киши мол-дунёга ҳирс қўйса, унинг ҳалок бўлиши муқаррардир.
Абулҳасан Шозилий қуддиса сирруҳу айтади: “Ҳамма пайғамбарлар ўз умматларига “атийя” қилиб юборилган. Бизнинг Пайғамбаримиз алайҳиссалом эса “ҳадийя” қилиб юборилганлар. “Атийя” билан “ҳадийя”нинг фарқи шундаки, атийя муҳтожларга берилади, ҳадийя эса маҳбубларга берилади.
Маҳбуб банда эканимиздан Раббимизга чексиз ҳамду сано айтишимиз керак. Лекин, афсуски, бугун кўпчилик машаққат кўрмасдан, риёзат чекмасдан кўп нарсага эришишни истайди, шу жумладан, Яратганнинг ризолигига ҳам.
Ҳаракатсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Ислом дини кишига машаққат бўлиб кўриниши мумкин. Лекин унинг ҳар бир амали ҳам маънавий, ҳам жисмоний жиҳатдан роҳату фароғатдир. Жалолиддин Румий ҳазратлари бежиз: “Султонлар икки ракат намозда ҳис этган лаззатимни билганларида эди, салтанатнинг пар тўшагини ташлаб, қўшинлари билан эшигимизга келар, бу икки ракат намозга талабгор бўлар эдилар”, демаган.
Кўпчилик шу ишимдан фойда кўрсам, фойдадан бунчасини Аллоҳ йўлида эҳсон қиламан, дейди. Йўқ, ундай эмас, аксинча, Аллоҳ йўлида шунча сарфлаб, кейин фойда кўраман, дейиш керак. Бу худди Аллоҳ таолодан ёмғир сўраб, истисқо намозини ўқишга чиқаётган мусулмонлар соябон кўтариб олишига ўхшайди. Чунки улар намози қабул бўлишига ва албатта ёмғир ёғишига ишонади.
Биз дунёда ҳар бир амалимизнинг ана шу жиҳатларини ҳисобга олиб, бажаришимиз керак.
✏️Ҳасанбой ОЛИМНАЗАРОВ,
Марғилон шаҳридаги “Имом Заҳириддин”
жоме масжиди имом-хатиби
📚"Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (21.10.2024 -Душанба):
⏰ тонг - 05:23
⏰ қуёш - 06:42
⏰ туш - 12:13
⏰ аср - 15:50
⏰ шом - 17:36
⏰ хуфтон - 18:49
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (20.10.2024 -Якшанба):
⏰ тонг - 05:22
⏰ қуёш - 06:41
⏰ туш - 12:13
⏰ аср - 15:52
⏰ шом - 17:37
⏰ хуфтон - 18:51
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
💧"БУ ЮРТНИНГ ҲАР БИР ҚАРИЧ ЕРИДА ОЛИМНИНГ ИЗИ БОР..."
✍️ Муҳаддис аллома Муҳаммад Аввоманинг "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда сўзлаган нутқидан. Тошкент. 2024 йил 15-октябрь
🌐 @HidoyatUz
Шайтонга ёрдамчи бўлманг!
Фузайл ибн Иёз айтади: Мўмин гуноҳлари билан Аллоҳнинг ҳузурига қочмоқни ўйлайди, эрта-ю кеч ғамгин юради.
Аслида, душманингдан келадиган яхшилик дўстларингдан келадиган яхшиликдан кўпроқ бўлади.
– Қандай қилиб?
– Сени дўстингнинг олдида зикр қилишса, дўстинг «Аллоҳ унга офият берсин!» деб дуо қилади. Ғаниминг олдида зикр қилсалар, у сени эрта-ю кеч ғийбат қилади. Бечора шундай қилиб бор яхшилигини сенга бериб қўяди. Агар сенинг олдингда душманинг ҳақида гап очилса, «Аллоҳим, уни ҳалок эт!» деб ёмон дуо қилма. Аксинча, «Аллоҳим, уни ислоҳ этгин, ёмонликдан қайтар», деб ҳаққига дуолар қил. Аллоҳ таоло қилган дуоларинг учун сенга ажр беради. Кимки «Аллоҳим, уни ҳалок эт», деб бировни дуойи бад қилса, шайтонга ёрдам берган бўлади. Чунки шайтон инсонларнинг ҳалокатини истайди. Аллоҳдан рози бўлмоқнинг мартабаси Унга яқин зотларнинг мартабасидир. Улар билан Аллоҳ таолонинг ўртасида фақат равҳу райҳонлар бўлади.
✈️ @HidoyatUz
#Axborot_24 | «Imom Termiziy ilmiy merosining islom sivilizatsiyasida tutgan oʻrni» mavzusidagi ilmiy-amaliy anjuman
#17oct #uzbekiston24
#Imom_Termiziy_ilmiy_merosining_islom_sivilizatsiyasida_tutgan_oʻrni
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Каҳф сурасининг хосияти
Уламолар наздида Каҳф сурасини, айниқса, жума куни ўқиш – энг матлуб иш. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, икки жума орасида ундан нур таралиб туради” (Имом Насоий ривояти).
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Каҳф сурасини ўқирди. Унинг олдидаги қозиққа оти боғлаб қўйилган эди. Осмондан бир булут тушиб, у кишига яқинлашди ва уни ўраб олди. Бундан от ҳуркиб, безовталанди. Эртаси куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, воқеани баён қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу сакинатдир, Қуръон ўқилгани учун тушган”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Сакинат – Аллоҳнинг Қуръон учун муаккал қилган фариштаси бўлиб, тиловат вақтида қорига хотиржамлик ва салобат бағишлайди.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қиладилар: “Ҳар ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, ердан самога қадар у учун бир нур юксалади. У нур қиёматга қадар порлайди. У инсоннинг икки жума ўртасидаги гуноҳлари афв этилади” (Ибн Мурдавайҳ ривояти).
Жума куни Каҳф сурасини ўқиган инсон барча фитналардан муҳофаза этилади. Дажжол чиқса, унинг ҳам найрангидан ҳимояда бўлади.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺
🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#Обуна_2025
🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.🌺
🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.
🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!
👉Обуна бўлиш учун 👈
📞 (71) 240 08 23
❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!
🧰 @HidoyatUz
🔴Ғусл қилинадиган жойда бавл қилмоқ
(Пайғамбар алайҳиссалом) «Ғусл қилинадиган жойда бавл қилмоқдан қайтардилар». Бошқа бир ҳадисда «Албатта васвасанинг ҳаммаси шундан пайдо бўлади», деб бунинг сабаби баён қилинган. Чунки ўша замонларда, Мадинаи мунавварада ғусл қилиш учун махсус жойлар бўлмасди балки, бир ташландиқ шўрхок ерларда ғусл қилишар эди. Агар у ерга сув тушса, сингиб кетарди ва ўша жой лойхонага айланар эди. Энди ўша ерга киши бавл қилса ер уни ҳам тортиб олар ва бавл аввалги лой билан аралашиб кетар эди. Аммо агар ғуслхоналар бинода мустаҳкам қурилган бўлса, сийдик турмасдан оқиб кетадиган қилинса, бирон бир васваса сизнинг кўнглингизга йўл топиш эҳтимоли йўқ.
Турган сувга бавл қилмоқ
(Пайғамбар алайҳиссалом) «Турган сувга бавл қилишдан қайтардилар». Турган сув деганда Мадина шаҳридаги кўлчалар ва сув тўпланадиган жойлар [ҳовузчалар] тушунилади. У ерларда сув оз бўлади. Кенглиги ҳам узунлиги ҳам деярли бўлмайди, жуда кам бўлади. Агар бир киши бундай сувга бавл қилса, бошқа бир одам келиб ундан таҳорат қилиши мумкин. Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туриб қолган сувга бавл қилмоқдан, кейин эса ундан ғусл ёки таҳорат олмоқдан қайтардилар, дейилган. Бу ҳақда бизга ва ал-Жоруд ибн Муозга Умар ибн Ҳорундан, у Ҳаммод ибн Саламадан, у Абу-л-Маҳзамдан, у Абу Ҳурайрадан, шунингдек, аш-Шақиқий отасидан, у бобосидан «Абдуллоҳ ибн Бурайданинг оқар сувга бавл қилаётганини кўрдим», — деганини хабар қилган. Ҳасан ибн Мутиъни Халаф ибн Айюбдан, у Яҳё ибн Закариёдан, у Юнусдан, у Ҳасан (Басрий)дан Ҳасан ал-Басрий «Оқар сувга бавл қилмоқнинг зарари йўқ», — деганини хабар қилган. Турган сув энига ва бўйига кенгаймайдиган даражада кам сув бўлса,
унга бавл қилишдан қайтарилди. Чунки бундай оз миқдордаги сув бир идишдаги сув каби бўлиб қолади. Аммо агар оқар сувга ўхшаб атрофга тарқаб кетган бўлса, кўлмакчалар бир-бирига қўшилиб кетган бўлса, худди оқар сув кабидир. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) денгиз тўғрисида бир ҳадисда: «Денгиз - суви пок, ўлимтиги ҳалолдир», деганлар. Ҳолбуки денгиз ҳам бир жойда туради.
📚«Қайтарилган амаллар» китобидан.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#ҳикмат
Ҳадеб ўтмишингга қарайверма! Лекин келажагинг
учун сабоқ миқдорича бўлса, зарари йўқ!
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🌙 ДУНЁ УЛАМОЛАРИ ХИВАДАГИ МУБОРАК ҚАДАМЖОЛАРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛДИЛАР
🕌 Халқаро анжуманда иштирок этган турли мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари нуфузли тадбирдан сўнг Хива шаҳридаги муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар.
Мартабали меҳмонлар Хива шаҳридаги Ичан қалъа мажмуасида жойлашган Муҳаммад Раҳимхон, Шерғозихон, Муҳаммад Амин Иноқ мадрасалари, Саййид Паҳлавон Маҳмуд зиёратгоҳи ҳамда Жума масжиди сингари табаррук масканлар билан яқиндан танишиб, мутахассислардан улар тўғрисида атрофлича маълумот олишди.🟢Дунё уламолари Ўзбекистон замини қадим маданият, буюк цивилизация ва улуғ мутафаккирлар юрти эканига бевосита гувоҳ бўлдилар.
✨Силаи раҳм баракоти
🌺“Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни қариндошлар билан алоқани) боғлайдилар, Парвардигорларидан қўрқадилар ва (охиратда) ҳисоб-китобнинг нохуш кечишидан чўчийдилар” (Раъд сураси, 21-оят).
🌺“Ким ризқи кенг, умри узун бўлишини хуш кўрса, қариндошлик алоқаларини боғласин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим Анас ибн Моликдан ривоят қилишган).
🟣Силаи раҳм ҳақида кўп бор эшитганмиз, ўқиганмиз. Бироқ амалга келганда бироз беэътибормиз. Чунки бугун қариндошлар ўртасида борди-келдилар камайиб, фақат тўй-маърака ёки бирор йиғин бўлсагина, юз кўришиляпти. Оқибатда орадан меҳр кўтарилиб, қондошлик ришталарига дарз кетмоқда.
Агар ака-ука, опа-сингиллар, имкон бўлса, ҳафтада камида бир марта йиғилишса, бошқа қариндошлар билан ҳам ана шундай тез-тез бор-келди бўлса, унинг баракотини ҳаётимизда сезамиз. Уларни йўқлаш учун озгина ширинлик ёки икки дона нон бўлса, кифоя. Агар ҳиммат қилиб, бирор буюм қўшсангиз борми, жигарларингиз хурсандлигидан кўзларига ёш олиб алқашади.
Яқинда байрам арафасида ака-ука, опа-сингилларни, тоғаю амакиларни, холаю аммаларни, қуда-андаларни йўқлаб бордим. Кимгадир ширинлик, кимгадир жойнамоз, Қуръон совға қилдим. Бундан мамнун бўлиб, юзида қувонч ила дуо қилаётган яқинларимнинг дил-сўзлари ҳануз қулоғим остидан кетмайди. Бунинг ҳам ўзига яраша роҳати, лаззати борлигини 65 ёшга кириб билдим.
Қондошлар билан юзлашганда меҳр-оқибат тафтини ҳис этасан, суҳбатларда ўтган яқин инсонларни ёдга олиб, улар ҳақига дуолар қиласан. Шунинг ўзи ҳам қанчалик савобли эканини айтишнинг ҳожати йўқ.
Агар яқинларимиздан хабар олишга имкон топа олмасак, улар билан телефон орқали боғланиб, ҳол-авҳол сўрасак ёки ёрдамга муҳтож бўлса, пластик картасига озгина пул ташлаб қўйсак, катта савоб қилган бўламиз.
Халқимизда «Меҳр – кўзда», «Яхшиликнинг ўлчови йўқ», деган пурмаъно сўзлар бор. Албатта, булар бежиз айтилмаган. Шундай экан, ота-она, ака-ука, опа-сингил, қариндошлар, қўшниларга яхшилик қилиб, уларнинг дуоларини олиш пайида бўлайлик. Шунда дунёмиз учун ҳам, охиратимиз учун ҳам улуғ амал қилган бўламиз.
✏️Холдоржон МАМАДАЛИЕВ,
Риштон тумани
📚"Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
#Кун_тарихи
#Мутолаа_вақти
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
🪩 Миллатнинг борлигини кўрсатувчи ойна
🗣 Тилимиз фахримиз бўлиши лозим
🇺🇿 Ўз тилига садоқат – ватаний ишдир
Дунё иши - барчаси бекорчилик, яъни бефойда ташвиш чекишдир. Бекорчилик эса беҳуда гирифторлик, холос. Дунё ёниб турган олов, бу олов ҳар замон, ҳар лаҳзада янги-янги халқаларни ёндириб кул қилади. Агар бу ёндирувчи олов кучайса, ундан қочиб қутилишинг қийин. Шермардлар каби бу оловдан ўзингни сақла, бўлмаса парвонадай шу оловда ёниб кетасан. Кимки парвонадай оловга сиғинувчи бўлса, бундай масту мағрур кишини ёндириш лозим, албатта. Олов сени ўраб олгач, ёнмасликнинг иложи йўқ. Қараб боқ: шундай оловдан холи жой бўлса, ўша жойга бор, токи жонинг олов даҳшатидан қутулсин.
Фаридуддин Аттор
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
#ҳикмат
Роббим! Сен Енгиллаштирувчи, Осонлаштирувчисан!
Ишларимни осон қил, орзуларимни рўёбга чиқар. Мен учун нима яхши бўлса, уни менга бўйсундириб қўй.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
Ким Аллоҳ таолодан бирор ҳожатини сўраса, аввало, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтиб, сўнгра ҳожатини сўрасин. Кейин яна салавот айтиб, дуосига якун ясасин. Чунки Аллоҳ таоло икки салавот орасидаги сўралган ҳожатни қабулсиз ташлаб қўйишдан юксак Зотдир.
Абу Сулаймон Дороний.
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (19.10.2024 -Шанба):
⏰ тонг - 05:21
⏰ қуёш - 06:39
⏰ туш - 12:13
⏰ аср - 15:53
⏰ шом - 17:39
⏰ хуфтон - 18:52
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
#сотувда
✅«Ёшларга насиҳатим» КИТОБИ СОТУВДА❗️
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, шайҳ Нуриддин домла Холиқназар ҳазратларининг «Ёшларга насиҳатим» номли китоблари сотувда мавжуд.
Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан бу йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинишида ўзига хос маъно бор. Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Ёшларга насиҳатим” китоби ёшлар тарбияси ва уларнинг ватанимизга муносиб фарзанд бўлишлари мавзусига бағишланган.
🔴 Китоб формати: 60/90.
📚 Муқоваси: қаттиқ
👉 Нархи: 32.000 сўм
☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади», – дедилар».
Бошқа нусхада:
«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», – дейилган.
Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилишган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади», – дедилар».
Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган.
Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ: «Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш суннат», – деганлар.
Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | hidoyatuzofficial">Tik Tok
🌺Пайғамбаримиз ﷺ га БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Менга салавот (айтишни)ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган салавотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам Раббимнинг ҳузурида сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (18.10.2024 -Жума):
⏰ тонг - 05:20
⏰ қуёш - 06:38
⏰ туш - 12:13
⏰ аср - 15:54
⏰ шом - 17:40
⏰ хуфтон - 18:53
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
#ҳикмат
Фараз қилинг, шаффоф шиша уйда яшайсиз, ҳамма нима қилаётганигнизни кўриб туради. Шунда сиз нима қиласиз?
Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида ҳам худди шундаймиз.
Аллоҳга муносабат одобини қачон ўрганамиз-а?
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🟣Ўзингники бўлишига нима етсин?!
Яманлик олим Ҳасан ал-Муқрий ёзади: «Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо 60 га яқин давлат, шу мамлакатларда яшаётган 2 млрд мусулмон ўзлари учун шу кунгача бирорта фазовий тармоқ яратмабди, дастурлар ишлаб чиқмабди. Бугун эса бошқаларга ялиниб, ўшаларнинг оғзига қараб ўтирибди. Бу ҳол Ислом таълимотига зид, сийратга хилоф, ҳаёт қонуниятларига терсдир.
📢 Халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчилари Сурхондарёга келди
Жорий йилнинг 17-18-октабр кунлари Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.
Меҳмонлар орасида Президент маслаҳатчилари Хайриддин Султонов, Музаффар Камилов,
Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев каби соҳа раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Миср Араб Республикаси бош муфтийси Назир Муҳаммад Айёд, Қатар Халқаро мусулмон уламолар кенгаши раиси Али Муҳйиддин Қорадоғи каби таниқли уламолар бор.
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (17.10.2024 -Пайшанба):
⏰ тонг - 05:19
⏰ қуёш - 06:37
⏰ туш - 12:13
⏰ аср - 15:56
⏰ шом - 17:42
⏰ хуфтон - 18:55
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram