ИРИМ-СИРИМ ДИНДА ЙЎҚ
#Динимизни_ўрганамиз
Мусулмонлар ўртасида ҳанузгача динга заррача алоқаси бўлмаган баъзи бир урф-одатлар ҳукм суриб келмоқда. Ана шундай хурофотлардан бири – ирим-сиримдир. Аллоҳ таоло ва Расули (акрам) бундай ишлардан қайтаради. Чунки ирим-сирим инсоннинг ақл мезонига тўғри келмайдиган, унинг имонига зарар келтирадиган, ҳақ йўлдан адаштирадиган ботил амалдир.
Бу ҳақда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзларининг муборак ҳадиси шарифларида бундай марҳамат қилганлар: “Уч нарсадан менинг умматим ҳануз қутула олмайдилар. Бу – ҳасад, бадгумонлик ва иримдур. Бундай нарсалардан қутилиш йўли шуки, ҳасад қилсангиз, зулмга ўтманг. Гумону шубҳа қилсангиз, уни ҳақиқат ҳисоб қилиб, унга асосан иш тутманг. Бирор ирим қилинадиган нарсага дуч келсангиз, Аллоҳ таолога таваккул қилиб, йўлингизда ва ишингизда давом этиб кетаверинг” (Абу Яъло ривояти).
Дарҳақиқат, ирим-сиримнинг тури кўп бўлиб, олдидан мушук ўтгани учун йўлдан қайтиш ёки чоршанба ва жума кунлари касал кўргани бормаслик шулар жумласидандир. Бу каби иримлар кишини ҳақ йўлдан чалғитиб, ҳар хил асоси бўлмаган нарсалар билан ўралашиб қолишга олиб келади.
Ислом дини ақидасига кўра, ҳар бир нарса тақдирдандир. Баъзилар ўйлаганидек, бойўғли сайраганида ёки ин қурганда дарахт қуриб, уйлар вайронага айланмайди, аксинча, бойўғли қуриган дарахтлар ва вайроналарни қидириб топиб, ўша жойларгагина ин қуради. Чунки унинг емиши бўлмиш сичқон ва каламушлар, одатда, худди ана шундай ерларда бўлади.
Барча жонзотларни Аллоҳнинг Ўзи яратган, яхшилик ва ёмонлик фақат Унинг иродаси билан бўлишига имон келтирганмиз. Улардан ирим қилиш, бадгумонлик ислом шариати таълимотларидан узоқ. Бу каби амаллар ширк бўлиб, катта гуноҳлардан саналади. Бундай оғир гуноҳдан сақланиш йўлини Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадиси муборакларида бизга кўрсатиб бердилар:
“Ирим қилиш, шумланиш ширк амалидан бўлиб, ирим қилувчилар бизлардан (мўмин-мусулмонлардан) эмас. Аммо Аллоҳ таоло иримни таваккул амали билан даф қилади (кеткизади)” (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “...Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) ўзи унга кифоя қилар. Албатта, Аллоҳ ўзи (хоҳлаган) ишига етувчидир. Аллоҳ барча нарса учун миқдор (меъёр ва муддатни тайин) қилиб қўйгандир”, (Талоқ, 3), деб марҳамат қилади.
Мусулмон киши ўз Парвардигорига эътиқод қилган ҳолда имонини мустаҳкамлаши ҳамда уни турли фитналардан, жумладан, шумланиш ва ҳар хил ирим-сиримлар фитнасидан сақламоғи лозим. Ҳар вақт ва ҳар бир амалда Аллоҳнинг ўзига таваккул этмоқлик зарур.
Нодир ҚОБИЛОВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала
Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради
Савол: Ҳазрат, айримлар бирор авлиё номига атаб жонлиқ (ҳўкиз, эчки ёки товуқ) сўйишади ёки таомлар (ширгуруч, шавла сингари) пиширишади. Шу тўғрими?
Жавоб: Бирор жонлиқни Аллоҳ таолодан ўзгага атаб сўйиш, мутлақ мумкин эмас. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: «У сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни (қатъий) ҳаром қилди» (Бақара, 173).
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мозорларга, азиз-авлиёларга атаб жонлиқ сўйиш Исломда йўқ”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Бир самимий сўз сабаб...
#Ибрат
1965 йил эди шекилли... Телевидение ходимлари турли корхоналардан жонли (тўғридан-тўғри) репортаж олиб боришни эндигина ўзлаштираётган эдилар. У вақтда бизда видеотехника, кўрсатувни аввал тасмага ёзиб, уни қайта монтаж қилиш ҳақида ҳатто тушунча ҳам йўқ эди. Ҳамма кўрсатувлар тўғридан-тўғри эфирга узатиларди.
Навбатдаги репортажни Тошкент кабель заводидан олиб боришга келишилди. Муҳаррир, репортёр, режиссёрлар бир неча кун давомида корхонада тайёргарлик ишлари олиб бордилар. Белгиланган кун ва соатда телеэкранларда заводдан репортаж бошланди. Кўрсатув давомида репортёр Эркин Азимов (Аллоҳ раҳматига олсин) бир ишчи билан суҳбат қилаётиб, “Ойлик топшириқни бажара оласизларми?” мазмунида савол берди. Ишчи: “Худо хоҳласа, бажарамиз”, деб жавоб қилди.
Шу ондаёқ республикадаги энг юқори мафкуравий тизим ҳаракатга келди. Юқори ташкилотлардан кетма-кет қўнғироқлар бўлди. Теле-радио қўмитасининг барча раҳбарлари ярим кечагача юз берган “фавқулодда ҳодиса”ни муҳокама қилишди. Эртаси куни навбатдаги ижодий йиғилиш шу масалага бағишланди. Муҳаррирнинг совуққонлиги, репортёрнинг бепарволиги, режиссёрнинг репортажга яхши тайёргарлик кўрмагани сабаб қилиб кўрсатилган ҳодиса “катта сиёсий хато”, “мафкуравий кўрлик” деб баҳоланди. Бундай ҳол қайта юз бермаслиги учун зарурий чора кўрилди. Кўрсатувни тайёрлаб, эфирга узатишда қатнашган кишилар жазоланди. Ҳаммасига сабаб – репортаж вақтида ишчининг кўнгилдан чиқариб: “Худо хоҳласа” деб юборгани эди.
Шўролар тизими даврида кўп учраган бундай воқеалардан яна бири: Бир куни “шошилинч” партия мажлиси чақирилди. Унда яқинда уйланган ёш журналистнинг “жиноятга тенг” қилмиши жиддий муҳокама қилинди. Жиноят шу – куёв бола тўй арафасида яширинча никоҳдан ўтибди!
Райкомдан келганлар, ишхонамиз раҳбарлари куёвни роса “дўппослашди”. Мажлис айбдорни партиядан ўчириш ва ишдан ҳайдаш ҳақида қарор қабул қилди.
Мажлис якунида куёв бола: “Мен партия аъзоси эмасман-ку, қандай қилиб партиядан ўчирасизлар?” деса бўладими! Ҳамма ҳангу манг бўлиб қолди. Куёвнинг яширин никоҳдан ўтганлиги ҳақида хабар райкомга келиши билан, муҳокама қилиш топширилган, аммо унинг партия аъзоси эмаслиги ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган.
Мажлис ташкилотчилари шарманда бўлишди. Куёв ҳам ишда қолди.
Афсуски, бу каби “ўта фаол” мафкурачиларнинг ўзлари болалигида хатна қилинган, фарзандларига бешик тўйи қилган, уйланганда никоҳдан ўтишган. Аммо улар мажлисларда атеист бўлиб олишар, удум ва одатларимизни йўққа чиқаришарди.
Аллоҳга шукрлар бўлсин, виждон эркинлиги тўла жорий қилинган даврларга эришдик. Телевидение орқали мунтазам бериладиган “Ҳидоят сари” туркум кўрсатувлари, Тошкент ислом университети ҳузуридаги “Зиё” студиясининг турли мавзулардаги телефильмлари, Рамазон ва Қурбон ҳайитларидаги ибодатларнинг ойнаи жаҳонда ёритилиши, юртимизда эътиқод эркинлигининг очиқ-ойдин намойиши бўлиб қолган. Маънавий-маърифий кўрсатувларда диний (исломий) ақидалар тўла ўз аксини топмоқда. Шўролар даврининг корчалонлари қанчалик уринишмасин, асрлар давомида шаклланган эътиқодимизни йўққа чиқара олмади. Аксинча, ўзлари ўша даврнинг бебурд кишилари сифатида тарихимиздан ўчиб боряпти.
Иншоаллоҳ, энди юртимиз мустақил тараққиётнинг равон йўлидан истиқбол сари имон-эътиқод билан жадал олға бораверади.
Анвар ТОЖИЕВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала
Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради
Савол: Мен ғусл қилаётганда исроф қилмаслик мақсадида жуда кам сув ишлатаман, шу тўғрими?
Жавоб: Ғуслда сувни ортиқча исроф қилмаслик, шунингдек, жуда камайтириб юбормаслик, қиблага юзланмаслик суннат амаллардандир.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Талҳанинг куни
Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Уҳуд куни одамлар қочиб кетишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) орқа томонда ўн икки киши билан қолдилар. Уларнинг орасида Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) бор эди. Улар ҳалок бўлгунига қадар жанг қилишди. Шу тариқа Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан фақат Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) қолди ва ўн бир киши билан яккама-якка курашди. Жанг асносида бармоқларидан айрилди. Сўнг Аллоҳ таоло мушрикларни қайтарди” (Имом Насоий).
Ўша куни Пағамбаримиз (алайҳиссалом) эгниларига икки қават совут кийган эдилар. Қояга чиқмоқчи бўлдилар. Лекин совутлари оғирлик қилиб, чиқолмадилар. Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) энгашди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг елкасига чиқиб, қояга кўтарилиб олдилар ва: “Талҳа жаннатга сазовор бўлди”, деб айтдилар (“Ал Бидоя ван Ниҳоя” асари).
Мана шу сабабларга кўра, Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) Уҳуд куни зикр қилинганида: “Бу бутунлигича Талҳанинг кунидир”, дерди.
Ваъдасига вафодор
Талҳа (розияллоҳу анҳу) бундай дейди: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобалари бир аъробийга: “У зот (алайҳиссалом)дан ваъдасига вафодор одам ким эканини сўраб бергин”, деб мурожаат этишди. Ўзлари Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳурматлари ва салобатларидан савол сўрашга журъат этишолмасди. Ҳалиги аъробий савол сўраганида у зот (алайҳиссалом) жавоб бермадилар. Кейин яна сўради, жавоб бермадилар. Сўнг яна бир бор сўради, жавоб бермадилар. Шу вақт мен масжиднинг эшигидан кириб келдим. Эгнимда яшил кийимим бор эди. Мени кўришлари билан Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Ваъдасига вафодор одам ҳақида сўраган киши қани?” деб айтдилар. Аъробий: “Мана мен, ё Расулуллоҳ”, деди. Шунда у зот (алайҳиссалом): “Ваъдасига вафодорлардан бири мана бу одам”, деб марҳамат қилдилар».
* * *
Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган иккита ҳадисга Имом Бухорий ва Имом Муслим иттифоқ қилишган. Шунингдек, Имом Бухорий иккита, Имом Муслим учта ҳадисни ёлғиз ўзи ривоят қилган.
Талҳа (розияллоҳу анҳу)дан ўғиллари Яҳё, Мусо ва Исо, яна Соиб ибн Язид, Молик ибн Авс Абу Усмон Наҳдий, Молик ибн Абу Омир Асбаҳий, Аҳнаф ибн Қайс Тамимий, Абу Салама ибн Абдураҳмон ва бошқалар ҳадис ривоят қилишган.
* * *
Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) жумодул охир ойидан ўн кун ўтиб, ҳижрий ўттиз олтинчи йили олтмиш ёшида шаҳид этилди.
Манбалар асосида Маҳкам МАҲМУДОВ ва Нодира МУСАЕВА тайёрлашди.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Талҳа (розияллоҳу анҳу) бундай дейди: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобалари бир аъробийга: “У зот (алайҳиссалом)дан ваъдасига вафодор одам ким эканини сўраб бергин”, деб мурожаат этишди. Ўзлари Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳурматлари ва салобатларидан савол сўрашга журъат этишолмасди. Ҳалиги аъробий савол сўраганида у зот (алайҳиссалом) жавоб бермадилар. Кейин яна сўради, жавоб бермадилар. Сўнг яна бир бор сўради, жавоб бермадилар. Шу вақт мен масжиднинг эшигидан кириб келдим. Эгнимда яшил кийимим бор эди. Мени кўришлари билан Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Ваъдасига вафодор одам ҳақида сўраган киши қани?” деб айтдилар. Аъробий: “Мана мен, ё Расулуллоҳ”, деди. Шунда у зот (алайҳиссалом): “Ваъдасига вафодорлардан бири мана бу одам”, деб марҳамат қилдилар».
* * *
Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган иккита ҳадисга Имом Бухорий ва Имом Муслим иттифоқ қилишган. Шунингдек, Имом Бухорий иккита, Имом Муслим учта ҳадисни ёлғиз ўзи ривоят қилган.
Талҳа (розияллоҳу анҳу)дан ўғиллари Яҳё, Мусо ва Исо, яна Соиб ибн Язид, Молик ибн Авс Абу Усмон Наҳдий, Молик ибн Абу Омир Асбаҳий, Аҳнаф ибн Қайс Тамимий, Абу Салама ибн Абдураҳмон ва бошқалар ҳадис ривоят қилишган.
* * *
Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) жумодул охир ойидан ўн кун ўтиб, ҳижрий ўттиз олтинчи йили олтмиш ёшида шаҳид этилди.
Манбалар асосида Маҳкам МАҲМУДОВ ва Нодира МУСАЕВА тайёрлашди.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Салавот ҳақида буюк саҳобалардан Ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу) айтадилар: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салавот йўлламагунингча, қилган дуоларинг еру осмон орасида тўхтаб туради. Ундан бирортаси қабул бўлмайди” (Имом Термизий ривояти). Уламоларимиз дуо одобларини санаб, “аввал ҳамду сано айтиб, салавот йўллаш ва ҳожатларини сўраб, дуо охирида ҳам салавот ва ҳамду сано айтиб якунлаш дуонинг ижобат бўлишига сабабдир”, деганлар.
Кўп салавот айтиш билан мусибатлар арийди, машаққатлар осонлашиб, қалб хотиржам бўлади. Факиҳоний “Ал фажрул мунир” номли китобларида айтадилар: «Шайх Солиҳ Мусо Зарир: “Кемада денгиз сафарига чиқдим. Бирдан қаттиқ шамол бошланди. Бундай шамолдан кам ҳолатдагина омон қолиш мумкин эди. Одамлар чўкиб кетишдан қўрқиб бақирардилар. Мен эса мудроқ босиб, ухлаб колибман. Тушимда Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни кўрдим. У зот: “солати тунажжина”ни охиригача ўқигин ва кемадагиларга ҳам айтгин, уни минг марта ўқишсин”, дедилар. Мен уйғониб, тушимда кўрганларимни кемадагиларга айтдим. Сўнг биз уч юз ёки шунга яқин миқдорда ўқишимиз биланоқ, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га йўлланган салавот баракотидан Аллоҳ таоло ташвишимизни кетказди”, деганлар».
Демак, ҳар бир уммат Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўпроқ салавот айтишга интилиши керак. Зеро, салавот йўллаш кишидан меҳнат, машаққат ва махсус вақт талаб қилмайдиган енгил ва ажри улуғ ибодат. Салавот айтиш кишининг гуноҳлари кечирилиши, ғам-ташвишлари кетиши, дунё ва охират ҳожатлари битиб, Жаноби Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак шафоатларидан насибадор бўлишга сабаб бўлади.
Манбалар асосида Муҳаммад Зариф Дадамирзаев тайёрлади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Ҳаётга кулиб боқсанг...
#Яхшиликка_чақириш
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Афв қилмоғингиз, кўнгилни кенг тутмоғингиз ва кечирмоғингиз яхшидур. Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидур” (Тағобун, 14).
Яратган кўнгилни кенг тутиш, кечиримли бўлишга буюрмоқда. Зеро, Унинг ўзи кечиримли Зот. Банда ўз фитратидан келиб чиқиб, билиб-билмай хато қилиши, гуноҳ ишларга қўл уриши мумкин. Агар у тавба қилса, гуноҳи каффоратига савоб амалларини кўпайтирса, Парвардигор кечиради. “Яхши ахлоқларни мукаммал қилишга” юборилган Пайғамбаримиз (соллалоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳнинг хулқлари билан хулқланинглар”, дея марҳамат қиладилар ва тинимсиз равишда инсонларни раҳмдил бўлишга, бир-бирига кенглик қилишга чақирадилар. Биродар бўлинг, душман бўлманг, дейдилар. Аразлашиб қолишган тақдирда эса, уч кундан ўтмаслигини қайта-қайта таъкидлаганлар. “Мусулмон кишининг бошқа бир мусулмондан алоқани уч кундан ортиқ узиб, аразлаб юриши ҳалол эмас. Агар шундай давом этса, иккиси ҳам Яратганнинг раҳматидан маҳрум бўлади, уларнинг қай бири ярашиш томон биринчи қадамни қўяр экан, аввало ўшанинг гуноҳи кечирилади”, дея марҳамат қилганлар.
Нақл қилишларича, Абдуллоҳ ибн Муборакка бир сафарда бадхулқ киши ҳамроҳ бўлибди. Ҳазрат йўл давомида унинг ярашмаган қилиқларига чидабди, қаттиқ гапирмай, аксинча, унга таъсир ўтказишга интилибди. Йўллари айрилгач эса, йиғлабди. Сабабини сўрашса: “Унга раҳмим келяпти. Мен ундан ажралдим, аммо унинг ёмон хулқи ўзи билан кетди, ундан ажралмади”, деган экан. Аллома сафардоши азиятларидан шикоят қилмаяпти, аксинча, уни йўлга сололмагани учун ўзини айблаяпти, изтироб чекяпти.
Маънили инсон, албатта, тарбиячи ҳам бўлиши лозим. Чунки том маънодаги тарбияли одам нафақат ўзи ва оила аъзоларини ўйлайди, балки қўни-қўшни, маҳалла-кўй, ватандошлари учун ҳам қайғуради. Акс ҳолда, унинг барча фазилатларини биргина лоқайдлиги, атрофга бефарқлиги ювиб кетади. Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари: “Яхшиларни ҳаммаям дўст тутади. Лекин ёмонларни дўст тутиш, уларни тўғри йўлга солиш, мардларнинг ишидир”, дейди.
Яратганнинг наздида энг номатлуб амал мўминларнинг бир-бирига ўзаро хусумат, гина-адоватда бўлиши саналса, силаи раҳм, бағрикенглик, аҳилликка, муросаи мадорага интилиш гўзал фазилатлардан ҳисобланади.
Ривоятда келишича, битта кўппак бир уйга қамалиб қолибди. Уйнинг тўрт тарафиям ойнаванд бўлиб, қаёққа қараса, ўзининг аксини кўраверибди. Ит ўзининг аксига қараб ириллабди. Кўзгудаги итлар ҳам шунақа жавоб қилибди. Ит жаҳл билан вовуллабди. Кўзгудаги итлар ҳам бараварига унга қараб вовуллашибди. Қисқаси, бечора ит туни билан кўзгулардаги ўз акси билан уришавериб, ҳолдан тойиб йиқилибди. Ҳаёт ҳам айнан шундай эмасми – унга кулиб боқсанг – кулиб боқади, хўмрайсанг – хўмраяди.
Кечиримли бўлиш мардлар иши. Яратган Эгамиз кечиримли Зот, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кечиримли зот, ўтмиш алломаларимизнинг қай бирларини олиб қараманг, ҳаммалари бағрикенг инсонлар бўлишган. Қолаверса, кечиримлилик Истиқлол юртида, мамлакатимизда Давлат сиёсати даражасига кўтарилганига, турли ёт таъсирларга берилиб йўлдан чалғиган фуқароларимизнинг афв этилаётгани, ҳаётларини тўғри йўлга солиб олишларига имконият берилаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Шундай экан, биз ўз ҳаётимизда бағрикенгликни шиор қилиб, оиламиздагилар ва ён-атрофимиздагилар билан силаи раҳмда бўлишимиз, ёшларимизни ҳам ана шундай олижаноблик, юксак маънавият эгалари қилиб тарбиялашга интилмоғимиз лозим.
Зеро, одам боласи Парвардигор яратган оламни янада обод қилишга, ер юзида ҳаёт бардавомлигини таъминлашга буюрилган. Асло, низою адоват, урушу бузғунчиликларга эмас...
Зайнилобиддин ҚУДРАТОВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
БИЗ БОЛАЖОН ХАЛҚМИЗ
#Долзарб_мавзу
Ҳазрати Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинган ҳадисдан маълум бўлишича: «Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бирон оилада фарзанд туғилса, ўғил ёки қизлигини сўрамас эдилар. Балки: “Соғломми?” деб сўрар, “ҳа” дейишса, “Оламларнинг Рабби Аллоҳга шукр”, дер эдилар» (Имом Бухорий).
– Болаларимизни Аллоҳ таоло имонли, инсофли қилсин!
– Ўғил-қизларимиз Худо ёрлақаган бандалар қаторида бўлсин!
– Ёмон йўлдошдан, ёмон назар, ёмон сўзлардан асрасин!
Бу сўзлар ҳар куни дуога қўл кўтарганимизда, йўлга чиқиш олдидан, оғир-енгил пайтларда айтадиган истак-илтижоларимиз.
Демак, соғлом бола тарбиясини нимадан бошласак экан, деб ўйланишимизга ҳожат йўқ. Чунки ота-боболаримизнинг бу борада тутган йўриқлари катта ўрнак. Уларнинг фарзанд тарбиясида қўллаган услубларида одоб-ахлоқ, маънавий, жисмоний тарбия – ҳаммаси уйғун ҳолда шаклланиб, сайқалланиб, мукаммал ҳолатга келган.
Биргина миллий курашимизни олайлик. Боболаримиз ўғил болаларнинг суяги қотганидан бошлаб давраларда кураш туширишган. Кураш фақат жисмоний жиҳатдан чиниқтириб қолмай, балки уларга ҳалоллик, мардлик, тан бериш, ор-номус каби ҳамият билан боғлиқ фазилатларни ўргатган. Ёки шам ёруғида ўтадиган достонхонликларни олайлик... Бу фақат ўқиш ёки тинглаш соатлари эмас, достон қаҳрамонларидан бирга-бирга завқланиш, баҳодирлар ёвузларни кўтариб отишганида уйғонадиган жасорат, фахр туйғуларининг шаклланиш пайти эди...
Албатта, бугун вазият кечагидек эмас. Дарвозалар очиқ, майдонлар кенг. Олдинлари ўсаётган йигит-қизни асраш лозим бўлган бир-икки ёмон нарса бўлган, бугун уларнинг сони ҳам, номи ҳам кўп. Гиёҳвандлик, ОИТС, одам савдоси, турли оқимлар, миссионерлик... Бу балоларга сира парвосиз қараб бўлмайди. Улардан ҳамиша огоҳ бўлишимиз керак. Биринчи Президентимиз «Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз» асарларида: “Жондан азиз болаларимизни ўзгаларнинг номаъқул тарбиясига ва мудҳиш таъсирига ташлаб қўйиш – келажагимизга нисбатан кечириб бўлмас хиёнатдир!” деб таъкидлаганлар. Болани жисман ва руҳан соғлом қилиб тарбиялаш учун уларни севиш, меҳр кўрсатиш, меҳнатга ўргатиш билан бирга, ор-номус, ҳаё каби фазилатларга эга қилиб, эзгулик йўлига солиб қўйсак, келгусида миллат учун қайғурадиган инсонлар камолга етаверади.
Мўминжон УСМОНОВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ҚАНЧА БАЛАНД БЎЛСА, ШУНЧА ЙИРОҚ
#Ибратли_ҳикоялар
Донишманд шогирдларига савол берди:
– Нима учун одам жанжаллашиб қолганида бақириб гапиради?
– Жаҳл чиққанда ақл кетади, – деди бири.
– Ғазаби қайнаган киши ўзини идора қилолмайди, – жавоб берди бошқаси.
– Аламига чидолмайди-да, – фикр билдирди яна кимдир.
– Хўп, нега айнан овоз баландлатилади? – сўради устоз.
Шогирдлар ўйланиб қолишди.
Шунда донишманд ўз мулоҳазасини айтди:
– Одамлар орасида можаро пайдо бўлганида уларнинг қалби бир-биридан узоқлашади. Шу боис фикрни суҳбатдошга етказиш учун баланд овозда гапирилади. Зиддият қанча кучли бўлса, қалблар бир-биридан шунча йироқлашаверади ва охир-оқибат юзма-юз туриб ҳам инсонлар бир-бирини эшитмаслиги мумкин. Аксинча, одамлар орасида меҳр, ҳурмат туғилганда қалблар жуда яқин бўлади. Овоз кўтаришга ҳеч қандай зарурат қолмайди. Аҳамият берганмисиз, одатда севишганлар муҳаббатини пичирлаб изҳор этади. Ёдингизда бўлсин, қаҳр-ғазаб билан фақат кўнгилни хуфтон қилиш мумкин, холос. Лекин ҳеч бир яхшиликка эришиб бўлмайди. Ҳар қандай келишмовчиликни ширин муомала, вазминлик ва сабр билан ҳал этишга интилиш лозим.
Акбаршоҳ РАСУЛОВ
тайёрлади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала
Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради
Савол: Бизнинг водий томонларда бир одат бор, одамлар қабристон зиёратига борганда, қабр усти ва атрофларига дон сепадилар, бошқа бировлар эса, олиб борган донига дуо ҳам ўқишади. Бу нарса шариатимизда борми?
Жавоб: Йўқ. У каби ишлар жоҳилият одатларидандир. Қадимда жоҳилият замонларида одамлар қабрлар ёнига дон-дун қўйиб кетишлари тарихдан маълум.
Қабр усти ва атрофига дон сочиш донни исроф қилишдир. Исроф нафақат бизнинг динимизда, балки барча динларда ман қилинган.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
АБУЛ ҚОСИМ САМАРҚАНДИЙ
#Мовароуннаҳр_уламолари
Абулқосим Исҳоқ ибн Муҳаммад Ҳаким Самарқандий илм-фан тараққий этган даврда, Самарқандда таваллуд топди. Ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақида келтирилган манбаларда олимнинг таваллуд йили ҳақида айтилмаган. Ёзма манбаларда кўрсатилишича, ёшлигидан илм-маърифатга интилган Ҳаким буюк алломалар Абу Ҳасан Али Рустуғфоний, Муҳаммад ибн Фазл Балхий, Абу Мансур Мотуридий, Абу Бакр Варроқ, Муҳаммад ибн Ҳузайм Қаллос, Абу Наср Иёдий, Абдуллоҳ ибн Саҳл Розийлардан сабоқ олди. У мазкур олимлардан тафсир, ҳадис, айниқса, фиқҳ ва калом илмларини чуқур ўзлаштирди ва муҳаддис, фақиҳ, мутакаллим ва воиз сифатида мусулмон оламига танилди. У тасаввуфни Балх машойихларидан, фиқҳ ва калом илмини бевосита Мотуридийдан ўрганди ҳамда Абдуллоҳ ибн Саҳл Зоҳиддан ҳадис ривоят қилди. Бу кишидан фақиҳ Абдулкарим ибн Муҳаммад Самарқандий ҳадис ривоят қилди.
Самъоний (раҳматуллоҳи алайҳ) бундай дейди: “Абул Қосим Самарқандий солиҳ кишилардан эди. У зотнинг ҳалимлиги, донолиги ва хушмуомалалиги зарбулмасал қилинарди. Самарқандда узоқ вақт қозилик қилган. Ҳаёти ва ижоди мақтовга сазовордир. Айтган ҳикматлари ёзиб олинарди. Ваъз-насиҳатлари кўплигидан Абул Қосим “Ҳаким” (доно, ҳикматли) номи билан шуҳрат қозонди”.
Абу Мансур Мотуридий ва шогирдлари калом илмига оид асарлар таълиф этишди. Мотуридий даврида таълиф этилган ана шундай машҳур асарлардан бири “Ас-савод ал-аъзам” асаридир. Асарнинг муаллифи Ҳаким Самарқандий уни сомонийлар даврида ҳокимлар талаби билан ёзган. Сомонийлар амири Исмоил ибн Аҳмад (279 – 295) Бухоро ва Самарқандга ҳокимлик қилган вақтида ҳижрий 290 йили Мовароуннаҳрнинг кўзга кўринган олимларини тўплаб, сунний эътиқодни баён қилувчи асар ёзишни буюради. Ушбу масъулиятли вазифа ҳанафий олими Ҳаким Самарқандийга топширилган.
“Ас-савод ал-аъзам” асарида ҳар бир мўмин-мусулмон сифатланиши лозим бўлган 62 та хислатнинг зикри келгандир. Муаллиф асарни Аллоҳ таолога ҳамд, расулига салавот айтгандан сўнг, қуйидагича бошлайди: “Агар сиз Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг мазҳаблари (йўллари) қандай бўлган деб сўрасангиз, мустақим (тўғри) йўл бўлган. Бу ҳақда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилганлар: “Мусо (алайҳиссалом) қавми у зотдан кейин 71 фирқага бўлиниб кетди. Улардан 70 таси ҳалок бўлиб, фақат бир фирқаси нажот топди. Исо (алайҳиссалом) қавми эса у зотдан кейин 72 фирқага бўлиниб кетди. Улардан 71 таси ҳалок бўлди. Фақат бир тоифаси нажот топди. Менинг умматим эса 73 фирқага бўлинади. Улардан 72 таси ҳалок бўлади. Фақат бир тоифаси нажот топади. Шунда: “Ё Расулуллоҳ, нажот топадиган фирқа кимлар”, деб сўрашди. У зот (алайҳиссалом): “Улар аҳли суннат ва жамоатдир. Улар саводул аъзам (энг кўп ададли жамоат)дир. Ким бу жамоатга заррача қарши бўлса, Ислом арқонини қўлидан чиқарибди”, дедилар (Абу Довуд).
* * *
Абул Муин Насафий (раҳматуллоҳи алайҳ) бундай дейди: “Мотуридия таълимотида Шайх Абул Қосим ўз асрининг ҳурматли олими ҳисобланган. Калом, фиқҳ, Қуръон таъвили, маърифат ва муомалот илмларини мукаммал билган ва мазкур илмларда юксак чўққига кўтарилган”.
Абул Қосим илмий мероси баён қилинган аксарият манбаларда у зотнинг ҳижрий 342 йили муҳаррам ойи, ашуро куни Самарқандда вафот этгани ва Чокардиза қабристонига дафн қилингани таъкидланган.
Ғиёсиддин БАРАТОВ тайёрлади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ГЎЗАЛ НАСИҲАТ
#Тафсир
«...Одамлардан (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки Аллоҳ барча кибрли, мақтанчоқ кимсаларни суймас. (Юрганингда) ўртаҳол юргин ва овозингни паст қилгин. Чунки овозларнинг энг ёқимсизи эшаклар овозидир”» (Луқмон, 18–19).
Мазкур ояти карималарда Аллоҳ таолонинг солиҳ бандаларидан Луқмон (алайҳиссалом)нинг ўз ўғлига қилган насиҳати баён этилган. Бу барча мусулмонлар, хусусан, ота-оналар учун бир ўрнак, дарс бўлиб, фарзанд тарбиясида мана шундай насиҳатлар қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатиб беради.
Рағиб Исфаҳоний: “Тарбия бир фарзандни бир ҳолатдан яна яхшироқ иккинчи ҳолатга ўтказа бориб, камолот даражасига етказишдир. Тарбиянинг маъноларидан бири инсоннинг диний, фикрий ва ахлоқий қувватларини уйғунлик ҳамда мувозанат ила ривожлантиришдир”, дейди.
Ислом динида бола тарбияси ота-онанинг энг масъулиятли ва узоқ давом этадиган бурчидир. Бунда фақат руҳий тарбия эмас, балки жисмоний тарбия, яъни фарзанднинг саломатлиги, унинг ҳар томонлама камолга етиб бориши назарда тутилади.
«Одамлардан (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин!» Яъни, сенинг олдингда бир киши ҳақида сўз юритилса, уни пастга уриш ёки масхаралаш маъносида лабингни бурма ва сенга энг заиф ёки кичкина бола гапирса ҳам, сўзини охиригача тингла. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай қилардилар. Ҳамда юрганингда кибру ҳаво билан юрма! Одамларни камситиш, уларни паст санаш жуда ёмон иллат. Албатта, юриш-туришда ҳам такаббурликдан сақланиш керак.
«Чунки Аллоҳ барча кибрли, мақтанчоқ кимсаларни суймас...» Мўминлар қалбида заррача кибр бўлишини ҳам Аллоҳ таоло ёмон кўради. Мутакаббир – ҳақни тан олмай, ўзгаларга паст назар билан қарайдиган одамдир. Мақтанчоқ – ато этилган яхшиликлардан фахрланиб, Аллоҳ таолога ҳамд айтмайдиган одам.
«...(Юрганингда) ўртаҳол юргин...» Яъни, шошиб-пишиб ёки имиллаб эмас, балки ўртача қадам ташлаб юр. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Тез юриш мўминнинг чиройини кетказади”, деганлар (Дайламий ривояти). Ўртаҳол юриш юксак фазилатлардан бўлгани учун ҳам Аллоҳ таоло мадҳ этган (Фурқон, 63).
“...ва овозингни паст қилгин!..» Яъни, ўзгалар билан мулоқотда, баҳс-мунозарада овозингни баланд кўтарма. Бундан мақсад камтарин бўлишга чорлашдир.
“...Чунки овозларнинг энг ёқимсизи эшаклар овозидир”. Ояти каримада ўзаро сўзлашув ва мунозарада овозни кўтариш ёқимсиз иш бўлганидан эшакнинг ҳанграшига ўхшатилган.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эшакнинг ҳанграганини эшитсангиз, Аллоҳдан паноҳ сўранг, чунки у шайтонни кўрган бўлади”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Суфён Саврий айтади: “Ҳамма ҳайвонларнинг овоз чиқариши тасбеҳдир, фақат эшакнинг ҳанграши бундан мустасно”.
Муфассирлар ёзишларича, араблар эшакнинг ўзидан ҳам қаттиқ нафратланишар, отини ҳам айтишдан ор қилиб, “узун қулоқли” дейишарди. Баъзилари сафарга чиқса пиёда юриб ўлар ҳолга келса ҳам, эшакка минишга ғурурлари йўл қўймасди. Аммо ҳар ишда камоли камтарлик ва тавозе намунаси бўлган Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эшак минганлар. У зотнинг Миср подшоҳи ҳадя қилган хачирлари бор эди.
Араблар баланд овозда гапиришни фазилат санашарди. Улар кимнинг овози баланд чиқса, даражаси улуғ, кимнинг овози паст бўлса, ҳақир ҳисоблашарди. Аллоҳ таоло бундай жоҳилият ахлоқидан – одамларни камситиш, юзига қараб бақириш ёки баланд овозда гапиришдан қайтармоқда.
Инсон ўзини жамиятда қандай тутиши борасида яққол ва олий мисол – Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўртача қадам ташлаб, мўътадил юрганлар ва овозларини баланд кўтармай, дона-дона қилиб гапирганлар.
Ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак суннатларига эргашиш бахт-саодат омили ҳисобланади. Чунки Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди» (Аҳзоб, 21).
Тафсир китоблари асосида Абдуносир БОБОМИРЗАЕВ тайёрлади.
ТАВБА
#Динимизни_ўрганамиз
“Тавба” сўзи қайтиш маъносини англатади. Истилоҳга кўра эса гуноҳ қилгани учун пушаймон бўлиш, гуноҳ ишни ташлаш, гуноҳдан узоқлашиш, гуноҳга қайта қўл урмасликка аҳд қилиш тавбадир. Имом Ғаззолий тавбага бундай таъриф берган: “Тавба – гуноҳнинг қанчалик оғир эканини билиш, надомат қилиш, дарҳол ва кейин ҳам ўша гуноҳни қилмасликка қатъий аҳддир”.
Гуноҳига надомат қилишнинг ўзи ҳам тавба дейилади. Шунинг учун, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Надомат тавбадир”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти). Надомат – қилинган гуноҳга қалбдан алам чекишдир.
Тавбанинг шартлари
Олимлар тавбанинг тўрт шарти бор дейишган: гуноҳни дарҳол тарк қилиш; олдин қилган гуноҳи учун афсусланиш; унга умуман қайтмасликка қасд қилиш; агар бирор одамнинг ҳақини поймол қилган бўлса, унга ҳақини қайтариш, уни рози қилиш.
Гуноҳ ишни қилиб қўйганига Аллоҳ учун надомат қилиш керак. Агар ўзига, обрўсига, мол-мулкига етган зарар сабабли надомат қилса, бу надомат тавба ҳисобланмайди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Гуноҳдан тавба қилган киши худди гуноҳи йўқ киши кабидир” деганлар (Ҳаким Термизий ривояти). Шунинг учун, гуноҳига тавба қилган киши ундан пок бўлади.
Чин (насуҳ) тавба
Аллоҳ таоло мўминларни чин тавба қилишга буюрган: «Эй имон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз, шоядки, Раббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб, остидан анҳорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритса!» (Таҳрим, 8). Ҳазрат Умар, Ибн Масъуд, Убай ибн Каъб ва Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳум)дан ривоят қилинади: “Чин тавба – тавба қилганидан сўнг асло гуноҳ қилмаган кишининг тавбасидир”.
Чин тавбага тўрт нарса билан эришилади: қалб билан афсусланиш, тил билан истиғфор айтиш, қайта гуноҳ қилмасликка қасд қилиш, ёмон шериклардан узоқлашиш.
Тавбанинг ҳукми
Гуноҳдан дарҳол тавба қилиш фарздир. Бу дин асосларидан бири, соликлар манзилларининг аввалидир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Барчангиз Аллоҳга тавба қилингиз, эй мўминлар! Шояд, (шунда) нажот топсангиз» (Нур, 31).
Жамшид Шодиев тайёрлади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Ота-она ғанимат
#Яхшиликка_чақириш
Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Аллоҳнинг розилиги отанинг розилигида ва Аллоҳнинг ғазаби отанинг ғазабидадир” (Имом Абу Довуд).
Ривоятларда, ота-онасига оқ бўлган кимса қиёматда Аллоҳ таолонинг ғазабига гирифтор бўлиши баён қилинган. Каъбул Ахбордан: “Ота-онага оқ бўлиш нима?” деб сўрашганида, у зот: “Агар отаси ёки онаси бирор ишга буюрса, итоат қилмайди. Бирор нарса сўраса, бермайди. Омонат қўйса, хиёнат қилади”, деб жавоб берган.
Ота-онага оқ бўлиш ана шундай оғир гуноҳлардан бўлгани учун фарзандлар уларга ўта эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши, оғринтирмаслик, ранжитмаслик чораларини кўриши лозим.
Қуръони каримда бундай буюрилади: “Парвардигорингиз ёлғиз Унинг ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этади. Агар уларнинг бирови ёки ҳар иккиси сенинг ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб “уф” тортма ва уларнинг сўзларини қайтарма! Уларга доим яхши сўз айт!” (Исро, 23-оят).
Алломалар фарзандларининг ўз ота-оналари учун бутун борлиқлари – тили, дили, моли билан хизматда бўлишларини, уларни рози қилиб дуоларини олишлари кераклигини уқтиришган. Имом Насафий: “Ота-онанинг фарзанди олдида олтмишта ҳақи бор”, дейди.
Жумладан, барча ишларда ота-онадан маслаҳат олиш ва насиҳатларини жону дил билан қабул қилиш, дам олаётганларида безовта қилмаслик, уларнинг олдида баланд овозда гапирмаслик, таомга улардан олдин қўл узатмаслик, ҳузурларида оёқларини чўзмаслик, ёнбошламаслик, улардан юқорида ўтирмаслик ва ҳоказолар фарзанднинг муҳим бурчларидандир. Луқмони Ҳакимдан, сиз нега ҳадеб ўғилларингизга насиҳат қилаверасиз? деб сўрашганда, “Кексаларнинг насиҳати ёшлар учун боғбон ниҳолни парвариш қилгани кабидир”, деб жавоб берган эканлар.
Ҳадиси шарифда бундай дейилади: “Кимки ота-онасини рози қилса, унга тубо (жаннат дарахти) насиб бўлиб, Аллоҳ таоло унинг умрини зиёда қилади” (Имом Бухорий ривояти).
Муҳаммадназар ҚАЮМОВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
РАСУЛУЛЛОҲ ВАСИЯТЛАРИДАН
#Ёмонликдан_қайтариш
Расулуллoҳ (сoллаллoҳу алайҳи ва саллам) инсoнларнинг энг хушмуoмалалиси, xалoйиқнинг энг oчиқ чeҳралиси бўлганлар. Ҳамманинг қалбига бирдeк мeҳр тафтини сoчганлар ва одамларни бачканаликдан, бeҳуда кулгидан қайтарганлар. Чунки Аллoҳ таoлo бундай баён қилади: «Бас, (улар) қилмишларининг жазoси учун (бу дунёда) oз кулсинлар ва (oxиратда) кўп йиғласинлар» (Тавба, 82).
Расулуллoҳ (сoллаллoҳу алайҳи ва саллам): “Агар мeн билган нарсаларни билганингизда oз кулиб, кўп йиғлар эдингиз”, дeрдилар.
Агар инсон кўп кулиш касалига мубталo бўлса, қалб нуридан маҳрум бўлади. Расулуллoҳ (сoллаллoҳу алайҳи ва саллам) кўп кулишни шайтoнга эргашиш ва ҳавoйи нафсига қул бўлиш, дeганлар.
Расулуллoҳ (сoллаллoҳу алайҳи ва саллам): “Инсoнларни кулдириш учун бeмаъни гапларни гапирадиган киши Аллoҳдан узoқлашади”, дeганлар.
Ҳаким Мансур бундай дeйди: “Мазаx қилиш oлoв ўтинни егани каби инсoн ҳайбатини eб битиради. Кимнинг мазаxи кўпайса, ҳайбати камаяди, кимнинг ҳазил қилиши кўпайса, ақли камаяди”.
Кўп кулиш инсoннинг ҳайбатини камайтиради, уни Аллoҳдан узoқлаштиради, зеҳнини сусайтиради. Ҳазрат Али (каррамаллoҳу важҳаҳу): “Oлим қаттиқ кулса, уни илми сусайиб бoравeради”, дeганлар.
Мўминлар xуштабиатли, тавoзeли, oчиқ юзли бўлишлари керак. Бeмаъни, бачкана ҳазил-мутoйиба, кимнингдир айбини тoпиб, ҳамманинг ичида кулги қилиш айни тақиқланган ишдир.
Расулуллoҳ (сoллаллoҳу алайҳи ва саллам) биз умматларига икки дунё саoдатига eтаклoвчи мубoрак васиятлар қoлдирганлар, буларга амал қилиш биз умматларининг бурчимиздир.
Моҳирахон ИСЛОМИДДИН қизи тайёрлади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ИБРАТ НАЗАРИ
#Мактубларда_манзаралар
Оч кўзларингни бас, бу қадар ғафлат, эй кўзим,
Умринг ғанимат оч назари ибрат, эй кўзим,
Ибрат кўзингни очмасанг, атрофингга боқ,
Бир-бир кетар кўзингдан учиб давлат, эй кўзим.
Абдулла АВЛОНИЙ
Нарса ва ҳодисаларга синчиклаб боқиб, тўғри хулоса чиқариш, ўрнак олиш ибрат назари дейилади. Ибрат кўзи пардаси очилмаган кишилар дунё китобида ёзилган ҳақиқатни кўролмайди.
Инсонда кўз бор, қулоқ бор. Аммо кўрган-эшитганларига ҳамма ҳам эътиборли бўлавермайди. Инчунин, бурни тагидаги нарсани кўрмайдиганлар ҳам бор.
Кўзи ожиз одамни “кўр” деб бўлмайди. Чунки у қаерга боришини билади. Дунёда энг ёмон кўрлик – эртани кўра олмасликдир. Ойбек домла бундай деган: “Деҳқонлар эрта куннинг об-ҳавосини янги чиққан ойнинг ўроғига қараб тахминлашар экан. Ўтмишни билмасдан бугунни, бугунни билмасдан эртани кўриб бўлмайди”.
Донишмандлардан бири: “Энг ёмон нарса – кўрган-билганларидан хулоса чиқара олмаслик”, деган. Кўзи очиқ одамларнинг “кўр”лиги шундаки, улар: “Ҳай, ҳай, қовун пишиб, ёз ҳам келиб қолибди, ёз ўтиб, яна қиш келиб қолибди, билмабмиз-а” дея ғафлатда қолганини ғурурланиб гапирадилар.
Аллоҳ таоло ақл-фаросати ва онгини ишлата билмаган, ўзининг кимлигини англай олмаган, фақат бугунги куннинг ҳузур-ҳаловати билан яшаб, эртанги кун, Ватан тинчлиги, миллат осойишталиги ҳақида қайғурмайдиган гумроҳ кишиларни “ғофиллар” деб атайди. Бундай одамлар ҳақ гапни эшитса-да, тафаккур қилмайди, ҳидоят ва тўғри йўлни кўрса-да, кўрмасликка олади. Панду насиҳатни эшитса-да, унга амал қилмайди. Афғонларда бундай мақол бор: “Ўзгалар айбини кўришга зўрсан, лекин ўз айбингни билмайсан, кўрсан”.
Ватанга муҳаббат, ота-она, оилага, урф-одат, удум, миллий қадриятларга, униб-ўсган юрт, ота эккан дарахт, она тебратган бешикка муҳаббатни туймаслик – кўрлик, маънавий сўқирлик, яна ҳам очиғи, элдан чиқиш деганидир.
Абдуҳамид ИСҲОҚОВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ЙЎЛИМИЗНИ ЁРИТГАН ЧИРОҚЛАР
#Мулоҳаза_муносабат
Юртимиз истиқлолга эришган илк йиллар эди. Мустақилликнинг биринчи кунларидаёқ йирик ижтимоий арбоб, олим Алихонтўра Соғунийнинг “Тарихи Муҳаммадий” асари чоп этилди. Бу китобни қўлга олган кунимдан онгимда улкан ўзгаришлар рўй берди. Ўшандан бошлаб Муҳаммад (алайҳиссалом) кўз олдимда афсонавий шахс эмас, балки аниқ макон ва замонда яшаган ҳаққоний шахс сифатида гавдаландилар. Ҳақ динни ёйишда чеккан машаққатлари, турмуш тарзлари, айтган сўзлари, қилган ишлари... буларнинг бари мен учун бир умрлик ўрнак мактабига айланди.
Йигирма тўрт йилдан буён қайта-қайта ўқийман ва ҳар сафар бу муборак сийратнинг янги-янги қирралари намоён бўлади. “Нима учун дунёга келдим? Яшашдан мақсад нима? Ҳаёт мазмуни нимадан иборат?” каби саволларга қониқарли жавоб топа олдим. Асар соф ўзбек тилида ёзилгани билан ҳам ўзига ром этди. Муаллиф (Аллоҳ раҳматига олган бўлсин) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан рўй берган воқеаларни баён этибгина қолмай, балки уларни изоҳлаб, тўғри хулосалар чиқариш йўлларини кўрсатади.
Мени бу асар энг тўғри, энг нурли йўлга бошлади – Қуръони каримни, ҳадиси шарифларни ташналик билан ўргана бошладим.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётларини, Ислом, пайғамбарлар (алайҳимуссалом) тарихини ўрганишни хоҳлаган одам Қуръони карим, ҳадиси шарифларни билмай туриб бир қадам ҳам олға силжий олмаслиги ҳақиқат. Бу икки қутлуғ манба дунёнинг бесамар ғалваларидан чарчаган руҳу танимга озуқа бериб, тетиклаштирувчи халоскор эканини англадим. «...Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз!..» (Зумар, 53) ояти каримаси ва “Бешикдан қабргача илм изланг” ҳадиси шарифи мен учун дастуриламал бўлиб қолди.
Қаттиқ назорат остида бўлишига қарамай, Аллоҳнинг раҳматидан умид узмасдан, буюк жасорат кўрсатиб бу тарихни ёзган, чоп этилишига қаттиқ ишонган ва уни интизорлик билан кутган Соғуний ҳазратларидан миннатдор бўламан. У кишини Аллоҳ мағфиратига олишини, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) шафоатларидан насибадор бўлишларини дуоларимда сўрайман.
Ҳар гал қўлимга бу китобни оларканман, дил-дилимдан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га хитоб қиламан: “Сизни пайғамбар қилиб юборган Аллоҳ таолога ҳамду санолар; Сизга Аллоҳнинг саломи бўлсин! Сизни биздек илмсизларга танитган барча устозларимиздан, бунга имкон яратган раҳбарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин”.
Озода АЪЗАМОВА
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ТАЛҲА ИБН УБАЙДУЛЛОҲ
#Саҳобалар_ҳаёти
Салама ибн Акваъ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) тоғ тарафдан бир қудуқни сотиб олди, кейин бир туя сўйиб одамларни таомлантирди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Талҳа, сен файёзсан!” дедилар» (Абу Нуъайм).
«Файёз» тошқин дарё маъносини англатади. Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бежиз унга бундай куня бермаганлар. У топган нарсасини мусулмонлар фойдаси учун хайру эҳсон қилишга ошиқар эди.
* * *
Жаннат башоратини олган ўн саҳобанинг бири Талҳа ибн Убайдуллоҳ Қурайший, Таймий Маккийдир. Куняси: “Абу Абдуллоҳ”. “Абу Муҳаммад”, деганлар ҳам бор. Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)нинг таклифи билан Исломни саккизинчи бўлиб қабул қилди. Ўрта бўйли, кўркам юзли, шахдам ҳаракатли бу инсон ақллилиги, кенгфеъллиги ва сахийлиги билан мусулмонлар қалбидан жой олди. Шунингдек, у Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)-нинг божалари бўлиб, ўн бир ўғил ва икки қиз фарзанди бўлган. Ўғилларига пайғамбарлар исмини қўйган. Расулуллоҳ (алайҳиссалом) Бадр куни уни “Талҳатул хайр” (Хайрихоҳ Талҳа), Зул Аширо ғазотида “Талҳатул файёз” (“Тошқин дарё”, яъни қўли очиқ Талҳа), Хайбарда эса “Талҳатул жууд” (Сахий Талҳа) деб атаганлар. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) маслаҳатини олган олти саҳобанинг биридир.
Сахий Талҳа
Имом Заҳабий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) Аллоҳ таоло йўлида азият чекди, сўнг ҳижрат қилди. Шом тижоратида бўлгани сабаб Бадрда иштирок этолмади. Ўшанда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўлжаларидан унга улуш ажратганлар” (Имом Ҳоким).
Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилишича, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Ер юзида юрган шаҳидни кўриш кимни хурсанд этса, Талҳа ибн Убайдуллоҳга қарасин”, деб марҳамат қилганлар (Ибн Можа).
Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) бой ва мард эди. Хотини Сўъда бинти Авф (розияллоҳу анҳо) ривоят қилади: «Бир куни Талҳа уйга кирди. У хафа ҳолда: “Молим кўпайиб, мени ғамга ботириб юборди”, деди. Мен: “Сизга бунинг нима зарари бор?” деб сўрадим. Талҳа: “Уни тақсимлайман”, деди ва бир дирҳам ҳам қолдирмасдан барчасини тарқатиб юборди».
Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Талҳа (розияллоҳу анҳу)дан кўра сўралмаса ҳам кўп мол берадиган одамни кўрмадим” (Абу Нуъайм).
Соиб ибн Зайд (розияллоҳу анҳу) айтади: “Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)га сафарда ҳам, муқимликда ҳам ҳамроҳ бўлдим. Дирҳам, кийим ва таомда унингчалик сахий одамни учратмадим” (Абу Нуъайм).
Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ўз қариндошларининг харажатларини ҳам кўтарар эди. Уларнинг ичида никоҳланмагани бўлса, никоҳлаб қўяр, камбағали бўлса, хизматини қилар, қарздорлари бўлса, қарзини узарди.
ТАЛҲА ИБН УБАЙДУЛЛОҲ
#Саҳобалар_ҳаёти
Салама ибн Акваъ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) тоғ тарафдан бир қудуқни сотиб олди, кейин бир туя сўйиб одамларни таомлантирди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Талҳа, сен файёзсан!” дедилар» (Абу Нуъайм).
«Файёз» тошқин дарё маъносини англатади. Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бежиз унга бундай куня бермаганлар. У топган нарсасини мусулмонлар фойдаси учун хайру эҳсон қилишга ошиқар эди.
* * *
Жаннат башоратини олган ўн саҳобанинг бири Талҳа ибн Убайдуллоҳ Қурайший, Таймий Маккийдир. Куняси: “Абу Абдуллоҳ”. “Абу Муҳаммад”, деганлар ҳам бор. Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)нинг таклифи билан Исломни саккизинчи бўлиб қабул қилди. Ўрта бўйли, кўркам юзли, шахдам ҳаракатли бу инсон ақллилиги, кенгфеъллиги ва сахийлиги билан мусулмонлар қалбидан жой олди. Шунингдек, у Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)-нинг божалари бўлиб, ўн бир ўғил ва икки қиз фарзанди бўлган. Ўғилларига пайғамбарлар исмини қўйган. Расулуллоҳ (алайҳиссалом) Бадр куни уни “Талҳатул хайр” (Хайрихоҳ Талҳа), Зул Аширо ғазотида “Талҳатул файёз” (“Тошқин дарё”, яъни қўли очиқ Талҳа), Хайбарда эса “Талҳатул жууд” (Сахий Талҳа) деб атаганлар. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) маслаҳатини олган олти саҳобанинг биридир.
Сахий Талҳа
Имом Заҳабий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) Аллоҳ таоло йўлида азият чекди, сўнг ҳижрат қилди. Шом тижоратида бўлгани сабаб Бадрда иштирок этолмади. Ўшанда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўлжаларидан унга улуш ажратганлар” (Имом Ҳоким).
Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилишича, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Ер юзида юрган шаҳидни кўриш кимни хурсанд этса, Талҳа ибн Убайдуллоҳга қарасин”, деб марҳамат қилганлар (Ибн Можа).
Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) бой ва мард эди. Хотини Сўъда бинти Авф (розияллоҳу анҳо) ривоят қилади: «Бир куни Талҳа уйга кирди. У хафа ҳолда: “Молим кўпайиб, мени ғамга ботириб юборди”, деди. Мен: “Сизга бунинг нима зарари бор?” деб сўрадим. Талҳа: “Уни тақсимлайман”, деди ва бир дирҳам ҳам қолдирмасдан барчасини тарқатиб юборди».
Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Талҳа (розияллоҳу анҳу)дан кўра сўралмаса ҳам кўп мол берадиган одамни кўрмадим” (Абу Нуъайм).
Соиб ибн Зайд (розияллоҳу анҳу) айтади: “Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)га сафарда ҳам, муқимликда ҳам ҳамроҳ бўлдим. Дирҳам, кийим ва таомда унингчалик сахий одамни учратмадим” (Абу Нуъайм).
Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ўз қариндошларининг харажатларини ҳам кўтарар эди. Уларнинг ичида никоҳланмагани бўлса, никоҳлаб қўяр, камбағали бўлса, хизматини қилар, қарздорлари бўлса, қарзини узарди.
Талҳанинг куни
Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Уҳуд куни одамлар қочиб кетишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) орқа томонда ўн икки киши билан қолдилар. Уларнинг орасида Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) бор эди. Улар ҳалок бўлгунига қадар жанг қилишди. Шу тариқа Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан фақат Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) қолди ва ўн бир киши билан яккама-якка курашди. Жанг асносида бармоқларидан айрилди. Сўнг Аллоҳ таоло мушрикларни қайтарди” (Имом Насоий).
Ўша куни Пағамбаримиз (алайҳиссалом) эгниларига икки қават совут кийган эдилар. Қояга чиқмоқчи бўлдилар. Лекин совутлари оғирлик қилиб, чиқолмадилар. Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) энгашди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг елкасига чиқиб, қояга кўтарилиб олдилар ва: “Талҳа жаннатга сазовор бўлди”, деб айтдилар (“Ал Бидоя ван Ниҳоя” асари).
Мана шу сабабларга кўра, Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) Уҳуд куни зикр қилинганида: “Бу бутунлигича Талҳанинг кунидир”, дерди.
Ваъдасига вафодор
САЛАВОТ АЙТИШ ФАЗИЛАТИ
#Динимизни_ўрганамиз
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салавот йўллаш қалбни мунаввар қиладиган, дуолар ижобат бўлиб, кўплаб савоблар битилишига сабаб бўладиган гўзал ибодатдир.
Қуръони карим ва ҳадиси шарифда бир неча ўринларда Набий (алайҳиссалом)га кўп салавот айтишга тарғиб қилинади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот айтинг ва салом йўлланг» (Аҳзоб, 56).
Ушбу ояти карима Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Аллоҳ таолонинг ҳузурида қадрлари қанчалик юксак эканини кўрсатади. Мазкур оятда таъкид билан Аллоҳ таоло Расулига салавот йўллаб туришини эслатиб, биз умматлар ҳам у зотнинг муборак номлари зикр қилинганида доимо “соллаллоҳу алайҳи ва саллам” деб, салавот йўллашимиз лозимлиги айтилмоқда.
Салавот сўзи араб тилидаги “صلاة” калимасининг кўплиги бўлиб, “дуо, мағфират сўраш” маъноларини билдиради. Шунингдек, намоз ҳам мағфират сўраш бўлгани учун “صلاة” дейилади. Азҳарий (раҳматуллоҳи алайҳ) “солат”нинг “раҳмат” маъноси ҳам борлигини айтади.
Жумҳур уламолар: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салавот йўллаш – зикр, тасбиҳ, ҳамд айтиш каби ибодат. Киши умри мобайнида бир маротаба салавот айтиши вожибдир”, деганлар.
Мўмин киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га доимо кўплаб салавот йўллаб туришга ҳаракат қилиши лозим. Зеро, бу гўзал ибодат шафоатгўйимизга бўлган муҳаббатнинг ифодасидир. Мўмин киши салавот йўлласа, Аллоҳ таоло зиёдаси билан ажр-савоб бериб, 10 баробар қилиб қайтаради. «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади”. Бошқа бир ривоятда эса У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қиёмат кунида инсонларнинг менга яқинроғи, кўп салавот айтадиганларидир”, деганлар» (Имом Термизий ривояти).
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг исмларини айтганда ёки эшитганда ва “Пайғамбаримиз” деб, у зотни назарда тутиб зикр қилинганда ҳам салавот йўллаш лозим. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳақларида сўзланганда диққат билан тинглаб, малолланмай, қанча кўп номлари зикр қилинса, завқу шавқ билан шунча кўп салавот айтиш Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га бўлган муҳаббат ифодасидир.
Киши ўз имкониятидан келиб чиқиб, маълум миқдорда салавот йўллашни ўзига вазифа қилиб, бу ишида бардавом бўлиши мақталган – мандуб амаллардандир.
Сўзда ёки ёзувда салавотни тарк килиш Расулимиз (алайҳиссалом)га нисбатан одобсизлик ва бахиллик ҳисобланади. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир” (Имом Термизий ва Имом Аҳмад ривояти). Яна бир ҳадисда: “Ҳузурида зикр килинганимда менга салавот йўлламаган кимсанинг бурни ерга ишқалансин”, дейилади (Имом Термизий ривояти).
Изоҳли луғат ҳикматлари
#Мерос
Шарқ мумтоз адабиёти, хусусан, шеърияти анъаналардан бири, асар арабий, форсий ёки туркий бўлишидан қатъи назар, “Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим” билан бошланишидир.
Устоз Алибек Рустамий “Рисолаи Ўлмасиййа” асарида ёзади: “Бу амалнинг қилинаётган иш шаръий бўлиши ва унинг эзгу натижа билан тугаши учун аҳамияти улуғдир. Чунки киши Ҳақ таолони эслаганда ўз нафси аммораси амрига бўйсунмайди, золимлар зулмидан қўрқмайди ва шариат йўлидан озмайди” (1) .
Ҳазрат Навоий ҳам ўзининг туркий ва форсий тиллардаги ҳамма асарларини шу муборак калима билан бошлаган. Аммо улуғ шоир асарларининг ХХ асрда амалга оширилган нашрларида ҳукмрон “қизил империя” мафкураси чекловлари боис, кейинги нашрларда эса айрим баҳоналар билан бу муборак калима тушириб қолдирилар эди.
Яқинда бизни бир нарса ҳайратга солди: “Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати”да ҳам худди шу анъана яққол намоён эканини кўрдик. Академик Эргаш Фозилов раҳбарлигида заҳматкаш устоз Қутбиддин Муҳиддинов ва бошқа қатор олимлар ҳамкорлигида тузилган бу луғат 1983–1985 йиллари тўрт жилдда чоп этилган эди. Асарнинг биринчи китобида Ҳазрат Навоийдан келтирилган биринчи байтни ўқиб, ҳайрат билан тафаккурга толади киши. Луғат тузиш низомига кўра, алифдан сўнг келадиган иккинчи ҳарф “бо”. Аммо, Ҳазрат Навоий ўз асарларида “Аазз” сўзини қўллаган эканки, луғат ҳам улуғ Яратувчининг сифатларидан бирини англатувчи шу сўз билан бошланган. Чунки мутлақ азизлик ягона Яратувчигагина хосдир.
Луғатда бу сўз маъносини шарҳловчи байт ҳам Ҳақ таолонинг муборак исми билан бошланади:
Ҳақдин азизлик тиласанг, элдин уз тамаъ,
Ким халқнинг Ааззи деди: – “Ъазза ман қанаъ”.
Мутаносибликни қаранг: биринчидан, луғат Аллоҳ таолонинг улуғ исмларидан “Ҳақ” калимаси билан бошланувчи байт билан очилмоқда. Асарларида 45 мингдан ортиқ сўз қўллаган улуғ шоир меросининг луғати айнан унинг эътиқодига, руҳиятига мос муборак сўз билан; иккинчидан, “халқнинг ааззи” – халқнинг энг азизроғи, осийларни шафоат қилувчи зот – Муҳаммад мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сифатлари, васфи билан; учинчидан, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг каломлари “Ъазза ман қанаъ”, яъни: “Ким қаноат қилса, азиз бўлади”, мазмунли ҳадиси шарифлари билан бошланмоқда.
Аллоҳ таолонинг улуғлиги, Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг азизлиги ва сўзларининг бебаҳолиги луғат бошига, биринчи сафга чиқиб турибди. Аллоҳ таоло кимни ва нимани улуғлаган бўлса, у улуғлигича қолади.
Луғат ниҳояси, хотимасида ҳам бир ҳайратланарли ҳолат мавжуд. Луғатдаги охирги “ҳуққалиқ”, яъни “қутича”, “қутичага солинган” сўзи қуйидаги байт билан шарҳланган:
Хозини ҳикмат магарким хол бирла қилди муҳр,
Лаълдин чун солди қуфл ул ҳуққалиқ инжу уза.
Байтнинг зоҳирий маъноси бундай: ёрнинг лаби устидаги холи, лаблари ва тишлари васф этиляпти. Ҳикмат хазинабони энг қимматбаҳо инжу солинган қутичага лаъл (қизил қимматбаҳо тош) билан қулф солди ва уни муҳрлади. Ёки лаълдек лаблари ёпилиб, инжудек тишларини яширди. Лаблар устидаги хол эса худди муҳрдек...
Тасаввуфий истилоҳда оғиз (ҳуққа), лаб (лаъл) – пир маъносини, хол эса “ваҳдат нуқтаси” маъносини англатади. Шунга кўра мушоҳада этиб, ушбу луғат ҳам ҳикматлар хазинасидир, десак муболаға эмас. Тўрт китоб ичига ҳикматлар жамланган; унинг хазинабони, яъни пир китобга нуқта қўйиб, муҳр босди. Яна бир маъноси: “Ҳуққалик инжу” – Ҳазрат Навоийнинг ноёб дурдек сўзлари; лаъл – уларни ҳифз қилиб, қўриқлаб турган пир; хол эса “ваҳдат нуқтаси”, яъни пир – китоб ўқувчисининг ҳикматларини англаб, маърифат йўлига кириши учун бир восита бўлди.
Ушбу мўътабар луғат тузувчилари рўйхатининг бошида нақшбандия тариқати пири муршидларидан бири ҳазрат Қутбиддинхон Муҳиддинов турганини назарда тутсак, келтирилган байт мазмуни ва ҳикмати янада ёрқинроқ намоён бўлади.
1) Алибек Рустамий. “Бисмиллоҳ”нинг маъноси. “Рисолайи Ўлмасиййа”. Тошкент. Чўлпон. 1993 йил, 3-бет.
Дилором САЛОҲИЙ, филология фанлари доктори;
Ҳамзаали ШЕРАЛИЕВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
МУСИБАТ ҲАМ НЕЪМАТДИР
#Динимизни_ўрганамиз
Бу синов дунёсида турли имтиҳонларга дуч келамиз. Баъзида кўзимизга фойдали кўринган иш оқибатда бизлар учун бало бўлиб чиқади. Баъзида эса мусибатдек туюлган иш биз учун манфаатли, ҳақиқий маънодаги неъмат бўлиб чиқади.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «...Балким, сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар. Аллоҳ билур, сизлар эса билмайсизлар» (Бақара, 216).
Инсоннинг табиати шундай – машаққатни ёқтирмайди. Лекин динимиз доимо одамларга хуш ёқадиган нарсаларни эмас, балки уларга икки дунёда бахт-саодат келтирадиган амалларни таклиф қилади.
Саҳоба (розияллоҳу анҳум)лар айтадилар: “Биз қийинчилик синовига учраганимизда сабр қилдик, аммо осонлик синовига учраганимизда сабр қилолмадик”.
Бир ўртоғим машина таъмирлайдиган устахонада ишлайди. У одатига кўра арзимас нарсага асаби бузилиб ишлаб турганида, “Тико” автомашинаси кириб келади. Ундан тушган ҳайдовчи ўртоғимнинг ҳолатини сезиб, елкасига қўлини қўяди. Босиқлик билан бундай дейди: “Дунёнинг ишлари сиқилишга арзимайди. Ибрат учун бошимдан ўтганларни айтиб берай, майлими? Аллоҳ менга яхши иш, оила. фарзанд берди. Топишим кундан кунга кўпайиб борарди. Ошна-оғайниларим атрофимда гирдикапалак. Янги уй қурдим, энг олди улов миндим. Ҳар куни улфатлар билан айшу ишрат қилар, уйда деярли овқатланмасдим.
Нима бўлди-ю ишларим орқага кетди. Юрғизиб турган корхонам зарарга кириб, ҳатто ўтирган уйим, миниб турган машинам мусодара қилинди. Қарасам, ўзим ҳам жабр чекадиганман. Ўша куниёқ ҳамма нарсамдан воз кечиб, чет элга чиқиб кетдим. Икки йилга яқин Ватандан йироқда юрдим. Яқинларимни қўмсар, ота-онам, оиламни қаттиқ соғинардим. Мусофир юртда қилган хатоларимни эслаб, кечалари йиғлаб, тавба қилардим. Беш маҳал намозни ҳам бошлаб юбордим. Ибодат қиларканман, қалбим хотиржам тортарди. Бир куни Аллоҳга таваккал қилиб Тошкентга қайтдим. Қилмишларимни давлатимиз кечирибди, фақат жарима тўлашим кераклигини айтишди. Айтилган миқдордаги пул менда йўқ эди. Ҳаддим сиққан яқин улфатларимдан қарз сўраб бордим, улар эса ўзларини олиб қочишди. Ҳаммасини тушундим. Фақат Яратганга умид боғладим. Ҳалол пул топиш йўлини излаб, охири мана шу “Тико”ни ижарага олдим. Секин-аста қарзларимдан қутулдим. Ҳозир оилам билан бир уйда ижарага яшайман. Фарзандларим билан бир дастурхон атрофида ўтириш қандай мароқлигини энди англаб етдим. Киши учун оила аъзоларидан кўра яқин киши йўқ экан. Ҳозир ҳар кунлик топганимнинг бир қисмини машина ва уй ижарасига тўлайман, қолганини рўзғорга ишлатаман. Лекин шу ҳолатимдан мамнунман, хотиржамман. Чунки таним соғ, ҳалол касб билан оила боқяпман. Энг асосийси, беш маҳал намоз канда бўлмайди. Қўлимдан келганча ота-онам хизматларини қилиб дуоларини оляпман. Айтмоқчи бўлганим, бошимга тушган, мен мусибат деган бу синов, аслида, мен учун Яратганнинг неъмати бўлиб чиқди. Чунки инсон ўзи учун нима яхши ёки нима ёмон эканини билмас экан. Шунинг учун кўпам куюнаверманг, уста!”
Биз, мусулмонлар, икки дунё саодатини умид қилган бандалармиз. Шу сабабли ҳам бирор қийинчилик етса, сабр қилиб, яхшилик келса, шукр айтишимиз керак.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Бир мусулмонга заҳмат, беморлик, ташвиш, хафалик, азият, ғам етса, ҳатто бир тикан санчилса ҳам, Аллоҳ таоло унинг хатоларини ўша туфайли ўчиради”, дедилар».
Демак, бизларга етган ҳар қандай қийинчилик ёки мусибат офат эмас, балки неъмат экан. Чунки Аллоҳ таоло синовлар бериш билан гуноҳимизни кечириб, Ўзига яқин бўлишимизни ирода этаркан.
Илҳомжон Мадалиев
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ЎЗИ ОСОН, ВАЗНИ ОҒИР
#Ҳадис_шарҳи
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Тилга енгил, тарозуда оғир, Раҳмонга суюкли икки калима: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил азийм”дир» (Бухорий, Муслим, Термизий, Насоий ва Ибн Можа).
Шарҳ:
“Икки калима...”дан, мурод тугал маъноли икки жумладир. “Тилга енгил”, яъни айтиш осондир. “Тарозуда оғир...” Бу ўринда тарозудан мурод, охиратда бандаларнинг амаллари ўлчанадиган тарозудир. “Раҳмонга суюкли...” Бу ҳадисда Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари орасидан Раҳмон исми ёд этилишининг боиси, Аллоҳ таолонинг бандаларига раҳмати ва меҳрибонлиги чексизлигидир, Аллоҳ таоло бандаларининг оз амалларига ҳам кўп савоб беришини баён этишдир.
“Раҳмонга суюкли” дейилишида у калималарни кўп такрор қилиб юришга тарғиб бор. Баъзи шориҳлар “Раҳмонга суюкли” жумласини, у калималарни айтиб юрувчиларни Аллоҳ таоло яхши кўради, деб ҳам шарҳлашган.
“Субҳаналлоҳи”, яъни “Аллоҳ таоло барча нолойиқ сифатлардан покдир”. “Биҳамдиҳи”, яъни “Унга ҳамд айтиб”. “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” жумлаларининг маъноси бундай: “Аллоҳга ҳамд айтиб, Унинг барча нолойиқ сифатлардан поклигини ёд этаман”. “Субҳаналлоҳил азийм” жумласи “Улуғ Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир”, маъносини англатади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ким бир кунда “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...”ни юз маротаба зикр қилса, унинг барча кичик гуноҳлари, гарчи денгизнинг кўпигидан кўп бўлса ҳам, кечирилади», дедилар.
Абу Зар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сенга қайси сўз Аллоҳга суюкли эканини айтайми?” дедилар. Мен: “Айтинг, ё Расулуллоҳ”, дедим. У зот: “Сўзларнинг Аллоҳга энг суюклиси “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...”, дедилар».
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
– ҳадисда Аллоҳ таолони доимо зикр қилиб юришга тарғиб бор;
– охиратда бандаларнинг амаллари ўлчанадиган тарозу ҳақдир;
– Аллоҳ таолонинг раҳмати кенгдир. У оз амалга ҳам кўп савоб беради.
Манбалар асосида
Бадриддин САДРИДДИН ўғли
тайёрлади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
МЕНГА АЖРУ СЕНГА САВОБ ЎЛҒАЙ
#Тарих
Тарихий маълумотларга кўра, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг (1483–1530) “Мубаййин” рисоласи ҳижрий 928 (милодий 1521) йилда ёзиб тугалланган. Мумтоз адабиётимиз анъанасига кўра, китоб Аллоҳ таоло номи билан ҳамда Унга ҳамду сано:
Ҳаққа ҳамду сано адо қилдим,
Ҳақ оти бирла ибтидо қилдим...
Қодиру баркамол Тенгридир,
Қоҳиру зулжалол Тенгридир...
Ҳамда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салавоту дурудлар изҳори билан бошланади:
Вожиб ўлди бориға шукри Худой,
Мустафо бўлди бизга Раҳномой.
Йўлчисиз йўлда ким бора олғай,
Борса, аввал қадамда ўқ қолғай.
Агар фикр юритилса, рисола ёзилган йиллар шоҳ Бобурнинг Ҳиндистонга юришлари, яъни жангу жадаллар даврига тўғри келади. Асар билан танишиб, унга боғланиб борганинг сайин бир ҳақиқатни, яъни ҳаётининг ҳар қандай даврида ҳам Аллоҳга бандалик, расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га умматлик фарз ва бурчларини адо этиш Бобур учун энг муҳими бўлганини англаймиз. У фарзандларига қўл остидаги беҳисоб мол-мулк, бойликларни эмас, соф Ислом ақидаларидан таълим бергувчи китоб қолдиришни шараф ва афзал билди. Назми сабабини бундай ифодалайди:
Билгасен, эй хўжастайи фарзанд,
Жигарим бирла жонимга пайванд.
Масъалаларки, ул зарур эрди,
Билмасанг, динингга қусур эрди...
Тонглалиқ кундаким ҳисоб ўлғай,
Менга ажру сенга савоб ўлғай.
Асарнинг “Эътиқодия” (“Имон-эътиқод китоби”), “Китобус салот” “Намоз китоби”), “Китобуз закот”, “Китобус савм” (“Рўза китоби”), “Китобул ҳаж” бобларида соғлом исломий ақида – Аҳли сунна вал жамоат ақоиди ва фиқҳий масалаларни ҳазрат Нуъмон ибн Собит – Имоми Аъзам ва ҳанафийлик мазҳабидаги бошқа мўътабар манбаларга; олти улуғ муҳаддисларнинг тўпламларида келган ҳадисларга; Имом Ғаззолийнинг “Иҳёу улумид-дин” китобига асосланиб равшан баён этилган.
Ким аввал бўлса болиғу оқил,
Анга беш фарздир, муни билгил.
Бири имондуру икинчи салот,
Бу икидин кейин учунчи – закот,
Рамазон рўзасию ҳаж ўтмак,
Фарзи айн бўлди ушбу беш, бешак.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур фиқҳий илмларни чуқур ўрганган, уларга амал қилмоқни чин дунё саодатининг йўли деб билгани сатрларда акс этади:
Бебақо дунё иши саҳлдурур,
Дин ишин қилғай улки, аҳлдурур –
яъни, ўткинчи дунё иши осон ва енгил, дин ишини эса бу илмга эга бўлган аҳли бажара олади. Шунинг учун ҳам муаллиф асарда имон шартлари, намоз, закот, рўза, ҳаж амалларининг фарзлари, вожибу суннатларини назмий тарзда тўлиқ баён этган.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг саъй-ҳаракати, меҳнату ижоди Аллоҳ розилиги йўлида холисанлиллоҳ эканини алоҳида таъкидлайди:
Ушбуларким дедим, бўлинг огоҳ,
Бордурур барча холисан-лиллоҳ.
Бу демакдин ғараз Ҳақ эрдию, бас,
Шеъру шоирлиқ эрмас эрди ҳавас.
Гарчи бу китобни Бобур ўз фарзандлари Ҳумоюн Мирзо ва Комрон Мирзога дастуриламал сифатида ёзган бўлса ҳам, айтиш мумкинки, “Мубаййин” туркий халқларга фиқҳий масалалардан таълим берувчи қўлланмалардан бири бўлиб қолди.
Муҳтарма УЛУҒОВА
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ҚУРЪОНДА ЗИКР ЭТИЛГАН УЗУМ
#Маълумотнома
Узум Қуръони каримда шундай зикр этилган: “Сўнгра Биз сизлар учун у (сув) билан хурмо ва узум боғларини пайдо қилдик. Сизлар учун у (боғ)ларда кўп мевалар бор ва сизлар улардан ейсиз” (Муъминун, 19).
Узум ошқозон, жигар, буйрак касаллиги билан оғриган беморлар учун кони фойда. Унинг қуритилгани – майиз юрак қон томирлари касаллигини даволашда муҳим восита бўлиб, мия фаолиятини яхшилайди. Унинг таркибида 20 % қанд ва 55 % сахароза, 90 мг каротин, 13 мг никотин ва ошловчи моддалар ҳамда 2,5% атрофида органик кислоталар ва В, С витаминлари бор.
Узум танага қувват бағишлайди, семиртиради, қонни кўпайтиради. Абу Али ибн Сино узум ва унинг майизини ичак, буйрак ва қовуқ касалликларини, баргини эса бош оғриғи, кўз, қулоқ шамоллашини даволашда фойдаланган. Поя ва шохларининг кули билан тери касалликларини даволаган.
Халқ табобатида ток новдаларидан олинган шира кўз касалликларини, баргидан тайёрланган дамламалари эса бод хасталигини, томоқ оғриғи ва тери жароҳатларини даволашда тавсия этилган.
Кузда ток кесилганида оқиб чиқадиган суви, яъни токни “кўз ёши” буйракдаги тошни майдалашда ва сўгалларни йўқотишда ёрдам беради. Замонавий табобатда узум мевасидан юрак, ўпка, буйрак касалликларини даволашда фойдаланилади.
Қандли диабет ва асаб касалликларида майиз қайнатмаси жуда қўл келади. Бунда 100 гр майиз янчилиб, устига 200 гр сув қуйилади. Сўнгра 10 дақиқа қайнатилиб, совугач сузиб олиниб, овқатдан олдин ичилади.
Узум майизи сурункали истеъмол қилинса, кўз нури равшанлашади.
Зебо ОМОНОВА тайёрлади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала
Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради
Савол: Фолбинларнинг гоҳо рост гапиришлари сири нимада?
Жавоб: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Фолбинларнинг баъзида ҳақ гапни айтиб қолишларининг сабаби шуки, жин бу гапларни ўғринча олиб, фолбиннинг қулоғига қуяди. Фол кўрувчи унга юзта ёлғон аралаштириб гапиради”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Унутманг, фолбинларнинг гапларига ишониш куфрдир (Аллоҳ асрасин).
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ИНСОН ХИЛҚАТИДАГИ ЖАДВАЛ
#Тадқиқот
Бу оламда мўъжизалар кўп. Чор тарафимиз ғаройиботларга тўла. Фақат уларга ибрат, тафаккур назари билан қараш керак. Бу мўъжизаларнинг энг буюги, шубҳасиз, яралмишлар гултожи бўлмиш ҳазрати инсондир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хушсурат (шаклда) яратдик» (Тин, 4).
Инсон тузилиши, қадди-қомати, бўй-басти, шаклу шамойили борасида борлиқдаги барча махлуқотларнинг энг гўзали ва мукаммалидир. Унинг тана аъзолари ўзаро уйғун, мутаносиб (симметрик) жойлашган. Булар ҳақида фикр юритган одам Буюк Яратувчининг қудратига яна бир бор тан беради.
Биз бу мақолада ана шу гўзал хилқатнинг нақадар аниқ ўлчов билан яратилганига ўлчов бирликлари (метрология) ойнасидан бир қур назар ташламоқчимиз.
Маълумки, қадимда барча халқларда, хусусан, арабларда кўплаб узунлик ўлчовлари инсон тана аъзолари асосида белгиланган. Мазкур ўлчов бирликлари бир-бирига мутаносиб бўлиб, воқеликдан келиб чиққандир. Масалан, бир мушт тўрт бармоққа тенг. Аъзолари бир-бирига мутаносиб бўлган инсоннинг уч мушти, яъни ўн икки бармоғининг эни ўзининг бир қаричига тенг. Қаричи эса қадамига, яъни товонидан панжалари учигача бўлган қисми билан баробар. Икки қаричи ёки икки қадами ўзининг зироъига, яъни тирсагидан бармоқлари учигача бўлган узунликка эга. Зироъи эса, ўртача ташлаган бир одимига тўғри келади. Тўрт зироъи ёки тўрт одими ўзининг қулочига тенг. Қулочи эса ўзининг бўйи билан баробардир.
Бундоқ ўйлаб қарасак, танамизда худди карра жадвали жойлашгандек. Ана шу мутаносибликдан қадимда ўлчов бирликлари сифатида фойдаланилган. Бунда ўрта бўйли, ўртача қоматга эга инсоннинг тана аъзолари асос қилиб олинган.
«Исбаъ» (бармоқ) ўрта қоматли одам қўл бармоғи энининг қалинлиги бўлиб, узунлиги 1,925 см.
«Қабза» (мушт) ўрта бўйли одам қўлини мушт қилганидаги 4 бармоқ қалинлиги бўлиб, узунлиги 7,7 см.
«Шибр» (қарич) ўртача очилган қарич бўлиб, узунлиги 23,1 см. У 3 қабза ёки 12 исбаъга тенг. Демак, ўрта бўйли одамнинг қаричи ўзининг 3 қабзаси ё 12 исбаъига тенг экан.
«Қадам» (оёқ ўлчами, фут) оёқнинг товонидан бармоқлар учигача бўлиб, узунлиги 23,1 см. Демак, оёқ ўлчами ўзининг бир қаричи ё 3 қабзаси, ё 12 исбаъига тенг экан.
«Зироъ» (билак) ўрта бўйли одамнинг тирсагидан бармоқлари учигача бўлиб, узунлиги (тўрттала мазҳабнинг муҳаққиқ фуқаҳолари наздида) 46,2 см. Демак, ўрта бўйли одамнинг зироъи ўзининг 2 қадами ё 2 қаричи, ё 6 қабзаси, ёки 24 исбаъига тенг экан.
«Хутва» (одим) ўртача ташлаган одим бўлиб, узунлиги 46,2 см. Демак, бир хутва бир зироъ ё 2 қадам, ё 2 қарич, ё 6 қабза, ёки 24 исбаъга тенг.
«Боъ» (қулоч) икки қўлни икки томонга ёйгандаги қулоч бўлиб, узунлиги 184,8 см. Демак, ўрта бўйли одамнинг бир қулочи ўзининг 4 одими ё 4 зироъи, ё 8 қадами, ё 8 қаричи, ё 24 қабзаси, ёки 96 исбаъига тенг бўлади. Дарвоқе, ўрта бўйли одамнинг қулочи ўзининг бўйига тенг бўлар экан.
Хулоса қилиб айтсак, ушбу ўлчовлардаги мутаносибликнинг ўзиёқ борлиқни тасодифлар натижаси дейдиганларнинг даъволари қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмаслигини яна бир бор исботлайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло инсониятга ҳеч бўлмаса ўзидаги мўъжизаларни бир мулоҳаза қилишга буюради: «(Эй инсонлар,) ерда ишонувчилар учун аломатлар бордир, ўзларингизда ҳам. Ахир, (уларни) кўрмайсизми?!» (Зориёт, 20–21).
Аллоҳ қалб кўзларимизни ҳақни кўрадиган қилсин ва ўзимизни унга тобе айласин!
Абдулазим САИДАҲМЕДОВ тайёрлади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ