Инсонлар назарида жинлар ғайбий ишларни билувчи ҳисобланади. Аслида улар ҳам ғайбдан бехабардирлар. Бунга қуйидаги оятлар ҳам далолат қилади: “Бас, қачонки, Биз унга (Сулаймонга) ўлимни ҳукм қилганимизда, унинг ўлимига фақат ҳассасини еяётган кемирувчи қуртгина далолат қилди. Бас, қачонки, у қулаб тушгач, жинлар аниқ билдиларки, агар улар ғайбни билувчи бўлганларида бу хор қилувчи азобда (меҳнатда узоқ муддат) қолмаган бўлур эдилар» (Сабаъ, 14).
Маълумки, Сулаймон (алайҳиссалом) асога суянган ҳолда жон таслим қилганлар. Унга хизмат қилувчи жинлар эса, унинг вафот этганини билмасдан, оғир ишларда давом этдилар. Сулаймон (алайҳиссалом) суяниб турган асони бир йил давомида ёғоч қурти еб, ичини кемирди. Натижада Сулаймон (алайҳиссалом) ерга қулаб тушдилар. «Сулаймон ўлди, девлар қутилди» деган нақл ҳам шундан қолган. Агар инсонлар ўйлаганидек, жинлар ғайбий сирлардан огоҳ бўлсалар эди, ўша ҳолатда Сулаймон (алайҳиссалом)нинг вафот этганини билиб, мажбурий қилаётган оғир ишларини тўхтатган бўлар эдилар».
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
БАРЧАМИЗГА ТАЯНЧ МОДДА
#Тиббиёт_бурчаги
Ёш ўтгани сари суяклар мўртлашиб, бўй чўкиши, остеопороз ривожланишини биламиз. Аммо болаларда суяклар синувчанлиги табиий ҳол эмас.
Суяк қаттиқ жисм бўлса-да, ҳар сонияда тинимсиз янгиланиб турувчи тўқималардан иборат. Ўртача 35 ёшгача бўлган одамларда суяк энг оғир массага эга бўлса, 45 ёшдан бу кўрсаткич камайиб боради. Демак, шу вақтдан остеопороз бошланиши мумкин. Суякда модда алмашинуви етарли бўлмагач, у мўртлашиб оғирлигини йўқотаверади. Лекин дард узоқ вақт бел, елка, оёқ оғриғи каби бошқа шикоятлар ниқоби остида беркинади.
Остеохондроз ташхиси қўйилган беморни невропатолог мануалтерапия ёрдамида даволайди. Афсуски, бу муолажалар суяк ҳолатини салбий томонга ўзгартиради. Шунинг учун дарднинг келиб чиқиш сабабларини билиб, унинг олдини олишга ҳаракат қилиш керак.
Олимлар остеопороз болаликдан ривожланиб келишини таъкидлашмоқда. Чунки айнан шу даврда тана ўзига керакли суяк тизимини шакллантиради. Тананинг 14 ёшгача керакли миқдорда кальцийга тўйинмаслиги касалликка йўл очади. Афсуски, сўнгги йилларда остеопорозга чалинаётган болалар сони ортмоқда.
Аввало эмизикли аёл нотўғри овқатланиши гўдак ёшига тўлмасданоқ унинг организмини кальций танқислигига дучор этади. Онанинг тиши тушиши ҳам кальций танқислигидан далолатдир. Фақат уч ёшдан кейингина кальций миқдори фарзанднинг овқатланиши, кун тартиби, жисмоний фаоллиги билан боғлиқ бўлиб қолади. Маълум вақтгача организм танқисликка мослашади, лекин минерал моддалар захираси бепоён эмас. Бўй ўсмаслиги, тана вазнининг камлиги организмда кальций миқдори етмаётганининг оқибатидир. Гормонал бузилиш ёки сурункали хасталикларда кальций сўрилмаслиги ҳам мумкин.
Болалар организми, айниқса, кальций моддасига тўйиниши керак. Шифокорлар бекорга остеопорозни “XXI асрнинг яширин эпидемияси” деб аташмайди. Фарзандингиз тишидан шикоят қилса, арзимаган жароҳатдан суяк синса, камқонлик, томирлар кучсизлиги (баданнинг кўкариши), ич қотиши, аллергия, тиш қонаши, кўп чарчаш, букчайиш, кечаси тизза бўғимлари оғриши кальций етишмовчилиги белгиларидир. Муддатидан илгари, кам вазн билан туғилган чақалоқлар, эгизаклар, рахитга чалинганлар, узоқ муддат шамоллаган болалар ҳам кальций моддасига танқислик сезади. Сут ва сут маҳсулотлари, тухум, суякли гўштлар, узоқ қайнатиб пиширилган овқатлар кальцийга бўлган эҳтиёжни таъминлаб туради. Ошқозон кислоталилиги, ичак микрофлораси бузилиши, камҳаракатлилик, стресс эса кальцийнинг ичаклар орқали сўрилишига ғов бўлади. Бу хасталикларни ўз вақтида шифокорга кўрсатиб, даволатиш керак. Унутмангки, ҳаёт учун зарурий барча моддалар фақат жисмоний эмас, балки ақлий салоҳиятни ҳам белгилайди.
Интернет материаллари асосида Гулгун УСМОНОВА тайёрлади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
РИЗҚ ЎЗ СОҲИБИНИ ТОПАР...
#Динимизни_ўрганамиз
Қуръони каримда бундай баён қилинади: “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур. Ҳаммаси аниқ Китоб (Лавҳул-маҳфуз)да (ёзилган)дир”(Ҳуд, 6).
Ризқ ҳақида ҳадиси шарифда эса бундай дейилган: "Ҳақиқатан, сизлардан ҳар бир кишининг яратилиши онасининг қорнида қирқ кун ичида томчи сув (нутфа) ҳолида амалга ошади. Сўнг шунча муддат ичида лахта қон (алақ), яна шунча вақт ичида бир парча гўшт (музға) ҳолида бўлади. Кейин унга бир фаришта юборилади ва ўша фаришта унга жон пуркайди. Сўнгра фариштага шу инсоннинг тақдирига тааллуқли бўлган тўрт нарсани – ризқи, ажали, амали ҳамда толесиз ёки толели эканини ёзиш буюрилади" (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд ривояти).
Ояти карима ва ҳадиси шарифдан англашиладики, банданинг ризқини бергувчи зот Аллоҳ! Мусулмон киши шуни англаган ҳолда ризқни ҳалол йўллар билан топишга интилиши лозим. Зеро, ризқ албатта ўз соҳибини топади.
Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Ҳасан ибн Али отасидан ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй одамлар, Аллоҳга қасамки, мен сизларни фақат Аллоҳ буюрган нарсагагина буюриб, Аллоҳ қайтарган нарсадан қайтараман. (Ризқларингизни) чиройли суратда талаб қилинглар! Абулқосимнинг жони изнида бўлган Зотга қасамки, ҳар бирингизнинг ризқи уни ажали қидирганидек қидиради..." (Имом Табароний).
Кишининг ажалдан қочиб қутулиши мумкин бўлмаганидек, битилган ризқдан ҳам тониб бўлмайди. Инсон ҳар қанча интилмасин, ўзига буюрилмаган нарсани қўлга киритолмайди. Аллоҳ тақдир қилган ризқнинг келиши бирон сабабга кўра кечикса, шошқалоқлик, сабрсизлик қилиб, унга ҳар хил гуноҳ ва ношаръий йўллар билан эмас, балки ҳалол воситалар орқали эришишга ҳаракат қилмоғи керак.
Эргашали МИРЗАЕВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Абу Райҳона (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Биз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга ғазотда эдик. Тунлардан бирида баланд ерга келдик. Бизга қаттиқ совуқ етди. Ҳатто ораларимиздан баъзилар ерни (ўзи) сиғадиган қилиб ковлаб, унга кириб (тешикка) қалқонини қўйиб олганига кўзим тушди. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бу ҳолатни кўрганларида: “Бу кеча бизни (ёвдан ёки душмандан) ким қўриқлайди? Мен (қўриқлайдиган кишини) фазилатли дуо билан дуо қиламан”, деб айтдилар. Ансорлардан бир киши: “Ё Расулуллоҳ, мен”, деди. У зот (алайҳиссалом): “Яқинроқ кел”, дедилар. У киши яқинлашди. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Сен кимсан?” деб сўрадилар. У ўзини: “Ансорийлардан”, деб таништирди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуони бошладилар ва уни кўп дуо қилдилар. Абу Райҳона айтади: “Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) унинг ҳаққига қилган дуони эшитдим-да: “Мен ҳам борман”, дедим. “У зот (менга) яқинроқ кел”, дедилар. Мен яқинроқ бордим. У зот: “Кимсан?”, деб сўрадилар. Мен: “Абу Райҳонаман”, дедим. У зот (алайҳиссалом) ансорийнинг ҳаққига қилган дуоларидан ўзгачароқ қилиб дуо қилдилар. Сўнгра: “Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўзга дўзах ҳаромдир. Аллоҳнинг йўлида (туни билан) бедор бўлган кўзга дўзах ҳаромдир”, дедилар (Имом Аҳмад, Табароний).
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ҚАНОАТЛИ КИШИ НАЖОТ ТОПАДИ
#Тарбия
Борида шукр, йўғида қаноат қилиш улуғ фазилатлардан. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳақиқий бойлик мол-мулкнинг кўплигида эмас, балки нафснинг тўқлигидир”, деганлар (Муттафақун алайҳ). Қаноатли киши бахиллик, ҳасад ва хиёнат каби иллатлардан холи бўлиб, мол-дунёга ҳарис бўлмасдан, хотиржам ҳаёт кечиради.
Донишмандлар: “Бойлик қаноатдадир. Олтин-кумушлару турли безакларни бойлик деб ҳисобламагин, чинакам бойлик қаноат ганжидир”, дейишади.
Яъни, баъзилар фаровон ҳаёт деб, баланд иморатлару тўкин-сочин дастурхонлар, зебу зийнатларни орзу қилишади.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилганлар: “Эҳтиёжга етарли ризққа қаноат қилиб яшаган мусулмон киши нажот топибди” (Имом Муслим ривояти).
Тирикчилик учун қинғир йўлларга кирмасдан, ҳалол йўл билан кифояланиш ҳам қаноатдир.
Донишмандлар айтади: “Солиҳа аёл ва қаноатли фарзанд ота рўзғор ташвиши билан кўчага чиқиб кетаётганида: “Биз ҳар қандай қийинчиликка, ҳатто очликка ҳам чидаймиз, аммо дўзах азобига бардош бера олмаймиз. Уйга нопок мол олиб келманг!” дейишади.
Аллоҳ таоло барчамизни сабр-қаноатли бандаларидан қилиб, икки дунё саодатидан баҳраманд айласин!
Фазлиддин ОЛЛОЁРОВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ИМОН САБОҚЛАРИ
#Динимизни_ўрганамиз
Имом Қози Абдул Уло Саид ибн Муҳаммад "Китоб ал-Ақида" асарида Сулаймон Мусо Журжонийдан бундай ривоят қилган:
"Бир одам Имоми Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳузурларига келиб:
– Одамлар ўртасидаги гапларни эшитиб ҳайрон бўламан, улардан қайси бири тўғрилигини билмай қолдим. Муҳтарам имом жаноблари, менга шундай йўл кўрсатинг-ки, дўзахдан нажот топайин ва ўзингизга раво кўрадиган йўлни менга тушунтириб берингки, унга юриб, яхшилардан бўлайин", – деди.
Абу Ҳанифа дедилар:
– Одамлар, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Унинг бандаси ва расули эканига; Аллоҳ бутун борлиқнинг Хожаси эканига, Аллоҳ тенги ва ўхшаши йўқ Зот эканига иқрор бўлганларидан сўнг, улар намоз, рўза, закот, ҳаж (имкони бўлган бандага) амалларининг фарзлигига иқрор, куфр ва ширклардан холи бўлишлари ва фарз амалларни бажаришлари вожибдир. Банда Аллоҳнинг бирлигига ва Пайғамбарнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) барҳақлигига иқрор бўлса-ю, фарз амалларини тугал бажармаса, унинг ҳоли Аллоҳга ҳаволадир. Аллоҳ уни азоблайди ё афв қилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларидан бирорталарини ҳақорат қилишдан ўзингни сақла. Уларнинг сиру асрорларини Аллоҳга ҳавола қил. Аллоҳ: "Улар ўтиб кетган уммат(лар)дир. Уларнинг аъмоллари ўзларига ва сизларнинг аъмолларингиз ўзларингизга. Сизлар уларнинг қилган ишлари учун жавоб бермайсиз", деган (Бақара, 134).
Тақдирнинг барчасига имон келтиришинг, Аллоҳ шаънига нолойиқ сўзни айтмаслигинг, ўзингга раво кўрган нарсани одамларга раво кўришинг, ўзингга хоҳламаганингни уларга ҳам хоҳламаслигинг, Аллоҳ динида ўз раъйинг билан сўзламаслигинг, Унга зид таъвил ва эътироз қилмаслигинг лозим. Чунки Аллоҳ: "У ўзи қиладиган бирор нарса ҳақида жавобгар эмас, балки улар (бандалар) жавобгардирлар", деган (Анбиё, 23).
Абу Исмат Нуҳ ибн Жоме Марям: "Мен Абу Ҳанифадан (раҳматуллоҳи алайҳ) аҳли сунна вал жамоа ҳақида сўрадим ва у зот қуйидагича жавоб қилдилар, деди:
– Абу Бакр ва Умарни бошқалардан (бошқа саҳобалардан) афзал кўрган, Усмон ва Алини севган (Аллоҳ улардан рози бўлсин), оёқ кийимига масҳ тортишни эътироф этган, ҳеч кимни гуноҳи учун кофир деб атамаган, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлишига имон келтирган, Аллоҳ ҳақида, Унинг зоти тўғрисида ўз раъйи билан сўзламаган банда аҳли сунна вал жамоадандир.
"Китоб ал-Ақида" асаридан
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
АБУ ЛАЙС САМАРҚАНДИЙ
#Мовароуннаҳр_уламолари
Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад Самарқандий даврининг забардаст олимларидан эди. У зот «ал-Фақиҳ» лақаби билан ҳам машҳур бўлган. Бундай лақаб олиши тўғрисида ушбу ҳодиса келтирилади: Абу Лайс Самарқандий «Танбеҳул ғофилин»ни ёзиб бўлганидан сўнг китобини олиб Пайғамбаримизнинг равзаларига келади ва шу ерда тунаб қолади. Кечаси тушида Пайғамбаримиз унга ўша китобни кўрсатиб «Китобингни олгин, эй фақиҳ!» деб марҳамат қилганларини кўради.
У шунингдек, «Имомул ҳудо» (ҳидоят имоми) лақаби билан ҳам машҳур. Бундай лақаб билан Абу Мансур Мотуридий ҳам танилган эди. Унинг туғилган йили ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Абу Лайс ўз даврида етук забардаст аллома, фақиҳ, муҳаддис, муфассир, зоҳид киши бўлган. У ёзган китоблар унинг турли илмларда мутахассислигини, юқори даражаларга эришганини кўрсатади.
Абу Лайс Самарқандий тафсир илми бўйича «Баҳрул улум» китобини, фикҳ бўйича «Ҳизонатул фиқҳ», «Уюнул масоил», «ал-Муқаддима», «ан-Навозил», «Таъсисун назоир», «ал-Мабсут», «ан-Наводирул фиқҳийя», «Шарҳул жомеъ ал-кабир», «Шарҳул жомеъ ас-сағир», «Муқаддима фи баъзил кабоирвас сағоир», «Фатово» асарларини, зоҳидлик ва тақво борасида «Танбиҳул ғофилин», «Бўстонул орифин», «Қурратул уюн ва муфарриҳул қалбил маҳзун», эътиқод-калом илми бўйича «Усулуд дин», «Баён ақидатил усул», «Асрорул ваҳий», «Рисола фил маърифа...», «Рисола фил ҳукм», «Қувватун нафс фи маърифатил арконил хамс» китобларини ёзган.
Шайх Абдулазиз МАНСУР,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Қайноналарга...
#Аёллар_саҳифаси
Хонадонга янги келин тушди. Кўнглида тоза ниятлари, бор яхши хислатлари билан янги оила аъзоларининг ҳурматини қозонишга ҳаракат қилади. Лекин айрим вақтлар тажрибасизлиги боис хатога йўл қўйиши ҳам табиий. Чунки бу хонадоннинг унга таниш бўлмаган тартиб-қоидалари бор. Уларни ўрганиб олиши учун вақт керак. Бундай ҳолатда ёш келинчакка онасидай кўмакдош инсон, яъни қайнона самимий ёрдам бериши жуда муҳимдир.
...Кечки овқат вақти. Келинчак бор маҳоратини ишга солса-да, ички ҳаяжон ва қўрқув сабаб таомнинг тузи бир оз баланд чиққан. Дастурхон бошида овқатнинг шўрлигини билган заҳоти зийрак қайнона: “Қизим, овқатнинг тузини меъёрида солган экансиз-у, тотганимда пастроқдек туюлиб, бир чимдим туз солиб юборгандим... Энди кўнглим хотиржам, ошхонани сизга бемалол топширсам бўлар экан”, дея келинни нохуш вазиятдан чиқариб юборади. Келин қайнонасига миннатдор боқади, кўнглида бу аёлга нисбатан меҳри ошади...
Шундай қилинганида оиладаги қаттиқ-қуруқ гапларнинг, катта жанжалларга бошлайдиган дилхираликларнинг олди олинади. Буни яхши тушунган қайноналар ҳар бир масалада юқоридагидек иш тутади. Аммо гуруч курмаксиз бўлмаганидек, келиннинг кичик хатосидан фожиа ясаб, оиланинг тинчини бузадиган қайноналар ҳам йўқ эмас. Маълум, келинчак ёш, тажрибаси оз, турмуш чорраҳаларида қоқилиши аниқ. Шундай ҳолатларда айрим “эрка” қайноналар оила аъзолари олдида келинни ерга уради, хатосини юзига солади. Совчи бўлиб борганида: “ўз қизимдек кўраман”, деб ваъда берганларини унутади.
Халқимизда бир мақол бор: “Сўксанг – бети қотади, урсанг – эти қотади”. Арзимас хатоси учун ҳам гап эшитаверган келин бориб-бориб, гап қайтарадиган бўлади. Шундан кейин айрим қайноналар ҳолатга янаям фожиавий тус беради: “Ё мени дейсан, ё хотинингни!” Улар ўғлини ҳам оғир аҳволда қолдиради.
Шу ерда тўхтанг. Мана шу келин – ўғлингизнинг жуфти ҳалоли, бўлажак набираларингизнинг онаси. Нега ўғлингиз ё қизингизнинг хатосини кечирасиз-у, келинингизни кечиролмайсиз?
Азиз ва меҳрибон қайнонажонлар! Ўзига нимани муносиб кўрса, бошқаларга ҳам шуни илиниш чин мўминга хос хислат. Катта рўзғорни ана шу асосда, чиройли тарзда юритиб турибсиз, келинни ҳам яхши муомала билан тўғри йўлга солиш қўлингиздан келади, иншааллоҳ.
Бундай эзгу ишларда Аллоҳ барчамизга ёрдамчи бўлсин!
Карима САЛИМЖОН қизи
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ИРИМ ГУНОҲГА БОШЛАЙДИ
#Ёмонликдан_қайтариш
Баъзан киши нохуш бир ҳолатга дуч келса, беихтиёр кўнглида ҳар хил хавотирли ўй кечиши мумкин. Шундай ҳолатда нима қилиш керак?
Урва ибн Омир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «...Қачон бирингиз ўзига ёқмайдиган нарсани кўрса: “Эй Аллоҳ, яхшиликларни фақат Сен келтирурсан, ёмонликларни ҳам фақат Сен кетказурсан, фақат Сенинг мададинг билан мен ёмон ҳолатдан яхши ҳолатга ўтишим, кейин яна Сенинг ёрдаминг билангина ўша яхши ҳолат узра собит ва бардавом бўлишга қувват топишим мумкин” деб айтсин», дедилар (Имом Бухорий).
Зеро, инсон ҳамма нарсани яхшиликка йўйиши, яхши ният қилиши, бирон нохушлик рўй берса ёки ўзига ёқмайдиган ҳолатга дуч келса, дарров ваҳимали ва совуқ гапларни эмас, балки “бунинг ҳам бир ҳикмати бор”, “охири бахайр бўлсин”, деган умидбахш сўзлар айтиб, ўзига таскин бериши лозим.
Таъкидлаш лозим, жоҳилият замонидаги турли ирим-сиримлар халқимиз ҳаётида узоқ замонлар мобайнида ўрнашиб қолган. Мисол учун “Маййит чиққан уйда бир йил тўй қилиб бўлмайди”, “Дастурхонга нонни тоқ қўйиш керак” каби турли иримлар аслида динда ҳам, миллий урф-одатларимизда ҳам мавжуд эмас. Энг ёмони, айрим қариндош-уруғлар шу бўлмағур ирим-сиримларни деб бир-биридан аразлаб юришади. Бидъат ва хурофот ишлар ақлли ва фаросатли мўмин-мусулмонларга ярашмайди.
Аюбхон СЎПИЕВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ХУЛҚИ ГЎЗАЛЛАР БИЛАН ДЎСТЛАШИНГ
#Яхшиликка_чақириш
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўминнинг кўп сифатларини баён қилиб, умматни ўша сифатлар билан хулқланишга ундайди. Мўминларнинг сифати гўзал хулқ эканини зикр қилиб, дейдилар: “Агар камгап, босиқ мўмин кишини кўрсангиз, у билан дўстлашинг. Чунки у ҳикмат сочади” (Ибн Можа ривояти).
“Ким яхши амалидан хурсанд бўлиб, ёмон амалидан хафа бўлса, у мўминдир” (Имом Аҳмад ва Табароний ривояти).
Одобли киши азиятларга сабр қилади, жафоларга бардош беради. Юсуф ибн Абсот дейди: “Гўзал хулқли бандада бир неча хислатлар намоён бўлди: низолашмайди, адолат қилади, бошқалардан хато қидирмайди. Бирор ёмонликни сезиши билан дарҳол уни яхшилашга киришади, кечиримли ва азиятларга бардошли бўлади, нафсини жиловлай олади, ўзганинг эмас, ўзининг айбини тўғрилашга ҳаракат қилади, каттаю кичик, бою камбағалларга бирдек муомала қилади”.
Ойша онамиздан (Аллоҳ ундан рози бўлсин) Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хулқлари ҳақида сўрашганида: “У зотнинг хулқи Қуръон эди”, деб жавоб берганлар. Имом Қатода Ойша онамизнинг бу сўзларини шарҳлаб, бундай дейди: “У зотнинг хулқи Қуръон, дейишдан мурод Қуръонда келтирилган барча гўзал хулқлар у зотда мужассам эди, деганидир”.
Донишмандлар: “Сабр, иффат, шижоат ва адолат гўзал хулқли инсоннинг ҳамроҳидир”, дейишган. Чунки жаҳл чиққанида ўзини босишга, бировга азият беришдан тийилишга, раҳмдил бўлишга сабр ёрдам беради. Иффат эса зарарли амал ва дилга озор берадиган сўзлардан узоқ бўлишга ундайди. Шунингдек, ёмонлик, бахиллик, ёлғончилик, ғийбат ва чақимчилик каби иллатлардан сақлайди. Шижоат юксак ахлоқий ҳусусиятларни худбинликдан афзал кўришга, бағрикенгликка, ғазабни босиб, нафсни турли васвасалардан ҳимоя этишга ундайди. Адолат хулқларнинг тўғриланишига олиб боради. У жуда қаттиққўл ҳам, жуда эътиборсиз ҳам бўлмасликни талаб этади ва инсонни фидойилик томон етаклайди.
Дилфуза РАҲИМЖОН қизи тайёрлади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
БИР ДОН МОЖАРОСИ
#Ибратли_ҳикоялар
Саврнинг “илик узилди” палласи. Қишга ғамланган озуқалар тугаб, бутун жонзот дармонсиз, пишиқчиликка кўз тутган.
Бир қурунчқа* ўтлар орасидан бир дона дон топиб олиб, иштиёқ билан ўзининг қавми сари судрай бошлади. Намгарчиликдан ивиб оғирлашган донни ўтлар орасида гоҳ кўриниб, гоҳо кўринмай анча масофага судраб келди. Очликдан қийналаётган қавмига олиб бориши керак эди. Қиёмгача жон-жаҳди билан донни тортқилаб, ниҳоят яланг, текисроқ жойга етди. Энди охирги марра – баландликка чиқариб олса, бас. У донни гоҳ тишлаб кўтарар, гоҳ судрар, гоҳ думалатар эди. Ниҳоят, тепаликка чиқишга оз қолди, нафасни ростлашга тўхтади... Ғофил қолди: дон пастга думалади. Қурунчқа уни тўхтаган жойидан яна юқорига судрай бошлади. Унинг оёқлари ҳолсизликдан қалтиради. На илож! Донни инига – қавмига етказиш керак! Умид, яхши ният уни йўлга бошлади. Донни думалатиб тепаликка чиқарди.
Шу пайт бир чумчуқ донни кўриб қолиб, қурунчқанинг олдига келди.
Эй қурунчқа, у донни мен оғзимдан тушириб юборган эдим. Икки кундан бери очман. Менинг насибамни нега судрайсан? Қаерга олиб борасан?! Менга бер, очман! – деди.
Қурунчқа эса ширин тил билан:
– Эй махлуқларнинг омадлиси! Мен бу донни очликдан азоб чекаётган ўз қавмимга олиб кетаётирман. Улар неча ҳафтадан бери дарахт томирини шимиб кун кўряпти. Сенинг эса Худо берган бақувват оёқларинг, чаққон қанотларинг бор. Улар ёрдамида дон бор жойларга учгин. Мендек ожиз махлуққа зўрлик қилма! Бизни насибасиз қўйма. Ҳар иккимизнинг Аллоҳимиз – Холиқимиз кучлилар ожизларга раҳм қилишини амр этган. Ул Зотнинг амрига муте бўл! – деди ва донни яна уйи томон судрай бошлади. Чумчуқ тама ва таҳдидли кўзларини унга тикиб, учиб кетишга шошилмади. Шу лаҳзада бир мушук пайдо бўлиб, фикру хаёли бир донагина донда бўлган чумчуққа ташланди. Уни тутиб олди.
Қурунчқа эса донни думалата-думалата инига етказди. Қавми уни тамадди қилиб, тут пишиғига етиб олди.
Иброҳим ТЕШАБОЕВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
"Кудрат ва катталик Менгагина хос бўлиб, улар гўё кийим-бошдек Мен билан доим биргадир. Бас, ким мана шу икки нарсанинг бирортасига эга бўлишга даъвогарлик килса, шубҳасиз, уни азоблагайман "(Муслим ривояти).
Ҳадиси қудсий
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
НИЯТ ХОЛИС БЎЛСИН
#Таянч_нуқта
Кишининг амали ва ҳаракатлари натижаси унинг ниятига мувофиқ бўлади. Нияти яхши бўлса, натижа яхши бўлади ва аксинча...
Аллоҳ таоло бандасининг қилаётган амалини, ҳатто қалбидан кечаётган ўйларини, орзу-умидларини ҳам билади. Меҳрибон Парвардигоримиз ниятларимизнинг яхшисига, амалга оширмасак-да, савоб беради. Ёмон ниятларга эса, амалга ошмаса, гуноҳ ёзмайди.
Яхши ниятимиз туфайли, кундалик ҳаётдаги оддий юмушларимизга ҳам ажр оламиз. Масалан, кундалик эҳтиёжимиз бўлган овқатланишдан Аллоҳ розилигини ният қилсак, яъни еяётган овқатдан ҳосил бўлувчи куч-қувватни ибодатга, эзгу ишларга, жамият равнақи йўлига сарфлашни ният қилсак, ажрга эга бўламиз.
Эзгу ният қилиш комил инсонларга, ҳақиқий мўминларга хос хислатдир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мўминнинг нияти амалидан яхшидир”, деб марҳамат қилганлар. Шунга биноан, солиҳ аждодларимиз ҳам амалдан олдин ниятнинг тўғрилигига катта аҳамият берганлар.
Солиҳ амаллар холис ният билан, Аллоҳ таолонинг розилиги учун қилиниши лозим. Акс ҳолда, у риёга айланиб, киши у иши учун савоб олиш ўрнига гуноҳкор бўлиб қолиши ҳам мумкин: «...Бас, ким Парвардигорини (жаннатда) кўришдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин!» (Каҳф, 110).
Аллоҳ таоло барчамизни эзгу мақсадларимизга эриштирсин!
Раҳимберди РАҲМОНОВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ЭНГ ЯХШИ УММАТ
#Тафсир
«Одамларга чиқарилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз (эй мусулмонлар! Зеро, сиз) амри маъруф, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга имон келтирасиз...» (Оли Имрон, 110).
Оятнинг нозил бўлиш сабаби ҳақида Икрима ва Муқотил (раҳимаҳумаллоҳ) бундай дейишган: “Оят Ибн Масъуд, Убай ибн Каъб, Муоз ибн Жабал ва Абу Ҳузайфанинг қули Солим (розияллоҳу анҳум) ҳақида нозил бўлган. Яҳудийлардан баъзилари уларга: “Бизнинг динимиз сиз даъват қилаётган диндан яхши, биз ҳам сиздан яхшимиз!” дейишди. Шу воқеадан сўнг Аллоҳ таоло бу оятни нозил қилди” (Найсабурий, “Асбоб ан-нузул”).
«...умматнинг энг яхшиси...» оятнинг бу қисмини муфассирлар турлича тафсир қилганлар.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилганлар: “Сизлар етмиш умматнинг хотималовчилари ҳамда Аллоҳ таоло наздида уларнинг энг яхшиси ва мукаррамисиз” (Имом Термизий ривояти).
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу): “Улар Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб, Бадр ва Ҳудайбияда қатнашганлардир”, деган.
Имрон ибн Ҳусайн ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Инсонларнинг энг яхшиси, менинг замондошларим (саҳобаларим)дир, сўнг (умматларим ичида) улардан кейин келадиганлар, сўнгра кейингилар”, деганлар».
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Мени кўрган ва менга имон келтирган киши бахтлидир! Мени кўрмаган ва менга имон келтирган киши етти карра бахтлидир!” (Имом Аҳмад ривояти).
Ҳазрат Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) бундай деганлар: “Саҳобалар каби амал қилган (одам), ўшалардек (мақомда) бўлади”.
Мужоҳид оят тафсирида айтади: “Сизлар, оятдаги шартларга кўра, (яъни, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарсангиз) одамлар учун маълум бўлган энг яхши умматсиз”.
Оятни бундай тафсир қилганлар ҳам бор: “Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умматларининг энг яхши уммат бўлиши улар орасида яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш жорий бўлгани туфайлидир”.
Оятда умматларнинг энг яхшиси Ислом уммати деб билдирилган бўлса-да, у мақомда туришнинг шарти – яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш экани айтилган. Демак, биз мусулмонлар яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтаришда давом этсак ва Аллоҳга бўлган имонимиз тўғри, самимий ва бенуқсон бўлса, ана шу юксак мартабада тура оламиз.
Имом Фахруддин Розий бундай дейди: “Аллоҳга имон келтириш барча умматларнинг муштарак хусусиятидир. Аммо энг яхши уммат бўлиш учун Аллоҳга имон келтиришнинг ўзи етарли эмас. Яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш хусусияти мусулмон умматини энг яхши уммат даражасига олиб чиққан” (“Мафотиҳул ғайб”).
Демак, мусулмонлар бир-бирларини яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришмас экан, яхши уммат мақомига эришолмайди, балки бу ҳол уларнинг ҳалокатига сабаб бўлади (“Ал-Жомиъ ли аҳкамил Қуръон”).
Абу Мансур Мотуридий ҳазратлари “Таъвилоти Аҳлис сунна” асарида биз тафсирини кўриб чиқаётган оятни, Моида сурасининг 79-оятини ва бир неча ҳадиси шарифларни далил келтириб, амри маъруф ва наҳйи мункар ҳар бир мусулмон зиммасига фарздир, деб таъкидлайди.
Имом Қуртубий ва Фахруддин Розий тафсирлари асосида Нўъмон Абдулмажид тайёрлади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Абу Дардо айтди: “Мени уч нарса кулдиради ва уч нарса йиғлатади.
Кулдирадиган нарсалар: ўлим кутиб турган, дунёга интизор бўлиб, умид қилувчи, амаллари ҳисоб-китоб қилинаётган ғофил киши, Раббиси ундан ғазабдами ёки розими эканини билмайдиган, оғзини тўлдириб кулувчи.
Йиғлатган арсалар: билимдон кишининг даҳшатга тушиши; амалнинг узилиб қолиши; Аллоҳ таолонинг ҳузурида туришим – билмайман, мени жаннатга буюрадими ёки дўзахга”.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ЭЗГУЛИК – ҲАЁТ МАНБАИ
#Яхшиликка_чақириш
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни кўрар. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса ҳам, уни кўрар” (Залзала, 7–8).
Эзгулик ерда қолмас. Яхшилик ва ёмонлик қанчалик катта ёки кичик бўлмасин, ажр ва мукофоти, жазо ва оқибати тайиндир. Эзгулик, қилинган ҳар бир яхшилик кишининг жаннатга киришига васила бўлади, садақа каби соҳибини балолардан сақлайди. Жобир ибн Абдуллоҳдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Ҳар бир эзгу амал садақадир!" дедилар" (Имом Бухорий ривояти).
Яхшилик ва ёмонликни эътиборсиз қолдириш, ҳисобга олмаслик, албатта, яхши иш эмас. Жумладан, аслида жуда кичик саналаган яхшилик ҳам улфатчилик ва муҳаббатга сабаб бўлганидан, Аллоҳ таоло бу ишни яхшилик дафтарига ёзажакдир. Ҳатто у сувга келган одамнинг идишига сув қуйиб бериш каби ўзи енгил, заҳматсиз иш бўлса-да! Шунингдек, кичик бир яхшиликни қилишга қодир бўлмаган кишининг ёмонликдан тийилиши ҳам садақа мақомидаги амал саналади.
Аксарият ҳолларда кишилар эътиборидан четда қоладиган, тийилиш лозим бўлган ёмонликлар сирасига такаббурлик, бир-бирини зимдан кузатиш, чақимчилик, ғийбат кабилар киради. Мўмин бу ишлардан узоқ бўлиш билан бирга, Аллоҳ таолодан паноҳ тилаши, мусулмонга номуносиб ҳолатлардан сақлашини сўраб дуо қилиши лозим.
Шунингдек, бирор одам сизни ўзингизда бор айблар билан айбласа, юзингизга солса, сиз бу ишдан тийилинг. Шунда сизга савоб бўлади. Бу ҳам сизнинг ҳисобингизга бир яхшилик ўлароқ ёзилади.
“Амалларнинг Аллоҳ таолога энг суюклиси, оз бўлса-да, давомли бўлганидир”, дейилади ҳадиси шарифда. Яъни оз, лекин давомли бўлган эзгулик, кўп бўлса ҳам давомсиз бўлган эзгуликдан яхшироқдир. Шундай экан, бировга озор бермаслик, ёши катталарга юкларини кўтаришда ёрдам бериш, бировнинг кўнглини кўтариш, ёнимиздаги одамга ширин сўз айтиш каби жуда оддий кўринган амалларни қилишимиз ўзимиз учун фақат хайрлидир. Бу яхшиликларимиз, иншоаллоҳ, улкан мукофот бўлиб бир кун ўзимизга қайтади.
Аллоҳ таоло барчамизни эзгу ишлари давомли бандалар қаторида қилсин!
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қиладилар: "Ҳар бир мусулмон садақа бериши лозим", деб айтдилар. Шунда одамлар: "Агар садақа қилгулик нарса топа олмаса-чи?" деб сўрашди. Жаноб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Қўллари билан меҳнат қилиб, ўзи ҳам манфаатлансин, садақа ҳам берсин!" дедилар. Одамлар: "Агар ишлашга қурби етмаса ёки ишламаса, нима қилади?" дейишди. Жаноб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Ночор ва ҳожатманд кишига мадад берсин!" дедилар. Одамлар: "Бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?" дейишди. Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Бошқаларни яхшиликка чорласин!" дедилар. Одамлар: "Бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?" дейишди. Набий (алайҳиссалом): "Ёмонликдан ўзини тийсин, ўша у учун садақадир!" деб жавоб қилдилар" (Имом Бухорий ривояти).
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
"Мен нима учун ризқимни қувайки, у мендан бошқасига насиб этмаса. Мен нима учун унинг келмаганидан афсусланайки, у меники бўлмаса?!"
Ҳасан БАСРИЙ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала
Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради
Савол: Аёл киши сўйган жонлиқ ҳаром бўлишини эшитдим, балиқ сўйса бўладими?
Жавоб: Барча шартларига мувофиқ сўйилган ҳайвон гўшти, уни ким сўйганидан қатъи назар, ҳалолдир. Динимизда аёл киши жонлиқ сўймасин, деган бирор-бир тақиқ йўқ. Балиқ бўғизланмайди. Чунки унда қон йўқ.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
“Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (одамларга) эҳсон қил! Ерда бузғунчилик қилишни истама! Чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас” (Қасас, 77).
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
"Охирати дунёсига халал бермаган ва дунёси охиратига тўсиқ бўлмаган киши умматнинг энг яхшисидир."
ИМОМ МУҲОСИБИЙ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
КИТОБНИ СЕВ
#Шеърият
Азиз инсон, одам эрсанг, китобни сев,
Китоб ичра ҳидоятни, хитобни сев,
«Иқроъ» дебон нидо келди Ҳиро узра,
Бўлсанг агар чин одамий – китобни сев.
Китоб ўқиб, лаззат топди алломалар,
Ҳикмат топиб, ҳурмат топди алломалар,
Шундан Ҳаққа қурбат топди алломалар,
Азиз инсон, дил ҳамдами – китобни сев.
Китоб озор бермас, сени кўп шод қилур,
Гуноҳлардан тийиб, кўнглинг обод қилур,
Китоб фақат яхшиликка иршод қилур,
Ўқиганнинг қолмас ғами – китобни сев.
Ким китобни севмас – ўзин хор айлагай,
Кўзи бору, қалб кўзини кўр айлагай,
Китобсизлар мудом феълин тор айлагай,
Бас, қоронғу туннинг шамъи – китобни сев.
Китоб сенга тарихлардан сабоқ берур,
Йўл топгин деб қўлингга бир чироқ берур,
Азизларга ҳамроҳ этиб, ўртоқ қилур,
Китобдорнинг бўлмас ками – китобни сев.
«Бешикдан то қабргача...» – қутлуғ сўздир,
Пайғамбарлар амрини тут, илм ўстир,
Аҳмад айтур: китоб сенга асл дўстдир,
Мўминларнинг чин ҳамдами – китобни сев.
Аҳмаджон Бобомурод
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саодатни таърифлаб дейдилар: “Тўрт нарса саодатдандир. Солиҳа аёл, кенг маскан, муносиб қўшни, қулай маркаб... Кимга шу неъматлар берилган бўлса, шукрини адо қилиши керак” (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала
Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради
Савол: Мустаҳаб (истинжо) қилмай, таҳорат олиб намоз ўқиш мумкинми? Қиш кунларида баъзилар совуқ сабаб мустаҳабга қийналишмоқда.
Жавоб: Агар мақъад ва пешоб йўлини тозаланса ва нажосат мақъад атрофига дирҳам миқдоридан кўп жойга ёйилмаган бўлса, мустаҳаб қилмай, таҳорат олиб намоз ўқилиши мумкин. Аммо бунда нажосат чиқадиган жойлар тоза бўлганига ишонч ҳосил бўлиши керак. Фуқаҳоларимиз фақат мақъад (орқа)ни кесак ёки шунга ўхшаш нарсалар билан артиш ҳам тоза қилишини айтишган.
Шу ўринда бир мулоҳаза: эркак киши пешобдан сўнг албатта истибро қилиши, яъни қолган-қутган сийдик чиқиб кетиши учун бир муддат ҳаракат қилиши керак. Бу ҳаракат юриш, ўтириб-туриш ёки енгил сакраш кўринишида бўлиши мумкин. Кўпчилик бу масалага аҳамият бермай, ҳожатхонадан чиқа солиб, таҳорат олишга ўтиради. Аммо қолдиқ сийдик чиққач, ҳозиргина олинган таҳорат бузилади ва одам бетаҳорат намоз ўқиган бўлиб қолади. Бундан ташқари, бундай ҳолатда ички кийимга ўша қолдиқ сийдик тегмаслигига ҳам аҳамият бериш керак, акс ҳолда, кийим нопок бўлиб, ибодатга тўсиқ бўлиб қолади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Имом Ғаззолийдан (раҳматуллоҳи алайҳ) гўзал ҳулқ ҳақида сўрашганида, бундай жавоб берган эканлар: “Гўзал хулқли кишининг ҳаёси кўп, озори кам, камгап, амали кўп бўлади. Яна у вазмин, сабрли, шукрли, қаноатли, ҳалим, дилкаш, уятчан ва меҳрибондир. Лаънатламайди, чақимчилик, ғийбат қилмайди. У шошқалоқ, кекчи, бахил, ҳасадгўй эмас. Доимо юзлари очиқ, жилмайиб туради...”.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
КАМТАРГА КАМОЛ
#Яхшиликка_чақириш
Камтарлик ва хокисорлик сифатига эга бўлган киши нафақат эл-юрт олдида, балки Аллоҳ даргоҳида ҳам мақтовга лойиқ. Бундай инсонлар ҳар қачон ўз ҳурматларини сақлай билиш билан бир қаторда, ўзгаларнинг қадр-қимматларини ҳам ўрнига қўяди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб: "Ким Аллоҳ учун камтарлик қилса, Аллоҳ унинг мартабасини баланд қилиб қўяди", деганлар (Муслим ривояти).
Камтарликнинг зидди манманлик ва такаббурлик бўлиб, у коинотни йўқдан бор қилган, барча нарсаларни яратишга қодир бўлтан Зот, буюклик соҳиби Парвардигоргагина хосдир. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинган:
"Бас, осмонларнинг Рабби, Ернинг Рабби, (бутун) оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамд! Осмонлар ва Ердаги барча буюклик ёлғиз Уникидир! У Қудратли ва Ҳикматли (зот)дир" (Жосия, 36–37).
Шунинг учун ҳам оят ва ҳадисларда инсоннинг кибру ҳавога берилиши тақиқланган. Агар банда бирор нарсаси билан мақтаниб, ғурурланиб, такаббурлик қилса, у ўз ҳаддини унутиб, ўзига лойиқ бўлмаган, балки Аллоҳ таологагина хос бўлган сифатга даъвогарлик қилган бўлади. Ҳолбуки, банда ҳар қанча кибрлангани билан ожизлигича қолаверади, кибру ҳавоси уни юқори даражаларга олиб чиқмайди. Аллоҳ таоло бу ҳақда бандаларини огоҳлантириб:
"Ер юзида кибрланиб юрма! Чунки сен (оёқларинг билан) зинҳор ерни теша олмайсан ва узунликда тоғларга ета олмайсан" (Исро, 37), деб марҳамат қилган.
Кўпчилик гуноҳлар асосан банданинг кибри туфайли содир бўлади. Аллоҳ таолога осий бўлиш, Унинг тоат-ибодатидан юз ўгиришнинг асосий сабабчиси ҳам банданинг қалбидаги кибру ҳаводир. Шундан келиб чиқиб, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам ҳадисларининг бирида: "Қалбида зарра мисқолича кибри бўлган кимса жаннатга кирмайди" (Муслим ривояти), деб огоҳлантирганлар.
Аллоҳ таборака ва таоло барчаларимизга кибру ҳаводан йироқда бўлиб, камтарлик ва инсоний фазилатлар асосида ҳаёт кечиришни насиб айласин!
Салоҳиддин ГАДОЕВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
"Эсланг, (эй Муҳаммад!) Биз фаришталарга: "Одамга сажда қилингиз!" деб буюришимиз билан улар сажда қилдилар. Фақат Иблис бош тортиб, такаббурлик қилди ва кофирлардан бўлди" (Бақара, 34).
Такаббурликнинг энг юқори чегараси Аллоҳни тан олмаслик, киши ўзининг ожиз банда эканини унутишидир. Барчага маълумки, қадимда яшаб ўтган Фиръавннинг ҳам худолик даъво қилишига ундаги кибр сабаб бўлган эди.
Камтарга камол ёр деганларидек, Ислом дини мўмин-мусулмонларни камтарликка буюради. Инсоннинг асли тупроқдан яратилишининг ҳикматларидан бири тупроқда оғирлик, камтарлик, хокисорлик хусусиятлари мавжуд. Демак, инсон ўзининг аслига боқиб, ана шунга монанд тарзда ҳаёт кечирмоғи лозим бўлади. Манманлик қилиб, ўзгаларга беписанд муомалада бўлиш, мол-дунё, обрў-эътиборга алданиб, кибрланиш оқибатида киши дўстлари, қариндошлари ва эл-юрти олдида ҳурматини йўқотади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким ниятини тўғри қилса, Аллоҳ таоло унинг амалини ҳам тўғрилаб қўяди”, деганлар (Имом Молик ривояти).
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизнингча кимнинг имони яхши?” деб сўрадилар.
– (Саҳобалар:) “Фаришталарники”, – дейишди.
– “Улар осмонда, сизлар кўрмаган нарсаларни кўришади, шундай бўлгач нега имон келтирмасинлар?” – дедилар.
– “Набийларники”, – дейишди.
– “Уларга ваҳий тушиб туриб ҳам имонга келмасалар, қандай бўлади? ” – дедилар.
– “Бизники”, – дейишди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен ораларингизда туриб ҳам имон келтирмасаларингиз, қандай бўлади?” дедилар-да, ўзлари жавоб қилдилар: “Мен учун халойиқнинг ичида имони яхшиси сизлардан кейин келадиган ва саҳифаларда китобни (Қуръонни) кўриб, ундагиларга имон келтирадиган қавмлардир”, дедилар» (Ҳоким ривояти);
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала
Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради
Савол: Фаолиятим тақозосидан кўп вақтим молхонада ўтади. У ерда тасбеҳ, салавот айтиш ва Қуръони карим тиловатини қулоқчиндан тинглаш мумкинми? Тиловатни ётган ҳолда эшитиш-чи?
Жавоб: Нопок жойларда Қуръони каримни тиловат қилиш мумкин эмас. Тасбеҳ, зикр салавотлар ҳам худди шундай. Тиловатни қулоқчиндан эшитиш мумкин. Шунингдек, ётган ҳолатда ҳам тиловат қилиш ёки тинглаш жоиз. Аммо Қуръони каримга ҳурмат, одоб юзасидан қиблага қараган ҳолда, ўтириб ўқиган яхши.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ