БАҒРИКЕНГЛИКНИНГ ОЛИЙ НАМУНАСИ
#Тарих
Макка аҳолиси тавҳид чақириғини қабул қилмай, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўп азиятлар етказди. Натижада Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) она юртлари Маккадан Ясрибга жўнаб кетдилар. У ерда ҳам инсонларни Аллоҳ таолонинг ҳақ дини – Исломга чақиришдан тўхтамадилар. Ниҳоят, Макка ширкдан халос бўлди. Каъбани бутлардан тозалаш вақти етиб келди.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳижратнинг ўн саккизинчи йили Рамазон ойида ўн минг кишили қўшин билан Мадинадан Маккага қараб йўлга чиқдилар.
Шаҳардан тахминан ўн олти чақирим беридаги Марруз Заҳрон деган жойда қароргоҳ қурилди. Ҳазрат Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қоронғи тушгач, ҳаммага машъала ёқишни буюрдилар. Бу билан У зот (алайҳиссалом) маккаликларга қўшин ҳайбатини кўрсатмоқчи эдилар. Ҳақиқатдан ҳам бу ҳолат Макка аҳлини талвасага солиб қўйди ва вазиятни ўрганиш учун Абу Суфённи юборишди.
Макка раиси Абу Суфён Ҳазрат Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келди, узоқ тараддудланди, сўнг Исломни қабул қилди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ниҳоятда тавозе билан, туяларининг бўйнига ёпишган ҳолда тасбеҳ, таҳлил ва дуолар айтиб, Аллоҳга шукр қилган ҳолда Маккага кириб бордилар. Шаҳарнинг ҳар тарафига назар ташладилар. У зот (алайҳиссалом)га нисбатан шафқатсизларча муомала қилган Макка аҳли энди У зотга таслим эди. Сўнг Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) машҳур хутбаларини бошладилар:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, фақат ёлғиз Ўзигина мавжуддир. Унинг тенги ва шериги йўкдир. У ваъдасига вафо қилиб, берган сўзини бажарди. Бандаларига ёрдам этиб, ёлғиз Ўзи барча душманларини тор-мор қилди. Шуни яхши билингларки, бугун жоҳилият одатлари, мол ва қон даъволари ҳаммаси шу икки оёғимнинг остидадир (яъни, бекордир). Фақатгина Каъба хизматлари ила ҳожиларга сув тарқатиш вазифаси бундан мустасно.
Эй Қурайш халқи! Аллоҳ сизларга жоҳилият ғурурини тарк этишни, оталари ва насаби ила кибрланмасликни буюрди. Барча инсонлар Одам (алайҳиссалом)дан тарқалган, у зот эса тупроқдан яратилгандир», деб, ушбу ояти каримани келтирдилар:
«Эй инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор Зотдир» (Ҳужурот, 13).
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шу маърузаларида бугун инсониятга зарур бўлган юксак инсоний фазилатларни, ижтимоий бирдамлик ғояларини эълон қилдилар. Ҳеч қайси миллатнинг бошқа миллатдан устун тарафи йўқ. Зеро, ирқ, ранг, тил, насабдан қатьи назар, ҳамма баробардир. Одамлар амалларига кўра, шараф ва фазилатда фарқланиши мумкин, холос. Ҳамма меҳнат, шижоат туфайли юксалади, яхши ишлари билан обрў-эътибор топади. Инсонларнинг энг яхшиси инсониятга, жамиятга фойдаси теккан кишидир.
Ҳазрат Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу маърузадан сўнг тўпланганларга назар ташладилар. Уларнинг орасида Қурайш пешволари мағрур бошларини эгиб, жим туришар эди. Улар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га не-не зулмлар қилишмади?! Муборак зотга қўл кўтаришди, ҳақорат қилишди, ҳатто ўлдирмоқчи ҳам бўлишди. Макка аҳлидан сўрадилар:
“Эй Қурайш аҳли! Сизларга қандай муомала қилишимни хоҳлайсизлар?”
Маккаликлар бир овоздан: “Сиздан яхшилик умидидамиз. Сиз саховатли ва олижаноб инсоннинг фарзандисиз”, деб жавоб беришди. У зот душманларига қарата:
«Мен ҳам Юсуф (алайҳиссалом) ўз иниларига айтганидек: “Бу кун сизларга нисбатан айблов йўқ. Аллоҳ сизларни мағфират қилгай. У раҳм қилувчиларнинг раҳмлироғидир” (Юсуф, 92), дейман. Энди тарқалинглар, ҳаммангиз озод ва ҳурсизлар».
Бу жумлалар тарихга олтин ҳарфлар билан битилди ва инсоният бу олижанобликни теран англамоғи лозим. Кучли ва ғолиб пайтда афв этиш ҳар қандай одамнинг қўлидан келавермайди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Қурайш таслим бўлгач, уларга нисбатан адоват қилмадилар.
Зикрларнинг улуғи
#Яхшиликка_чақириш
Гуноҳларингиз кечирилишини, солиҳ амалларингиз кўпайишини ва юксак даражаларга эришишни хоҳлайсизми? Соғ-саломат, хотиржам бўлиш, қалб ҳаловатига етишишни истайсизми? Солиҳ фарзандлар, ҳалол мол-давлат ва кенг ризқни-чи? Ким ҳам истамайди?.. Унда кўп истиғфор айтишни одат қилинг. Зеро, бу Аллоҳ таолонинг буйруғи: “Раббингиздан мағфират (кечирим) сўранг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда (У) сизларни маълум муддат (ажалларингиз охири)гача чиройли баҳра билан баҳраманд қилур...” (Ҳуд, 3). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тавсия этадилар: “Ким истиғфорни чинакамига, доимий айтса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан қутулишни насиб қилади. Уни ўйламаган жойидан ризқлантиради” (Абу Довуд ривояти).
Истиғфор айтиш ҳамма вақт жоиз, гуноҳ ишлар қилинганида, вожиб бўлади. Солиҳ амаллардан сўнг мустаҳаб саналади. Масалан, намоздан кейин уч маротаба айтиладиган истиғфор каби.
Истиғфор айтишнинг бир неча турлари бўлиб, энг улуғи “Саййидул истиғфор” дуосидир. Шаддод ибн Авсдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Истиғфорнинг саййиди “Аллоҳумма, анта Роббий. Ла илаҳа илла анта. Холақтаний ва ана ъабдук. Ва ана ъала аҳдика ва ваъдика, мастатоът. Аъузу бика мин шарри ма сонаът. Абуу лака биниъматика ъалайя ва абуу би занбий. Фағфирлий, фаиннаҳу ла яғфируз зунуба илла ант”, демоғингдир. Ким уни ишонч билан наҳорда айтса-ю, ўша куни кеч киришидан олдин ўлса, жаннат аҳлидан бўлади. Ким уни ишонч билан тунда айтса-ю, ўша кечаси тонг отишидан олдин ўлса, жаннат аҳлидан бўлади”, дедилар».
Ушбу дуонинг маъноси бундай: “Ё Аллоҳ, Сен Раббимсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ. Мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман. Қодир бўлганимча Сенга берган аҳдимда ва ваъдамда турибман. Сендан қилмишларимнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Менга берган неъматингни эътироф қиламан. Гуноҳларимни ҳам тан оламан. Мени мағфират қил. Албатта, Сендан ўзга гуноҳларни мағфират қилгучи йўқ”.
Истиғфор айтиш учун киши гуноҳ қилган бўлиши шарт эмас. Истиғфор марғуб амал бўлиб, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) маъсум бўлсалар ҳам, доим айтганлар. Ибн Умардан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир мажлисда юз марта “Роббиғфирлий ва туб ъалаййа иннака антат Таввабур Роҳийм”,деб айтганларини санадик», дейилади.
Истиғфор барча мўминлар, хоссатан, аёллар кўп айтиши лозим бўлган ишлардандир. Чунки бир ривоятда: «Набийнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аёлларга: “Эй аёллар жамоаси, садақа беринг ва истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки дўзах аҳлининг кўпчилиги аёллар эканини кўрдим”, деганлари айтилган. Шунда бир оқила аёл: “Нима учун дўзах аҳлининг кўпи биз аёллардан бўлади?” деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Лаънатни кўп айтасизлар ва эрларингизга кўп ношукрлик қиласизлар. Мен сизлардан кўра ақл ва динда ноқис бўлатуриб, ақллилар устидан ғолиб келувчиларни кўрмадим”, деб жавоб берганлар. Ҳалиги аёл: “Ақли ва дини ноқис деганингиз нима?” деб сўраганида, у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Икки аёлнинг гувоҳлиги бир эркак гувоҳлигига тенг бўлиши ақли ноқислигидир. Ҳайз ва нифос қони кўрганида намоз ўқимаслиги дини ноқислигидир”, деб айтдилар».
Истиғфорнинг фойдалари: шайтонни қувади, Аллоҳ розилигига етказади, ғам-ташвиш, меҳрсизлик, шафқатсизликни кетказади, хурсандчилик келтиради, юзни нурли этади, ризқни кенгайтиради, бандани Аллоҳнинг муҳаббатига етиштиради, У зотга яқин қилади, қалбни поклайди. Истиғфор ёмонликлардан тўсади, қалбга хотиржамлик, қаноат бахш қилади, вақтга барака киришига сабаб бўлади.
Шаҳло БИЛОЛИДДИН қизи
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
#Мактубларда_манзаралар
Мўмин киши дини, миллати ва насабидан қатъи назар, ҳаммага бирдай яхши муомалада бўлиши керак. Ҳадиси шарифда: “Ким Аллоҳ таолога ва охират кунига имон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин”, дейилган (Муттафақун алайҳ).
Икки одам бир вақтда уйига чақирса, уйи яқинроғиникига бориш, эҳсон ва ҳадяларни ҳам уйи яқинлардан бошлаш ҳақидаги ҳадислар ҳам инсонларни қўшниларга яхши муносабатда бўлишга чақиради.
Айниқса, байрам кунлари қўшнилар бир-бирига ҳадялар улашиши ораларидаги меҳр-муҳаббатни янада зиёда қилади. Халқимизнинг гўзал одатларидан бири – ҳайит кунлари қўни-қўшнилар бир-бирига ош улашади. Аслида бу арзимас нарсадек туюлар, лекин доно халқимиз мана шу кичкина иш билан ҳам қўшнилар ораси қанчалик мустаҳкам бўлишини билган.
Қўшниларга яхшилик қилиш борасида Имоми Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ)дан гўзал ўрнак бор. У зотнинг қўшниси ичкиликка берилган кимса эди. Уйига ичиб келиб, бақирар, тўполон қилар, унинг дастидан у зот оромини йўқотган эди. Бир кеча қўшнисининг овози чиқмай қолди. Тонг отгач, у зот қўшнисини суриштирди. Қўшнисининг мастлиги сабаб қамалганини билгач, волий ҳузурига борди. Уни қамоқдан озод қилди. Бирга қайтиб келишаркан, йигит: “Мени қутқардингиз. Аллоҳ сизга ажр берсин!” деди. У ўша кундан бошлаб ичкиликни ташлади.
Ҳамроқул ХОЛБОЕВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала
Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради
Савол: Таҳоратсиз киши оят ўқиши, зикр, салавот айтиши мумкинми?
Жавоб: Ҳа. Таҳоратсиз зикр, салавот айтиш, Қуръонга қараб (уни ушламасдан), ё ёддан тиловат қилиш мумкин.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ҲАР ҲАРФИГА БИР ҲАСАНА
#Тафсир
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Алиф, Лом, Мим. Ушбу Китоб (Қуръон) шубҳадан холи ва (у шундай) тақводорлар учун ҳидоят (манбаи)дирким, улар (пайғамбарим Муҳаммад келтирган хабарларга) ғойибона имон келтирадиган, намозни баркамол ўқийдиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан (садақа ва) эҳсон қиладиганлардир” (Бақара, 1–3).
Мадинада нозил бўлган фазилатли сура – Бақаранинг илк ояти мунқатиъ ҳарфлардан иборат бўлиб, унинг аниқ маъносини Аллоҳ таолодан ўзга билмайди.
Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Ким Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф тиловат қилса, унга бир ҳасана бордир. У ҳасана ўн баробар кўпаяди. “ الم ”ни бир ҳарф демайман, балки алиф ( ا ) бир ҳарф, лом (ل) бир ҳарф, мим (م) бир ҳарфдир"».
Ушбу китоб (Қуръон) шубҳадан холи.
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) айтади: “Китобдан мурод Қуръондир. Унга шак-шубҳа йўқ. У муттақинлар учун Нурдир” (Имом Муслим ва Ҳоким ривояти).
"(У шундай) тақводорлар учун ҳидоят (манбаи)дирким, улар (Пайғамбарим Муҳаммад келтирган хабарларга) ғойибона имон келтирадиган, намозни баркамол ўқийдиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан (садақа ва) эҳсон қиладиганлардир".
Ҳорис ибн Қайс (раҳматуллоҳи алайҳ) Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)га деди: «“Биз сизларни Муҳаммад (алайҳиссалом)ни кўрган ва у зотнинг суҳбатларида бўлган, деб ҳисоблаймиз”. Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу): “Биз ҳам сизларни у зотни кўрмасдан туриб имон келтирган, деб ҳисоблаймиз. Албатта, имоннинг афзали кўрмасдан имон келтиришдир”, дедилар ва: “Улар ғайбга имон келтирадилар” оятини тиловат қилдилар».
Ғайбга имондан мурод – ўлимдан сўнг тирилиш борлигини тасдиқ этишдир, ҳам дейилган.
Имом Қуртубий айтади: «“Ал-ғойб” калимасининг тафсири ҳақида муфассирлар турли фикрлар билдиришди. Баъзилар: “Ғайб – Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хабар берган нарсалардир”, деганлар. Ҳадиси шарифда: «Жаброил (алайҳиссалом) Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)га имон ҳақида менга хабар беринг”, деганларида, у зот: “Имон – Аллоҳ таолога, Унинг фаришталарига, Китобларига, Расулларига ва охират кунига ишонмоқлигинг ва яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Унинг тақдири билан бўлишига ишонишингдир”, дедилар» дейилади (Ҳадис саҳиҳ лафз билан).
“Розий” тафсирида бундай дейилади: “Муттақин бандалар яхшилик қилади, Аллоҳдан қўрқиб ёмонликни тарк этади. Банда нафси тийилиши лозим бўлган нарсаларни тарк этмаса ва нафсини поклайдиган ишларни бажармаса, унда комил саодатга эришолмайди". Оятда биринчи бўлиб “муттақин” калимаси келтирилиб, сўнг муттақин бандаларнинг сифатлари баён қилинишига сабаб шуки, аввало қалбни поклаш лозим. Бунинг учун банда ҳавойи нафс иллатларидан фориғ бўлиши, намоз ўқиши, садақалар бериши зарурдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «(Эй Муҳаммад!) Китоб (Қуръон)дан Сизга ваҳий қилинган нарсани тиловат қилинг ва намозни баркамол адо этинг! Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир. Аллоҳ қилаётган ишларингизни билур» (Анкабут, 45).
Шундай экан, барчаларимиз ҳар ишда Аллоҳ таолодан қўрқиб, Унинг розилигига, жаннатига эришадиган муттақин бандалардан бўлишга ҳаракат қилайлик.
Манбалар асосида Абдувоҳид ЎРОЗОВ тайёрлади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ИМОН МУСТАҲКАМ БЎЛСИН
#Долзарб_мавзу
Икки нарса бебаҳо саналади. Булардан бири – Ватан, иккинчиси – имон! Бордию инсон шайтон қутқуси билан, ҳою ҳаваси йўлида киндик қони томган юртига хиёнат қилса, бундай одам имонини ҳам сотибди ҳисоб.
Чинакам мўмин олтин-кумуш ё ҳар қандай шоҳона ҳаётга ҳам она Ватанини, имонини алишмайди. Бу борада саҳобалар, улуғ инсонлар тақдири биз учун ибрат.
Имом Ғаззолий имонни беш буржли қалъага ўхшатади. Бу қалъага фақат бир ўғри – иблис мўралаши, тузоқ қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. Эссиз, имони заиф кишилар одам қиёфасидаги шайтонни вақтида таниёлмай, унинг домига тушиб, сўнгра афсус-надомат ботқоғига ботишади.
Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу) дейди: “Кимда олти хил табиат жамланган бўлса, у жаҳаннамдан омон қолади, жаннатга тушади: Аллоҳни таниб, Унга итоат этса; шайтонни билиб, унга эргашмаса; ҳақни англаб, унга таслим бўлса; ботилни сезиб, ундан қочса;
дунёни тушуниб, унга кўнгил бермаса, охиратни ўйлаб, унга ҳозир турса”.
Ислом бамисоли мустаҳкам занжир, ҳар бир мўмин-мусулмон унинг олтин ҳалқаси ҳисобланади. Ҳалқанинг заиф жойи бўлмаслиги, бунга йўл қўйилмаслиги, аввало, мўминнинг ахлоқига, билимига ва албатта, собит эътиқодига боғлиқ. Халқимиз: ўрик ўрикни кўриб ола бўлади, дейди. Бир нодоннинг билиб-билмай йўлини йўқотиши бошқа бир кишининг адашувига сабаб бўлиши мумкин.
Хулоса шуки, бир киши йўлдан тойса, бу нафақат ўша адашган кимсанинг, балки қўни-қўшни, маҳалла ва бошқа масъул одамларнинг ҳам айбидир. Бунинг олдини олиш учун имон-эътиқодда, бир-биримиздан хабардорликда фаолликни қўлдан бермаслигимиз керак.
Оллоберган НИЁЗМЕТОВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ХАЙРЛИСИНИ БЕРСИН
#Аёллар_саҳифаси
Фарзанд – ширин неъмат. Мўмин учун, айни вақтда, ўзидан қолдирадиган “садақаи жория”дир. Қуръони каримда фарзандлар ҳам “зийнат”, ҳам “фитна”, деб келтирилади. Демак, улар имтиҳонимиз ҳам.
Ота-она бўлишни орзу қилаётганларнинг ҳаммаси болаларга ортидан қоладиган из сифатида қарайди-ю, улар неъмат бўлиш билан бирга, синов воситаси эканини ҳам ўйлайдиганлар жуда озчилик.
* * *
Икки ҳомиладор аёл – бири иккинчи қизининг туғилишини кутмоқда, бошқаси илк фарзанди – қизалоғига интизор.
“Ҳайронман, – деб гап бошлади иккинчи қизига ҳомиладор аёл, – нега хотинлар қиз туғилишидан бунчалик қўрқишади? Иккинчи боламиз ҳам қиз эканини эшитиб, на мен, на эрим хафа бўлдик. Уйга яхши кайфиятда келдик, йўл бўйи қизимизга қандай исм қўйиш ҳақида гаплашдик. Каттамиз эса синглиси билан нималар ўйнашини режалаштирарди. Уйга келдигу ҳаммаси барбод бўлди: ҳомиланинг қиз эканини эшитган қайнонам “Ҳа-а-а”, деди ҳафсаласиз. Кейин аслида ҳеч хафа бўлмаган эримни юпата бошлади: “Майли, ўғлим, насибанг шу экан-да...” Кейин катта қизимизнинг бошини силаб: “Шугинам ўнта ўғилнинг ўрнини босади”, деб қўйди. Эрим эса нима дейишини билмай қолди.
Биринчи фарзандига ҳомиладор аёл суҳбатга қўшилди: “Ҳомилам қизлигини эшитганларнинг аксарияти: “Во-ой, шунақами? Кейингиси ўғил бўлар”, каби гапларни айтишди. Келин бўлиб тушган уйимда уч фарзанд ҳам ўғил бўлгани учун эрим, оиласидагилар ҳам бошданоқ қиз туғилишини орзу қилишди. Лекин атрофдагилар тинч қўймайди, жинси нима эканини билишга қизиқишади, билгач эса...
Бизнинг оилада ўғил йўқ, уч қизмиз. Бувим шу сабаб дадамга кўп зуғум қиларди. Дадам бирор ер ёки шунга ўхшаш мулк олса: “Ўғлим, сен мол йиғиб нима қиласан, ўғлинг йўқ, кимга ҳам қоларди тўплаганларинг?” дерди. Дадам эътироз билдирмас, қаттиқ гапириб юборишдан ўзини тиярди. Бироқ бувим бирон кўнгилсиз иш юз берса: “Ўғлинг бўлганида эди, бошингга шу кунлар тушмасди”, дер эди. Аллоҳга шукр, ҳозир уч куёвлари ҳам ота-онамни худди ўғилларидек ҳурматлашади. Ўз ўғлидан оқибат кўрмаётганлар камми?”
* * *
Бир неча йил олдин бир журналда ўқиганларимни ёндафтаримга ёзиб қўйган эканман: «Баъзи хотинларнинг ўғил фарзанд исташи замирида хўрланиш туйғуси ётади. Бундай аёлларнинг кўпчилиги, эҳтимол, болалигида қиз бўлгани учун доим эътибордан четда қолган; дадаси, акаси, ҳатто укасига бўйсунишга мажбур бўлган. Турмушга чиққач эса, эрининг итоатига кирган. Яъни, қандай ҳолда бўлмасин, ўз билгани бўйича эмас, бошқаларнинг кўрсатмалари асосида “қадам ташлаган”. Бир кун келиб ўғил туғади. Энди қўлида кичик, ожиз ва муҳтож “эркак” бор. Уни меҳру шафқат ила парваришлайди. Гўдак ҳам онасига нисбатан чуқур миннатдорлик ҳисси билан улғаяди, унга итоат қилади. Аёл бахтли: энди унга бўйсунадиган, гапларини жон қулоғи билан эшитадиган кичкина бўлса ҳам “эркак”ка эга. Бу ҳол келин олгунигача давом этади. Ўғли уйлангач, қўлидаги энг катта бойлигини “йўқота бошлаганини” сезган она боласини “тортиб олган” келини билан сабабини тушунмаган ҳолда “жанг” бошлайди».
ТИЛИНИ АСРАГАН ДИНИНИ АСРАЙДИ
#Таянч_нуқта
Аллоҳ таоло инсонларга берган сон-саноқсиз неъматлар ичида тилнинг аҳамияти беқиёсдир. Тил инсоннинг жисман кичик, аммо масъулият ва вазифа жиҳатидан эътиборга молик аъзосидир. Шунинг учун ҳам тилни фақат яхши, савобли сўзларга ишлатиш ва ёмон сўзлашга одатланиб қолишидан сақлаш зарур.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам тилимизни ножўя гаплардан асрашга, иложи бўлмаганида сукут сақлашга буюрганлар: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, фақат яхши нарсаларни гапирсин ёки жим турсин” (Муттафақун алайҳ).
Динимизнинг тилга эътибор беришга ундаши, уни бефойда ва гуноҳ сўзлашдан қайтаришининг боиси шундаки, тил қалбга яқин ерда жойлашган. Шунингдек, тил қалбнинг таржимони ҳисобланади. Қалб эса имон масканидир.
Демак, инсоннинг имони қанчалик бақувват, қалби қанчалик соф бўлса, унинг тилидан фақат ҳикматли, ширин сўзлар чиқади. Ўз навбатида, тил қанчалик кўп гапирса, шунча кўп хато қилади, натижада инсон қалби қораяди ва имони сусаяди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бундай деганлар: “Банданинг қалби тўғри бўлмагунича имони тўғри бўлмайди, шунингдек, тили тўғри бўлмагунича қалби тўғри бўлмайди” (Имом Аҳмад ривояти).
Оғиздан чиқаётган ҳар бир сўз амал ҳисобланиши ва уларни котиб фаришталар ёзиб, қайд қилиб боришини доимо ёдда тутган одам фақат яхши, Аллоҳ рози бўладиган гапларни гапиришга ҳаракат қилади.
Тил орқали содир бўладиган гуноҳлар маънавий жиноятлар бўлиб, уларга ғийбат, фитна, туҳмат, ёлғончилик ва ёлғон гувоҳлик, чақимчилик кабилар киради. Чақимчи ва ғийбатчи кишилар ўсимлик илдизига тушган қуртдай халқ орасида иттифоқ ва бирдамликни кетказиб, умумхалқ ҳаёти учун зарур бўлган меҳр-муҳаббат илдизини емиради. Ҳаким зотлардан бири: “Мол ўғрисидан кўра одамлар орасидаги дўстлик ва муҳаббат ўғриларидан эҳтиёт бўлиш лозимдир”, деган.
Аллоҳ таоло барчамизнинг тилу дилларимизни ислоҳ қилиб, гуноҳ сўзлар, маънавий жиноятлардан сақланишимизда мададкор бўлсин!
Садриддинхон ИСОҚОВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала
Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради
Савол: “Садақа қилинг, садақа – радди бало” деган иборани эшитган баъзи кишилар ҳар хил бало-офатлардан омонда бўлиш учун садақа қилишади. Бу нарса ширк бўлиб қолмайдими ёки юқоридаги ибора нотўғрими?
Жавоб: “Садақа – радди бало”, дегани “Садақа балонинг қайтарилишига сабаб бўлади”, деганидир. Аллоҳ таоло садақа сабабли ҳар хил балоларни даф қилади.
“Садақа – радди бало”, жумласини садақанинг ўзи балоларни қайтаради, деб тушунмаслик керак.
Кишини ёки нарсани, ҳақиқатан, балоларни қайтаради, дейиш ширкдир (“Фиқҳул Акбар”).
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ФАҚАТ САБР...
#Яхшиликка_чақириш
Сабр – ҳамроҳлиги ҳаётимизнинг ҳар бир они учун зарур фазилат.
Бало, мусибат, касаллик, офатларга сабр... “Раббим, мендан бошқаси йўқми?!” демасдан; Қуръони каримда Аллоҳ таоло: “Дарҳақиқат, Биз (Айюбни) сабр қилувчи деб топдик. У нақадар яхши бандадир! Ҳақиқатан, у (Аллоҳ йўлига) бутунлай қайтувчидир” (Сод, 44), дея мақтаган ҳазрат Айюб (алайҳиссалом) мисоли...
Мўл-кўл неъматлар ичра ғафлатда қолиб, дунёнинг ўткинчи матоларига алданмай, банда эканимизни унутмасдан сабр... Жинларга, инсонларга, ҳайвонларга, шамолга ҳоким бўлган, катта салтанат эгаси бўлатуриб, доимо бандалик шуури ила ҳаракат қилган ҳазрат Сулаймон (алайҳиссалом) сингари...
Ибодатларга сабр, убудиятга сабр... Рўзанинг машаққатларига, намознинг давомийлигига, ҳажнинг рукнларига, закот ва садақанинг нозикликларига сабр...
Оилада сабр... Жуфтининг хатоларига, фарзанд тарбиясидаги қийинчиликларга, ота-онанинг, ёши улуғларнинг болаларча инжиқликларига, хоҳишларига малолланмасдан, “уф” демасдан…
Боласидан боласига ёмонлик етганини билса-да, гина-кудурат сақламай, аҳволини, изтиробини ёлғиз Аллоҳ таолога арз қилган ҳазрат Ёқуб (алайҳиссалом) каби сабр (Юсуф, 86)...
Нафсимизнинг тугаш билмаган ҳавасларига, адоқсиз орзуларга, умр бўйи бизни адаштириш пайида бўлган шайтоннинг иғволарига, дўст кўринган душманларимизнинг алдовларига сабр…
Вафосизларга садоқатли бўлишга, унутганларни унутмасликка, келмаганга боришга, сўраганни бўш қайтармасликка, ғийбат қилмасликка, ёлғон гапирмасликка, чақимчилик қилмасликка сабр...
Инсон, мусулмон бўлиб яшашга; дин, эътиқодда собитқадамликка, кишиларни яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтаришга, ҳақни ва сабрни тавсия қилишга, унутилган суннатларни иҳё қилиш – жонлантиришга сабр...
Ибодатларга, тиловатларга, қироатларга сабр...
Аллоҳ таоло ҳамма нарсани бутун тафсилотлари билан билишини, бандасини ҳеч қачон унутмаслигини, ҳеч кимга тоқатидан ташқари ишни юкламаслигини, ҳамма нарсанинг энг хайрлисини насиб этишини англаганча сабр...
Бу синовли ҳаёт йўлларида амал билан, таваккул, ғайрат, пешона тери билан, қалбни гуноҳлардан асраб, кўнгил оғритмасдан, ундан ҳам қийини, оғринмасдан юриб боришга сабр...
Борликка ҳам, йўқликка ҳам, меҳнату роҳатга сабр...
* * *
Сабр Қуръон билан қувватланади, ибодатлар билан мустаҳкамланади. Синовлар бандани тоблайди. Борлиқдаги, атрофимиздаги қувончу ташвишлар, борлигу йўқликлар адаштирмасин деб, қўлларимизни дуога очамиз:
“Раббим! Сенга шукрлар бўлсин. Яшаётган умримни, имтиҳонларимни мен учун хайрли ва муборак қил. Улардан чиройли ўтишни насиб эт.
Раббим! Касалликлар, қийинчиликлар, балолар келмаса, ғафлат ичида Сени ва Сенга қул эканимизни унутар даражага етамиз. Бизни инкорга, исёнга етаклайдиган, тоқатимиздан ташқарида бўлган, зиммамизга оғир келадиган, Сени унуттирадиган фалокатлардан асра! Сенга яқинлаштирадиган, розилигингга етишимизга васила бўладиган, боши яхшилик, ўртаси яхшилик, охири яхшилик бўлган гўзалликлар бер.
Раббим! Сендан бало, мусибат сўралмайди. Бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато эт!”
Зумрад ФОЗИЛЖОН қизи тайёрлади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Бадриддин Шиблий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Жинларда инсон ва ҳайвонлар сурат-шаклига кириш салоҳияти бор. Улар балиқ, чаён, туя, сигир, қўй, илон, хачир, эшак, қуш ҳамда одам суратига ҳам кириши мумкин” (Ибн Исҳоқ ривояти).
Қози Абу Яъло (раҳимаҳуллоҳ) бундай дейди: “Жинларда ўз шаклини бирор-бир суратга ўзгартириш қудрати йўқ. Фақат улар баъзи сўз ёки ишларни айтган ёки бажарганларида Аллоҳ таоло уларни бир суратдан иккинчисига ўтказиши мумкин”. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу): “Ҳеч бир махлуқот Аллоҳ таоло уни яратган суратини ўзгартиришга қодир эмас. Фақат жинларнинг ҳам сизнинг сеҳргарларингизга ўхшаган сеҳргарлари бўлади. Агар уларни кўрсангиз азон айтинглар”, деган (Ибн Обидин).
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Зикрнинг фазилати ва фойдалари
#Динимизни_ўрганамиз
Зикр амалларнинг мутлақ афзалидир. Набий (с.а.в.) айтдилар: “Сизга амалларингизнинг энг яхшиси, энг тозаси, даражаларингизни энг кўп кўтарадигани, сизлар учун тиллаю кумушни инфоқ қилишдан ҳам афзали, душманларингизга йўлиқиб, улар билан жанг қилишингиздан ҳам яхшисини айтайми?” Саҳобалар: “Ҳа, айтинг”, дейишди. У зот: “Аллоҳнинг зикри”, дедилар (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти).
Барча ибодатлар зикр учун, яъни Аллоҳ таолони ёд этиш учун буюрилган. Аллоҳ таоло зикр қилувчиларни Ўзига яқин қилади, уларни дўст тутади, уларга ёрдам беради, уларни яхши кўради, тавфиқ беради. Ўзини ёд этганни ёд этади. Аллоҳ таоло айтади: «Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман» (Бақара, 152).
– Зикр қилувчини шайтон васваса қилолмайди ва унга азият етказа олмайди. Аллоҳ таоло: «Тақво қилганларга шайтондан (бирор) мусибат етса, (дарҳол Аллоҳни) эслайдилар. Бас, ўшанда улар (ҳақни) кўрувчидирлар» (Аъроф, 201).
Зикр билан қалб тирилади, юмшайди, қаттиқлиги кетади. Зикр қалбдаги ғафлат, маъсиятларни яхши кўриш каби касалликлар давосидир. Зикр инсонга тоатларни адо этишга ёрдам беради, уларни осон қилади. Ибодатларни севимли, лаззатли қилиб қўяди. Зикр қилувчига ибодатлар оғир, машаққатли туюлмайди. “Раббини зикр қиладиган ва зикр қилмайдиган икки кишининг мисоли тирик ва ўлик кабидир” (Имом Бухорий ривояти).
Зикр ибодатларнинг энг афзали ва улуғи бўлишига қарамасдан, улар ичида энг осонидир. Киши юрганида, турганида, ўтирганида, ётганида ва бошқа барча ҳолатларида ҳам зикр қилиши мумкин.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
“Ким қаноат қилса, замондошларидан хотиржам бўлади, яқинлари орасида обрўси баланд бўлади”.
Зуннун Мисрий (раҳматуллоҳи алайҳ)
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала
Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради
Савол: Жинлар таъсиридан қандай сақланиш мумкин?
Жавоб: Жинлардан сақланишнинг йўли эҳтиёткорликдир. Улар кўпинча шомдан кейин, яъни қоронғу тушаётган маҳалда теварак-атрофга чиқишади. Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Хуфтонда идишларнинг устини ёпиб, мешлар оғзини боғлаб, эшикларни тамбалаб ва болаларингизни (уйда) олиб ўтирингиз, чунки (шу вақтда) жинлар атрофга тарқалишади...” (Имом Бухорий ривояти).
Шайх Абу Бакр Жазоирий айтади: “Агар Аллоҳ инсонни сақлаш учун вакил қилган фаришталар бўлмаганида эди, жин ва шайтонларнинг ёмонлигидан ҳеч бир зот нажот топмасди”(“Тафсири Насафий”).
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
«Ислом душманларидан бири Сафвон ибн Умаййа Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига келиб, бундай деди: “Мени афв этибсиз”, деб эшитдим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳа, тўғри!” дедилар. Сафвон: “Лекин мен дарҳол Исломни қабул қилишни хоҳламайман. Ўйлаб кўришим учун менга икки ой муҳлат беринг”, деди. Шунда у зот: “Сенга тўрт ой муҳлат бераман”, дедилар».
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Маккада бирор аскар қолдирмасдан, эндигина Исломни ўша куни қабул қилган маккаликни ушбу муборак шаҳарга раис этиб тайинлаб, Мадинага қайтдилар. Буларнинг барчаси у зот (алайҳиссалом)нинг нақадар сабр-тоқатли ва бағрикенг эканликларини кўрсатади.
Маъруф РУСТАМОВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ҚУРЪОНДА ЗИКР ЭТИЛГАН АНЖИР
#Маълумотнома
“Қасамёд этурман анжир ва зайтун билан” (Тин, 1).
Анжирнинг инсон соғлиги учун катта фойдаси борлиги олимлар томонидан исботланган. Сўнгги 15 йил ичида олиб борилган тадқиқотларда анжирдаги толалар ҳазм қилиш тизимининг мунтазам ишлаши учун жуда муҳим эканлиги аниқланди. Шу сабабли парҳезшунослар уни кўпроқ истеъмол қилишни тавсия этадилар.
Калифорния олимларининг фикрига кўра, мева ва сабзавотлардаги антиоксидловчилар инсонларни қатор касалликлардан ҳимоя қилар экан. Антиоксидловчилар танада юзага келадиган ёки ташқаридан орттирилган зарарли моддалар таъсирини йўқотади ва шу тариқа ҳужайралар бузилишининг олдини олади.
Нью Жерси штатининг Рутгерс университети олимлари қуритилган анжирда мавжуд бўлган ёғ кислоталари холестеринни камайтиришда муҳим аҳамиятга эга эканини аниқлаганлар.
Анжир ҳар қандай махсус парҳез таомлар қаторидан жой олиши мумкин. Анжир ортиқча вазндан халос бўлишда катта ёрдам беради.
Анжир узоқ давом этган касалдан тузалган беморларга куч ва қувват берувчи ҳисобланади. У чарчоқни бартараф қилади. Шунингдек, у йўтал ва шамоллашни даволашда ҳам тавсия этилади.
Дилфуза РАҲИМЖОН қизи тайёрлади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Сафия бинти Абдулмутталиб
#Саҳобалар_ҳаёти
Тўлиқ исми: Сафия бинти Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Қусай. Милодий 570 йили туғилди. Онаси: Ҳола бинти Ваҳб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра ибн Килоб. Ҳазрат Ҳамза ибн Абдулмутталибнинг (розияллоҳу анҳу) она бир опаси. Отаси Абдулмутталиб вафот этганида 9 ёшда эди. Акаларидан бири уни қарамоғига олган. Саҳиҳ ривоятларга кўра, бу Абу Толиб бўлган. Чунки у оғалари орасида сингилларига яхши қаровчи ва тўғри тарбия берувчи эди. Жоҳилият замонида Абу Суфён ибн Ҳарбнинг акаси Ҳорис ибн Ҳарбга турмушга чиққан. Фижор урушида эри ҳалок бўлганидан сўнг Аввом ибн Хувайлидга эрга тегди. Ушбу турмушидан Шаиб, Зубайр ва Абдулкаъба исмли фарзандлар кўрди.
Исломни қабул цилиши: Сафия ўғли Зубайр ва укаси Ҳамза ибн Абдулмутталиб (розияллоҳу анҳум) билан бир вақтда Исломга кирди. Ривоятларда келишича ўғли Шаиб ҳам Исломни қабул қилган.
Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) байъат берган аёлларнинг ичида Сафия (розияллоҳу анҳо) ҳам бор эди. Бу воқеа онамизнинг ҳаётида ёрқин из қолдирди. Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даъватларини ёйиш йўлида жонбозлик кўрсатди. Кейинчалик ўғли Зубайр билан Мадинага сафар қилди.
Фазилатлари: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Сафия онамизни (розияллоҳу анҳо) жуда яхши кўрганлар, эъзозлаганлар. У зот (алайҳиссалом) оила аҳлларига васият қилаётганларида унинг исмини алоҳида тилга олиб, бундай деганлар: “Эй Муҳаммаднинг қизи Фотима! Эй Абдулмутталибнинг қизи Сафия! Эй Абумутталиб болалари! Сизга Аллоҳдан келадиган бирор нарсани қайтаришга қодир эмасман. Мол-мулкимдан нимани хоҳласангиз, сўранг”.
Сафия (розияллоҳу анҳо) қурайшлик аёлларнинг эътиборлиси, жасури ва олимаси эди. Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир нечта ҳадис ривоят қилди. Шеър айтишда ўзига хос маҳоратга эга бўлиб, отаси Абдулмутталиб ва Пайғамбаримизга (алайҳиссалом) бағишланган марсиялари ҳозиргача етиб келган. Шунингдек, у Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) жаннат башоратини берган ўн саҳобанинг бири Зубайр ибн Аввомнинг (розияллоҳу анҳу) онасидир.
Бардошли аёл: Уҳуд куни ҳазрат Ҳамза (розияллоҳу анҳу) ўлдирилди. Ўша куни Сафия (розияллоҳу анҳо) мусибат келганида инсон қандай сабр қилиши кераклигини амалда кўрсатди. Акасининг жасади ёнига кетаётганида Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) уни ўғли Зубайр ибн Аввом (розияллоҳу анҳу) орқали тўхтатишга уриндилар ва: “Онангни қайтар. Акасининг жасадини кўрмасин”, дедилар. Зубайр ибн Аввом (розияллоҳу анҳу) онасининг олдига келиб: “Эй онажон, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайхи ва саллам) сизни қайтсин, деб буюрдилар”, деди. Сафия (розияллоҳу анҳо): “Нима учун? Акамнинг ўлдирилгани ҳақида эшитдим. Бунга сабр қиламан ва савоб умидида бўламан”, деди. Зубайр ибн Аввом (розияллоҳу анҳу) онасининг сўзини етказганида Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Унинг йўлини тўсманг”, дедилар. Сафия (розияллоҳу анҳо) акаси учун истиржо ва истиғфор айтиб, чиройли сабр қилди.
Талабчан она: Сафия (розияллоҳу анҳо) фарзанд тарбиясида ҳам намунали оналардан бўлди. Кичиклигида отасидан етим қолган ўғли Зубайрни меҳр ва талабчанлик билан тарбия қилди. Одамлар: “Болани қийнаб юбординг”, деб танбеҳ беришса, “Унинг тоғдек мустаҳкам йигит бўлишини истайман”, дерди. Онанинг орзуси ушалди. Ўғли Зубайр (розияллоҳу анҳу) 15-16 ёшида Исломни қабул қилиб, шариат илмларини ўрганди. Моҳир саркарда, жамоат арбоби ва саховатпеша инсон бўлиб етишди. “Расулуллоҳнинг ҳаворийси” деган номга мушарраф бўлди. Сафия (розияллоҳу анҳо) эса “Ҳаворийнинг онаси” унвонига эришди.
Вафоти: Сафия (розияллоҳу анҳо) ҳижратнинг 20-йили (милодий 641) Умар ибн Хаттоб замонасида 73 ёшда дунёдан ўтди. Жаноза намозини Умар ибн Хаттоб ўқиб берди. Бақиъ қабристонига дафн қилинди.
Абдулазиз ҲАМДАМОВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ҲУСНИ ХУЛҚ
#Тарбия
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мўминларнинг афзали хулқлари яхшироғидир”, (Имом Бухорий ривояти) деб, унинг даражасини таъкидлаганлар. Албатта, афзаллар қаторида бўлишни истаган ҳар бир одам яхши ишлари, жумладан, кексаларни ҳусни хулқи билан ҳурмат қилиб, бахт-саодатга эришади. Ҳусни хулқнинг мақоми шунчалар баландки, соҳибини мол-дунё билан ҳам эришиб бўлмайдиган олий даражаларга олиб чиқади. Ўзаро муносабатларда кўпинча моддий эътиборга қараганда, маънавий эътибор аҳамиятлироқ таъсир кўрсатади. Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар одамни молу дунёларингиз билан мамнун қила олмайсизлар, балки очиқ юз ва яхши хулқларингиз билан миннатдор қилишларингиз мумкин”, (Имом Термизий ривояти) деб, маънавий кўмакнинг моддий кўмакдан афзаллиги башоратини бердилар.
Эътибор қилсангиз, ҳусни хулқ эгаси бўлган инсон муомала маданиятининг барча жабҳасида олдинги қаторда бўлади. Ҳусни хулқ билан ҳар қандай оғир табиатли кишининг ҳам қалбига йўл топиш мумкин.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизларнинг яхшиларингиз – хушхулқ, ширин суҳбатлиларингиздир” (Имом Бухорий ривояти), дедилар. Ҳусни хулққа эга бўлган инсон шундай саодатга сазовор бўлиши унинг ёруғ дунёдаги ҳаёти учун бебаҳо мукофот эмасми? Чунки ҳусни хулқнинг савоблари кўп, амаллари қабул бўлгай, иншоаллоҳ.
Ҳусни хулқ гўзал бир либосга ўхшайди. Ким уни кийса, ҳаёти гўзал бўлиши билан бир қаторда руҳи, қалби, вужуди пок бўлади. Барча хусусиятлари чиройли бўлади. Ҳакимларимизнинг: “Инсон гўзаллигининг асоси унинг чиройли хулқидир”, деган нақли нечоғли ҳақиқат.
Айни шу маънони ҳазрат Алишер Навоий бобомиз қуйидагича ифодалаган:
Ки ҳар ким аён этса яхши қилиқ,
Етар яхшилиқдин анга яхшилик.
Гоҳида киши сабрсизликдан ноумид бўлиб: “Менинг умримга ким кафолат беради? Нега мен энди бировларга яхшилик қилишим керак?”, дейди. Тўғри, умрни Аллоҳ беради. Сизнинг яхшилигингиз шарофатидан уни узайтириб қўйиш ҳам фақат Унинг тасарруфидадир. Сиз яхши ва узоқ яшай десангиз, атрофингиздагиларга, хусусан, кексаларга эътибор қаратинг. Ахлоқингизни ҳусни хулқ билан гўзаллаштиринг. Кимларнингдир оғирини енгил қилинг, шодлигига қўшилинг, бу амалларингизга муносиб мукофотлагувчи Яратганнинг ўзидир.
Абдулҳай ТУРСУН
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала
Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради
Савол: Муаззин азон айтганидан кейин нафл намози ўқиш мумкинми?
Жавоб: Бу қайси вақт намозининг азони эканига боғлиқ. Пешин, аср, хуфтон намозлари азонидан сўнг нафл намоз ўқиш мумкин. Аммо бомдод намозига азон айтилгач, нафл намози ўқиш макруҳдир. Шом намози азонидан сўнг вақт зиқлигидан нафл намоз ўқилмайди (“Фатовойи Ҳиндия”).
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Қиз фарзанддан уялиш жоҳилият даври одати эканини китоблардан ўқиймиз, маърузаларда эшитамиз, ёзамиз, тушунтирамиз. Бироқ бу ёмон одат, гумон қилганимиздек, жоҳилият даврида қолиб кетмагандек...
Фарзанд кўриш, унинг жинсини танлаш инсон қўлида эмас.
Жоҳилият даврида ерга урилган қиз фарзанд Ислом туфайли ўз мавқеига кўтарилди. Пайғамбар (алайҳиссалом) қизларини жуда яхши кўрар, улар билан фахрланардилар. Ривоятларда тўртинчи қизлари Фотима онамиз туғилганида Хадича онамиз хижолат бўлганлари, Пайғамбар (алайҳиссалом) эса бундан ҳайрон бўлиб: “Эй Хадича, мен Аллоҳдан машаққати оз фарзанд сўрадим, Аллоҳ таоло менга қизларни ато қилди”, деганлари айтилади. Саҳобаларга ҳам барчамизга маълум ва машҳур қатор ҳадиси шарифлар билан қиз фарзандларнинг қиймати баландлигини баён этдилар.
* * *
Онамнинг бир гаплари бор: “Фарзанднинг ўғил ёки қизи бўлмайди, бари жонингдан бир парча. Лекин фарзанднинг яхшиси, ёмони бор!” Аллоҳ таоло барчамизга хайрли, икки дунёмизнинг зийнати бўладиган фарзандлар насиб қилсин!
Зумрад ФОЗИЛЖОН қизи тайёрлади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Фахрулислом Қозихон
#Мовароуннаҳр_уламолари
Имом Фахрулислом (Фахруддин) Абулмафохир Ҳасан ибн Мансур Ўзгандий Фарғоний Қозихон лақаби билан танилган, «Фатовойи Қозихон», «Амолий» ва бошқа бир қатор китоблар муаллифи, йирик мужтаҳид ва кўп қиррали олим эди (вафоти. 592/1197). Унинг «Фатово» асари барча олимлар ва фақиҳларга манзур бўлиб, унга ҳаёт жараёнида кўплаб юз берадиган ва ечимига ниҳоятда зарурат сезиладиган масалалар киритилган. Муаллиф ушбу китобни 578 йил 10 муҳаррам чоршанба куни ёза бошлаган. Уни румлик (туркиялик) Муҳаммад ибн Мустафо ибн Муҳаммад Афанди Сафий тартибга солган. Қозихоннинг “Фатово”сини “Ахий Чалабий Тўқотий” лақаби билан шуҳрат топган Мавлоно Юсуф ибн Ҳусайн бир жилд қилиб қисқартириб, Султон Боязидхонга тақдим этган.
Абдулҳай Лакнавий: «Мен унинг фатово китобидан фойдаландим, у тўрт жилдда ёзилган бўлиб, барча буюк фақиҳлар назарида ишонарли китобдир», деган. Қосим ибн Кутлубғо келтирган маълумотларга кўра, Қудурийнинг “Тасҳиҳ” асарида, Қозихон «фақиҳ ан-нафс», яъни табиатан фақиҳ деб таърифланган.
Унинг бошқа асарлари “Ал-Воқиот”, “Ал-Маҳозир” шунингдек, “Аз-Зиёдот”, «ал-Жомиъ ас-сағир» ва Хассофнинг «Адабул қозий» китоби шарҳлари ҳисобланади. Ундан Маҳмуд Ҳасирий, шамсулаимма Муҳаммад Кардарий, Нажмулаимма Нажмуддин Юсуф фиқҳни ўрганишган.
Шайх Абдулазиз МАНСУР
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ЗАЙНАБ БИНТИ АБУ САЛАМА (розияллоҳу анҳо)
#Саҳобалар_ҳаёти
Тўлиқ исми: Зайнаб бинти Абу Салама Абдуллоҳ ибн Абдул Асад ибн Ҳилол ибн Амр ибн Махзум, Махзумия.
Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тарбияларини олган (ўгай қизлари). Онаси: Умму Салама бинти Абу Умаййа (розияллоҳу анҳо).
Ривоят қилинади: Ҳабашистонда туғилган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хонадонларига келганида гўдак эди. Ибн Саъд (раҳимаҳуллоҳ) айтади: Асмо бинти Абу Бакр уни эмизган. Шунинг учун Зайнаб Зубайр ибн Аввом болаларининг холаси.
Асл исми Барра бинти Абу Салама ибн Абдул Асад бўлган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) исмини “Зайнаб” қўйганлар. Мадина аёлларининг фазилатлиси эди. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) уни яхши кўриб: “Зайнаб қаерда? Зайнаб нима қилди?” деб чақирар эдилар.
Ҳадис ривоят қилиши: Пайғамбаримиздан (алайҳиссалом) 7 та ҳадис ривоят қилган. Шунингдек, Ойша ва Умму Ҳабибалардан (розияллоҳу анҳунна) ҳам ҳадис ривоят қилган. Зайнаб бинти Абу Саламадан (розияллоҳу анҳо) ўғли Абу Убайда ибн Абдуллоҳ ибн Замъа, Муҳаммад ибн Ато, Арок ибн Молик, Хумайд ибн Нофеъ, Урва ибн Зубайр, Абу Салама ибн Абдураҳмон, Зайнул Обидийн Али ибн Ҳусайн ва бошқалар (розияллоҳу анҳум) ҳадис ривоят қилишган.
Фазилати: Зайнаб бинти Абу Салама (розияллоҳу анҳо) холасининг ўғли саҳоба Абдуллоҳ ибн Замаъ ибн Асвадга (розияллоҳу анҳу) турмушга чиқди. Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тарбияларини олгани сабаб кейинчалик Мадина аёлларининг фақиҳаси бўлиб етишди. Абу Рифоа Соиғ айтади: “Мадиналик фақиҳ аёлни эслайдиган бўлсам, Зайнаб бинти Абу Саламани эслардим. Зайнаб бинти Абу Салама бундай ҳикоя қилганди: “Бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таҳорат олаётган эдилар. Онам: У зотнинг олдиларига кир, деб айтдилар. Кирганимда, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) юзимга сув сачратиб: “Орқангга қайт”, деб айтдилар. Мен Зайнабни қариганида кўрдим. Юзига биронта ажин тушмаган эди” (Имом Табароний “Кабир” китобида келтирган).
Ҳижратнинг саксонинчи йиллари оламдан ўтди.
Ихтибор ҚОДИРОВА Сами Анвар Жаҳиннинг “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) атрофидаги аёллар” китоби асосида тайёрлади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Зикр қандай қилинади?
#Динимизни_ўрганамиз
Зикр тил билан ва қалб билан бўлади. Тил билан зикр қилиш бу тили билан ўша зикрни камида ўзи эшитадиган даражада талаффуз қилишдир. Олимлар тил ва қалб ила қилинган зикр афзаллигини таъкидлашган.
Зикр ҳисобланган иборалар
Тасбеҳ – “Субҳаналлоҳ”, таҳмид – “Алҳамдулиллаҳ”, таҳлил – “Ла илаҳа иллаллоҳ”, такбир – “Аллоҳу акбар”, ҳавқала – “Ла ҳавла ва ла қуватта илла биллаҳ”.
Бу беш ибора: “Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи валлоҳу акбар ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” – “ал-боқиятус солиҳат” (боқий солиҳ амаллар) деб номланган. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтганлар: “Ал-боқиятус солиҳатни кўп айтинглар”. Саҳобалар: “Улар нималар?” деб сўрашди. У зот: “Такбир, таҳлил, тасбиҳ, таҳмид, ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ”, дедилар (Имом Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).
Истиржоъ – “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун”, Басмала – “Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим”, Маша Аллоҳ – (Аллоҳ хоҳлагани бўлади), Набий (с.а.в.)га салавот айтиш, Талбия – (ҳаж ва умрада) “Лаббайка аллоҳумма лаббайк”, дейиш, Ҳасбала – “Ҳасбияллоҳ” (Менга Аллоҳ кифоядир).
Энг афзал зикр
Имом Нававий: “Энг афзал зикр Қуръондир”, деган. Ҳадисда: “Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар” Қуръондан кейин энг афзал зикр дейилган. Бу тўғрида Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ана шуларни айтишим мен учун қуёш нури тушган барча нарсалардан яхшидир”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Мазкур калималар ичида энг афзали эса “Ла илаҳа иллаллоҳ”дир. Набий (с.а.в.): «Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган энг яхши калима “Ла илаҳа иллаллоҳ”дир», деганлар (Имом Термизий ривояти).
Жамшид ШОДИЕВ тайёрлади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
КЎЗГА КЎРИНМАСЛАР ОЛАМИ
#Динимизни_ўрганамиз
“Жин” деб кўзга кўринмас нарсага айтилади. Ибн Мунзир (раҳматуллоҳи алайҳ) бундай дейди: “Жинлар кўзга кўринмас мавжудотлар бўлгани учун “жин”, деб номланган”. Байзовий (раҳимаҳуллоҳ): “Жинлар ҳаво ва олов унсури ғолиб бўлган, ақлли, кўринмас мавжудотлардир”, деб айтган.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам инсонларга, ҳам жинларга пайғамбар этиб юборилганлар. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): «Олдинги пайғамбарлар фақат ўз қавмларига жўнатилганлар. Мен жин ва инсонларга пайғамбар этиб юборилдим”, деб марҳамат қилганлар» (Имом Байҳақий).
Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «Орамизда мусулмонлар ҳам бор, (шунингдек) орамизда (йўлдан) озганлар ҳам бордир. Бас, ким мусулмон бўлса, демак, айнан ўшалар тўғри йўлни мақсад қилиб олибдилар. Аммо (йўлдан) озганлар эса, бас, улар жаҳаннамга ўтин бўлувчи кимсалардир» (Жин, 14–15).
* * *
Жинлар инсонларни кўрадилар, инсонлар эса уларни жуда кам ҳолатдагина кўриши мумкин. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Зеро, у ва унинг тўдаси сизлар уларни кўра олмайдиган тарафдан сизларни кўрадилар» (Аъроф, 27).
Жинларнинг аксари гуноҳ қилинадиган масканларда, нажосат, ҳаммом, ҳожатхона ҳамда ахлатхоналарда яшайди. Зайд ибн Арқам (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилдилар: “Мана бу ҳожатхоналар жинларга тўладир. Сизлардан бирингиз у ерга кирса: “Эркак ва урғочи ифлос жин-шайтонлардан паноҳ сўрайман”, деб айтсин. Ҳожатхона жин ва шайтонлар маконидир» (Абу Довуд).
* * *
Жинларнинг зарар етказишидан сақланиш учун доимо Аллоҳ таолодан паноҳ сўраш, доимо тоза ва пок юриш лозим. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Агар Сизни шайтон томонидан васваса тутмоқчи бўлса, у ҳолда Аллоҳдан паноҳ сўранг! Зеро, У Эшитувчи ва Билувчи (зот)дир» (Фуссилат, 36).
Яна “муаввизатайн” (Фалақ ҳамда Нос суралари) ўқиш керак. Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жинларнинг (ёмонлиги) ва одамларнинг кўзи тегишидан асрашини тилаб Аллоҳ таолодан паноҳ сўрардилар. “Муаввизатайн” нозил бўлганда, шу икки сурани ўқийдиган бўлдилар» (Имом Термизий).
Шу билан бирга, Оятал курсийни ўқиш зарур. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мени Рамазон закотини (фитр садақасини) сақлашга вакил қилдилар. Кунларнинг бирида биров келиб тўпланган буғдойдан ҳовучлаб ола бошлади. Уни ушлаб: “Ҳозир сени Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг ҳузурларига олиб бораман”, дедим. У: “Мени қўйиб юборсанг, Аллоҳ сенга манфаат берадиган калималарни ўргатаман”, деди. Мен: “Қандай калималар экан?” деб сўрадим. У: “Тўшагингга кириб ётганингда: “Аллоҳу ла илаҳа илла ҳувал ҳаййюл қоййум....” оятини охиригача ўқи, ана шунда Аллоҳ тарафидан сени қўриқчи қўриб турадиган бўлади. Тонг отгунча сенга шайтон яқинлашмайди”, деди. Эртасига Расулуллоҳ (алайҳиссалом): “Асиринг кечаси нима қилди?” деб сўрадилар. Мен жавоб бердим: “Ё Расулуллоҳ, у менга бир нарса ўргатди. Аллоҳ у билан сенга манфаат беради, деб ишонтирди”. У зот (алайҳиссалом): “Нима экан у?” дедилар. Мен: “Тўшагимга ётганимда Оятал курсийни ўқисам, тонг отгунга қадар шайтон менга яқинлашмаслиги, Аллоҳ тарафидан мени қўриқчи химоялаб туришига ишонтирди”, деб айтдим. Шунда Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ўзи ёлғончи бўлса ҳам, сенга рост гапирибди. У шайтон эди”, дедилар» (Имом Бухорий).
Юлдуз КОМИЛОВА тайёрлади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала
Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради
Савол: Баъзан қабристонда қабрларни босиб юрган кишиларни кўрамиз. Шундай қилиш жоизми?
Жавоб: Маййитни дафн этиш чоғида ёки бошқа пайтларда қабрлар устини босиш мумкин эмас. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Сизларнинг бирортангиз қабр устига ўтирганингиздан кўра бир чўғнинг устига ўтириб, кийимингизни куйдирганингиз ва ўша кийим куйиб, терингизга ёпишиб қолгани яхшироқдир” (Имом Муслим ривояти). (“Фатовойи Ҳиндия”).
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Ривоят қилинишича, Довуд (алайҳиссалом) кечалари шаҳар айланиб юрар эканлар. Бир куни шаҳарда бир йигит билан учрашиб қолдилар. У йигитдан: “Довуд қандай инсон?” деб сўрадилар. У йигит Довудни (алайҳиссалом) танимасдан: “Ҳазрат Довуд яхши инсон, аммо бир ёмон одати бор”, дейди. Довуд (алайҳиссалом) унинг бу гапига қизиқиб: “Довуднинг қандай ёмон одати бор?”деб сўрадилар. Шунда йигит: “Ҳазрат Довуднинг ёмон одати шуки, у ўзи бирор касб қилиб, ўз ризқ йўлини очиш ўрнига бошқаларнинг топган насибасига шерик бўлади. Бандалар ичида энг севимлиси ўз меҳнати билан кун кечирадиган кишилар эмасми?!” дейди. Йигитнинг гапидан қаттиқ таъсирланган Довуд (алайҳиссалом) уйига қайтадилар. Йигитнинг ҳақ гапи уни йиғлатади. Ва Аллоҳ таолога шундай дуо қилдилар:
“Эй Раббим, ўз ризқимни топиб ейиш учун менга ҳунар бер! Бу ҳунар билан меҳнат қилиб, ўз ризқим йўлини очай. Бошқаларнинг ризқига шерик бўлмай”.
Мана шу дуодан кейин Аллоҳ таоло Довудга (алайҳиссалом) темирчилик касбини берган экан.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Омон ва Замон
#Ибратли_ҳикоялар
Қадим-қадим замонда Омон ва Замон исмли икки деҳқон яшаган экан. Улар доимо ёнма-ён ерларда деҳқончилик қилишаркан. Бир йили қадалган уруғлар эндигина ерни ёриб чиқа бошлаган паллада уларнинг даласи ёнидан иккисига устозлик қилган кекса деҳқон ўтиб қолибди. Ерга бир муддат разм солиб, шогирдларини ёнига чорлабди:
– Анчагина меҳнат қилибсизлар, кўриниб турибди. Бироқ бу ниҳолларнинг ҳосили мўл бўлиши даргумон. Маслаҳатим, ерни бошқатдан шудгор қилинглар, ўғит билан ишлов бериб, сўнг уруғни чуқурроқ қаданглар...
Кекса деҳқон кетганидан кейин Замон дарҳол ишга киришибди. Омон эса ўйланиб, даласига узоқ боқибди: “Шунча меҳнат ҳайф кетади-ку! Қайта экишнинг ўзи бўладими?!” Хуллас, Омон ерни қандай бўлса, шундайлигича қолдирибди.
Замон анча меҳнат қилибди, ерни шудгорлабди, турли ўғитларни солиб ишлов берибди. Кейин эса ерга уруғни устози ўргатганидек қилиб экибди. Замон ишларини якунлаши билан осмонни булут қоплаб, шиддатли ёмғир ёға бошлабди. Шамол ва ёмғир таъсирида Омоннинг даласидаги экинлар нобуд бўлибди...
Ёмғирдан тўйинган ердан униб чиққан ниҳоллар тез ўсибди, кўкка бўй чўзибди. Мўл ҳосил берибди, Замоннинг уйи дон-дунга тўлибди.
Омон эса сув сергиб, ерга ишлов бериш имкони бўлишини анча кутибди. Алалоқибат, амал пайтини ўтказиб юборибди-ю, ҳосилдан умиди узилибди.
Қиссадан ҳисса: кимки устознинг ўгитига қулоқ солиб, ҳалол меҳнатдан қочмаса, кўзлаган мақсадига эришади. Аксинча, меҳнатдан бўйин товлаб, ўгитларга қулоқ тутмаган киши надоматда қолади.
Муборак ТЕШАБОЕВА
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
МУОМАЛАДА ҲАМ МЕЪЁР БОР
#Яхшиликка_чақириш
Ҳар қандай яхши амал – маънавий ёки моддий, катта ё кичик бўлсин – мақтовга, ажрга сазовордир. Бунинг зидди бўлган ёмон амал эса ҳамиша қораланиб келинади. Мусулмон қалбига қўрқинч солиш ана шундай кўнгилсиз ишлардандир. Шунинг учун Аллоҳ таоло ҳатто ҳазил тариқасида мусулмоннинг қалбига қўрқинч солишни ҳаром қилди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мусулмонни қўрқитманглар. Мусулмонни қўрқитиш катта зулмдир” (Имом Суютий), деб огоҳлантирганлар. Абу Ҳасан Бадрий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Биз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан ўтирган эдик. Бир киши туриб кетди. У шиппагини унутиб қолдирганди. Бошқа бир одам уни олиб, тагига яширди. Ҳалиги одам қайтиб келиб: “Шиппагим?..” деди. Ўтирганлар: “Биз кўрмадик”, дейишди. Олган киши: “Мана у”, деб айтди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мўминни қўрқитиш қандоқ бўлди?!” дедилар. Шиппакни яширган одам: “Ё Расулуллоҳ, мен буни ҳазил тариқасида қилгандим”, деди. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Мўминни қўрқитиш қандоқ бўлди?!” деб, бу гапларини икки ёки уч марта такрорладилар” (Имом Табароний).
Кундалик ҳаётимизда кўп учрамаса-да, лекин баъзи-баъзида бир-биримиз билан ҳазил қилиб турамиз. Ҳар қандай ишда бўлганидек, ҳазилнинг ҳам ўз меъёри бор. Юқоридаги ҳодисада ҳазил қалбга қўрқинч туширди. Шунинг учун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу тарзда ҳазил қилишдан қайтармоқдалар. Ушбу воқеадан яна хулоса қилиш мумкинки, яхши танимаган, феъл-атворини билмаган кишилар билан ҳазил қилмаган яхши. Бу нарса асабга таъсир этмай қолмайди...
Ёшлар ғўр бўлади. Кўп нарсани мустақил англаб етишмайди. Шунинг учун тарбия масъулияти ҳамма вақт катталар зиммасидадир.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ