hidoyatuz | Unsorted

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Subscribe to a channel

Hidoyat.uz

БИР-БИРИМИЗГА КЕРАКМИЗ!
#Яхшиликка_чақириш

Шовқинли кўчалар, уловлар сурони, зарарли тутунлар...

Кераксиз шошқинликлар, сабабсиз хавотирлар, охири йўқ эҳтиёжлар...

Норозиликлар, бурилган лаблар, жийрилган бурунлар, туганмас шикоятлар...

Туғилган кун тадбирлари, битирув оқшомлари, дабдабали тўйлар...

Исталган нарсани топиш мумкин бўл­ган савдо марказлари, Самуд қавмининг ҳасадини келтирадиган осмонўпар бинолар, Эрамни соясида қолдирадиган майдону хиёбонлар...

Буларнинг қоқ ўртасида юрагимиз бор – ҳаёт учун курашаётган, тобора суръати пасаяётган, шунда ҳам уришга уринаётган, вазифаси фақат вужудимизга қон етказиб беришгина бўлмаган юрагимиз бор. Жон қулоғимизни тутсак, овозини эшитишимиз, оғриқларига гувоҳ бўлишимиз мумкин...

Бунинг учун қулоқликларимизни, қора кўзойнакларимизни ечайлик, бир муддат экранлардан узилайлик, ҳаётимизга теранроқ назар солайлик. Илоҳ қилиб олмаслигимиз хусусида Раббимиз бизни огоҳлантирган ҳавойи нафсимизнинг борган сари қанчалар баланд парвоз қилаётгани ҳақида ўйлайлик. Кўкрак қафасимизда асирдек қийналаётган юрагимиз нега бу қадар заиф экани; нега торайиб бораётгани; нима сабабдан унга ҳеч ким сиғмай қолаётгани ҳақида мулоҳаза қилайлик. Юрагимиздан на беғубор нигоҳли гўдакларга, на қўллари қадоқ қарияларга ва на ўксик етимларга жой бермаётганимиз сабаби тўғрисида фикр юритайлик. Ва шоирнинг давримизга қўйган “юрак етишмовчилиги” ташхиси қанчалик ҳақ эканини тан олайлик.

Чиндан ҳам, ҳар биримизнинг хасталигимиз бир – юрагимиз ҳеч кимга етмайди, ундан бировга паноҳ беролмаймиз. Чунки дунёмизни ўзимиз ва ўзимизга оид бўлган нарсалар тўлдирган, шу сабабли ҳам бошқа нарса сиғмайди. Ўзимизни расмга олиш билан шу қадар бандмизки, бировнинг дардини олишга тоқатимиз йўқ. Ҳеч қандай қайғу иштаҳамизни бўғолмайди, ҳеч қандай мусибат роҳатимизни бузолмайди, бирор кимса бизни хафа қилишига йўл қўймаймиз. Ўзидан бошқа ҳеч кими бўлмаган хилқат ҳолига келдик. Юрагимиз тобора қуриб, саҳрога айланмоқда, унумсизлашмоқда, ўзимизга, атрофимиздагиларга мусаффо ҳаволар таратгувчи яшил водийлари йўқолиб бормоқда. Дардмандларга дармон бўлолганимизда, йиғлаганларга қўшилиб кўзёш тўколганимизда, бурда нонимизни муҳтожлар билан баҳам кўролганимизда эди, шундай бўлмасди.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг оғизларидан етмишта сурани ўрганди. У Қуръонга муҳаббат қўйганди. Ҳатто Маккада биринчи бўлиб Қуъони каримни очиқ тиловат қилган киши бўлди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Қуръони каримни янги нозил бўлганидек эшитишни истаса, Ибн Умму Абд – Абдуллоҳ ибн Масъудни тингласин”, деб марҳамат қилганлар.

Иброҳим Нахаий (раҳматуллоҳи алайҳ) ривоят қилади: “Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)га: “Менга тиловат қилиб бер”, деб айтдилар. Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу): “У сизга нозил бўлган бўлса, мен ўқиб берайми?” деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен бошқадан эшитишни хуш кўраман”, дедилар. Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) Нисо сурасининг бошидан бошлаб ушбу оятгача ўқиди: “Ҳар бир умматдан (ўз пайғамбарини) гувоҳ сифатида келтирганимизда ва Сизни (эй Муҳаммад!) уларга гувоҳ қилиб келтирганимизда, (уларнинг ҳоли) не кечур?!” (Нисо, 41). Шу вақтда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бўлди, етарли”, дедилар ва йиғладилар”.

Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) ҳақида: “Дарҳақиқат, у динда фақиҳ ва суннатни яхши билувчидир”, деб айтган.

Бир куни Абдуллоҳ ибн Амрнинг ҳузурида Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳумо) эсланди. Шунда Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳу): “Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг: “Қуръонни тўрт кишидан ўрганинглар: Ибн Масъуд, Солим Абу Ҳузайфа, Убай ибн Каъб, Муоз ибн Жабал”, деб айтганларидан бери у кишини яхши кўришдан ҳеч тўхтамайман”, деди (Бухорий, Муслим, Термизий).

Абу Атия (розияллоҳу анҳу) айтади: “Масруқ билан Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо)нинг ҳузурига кириб, бундай дедик: “Эй мўминларнинг онаси, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг саҳобаларидан икки киши бор. Бири ифторни ҳам, намозни ҳам тезлатади. Бошқаси эса ифторни ҳам, намозни ҳам кечиктиради”. Ойша (розияллоҳу анҳо): “Улардан қай бири намоз ва ифторни шошилтиради?” деб сўради. Биз: “Абдуллоҳ ибн Масъуд”, деб айтдик. Шунда Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо): “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай қилардилар, деб жавоб берди”.

Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) бундай дерди: “Ким билса, гапирсин. Билмаса, Аллоҳ билувчидир, деб айтсин. Аллоҳ таоло Пайғамбари (алайҳиссалом)га бундай деган: “(Эй Муҳаммад! Уларга) айтинг: “Мен (пайғамбарлигим учун) сизлардан ҳақ сўрамайман ва мен (пайғамбарликни ўзимча) даъво қилувчилардан ҳам эмасман”» (Сод, 86).

Хатоларнинг энг каттаси ёлғон, мўминни сўкиш фосиқлик, уни ўлдириш эса куфрдир. Уни ўлдириш ҳаром бўлганидек, молини ноҳақ олиб қўйиш ҳам ҳаромдир. Ким кечирса, Аллоҳ ҳам уни кечиради. Ким ғазабини енгса, Аллоҳ уни мукофотлайди. Ким бировнинг гуноҳини беркитса, Аллоҳ ҳам унинг гуноҳини беркитади. Ким мусибатга сабр қилса, Аллоҳ таоло ундан сўнг яхшилик келтиради. Олим, ўқувчи ёки эшитувчи бўл. Тўртинчи одам бўлма, ҳалок бўласан.

* * *

Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳижратнинг 32-йили олтмиш ёшдан ошганда Мадинада вафот этди. Унинг жанозасини Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) ўқиди. Бақи қабристонига дафн этилди.

Сайдуллоҳ ИСМОИЛОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ТАРБИЯ АСОСИ ЎРНАК БЎЛИШДА
#Мактубларда_манзаралар

Халқимиз жуда болажон. Шу боис ҳар бир ота-она ўз фарзандининг таълим-тарбия­сига алоҳида эътибор билан қарайди. “Бола бошидан”, “Бир болага етти қўни-қўшни ота-­она” деган мақоллар ҳам ана шу асосда юзага келган.

Бироқ аксарият ҳолларда ота-онанинг тарбия борасидаги озгина хатоси сабаб болаларимизда одобсизликнинг баъзи аломатлари кўзга ташланиб қолади. Сир эмаски, кўпинча тарбия жараёнида қўрқитиш усулини қўллаймиз. Унинг салбий оқибатлари ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Сўзимизга кирмаган кичкинтойларни турли нарсалар – ялмоғиз, ажина кабилар билан қўрқитамиз. Мутахассисларнинг фикрича, бу нотўғри экан.

Айрим ота-оналар тартибсизлик қилаётган болаларини совға қилинган нарсани тортиб олиш ёки қайтиб ҳеч нарса олиб бермаслик билан қўрқитадилар. Бу эса болада айтган сўзидан қайтиш мумкин деган фикрни уйғотади. Бола ваъда бериб, уни бузиш мумкинлигига ишона бошлайди. Энг ёмони, қўрқитилиб ўстирилган бола руҳан мажруҳ бўлиб қолади. Агар фарзандингизни комил инсон, мустақил шахс сифатида шаклланишини истасангиз, қўрқитишни ўрнак бўлиш усули билан алмаштиринг.

Ривоят қилишларича, бир киши Имоми Аъзам (раҳматуллоҳу алайҳ)нинг хузурига келиб, фарзандининг кўп ширинлик ейишидан арз қилиб, маслаҳат сўради. Имоми Аъзам уларга қирқ кундан кейин келишларини айтди.

Халиги киши айтилган муддатда келди. Шунда Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ) боланинг бошини силаб:

– Болам, энди кўп ширинлик емагин! – деб айтди.

Бу ҳолдан таажжубланган ота Имоми Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ)га деди:

– Бор-йўғи бир оғизгина сўзни айтиш учун қирқ кун кутиш шартмиди?

Шунда у зот жавоб қилди:

– Қирқ кун аввал келганингизда тонгда асал егандим. Ўшанда, ширинлик емагин десам, сўзимнинг қадри бўлмасди. Қирқ кун давомида парҳез қилдим, ширинлик емадим. Унинг қийинчилигини танам ҳис этди... Хотиржам бўлинг, болангиз бундан кейин ширинлик емайди, деди.

Болалар феъл-атворини яхшиламоқчи бўлсак, уларни тақиқлар гирдобига ташламай, аввал ўзимиз ёмон ишлардан воз кечишимиз керак.

Болангизга овқатдан аввал ва кейин қўл юв, дея такрорлайвергандан кўра, ўзингиз ҳар гал бунга амал қилинг. Шунда ўзингиз амал қилган ва ишонган ҳақиқатларга фарзандингиз ҳам ишонади, амал қилади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, Аллоҳ бизга омонат қилиб берган фарзандларнинг тарбиясига сабр ва матонат билан ёндошишимиз ҳар биримиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Кимсанбой ҚУРБОНОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҒАЗАБИНИ ЖИЛОВЛАЙ ОЛГАНЛАР
#Тафсир

"Раббингиздан (бўлувчи) мағфиратга ва кенглиги осмонлару Ерга тенг, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннат сари (солиҳ амаллар қилиш билан) шошилингиз! Улар (мазкур тақводорлар) фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайр-cадақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) афв этадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар" (Оли Имрон, 133-134).

Мўмин банда сабрли бўлади, мулоҳаза билан фикр юритади. Чунки шошқалоқлик шайтондандир. Фақат эзгу амалларни, хайрли ишларни бажариш учун шошилиш зарур. Бу борада Имом Калбий (раҳматуллоҳи алайҳ): “Гуноҳдан қайтиб тавбага шошилинг­лар” деса, Имом Мақотил (раҳматуллоҳи алайҳ): “Гуноҳларингиз кечирилиши учун солиҳ амаллар қилиб, жаннатга шошилинглар”, дейди. Қуръони каримда бундай баён қилинади: “(Эй инсонлар) Раб­бингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига имон келтирган зотлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги осмон ва Ернинг кенглиги каби бўлган жаннатга шошилингиз! Бу Аллоҳнинг фазли бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга ато этур. Аллоҳ улуғ фазл соҳибидир” (Ҳадид,22).

“Улар (мазкур тақводорлар) фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайр-cадақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) афв этадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар”.

Фаровонлик ва танглик онларда ҳам Аллоҳ таолони унутмаслик, сабр ва шукр қилиш, қаноатли бўлиш, муҳтож, мис­кин кишиларга раҳм-шафқат кўрсатиб, хайр-эҳсон қилиш тақводорларнинг улуғ сифатларидир. Шунингдек, ғазаби келганида ҳам ўзини босган, кечиримли бўлганлар Аллоҳнинг суюкли бандаларидир. Кечиримлилик – зулм ўтказган кишидан қасдини олишга қодир бўла туриб, уни афв этишдир. Ҳадиси шарифларда: “Ғазаб ва нафратини сочишга қодир бўлгани ҳолда ғазабини жиловлай олган кишига Аллоҳ таоло жаннат ҳурларидан жуфтлаб беради”; “Зулм ўтказишда ҳақли бўлган ўринда кечириш йўлини танлаган бандага Аллоҳ таоло азизликни зиёда қилади”, дейилган (“Тафсири Самарқандий”).

Яхшиликнинг турлари кўп, қандай йўл билан бўлмасин, бош­қаларга ёрдам берган бандалар Аллоҳ таолонинг ҳимоясидадир. Демак, умр ғанимат, эзгу ишлар қилишга шошилайлик!

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

НУР УСТИГА НУР
#Ҳадис_шарҳи


Абу Молик Ҳорис ибн Осим Ашъарий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “...Намоз нурдир...” дедилар» (Имом Муслим ривояти).

Маълумки, муқаддас динимизнинг рукнларидан ва мўмин-мусулмонларнинг зиммасига қатъий фарз қилинган ибодатлардан бири беш вақт намоздир. Қуръони каримнинг олтмиш бешта оятида беш вақт намозни тўкис адо этишга буюрилганлиги унинг нечоғли буюк ва аҳамиятли ибодатлигини кўрсатади.

Намоз Аллоҳ таолога муножот қилиш, Унга қурбат ҳосил қилиш ва гуноҳлардан покланиш учун энг яхши имкониятдир.

Намознинг дунёвий ва ухровий, тарбия­вий ва бошқа фойдалари бор. Ана шундай фойдаларидан бири, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтганларидек: “Намоз нурдир”.

Нур, ёруғлик зулматни ёритганидай, намоз инсон қалбини ва юзини ёритади ва мўминни хайрли амалларга ундайди, ёмонликлардан қайтаради, қабрини ёруғ қилади. Аллоҳ таоло хушуъ ва хузуъ билан адо этилган намоз ҳақида бундай марҳамат қилади: «...Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир. Аллоҳ қилаётган ишларингизни билур» (Анкабут, 45).

Бир кунда беш маротаба намозни адо этган киши инсонларга ва атроф-муҳитга нисбатан инсофли, раҳм-шафқатли ва гўзал хулқли бўлади. Чунки у намоз туфайли Аллоҳни доимо ёдида тутади, қилаётган ҳар бир ишидан Унинг огоҳ ва хабардор эканини унутмайди.

Шунингдек, намоз туфайли мусулмон киши дунёда ҳайбат, виқор ва кўркамлик касб этади. Аллоҳ таоло саҳобаи киромларни: «...Уларнинг юзларида сажда асоратидан (қолган) белгилари бордир...» (Фатҳ, 29) деб мақтаган.
Убода ибн Сомит (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Агар банда таҳоратини тўкис қилиб, намознинг рукусини, саждасини ва ундаги қироатни тўғри адо этса, намоз унга: “Мени муҳофаза қилганингдек, Аллоҳ сени муҳофаза қилсин”, дейди ва нурли ҳолда самога кўтарилади» (Табароний ривояти).

Агар намоз масжидда жамоат билан адо этилса, у мусулмон киши учун нур устига нур бўлади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қоронғи кечаларда масжидларга юриб борувчиларга Қиёмат кунидаги мукаммал нур ҳақида хушхабар беринг”, дедилар (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Беш вақт намозни жамоат билан ўқийдиган киши охиратда пешқадамлар қаторидан жой олиши тўғрисида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб айтдилар: “Кимки беш вақт намозни жамоат билан ўқиса, Сирот устидан пешқадамлар қаторида ярқираган чақмоқ сингари ўтади ва Қиёмат кунида тўлин ой янглиғ бўлади” (Табароний ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизни мукаммал нур эгаларидан бўлиб, пешқадамлар қаторидан жой олишни насиб этсин!

Асрорхон МАҲМУДОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

МАНМАНЛИК МЎМИНГА ЯРАШМАЙДИ
#Ёмонликдан_қайтариш

Ширкдан кейинги катта гуноҳлардан бири кибрдир. Иблис кибр қилиб, Аллоҳ таолонинг амрига бўйсунмади, гуноҳига тавба қилмасдан, қилмишини оқлашга уринди.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Эсланг, (эй Муҳаммад!) Биз фаришталарга: “Одамга сажда қилингиз!” деб буюришимиз билан улар сажда қилдилар. Фақат Иблис бош тортиб, такаббурлик қилди ва кофирлардан бўлди» (Бақара, 34).

«(Аллоҳ) айтди: “Сенга буюрганимда­ сажда қилишингга нима монелик қилди?” У (Иблис) деди: “Мен ундан яхшиман, мени оловдан яратгансан. Уни (Одамни эса) лойдан яратдинг” (Аъроф, 12).
Аллоҳ таоло кибрланишдан қайтаради: «Ер юзида кибру ҳаво билан юрма! Чунки сен (оёқларинг билан) зинҳор ерни теша олмайсан ва узунликда тоғларга ета олмайсан» (Исро, 37); «Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки Аллоҳ барча кибрли, мақтанчоқ кимсаларни суймас» (Луқмон, 18).
Манманлик, кибр ахлоқий разолатдир. Кишилар орасига айрилиқ ва душманлик солади. Манман киши камбағаллигини тан олмайди. Айбларини кўрмайди. Ўзини юқори санаб, қулоғи мақтовлардан бўлак нарсани эшитмай қолади. Манман насиҳатни эшитишни истамайди. Бу билан олимларнинг илмидан, фазилат аҳлининг фазлидан маҳрум бўлади.
Ўйлаб кўрилса, инсоннинг манманлик қилишига ҳеч бир ҳаққи йўқ. Бойлик, мансаб, чирой, куч-қувват ҳаммаси омонат. Тушунган одам бойлик, мансаб масъулият эканини англайди. Бойликка, мансабга эришганида ўзгариб қоладиган киши у бир кун қўлдан кетишини ҳам ўйлаши керак. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Бой бўлиб, мансабга ўтириб ўзгариб қолган кишиларнинг кўпи сингач, мансабдан тушгач одамларга қўшилолмай қолганига ҳаётда кўп гувоҳ бўлганмиз. Чунки бойликни Аллоҳ беради, хоҳласа, яна қайтариб олади. Ўлим бой билан камбағални, амалдор билан ишчини ажратиб ўтирмайди.
Чирой ва қувват ҳам худди ёш ўтиши, дард етиши билан кетиб қоладиган нарсалардир.
Имом Бухорий Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади: «Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) айтадилар: “Ходими билан овқатланган, бозорларда эшак минган, қўйни боғлаб ўзи соғган кишида кибр йўқдир”». Бу ҳадиси шариф кишиларни тавозели бўлишга ўргатади. Ходимларидан хабардор, уларни ҳаммани ўзига тенг кўришга чақиради. Бундай ўгитлар билан тарбия топган саҳобаи киромлар дастурхонларида ўзлари билан бирга бирор фақиру мискин ўтирмагунича овқатланишмас эди.
Ҳаммани тенг кўриш, тавозели бўлиш, овқатланганда хизматчилари билан бирга ўтириш, амали, илми, бойлиги каби ўткинчи афзалликларга кеккаймаслик кибрни қалбдан узоқлаштиради.

Баҳодир АМИНОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Хал­қи­миз орасида «икки ҳайит орасида никоҳ тўйи қи­либ бўл­май­ди» деган гап бор. Бу­нинг шаръий асоси бор­ми?

Жавоб: Бу мутлақо хурофот ва шаръий асоси, далили йўқ гапдир. Аксинча, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳазрат Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо)га икки ҳайит орасида – шаввол ойида уйланганлар. Демак, икки ҳайит орасида тўй қилиш мумкин ва ҳатто мустаҳаб экан.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

САВДОДА ОМОНАТДОРЛИК
#Динимизни_ўрганамиз

Динимизда кишилар ўртасидаги тадбиркорлик, ишбилармонлик савдо-сотиқнинг ўзига хос хусусиятлари ва нозик жиҳатларига доир масалалар муфассал баён қилинган.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) иршодлари ва буюк уламоларимизнинг мўътабар китобларида савдо-сотиқнинг алоҳида одоблари, кўрсатмалари белгилаб қўйилган. Жумладан:

1. Сидқи муомала. Сотувчи маҳсулотини нави, сифати, жинси, асоси ва харажатлари ҳақида ёлғон аралаштирмай унинг ҳақиқий сифати билан тавсифлаш.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир куни бозорда буғдой сотиб турган кишининг буғдойига муборак қўлларини тиқиб кўрсалар, буғдойнинг таги нам экан. Шунда: “Бу қандай бўлди?” деб сотувчига эътироз билдирдилар. Сотувчи эса: “Ҳозир ёмғир ёғиб ўтган эди, шунинг учун нам текканини тагига қўйган эдим”, деб узр айтди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга: “Нам теккани устида туравермайдими? Кимки хиёнат қилса биздан эмас!” дедилар.

Аллоҳ таоло: «(Савдо-сотиқда ўлчов ва тарозидан) уриб қолувчи кимсалар ҳолига вой! Улар одамлардан (бирор нарсани) ўлчаб олган вақтларида тўла қилиб оладилар, одамларга ўлчаб ёки тортиб берганларида эса уриб қоладиган кимсалардир» (Мутаффифун, 1–2).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинага келган вақтларида у ерда Абу Жуҳайна деган киши бор эди. Унинг 2 та ўлчов асбоби бор бўлиб, бири билан ўзига тортиб олиб, бошқаси билан одамларга тортиб берар эди. Шу боис Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.

Тарозидан уриш, литрдан, метрдан, ҳажмдан, донасидан уришнинг барчаси ёлғон хисобланади.

2. Муомалада бағрикенг бўлиш. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қачон сотганда ҳам, сотиб олганда ҳам, ҳақини талаб қилганда ҳам бағрикенг, карамли бўлган одамга Аллоҳ раҳм қилсин”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Мусулмон одам доимо карамли, саховатли бўлиши керак. Айниқса, олди-сотди ва ҳақ талаб қилиш пайтида мумсиклик қилиш барака келтирмайди. Балки сахийлик сотувчи нархидан оз-моз ўтиб бериши, олувчи маҳсулотни пастга урмай олиши Аллоҳнинг раҳматига, хайр-баракага боис бўлади.

3. Қасам ичишдан тийилиш, гарчи сўзи рост бўлса ҳам. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Савдода кўп қасам ичишдан эҳтиёт бўлинглар. Чунки қасам (молни) ўтказса-да, баракасини ўчиради”, дедилар (Имом Аҳмад ва Муслим).

Баъзи бир савдогарлар ўз молини ўтказиш учун ёлғон гапирадилар, ҳатто қасам ичадилар. Харидорлар уларнинг гапига, қасамига ишониб молини сотиб олади. Аммо келадиган фойда кўп бўлса-да, унинг баракаси бўлмайди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларида: “Ростгўй, омонатли тижоратчи набийлар, ростгўйлар ва шаҳидлар билан биргадир”, дедилар.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Шукр фазилати
#Яхшиликка_чақириш

Имом Ғаззолий “Иҳёу улумид дин” асарида бир ибратли ҳикояни келтиради. Бир камбағал киши донишмандлардан бирига фақирлигидан шикоят қилади. Арзини тинглаган донишманд: “Икки кўзинг кўр бўлиб қолади, лекин ўн минг дирҳамга эришасан. Шуни хоҳлармидинг?” деб сўрайди. Камбағал: “Йўқ! Асло!” деб жавоб беради. “Тилдан қолсанг-у, лекин ўн минг дирҳамга эга бўлсанг, севинармидинг?” деб давом этади донишманд. Камбағал яна ўша жавобини такрорлайди. Шунда донишманд дейди: “Яратган инъом этган эллик минг дирҳамдан қадрлироқ неъматларга эга бўлиб туриб нолигани уялмайсанми?”

Дарҳақиқат, одам ўзидаги кўп нарсаларнинг қадрига етмайди, улар неъмат эканини билмайди. Бошқалардаги нарсаларни кўриб, баъзида ҳасад ҳам қилади. Бу ҳол бор неъматларнинг кўтарилишига, касб-кордан, хонадондан барака кетишига ва бошқа офат-балоларга сабаб бўлади. Аллоҳ таоло бизни бундай огоҳлантиради: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” (Иброҳим, 7).

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай йўл-йўриқ кўрсатганлар:

“Ким дунё хусусида ўзидан қуйи бўлганга, дин хусусида ўзидан устун бўлганга боқса, Аллоҳ уни сабрли ва шукрли бандалари қаторига қўшади. Дунё хусусида ўзидан баланд бўлганга, динда ўзидан қуйи бўлганга боққан кишини эса на сабрли, на шукрли бандалари қаторига қўшади” (Термизий ривояти).

“Ким Аллоҳнинг унга берган неъмати қадрини билишни истаса, ўзидан қуйи бўлганга боқсин, ўзидан устун бўлганга боқмасин”(Абдуллоҳ ибн Муборак ривояти).

Ўтган улуғлар айтган экан, агар Аллоҳ бандани уч нарсадан – амалдорларнинг эшигини қоқиш, даво истаб табибга бориш ва ўзгалар молига тама кўзини тикишдан сақлаган бўлса, унга неъматларини мукаммал берибди.

Одамлар ўзаро бир-бирларининг яхшиликларини ҳам қадрлашлари зарур. Яхшиликка ёмонлик қайтариш ёки унинг қадрини билмаслик ҳам ношукр кишининг сифатидир.

Икки дунёмиз обод бўлишини ҳар биримиз истаймиз. Бу дунёда эса, оиламиз қут-баракага тўлишини, ишларимиз ўнгидан келишини, эзгу мақсадларимиз амалга ошишини хоҳлаймиз. Бу ниятлар амалга ошиши учун энг биринчи ўринда шукрли бўлишимиз талаб этилади. Аллоҳ барчамизни Ўзининг розилигини топадиган бандаларидан қилсин.

Раҳматхўжа ЗОКИРОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

АЗОН
#Маълумотнома

“Азон” луғатда билдириш маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса, фарз намоз вақтини махсус лафзлар билан билдиришдир.

Азоннинг ҳукми

Ҳанафий мазҳабида азон таъкидланган суннатдир. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Намоз вақти бўлса, бирингиз азон айтсин ва катталарингиз имом бўлсин”, деганлар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Азон Мадинада биринчи ҳижрий йилда машру бўлган. Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Мусулмонлар Мадинага келганларида йиғилиб, намоз вақтини кутиб ўтирардилар. У вақт намозга азон айтилмасди. Бир куни намозга чорлаш тўғрисида гаплашиб қолдилар. Баъзилари: “Насронийларнинг қўнғироқларига ўхшаган қўнғироқ қилиб олсак-чи”, дейишди. Бошқалар: “Яҳудийларникига ўхшаш бурғу қилиш керак”, деди. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу): “Бир киши намозга чақириб турса, қандай бўлади?” деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Билол, туринг, намозга чақиринг”, дедилар».

Абдуллоҳ ибн Зайд (розияллоҳу анҳу) айтади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларни намозга чақириш учун қўнғироқ ясаб, одамларни намозга чорлаш учун уни чалишни буюрган куни, тушимда бир киши қўлида қўнғироқ билан атрофимда айланди. Мен: “Қўнғироқни сотасизми?” дедим. У: “Уни нима қиласан?” деди. Мен: “У билан намозга чақирамиз”, дедим. У: “Сенга ундан яхшироғини айтайми?” деди. Мен: “Ҳа”, дедим. У: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ. Ашҳаду анна Муҳаммадар расулуллоҳ, Ашҳаду анна Муҳаммадар расулуллоҳ. Ҳаййа алас солаҳ, Ҳаййа алас солаҳ. Ҳаййа алал фалаҳ, Ҳаййа алал фалаҳ. Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Ла илаҳа иллаллоҳ, дейсан”, деди... Уйғонганимдан сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдиларига келиб, тушимни айтдим. У зот: “Бу ҳақ тушдир, иншааллоҳ. Билолнинг олдига бориб, унга ўргат, шуларни айтиб, одамларни намозга чорласин. Унинг овози сеникидан баланд”, дедилар. Мен бориб, Билолга айтиб турдим. У азон айта бошлади. Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) буни уйида туриб, эшитиб, ридосини судраб чиққанича: “Сизни ҳақ билан жўнатган Зотга қасам, ё Расулуллоҳ, мен шунга ўхшаш туш кўрдим”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳга ҳамд бўлсин!” дедилар» (Абу Довуд ривояти).

Азоннинг машру бўлиш ҳикмати

Азон намоз вақти кирганини билдириш, Аллоҳнинг исмини улуғлаш, Унинг шариатини ошкор қилиш, Расулининг улуғлигини билдириш, одамларни нажот ва саодатга чақириш учун машру бўлган.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Эр-хотин бир-бирлари билан маслаҳатлашсинлар

Эр оилавий ҳаётда аёли билан маслаҳатлашмоғи жоиз. Бу билан унинг қалбига хурсандчилик киритган бўлади. Аёл эри олдида қадри борлигини сезади. Ўзаро меҳр-муҳаббатлари зиёда бўлади.

Қуръони каримда: “...ва улар билан кенгашиб иш қилинг!” дейилади (Оли Имрон, 159).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мушкул вақтларда аёллари билан маслаҳатлашганлар. Ҳудайбия сулҳи воқеасида мушриклар билан сулҳ тузилгандан кейин саҳобаларга: “Туринглар, қурбонликларингизни сўйинглар ва сочингизни олинглар”, дедилар. Уч мар та қайта айтсалар ҳам бирор киши ўрнидан турмади.

Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) завжалари Умму Саламанинг (розияллоҳу анҳо) олдиларига кириб воқеани айтдилар. Умму Салама (розияллоҳу анҳо): “Эй, Аллоҳнинг Набийи! Шундоқ қилишларини хоҳлайсизми? Чиқинг-да, улардан бирортасига бирор сўз айтмасдан, қурбонлигингизни сўйинг, соч олувчингизни чақиринг, сочингизни олсин”, дедилар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) завжалари Умму Салама (розияллоҳу анҳо) маслаҳат қилганларидек иш тутдилар. Саҳобалар у зотни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўриб, дарҳол эргашдилар (Имом Бухорий ривояти).

Солиҳ кишилардан бири: “Мен бирор қўшимча қўшмаслигини аниқ билсам ҳам, аёлим билан уни хурсанд қилиш учун маслаҳат қиламан”, деган экан.

"Сабр, меҳр-шафқат қўрғони" рисоласидан

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ОМОНАТНИ АДО ЭТИШ – УЛУҒ ФАЗИЛАТ
#Яхшиликка_чақириш

Омонатдорликнинг маъноси киши зиммасига юклатилган ҳар қандай вазифага масъулият билан ёндашиш, бу борада Аллоҳнинг олдида жавобгарликни ҳис этишдир. Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Барчангиз раҳбарсиз ва барча­нгиз раъиятга (қўл остингиздагиларга) масъулсиз. Имом ўз қавмига масъул. Эркак киши ўз оиласига масъул. Аёл киши эрининг уйига ва фарзандларига масъул. Хизматкор хўжайинининг молига ва унга топширилган нарсаларга масъул” (Имом Бухорий ривояти) деган ҳадиси шарифларида ҳам шу таъкид­ланади.

Бир одам иккинчисига ишонгани учун ўз пули ёки қимматбаҳо нарсасини омонатга қўяди. Агар омонатни олган шахс бу нарсани яхши сақлаб, уни эгасига камчиликсиз қайтарса, омонатни адо этган бўлади. Акс ҳолда у хиёнаткордир. Шу маънода оиламиз ҳам, жуфтимиз ҳам омонат! Энг буюк Омонатдор бизга ишониб топширган. Уларни асраб-авайлашимиз лозим. Акс ҳолда...

Эркакнинг аҳли аёли олдидаги масъулият ва бурч­лари: маҳр бериш, нафақа озиқ-овқат, ки­йим-кечак, уй-жой ва рўзғор анжомлари билан таъминлаш, яхши муомала қилиш, озор бермаслик ва сабр-қаноатли бўлиш. Ҳадиси шарифда Ҳаким ибн Муовия Қушайрийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), хотинларимизнинг зиммамиздаги ҳақи нима?» дедим. Шунда у зот: “Қачон таомлансанг, уни ҳам таомлантирасан, қачон кийим кийсанг (ёки мол касб қилсанг), уни ҳам кийинтирасан. Юзига урмайсан. Ҳақоратламайсан ва уйдан бошқа жойга ҳижрон қилмайсан”, дедилар» (Имом Абу Довуд ва Насоий ривояти).

Шу билан бирга, эрининг топ­ганига сабр қилиш, ҳар қандай ҳолатда унинг ҳурматини жойига қўйиш, уй-жойидаги озодаликни сақлаб, мол-мулкини ўз ўрнида сарфлаш, ҳар бир ишида эрига итоатли бўлиш, фарзандларига яхши таълим-тарбия бериш аёлнинг бурчларидир.

Ана шу бурч ва мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандагина омонатдорлик ўрнига қўйилган ҳисобланади. Бироқ бугун баъзи эркак ва аёллар ўзлари масъул бўлган ишларни унутаёздилар. Аниқроғи, бир-бирларига омонатдорлик нуқтаи назаридан қарамайдилар. Афсус шундаки, уларнинг ҳар иккови ҳам ўзини жабрдийда санайди. Бири ўз вазифаларини бажарганини миннат қилади, бошқаси бажарилмай қолиб кетаётган ишлардан норози... Бири ўз ҳуқуқлари “топталганини” ҳаммага эълон қилади, бошқаси жуфтининг итоатсизлиги учун жазо беришни истайди... Шу тариқа оилада осойишталик, унинг аъзоларида ҳаловат йўқ.

Аслида, эр хотинига, хотин эса эрига бир омонат.

Омонатдорлик ҳисси йўқ киши имони мукаммал бўлмаслиги ҳадиси шарифларда баён этилган. Қуръони каримда омонатдорлик мўминнинг энг асосий сифатларидан экани таъкидланган: "Улар (мўминлар) (одамларнинг берган) омонатларига ва (ўзаро боғланган) аҳд-паймонларига риоя этувчидирлар" (Муъминун, 8).

Нигора МИРЗАЕВА

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Биз томонларда (Фар­ғона вилоятининг ту­ман­­лари­дан бирида) эҳ­сон сўнгида дастурхондаги ҳамма нарсани кетаёт­ган меҳ­мон­лар­­га ула­шиб бери­шади. Динимизда шундай қилиш бую­­рил­ган­ми?

Жавоб: Бу ҳолатда ихтиёр эҳсон соҳибида бўлади: истаса, дастурхонга қўйган ҳамма нарсани келганларга бериб юбориши мумкин. Шу ўринда масаланинг бошқа жиҳатига эътибор қаратиш керак: баъзи ҳудудларда тўй-маросимларга келган аёлларнинг эҳсон қилувчидан сўрамай дастурхондаги нарсаларни тугиб олиб кетиши одати бор. Бу мутлақо жоиз эмас. Чунки бу ҳолатда хонадон эгаси келганлар еб-ичиб кетишлари учун дастурхон тузаган бўлади. Ортганини сўроқсиз тугиб олиб кетиш эса кишининг ҳаққини ноҳақ ейиш билан баробардир.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ИНСОФ
#Шеърият

Барчага яхшилик соғинсанг – инсоф,
Саховат ёмғирин ёғдирсанг – инсоф.
Кимсадан ғам-андуҳ ғуборин қувлаб,
Ёруғликлар сари чақирсанг – инсоф.

Ўзганинг ҳақидан қўрққанинг – инсоф,
Сендан бировга наф юққани – инсоф.
Кимгадир сўз қотсанг ахлоқ бобида,
Жон қулоғи билан уққани – инсоф.

Инсофли инсонда бўлмайди исроф,
Дилида ҳисоби, қўлида китоб.
Чеҳрасин кўрганда кўнгиллар хушнуд,
Гўё чарақлайди юзида офтоб.

Инсофли кишилар дилни оғритмас,
Оҳиста сўзлар-у, дағал сўз қотмас.
Қайнаб турар унда меҳр булоғи,
Иззат буржида у, обрў йўқотмас.

Инсоф асосини қўйма қўлингдан,
Барча баҳра олсин қилган тўйингдан.
Ҳиммат уруғини сочсанг қаерга,
Раҳмат лолазори унар йўлингдан.

Инсоф уруғини соч, Абдураҳмон,
Зеро, баҳра олса фарзанди инсон, –
Имонли, инсофли банда қатори
Насиб этса сенга хайрли поён.

Абдураҳмон МАҚСУДОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

НАСИҲАТИМИЗ АМАЛИМИЗГА ЗИД БЎЛМАСИН
#Яхшиликка_чақириш

Қуръони каримда марҳамат қилинади: “Эй имон келтирганлар! Сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қилдик ёки қиламиз деб) айтурсиз?! Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишингиз Аллоҳ наздида катта нафрат (боиси)дир” (Саф, 2 – 3).

Ваъз-насиҳат, ибратли қисса ва ўгитларни айтиш осон. Аммо сўз айтиш масъулияти каттадир. Бу риё ва манманликка, ўзини кўрсатиш воситасига айланиб қолмаслиги лозим.

Ибн Асир (раҳимаҳуллоҳ) айтади: “Гердайиб, бошқаларни менсимай, кибру ҳаво билан юрган кимса бирон кишига ўгит беролмайди”.

Имоми Аъзамнинг (раҳматуллоҳи алайҳ) устози Имом Иброҳим Нахаъий (раҳимаҳуллоҳ) айтади: “Қуръони каримдаги бу оятлар мени ваъзу насиҳат қилиш курсисига ўтиришдан қайтарди:

“Одамларни яхшиликка буюрган ҳолда, ўзингизни унутасизми!?” (Бақара, 44).

“Эй имон келтирганлар! Нима учун қилмаган ишингизни айтасиз?!” (Саф, 2) (Имом Қуртубий тафсири, 18/72).

Ҳазрат Али ибн Абу Толиб (каррамаллоҳу важҳаҳ) айтади:

– Эй илм эгалари, илмингизга амал қилинг! Аслида, илмига амал қилган киши олим бўлади. Унинг амали илмига мувофиқ бўлади. Тез орада шундай илм эгалари зоҳир бўлишадики, уларнинг илмлари ҳалқумидан нарига ўтмайди. Шу пайтда одамлар ҳатто илм мажлисига қўшиламан деган кишидан ҳам ғазабланишади (“Ал адаб аш шаръийя”, 53/2).

Ҳазрат Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) бундай дейди: “Жаҳолат, яъни илмсизликнинг уч белгиси бор: манманлик, кўп гапириш, бир нарсадан қайтариб, уни ўзи қилишидир” (“Жомеъ баён ал илми ва фазлиҳи”, 143/1).

Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш савоблидир. Бироқ айтаётганларимизга ўзимиз ҳам амал қилишимиз янада катта савобдир. Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг олим бандаларидан қилсин.

Зокиржон ШАРИПОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ИҚОМАТ
#Маълумотнома

Ҳанафий мазҳаби китобларида иқомат хусусида бундай дейилади:

Алоуддин Самарқандий “Туҳфатул фуқаҳо”да айтади:

“Барча олимлар, иқомат азон кабидир, деганлар”.

Косоний “Бадоеус саное”да айтади:

“Барча олимлар, иқомат азон кабидир, деганлар”... Бунга далилимиз: Абдуллоҳ ибн Зайднинг ҳадисидир. Унда «Фаришта азон айтгач, бироз туриб, яна айни ўша лафзларни айтди ва охирида икки марта “Қад қоматис солаҳ”ни қўшди», дейилган. Яна Абу Маҳзура (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисида “Иқомат эса, ўн етти калимадир” дейилган. Иқомат лафзлари икки мартадан айтилгандагина ўн еттита бўлади. Иброҳим Нахаъий айтди: “Одамлар иқомат калималарини икки мартадан айтардилар. Бани Умайя чиқиб, иқомат калималарини битта-битта айтадиган бўлишди”.

Бурҳониддин Марғиноний “Ҳидоя”да айтади:

«Иқомат ҳам азон кабидир. Фақат унда “фалаҳ”дан кейин (муаззин) икки марта “Қад қоматис солаҳ” дейди. Фаришта шундай қилган. Бу машҳурдир».

Шу мавзудаги баъзи ҳадислар:

Абу Маҳзура (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга иқомат ўн етти калима эканини ўргатдилар (Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти).

Абдуллоҳ ибн Зайд (розияллоҳу анҳу) Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдиларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, тушимда бир кишини кўрдим. У турди, эгнида иккита яшил чакмони бор эди. У бир девор устига туриб, ҳар жумласини қайтариб азон айтди, сўнг ҳар жумласини қайтариб иқомат айтди”, деди (Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да ривоят қилган).

Яна бир ривоятда келишича, Абдуллоҳ ибн Зайд Ансорий (розияллоҳу анҳу) азонни туш кўрди ва келиб буни Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га айтиб берди. У зот: “Буни Билолга ўргат!” дедилар. Билол (розияллоҳу анҳу) азон калималарини икки мартадан айтди ва яна калималарни икки мартадан айтиб, иқомат туширди. Бир марта ўтирди (Таҳовий “Осорус сунан”да ривоят қилган).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Абдуллоҳ ибн Масъуд
#Саҳобалар_ҳаёти

Абдуллоҳ ибн Масъуд ибн Ғофил ибн Ҳабиб Абу Абдураҳмон Ҳузалий Маккий. Паст бўйли, озғиндан келган, болдирлари ингичка эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га хурмо олиш учун дарахтга чиқаётганда саҳобалар унинг болдирларини кўриб, кулишади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Нега куляпсизлар? Қиёмат куни тарозуда Абдуллоҳнинг болдирлари Ухуд тоғидан кўра оғирроқ бўлади”, дея марҳамат қиладилар.

Абдуллоҳ ибн Масъуд бундай ҳикоя қилади: “Уқба ибн Муъайтнинг қўйларини боқардим. Бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) олдимдан ўтиб қолишди. Мендан: “Эй болакай, сут борми?” деб сўрадилар. “Бор, лекин омонат”, деб айтдим. “У ҳолда ҳали сут бермаган қўйинг борми?” дедилар. Мен бир қўй келтирдим. Силаган эдилар, елинидан сут келди. Бир идишга соғиб, ўзлари ичдилар ва Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)га ҳам бердилар.

У зот (алайҳиссалом)нинг ҳузурларига бориб: “Ё Расулуллоҳ, мени дуо қилинг”, деб айтдим. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бошимни силадиларда: “Аллоҳ сенга раҳматини насиб қилсин. Сен билувчи боласан”, дедилар”.

Шу кундан бошлаб Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан айрилмади. Ҳатто Абу Мусо Ашъарий (розияллоҳу анҳу): Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)ни (кўп уйларига кириб юрганидан) у зот (алайҳиссалом)нинг аҳлларидан деб ўйлардим”, деб айтган.

Қосим ибн Абдураҳмон (розияллоҳу анҳу) бундай ҳикоя қилади: “Ибн Масъуд Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг оёқ кийимларини тўғрилаб қўярди. Сўнг у зот (алайҳиссалом)нинг ёнларида ҳассани олиб юрарди.

Саъд (розияллоҳу анҳу) бундай дейди: “Биз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдиларида тахминан олти киши эдик. Мушриклар: “Уларни ёнингдан ҳайда. Олдимизда ҳаддиларидан ошишмасин”, деган талаб қўйишди. Мен билан Ибн Масъуд ва бошқалар бор эди. Ўшанда Аллоҳ таоло: “Эртаю кеч (доимо) Парвардигорларининг “юзи”ни истаб, Унга дуо (ибодат) қилаётганларни (ҳузурингиздан) ҳайдаманг! (Анъом, 52) оятини нозил қилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дердилар: “Мендан олдин ўтган ҳар бир пайғамбарга еттитага яқин ёрдамчи берилган. Менга эса ўн тўртта берилди: “Ҳамза, Жаъфар, Али, Ҳасан, Ҳусайн, Абу Бакр, Умар, Миқдод, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Зар, Ҳузайфа, Салмон, Аммор ва Билол”.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Қўша қарий десангиз...
#Тарбия

Узоқ ва тинч турмуш кечириш сири нимада? Бу саволга жавоб топиш учун хориж олимлари тадқиқот олиб боришди. Ўн беш кишидан иборат гуруҳ бир неча йил давомида маълумот тўплади. Бунда анкета сўровлари, суҳбат-мулоқотлардан фойдаланишди.

Тадқиқот учун ҳар хил ёш, турли соҳа, ирқдаги ва бошқа-бошқа динга эътиқод қилувчи жуфтликлар танланди. Аммо натижа деярли бир хил бўлди. Унга кўра, узоқ ва бахтли турмуш кечиришнинг баъзи сирлари қуйидагича:

Ният. Ҳар яхши ишда бўлганидек, узоқ ва бахтли турмушнинг ҳам биринчи ва аҳамиятли шарти ниятдир. Бу турмуш қуришдан олдин бошланиб, умрнинг охиригача давом этади.

Муносиб жуфт танлаш. Турмуш қурмоқчи бўлган одам энг олдин ўзи яхши жуфт бўлишга ҳозирланиши, кейин яхши умр йўлдоши топиши керак. Чунки муносиб жуфт танламаса ёки ўзи оила қуришга тайёр бўлмаса, бахтли ва узоқ турмуш хаёл демакдир. Зеро, “Қарс икки қўлдан чиқади”, дея бежиз айтишмаган.

Сабр. Кун ўтган сари ҳамма нарса тезлашмоқда. Бунинг таъсирида инсонлар шошқалоқ, сабрсиз бўлиб бормоқда. Ёш жуфтликлар ўртасида ажримлар кўпаяётгани ҳам шундан. Ваҳоланки, бу ҳаётда, айниқса, оила мустаҳкамлиги, эр-хотинлик муносабатлари давомийлигининг зарур шартларидан бири сабрдир.

Фитратга муносиб жавобгарлик. Инсон табиати унга уйғун бўлмаган нарсаларни рад этади. Шундай экан, жуфтлар орасида ҳам ҳар ким фитратига мувофиқ масъулиятни зиммасига олиши тинч, ҳаловатли ҳаёт асосидир.

Кенгашиб иш кўриш. Жуфтингизга эътиборли эканингизни кўрсатишнинг энг таъсирли йўли унинг фикрларини инобатга олишдир. “Маслаҳатли тўй тарқамас” мақоли оила ҳаётида янада муҳим маъно касб этади. Бу узоқ ва бахтли турмушларда исботини топган. Қарор қабул қилаётганда жуфтликларнинг бир-бирларига, оилаларига маслаҳат солишлари жуда аҳамиятлидир.

Тамасиз фидокорлик. Оилада қанчалик бахтли бўла олишингиз қай даражада фидойилик қила билишингизга боғлиқ. Ажрашишлар кўпинча эр-хотиннинг бу қоидага риоя қилмаслиги боис юзага келади. Узоқ ва бахтли ҳаёт кечираётган жуфтликлар оила мустаҳкамлигида фидойилик муҳим эканини қатъийлик билан таъкидлайдилар.

Дуо. Ҳеч бир замон, ҳеч бир маконда дуонинг моҳияти ўзгармайди. Яхшиликни истаган инсон тилу дилидан илтижони туширмайди, дуо қилишдан эринмайди. Ҳар ишда бўлганидек, хотиржам, чиройли оилавий ҳаёт учун ҳам Аллоҳ таолога дуо қилиш энг мақбул амалдир.

Шунингдек, ишонч, муҳаббат, садоқат, ростгўйлик, бағрикенглик, кечиримлилик, қаноат, жуфтининг яқинларига ҳурмат, меъёрни билиш, етарли иқтисод, фарзанд, ғазабни босиш, таслимият, ҳамкорликдаги ижтимоий фаолият, маърифатли фикр алмашувлар мустаҳкам ва тотув оиланинг асосий омилларидир.

Нигора МИРЗАЕВА тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: “Барзах” ҳаёти нима? Шу ҳақда маълумот берсангиз?

Жавоб: “Барзах” сўзи икки нарса оралиғи деган маънони билдиради. Шариат истилоҳида эса инсон вафот этганидан сўнг то қиёматгача бўлган вақтини “барзах” ҳаёти дейилади.
Инсон қабрга қўйилганидан сўнг икки фаришта – Мункар ва Накир Аллоҳ ва Унинг расули, дини ҳақида сўраши, шундан кейин қабрда роҳат ёки азобнинг бўлиши ҳақдир (“Фиқҳул Акбар”).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ибн Баззоз
#Мовароуннаҳр_уламолари

Ибн Баззоз Фақиҳ Ҳафизуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Шиҳоб ибн Юсуф ибн Умар ибн Аҳмад Кардарий илмлар таснифи, фиқҳ ва усулул фиқҳ бўйича замонасида тенги йўқ олим эди. У Идил (Волга) дарёсининг ёнидаги «Сарой» шаҳрида истиқомат қиларди. Кейинчалик Қрим шаҳрига сафар қилиб, ўша ерда бир неча йил яшаб қолади. Қримда олимлар, имомлар ва фақиҳлар билан суҳбат қилиб, улар билан мунозара ўтказади. Унинг ақлу заковати ва илми олимларни ҳайратда қолдириб, юксак истеъдоди зарбулмасалга айланган эди.

Ибн Баззоз молу дунёга қизиқмайдиган, тақволи киши эди. Ўтирганида ҳам, турганида ҳам, юриб кетаётганида ҳам, бирор уловга минганида ҳам Қуръони каримни ўқиб юрарди.

806 ҳижрий (1403 м.) йил Қримдан ўз юрти Хоразмга қайтиб келиб, кейинроқ Рум диёри (Туркия)га сафар қилади. У ерда Шамсуддин Фанорий билан мунозара ўтказади. Олимларнинг таъкидлашларича, у ақлий ва нақлий билимларда моҳир бўлгани учун мунозарада ғолиб чиқади.

Ибн Баззознинг қуйидаги асарлари бизга маълум:

1. «Ал-Важиз». Бу китоб халқ орасида «ал-Фатово ал-Баззозийя» номи билан ҳам машҳур. Муаллиф ушбу китобни Рум диёрига боришидан олдин ёзиб тугатган. Ҳожи Халифа ёзишича, бир куни машҳур муфтий Абу Суъуд Афандидан «Нега энди ўзингиз муфтий бўла туриб, барча фатволарни йиғиб бир китоб ёзмайсиз?» деб сўрашганида, у: «Ибн Баззознинг китоби турганида мен бошқа бир китоб ёзишга ундан ҳаё қиламан», деган экан.

2. «Маноқиб ал-Имом ал-Аъзам Аби Ҳанифа». Бу китоб Абу Ҳанифа ҳақидаги манқибалардан иборат бўлиб, жуда машҳур ва мақбул китоблардандир. Кўпгина муаллифлар, жумладан, имом Абу Заҳра ушбу китобда келтирилган маълумотлардан ўз асарларида фойдаланган.

Ибн Баззоз 827 ҳ. (1423 м.) йил, баъзи манбаларда кўрсатилишича, 829 ҳ. (1425 м.) йил вафот этган.

Шайх Абдулазиз МАНСУР

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

АСР ВАБОСИ
#Долзарб_мавзу

Гиёҳвандлик бежизга “Аср вабоси” дейи­ла­ётгани йўқ. Унинг турган-битгани зарар: истеъмол қилувчи ўзига қўшиб авлодининг ҳам илдизига болта урса, уни сотиб бой бўлишни истовчилар икки дунё­сини куйдирмоқда. Зеро, шариатимизда барча маст қилувчи, одамнинг ақлини оздирувчи, ҳушини кетказувчи нарсалар ҳаром қилинган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир», деганлар (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсаларнинг ҳалол ва пок­ларини тановул қилингиз ва ўзларингиз имон келтирган Аллоҳдан қўрқингиз!” (Моида, 88).

Гиёҳванд моддаларга ружу қўйиш – киши ўз жонига қасд қилишидир. Аллоҳ таоло: “...Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!...” (Бақара, 195), бошқа бир оятда эса: “Ўзларингизни ўзларингиз ўлдирмангиз...” (Нисо, 29), дейди.

Гиёҳванд моддаларни нафақат истеъмол қилиш, балки сотиш, ундан олинадиган фойда ҳам ҳаром саналади.

Гиёҳвандликка қарши кураш бўйича давлатлараро бир қанча битимлар имзоланган. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида гиёҳвандликка қарши кураш ва унинг олдини олишнинг меъё­рий-ҳуқуқий базаси яратилди. Жумладан, 1994 йилда Наркотик моддаларни назорат қилиш Давлат комиссияси, 1996 йилда Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил Маркази ташкил этилди, 1999 йил 19 август­да Ўзбекистон Республикасининг "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинган.

Давлат комиссиясининг 2011 йил 8 июндаги қарори билан Наркотик моддаларнинг истеъмоли ва ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича 2011-2015 йилларга мўлжалланган комп­лекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-275-моддаларини ўз ичига олган ХIХ боби “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар”, деб номланиб, бунинг учун қатъий жазо чоралари белгилангани ҳам Ўзбекистонда гиёҳвандликнинг олдини олиш ҳамда ёшларни соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги муҳим чора-тадбирлар ҳисобланади.

Нўъмон МЎМИНОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

4. Бировнинг маҳсулотини ёмонламаслик. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Савдода нажш қилманг!” деганлар.

Яъни, нажш – сотувчи томонидан бир одам ёлланиб, келган харидорларга молни қимматроқ сотиш мақсадида ёлғондан унинг кўзи олдида қимматга сотиб олиш.

5. Хайр-эҳсонни кўп қилиб туриш. Қайс ибн Абу Ғарза (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг даврларида “даллол” деб номланар эдик. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизнинг олдимиздан ўтдилар ва бизларни ундан яхшироқ исм билан номладилар: “Эй тожирлар жамоаси! Албатта, савдода беҳуда нарса ва қасам ҳозир бўлади, бас, уни садақа ила аралаштиринг!” дедилар» (Имом Аҳмад ва Абу Довуд).

Чунки савдогар савдо мобайнида воқеъ бўлиб турадиган камчиликлари, беҳуда гап-сўзларни айтиб ёки ишларни қилиб қўйишлари, ҳатто қасам ичишлари ҳам мумкинлиги ­эътиборидан тез-тез садақа қилиб туришлари каффорат бўлади.

Имом Абу Ҳанифа (розиял­лоҳу анҳу)нинг машҳур шогирдлари Имом Муҳаммад (розияллоҳу анҳу)дан: “Тақво ҳақида бир китоб ёзсангиз”, деб илтимос қилганларида, у киши: “Ёзиб қўйганман-ку” дедилар. Шунда: “У қайси китоб?” дейишганда. “Китобул байъ” (“Тижорат китоби”) деб жавоб берган эканлар.

Ҳозирги кунда юртимизда тадбиркорларимизга кенг имкониятлар берилганлиги боис, улар халқимиз эҳтиёжлари, талабларини қондирадиган ҳар турли маҳсулотларни ишлаб чиқаришяпти, ўзимизда кам учрайдиган маҳсулотларни эса дунёнинг қайси жойидан бўлса ҳам топиб келтириб, бозорларимизни тўлдириб туришибди. Шундай машаққатлар билан ҳалол касб орқали топган маблағларидан кексалар, болалар уйига, мактаб, боғча каби муассасаларга ёрдам бериб келмоқдалар.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳалол ризқ топиш фазилати ҳақида бундай дедилар: “Ким тиланчилик қилишдан сақланиш, оиласини боқиш ва қўни-қўшниларига мурувват кўрсатиш мақсадида ҳалол йўл орқали ризқ топиш билан машғул бўлса, қиёмат куни у Аллоҳ таолога юзи ёруғ бўлган ҳолида йўлиқади”, дедилар (Абу Нуъайм ривояти).

Илҳомжон Мадалиев

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Аччиқ олма
#Ибратли_ҳикоялар

Бу воқеа мустабид тузум пайтлари бўлиб ўтган эди. Ўтган асрнинг 80-йиллари – ҳали талабалик пайтимизда бир ўртоғимиз университетнинг охирги босқичида уйланди. Ёш келин-куёвлар Тошкент шаҳар Сирғали туманидаги ишчилар ётоқхонасида яшарди. Келин оғироёқ бўлиб, ҳали пишмаган ўта нордон олмага бошқоронғи эди. Йигит ҳар куни эрталаб бадантарбия учун югуриб “Спутник” даҳасидаги кўлгача борар, у ерда бироз чўмилиб яна ётоқхонага қайтарди. Йўл четидаги бир хил русумда қурилган ҳовлиларнинг кўча томонига турли мевали дарахтлар экилган эди. Ҳовлиларнинг бирида ёш келинчак бошқоронғи бўлган аччиқ олма шохлари мевасини кўтаролмай, ергача эгилиб қолганди. Меваларининг анчагинаси тўкилиб ҳам кетган эди.

Йигит ҳар куни пастгина панжарадан ошиб, шу олмалардан беш-олтитасини келинчакка олиб борарди. Бир куни эрталаб ўртоғи ҳам у билан бирга югуришга чиқди. Олмали ҳовли олдига келгач, куёвбола одатига кўра, сакраб панжарадан ўтиб, 5–6 та олмани ердан териб олди-да, ортга қараб югурди. Буни кўрган ўртоғи уни тўхтатиб, аёлига ҳомиладорлик пайтида ўғирланган насиба бериш нотўғрилигини, ҳаром ризқ билан унган бола ёмон фарзанд бўлишини айтди.

Куёвбола не қиларини билмай қолди. Олмани ташлаб юборай деса, хотини шу олмаларни кутиб ўтирибди, олай деса, ўртоғи ҳақ гапни айтиб турибди. Алқисса, икки ўртоқ келишиб, ҳовли эгасини чақириб, рухсат сўрашга қарор қилишди.

Икки спортчи йигитнинг олдига рус миллатига мансуб кекса киши чиқди. Йигитлар муддаоларини айтишди. Шунда қария:

– Нимасини сўрайсизлар шу олмаларнинг, шундоқ ҳам ҳосилини кўтаролмай, эгилиб ётибди, остига тушганлари эса шундоқ чириб кетади, олаверинглар, қанча керак бўлса, – деди.

– Йўқ, отахон, мусулмончиликда бировнинг молини сўрамай олиш мумкин эмас. Айниқса, ҳомиладор аёлга фақат ҳалол ризқ бериш керак. Акс ҳолда, у туғадиган бола яхши инсон бўлмайди. Ота-боболаримиз бу қоидага ҳеч қачон хилоф иш қилишмаган.

– Э, яшавор мусулмон йигит! Динингиз ҳалолликка шунчалик эътиборли бўлса, демак, у жуда мукаммал ва тўғри дин экан. Мен сизларнинг тўғриликларингизга тан бердим. Ана шу бола туғилгунича боғимдаги ҳамма олмаларни – шохидагисини ҳам, ердагисини ҳам сизларга совға қилдим. Ош бўлсин, ҳаммасини хоҳлаган пайтда териб олаверинглар.

Энди ҳар куни куёвбола бир челак-ярим челак аччиқ олма териб уйига олиб борарди. Хотинига энди тежаб ўтирмай, хоҳлаганича еяверишини айтган эди. Бунинг сабабини хотини сўраганда, у кулиб:

– Бир рус ота топиб олдим, у менга боғидаги ҳамма олмаларини совға қилди. Олмалар ўшанинг боғидан, – дея ҳазиллашиб қўярди.

Олтинни қаерга ташласанг ҳам, у занг­ламайди. Мис эса тезда занглаб, “миси” чиқиб қолади. Ислом дини таҳқирланиб, қадриятларимиз топталган ўша пайтларда ҳам имонли, ор-номусли йигитлар кўп бўлган. Улар оиласига ҳаром ризқ олиб келишни ўзларига эп кўришмаган. Ҳозирги доруломон кунларда эса бу масалада янада мукаммал ва мустаҳкам бўлишимиз талаб этилади.

Муҳаммад МАТАЕВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Азоннинг фазли

Азон Аллоҳ таолога яқин қиладиган хайрли амаллардан биридир. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилади: “Одамлар азон ва биринчи сафда қандай фазилатлар борлигини билишганида ва бунга эришиш учун қуръадан бошқа йўл топа олмаганларида қуръа ташлашган бўлишар эди” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Яна у зот: “Муаззинлар қиёмат куни бўйинлари энг узун кишилардир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Азоннинг лафзлари

“Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ. Ашҳаду анна Муҳаммадар расулуллоҳ, Ашҳаду анна Муҳаммадар расулуллоҳ. Ҳаййа алас солаҳ, Ҳаййа алас солаҳ. Ҳаййа алал фалаҳ, Ҳаййа алал фалаҳ. Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Ла илаҳа иллаллоҳ”.
Муаззин бомдод намози азонида охирги “ҳаййа алал фалаҳ”дан кейин икки марта “ас-солату хайрун минан навм” дейишини барча фақиҳлар суннат, дейишган.

Азоннинг шартлари

Намоз вақтида айтилиши;
Азон араб тилида бўлиши;
Лаҳн қилмаслик (яъни, қўшиққа ўхшатиб айтмаслик);
Азон жумлаларини кетма-кет айтиш;
Баланд овозда айтиш.

Азоннинг суннатлари

Азонни қиблага қараб, “ҳаййа алас солаҳ”да бошини ўнг томонга, “ҳаййа алал фалаҳ”да чап томонга буриб айтиш суннатдир.
Азоннинг ҳар жумлаларидан сўнг бироз тўхтаб, шошмасдан айтилади.

Муаззинга қўйилган шартлар:

Муаззин мусулмон, эркак, ақли расо, балоғатга етган шахс бўлиши керак.
Муаззинга мустаҳаб амаллар:
Муаззин таҳоратли, солиҳ, овози чиройли, азон вақтида бармоқларини қулоғига қўйиб туриши, тик турган ҳолда азон айтиши, намоз вақтларини билиши, ўзи иқомат айтиши, азоннинг савобини умид қилиши мустаҳабдир.

Азон қайси намозлар учун айтилади?

Азон беш вақт намозларнинг адосига ҳам, қазосига ҳам айтилади. Жаноза, витр, икки ҳайит намозларига азон айтилмайди.

Азонга ижобат

Азонни эшитган киши муаззин айтгандек такрорлаб туриши, “ҳаййа алас солаҳ” ва “ҳаййа алал фалаҳ”дан сўнг “ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ”, дейиши, “ас-солату хайрун минан навм”, деганида “садақта ва барарта”, дейиши суннатдир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ким шундай қилса, жаннатга киради, деганлар.

Чақалоқ қулоғига азон айтиш

Абу Рофеъдан ривоят қилинади: “Фотима (розияллоҳу анҳо) Ҳасан ибн Алини туққанларида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг қулоғига намозга айтилгандек азон айтганларини кўрдим” (Абу Довуд ривояти).

Абдулазим МУҲАММАДИЙ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Қорни кесилиб боласи олинган хотин нифосли (лоҳуса) бў­ла­ди­ми?

Жавоб: Агар хотин бачадонидан қон келмаса, қорни кесилиб бола туғса ҳам, лоҳуса саналмайди. Фақат ғусл қилиши, намоз ўқиши, рамазон бўлса, рўза тутиши керак («Ал-фиқҳ ала мазҳабил арбаъа»).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бир динор бор, сен уни Аллоҳнинг йўлида нафақа қилдинг. Бир динор бор, сен уни қул озод қилиш йўлида нафақа қилдинг. Бир динор бор, сен уни бир мискинга садақа қилдинг. Бир динор бор, сен уни аҳли аёлингга нафақа қилдинг. Буларнинг ажри энг улуғи аҳли аёлингга нафақа қилганингдир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

АЛЛОҲНИНГ НЕЪМАТЛАРИНИ ЭСЛАНГИЗ
#Тафсир

«Аллоҳ одамлар учун қайси бир раҳматни очиб (равона қилиб) қўйса, бас, уни тутиб қолувчи бўлмас ва нимани тутиб қолса, бас, Ундан сўнг уни (бандаларга) юборувчи бўлмас. У Азиз (қудратли) ва Ҳаким (ҳикматли Зот)дир. Эй инсонлар! Сизларга (ато этган) Аллоҳнинг неъматини эслангиз! Сизларга осмону заминдан ризқ берадиган Аллоҳдан ўзга яратувчи борми?! Ундан ўзга илоҳ йўқ. Бас, (тўғри йўлдан) қаёққа бурилиб кетмоқдасиз?!» (Фотир, 2–3).

Аллоҳ таоло ирода қилган нарсани ҳеч ким тўхтатиб қололмайди ва Аллоҳ хоҳла­маган нарсани ҳеч ким бўл­диролмайди. Шунинг учун банда мува­ффақиятга фақат ўз ҳара­катим туфайли эришдим, деб ўйлаши хато бўлади.

Қуръони каримда бундай дейилади: «Агар сиз Раббингиз (томони)дан бўладиган мар­ҳаматдан умидвор ҳолингиз­да улардан (қариндош, мискин ва йўловчилардан) юз ўгирадиган (ёрдам бермайдиган) бўлсангиз, у ҳолда уларга юмшоқ сўз айтинг!» (Исро, 28).

Оятдаги “раҳмат” калимасидан мурод, ризқ-барака ёки дуо, тавба, ҳидоят ёинки сиҳат-саломатлик, хотиржамликдир. Аллоҳ таолонинг инсонларга пайғамбарларни юбориши ҳам Унинг раҳматидандир.

Абу Лайс Самарқандий (раҳ­матуллоҳи алайҳ) айтади: “Раҳмат” бу – ҳар бир яхшиликдир. Огоҳ бўл, билиб қўй, агар Аллоҳ бирон нарсанинг кетишини ирода этса, уни ҳеч ким тўхтатиб қололмайди. Аллоҳ таоло қолишини хоҳ­лаган нарсани ҳам ҳеч ким кетказолмайди”.

“Эй инсонлар! Сизларга (ато этган) Аллоҳнинг неъматини эслангиз!”

Бандалар, Аллоҳ таолони тил билан, қалб билан зикр этишга амр этилди. “Фатҳул Қодир” тафсирида бундай дейилади: “Аллоҳ таоло Ал-Мўъти (хоҳлаган бандасига ризқ, барака ато этувчи); Ал-Мониъ (хоҳлаган бандасини бойликдан маҳрум этувчи. Асрагувчи); Ал-Қобиз (истаган бандасининг ризқини камайтирувчи); Ал-Басит (истаган бандасининг ризқини кўпайтирувчи) Зотдир. Бандалар, Аллоҳ таоло ато этган ҳисобсиз неъматлар ҳақини Уни зикр этиш, ибодат қилиш билан адо этишга буюрилди. Қуръони каримда бундай дейилади: «Шунингдек, сизларга барча сўраган нарса­ларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир» (Иброҳим, 34).

“Сизларга осмону заминдан ризқ берадиган Аллоҳдан ўзга яратувчи борми?! Ундан ўзга илоҳ йўқ. Бас, (тўғри йўлдан) қаёққа бурилиб кетмоқдасиз?!»

Сизлар Аллоҳдан бошқа у нарсаларни халқ қила олмаслигини, Ундан бошқа ҳеч ким ризқ бера олмаслигини билганларинг ҳолда яна ҳидоятдан юз ўгирасизларми? Имом Зажжож (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Сизларда, Аллоҳнинг тавҳидини, қайта тирилтиришини ёлғонга чиқариш, Уни бўҳтон қилиш қаердан пайдо бўляпти. Сизларни яратган, сизларни ризқлантирган Аллоҳ таолога иқрор бўлинглар”.

Бандаларни неъматлантирувчи танҳо Зот Аллоҳ таолодир. У осмондан ёмғир ёғдириб, ерда турли ўсимликларни сизлар учун халқ қилди. Шундай экан, фақат Ўзидангина сўрайлик. Яратган барчаларимизни ҳидоятдан адаштирмасин, умримиз ва ризқимизга барака ато этсин!

Манбалар асосида Абдулвоҳид ЎРОЗОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Муғира ибн Шуъба (розиял­лоҳу анҳу)нинг мавлоси айтади: “Муовия Муғира ибн Шуъбага: “Менга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан эшитганларингни ёзиб тур”, деб хат ёзди. Муғира мени чақирди. Муғиранинг айт­ганларини Муовияга ёздим: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намозни тугатиб кетиш пайтларида бундай деяётганларини эшитдим: “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, луҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодир. Аллоҳумма ла мааниъа ламма аътойта ва ла мўъти ламма манаъта, ва ла янфаъу зал жадди минкал жадди (Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ; У танҳодир, Унинг шериги йўқ. Мулк Уники, ҳамд Унга хосдир. У барча нарсага қодирдир. Эй Аллоҳ, Сен ман этган нарсани берувчи йўқ. Сен ато этганингни қайтарувчи йўқ. Бойлик соҳибига Сендан узоқлашгани фойда бермайди” (Имом Бухорий, Имом Муслим).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Кекирдакдан ўтганига рози бўлинг
#Ибратли_ҳикоялар

Ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида марғилонлик Мир­ҳожи­бойнинг икки ёш набираси Олтиариққа ёнилғи олгани боришибди. Қайтишда Оқбўйра қишлоғига келганда қоронғи тушиб қолибди. Қаерга боришларини билмай, қўрқиб ўтиришса, бир аёл уларни кўриб, аҳвол сўрабди. Қишлоқдаги бемор отасини кўргани келаётган аёл болаларни ота ҳовлисига олиб бориб, жойлаштирибди.

Эрталаб нонушта пайти ҳовли эгаси болалардан сўрабди:

– Ўғилларим, сизлар қаердансиз?

– Марғилоннинг Шовва маҳал­­ласи­данмиз.

– Кимнинг ўғилларисиз, – дейди уй эгаси. “Отамизни айтсак, танимаса керак”, деб ўйлаб, “Мирҳожибойнинг набираларимиз”, дейишибди болалар. Бойнинг номини эшитиши билан уй эгаси ўрнидан туриб кетибди ва болалар билан бошқатдан кўришиб, биров бировга битта нонни ҳам ўйлаб берадиган вақт бўлишига қарамай, тезда қатлама пиширтириб, меҳмон қилибди. Кейин болалардан ота-оналари, амаки-тоғаларининг ҳол-аҳволини сўраб, уларга: “Кекирдакдан ўтганига рози бўлинг”, деган одам салом айтди, деб қўйинглар дебди.

Болалар Марғилонга қайтиб, мезбоннинг гапи ва саломини боболарига етказишади.

...Мирҳожибойнинг Зоҳидон, Оқбўйра, Чимён қишлоқларида ерлари бўлиб, бир йили Оқбўйра қишлоғига ҳосилни олиш учун боради. Ўшанда бойнинг ерида ота-онаси билан бир ёш бола ҳам хизмат қилар эди. Бойнинг набиралари той миниб юришганини кўриб, ҳаваси келган болакай той олиш учун бир ҳийла қилади. Хирмонда бир ўра кавлаб, устини суваб, молнинг кекирдагини киши билмас тарзда ўрнаштириб, бир қисмини устидан чиқариб қўяди. Ғаллани хирмонга тўкиш баробари унга ҳам тўкиб, тўлдириб боради.

Ҳосил йиғиштирилиб, ҳаммани рози қилиш чоғи бола ўрнидан туриб: «“Ҳожи дада, кекирдакдан ўтганига рози бўлинг”, дебди. Бой болага қараб туриб: “Сенинг кекирдагингдан ўтганига розиман”, дебди. Бола буни эшитиб ғалати бўлиб, уйига бориб кечаси билан ухлолмай, тўлғониб чиқибди, охири йиғлаб юборибди. Бундан хабар топган отаси: “Яхши қилмабсан, ахир шу кишининг қўлида ишласак, бизга ҳақ тўласа, яна шундай хиёнат қиласанми”, дебди. Ота боши қотиб, бу ҳақда оқсоқолларга маслаҳат солибди.

Улар яширин “омбор”даги донни аравага юклаб, Марғилонга бойнинг ҳузурига келибдилар. Воқеани билдириб, боланинг номидан узр айтишади. Бой болани чақириб, нима учун бундай қилганини сўрайди. “Набираларингизни кўриб, от мингим келиб, шундай қилган эдим”, дейди болакай. Бой: “Бўлмаса, буғдойни бозорга олиб бориб сотинг, етмаса, мана бу ердан олиб сотинг, қўшиб, болага той олиб беринг”, деб кузатиб қўяди.

Раҳматуллоҳ ФАЙЗУЛЛАЕВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Бомдод ва шом намозларининг икки ракат суннатида Ихлос сурасидан ке­йин Фалақ ва Нос сураларини ўқиса бўладими?

Жавоб: Бўлади. Намозда қироатнинг фарз миқдори – битта узун ёки учта қисқа оятни ўқишдир. Унда фалон сура ўқилсин ёки ўқилмасин деб белгиланган жойи йўқ. Аммо бир намозга доимо битта сурани ўқишни тайин қилиб олиш дуруст эмас.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…
Subscribe to a channel