hidoyatuz | Unsorted

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Subscribe to a channel

Hidoyat.uz

#Яхшиликка_чақириш

Қуръони каримда баён қилинади: “У (Аллоҳ) сизларга Ерни хокисор (бўйсунувчи) қилиб қўйган Зотдир. Бас, у (Ер)нинг ҳар томонида (саёҳат, тижорат ёки деҳқончилик қилиб) юраверинглар ва (Аллоҳнинг берган) ризқидан тановул қилингиз! (Қиёмат куни) тирилиб чиқиш Унинг ҳузуригадир” (Мулк, 15).

Ялқовлик кишини тамагир қилиб қўяди. Ҳадисларда тамагир кимсаларга Аллоҳ таоло камбағаллик эшигини очиши айтилган. Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Сизлардан бирингизнинг бир боғлам ўтин ёриб орқасига олмоқлиги кишидан сўрашидан яхшироқдир. У сўровчига беради ёки уни ман қилади” (Имом Бухорий ривояти).

Ҳазрат Навоий айтади:

Қилма Навоий, тамаъ элдин дирам,
Бор эса, берсанг худ эрур ул карам.

Тежамкор, исроф қилишдан қўрқадиган, фаросатли мўмин нафақат ўзи, яқинлари, балки бошқаларни ҳам ҳалол меҳнат қилишга ундайди. Чунки пешона тери, ҳалол меҳнати билан касб қилган ҳунарманд мўминни Аллоҳ таоло яхши кўради. Ҳар бир инсон оила тебратиш, фарзандларини одобли, ҳаёли ва илмли қилиб вояга етказиш учун ҳалол меҳнат қилиши айни савобдир. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бундай деганлар: “Киши ўз қўли билан ишлаб топиб еганичалик яхшироқ таом емайди...”

Афсус, баъзилар тезда бойиб кетиш илинжида шам атрофида айланган ҳашарот каби ўзини ўтга-чўққа уради. Натижада бировни алдайди ёки ўзи алданиб қолади. Ҳолбуки, ризқ Аллоҳдан эканига имон келтирган банда хотиржам бўлиши керак. Чунки бандасидан эмас, Яратгандан сўраш, ҳалол касб қилиш энг улуғ фазилатдир. Аллоҳ таоло ҳеч кимни ҳақ йўлдан адаштирмасин!

Акмалхон НИЗОМОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Заҳириддин Бобурнинг 47 йиллик умри темурий шаҳзодалар ва бекларнинг бирин-кетин қилган хиёнатлари, фарзандларининг бевақт вафоти муҳитида ўтиб, умрининг охирларида турли касалликлар унинг руҳиятига ҳам таъсир этган. “Бобурнома”да муаллиф шу ҳолатлари тасвирини берар экан, насрий матндан кўнгли тўлмайди, ички туйғуларини ифодалашда кўпинча ўз рубоий, ғазаллари, баъзан буюк адиблар Саъдий, Ҳофиз шеърлари билан насрий матнни бойитади.

Ўт солди кўнгулга ранжу бетоблиғим,
Сув қилди бу хаста жонни беоблиғим.
Бу иккаласи агарчи бор муҳлику саъб,
Лек ўлтурадур тонгғача бехоблиғим.

Бобурнинг ўғли Ҳумоюнга ёзган мактубида ажойиб сатрлар бор: давлатчиликда, мамлакатни бошқаришда юрт сардори ҳамиша атрофдаги беклар, ҳаётий тажрибага эга шахслар билан машварат қилиши, ёр-биродарларини ғанимат билиб, уларнинг суҳбати ва маслаҳатларини инобатга олгани, қадрлагани кўринади. Бу сатрлар, тарбиявий аҳамиятидан ташқари, темурийлар салтанатида давлатни бошқариш, айниқса, подшоҳ бир қарорга келишда бамаслаҳат иш кўриши лозимлиги уқдирилиши диққатга молик: “Агар менинг ризоимни тиларсен, хилватнишинлиқни ва эл била кам ихтилотлиқни бартараф қилғил. Кунда икки навбат инингни ва бекларни ихтиёрлариға қўймай, қошингға чарлаб, ҳар маслаҳат бўлса кенгашиб, бу давлатхоҳларнинг иттифоқи била ҳар сўз — унга қарор бергайсан”.
Бобур юқоридаги қарашларини шоирона ифодалар билан тўлдирган:

Аҳбоб, йиғилмоқни фароғат тутунгиз!
Жамъиятингиз борини давлат тутунгиз!
Чун гардиши чарх будурур, Тенгри учун,
Бир-бирни неча куни ғанимат тутунгиз!

Хуллас, Заҳириддин Бобур қайси жанрда ижод этмасин, муаллиф таржимаи ҳоли, дунёқараши, умргузаронлик дафтарининг баёни бир-бирини тўлдириб, қалб олами ҳар бир асарида янгича жило ва мукаммалликда, шоирона бадиий талқинда ифода этилганлигини кўрамиз.

Ҳасан ҚУДРАТУЛЛАЕВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Қарз бериш ва олиш одоби
#Тарбия

Инсон ҳаёти ҳамиша бир йўсинда кечмайди. Баъзан тўкин-сочин, гоҳида эса етишмовчилик кунлари ҳам бўлади. Ана шундай дамларда зарурат юзасидан қарз сўрашга тўғри келади. Қарз олаётганда тўғри келса узаман, тўғри келмаса, қарз турар, деб эмас, балки, албатта, қарзни узиш ниятида бўлиш лозим. Чунки адо этилмаган қарз инсон ҳаётидан файз-барака кўтарилишига, одамларнинг унга нисбатан ишончларини йўқолишига сабаб бўлади.

Қарз олиш оғир юк экани ҳақида Луқмони Ҳаким: “Тошни кўтариб кўрдим, темирни кўтариб кўрдим, аммо қарздек оғир юкни кўрмадим”, деб айтган экан. Агар киши қарзини ўташга қийналса ва буни қарз берган киши билиб, унга яна қўшимча имконият берса ёки қарзидан кечса, албатта, охиратда ажрсиз қолмайди. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: “Агар (қарздор) ночор бўлса, бойигунча кутинг! Агар билсангизлар (берган қарзингизни) садақа қилиб юборишингиз ўзингиз учун яхшироқдир” (Бақара, 280). Ибода ибн Сомит (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Ким қийналиб қолган кишига муҳлат берса ёки қарзини кечиб юборса, Аллоҳ таоло уни ўз паноҳига олади” (Имом Муслим).

Қарз бераётган киши бирор моддий манфаат, фойда кутмасдан, балки бир кишининг муҳтожлик пайтида унга ёрдамлашиб юборишни ният қилиши керак. Унинг бу ёрдами инсонгарчилигидан келиб чиқаётган бўлса, катта савобларни қўлга киритади. Қарз беришнинг савоби садақа беришнинг савобидан улуғроқ. Чунки садақа муҳтож ёки муҳтож бўлмаган кишининг қўлига тушиши мумкин. Аммо қарз эса муҳтожнинг қўлига тушади.

Руҳиддин АКБАРОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

МЎЪЖАЗ ҚУТИЧАДАГИ ХАВОТИР
#Долзарб_мавзу

Дунёнинг турли нуқталарида бўлаётган нотинчликларни кўриб, юртимизда кечаётган бугунги осуда кунимиз учун Аллоҳ таолога ҳар қанча шукр қилсак, оз.
Тинчлик-хотиржамлик хусусида гап кетганда унинг бардавом бўлиши баробарида, бу неъматнинг қадрига етиш, асраб-авайлаш масъулиятини ҳеч қачон ёддан чиқармаслик даркор.

Нотинчлик яқин жойда бўляптими ёки узоқ хориждами – фарқи йўқ: бунинг таъсири барибир сезилади. Демак, ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳуш­ёрликни йўқотмаслик лозим. Зеро, бўлаётган урушлар, муҳорабалар, таъбир жоиз бўлса, айсбергнинг кўриниб турган бўлаги. Унинг кўринмас улкан бўлагини эса поёнсиз ахборот майдонига қиёс этиш мумкин. Ахир ҳозирги зиддият-низоларга аввало ахборот майдонида замин яратилмаяптими? Турли оммавий ахборот воситалари, айниқса, интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали бўлаётган ғоявий хуружлар охир-оқибат инсонларни бир-бирига душман қилиб, қон тўкилишга сабаб бўлмаяптими?! Демак, қўлимиздаги, чўнтагимиздаги уяли телефон воситаси орқали интернет оламига шўнғиш камолотга ҳам, жаҳолатга ҳам рўбарў этиши мумкин. Гап қандай ният ва мақсадларда ундан фойдаланишда!

Интернет тармоғида маънавий таҳдидлар, ёшлар онгини заҳарлашга қаратилган хуружлари тобора авж олаётгани, “омма­вий маданият”га қилинаётган тарғиб миллатнинг тарихий хотирасини бузиш ва ўзгартириш хавфини юзага келтираётгани бор гап.

Фарзанд камоли, унинг маънан ва жисмонан соғлом бўлиб етишишида ота-онанинг зиммасидаги масъулият катта. Ҳеч ким фарзандини бировдан кам бўлсин, демайди албатта. Жумладан, компюьтер ва уяли телефон ҳам олиб беради. Бироқ бу воситалардан фарзандлар қандай ва нима мақсадда фойдаланишаётгани назорат қилинавермайди.

Мўъжазгина қутича бўлган ўша уяли телефондан интернетга кирилса, поёнсиз виртуал олам намоён бўладики, ундаги олатасирлар наинки ақл, ҳатто тасаввурга сиғмайди. Бу оламга бирров назар ташлаган бола унга ипсиз боғланиб қолиши тайин. Бугунги ғоявий курашлар асосан виртуал оламда рўй бераётгани инобатга олинса, кафтдек телефон орқали не балоларга гирифтор бўлиш эҳтимолини англаш қийин эмас. Ахир интернетнинг улкан имкониятларидан ғараз мақсадда фойдаланаётган ақидапарастлар озми?! Диний тушунчаларни нотўғри талқин этиб, ёшларни ўз домига тортаётганлар-чи? Интернетдаги диний маълумотларга дуч келганда огоҳ ва сергак бўлиш, имкон қадар Uz доменидаги сайтларга мурожаат этиш лозимдир.

Бугунги ахборот асрида ғоявий-мафкуравий курашлар авж олган экан, унинг хавфи фарзандимиз қўлидаги мўъжаз қутича орқали таъсир этишини эътибордан соқит қилиб бўлмайди. Зеро, бугунги тараққиёт бизга катта имкониятлар тақдим этиши баробарида шунга яраша муаммолар ҳам туғдирмоқда. Буни асло ёддан чиқариб бўлмайди.

Зайнилобиддинхон ҚУДРАТОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Интернетни “устоз” билганлар
#Шеърият

(“Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” китобини ўқиб)

Саволлари чалкашиб қолар,
Жавобларни далилсиз олар,
Қалбингизга ғулғула солар
Интернетни “устоз” билганлар.

Токчаларда чанг босди китоб,
Фойда бермас минг қилсанг хитоб,
Хатолари айлади шитоб
Интернетни “устоз” билганлар.

Фатволарнинг исботи йўқдир,
Юрагингга қадалган ўқдир,
Ҳақ ўрнига саробга тўқдир
Интернетни “устоз” билганлар.

Бир саволга минг битта жавоб,
Хатолардан тўғриси камёб,
Англаб бўлмас гуноҳми, савоб,
Интернетни “устоз” билганлар.

Устозини билмайди улар,
Ҳурматини қилмайди улар,
Жойларидан жилмайди улар
Интернетни “устоз” билганлар.

Олимларнинг бошлари сарак,
Бу нимадан бермоқда дарак:
Манбаларга қайтмоқлик керак,
Интернетни “устоз” билганлар.

Ўзбекистон тинчлик диёри,
Баркамоллик – халқим шиори,
Ҳар нарсанинг бордир меъёри,
Интернетни “устоз” билганлар.

Эркин ҚУДРАТОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ўта даражада кам овқатланиш ёки сурункали очлик ҳам саломатлик учун хатарли. Чунки бунда вужуд етарли миқдорда озуқа моддаларини ололмайди, натижада, турли касалликлар ривожланади.

Муҳаммад Ҳузарий “Нурул яқин” китобида бундай ёзади: «Инсон ҳаётига зарур ҳисобланган айрим нарсаларнинг оз бўлиши фазилатдир. Масалан, овқат билан уйқу шу жумлага киради. Одамлар азалдан меъёрида овқатланиш билан кам ухлашни мақтаб, кўп ейиш билан кўп ухлашни айблашган. Кўп ейиш ва кўп ухлаш бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам зарар, кони зиён, турли касалликларни келтириб чиқаради, ақлни заифлаштириб, хомуш қилиб қўяди; оз ейиш эса қаноатнинг, нафсни жиловлай билишнинг, шаҳватни ўлдиришнинг нишонасидир, баданни соғломлаштириб, зеҳнни ўткирлаштиради. Кўп ухлаш кишини ланж, заиф, хомуш, ялқов қилиб қўяди, инсон умрини зое кеткизади, дийдасини қотиради, ғафлатда қолдириб, дилини ўлдиради. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) оз еб, кам ухлаганлар. Бошқа­ларни ҳам шунга тарғиб этганлар.

У зот (алайҳиссалом) айтадилар: “Мен суяниб ўтириб овқат емайман”. Табиийки, киши чордона қуриб, бемалол суяниб ўтирса, кўпроқ овқат егиси келиши турган гап. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса бир тиззаларини қучоқлаб ўтирганларича овқатланганлар».

Шунинг учун уламолар Қуръони карим ва Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) кўрсатмалари асосида қорин ёмонлигидан ҳимояланишда мўътадилликка тарғиб қилишади. Овқат­ланиш­даги мўътадил­ликни сақлашнинг энг мақ­бул йўли, бир оз иштаҳа қолганда (ҳали тўймай туриб) ейишдан тўхташдир.

Абдувоҳид МИРЖАЛИЛОВ,
Жамшид НОРЧАЕВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Аёл майитни кафанлашда қизил (баъзи жойларда эса яшил) матодан лозим кийдиришар экан. Шу тўғрими?

Жавоб: Йўқ. На аёл, на эркак майитга лозим ё шим кийдирилмайди. Аёл кишини кафанлашнинг суннат миқдори: изор (узунлиги бошининг тепа қисмидан оёқларининг остигача бўлган энли мато), химор (рўмол), лифофа (узунлиги ва эни изорнинг узунлиги ва энича бўлган энли мато) ва хирқа (кўкрагидан тиззаларигача етадиган энли мато). Зарурат ҳолларида изор, лифофа, химорнинг ўзи кифоя қилади (“Фатовойи Оламгирия”). Энг яхшиси, кафаннинг оқ рангда бўлганидир (“Ниҳоя”).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

РИЗҚНИ ИРИМГА БОҒЛАМАНГ
#Мактубларда_манзаралар

Эрталаб ишга отландим. Бекатда анча туриб қолдим. Ниҳоят, улов келди. Бир йигит билан олдинма-кейин чиқдик. У билан манзилимиз бир экан. Тушаётиб йўлкирага озгина етмаётганини, Худо хоҳласа, эртага албатта қўшиб тўлашини айтиб, пул узатди. Аммо ҳайдовчи эшитишни истамади.

Мен иримчироқман. Эрталабдан тўлиқ пул олиш керак. Бўлмаса, кунлик планим тўлмайди, – деди.

Амаки, уйдан шошилиб чиққандим, пул олишни унутибман, – дея изоҳ берди йигит.

Пулинг йўқ экан, нега чиқасан, сурбет? Кунимни расво қилдинг!..

Ҳамроҳим хижолатдан қизариб кетди. Ҳайдовчига пул узатдим:

Қайтими йигитнинг етмаган йўл ҳақи учун.

Йигит раҳмат айтди. Қўярда-қўймай телефон рақамимни олди. Керак эмас, деб қанча тушунтиришга уринмай, қарзни бугуноқ қайтаришга ваъда берди. Айтганидек, кун охирламай, ишхонамга пулни ташлаб кетди. Аммо эрталабки дилхиралик кечгача хаёлимдан чиқмади.

Иримчи ҳайдовчининг гапи қулоғим остида жарангларди: “Эрталабдан пулни тўлиқ бермасанг, кунлик планим тўлмай қолади...”

Аслида, ризқимиз бунақа ирим-сиримларга боғлиқ эмаслигини ўшанда ҳайдовчига тушунтирмоқчи эдим, аммо у эшитадиган ҳолда эмасди.

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бундай марҳамат қиладилар: “Албатта, банданинг ўз ризқи бор. Агар жин ва инсонлар у (ризқ)дан бирор нарсани ун(га келиши)дан тўсиши учун йиғилсалар ҳам, бунга қодир бўлмайдилар” (Табароний ривояти).

Шу билан бирга, ояти карималарда, ҳадиси шарифларда қилинган гуноҳлар ризқдан барака кетишига сабаб бўлиши айтилади. Аксинча, тақво қилиш, яхшиликларда, дуода, зикрда, тўғри йўлда бардавом бўлиш, кўп истиғфор айтиш билан ризқимиз кенгаяди.

Бу каби тушунчалар эътиқодимизда мустаҳкам шаклланиши керак. Ана шунда ирим-сиримларга ишониб, хато қилмаймиз, одамлар дилини ҳам оғритмаймиз.

Лапас ФАРМОНОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Аллоҳ таоло марҳаматлилик мусулмоннинг алоҳида сифати бўлишини истайди, марҳаматли бандасини яхши кўради. Шундай экан, Ҳақ таоло розилигини истаган банда Унинг ризоси, ғазаби ҳам баъзан катта, баъзан жуда кичик нарса-амаллар қатида эканини ёдда тутиши, бу фоний дунё абадий ҳаётнинг сармояси эканини унутмаслиги керак.

Зумрад ФОЗИЛЖОН қизи тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҲАҚ РИЗОСИН ИСТАГАН КЎНГИЛ...
#Мактубларда_манзаралар


Нафл рўза тутган Маъруф Кархий ҳаз­рат­лари аср вақтига яқин бозордан ўтиб борарди. Бир мешкобчининг:
– Ё Аллоҳ, бу сувдан ичганга раҳмат ва баракотинг билан муомала қилгин, – деган дуосини эшитди. Шу ондаёқ ўша сувдан ичиб, нафл рўзасини бузди. Атрофдагилар:
– Нега оғзингизни очдингиз? Шомга оз вақт қолган эди-ку! – дейишди.
Маъруф Кархий айтди:
– Бундай қилиш билан сувчи дуосида сўраган раҳматга ноил бўлишни истадим.
Вафот этгач, уни тушида кўрганлар: “Аллоҳ таоло сизга қандай муомала қилди?” деб сўрашганида, ҳазрат Кархий жавоб берди:
– Сувчининг холис дуоси баракоти билан Раббим мени мағфират қилди. Менга марҳамат билан муомала этди.
Бу ҳикоя замирида одам Ҳақ розилигини топишда ҳассос бўлмоғи зарурлигини таъкидлаш ётади. Зеро, Аллоҳ таоло ризоси қай фақир табассумида, қай ғариб ташаккурида, қай мискин кўнгилнинг холис дуосида яширин эканини ҳеч ким билмайди.
Ҳақ таоло розилиги гоҳ катта, гоҳ жуда кичик яхши амаллар замирида бўлади. Шу сабабли мўмин охирги нафасигача ўйдим-чуқурга тўла йўлда улов бошқараётгандек диққат-эътиборли бўлишга мажбур. Зеро, эътиборсизлик билан айтилган бир оғиз сўз кишини ҳалокатга етаклаши мумкин. Ҳадиси шарифларда айтилади: «Бир киши: “Валлоҳи, Аллоҳ фалончини кечирмайди!” деди. Шунда ғойибдан нидо келди: “Фалончини кечирмаслигим ҳақида Менинг номимдан ким (қасам ичиб) ҳукм чиқарди? Мен фалончини кечирдим, сенинг амалларингни ҳабата (бекор) қилдим!”» (Имом Муслим ривояти); “Банда аҳамият бермаган ҳолда Аллоҳ таоло рози бўладиган сўзни гапириб қўяди-да, шу сўзи туфайли Парвардигор уни қанча даражага кўтаради. Яна бир банда парво қилмаган ҳолда Аллоҳ таоло ғазабини келтирадиган сўзни айтиб қўйиб, шу сабабли жаҳаннамга қулайди” (Имом Бухорий ривояти).
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Сиз аҳамият бермай, шундай ишлар қиласизки, биз уларни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даврларида ҳалок этувчи катта гуноҳлар деб ҳисоблардик” (Имом Бухорий). Яъни, асҳоби киром Аллоҳга бўлган теран хушу ва тақволари туфайли, биз кичик билган хатоларни гуноҳи кабира санашарди. Чунки улар учун аҳамиятлиси хатонинг катта-кичиклиги эмас, амрига қарши борилган Зотнинг улуғлиги эди.
Қуръони каримда бундай баён қи­лина­ди: «Ўшанда сизлар уни тилдан тилга кўчириб, оғизларингиз билан ўзларингиз аниқ билмаган нарсани сўзлар ва буни енгил фаҳмлар эдингиз. Ҳолбуки, у Аллоҳ наздида улкан (гуноҳ)дир» (Нур, 15).
Баъзан эса инсон нафсига алданиб, мўмин биродарини пастга уради. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло азиз қилиб яратган бандасини хорлаш катта гуноҳлардан: “Мусулмон биродарини хор кўриши кишининг ёмон эканига кифоя қилади” (Имом Муслим ривояти).
Ривоятга кўра, бир киши ҳазрат Луқ­монга: “Мунча хунук бўлмасанг!” деди. Луқмони ҳаким ҳикматга тўла савол билан жавоб берди:
– Бу гапинг билан нақшни айблаяпсанми, Наққошними?
Аллоҳ таоло огоҳлантиради: «(Кишилар ортидан) ғийбат қилувчи, (олдида) масхара қилувчи ҳар бир кимсанинг ҳолига вой!» (Ҳумаза, 1).
Банда Аллоҳ таолонинг розилигига эришиш учун ҳамиша ғайрат қилиши зарур. Бунинг ягона йўли эса, Қуръон ва суннатни маҳкам тутишдир. Бу борада фақат одамларга эмас, жамики махлуқотга марҳаматли бўлиши керак. Бинобарин, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мушугини оч қолдириб, қийнаган ибодатли аёлнинг жаҳаннамга дучор этилгани хабарини берадилар.
Аллоҳ таоло барча мавжудотни инсон учун яратди ва унинг хизматига бўйсундирди. Гўшти ҳалол ҳайвонларни фақат ейиш мақсади билан овлашни ҳалол қилди. Бундан бошқа ният, яъни кўнгил очиш ва зийнат ашёси учунгина ўлдиришдан қайтарди. Ўрни келганида, давримизга оид бир шафқатсизликни айтиб ўтиш зарур. Қимматбаҳо мўйна олиш учун қундузнинг тириклайин териси шилинади. Кўпроқ пул топиш, ўша мўйнани кийиб, бошқаларга ўзини кўз-кўзловчилар шодлиги учун шундай қилинади. “Марҳамат қилганларга Раҳмон Зот – Аллоҳ таоло марҳамат кўрсатади. Ер юзидагиларга шафқат ва марҳамат кўрсатингки, осмондагилар сизга марҳамат этсин” (Имом Термизий ривояти). Бу ҳадисга таянадиган

Читать полностью…

Hidoyat.uz

У фитнага ўзини аҳли байтдан деб ўйлаган киши сабабчи бўлади. У ўзини аҳли байтдан деб ўйласа-да, ҳақиқатда аҳли байтдан – Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг яқинларидан эмасдир. Чунки аҳли байтдан бўлган киши фитнага бошчилик қилмайди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг яқин­лари тақводорлардир.

«Сўнгра одамлар қовурға устидаги сонга ўхшаш бир кишига байъат қилишади». Бу ўринда ўхшатиш бор. Сон оғирлигидан қовурға устида турмаганидек, у одамнинг илми камлиги ва фикри саёзлигидан, бошқаларга тўғри йўлни кўрсатишга асло лаёқати бўлмайди.

«Сўнгра қора (катта) фитна бўлади. У ушбу умматдан бирортани омон қолдирмайди». Бу фитнанинг зараридан ҳеч ким қутулмайди.

«Энди тугади дейилса, яна чўзилиб кетади». Фитнанинг кучлилигидан мўмин арзимаган нарсага динини сотиб, кофир бўлади. Бу фитна узоқ давом этгани натижасида одамлар икки фирқага бўлиниб кетади.
Аллоҳ таоло барчамизни турли фитналардан ва фитначилардан доимо эҳтиёт бўлишимизга чорлаб, бундай амр қилади:

«Сизлардан фақат золимлар­гагина хос бўлмаган (балки ҳамма­ларингизга оммавий бўладиган) фитна (азоб)дан сақланингиз ва билиб қўйингизки, Аллоҳ жазоси қаттиқ (Зот)дир» (Анфол, 25).

«(Ширк ва маъсиятлар билан) ҳаддан ошувчиларнинг амрига итоат этмангиз! Улар ер юзида бузғунчилик қилурлар ва (ҳеч нарсани) ислоҳ қила олмайдилар» (Шуаро, 151–152).

Ислом дини инсонларни тўғри йўлдан адаштирувчи асоссиз ғоя ва ихтилофларни тарқатиб юрувчи кимсаларнинг хатти-ҳаракатларидан барча мусулмонларни огоҳ этади.

«Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар билимсизлик билан (ўзгаларни) Аллоҳ йўлидан оздириш учун ва у (йўлни) масхара қилиш учун беҳуда сўз(лар)ни сотиб олурлар. Ана ўшалар учун хор қилувчи азоб бордир» (Луқмон, 6).

Азизлар, Аллоҳ таоло бизларга фикрлашдек буюк бир неъматни бериб, у орқали Ўзининг оятларини тафаккур қилишга ва Пайғамбарининг суннатига эргашишга амр этган. Агар ақлимизни ишлатиб, бузғунчилар мак­ридан огоҳ бўлган ҳолда Аллоҳнинг Каломига ва Расулининг суннатига эргашсак, албатта, фитналардан омонда бўламиз.

Бадриддин Айнийнинг “Шарҳу Сунани Аби Довуд” асари асосида Жасур АКРАМОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Майит ювилаётган хонада Қуръон тиловат қилиб туриш жоизми?

Жавоб: Майит ювилмай туриб, унинг ҳузурида Қуръон тиловат қилиш макруҳдир (“Фатовойи Оламгирия”).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

АЛЛОҲНИНГ ГЎЗАЛ ИСМЛАРИ БОРДИР
#Тафсир

«(Эй Муҳаммад!) Айтинг: “Аллоҳ, деб ёдланг ёки Раҳмон деб ёдланг. Қандай ёдласангиз ҳам (жоиздир). Зеро, Унинг исмлари гўзалдир”. (Эй Муҳаммад!) Сиз намозингизни жуда жаҳрий (баланд овозда, ошкора) ҳам қилиб юборманг (токи мушриклар эшитиб, Қуръонни ҳақорат қилмасинлар) ва ўта махфий ҳам қилиб юборманг (токи саҳобаларингиз тинглаб, фойдалансинлар). Шуларнинг (жаҳрийлик билан махфийлик) ўртасидаги йўлни истанг! “Ҳамд фарзанд тутмаган, подшоҳлигида шериги йўқ, хорликдан (қутқарувчи) дўсти бўлмаган (яъни, ҳеч кимга муҳтож бўлмайдиган) Зот – Аллоҳга хосдир”, денг ва (улуғлаб) Унга такбир айтинг!» (Исро, 110–111).

Оятнинг нозил бўлиши ҳақида бир неча ривоят бор. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади: «Мушриклар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг “Ё Аллоҳ, ё Раҳмон” деб дуо қилаётганларини эшитиб: “Муҳаммад бизни ягона илоҳга ибодат қилишга буюриб, ўзи иккита илоҳга дуо қиляпти!” дейишди. Шу воқеадан сўнг ушбу оят нозил бўлди».

Баъзи муфассирлар айтади: «Олдинлари араблар, жумладан, мусулмонлар ҳам мактубларнинг бошига “Бисмикаллоҳумма” (Аллоҳнинг исми билан), деб ёзишар эди. «Албатта, у Сулаймондандир ва у (мактубда): «Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан» (Намл, 30), ояти нозил бўлгач, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан”, деб ёздирадиган бўлдилар. Шунда мушриклар: «Биз “Ар-Роҳим”ни биламиз, “Ар-Роҳман” ким?» дейишди. Шундан сўнг мазкур оят нозил бўлди.

«...(Эй Муҳаммад!) Сиз намозингизни жуда жаҳрий (баланд овозда, ошкора) ҳам қилиб юборманг (токи мушриклар эшитиб, Қуръонни ҳақорат қилмасинлар) ва ўта махфий ҳам қилиб юборманг (токи саҳобаларингиз тинглаб, фойдалансинлар)...» (Исро, 110).

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) бу оятнинг тафсирида бундай деган: “Бу оят Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Маккада яшириниб юрганларида нозил бўлган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) асҳоблар билан намоз ўқисалар, овозларини чиқариб қироат қилардилар. Мушриклар эшитиб қолишиб, Қуръонни, уни нозил қилганни ва уни еткизганни ҳақорат ва мазах қилишарди. Аллоҳ таоло Расулига бундай буюрди: “(Эй Муҳаммад!) Сиз намозингизни жуда жаҳрий ҳам қилиб юборманг, мушриклар қироатингизни эшитиб қоладилар. Қуръонга қулоқ тутадиган асҳобларингиз эшитмай қоладиган даражада ўта махфий ҳам қироат қилманг. Жаҳрий ва махфийнинг ўртасида ўқинг” (Имом Муслим ривояти).

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Кимлигинг сўзингдан билинар...
#Яхшиликка_чақириш

Сурат кишининг ташқи кўриниши – қадди-басти, юз қиёфаси, кийинишидир. Сийрат эса, бир сўз билан айтсак, унинг ички дунёсидир.

Кишининг кимлиги, асл моҳияти унинг сийратида яширин бўлади. Кишининг тили, одамлар билан муомаласи эса, бу яширин сирни ошкор этади. Маърифатпарвар аллома Абдулла Авлоний ҳазратлари: “Сўз инсоннинг даража ва камолини, илм ва фазлини ўлчаб кўрсатадурган тарозидир”, дейди. Дарҳақиқат, сўз жами яратиқлар ичида фақат инсонгагина берилган баҳосиз неъмат. Ҳамма гап бу неъматдан қандай фойдаланишда.

Халқимизда: “Яхши гап билан илон инидан чиқади, ёмон гап билан пичоқ қинидан”, деган ҳикмат бор. Яхши сўз душманни дўстга айлантириши, беморнинг дардига даво бўлиши, адашганни тўғри йўлга солиши мумкин. Яхши сўз, панд-насиҳат садақадан, қўлдан берилган моддий ёрдамдан ҳам устун. Аммо ўйламай айтилган биргина гап одамлар орасига раҳна солиши, нохуш оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. “Бошимизга тушадирган қаттиқ кулфатларнинг кўпи юмшоқ тилимиздан келади”, дейди Абдулла Авлоний. Дарҳақиқат, тилнинг суяги йўқ, унга эрк берсанг нималар демайди. Нақл қилишларича, Ҳусайн Бойқаро талабаларга сабоқ бераётган дўсти Алишер Навоийга яқин бориб, кўрсаткич бармоғи билан бошига ишора қилади. Алишер Навоий эса унга жавобан бармоғи билан тилига ишора қилади. Подшо “тушундим” дегандай бош ирғайди-да, ортига қайтади. Талабалар ажабланиб Навоийдан сўрашади. “Бунинг жавоби оддий, – дейди шоир, – дўстим мендан бошга бало нимадан келади, деб сўради. Мен бўлсам, тилдан, деб жавоб бердим”, дейди.

Донишмандлардан бири: “Сўзлашда тақво этиш, луқма ва таомдаги тақводан ортиқдир”, деган экан. Ростдан ҳам ўйлаб кўрилса, ҳалол луқма фақат кишининг ёлғиз ўзи учун манфаатлидир. Лекин сўз тақвосининг аҳамияти катта, кўлами кенг. Сўзи тақволи одам бировни ранжитмайди. Бўлар-бўлмасга “доно”лик қилиб, одамларни чалғитмайди. Илм аҳли сукутни афзал билишган. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Сукут сақламоқни ўзингга одат қил. Чунки сукут сақлаш шайтонни ҳайдайди ва динингни сақлашингга ёрдам беради”, деганлар. Бошқа ҳадисларида: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, фақат яхши нарсаларни гапирсин ёки жим турсин”, (Имом Бухорий ва Муслим ривояти) дея марҳамат қиладилар.

Кўча-кўйда, транспорт ёки бозор жойларида кишилар, жумладан, ёш-яланглар ўзаро муомала-муносабатларда ишлатадиган сўзларни эшитиб дилинг оғрийди. Ёши улуғлар яхши эслайди, бундан бир неча ўн йиллар бурун оилаларда, жамоат жойларидаги суҳбат-гурунгларда шарқона лутф ҳозиргига нисбатан бирмунча устун бўлган. Эр-хотин бир-бирига “онаси”, “дадаси” дея мурожаат қилишган. Айрим хонадонларда, ҳатто болаларни ҳам сенсирашмаган. “Сиз-сиз”лаб гапиришган. Дакки бериш лозим бўлганда ҳам овозларини кўтаришмаган. Керакли ўгитлар майин овозда эҳтиёткорлик билан тушунтирилган. Қолаверса, панд-насиҳатдан кўра ота-онанинг бир-бирига нисбатан кўрсатишган юмшоқ муомаласи ғоятда ибратли тарбия вазифасини ўтаган. Бугунги кунда эса бундай манзарани (ҳамма оилаларда эмас, албатта) учратиш маҳол. Ёшларимиз гап-сўзлари қурама тиллар йиғиндисига айланиб бораётгани, бозор-ўчарлардаги айрим сотувчи аёлларимизнинг бир-бирларини эркакона “сийлашлари” одатий тусга кириб бораётгани сир эмас.

Тил кўнгил кўзгуси. Киши­нинг гап-сўзи, муомаласи унинг кимлиги ҳақида тасаввур беради. Тилида парҳез бўлмаган, номақбул сўзларга одатланган киши хайрли оқибат топмайди. Оиласидан тотувлик, барака кўтарилади. Қўни-қўшни, маҳалла-кўйда обрўсига путур етади. Одамлар ундан ўзларини тортадиган, уни четлаб ўтадиган бўлишади. Бундан сақланиш эса, кишини, албатта, яхшиликка, офиятга бошлайди.

Азимжон АЛИМЖОНОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Хатми Қуръон қилиш деганда Қуъонни тўлиқ ўқиш тушуниладими ёки унинг озгинасини ўқиса ҳам бўлаверадими?

Жавоб: Қуръони каримни бошидан охиригача тўлиқ ўқиб чиқиш хатми Қуръон дейилади. Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ворид бўлган ҳадисларда, Ихлос сураси фазилат бобида Қуръоннинг учдан бирига тенглиги айтилган. Шунга асосан, Ихлос сурасини уч бор ўқиш ҳам Қуръонни хатм қилишга тенглаштирилади ва бу “хатми сағир” (“кичик хатм”) дейилади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“Тамаъ бўйи кўринмай бўйидан қоч. Тамаъ нониға лаб очгунча ўл оч”.

Сўфи Оллоҳёр

(Яъни, таманинг ҳиди, шарпаси кўринмасидан туриб, сен ундан узоқ бўлгин, қочгин. Ҳолбуки, тамагирлик қилиб нон еганингдан кўра, очликдан ўлганинг яхшидир.)

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“БОБУРНОМА” СИРЛАРИ КАЛИТИ
#Мерос

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асарини адабиётшуносликда адиб бошидан ўтказган кунлар йилномаси сифатида баҳолашади. Аммо шоир — Бобур шеърияти муаллифнинг ички дунёсини бор шиддати билан ўқувчига етказувчи ноёб маънавий хазинадир. Бобур рубоийларида олам жаҳон маъно ифодаланган.
Улар “Бобурнома” билан ҳамоҳанг, уни мазмунан тўлдиради. Агар Бобур даври, ундан олдинги шоирлар ижодида рубоий жанрида анъанавий ишқ, ошиқ ва маъшуқ, айрим ҳолларда ижтимоий масалалар қаламга олинган бўлса, Заҳириддин Бобур рубоийларида инсон ички кечинмаларининг ранго-ранг жилолари, унинг муаммолари теран акс этганини кўрамиз.
Заҳириддин Бобур табиатдаги ҳаётдан имкон қадар баҳраманд бўлиш, унинг гўзаллигини анг­лаш ва нашидасини суриш одати кишини ҳайратга солади. Ўн икки ёшидан бобоси Амир Темур салтанатини тиклашга бел боғлайди. Шу аснода у баҳор нашидасидан ҳам баҳрамандлик бахтини туяди:

Хотирни баҳор фаслида гашт оладур,
Кўз нурини ранги лолаю дашт оладур.
Хуш улки, талаларда юруб сайр этса,
Бу фаслдаким латифу дилкаш таладур.

Шоир рубоийларининг ўзига хос хусусиятларидан бири — унда кичик сюжет, лирик қаҳрамон бор. Қуйидаги рубоийда лирик қаҳрамон моҳир наққошдан ўз кайфиятини ислоҳ этишини сўраган. Муаллифнинг шу тўрт мисрага сюжет, теран фикрни жо этганига тасанно дейсиз:

Наққош, менинг ҳолима тадбир этгил,
Бир ёғлиғ аро кашида таҳрир этгил.
Ул сафҳада мен хаёл қилғон янглиғ,
Ул ёрға мушкилимни тақрир этгил.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Тушида Маккаи мукаррамага, ҳаж зиёратига борса ёки “Сенинг ҳажинг қабул бўлди”, деган нидо эшитса, у одамнинг­ зиммасидан ҳаж соқит бўладими?

Жавоб: Гарчи бу каби тушлар яхши, солиҳ тушлар ҳисобланса ҳам, туш шаръий далил бўла олмайди. Шу сабабли тушида намоз ўқиган, ҳаж қилган одамнинг зиммасидан у ибодатлар соқит бўлмайди.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Мадагаскар Республикаси
#Олисларга_саёҳат

Майдони: 587 040 кв.км.
Аҳолиси: 20 042 552 киши.
Пойтахти: Антананариву шаҳри.
Тузуми: парламентар республика.
Давлат бошлиғи: президент.
Расмий тиллари – малагаси ва француз.
Маъмурий тузилиши: 6 та мухтор вилоят, 22 та туман.
Шаҳарлари: Анциранана, Фианаранцуа, Туамасина, Тулиара.
Пул бирлиги: ариари.

Жуғрофий ўрни. Мадагаскар оролиЖанубий Африканинг шарқий қирғоғига яқин жойлашган бўлиб, Ҳинд уммони ювиб туради. Оролнинг океандан энг баланд нуқтаси 2876 метр бу шимолдаги Царатанана тоғ тизмасининг Марумукутру чўққисидадир. Орол бўйига 1600, энига 600 километрдан кўпроқ, марказий қисмини Анжафи тоғ тизмаси эгаллаган. Республика пойтахти Антананариву шаҳри марказий Анжафи тоғ тизмасининг шимолий қисмида, денгиз сатҳидан 1276 метр баландликда жойлашган.

Аҳолиси. Мадагаскар аҳолисининг 99 фоизини маҳаллий гуруҳлар – антадруи, антайсака, антайфаси, бара, бецилеу, везу, зафиманира, махафали, мерина, сакалава, таналалардан иборат малагасийлар ташкил этишади.Оролда қисманфаранглар, қамарликлар, араблар, ҳиндлар ва покистонликлар ҳам яшайди. Аҳолининг 22 фоизи шаҳарликлардир.

Дини. Аҳолисининг 45 фоизи маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади. Бу динга эътиқод қилувчиларнинг асосий қисми Меринада истиқомат қилади. Улар эътиборни ўлганлар ва тириклар орасида алоқаларга қаратади. Аҳолининг 50 фоизи католик ва протестантлар, 7 фоиз аҳоли сунний мусулмонлардир. Уларнинг тарихи оролга X асрда ташриф буюришган араб савдогарлари билан боғлиқ. Мусулмон аҳоли оролнинг ғарбий соҳилларида истиқомат қилади.

Айтиб ўтиш кераки, Ислом дини кириб келиши орқали малагасий тили араб алифбосида ёзилар эди. Кейинчалик унинг ўрнини лотин ёзуви эгаллади. Маълумотларга кўра, мамлакатда Ислом динини қабул қилувчилар ортиб бормоқда.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

CИЛАИ РАҲМ
#Динимизни_ўрганамиз

“Шарҳус Сунна” китобида баён этилади: «Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Кимнинг қарамоғида учта қизи бўлса ёки учта синг­лиси қарамоғида қолса, уларга меҳрибонлик қилиб, яхши одоб ўргатса, Аллоҳ унга жаннатни вожиб қилади”. Шунда бир саҳоба: “Эй, Аллоҳнинг пайғамбари! Қизи иккита бўлса-чи?”деб сўради. Расулуллоҳ (солаллоҳу алайҳи ва саллам): “Икки нафар бўлса ҳам”, дедилар».

Қиз бола турмушга чиққунига қадар отаси, ака-­укаси, яқин эркак қариндошлари қарамоғида бўлиши, оила қуриши билан эса унга ғамхўрлик қилиш масъулияти эрининг зиммасига ўтиши маълум. Бироқ ҳаётда ҳар хил вазият бўлади. Тақдир тақозоси билан турмуш ўртоғи вафот этиб, бева қолган жувонга ким масъул?

Суроқа ибн Жуъшумдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Эй Суроқа, сенга энг улуғ садақа нималигини айтайми?” “Ҳа, ё Расулуллоҳ”, жавоб берди у. “Ҳузурингга қайтиб келган ва сендан бошқа таъминотчиси бўлмаган қизингга марҳамат кўрсатмоғинг энг улуғ садақадир”, дедилар Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)» (Имом Аҳмад ривояти).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг шу ҳадисларидан англаш мумкинки, боқувчисини йўқотган опаси, синглиси ёки қизига меҳр-мурувват кўрсатиб ҳам маънавий, ҳам моддий кўмак берган инсон улкан ажрга эга бўлади. Бошига мусибат тушган аёлнинг маҳрамлари уни ўз ҳолига ташлаб қўймасликлари, унга тасалли бериб, қўлларидан келганича ёрдам беришлари лозим.

Қариндошлик алоқаларига риоя этиш, яъни силаи раҳм жамият фаровон бўлиши гаровидир. Шунинг учун шариатимиз аҳкомларида силаи раҳм кенг тарғиб қилинади. Қавм-қариндошлик ришталарининг узилиши Аллоҳ таоло раҳматидан узоқлашишга сабаб бўлиши ҳадисларда ворид бўлган.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “Кимни ризқу рўзи кенг ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса, бас, у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим).

Мўминнинг энг олий мақсади Аллоҳ таолонинг розилигига эришиш, раҳматига сазовор бўлишидир. Яратганнинг марҳаматига ноил бўлишни истаган банда аввало эзгу амалларни кўпайтириши ва бу ишни биринчи навбатда ўзининг яқинларидан, хусусан, ҳимояга муҳтожларидан бош­лаши лозим.

Мунира АБУБАКИРОВА

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СИҲАТ ТИЛАСАНГ...
#Тиббиёт_бурчаги

Ҳозирги кунга келиб инсон танасидаги барча аъзолар, жумладан, меъда ҳам чуқур ўрганилган. Меъда танадаги ковак (бўшлиқ) аъзо бўлиб, ҳажми ўрта ҳисобда 1,5 литрни ташкил қилади. Меъданинг кардиал (кириш) ва туб (юқори) қис­мида ярим литргача ҳаво, пилорик ва антрал (пастки 1/3 қисми) қисмларида ярим литргача меъда шираси йиғилса, тана қисми ярим литр сиғимида бўш ҳолатда туради.

Меъда шираси таркибига шиллиқ суюқлик, хлорид кислота ва ферментлар киради. Шиллиқ суюқлик ишқорий муҳитга эга бўлиб, меъда деворини хлорид кислота таъсиридан асрайди. Хлорид кислота эса меъдага тушган овқатни парчалаб, оқсил, углевод, ёғ ва витаминларни синтез қилиш учун ферментлар таъсирига мо­йил қилиб беради. Ҳаво қисми овқатнинг тўлиқ парчаланиши ва ҳазм қилинишида муҳим ўрин тутади.

Ейилган овқат ўртача 1–1,5 соат мобайнида меъда ва ўн икки бармоқ ичакда туриб қолади. Бу вақт ичида меъда суюқлиги, сафро ва меъда ости бези шираси таъсирида парчаланади, ҳазм қилиниши учун ингичка ичакка оз-оздан ўтказиб турилади.

Овқат тушиб бориши жараёнида, ошқозон тўлгани ҳақидаги хабар (импульс) меъда деворидан бош мияга юборилади. Бош миядан қайтган ахборот эса тўйиш ҳиссини уйғотиши натижасида одам ейишдан тўхтайди. Сўнгги тадқиқотларга кўра, бу хабар меъда тўлгач, бош мияга 20 дақиқа кечикиб борар экан. Табиийки, бу пайтда инсонда очлик ҳисси сўнмаган бўлиб, овқатланишда давом этади. Тўйганлигини билса ҳам, баъзан нафси ғолиб келиб, баъзан атрофдагилар қистови ёки бошқа сабаб билан кўп овқат истеъмол қилиши мумкин. Натижада меъда фаолияти бузилади. Ортиқча овқат ундаги ҳавони сиқиб чиқаради. Меъда ҳужайраларидан ажратилган шира миқдори эса кўп овқатни парчалашга етмай қолади. Оқибатда таом ҳазм бўлиб, фойда бериш ўрнига зарарли моддаларга айланади; танада турли касалликлар пайдо бўлишига имкон туғилади. Шу сабабли динимизда қорин шаҳвати ҳалокатга элтувчи нарсаларнинг энг катталаридан ҳисобланади. Бундан ўн беш аср илгари, инсоният одамнинг ички аъзолари ҳақида мутлақо тушунчага эга бўлмаган даврда қорин шаҳватига берилишнинг ҳалокатли оқибатлари ҳақида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадиси шарифларида огоҳ­лантирганлар. “Одам боласи тўлдирадиган идиш­лар­нинг энг ёмони қориндир. Одам боласи қаддини тутиб турадиган даражада овқатланиши кифоя: ошқозонининг учдан бирини овқат учун, учдан бирини сув учун, учдан бирини ҳаво учун (ажратиб қўйсин)”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ЎЗИМИЗГА НАЗАР СОЛСАК...
#Таянч_нуқта

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради. Эслатма олурсиз, деб (У) сизларга (доимо) насиҳат қилур» (Наҳл, 90).

Азизлар, ўзимизга бир назар солайлик-чи, Аллоҳни рози қилиб, икки дунё саодатига эришиладиган ибодатларда сусткашлик қилмаяпмизми? Ота-она, ака-ука, қариндош ва қўшниларнинг ҳақини беминнат адо этяпмизми?

Ўзимиз қолиб, бировларнинг айбу нуқсонларини излаш билан овора бўлмаяпмизми? Кўнглимизни обод, хулқимизни чиройли қилиш қолиб, бошқаларга лой чаплаш билан машғул эмасмикинмиз? Бурч, савоб, садоқат, ҳаё каби юксак ахлоқий қадриятлар қолиб, ғийбат, туҳмат, риё, ҳасад каби иллатлар билан овора эмасмизми? Ака-ука, опа-сингил ўрталарини “кўринмас девор” тўсиб қолмаяптимикин? Китоб ўқиш, илму ҳунар ўрганиш ва ўргатиш ўрнига, умуман учрашмаган, исмлари, кимлиги номаълум инсонлар билан ижтимоий тармоқларда соатлаб беҳуда “гап сотмаяпмизми”? Интернет тармоқлари, чет эл теле ва радиоканаллари орқали борган сари кенг тарғиб этилаётган “оммавий маданият” ёшларимиз онгига салбий таъсир этаётганига бепарво эмасмикинмиз?

Умримиз бир ёниб ўчган чироқ кабидир. Уни беҳуда, кераксиз нарсаларга эмас, хайрли ва эзгу ишларга сарфлайлик.

Яратган берган неъматларнинг шукрини адо қилиб, Унинг ризолиги учун ибодатда бўлайлик, фарзандларимизга одоб-ахлоқ, илму ҳунар ўргатайлик. Мустақил Ватанимиз доим тинч бўлиб, янада гуллаб яшнаши учун ғайрат билан ҳалол меҳнат қилиш, бир-биримизга меҳр-муҳаббатли, ғамхўр, суянчиқ бўлиш бурчимиздир.

Азамат УСМОНОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Ақлдан озган кишининг талоғи ўтадими?

Жавоб: Агар ақлдан озган кишининг эси кирарли-чиқарли бўлса, яъни баъзида ўзига келиб, баъзида ақлдан озса, ҳушига келган пайтида оқил ҳисобланади. Жиннилиги тутган ҳолатида мажнун ҳисобланади. Бундай одамнинг эси жойидалиги пайтида берган талоғи ҳақиқий ҳисобланади. Эси оғган пайтда ёки тўлиқ жинни одамлардан эса, намоз, рўза каби таклиф кўтарилади ва уларнинг талоғи ҳам ўтмайди (“Баҳрур роиқ”).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

бўлсак, бундай қаттиқ юракли одамга Яратган марҳамат қилармикан?

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ИЛМНИНГ ЯРМИ
#Яхшиликка_чақириш

Саодат асрида саҳобалар ҳузурига бирор киши масала сўраб келганида «Мендан кўра фалончи билимлироқ», деб уни бошқа саҳобага йўллашар, у ҳам ўз навбатида бошқасига юборар, гоҳо сўровчи шу тариқа айланиб-айланиб, яна биринчи учрашган одамига келиб қолар экан.

Абу Ҳомид Ғаззолий айтадилар: «Бил­майман» дейиш илмнинг ярмидир. Ким билмаган нарсаси ҳақида Аллоҳ учун сукут қилса, гапирганидан кам савоб олмайди, чунки бу борада билимсизлигини эътироф қилиши наф­сига оғир келади».

Сергаплик ва сўзамоллик фазилат эмас, қусурдир. Ҳолбуки, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳақиқатда, сергап, беҳуда жаврайдиган ва эзмаларингиз менга энг ёмон кўринганларингиз ва қиёматда мендан энг узоқларингиздир”, деганлар (Имом Термизий).

Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Ичин­да­ги ичиндадир» асарида гўзал бир ривоят бор: Ҳазрат Усмон (розияллоҳу анҳу) халифа бўлиши билан минбарга чиқди ва халқ: “Ажабо, нима дер экан?” деб кутди. Бироқ у зот гапирмади. Ақалли бир сўз ҳам айтмади, фақат боқди. Халқда шундай бир ҳол пайдо бўлдики, ҳеч кимда ташқарига чиқишга мадор қолмади. Шу вақтгача қилинган юзлаб хутбалар чоғи бундай ҳол бўлмаган, мўминлар бундай жимлик асносида фойда ва сирларни ҳеч қачон бунчалик кўп кашф этишмаган эди. Ҳолбуки, ҳазрат Усмон илм борасида гапиришга ҳақли эди. У зотнинг сукутлари, ўткир нигоҳлари қалбининг тубида ётган илм дурларини юзага чиқарди, юракларни сел қилди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­нинг муборак чеҳраларини кўрган бир аъробий Исломни қабул этганини эълон қилиб, бунга шундай изоҳ берган эди: “Гувоҳлик бераман, бу юз – ёлғончининг юзи эмас”.

Солиҳ салафлар билмаган нарсаси ҳақида гапирмасликни, сўзлаган вақтларида ҳам фақат зарур, рост, фойдали сўзлашни одат қилишган, бошқаларни ҳам шунга чорлашган.

Агар ақл, илм кишиларнинг гап-сўзи миқдорига кўра ўлчанганида эди, одамларнинг энг илмли ва ақллиси уларнинг энг сергаплари бўлар эди.

Ўтмишда барча уламоларимиз сўза­молликдан қочганлар. Абу Толиб Маккий: «Аллоҳ таолодан қўрқиб сукут қилиш гўзаллиги илм билан гапиришдаги гўзаллик кабидир», дейди. Имоми Аъзам Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳам бу қоидаларга қатъий амал қилганлар. У зот ҳар нарсани “биламан”, дейишдан ўзларини тийганлар. “Билмаган нарсаларимни оёғим остига қўйганимда бошим кўкка тегарди”, деган эканлар мазҳаббошимиз. Молик ибн Анасдан (раҳматуллоҳи алайҳ) тўрт юз масала сўралганида, уч юз тўқсон олтитасига “билмайман” деб жавоб берганлар.

Олимнинг салоҳияти унинг ҳар нарсага топган жавобида эмас, балки нима дейишида ё сукут сақлашида аён бўлади. Ўзининг нимани билмаётганини англаши билимларининг энг муҳимидир.

Инсон илмни қанчалик чуқур эгалласа, хулоса қилишда шунчалик эҳтиёткор, эътиборли бўлади. Билмайдиган нарсасини, биламан, дейишдан ор қилади. Аксинча, илми қанчалик саёз ва юзаки бўлса, ўрганган нарсаларини тўғри ва теран фаҳмламаса, ортиқча сўзларни кўп гапиради ва ҳақ йўлдан адашиши, залолатга юз буриши шунчалик осонлашади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ФИТНАЛАРДАН САКЛАНАЙЛИК
#Ҳадис_шарҳи

Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларида эдик. У зот фитналар ҳақида гапирдилар. Улар ҳақида кўп гапирдилар. Аҳлос фитнаси ҳақида сўзлаганларида бир киши: “Эй Аллоҳнинг Расули! Аҳлос фитнаси нима?” деб сўради.
“У одамлар бир-бирларидан қочиши ва моллар талон-торож бўлишидир. Сўнг Сарро фитнаси бўлади. Унинг тутуни аҳли байтимдан бўлган, ўзини мендан деб даъво қиладиган, лекин мендан бўлмаган бир кишининг қадамлари остидан чиқади. Фақат тақводорларгина менинг дўстларимдир. Сўнг одамлар қовурға устидаги сонга ўхшаш бир кишига байъат қилишади. Сўнг қора (катта) фитна бўлади. У ушбу умматдан бирортани омон қолдирмайди. Энди тугади дейилса, яна чўзилиб кетади. Унда киши тонгда мўмин бўлса, кечда кофир бўлади. Охир-оқибат одамлар икки фирқага бўлинадилар: нифоқи бўлмаган имонли фирқага ва имони бўлмаган нифоқ фирқасига. Қачон ана шу фитна содир бўлса, ўша куни ёки эртасига Дажжолни кутаверинглар” дедилар» (Абу Довуд ва Ҳоким).

Шарҳ: Фитнанинг “Аҳлос” деб аталишига унинг узоқ давом этиши сабаб бўлган. “Аҳлос” тўшак маъносидаги “ҳалас” сўзидан олинган, тўшак йиғилмагунча жойида узоқ қолади. Шу каби Аҳлос фитнаси ҳам узоқ давом этади.
Ўша фитна бўлганида одамлар орасида ўзаро адоват ва урушлар содир бўлади. Натижада улар бир-бирларидан қочади ва уларнинг молу мулклари талон-торож қилинади.
Сўнгра Сарро фитнаси бўлади. Бунинг луғавий маъноси «хурсандчилик фитнаси»дир. Яъни, у фитнанинг рўй беришига хурсандчилик сабаб бўлади. Одамлар неъматларнинг кўплигидан ўзларини тутолмай, гуноҳ ишлар қилишгани сабабли фитна содир бўлади.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ибн Сийрин айтади: «Расулуллоҳ (сол­лал­лоҳу алайҳи ва саллам) кечаси саҳоба­ларнинг уйлари атрофида айланардилар. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) намозида ниҳоятда паст овозда қироат қилар эди. Умар (розияллоҳу анҳу) эса, баланд овозда қироат қилар эди. Тонг отгач, Абу Бакр ва Умар (розияллоҳу анҳум) Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳузурларига келганларида, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)дан: “Нега овозингизни чиқармай ўқийсиз?” деб сўрадилар. “Мен Раббимга муножот (қалбимдагиларни яширин айтаман) қиламан, У менинг ҳожатларимни билади”, деди. Умар (розияллоҳу анҳу): “Мен Шайтонни қуваман ва мудраганни уйғотаман”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Бакрга овозини бир оз кўтаришни, Умарга овозини бир оз пастлатишни буюрдилар» (Табарий ривояти).

Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо) бу оятнинг дуо хусусида нозил бўлганини айтганлар (Имом Муслим).
Бу оятда қироат “намоз” деб аталган. Зеро, намоз қироат, руку, сажда ва қаъдадан иборат. Қироат намоз амалларидан бири. Бу оятда, балоғат қоидасига биноан, кулл (бутун) билан жуз (бўлак) ифодаланган. Бу қоидани ҳадисларда ҳам кўришимиз мумкин. Саҳиҳ қудсий ҳадисда: “Намозни ўзим билан бандам ўртасида тақсим қилдим”, дейилган. Яъни, бу ҳадисдаги “намоз”да Фотиҳа сурасини қироат қилиш назарда тутилган” («Ал-Жомиъ лиаҳкомил Қуръон»).

«Ҳамд фарзанд тутмаган, под­шоҳ­лиги­да шериги йўқ, хорликдан (қутқарувчи) дўсти бўлмаган (яъни, ҳеч кимга муҳтож бўлмайдиган) Зот – Аллоҳга хосдир», денг ва (улуғлаб) Унга такбир айтинг!»
Яъни, Аллоҳ таолонинг, яҳудий ва насоролар ўйлаганидек, фарзанди йўқ, мушрик­лар хаёл қилганидек шериги йўқдир. «...ва (улуғлаб) Унга такбир айтинг!» Яъни, Аллоҳ таоло фарзанд ва шерикка муҳтож эмас, улуғдир.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намозга “Аллоҳу акбар” деб киришар эдилар.

Абдулҳамид ибн Восил айтади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­: Ким “Қулил ҳамду” оятини ўқиса, Аллоҳ таоло унга ер ва тоғ мислича ажр ёзади. Чунки Аллоҳ таоло Ўзига фарзанд нисбатини берганлар ҳақида: “(Эй, мушриклар!) Сизлар шундай оғир гап айтингизки, унинг (оғирлигидан) осмонлар ёрилиб, Ер бўлиниб, тоғлар қулаб, парчаланиб кетаёзур” (Марям, 89–90), деганлар» .

Хабарда келишича, бир киши Пай­ғамбаримиз (алайҳиссалом)га қарздорлиги ҳақида шикоят қилиб келганда, у зот: “Қулидъуллоҳа...” оятидан суранинг охиригача ўқишни ва: “Ўлмайдиган Зотга таваккул қилдим”, деб уч маротаба дуо қилишни буюрдилар («Ал-Жомиъ лиаҳкомил Қуръон»).

Тафсир китоблари асосида Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин ҲАМРОҚУЛОВ
тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Она сути – мўъжиза
#Аёллар_саҳифаси

Халқимизда “Сут билан кирган...” деган гап бор. Мазкур ибора кишининг маълум хатти-ҳаракатига изоҳ беришда, бу одат болаликдан борлиги, инсон табиатига хослиги ва уни тарк этиши қийинлиги назарда тутилганда қўлланилади. Бундан келиб чиқадики, она сути нафақат озуқа, балки одамнинг феъл-атворига таъсир этувчи омилдир.

Она сути бола учун турли дорилар мажмуаси ҳам. Аниқроғи, унинг таркибида бола организми учун зарур бўлган барча моддалар жамланган. Энг ҳайратланарлиси, бу сутнинг таркиби мудом бир хил бўлмайди, у гўдак жисми “талабига биноан” ўзгариб туради. Халқаро Табиий кўкрак сути билан озиқлантириш бўйича маслаҳатчилар Ассоциацияси келтирган маълумотларга кўра, масалан, болада шамоллаш бошланаётганда, у иситмаласа она сутида пенициллин ёки димедрол бирикмалари пайдо бўлади. Чақалоқнинг ичи бузилса, лактобактериялар сони кескин ортади. Умуман, касалга чалинган тақдирда ҳам, она сути билан озиқланаётган гўдакда дард осонроқ кечади, асорати камроқ бўлади ва у тезроқ тузалади. Чунки инфекцияга қарши унсурлар, яъни иммун ҳужайралари болага сут билан тайёр ҳолда ўтади. Она сути бола танасида фойдали бактериялар ўсишига қулай шароит туғдиради, зарарли бактерия ва вирусларнинг эса ҳалокатига олиб келувчи муҳит яратади. Унинг таркиби ўрганилганда, саратон хасталигини келтириб чиқарувчи ҳужайраларга қарши муҳофаза моддалари борлиги ҳам аниқланган. Бу кашфиёт ҳозирга қадар бедаво деб ҳисобланаётган, одамнинг умрига зомин бўлувчи касалликнинг янги даво воситаларини ишлаб чиқиш имконини беради. Вақтидан илгари туғилган гўдак алоҳида парваришга муҳтожлиги маълум. Қарангки, бундай болани дунёга келтирган онанинг сути ёғ, оқсил, натрий, хлор ва темир моддаларига, айниқса, бой бўлади. Сутнинг таркиби бола ўсиш даврига мутаносиб равишда ҳам ўзгариб боради.

Она сути кучли озуқа, катта қувват манбидир. Шунга қарамай, у тез ва осон ҳазм бўлади. Шу боис бола организми уни ҳазм қилишга кам миқдорда куч сарфлаб, ўсиб-улғайиш учун талайгина қувват олади. Кўкрак сутини эмиб катта бўлган болалар сунъий озуқа истеъмол қилган тенгқурларига нисбатан ҳам жисмонан, ҳам ақлан тезроқ ривожланиши исботланган.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу муддат) эмизишни камолига етказишни истовчилар учундир...” (Бақара, 233). Албатта, икки йил мобайнида болани кўкрак сути билан боқиш она учун бир мунча машаққатли. Лекин бунинг ортида қанчадан-қанча фойда бор. Энг муҳими, эмизиш жараёнида она-бола ўртасида мустаҳкам, бутун умрга етгулик меҳр ришталари боғланади, уларнинг бир-бирига интилиши ортади. Бундан ташқари, бунинг она соғлиғи учун ҳам нафи катта. Тадқиқотларга кўра, фарзандини эмизган аёлларда:

– туғруқдан сўнг организм тезроқ ўз ҳолатига қайтади;

– туғруқдан кейинги депрессия – тушкунлик, асабийлик ҳисси кам кузатилади;

– юрак-қон томир хасталиклари, ревматоид, артрит, қандли диабет ва бугунги кунда кўп учрайдиган кўкрак бези саратони касалликларига чалиниш эҳтимоли кескин пасаяди.

Дунё олимлари йил сайин она сутининг янги-янги қирралари, фойдали жиҳатларини кашф этмоқдалар. Аммо ҳануз бу мўъжиза озуқа тўлиқ ўрганилгани йўқ. Ҳозирги замонавий технологиялар асрида ҳам она сутининг ўрнини мутлақ босадиган сунъий сут кашф этилмаган. Аёл танасида, унинг билвосита иштирокисиз юзага келадиган она сути – мўъжизанинг ўзгинаси. Она на бу жараённи тартибга сола олади, на сут таркибига ўзгартириш кирита олади, на фойда-зарарини назорат қилиши мумкин. Инсон ҳатто танага кирган озуқанинг қай йўсинда сут ҳолатига келишини тасаввур қилишга ҳам ожиз.

Яқинда жаҳон оммавий ахборот воситаларида кишини лол қолдирадиган яна бир тадқиқот натижалари эълон қилинди. Уларга кўра, боланинг комил ривожи учун уни икки ёшга қадар она сути билан боқиш лозим экан. Демак, инсоният яна бир Қуръоний ҳақиқатнинг илмий исботига гувоҳ бўлиб турибди.

Ирода АСИЛБЕКОВА

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҚОРИЛАРНИНГ ҚАДР-ҚИММАТИ
#Динимизни_ўрганамиз

Қуръони карим зиё, ойдинлик сочган бир нурдир. Қуръони каримни ёд олиш мусулмонлар зиммасидаги фарзи кифоядир. Яъни, бир шаҳарда Қуръони каримни ёд олмаган ҳофиз инсон бўлмаса, шаҳар халқининг барчаси гуноҳкор бўлади. Бир ёки бир неча инсоннинг Қуръонни ёд олиши билан уларнинг устидаги фарз соқит бўлади.

Кунлардан бир кун қориларнинг султони Ҳофиз Исҳоқ Мавлоно Жалолиддин Румийнинг ҳузурига келди. Мавлоно унга катта ҳурмат кўрсатиб, ўрнидан турди ва юқорига чиқиб ўтиришини илтимос қилди: “Меҳмонни қандай иззат-ҳурмат билан кутиб, уни уй тўрига ўтқазиш лозим бўлганидек, Қуръони карим қориларини ҳам худди шундай иззат-ҳурмат билан кутиб олиб, энг юқорига таклиф қилиш лозимдир. Қалбида Қуръони карим нури бўлган инсон жаҳаннам юзини кўрмас! Бир қоғоз парчасига Қуръони карим ояти ёзилган бўлса, унга ҳурмат кўрсатиб, уни оловга отмаслар, бунга Қуръони карим ёзилган дерлар. Қалбида Қуръони карим нури бўлган, бутун бир Қуръони каримни ўзига жо қилган бўлса, уни қандай қилиб, жаҳаннамга отишади?” деди.

Қуръони каримни қалбига ва ҳофизасига нақш этган илк инсон Пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дирлар. Улардан ке­йин тўрт буюк халифа ҳазрат Абу Бакр, ҳазрат Умар, ҳазрат Усмон ва ҳазрат Али (розияллоҳу анҳум)лардир. Саъд ибн Абу Ваққос, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Мусо Ашъарий, Абу Ҳурайра, Муоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб, Абу Зарр Ғифорий, Абу Дардо, ҳазрат Ойша (розияллоҳу анҳум) каби саҳобийлар Қуръонни ёд олишган.

Имом Бухорий, Ибн Сино, Амур Темур каби улуғ аждодларимиз, буюк алломаларимиз Қуръони каримни жуда ёшликларидаёқ ёд олганлар.

Ҳофиз фақат Қуръони карим лафзини ҳофизасига олиб, ёдлаган бўлиши эмас, балки унинг маъносини қалбига жо қилган, ҳукмларини муҳофаза этган, уни яхши кўрган, буйруқларига итоат этиб, қайтариқларидан қайтган бўлиши керак. Қуръонни унутган, Қуръонга амал этмасдан, дунёнинг зеб-зийнатларига алданган инсонни Қуръон ҳам унутади ва Маҳшар куни унга жуда оғир бўлади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Умматимнинг энг шарафлиси Қуръони каримни ёд олганлардир”, деганлар.

Ҳазрат Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу)дан келган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қуръони карим аҳли (яъни, уни ўқиган ва унга амал қилган инсонлар) жаннатга кириши билан “Ўқи ва юксал!” дейилади. У эса ўқиб, юксалади. Ҳар оят учун бир даража берилади. Шу усулда у билган оятларини охиригача ўқийди (ва ҳар бири учун бир даража юксалади)”, деганлар.

Муоз ибн Жуҳайний (розияллоҳу анҳу)­дан келтирилган ривоятга кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Қуръони каримни ёдлаб, унга амал қилса, қиёмат кунида унинг ота ва онасига бир тож кийдирилади. У тожнинг зиёси дунёда уйлардаги қуёш нуридан ҳам порлоқ”, деганлар (Абу Довуд).

Буюк валийлардан бири Суфёни Саврий “Киши Қуръони каримни ўқиган пайтда фаришта унинг икки кўзи орасидан ўпади. Яъни, ўқувчига ҳурмат ва ўқиганига таъзим учун фаришталар Одам боласидан Қуръони каримни тинглашга зиёда ошиқдир”, деган (“Иҳёу улумид дин”дан).

Нурбобо Мейлиев

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Раҳм қилдилар, зулм қилмадилар.

Читать полностью…
Subscribe to a channel