hidoyatuz | Unsorted

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Subscribe to a channel

Hidoyat.uz

ҚУРЪОНДА ЗИКР ЭТИЛГАН ХУРМО
#Маълумотнома

Қуръони каримда «У иккисида (мазкур икки боғда) мева, хурмо ва анорлар бордир» (Ар-Роҳман , 68), дея алоҳида зикр этилган ушбу меванинг кимёвий таркиби олимлар томонидан ўрганилганда унинг ўзига хос хусусиятлари юзага чиқди.

Хурмо таркибидаги кимё­вий окситоксин моддаси замонавий тиббиётда дармондори сифатида қўлланилади. Чунки ушбу мевадаги юқори калория касаллик ёки чарчаш сабаб заифлашиб қолган одамга қувват бағишлайди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, хурмода инсон саломатлиги учун зарур бўлган 10 дан ортиқ унсурлар мавжуд. Ҳозирги замон олимларининг таъкидлашича, инсон бир неча йиллар мобайнида фақатгина хурмо ва сув истеъмол қилиб ҳаёт кечириши мумкин экан. Хурмодаги енгил ҳазм бўладиган фруктоза организм учун қувват воситаси ҳисобланади. Ундаги фруктоза оддий шакар ва глюкозадан фарқли ўлароқ, қондаги шакар миқдорини кес­кин кўтариб юбормайди.

Хурмода турли витаминлар миқдори кўп бўлиб, инсон бир кунда унинг 15 донасини истеъмол қилса, организмнинг бир суткалик темирга бўлган эҳтиёжини қондиради, шунинг­дек, темир моддаси танқислиги сабабли юзага келадиган касалликлардан фориғ бўлади. Доимий равишда хурмо тано­вул қилиб туриш организмни суяклар заифлашувидан ҳимоя қилади.

Хурмо инсонларнинг руҳий-жисмоний ҳолатларини мўътадиллаштиришга самарали таъсир қилишини олимлар алоҳида таъкидлашади. Берклей университети тиббиётшунослари олиб борган тадқиқотларга кўра, хурмода В6 витамини фоизи юқори бўлиб, асаб тизими ва мушаклар фаолиятини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.

Интернет материаллари асосида
Зебо ОМОНОВА тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

«КИМ БИЗНИ АЛДАСА, У БИЗДАН ЭМАС...»
#Ёмонликдан_қайтариш

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) мар­ҳамат қиладилар: “Қайси ­киши бир қулни озод этса, Аллоҳ таоло қутқарилган инсон­нинг ҳар бир аъзоси баробарига халос­кори­нинг аъзоларини дўзахдан қут­қаради” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Бу хушхабарни эшитган саҳобалар қулларини озод қилишга шошилдилар. Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) каби улуғ саҳобалар ўзлариники бўлмаган қулларни ҳам сотиб олиб, озод қилдилар. Ҳазрат Билол (розияллоҳу анҳу) шулардан биридир. Уни хожасидан катта пул эвазига сотиб олиб озод қилдилар. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) жангларда асир бўлганларни ҳеч қандай фидясиз қўйиб юбордилар. Ҳатто Макка фатҳида асирларга: “Боринглар, сизлар озодсизлар....”, дедилар.

Динимизда инсон эрки унинг ҳаёти каби муқаддаслиги, азизлиги кўп бора таъкидланади. Зеро, Аллоҳ таоло инсонни ҳур қилиб яратган.

Вақтлар ўтиши билан қулдорлик ва қулчилик муносабатлари тугатилди. Кишилик жамияти тараққиётга эришди, айниқса, ҳозирги даврда мисли кўрилмаган ривожланишлар рўй бермоқда. Аммо қулчилик борасида ҳам янги “кашфиёт”лар пайдо бўла бошлади. Эндиликда баъзи бир устаси фаранг кимсалар содда кишиларни алдаб, тузоғига илинтириб, ўзга юртларга олиб бориб сарсон-саргардон қилмоқда. Уларга катта-катта қуруқ ваъдалар бериб, текин ишчи кучи сифатида фойдаланишяпти. Минг афсус, кўпгина юртдошларимиз ҳам шундай аянчли ишларга мубтало бўлган. Бу “савдо” билан шуғулланаётган виждонсиз кимсалар одамларнинг соддалиги, ҳақ-ҳуқуқини билмаслигидан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланади. Бундай кимсаларнинг нопок қилмишлари туфайли қанчалаб юртдошларимиз, хусусан, аёл-қизларимиз чет элларда азоб-уқубат чекаётир.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган қудсий ҳадисда бундай дейилади: «Аллоҳ таоло деди: “Уч хил инсон борки, Мен қиёмат кунида улар билан хусуматлашаман. (Улар) Менинг номимдан аҳд берган, сўнгра хиёнат қилган киши; озод одамни қул қилиб сотиб юбориб, пулини еган киши; хизматчини (ижарага) ёллаб, унга ишни тўлиқ бажартирган, лекин ажрини (ҳақини) бермаган киши”». Зикр қилинган бу уч тоифа одам савдоси билан шуғулланувчилардир, чунки улар аввал катта ваъдалар бериб, ёлғон гапиради, пуч нарсага одамларни ишонтиради, кейин ҳур одамни ўзгаларга сотиб пул топади, иш эгалари эса қул қилиб ишлатиб фойдаланадилар, иши битгандан сўнг ҳақини бермай, ҳайдаб юборади. Одам савдоси қурбонларининг баъзилари эса юртига умуман қайтолмайди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳис­салом) Видо ҳажларида марҳамат қилганлар: “...қонларингиз, мол-дунёларингиз, ор-номусларингиз бир-бирларингизга ҳаромдир...”.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бу сўзлари нақадар эътиборли. У зот (алайҳиссалом) ноҳақ қон тўкишдан қайтардилар, бир-бировларининг мол-мулкларига, ҳақларига тажовуз қилмасликка чақирдилар, бир-бировининг ор-номусини, қадр-қимматини топташга йўл қўйилмасликка ундадилар. Яна у зот (алайҳиссалом) таъкидлаб: “Ким бизни алдаса, у биздан эмас, макр-ҳийла қилувчи ва ёлғончи дўзахийдир” (Ибн Ҳиббон ва Табароний), дедилар. Зеро, таъкидланган бу иллатнинг оқибатлари қанчалик ачинарли ҳолатларни келтириб чиқариши эса барчага маълум. У инсон ҳуррияти, эркинлигига хавф солибгина қолмай, ахлоқ-одобга, инсонийликка зид ҳамдир.

Хайрулла ТУРМАТОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

АДАШГАН ЙИГИТ ИЗТИРОБИ
#Долзарб_мавзу

Мен сизларга ўз бошимдан кечирган воқеаларни сўзлаб бермоқчиман.

Инсон орзуси ва ҳою ҳаваси ҳеч чегара билмас экан. Ўз уйимда, тинч маҳалламда осойишта, хотиржам ҳаёт кечираётган эдим. Қўлимда гулдай ҳунарим бор эди – автоуловларни тузатардим. Топиш-тутишим рўзғор тебратишимга етарди. Оилам, шириндан-шакар икки фарзандим бор эди. Кунларнинг бирида иш ахтариб хорижга кетган танишимни эслаб, менинг ҳам хаёлимга бир фикр келиб қолди. Кечалари уйқумни, кундузлари тинчимни йўқотдим. Чет элда ишлаб, осонгина пул топиш ва тезроқ бойиб, машина олиш, данғиллама уй солиш, дабдабали тўйлар қилиб, машҳур бўлиш пайига тушдим. Шу мақсад билан 2013 йил август ойида Россия Федерациясининг Воронеж шаҳрига йўл олдим. Мени бир неча йиллардан буён ўша ёқда яшаб юрган ўртоғим Алоуддин кутиб олди. Шу куниёқ ўзи яшаб турган квартирага жойлаштирди. У ерда яна тўрт нафар тожикис­тонлик йигит ҳам бор экан.

Менинг мақсадим – тезроқ иш топиш, пул жамғариш ва сўнг Ватанга қайтиш эди. Келганимдан бери кўп вақт ўтмаган бўлса-да, Ватаним ва оиламни соғина бошладим. Алоуддин ва унинг ҳамхоналари иш ҳақида ўйламас, қандайдир китобларни ўқиш ва интернетни ковлаштириш билан банд эди. Бўш вақтларида эса турли режалар тузишар, кимлар биландир телефонда узоқ гаплашишар ва нималарнидир муҳокама қилишар, мен эса бу ҳолатга тушунолмас эдим.

Бир куни тушликдан сўнг зерикиб, токчадаги китоблардан бирини олиб варақладим. Унда ҳарбий жанг сир-синоатлари, қуроллардан фойдаланиш усуллари ва жиҳодга даъват қилувчи гаплар бор эди. Алоуддиндан бу китоб ҳақида ва нима учун бу китобни кўп ўқиётганларини сўрадим. Ўртоғим бу ҳақда ҳеч кимга гапирмаслигимни тайинлагач, ҳар бир мусулмон жиҳод қилиши кераклиги, агар мен ҳам мусулмон бўлсам, уларга қўшилишим зарурлигини уқтирди. Шундан кейин уларга қўшилиб, жиҳод ва жанг қилиш сир-синоатлари ҳақидаги китобларни ўқий бошладим. Бир куни Алоуддин: “Энди биз Сурия ҳудудига ўтиб, “Ироқ ва Шом Ислом давлати” ташкилоти сафига қўшилишимиз керак. У ерга Туркия орқали учамиз. Бизни суриялик биродарларимиз кутиб олади”, деб қолди.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ВАЛИЙ (АВЛИЁ)
#Маълумотнома

Олимлар валийга турлича таъриф беришган. Ғунаймий Майдоний айтади: “Валий, Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлган киши. Уни ўз ҳолига ташлаб қўймайди. Аллоҳ таоло ибодати ва тоатига берилган, унда давомли бўлган кишидир”. Саъдуддин Тафтозоний “Шарҳул ақоидин насафийя”да айтади: “У Аллоҳни таниган, тоатларда давомли, маъсиятлардан узоқ бўлган, лаззат ва шаҳватлардан сақланган кишидир”. Ҳайсамий: “Улар илмларига амал қилиш ҳамда адашиш ва тойилишлардан сақланиш билан Аллоҳнинг ва бандаларнинг ҳақларини адо этган кишилардир”, деб таъриф берган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «У солиҳ кишиларни дўст тутар» (Аъроф, 196). Розий «Тафсир»ида айтади: “Валий сўзи луғатда “яқин” маъносини англатади. Банда кўп тоат ва ихлос билан Аллоҳга яқин бўлса, Аллоҳ унга ўз раҳмати, фазли эҳсони билан яқин бўлади. Натижада валийлик юзага келади”.

«Огоҳ бўлингизки, албатта, Аллоҳнинг валийлари (дўстлари)­га хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар. Улар имон келтирган ва тақволи бўлганлардир. Уларга дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам башорат (хушхабар) бордир» (Юнус, 62–64). Аллоҳ таоло бу оятларда “Улар имон келтирган ва тақволи бўлганлардир”, деб валийларнинг сифатларини келтирган. Тақво қилиш – Аллоҳ таолонинг буйруқларини бажариб, қайтариқларидан қайтишдир.

“Ал-Валий” Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бири. Қуръони каримда бундай дейилади:

«Аллоҳнинг ўзигина Валий (чин дўст)дир» (Шўро, 9);

«У (мўминларга) Валий (дўст) ва Ҳамид (ҳамд эгаси)дир» (Шўро, 28);

«Дарвоқе, сизларнинг дўстингиз фақат Аллоҳ, Унинг Расули ва имон келтирганлар ҳамда намоз ўқийдиган ва руку қилган ҳолларида ҳам закот (садақа) берувчилардир» (Моида, 55).

Валий маъсум бўладими?

Валий пайғамбар каби мутлақ маъсум бўлмайди. Баъзи камчилик, қусурлар, тойилишлар бўлса-да, гуноҳларга ботишдан асралган бўлади.

Валийнинг каромати ҳақ

Каромат фавқулодда, одатдан ташқари ишдир, Аллоҳ таоло уни солиҳ кишининг қўлида жорий қилади. Валийнинг каромати бўлиши шарт эмас. Валийлар кароматни талаб қилмайдилар ва агар ўзларида содир бўлса, бошқаларга билдиришни истамайдилар.

Валийларнинг кароматлари Қуръон оятлари ва собит хабарлар билан тасдиқланган. Марям онамизнинг олдида ризқ пайдо бўлиши, Ҳизр (алайҳиссалом)нинг кемани тешишлари, болани ўлдиришлари, деворни тиклаб қўйишлари воқеалари каромат саналади.

Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу)нинг Мадинада минбарда хутба қилиб турганларида бошқа юртда жангда бўлган кишига “Эй Сория, тоғ томонга!” дейишлари, ўша кишининг буни эшитиши уларга берилган кароматдир.

Валий ўзининг валийлигини биладими?

Бу тўғрида олимлар икки фикр айтишган: 1) билмайди. Чунки у валийлигини билса, Аллоҳдан қўрқиш ундан кетиб қолади. Валийликнинг шартига кўра, то унга ўлим фаришталари тушгунича чин қўрқувда бўлиши керак (Фуссилат, 30/41). Ҳеч ким охир-оқибати нима бўлишини билмайди; 2) ўзи ҳам билиши, бошқалар ҳам унинг валийлигини билиши мумкин. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўн нафар саҳобийнинг жаннатий эканини билдирганлар. Бу улардан қўрқувнинг кетишига сабаб бўлмаган. Балки улар Аллоҳ таолога кўпроқ ибодат қилганлар, Ундан кўпроқ қўрққанлар.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

УККОША ИБН МИҲСОН
#Саҳобалар_ҳаёти

Ислом ва тавҳид ҳақида эшитибоқ, қалби имон билан порлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига бориб Исломни қабул қилди. У бошқа саҳобалар каби мушрикларнинг қаттиқ қийноқлари ва бўҳтонларига сабр этди. Бу машаққатлар фақат унинг имону ишончини ва динда собитлигини оширди, холос.

* * *

Биринчилардан бўлиб имон келтирган улуғ саҳобанинг тўлиқ исми: Уккоша ибн Миҳсон ибн Хурсон ибн Қайс ибн Мурра Асадий. Куняси: Абу Миҳсон. Бану Умайя қабиласининг амири. Ғайратли, кучли, ақлли, ўта сезгир ва оқкўнгиллиги билан одамлар орасида ажралиб турарди. У шижоатли ва журъатли эди.

Маккада мушриклар томонидан саҳобаларга етаётган азоб ва уқубатларни кўрган Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) уларга Мадинага ҳижрат этишларини буюрдилар. Уккоша (розияллоҳу анҳу) улар орасида эди. Кейинроқ Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни Ғамрога (Ямандан 18 чақирим масофадаги жой номи) жўнайдиган қирқ кишилик сарияга бошлиқ этиб юбордилар. Улар бу юришда душманга дуч келмадилар.

Уккоша ибн Миҳсон (розияллоҳу анҳу) барча яхшиликларда пешқадам бўлишга интиларди. Шунинг учун Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)дан айрилмади. Бадр куни унинг қиличи синиб қолганида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга таёқ бердилар ва ўша таёқ унинг қўлида қиличга айланди. Бу саҳоба Уҳуд, Хандақ ва бошқа барча сафарлар иштирокчисидир.

Сен ўшалардансан

Бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Арабларнинг энг яхши чавандози, мана, биздадир”, дедилар. “Ё Расулуллоҳ, ким у?”, деб сўрашди. “Уккоша ибн Миҳсон”, дедилар. Зирор ибн Азвар (розияллоҳу анҳу): “Ё Расулуллоҳ, у киши биздан”, деб айтди. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Сизлардан эмас, бизлардандир”, дедилар (Имом Муслим).

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилдилар: “Менга умматлар кўрсатилди. Пайғамбар ва пайғамбарлар ўта бошлашди. Улар билан бир оломон одам бирга эди. Бир пайғамбар билан эса ҳеч ким ўтмади. Ногаҳон, кўзимга катта бир оломон кўринди. Мен: “Бу нима, шу менинг умматимми?”, деб сўраганимда, “Йўқ, бу Мусо ва унинг қавмидир”, деб айтилди. Менга:“Уфққа қара!” деб буюрилди. Қарасам, уфқни тўлдириб халқлар келяпти. Кейин: “Осмон уфқининг бу томонига, анави томонига қара”, дейилди. Бу ёқда ҳам уфқни тўлдириб тумонат одам келаётганини кўрдим. Менга: “Булар сенинг умматинг. Улардан етмиш минги савол-жавобсиз жаннатга киради”, дейилди.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Салмон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
“Таомнинг баракаси, ундан олдин (икки қўлни) ва ундан кейин (икки қўлни) ювишдадир”, дедилар (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ЁМҒИРДЕК БЎЛ, БАРАКОТ СОЧ
#Яхшиликка_чақириш

Бизни ўраб турган коинот, таъбир жоиз бўлса, бошдан-оёқ ҳикмат ва ибратлар кўргазмасидир. Еру кўкни кўнгил кўзи билан сайр этсак, керакли сабоқларни оламиз.

Битта дарахт ё қуш, бир кийик ёки ари, оёғимиз остидаги тупроқ ёхуд оламни ёритган қуёш, бағридан ёмғирлар сочган осмоннинг бизга айтаётганларини, вақти келса, катта-катта китоблар тушунтиролмайди. Уларни кўнгли билан ўқий олган, қалби билан эшитганлар кўплаб ҳикматлар топади. Яъни, коинот қалб кўзи очиқларга жўмардликни шу қадар нозик тушунтирадики, бошқа насиҳатга ҳожат қолмайди.

Коинотнинг энг кичик заррасигача ибрат нигоҳи билан боқа олганлар илоҳий тажаллилар ва сирлар хазинасини кашф эта бошлайди. Аллоҳ таоло бу асрор ганжинасини чексиз илоҳий қудратини тафаккур қилишимиз ва “ҳеч”лигимизни идрок этишимиз учун яратган. Илк амр бўлган “Ўқи!” ифодаси мазкур ҳақиқатни ҳам ўз ичига олади. Чунки қалбий ўқишдан ҳосил бўлган фикрлаш сабаб инсон яратилиши ҳикматини яна-да чуқур англайди. Тавозели банда ҳолига келади. Зеро, инсон ожизлигини идрок этсагина Аллоҳ таолонинг азаматини ҳис қилади.

Ҳақ таоло бундай марҳамат қилади: “(У) етти осмонни қатма-қат қилиб яратган зотдир. (Эй инсон!) Раҳмоннинг яратишида бирор тафовутни (нуқсонни) кўрмайсан. Бас, кўзингни яна (самога) қайтаргин-чи, (унда) бирор ёриқни кўрармикансан? Сўнгра кўзингни қайта-қайта (самога) қарат, кўзинг сенга хор ва толиққан ҳолда қайтур” (Мулк, 3 – 4). Чиндан ҳам, кўкдаги сон-саноқсиз юлдузлар, ой, қуёшнинг неча йиллар давомида заррача ўзгармаган тартибдаги ҳаракати; таъми, ҳиди, ранги турли бўлган ҳисобсиз мева ва гиёҳ, гулларни етиштирган тупроқ, сув – муаззам қудрат тажаллиси, илоҳий санъат ажойиботлари. Улар ҳар он бандани мулоҳазага чақиради. Бироқ одамзод ғофиллиги сабаб бу ғаройибликларни сезмайди, истифода қилолмайди. Ваҳоланки, уларни англаш учун фикрлаш керак. Зеро, тафаккур ихлос ва тақвони янгилайдиган ягона омилдир.

Тафаккур аҳли учун борлиқ дарсхона вазифасини ўтайди. Ҳеч қаерда ўқимаган, энг оми одам ҳам бу дарсхонада ҳаётни ва ҳодисаларни атрофлича ўрганиш, ҳикмат ва ҳақиқатлардан улуш олиш имконига эга. Фикр эгасига ҳар япроқ, ҳар гул ва ҳар мева бутун бошли китоб бўлиши мумкин. Саъдий Шерозий айтади: “Комил инсонлар учун дарахтдаги биттагина япроқ маърифатуллоҳни англатган девондир. Ғофиллар учун эса бутун дарахтлар битта япроқча ҳам эмас”.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҲАЁ ИМОНДАНДИР
#Ҳадис_шарҳи

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Имон олтмишдан ошиқ бўлакдан иборат. Ҳаё имоннинг бир шуъбасидир” (Имом Бухорий ривояти).

“Имон олтмишдан ошиқ бўлакдан иборат”. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кoмил имoнни сифатлаб, уни шoxлари вa ҳoсили кўп дaрaxтгa ўxшaтдилaр. Шox-бутоқлaри йўқ дарахт мeвa ҳам, соя ҳам бермaйди. Имoн биргина тaсдиқ ва иқрордан иборат бўлса, худди дaрaxтнинг яланғоч тaнaсига ўхшайди. Ундай дaрaxтнинг на сояси, на ҳoсили бўлади.

Имон Исломнинг асосий рукн­ларидандир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “(Эй ин­сон­лар!) Аллоҳга ва Унинг Пай­ғамбари (Муҳаммад)га имон келтирингиз!” (Ҳадид, 7).

“Имон” луғатда тасдиқ этмоқ, инонмоқ каби маъноларни англатади. Шариатда эса, Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) келтирган барча нарсаларни дил билан тасдиқлаш ва тил ила иқрор бўлишдир.

“Ҳаё имоннинг бир шуъба­сидир”. Ҳадиси шарифнинг давомида имоннинг шуъба­ларидан айнан ҳаё зикр қилинди. Зеро, у бaрчa фaзилaтлaр асо­сидир. Уламолар ҳаёни таъриф­лаб бундай дейишган: “Ҳаё шундай хулқки, у гўзал амалларни қилишга ва ёмонлик­ларни тарк этишга ундайди”.

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳаё нимада бўлса, албатта уни зийнатлайди. Ҳаё­сизлик нимада топилса, албатта уни шарманда қилади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Имом Нававий (раҳимаҳуллоҳ) “Шарҳи Арбаъин”да ҳаё­нинг имон билан боғлиқлигини бундай тушунтирганлар: “Ҳақиқий ҳаё шуки, банда биринчи бўлиб Аллоҳдан чинакам уялиши лозим. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларга: “Аллоҳдан чинакам ҳаё қилинглар”, дедилар.
Аллоҳдан чинакам ҳаё қил­маган одам бошқалардан асло уялмайди.

Ҳақиқий ҳаёга ҳар бир ҳолатда Аллоҳ таолонинг кўриб турга­нини билиш, гуноҳлардан узоқда бўлиш билан эришилади. Ҳаёли инсон бировга, гарчи у билмаса-да, кўрмаса-да, хиёнат қилмайди, обрўсини тўкмайди, зулм қилмайди, ҳақини топтамайди. Ичи билан таши бир бўлади. Биров бор пайтда бошқача, йўғида эса бошқача муомала қилмайди. Одамлар кўз ўнгида қилмаган гуноҳни Парвардигоридан қўрққани учун танҳолигида ҳам қилмайди. Шундай сифатга эга одамдa сaлoбaт пайдо бўлади.

Шундай экан, ҳаёли бўлайлик, шунда икки дунё саодатига эришамиз, иншоаллоҳ.

Манбалар асосида
Толибжон ҚОДИРОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Лекин ҳар бир онгли инсон Аллоҳдан ёруғ дунё ҳаётининг энг ширин неъмати – тўрт мучаси соғ, ақлу ҳуши жойида, эзгу орзуларини рўёбга чиқарадиган фарзанд сўраш билан бирга, Яратганнинг бу бебаҳо омонатини дунёга келгунича ва дунёга келганидан сўнг ҳам жисмонан, маънан соғлом бўлиши учун имкони етганича ҳаракат қилиши хайрлидир, иншоаллоҳ.

Ҳомиладор аёлнинг об-ҳавога, шунингдек, саломатлик ҳамда одоб-ахлоқ талабларига мос кийиниши унинг маънавияти, маданияти, билими, андишаси юксаклигини кўрсатади.

– Ҳомиладор аёлларнинг ки­йимлари имкони борича табиий матолардан тикилгани яхши, – дей­ди гинеколог шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Шаҳодат Собирова. – Шунингдек, либос баданга жуда ёпишиб турмасин. Сабаби, биринчидан, тана тоза ҳавога тўйиниши керак; иккинчидан, айниқса, ёзнинг иссиқ кунларида тор-танқис кийимлар терини қизариб яллиғланишига олиб келади.

Бу ҳар жиҳатдан таъсирчан ва нозик бўлиб қолган ҳомиладор аёлга ва жисмида ривожланаётган болага салбий таъсир этиши мумкин. Оёқ кийимлар ҳам паст пошнали, қулай, енгил бўлсин.

Ҳомиладорлик – Аллоҳ аёлларгагина насиб этган энг гўзал фасл. Бу бахтни Парвардигори олам кимга инъом этса, табиий чиройни ҳам қўшиб беради гўё. Фаришталар уни қўриқлаб, асраб-авайлаб юрганга ўхшайди, ўзи ҳам фариштадай... бу таърифдан ортиқ ташбеҳ топа олмадим сизга, азиз келинжонлар.

Аллоҳ икки жонни омон сақлаб, фарзандингизни эсон-­омон бағрингизга босишингизга оқ йўл берсин.

Муҳтарама УЛУҒОВА

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Абулмафохир Кардарий
#Мовароуннаҳр_уламолари

Имом Абдулғафур Кардарий ибн Луқмон (баъзи манбаларда Нўъмон) ибн Муҳаммад, Шарафул қузот (қозилар фахри), «Тожуддин» (дин тожи), «Абулмафохир», «Шамсул аимма» лақаблари билан шуҳрат қозонган. Хоразмнинг Кардар (ҳозир Қорақалпоғистоннинг Нукус тумани) минтақасига мансуб бўлиб, даврининг атоқли алломаси эди.

Султон Нуруддин Муҳаммад Занкий даврида Ҳалабнинг қозиси бўлган ва шу ерда 562 ҳ. (1166 м.) йили вафот этган.

У ҳанафий мазҳабида фиқҳ ва усулул фиқҳ мавзуларида бир неча китоблар ёзиб қолдирган ва машқур фиқҳ китобларини шарҳ қилган.

Унинг қуйидаги асарлари маълум: «Ал-Муфид вал мазид фи шарҳит Тажрид». Бу китоб устози Абулфазл Абдураҳмон ибн Муҳаммад Кирмонийнинг «Тажрид» китобига ёзилган шарҳдир. У уч жилддан иборат.

Кафавий хабар беришича, унинг қўлида ушбу китобнинг иккинчи жилдидан бир нусхаси бўлиб, асар «Ал-Мазид вал муфид» деб номланган экан. У Абдулғафур Кардарийнинг шогирди Шайх Шиҳобуддин Абулфазл Муҳаммад ибн Юсуф Али Ғазнавий хати билан ёзилган. Бу нусха «Никоҳ» китоби билан бошланиб, «Ширкат» китоби билан якунланган экан.

«Шарҳул жомиъ ал-кабир», «Шарҳул жомиъ ас-сағир», «Ҳайратул фуқаҳо». Бу сўнгги китобда фиқҳий масалалар келтирилган бўлиб, улар фиқҳ китобларининг боблари асосида тартибга солинган. Лекин бу китобнинг фарқли томони, унга киритилган масалаларнинг ечими фақиҳларни ҳайратда қолдирар ва олимларни жавоб беришда қийнаб қўяр эди. Кафавий хабар беришича, бу китоб ўша даврда қўлдан қўлга ўтиб юрган, Кафавийнинг қўлида ҳам доим унинг бир нусхаси мавжуд бўлган.

«Зиёдот», «Усулул фиқҳ». Бу китоб «Усулул Кардарий» номи билан ҳам юритилади. «Ал-Интисор ли Аби Ҳанифа фи ахбориҳи ва ақволиҳи» (Хабарлари ва сўзлари бўйича Абу Ҳанифанинг ғалабаси).

Шайх Абдулазиз МАНСУР

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Онам яқинда вафот этдилар. Кексачилик, тишлари тушиб кетиб, сунъий танг­лайли тиш (протез) қўйдир­гандилар. Табиийки, ясама тиш олиб қўйилганди. Бундан хабар топган отинойи: “Марҳумага тегишли нарса олиб қолиниши мумкин эмас, тезда онангизнинг қабрларини очиб, ясама тишларини кўмиб қўйинг, акс ҳолда руҳлари безовта бўлиб, туши­нгизга кираверадилар”, деб таъкидлади. Очиғи, бундай қилишга қўрқяпман. Ҳурматли муфтий ҳазратлари! Маслаҳат беринг, нима қилай?

ЖАВОБ: Отинойининг гапи мутлақо асоссиздир! Ясама тиш одамнинг аъзоси ҳисобланмайди. Бинобарин, уни кўмиш лозим эмас. Аёлларга тўғри йўлни кўрсатиши, насиҳат қилиши лозим бўлган отинойиларнинг бундай хурофий, уйдирма гапларни айтиб юриши ачинарли ҳолдир. Бу каби ҳолатлар отинойиларнинг диний саводхонлигини, билимларини ва малакаларини ошириб бориш кераклигини билдиради.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

МУНОЖОТ ҲАМ ИБОДАТДИР
#Динимизни_ўрганамиз

Кўнгил ажиб бир хилқат экан. Барча яқинларинг ёнингда, орзуларинг бирин-кетин амалга ошаяпти. Эҳтиёжинг қадар ҳар бир нарсага эришаяпсан. Бир сўз билан айтганда “Еганинг олдингда, емаганинг кетингда!” Бироқ кўнгилнинг, кўнгил қурғурнинг кемтиклиги битмас экан. Инсоннинг маънавиятини юксалтириш учун изланишлари, яқин дўст қидириши ана шу кўнгилнинг талабидандир.
Яқинда ўша кўнгил кемтикликларини лиммо-лим тўлдирадиган бир даво топдим. Бу даргоҳи илоҳийда ибодат ўлароқ қабул қилинадиган муножот!
Кўнглингиз тушуниксиз бир дард билан тўлиб ҳеч кимсага тушунтириб бўлмайдиган туйғулар домида қолганида, майда гап-сўзлар хафа қилганида, охири тугамас эҳтиёжлар ортидан чопа-чопа толиққанингизда, энг асосийси, бир таскин-тасаллига зор бўлиб турганингизда бор дардингизни Яратганга арз этиб кўринг! Қуръони каримда: “Аллоҳнинг чиройли исмлари бордир. Уни ўша (исм)лар билан атанг!..” (Аъроф, 180), дейилади. Шу даъватга кўра муножотни Аллоҳнинг гўзал исмлари ила бошланг. Бу исмлар маъноларини англаб, улар ортидан маърифат ҳосил қилсангиз, Аллоҳни нақадар яхши танисангиз, муножотингиз кўнглингизга шу қадар осудалик, фараҳ бахш этади. Шу билан бирга даргоҳи илоҳийда мақбул бўлади, иншоаллоҳ!

Аллоҳим! Қодиру Қаҳҳор, Жаббору Ғаффор!
Холиқсан! Қуёшни, ойни, ер ва осмонларни, унинг орасидаги барча нарсаларни аниқ ўлчов асосида, бутун мавжудотни аниқ низом остида яратдинг.

Раҳмонсан! Неъматларни берувчисан! Менга энг улуғ неъматинг – ҳидоятни бердинг! Ўзингга беадад шукрлар бўлсин!

Раҳимсан! Латиф неъматларингни мендан ҳеч аямадинг. Кўнглимни шу қадар ҳассос этдингки, бугун зарра қадар яхшилик ҳам, зарра қадар ёмонлик ҳам унга из солади.

Саломсан! Нуқсонлардан саломатсан, истаганинг­га тинч­лик ва хотиржамлик, роҳат берасан! Умидим, ана шу Саломлигинг нури менинг ҳам устимда тажалли қилсин! Оиламга, хешу ақраболаримга, фарзандларимга, бутун юртга хотиржамлик индир!

Муҳайминсан! Барча яратиқларингнинг ҳар бир ҳолига гувоҳсан! Ақли ожизим ана шу ҳақиқатни унутиб қўймасин! Унутиб қўйганим он илоҳий қудратинг билан буни ёдимга сол! Амрингдан ташқарида юришимга йўл қўйма!

Маликсан! Умрим бўйи сенинг мулкинг бўлиб қолай! Мени ўзингдан ўзгага ташлаб қўйма! Сенга қуллигим аслида олий бахт, уни доимо ёдимда тутолсам, чин дилдан бандалик қилолсам, Ғаффорлигингдан насиба оламан.

Ваҳҳоб, Раззоқ, Боситсан, эй яратган Эгам! Беҳисоб неъматлар ато этдинг. Менга илм, қобилият, салоҳият бериб, ризқим ва унинг воситаларини қоим қилдинг. Алҳамдулиллоҳ, ризқимни мўл қилганинг каби, кўнглимни ҳам кенг қил!

Фаттоҳсан, эй яратган Холиқи Зулжалол! Бўлган ва бўладиган, аввал ва охирги, ботин ва зоҳир нарсаларнинг барчасини билган Алимлигинг ила раҳмат хазинангни менга, мен қатори барча мусулмонларга кенг оч.

Муъизз – азиз қилувчисан! Кимни хоҳласанг, тўғри йўлга солиб азиз этасан! Мени ҳам шундайларинг қаторида қил! Эгри йўлга юриб, хор бўлишдан ўзинг омон сақла!

Самиъсан! Ҳар бир нарсани эшитгувчисан! Бу даҳри дун­нинг шовқинлари ичида ҳам менинг пичирлаган сасимни туясан! Дардимни сенга айтмоғимнинг ҳам кераги йўқ, уни ўзимдан ҳам яхшироқ биласан!

Хабирсан, мен учун нима яхшию нима ёмон, барчасидан хабардорсан!
Сенинг Латифлигингдан умидворман. Лутфинг мен учун энг азиз неъмат.

Адлсан – мутлоқ адолат қилувчисан! Бироқ мен адолатингни сўрашдан хавфдаман. Чунки гоҳида билиб, гоҳида билмай, баъзида эса нафсим кўйига кириб қилган гуноҳларим бисёр. Шу сабаб адлингдан эмас, Ҳалимлигингдан, Азиматингдан, Ғофур ва Шакурлигингдан умидим бор!

Ҳафизсан, ҳар бир нарсанинг муҳофазасини комил қиладиган Зотсан, менинг энг олий хазинам – имонимни Ўзинг сақла!

Вадуд – барчага яхшиликни раво кўрувчисан, менга Ўзинг яхшилик дея билган барча неъматларингни бер!

Читать полностью…

Hidoyat.uz

БАХТ ЭРТА ТУРМУШДАМИ?
#Долзарб_мавзу

Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг бахтли бўлишини истайди. Лекин қизимни тезроқ турмушга берсам ёки ўғлимни уйласам хотиржам бўлардим, деган қараш фарзандлар иқболига салбий таъсир этишининг эҳтимоли катта.

Мана шундай фикрдаги ота-­оналарга тушунтириш мақсадида барча шаҳар ва туманлар, қиш­лоқ ва маҳаллаларда мунтазам давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Ушбу тадбирларда қиз болани барвақт турмушга бериш ва эрта фарзанд кўриш, қариндош-­уруғлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг зарурлиги борасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар томонидан қизларнинг 16–18 ёшларда она бўлиши жиддий муаммолар келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланган. Қизларнинг жисмонан ва руҳан оналикка тайёр бўлмасдан оила қуриши кўпинча туғруқ жараёнида ўлим хавфи ортишига сабаб бўлади.

Бинобарин, эрта ҳомиладорлик ёш она ҳамда бўлажак фарзанд учун ҳар томонлама хавфлидир.

Тиббий текширув натижалари шуни кўрсатмоқдаки, болалардаги турли хил хасталиклар, айниқса, асаб тизими ва генетик нуқсонлар айнан қариндошлар ўртасидаги никоҳ туфайли юзага келаётир.

Бунинг олдини олиш учун, аввало, ота-оналар етарли тиббий билим ва тушунчага эга бўлиши лозим. Аммо айримлар эрта турмуш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини кўра-била туриб, шошма-шошарлик ва ўзбошимчалик билан қарор қабул қилишади. Натижада носоғлом фарзандлар дунёга келади, оилалар ўртасида совуқчилик пайдо бўлади, ёш келин-куёв руҳий тушкунликка тушиб қолади. Кимнингдир ўйламай қилган хатоси туфайли ёш оилалар бузилиб кетади, келин-куёвнинг ҳаёти издан чиқади.

Фахриддин ХУДОЙНАЗАРОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Имом Муслим (раҳматуллоҳи алайҳ) ривоят қилади: «Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Сизлардан бирингиз ёмон туш кўрса, чап тарафига уч марта туфлаб юборсин. Аллоҳ таолодан шайтоннинг ёмонлигидан уч марта паноҳ сўрасин. Ётган тарафининг тескари томонига ўгирилиб олсин”, деганлар».

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: “Мужтаҳид” нима дегани? Кимлар мужтаҳид бўла олади?

Жавоб: “Мужтаҳид” сўзи луғатда интилганига етиш учун бутун куч-қувватини сарфловчи маъносини билдиради. Истилоҳда шаръий занний далиллардан ҳукм чиқариш салоҳиятига эга фақиҳ мужтаҳид дейилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг кўпгина саҳобалари ҳам мужтаҳид бўлишган. Мужтаҳидлар уч даражага ажратилган: ­1. Мутлақ мужтаҳид. Буларга тўрт мазҳаб имомлари киради. 2. Мазҳаб даражасидаги мужтаҳид (мужтаҳид фил мазҳаб); у ҳар қандай масалани фақат ўз мазҳаби асосчиси манбаларига суянган ҳолда ҳал этган. 3. Айрим масалаларни ечиш даражасидаги мужтаҳид (мужтаҳид фит таржиҳ); у ўзидан аввалги мужтаҳидлар ҳал этмаган масалаларни тадқиқ этиш ҳуқуқига эга бўлган. Агарда кўрилаётган масала бўйича ҳукмлар бир неча бўлса, у ўзининг илмий салоҳиятига кўра, улардан бирини қувватлаши мумкин бўлган. Мужтаҳид араб тилини, усули фиқҳни, Қуръон ва ҳадис илмларини билиши шарт. Мужтаҳиднинг одоб-ахлоқи, турмуш тарзи намунали бўлиши лозим.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

БРАЗИЛИЯ МУСУЛМОНЛАРИ
#Олисларга_саёҳат

Бразилия ўлкасига Ислом дини турли йўсинда тарқалгани ҳақида маълумотлар бор. Археологлар топган икки минг йилдан ошиқ тарихга оид манбалар бу ерларга мусулмонлар қадим замонларда келганини англатади.

1910 йилга келиб мамлакатда истиқомат қилаётган мусулмонлар сони юз минг нафарга етгани эътироф этилади. Кейинчалик Сурия, Иордания ва Ливан каби араб давлатларидан келган муҳожирлар мусулмонлар сафини янада кенгайтиради.

1929 йили илк Сан Пауло мусулмонлар хайрия уюшмаси ташкил этилади. 1956 йили эса бутун Жанубий Америкада биринчи жоме масжид барпо қилинади. Кейинчалик Куритиба, Паранагуа, Рио да Жанейро ва Бразилия шаҳарларида ҳам мусулмонларнинг турли уюшмалари ўз фаолиятини бошлади. Айниқса, Сан Пауло ва Рио да Жанейро шаҳарларида Ислом динига қизиқиш ортиб боради.

Бразилиялик мусулмонларнинг қирқ фоизи Сан Паулода истиқомат қилади. Диний идора маркази ҳам ана шу ерда жойлашган. Ислом маданияти маркази мутахассисларининг тахминларига кўра, бу ерда мусулмон аҳолининг сони икки миллионга етган.

Бразилия мусулмонларининг муаммоларидан бири Қуръони карим, ҳадиси шариф, ақоид, тафсир ва Ислом тарихига оид фанларни ўрганишлари учун ҳануз португал тилидаги адабиётлар етишмаслигидир. Лотин Америкасининг ярмидан кўпи испан тилида сўзлашса-да, айнан Бразилияда португал тилини она тили деб билишади.

Умуман олганда маҳаллий мусулмонларнинг бемалол, эмин-эркин ибодат қилишлари учун қулай шароитлар яратил­япти, янги масжид ва ўқув даргоҳлари барпо этиляпти.

Ҳозирда мамлакатда “Куяба”, “Фос ду-Игуасу” ва “Кампинасе” каби масжидлар барпо этилди. Ҳар йили ҳаж ва умра мавсумларида минглаб зиёратчилар муборак сафарни амалга оширишлари учун керакли шароитлар яратиб бериляпти.

Азизхон ҲАКИМОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Унинг катта, ёқимли ваъдалари таъсирида таклифига рози бўлдим. Биз Туркия орқали Сурияга етиб бордик. У ерда бизни Абу Усома деган соқолли бир одам кутиб олди. Бизни ҳарбий истеҳком томонга бошлар экан, йўл-йўлакай у ердаги шароитни кўриб, танам музлаб кетди. Ҳар томондан ўқ овозлари эшитилар, теварак-атроф қўрқинчли эди. Ҳарбий истеҳкомга етиб бордик. Шайх Бурҳониддин исмли қўмондон бизни қарши олиб, бу ерда фақат унинг айтгани бўлиши, шубҳали ҳаракат қилсак ёки қочишга уринсак, сўзсиз отиб ташланишимизни уқтирди. У ердаги ҳолат айтиб бўлмас даражада аянчли ва жирканч эди. Улар учун инсон ҳаёти арзимаган бир сариқ чақадай эди – истаган кишиларини итдек отиб, қўй каби бўғизлашарди. Биз бундай ҳаётга аста-секин ўрганиб, қиладиган ишларимизни тўғри деб билар, Ислом учун хизмат қил­япмиз, деб ўйлардик. Шу тариқа қарийб бир йил мен Сурияда бўлаётган қонли тўқнашувларда қатнашдим. У ердаги қўмондонлардан бири мендан: “Ислом дини учун буюк ишлар қилишга розимисан?” деб сўради. “Албатта”, дедим. У Ватанимга қайтиб, ёшларни жиҳодга тарғиб қилишимни, ИШИД­га олиб келишимни, агар бу ишни уддаласам, менга қўмондонлик унвони берилишини айт­ди. Шундан сўнг яна Россия орқали Ўзбекистонга қайтиб келдим. Қўл телефонимга жиҳод, ҳижрат, шаҳидлик тўғрисида қилинган маърузалар ва Сурияда юрган вақтимдаги фотосуратлар ҳамда видеолавҳаларни ёзиб олган эдим. Аэропорт текширувидан ўтаётганимда бу нарса ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар, божхона ходимлари эътиборини тортди ва бунга аниқлик киритиш учун мени сўроққа тутишди. Кейинчалик билсам, бу ишларим жиноят, катта гуноҳ экан. Афсус, қилган хатоларимни англаб етганимда кеч бўлган эди...
Азиз юртдош-тенгдошларим... Эҳтиёт бўлинг, Ислом динини ниқоб қилиб олган кимсалар алдовига учиб, адашиб қолманг. Шундай тинч юртимизнинг қадрига етинг. Дунёда ҳеч бир жой одамга ўз уйи – ўлан тўшагидай бахт, хотиржамлик, ҳаловат бахш этолмаслигини асло эсдан чиқарманг.

“ИШИД фитнаси” китобидан олинди.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Саждада аёллар бош бармоқларининг учи бурун катакларини тўсиб туриши керакми?

Жавоб: Алҳамду лиллаҳ, вассолату вассаламу ала росулиллаҳ. Аммо баъд... Йўқ. Аёллар рукуъда ҳам, саждада ҳам бармоқларини жипслаштириб туради, саждада қоринларини сонларига ёпиштиради. Қўлларини биқинларига жипс қилиб тортган ҳолда, билакларини ерга қўйиб, иложи борича йиғиниб-қимтиниб сажда қилади («Хулоса»).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бошқа ҳеч нарса айтмасдан, (ичкарига) кириб кетдилар. Ўтирганлар: “Биз Аллоҳ таолога имон келтириб, Унинг расулига эргашдик. Ўшалар биз бўламизми ёки Исломда туғилган авлодларимизми? Чунки биз жоҳилият замонида туғилганмиз”, дея музокарага киришиб кетишди. Бу гапларни эшитган Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳужраларидан чиқиб, бундай дедилар: “Улар ирим қилмайдиган, фол очдирмайдиган, ва (касал бўлмасидан) баданига (темир қиздириб) босмайдиган ва Парвардигорига таваккал қиладиганлардир”. Шунда Уккоша ибн Миҳсон (розияллоҳу анҳу) ўрнидан туриб: “Ё Расулуллоҳ, мен ўшаларданманми?” деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сен ўшалардансан”, дедилар. Муҳожирлардан бошқа бир киши туриб: “Ё Расулуллоҳ, мен ўшаларданманми?” деб сўраган эди, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Уккоша сендан олдин сўради”, деб жавоб бердилар” (Имом Бухорий).

Мадинани тарк этмади

Касир ибн Солт (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Уккоша ибн Миҳсон (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларига қадар Мадинани тарк этмади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) оламдан ўтганларида Уккоша (розияллоҳу анҳу) қирқ тўрт ёшда бўлган. Сўнг Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) уни Яманга юборди”. Уккоша ибн Миҳсон (розияллоҳу анҳу)дан саҳобалар Абу Ҳурайра ҳамда Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) ҳадис ривоят қилишган.

Орзу сари сўнгги қадам
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ҳеч бир савол-жавобсиз жаннатга кириш башоратини эшитган Уккоша (розияллоҳу анҳу) ана шу неъматга тезроқ сазовор бўлишни орзу қила бошлади. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) замонида муртадларга қарши курашди. Умрининг сўнгги куни Бузохада (Баҳрайндаги жой номи) якун топди. Ўшанда у Холид ибн Валид, Собит ибн Арқам билан бирга Тулайҳа ибн Хувайлид (сўнг у Исломни қабул қилган) ва укаси Салама ибн Хувайлид қўшинига қарши жанг қилди. Уккоша (розияллоҳу анҳу) “Рузом” лақабли отини, Собит ибн Арқам эса “Мухаббар” лақабли отини минган эди. Собит (розияллоҳу анҳу) Салама ибн Хувайлид билан, Уккоша (розияллоҳу анҳу) Тулайҳа ибн Хувайлид билан яккама-якка олишувда мардларча ҳалок бўлишди ва юксак даражага эришишди.

Манбалар асосида Юлдуз КОМИЛОВА тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ТАОМ ЕЙИШ ОДОБЛАРИ
#Динимизни_ўрганамиз

Ҳар бир нарсанинг одоби бўлгани каби таомланишнинг ҳам одоблари бор. Улар қуйидагилар:

*Таомланишдан олдин икки қўл ювилади.

*Таом ейишдан олдин “Бисмиллаҳ”ни айтилади ва ҳар ким ўз олдидан ўнг қўл билан ейиш суннатдир.

Умар ибн Абу Салама (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: У зот (розияллоҳу анҳу) айтади: “Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қарамоғларидаги бола эдим, қўлим товоқда (у-бу ёғида) бориб келар эди. Шунда у зот менга: “Эй бола! “Бисмиллаҳ” дегин, ўнг қўлинг билан, ўз олдингдан егин!” дедилар. Ана шундан сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўргатганларидек ейдиган бўлдим” (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий).

*Улуғ ёшдаги кишилар, олимлар билан бирга таомланганида, уларнинг таом ейишни бошлашларини кутиш юксак одобдир.

*Таом суяниб ёки ёнбошлаб ейилмайди.

*Қўлдан дастурхонга тўкилган овқат бўлаклари ейилади, идишда таом юқларини тозалаб (ялаб) қўйилади.

*Таом еб бўлганидан сўнг Аллоҳга ҳамд айтиб дуо қилинади. Аллоҳ таолонинг ўзи ризқ берувчи эканини эътироф этиб, унга шукр қилиб, бандалигини изҳор этиб, Ўзига ҳамд айтиб дуо қилиш фазилатдир.
“Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қачон таомланиб бўлсалар: “Бизни едирган-ичир­ган ва мўминлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин”, дер эдилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим).

*Таомдан кейин тиш ораларида қолган овқат қолдиқларини тозалаб ташлаш одобдир.

*Таомни ёмонлаш мумкин эмас. Ҳар қандай ҳалол таом Аллоҳ таолонинг бандага берган неъмати, ҳар бир неъмат учун банда Аллоҳга шукр айтмоғи лозим, ношукр инсонгина таомни ёмонлайди.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳеч қачон бирор таомни айбламас эдилар. Агар иштаҳалари тортса, ердилар, кўнгиллари тусамаса, тарк қилардилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Абу Довуд).

*Овқатланишда шошқалоқлик ярамайди.

*Таомни тартиб билан тановул қилинади.

*Керагидан ортиқ ейилмайди. Чунки ортиқча ейиш, биринчидан исроф, иккинчидан, танани ланж, ибодатларга суст қилиб қўяди.

*Таомни бир ўзи емай, бош­қалар билан бирга ейишда барака бор.

*Таом иссиқ бўлса совушини кутиб, кейин тановул қилиш зарур.

*Таомни совутиш учун пуфлаш макруҳдир.

*Таомни ўзига яқин томонидан ейиш одобдир, ўртаси ёки устидан ейиш одобсизликдир.
Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тик туриб сув ичишдан қайтардилар. Шунда: “Таом ейиш-чи?”, дейилди. “У яна ҳам оғирроқ”, дедилар (Имом Термизий ва Имом Муслим).
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло барчамизни Расулуллоҳ (соллал­лоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларига амал қилиб, ҳисобсиз ажру савобларга эга бўлишни насиб этсин.

Аҳмаджон БОБОЖОНОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Қисқаси, борлиқдаги ҳисобсиз яратиқлар ўз тилларида орифларга неча сирларни очади. Зотан, бутун олам инсонга шу ва шу каби хизматлар учун яратилган. Одамзод ана шу сирларни тафаккур қилиш жараёнида ички оламини бошқаларга фойда келтирадиган хазина ҳолига келтириши зарур. Яна-да тўғриси, баракот ва раҳмат пайғамбари ҳазрат Муҳаммад Мустафонинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нурли йўлларига чоғланганлар тоза ва шаффоф сув каби шифобахш, роҳат берувчи, яшнатувчи бўлиши керак.

Мавлоно Румий ёзади: “Сув ер юзидаги муҳтожларни, етимларни озиқлантиради, ташналарга ҳаёт бахш этади. Лекин кирланиб кетгач, ўзидан ҳузурсизланади. Фарёд қилади: “Раббим! Сен менга нима берган бўлсанг, ҳаммасини тарқатиб тугатдим, йўқсил ҳолга тушдим. Сармоямни, қўлимда борини яхшига ҳам бердим, ёмонга ҳам... Эй мулки чексиз Подшоҳ, менга бундан ҳам ортиғини насиб қил!” Шунда Аллоҳ таоло булутга буюради: “Уни авайлаб яхши жойга олиб бор”. Кейин қуёшга амр қилади: “Тезда уни ҳароратинг билан кўкка кўтар!” Шу тарзда турли йўлларни босиб ўтиб, мусаффо ҳолга келгач, гоҳ ёмғир, гоҳ қор, гоҳида эса дўл ҳолатида ер юзига ёғдиради. Ниҳоят, сарҳади кўринмайдиган, поёнсиз денгизларгача етказади”.

Бу табиий ҳодиса орқали Мавлоно қуйидаги маънони ифода қилади: “Сувлар самода покланганидек, сен ҳам Аллоҳ таолога яқинлашиб, бутун кирлардан тоза бўл. Ёмғирга айлан, раҳмат ва баракот соч!”

Демоқчи бўлганимиз, инсоннинг асли тоза, ундаги доғлар гуноҳлардан кейин пайдо бўлади. Аммо инсон фитратидаги софлик – аслий нарса. Агар банда ўзлигини англаб, хатоларидан пушаймон бўлиб, кўзида ёш билан Аллоҳ таолодан мағфират сўраб, покланишга ҳаракат қилса, кундан-кун тараққий топади. Маънавий софлик ва камолотга эришади. Бу мақомга чиққач, Аллоҳ таолонинг изни ила инсонларнинг кўнглига баракот улаша бошлайди. Кишиларнинг ислоҳи ва камоли учун хизмат қиладиган раҳмат ва ҳидоят манбаига айланади.

Зумрад ФОЗИЛЖОН қизи тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Бир маросимда тумов бўлиб қолган одам билан битта лагандан ош ­ейишга тўғри келди. Кўнг­лим хижил бўлди. Ташқарига чиққач, бир танишимга бу тўғрида гапирсам, у: «Кўнглингизга олманг, “Касаллик юқиши йўқ нарса” деган ҳадисни эшитмаганмисиз?» деб сўради. Ҳайрон бўлдим – ахир шамоллаш, грипп­нинг юқумли касаллик экани маълум-ку?!

Жавоб: Ҳадис шориҳлари: «Касаллик юқиши йўқ нарса...» мазмундаги ҳадисдан мурод, “ҳеч бир киши Аллоҳнинг изни ва тақдирисиз касал бўлмаслигини уқтиришдир”, дейишган (“Баён линнос”, “Зодул маод”).
Гоҳида касал олдида бўлиш, Аллоҳ таолонинг изни билан, касал бўлишга сабаб бўлади. Шунинг учун Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Туялари касал бўлган киши уларни ўзганинг соғ туя­ларига қўшмасин”, деганлар.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҲАЁ ИМОНДАНДИР
#Ҳадис_шарҳи

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Имон олтмишдан ошиқ бўлакдан иборат. Ҳаё имоннинг бир шуъбасидир” (Имом Бухорий ривояти).

“Имон олтмишдан ошиқ бўлакдан иборат”. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кoмил имoнни сифатлаб, уни шoxлари вa ҳoсили кўп дaрaxтгa ўxшaтдилaр. Шox-бутоқлaри йўқ дарахт мeвa ҳам, соя ҳам бермaйди. Имoн биргина тaсдиқ ва иқрордан иборат бўлса, худди дaрaxтнинг яланғоч тaнaсига ўхшайди. Ундай дaрaxтнинг на сояси, на ҳoсили бўлади.

Имон Исломнинг асосий рукн­ларидандир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “(Эй ин­сон­лар!) Аллоҳга ва Унинг Пай­ғамбари (Муҳаммад)га имон келтирингиз!” (Ҳадид, 7).

“Имон” луғатда тасдиқ этмоқ, инонмоқ каби маъноларни англатади. Шариатда эса, Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) келтирган барча нарсаларни дил билан тасдиқлаш ва тил ила иқрор бўлишдир.

“Ҳаё имоннинг бир шуъба­сидир”. Ҳадиси шарифнинг давомида имоннинг шуъба­ларидан айнан ҳаё зикр қилинди. Зеро, у бaрчa фaзилaтлaр асо­сидир. Уламолар ҳаёни таъриф­лаб бундай дейишган: “Ҳаё шундай хулқки, у гўзал амалларни қилишга ва ёмонлик­ларни тарк этишга ундайди”.

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳаё нимада бўлса, албатта уни зийнатлайди. Ҳаё­сизлик нимада топилса, албатта уни шарманда қилади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Имом Нававий (раҳимаҳуллоҳ) “Шарҳи Арбаъин”да ҳаё­нинг имон билан боғлиқлигини бундай тушунтирганлар: “Ҳақиқий ҳаё шуки, банда биринчи бўлиб Аллоҳдан чинакам уялиши лозим. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларга: “Аллоҳдан чинакам ҳаё қилинглар”, дедилар.
Аллоҳдан чинакам ҳаё қил­маган одам бошқалардан асло уялмайди.

Ҳақиқий ҳаёга ҳар бир ҳолатда Аллоҳ таолонинг кўриб турга­нини билиш, гуноҳлардан узоқда бўлиш билан эришилади. Ҳаёли инсон бировга, гарчи у билмаса-да, кўрмаса-да, хиёнат қилмайди, обрўсини тўкмайди, зулм қилмайди, ҳақини топтамайди. Ичи билан таши бир бўлади. Биров бор пайтда бошқача, йўғида эса бошқача муомала қилмайди. Одамлар кўз ўнгида қилмаган гуноҳни Парвардигоридан қўрққани учун танҳолигида ҳам қилмайди. Шундай сифатга эга одамдa сaлoбaт пайдо бўлади.

Шундай экан, ҳаёли бўлайлик, шунда икки дунё саодатига эришамиз, иншоаллоҳ.

Манбалар асосида
Толибжон ҚОДИРОВ тайёрлади.

idoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Капалак қанотидай нозик...
#Аёллар_саҳифаси

Гулларнинг очилиш олдидан ғунча бўлган даврининг ўзида биз англагану англамаган қанча ҳикматлар бор! Нафис гулбарглар устидаги қалин япроқлар йўргакни эслатади: улар гулни камолга етгунича табиат синовларидан асраб, ҳимоя қилиб туради. Вақти-соати етиб, аввал “йўргак” – япроқлар, кейин эса чирой ва хушбўйга тўлган гулбарглар аста-секин очилади... Бу гапларни айтишимнинг сабаби бор.

Йўл бўйида, бекатдамиз. Имкони борича ўзимни эътиборсиздай тутмоқчи бўламан-у... лекин бошқа тарафга қараганда ҳам, барибир, хаёлим автубус кутувчилар орасида турган ҳомиладор аёлдан нари кетмай қолди. Кўринишидан ой-куни яқинлашиб қолганга ўхшайди.

Назаримда, бундай пайтда аёлнинг бутун вужуди капалак қанотидай нозик, таъсирчан бўлиб қолади. Фақат майин илиқ ҳаволар, танасига куч-қувват бўладиган таомлар, роҳатижон либослар муносиб унга.

Диққатимни тортган нарса шуки, мендан уч-тўрт қадам нарида турган ўша ҳомиладор келинчакнинг кийими жуда тор... иссиқ кунда ўзигаям, юраги остидаги дилбандигаям тўйиб нафас олишга халақит бераётгандай эди: белидан анча юқорида энли чўзма белбоғ сириб боғланган, сунъий матодан тикилган кўйлак ёпишиб турарди.

Оналаримизнинг, опаларимизнинг худди шундай пайтдаги ҳолатларини эсладим: ип ёки ипакдан тўқилган матодан кенг, узун кўйлаклар кийишиб, тўлғоқ дарди тутгунча ҳам уй юмушларини саранжом-саришта қилиб енгил юришаверарди. Бошқаларнинг назарига тушишдан ийманишар, бемаҳалда ёки чекка жойларда ёлғиз қолишдан сақланишар, қайнонаю оналари иложи борича эҳтиёт қилишарди.

Тўғри, замон билан боғлиқ равишда одамларнинг ҳаёт тарзи, либослари ҳам ўзгариб боради. Ҳозирги ёш келинлар бувилари, момолари каби кийинишни тасаввур ҳам қилолмайдилар. Лекин ҳамма даврлар учун ўзгармас бўлган ҳақиқатлар билан ҳисоблашмасликнинг оқибати яхши бўлмайди.

Ҳомиладор аёлларнинг жисмоний, руҳий ҳолатлари билан боғлиқ талаблар борки, уларга риоя қилганлар ўзи ва дунёга келажак боласининг жисмоний ва руҳий саломатлиги учун жон куйдирган бўлади. Бугунги ёш келинларда ҳомиладорлик даврининг аввалгиларга нисбатан бирмунча қийин кечаётгани борасида замонавий тиббиёт бонг урмоқда, ўзимиз ҳам кўриб-билиб турибмиз. Бу муаммога дунё миқёсида рўй бераётган экологик ўзгаришлар, глобаллашув даврининг тезкор ҳаёт тарзи энг катта сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ЗАРРАЧА БЎЛСА ҲАМ...
#Тафсир

Қачонки, Ер ўзининг (энг даҳшатли) зилзиласи билан қимирлаганида, Ер (ўз қаъридаги конлару мурдалардан иборат) “юк”ларини (юзага) чиқариб ташлаганида ва (қайта тирилишни инкор қилувчи) инсон (даҳшатга тушиб): “Унга не бўлди экан?” – деб қолганида – ана ўша кунда Ер ўз хабарларини сўзлар. (Сўзлашга) Раббингиз ваҳий (билан рухсат) қилганини айтур. Ўша куни (яъни қиёмат қойим бўлгач) одамлар, уларга (номаи) аъмолларини кўрсатилиши учун тўда-тўда бўлиб чиқиб келурлар. Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни кўрар. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса ҳам, уни кўрар (Залзала сураси).

Абдуллоҳ ибн Амр (розиял­лоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ, менга Қуръон ўқитинг (ўргатинг)”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Учта “алиф, лом, ро” сурасини ўқи”, дедилар. У киши: “Ёшим катта, хотирам суст, тилим қотган-да, ё Расулуллоҳ”, деди. “Ундай бўлса, “ҳо, мим”ларни (сураларини) Ўқи”, дедилар. Ҳалиги киши яна ўша жавобни берди. У зот: “Ундай бўлса, “Мусаббиҳот” (“Саббаҳа” калимаси билан бошланадиган сура)лардан учтасини ўқи”, дедилар. У яна юқоридаги каби жавоб берди ва: “Қисқа бўлса ҳам жамловчи сура бўлсин”, деди. Шунда, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга Залзала сурасини ўқитдилар. Ўрганиб бўлгач, у деди: “Сизни Пайғамбар қилиб юборган Зотга қасамки, бунинг устига ҳеч нима қўшмайман”. У киши кетгач, Расулуллоҳ (алайҳиссалом): “Бу “кичкинтой” нажот топди, нажот топди!” дедилар (Имом Термизий ривояти).

Баъзи ҳадисларда бу сура Қуръони каримнинг (мазмуни, ғояси) тенг ярмига, бошқа бир ҳадисларда тўртдан бирига баробар экани айтилган.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “У (ер) ўзидаги хабарларни сўзлайди” оятини ўқидилар ва: “Унинг хабарлари нима (қандай) эканлигини биласизми?” дедилар. Саҳобалар: “Аллоҳ ва Унинг расули билади”, дейишди. У зот: «Ер Аллоҳнинг ҳар бир эркак ва аёл бандаси унинг елкасида бўлганида нималар қилганига гувоҳлик бериб: “Фалончи шу куни бундай ишлар қилди”, дейди. Мана шу унинг хабарлари», дедилар.

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) бундай деганлар: «Қуръони каримдаги инсонларни энг огоҳ этувчи оят: "Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни кўрар. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса ҳам, уни кўрар”, оятидир».

Муҳаммад ибн Каъб айтади: “Агар кофир бўлса ҳам киши, зар­рача яхшилик қилган бўл­са, унинг ажрини кўради. Яхшили­гининг роҳатини ўзи­да ё молида, ё аҳлида ёки бола­ларида кўрмасдан туриб дунё­дан кетмайди. Агар мўмин бўлса ҳам, киши заррача ёмон­лик қилган бўлса, унинг азоб-уқубатини тотади. Ёмон­лигининг азоб-уқубатини ўзи­да ё молида, ё аҳлида ёки болаларида кўрмасдан туриб дунёдан кетмайди. Инсоннинг қандай эканини унинг амаллари кўрсатади.

Аллоҳ таолонинг доимо яхши амаллар қиладиган бахтли бандалари қаторида бўлиш барчамизга насиб этсин!

Манбалар асосида Абдуллоҳ ШОКИРОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ҳаким – барча нарсани ҳикмат билан қилувчилигинг сабаб бошимга келган ҳар бир синовга сабр этаман. Унинг ортидан мен учун бир хайрни, бир ҳикматни атаганингни ўз исмимни билгандек биламан.

Муҳйийсан, Мумитсан! Тирилтирувчи ва ўлдирувчисан, жоним, бутун маҳлуқотлар жони сенинг қўлингда!
Аллоҳим! Таввоблигинг ила тавбаларимни қабул эт! Самадлигинг ила Қодирлигинг­га – чексиз қудратингга ҳавола қилинган барча ишларни ҳал этгин, Ўзингдан ўзгага юкинмай.

Муқсит – мазлумларга нус­рат, золимларга жазо берувчи эканингни ёдимда тутиб, зулм­дан тийилдим. Ўзинг мени бунга қодир айла, жазоингга лойиқ кўрилмай.

Ғаний ҳам Муғнийсан! Беҳожатлигингни билганим ҳолда буюрилганим учун Сенга ибодат қиламан. Барча эҳтиёжларимни Ўзинг гўзал тарзда қондир, бандаларинг олдида муҳтожлик тўнини елкамга ёпма!

Нофиъ ва Нурсан! Ҳодий ва Бадиъсан! Манфаат берувчисан, Ўзингни танитганинг менга улкан манфаат. Сени танимасайдим, қоронғулик­лар ичра адашиб юрардим. Балки, яхшилик йўлини умрбод излаб сарсари кезардим. Ўз хоҳиш ва фазлинг ила мени ҳидоятга йўлладинг. Рошидсан, тўғри йўлга иршод этишинг – энг катта сарватим. Мени мудом ўзинг ҳифзу ҳимоянгга ол! Ўзгарувчи қалбимни ўз ҳолига ташлаб қўйма!

Аллоҳим, Ўзинг Вориссан! Бутун мавжудотлар йўқ бўлганда ҳам Сен мангу қолгувчисан! Собур – осийларни азоб­лашга шошилмайдиган буюк Зотсан! Мени ҳам гуноҳларим сабаб мазаммат қилма! Хатоларимни англашим, уларни савоблар билан ювишим учун тавба эшикларини менга кенг оч! Афувв – кечирувчилигинг ва Роъуф – ўта шафқатли ва меҳрибонлигингдан умидим катта!

Нигора МИРЗАЕВА

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) яширин ва ошкора нарсаларни билувчидир. У Меҳрибон ва Раҳмлидир. У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) Подшоҳ, (барча айб-нуқсонлардан) Пок, (бандаларига) тинчлик бахш этувчи, Омонлик берувчи, Кузатиб турувчи, Қудрат соҳиби, Бўйин сундирувчи ва кибр эгасидир. Аллоҳ (мушрик­лар) келтираётган ширкдан покдир. У – Яратувчи, (йўқдан) Бор қилувчи, (барча нарсага) Сурат (ва шакл) берувчи Аллоҳдир. Унинг гўзал исмлари бордир. Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Унга тасбеҳ айтур. У Қудратли ва Ҳикматли (зот)дир (Ҳашр, 22–24).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Яхши туш кўришни истасангиз...
#Тарбия

Туш кўриш инсонларга хос бўлган ҳолатлар­дан биридир. Айримлар аниқ-тиниқ, таъбири ўнгда содир бўладиган рост тушлар кўради. Ана шундай ёрқин тушлар кўришни истаётганларга Ибн Қайюм (раҳматуллоҳи алайҳ) бундай дейди: “Ким туши ўнгидан келишини истаса, ростгўй бўлсин. Ҳалол луқма есин. Динимизнинг буйруқларини бажариб, қайтарганларидан сақлансин. Мукаммал таҳорат олиб, қиблага ­қараб ётсин. Кўзи уйқуга кетгунича Аллоҳ таолони зикр этсин. Ана шу амалларни қилган кишининг туши ҳеч қачон ёлғон бўлмайди.

Тушларнинг энг рости саҳар вақтида кўрилганидир. Чунки бу вақт раҳмат ва илоҳий файз ёғиладиган вақтдир”. Бу тавсиялар яхши туш кўриш учун воситалар, холос. Яхши туш кўрган киши унинг ўнгдан келишини истаса, ғайрат қилиши керак. Агар у ўқувчи бўлса, янада тиришиб илм олиши, деҳқон бўлса, кўпроқ тер тўкиши лозим.

Яхши туш кўрганида унинг таъбирини ҳар кимдан эмас, балки илмли, ишончли, таъбир этишга лаёқати бор кишидан сўраб олган яхши. Имом Қуртубий (раҳматуллоҳи алайҳ): “Эй ўғилчам! Тушингни биродарларингга сўзлаб бермагин!” (Юсуф, 5) ояти каримаси тафсирида тушни раҳмдил, насиҳатгўй бўлмаган ва яхши таъвил қила олмайдиган кишиларга айтмаслик керак, деган.

Айрим вақтларда киши ёмон туш кўради. Бундай тушлар шайтоннинг инсонга кўрсатадиган найрангларидан бўлиб, асосан таҳоратсиз, осмонга қараб ёки Аллоҳ таолони зикр этмасдан ухлашга ётганда кўрилади. Киши ёмон тушлардан тушкунликка тушиб, дили ғаш бўлмаслиги керак. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бундай огоҳлантирадилар “... Агар ёмон кўрган нарсангни тушингда кўрсанг, Аллоҳ таолодан унинг ва шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўра ва уч марта туфлаб юбор. Уни ҳеч кимга сўзлаб юрма. Ана шунда тушнинг зарари сенга етмайди” (Имом Бухорий).

Баъзида инсон кун давомида қаттиқ ўйлаб юрган нарсасини тушида кўради. Бунга кўпинча ҳазми оғир овқатни еб, тезда ухлаш сабаб бўлади.

Шайтоннинг инсон билан тушда ўйнашиш ҳоллари ҳам учрайди. Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Пайғам­баримиз (алайҳиссалом) ҳузурларига бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ, тушимда гўё бошим узилганини кўрдим”, деб айтди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кулиб юбордилар ва: “Сизлардан бирингизнинг тушида шайтон у билан ўйнашса, уни одамларга сўзлаб юрмасин”, дедилар» (Имом Муслим).

Имом Шотибий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: «Баъзилар: “Пайғамбар (алайҳиссалом)ни тушда кўрдим. У зот (алайҳиссалом) менга фалон нарса деб, фалон ишга буюрдилар”, деб шариатга зид бўлган ишларни қилади. Бу катта хато. Чунки пайғамбарлардан бошқаларнинг туши шариат ҳисобланмайди». Айримлар тушга ёлғон аралаштирадилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ўзи кўрмаган нарсани кўрдим, деб айтиш улкан туҳматдир”, деб огоҳлантирганлар (Имом Бухорий).

Мўмин туш борасида чуқур кетмаслиги, ўйларини фақат у билан банд этмаслиги ва кўп саволлар билан ўзини ҳам, бошқаларни ҳам қийнамаслиги керак. Шуни унутмаслик лозимки, тушнинг таъбирини билиш шарт эмас.

Худоёрхон ЎРАЗИМБЕТОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ИЛМ НУРДИР
#Яхшиликка_чақириш

Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: “...Айтинг: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!.” (Зумар, 9.)

Илм эгасининг фазилати ана шундай буюк.

Бундай юксак даражага эса заҳматлар чекиш билан эришилади. Бу ҳақида уламолар шундай дейишган: “Илмга барча нарсангни бермагунингча, у сенга ҳеч нарсасини бермайди”.

Яъни инсон илм ўрганишни истаса, фидойилик қилиши, қанчадан-қанча машаққатларни зиммасига олиши керак. Шундагина илм соҳибига айланади, юксак даражаларга эришади.

Бу мақсадга етиш учун ҳар қанча заҳмат чексак арзийди.

Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) айтади: “Илм кўтарилмасидан уни ўрганинглар. Илм олимларнинг вафоти туфайли кўтарилади. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, кишилар (Қиёмат кунида) олимларга берилган даражаларни кўриб: “Кошки бизни ҳам Аллоҳ олим қилиб тирилтирса”, деб орзу қиладилар”.

Яъни, инсон бу дунёда қадр топишни, охират диёрида савоблар ва баланд мартабаларга кўтарилишни истаса, илм олиши лозим.

Фотима ЗУПАРОВА

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Тафаккур ва шукрга ўрганайлик

“Осмонлару Ернинг ҳукмронлиги Аллоҳга тегишлидир. Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир. Албатта, осмонлару Ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун аломат-далиллар бордир” (Оли Имрон, 189 – 190).

Еру осмонлар, улардаги бор мавжудотлар ҳақида фикр юритиб, мулоҳаза қилган киши барча ҳукмронлик фақат Аллоҳга тегишли экани, Унинг ҳамма нарсага қодирлигига тўла имон келтиради.

Ҳар бир мавжудотнинг беқиёс ва бетакрорлиги Яратувчининг буюк ҳикмати ва улуғ қудратию азаматига далолатдир. Аллоҳ яратган барча махлуқот ақл эгалари учун аломат ва ибратдир.

Аллоҳ таоло бизга шундай гўзал, жаннатмакон юртни Ватан қилиб берди. Бунда тўрт фасл тугал, мукаммал кечади. Инсонларнинг ер юзида ҳаёт кечиришлари, унда экин-тикин қилишлари, шаҳар-қишлоқлар қуришлари, бола-чақа қилишлари, Ер неъматларидан фойдаланишлари Яратганнинг улуғ фазли, буюк ҳикмати билан амалга ошади.

Атрофимиздаги наботот оламига бир ибрат назари билан қарайлик. Қандай ажиб ва бетакрор. Шайх Саъдий: “Дарахтларнинг кўм-кўк япроғи ҳар оқилга Худони танитадиган дафтардир”, дейди. Ёки бир дона буғдой донини олиб кўринг. Ана шу бир дона жимитгина донни эксангиз, ундан етти бошоқли майса униб чиқади, ҳар бошоқда юзтадан дон бўлади. Аллоҳнинг қудратини қаранг, у бир дона донни етти юз баравар кўпайтириб, бандаларига ризқ-рўз қилиб беради.

Коинотнинг қатъий ва мустаҳкам тартибида, табиат қонунларида, олам яралишининг гўзаллигида, теварагимиздаги ҳамма нарсаларда Аллоҳнинг тенгсиз қудрати ва чексиз ҳикмати яққол кўриниб турибди. Ҳаёт жозибаларида, товус патининг ранг-баранг товланишида, капалакларнинг чиройли қанотларию гулларнинг хушбўй ҳидида, булбуллар хонишию чақмоқнинг чақнашида, шамоллар шовқинию кишиларнинг фикр-амалларида, “коинот” дея аталмиш бу улуғ ва уйғун хилқатда юлдузлар ҳамда сайёраларнинг ўзаро боғлиқлигида Аллоҳ таолонинг буюк Холиқлиги, Мусаввирлиги, тенгсиз Қудрат, Ҳикмат эгаси экани яққол кўриниб турибди.

Абдулҳамид ТУРСУНОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…
Subscribe to a channel