hidoyatuz | Unsorted

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Subscribe to a channel

Hidoyat.uz

Заиф имон аломати
#Таянч_нуқта

“Тама” сўзи бир нарсани қаттиқ умид қилиш маъносидаги арабча «тамаъа» сўзидан ўзлаштирилган. Аллоҳ таолодан тама, умид қилиш яхши хислатдир. Қуръони каримда хавф ва тама билан дуо қиладиганлар қуйидагича мадҳ этилади:

«Уларнинг ёнбошлари (ибодат қилиш учун) ўриндиқлардан ажраб турар (оз ухлайдилар). Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қилурлар» (Сажда, 16).

Аммо инсонлардан тама қилиш жуда ёмондир. Шунинг учун Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу): “Билингки, тама қашшоқликдир. Тама қилмаслик бойликдир”, деган.

Каъб (розияллоҳу анҳу) Абдуллоҳ ибн Салом (розияллоҳу анҳумо)га:

– Эй Ибн Салом! Илм соҳиблари ким? – деди.

– Унга амал қилувчилар, – деди.

– Уламоларнинг қалбидан илмни кетказган нарса нима? – деди.

– Тамагирлик, нафснинг очкўзлиги ва одамлардан ҳожатини раво қилишни сўраш, – деб жавоб берди.

Мусулмон киши тамагир бўлмаслиги, борига қаноат қилмоғи лозим. Тамагирлик имон заифлигининг аломатидир. Шунингдек, бу иллат доимий камбағалликка мубтало қилади.

Ҳукамолар агар тамагирликка: “Отанг ким?” де­йилса, “Қадарга шак келтириш”; “Ҳунаринг нима?” дейилса, “Хорликни касб қилиш”; “Ғоянг нима?” дейилса, “Маҳрумлик”, дейишини айтганлар.

Мусулмон киши фаровон ҳаёт учун бор имкониятини ишга солиб, ҳаракат қилиши лозим. Ризқни, мол-дунёни Аллоҳ таоло беради.

Абу Ҳозим: “Ким ўзини билса, Аллоҳ таоло берган ризққа қаноат қилса ва тилини тийса, ақли расо бўлур”, деган. Аллоҳ таоло берган ризққа қаноат қилиш дунё ва охират саодатига етказувчи фазилатлардандир.

Абдуссамад ТОЖИДДИНОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ЛУҚМАДА ГАП КЎП
#Яхшиликка_чақириш

Қуръони каримда бундай дейилади:

«Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар. Ва шайтон изидан эргашманглар, чунки у сизларга очиқ душмандир» (Бақара, 168).

«Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар...» Яъни, ер юзидаги ҳамма нарса ҳам ҳалол, пок эмас. Уларнинг баъзилари ҳаром ва ифлосдир. Ҳалол ва пок нарсаларни ейишингиз, агар мусулмон бўлмасангиз ҳам, жисмингизга ва ақлингизга фойдалидир. Аксинча, ҳаром ва ифлос нарса ейишингиз жисмингизга зарарлидир. Бу хитоб ер юзидаги барча одамларга қаратилган. Чунки уларнинг ирқи, дини турлича бўлса-да, жисмоний тузилиши бир хилдир. Шу боис Аллоҳ таоло барча инсонларни, уларнинг саломатлиги ва ақлига зарар етказадиган нарсаларни ейишдан қайтарган.

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) айтадилар: «Бу оят Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларида тиловат қилинди. Шунда Саъд ибн Абу Ваққос туриб: “Ё Расулуллоҳ! Аллоҳдан мени дуоси қабул бўладиган банда қилишини сўраб, дуо қилинг” деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ё Саъд! Ҳалол нарсаларни есанг дуоси қабул бўладиган банда бўласан”, дедилар».

Баъзилар ҳамма нарсани еса бўлади деб, уларни ҳалол-поклигини суриштирмай еяверади. Ваҳоланки, улар ҳаётлари учун хавфли бўлиши мумкин. Ҳамма нарсани инсон ейиши учун яратилмаган, албатта. Масалан, ҳар биримиз фойдаланадиган оддий нарса. Ёз кунлари келса, биз мўйналик буюмларимизни ҳашаротлар яроқсиз қилиб қўйишидан асраш пайига тушамиз ва буюмларимизни улардан асраш учун восита қидириб қоламиз. Табиийки, кўпчилигимиз уларни сақлашда “нафталин”дан фойдаланамиз. Фарзандларимизни нафталинга яқинлашмасликларини ва уни емасликларини айтиб, огоҳлантирамиз. Чунки унинг зарарли эканини биламиз.

Фенол ҳам шундай. Биз уни сотиб олиб, шишаларни тозалаймиз, шу билан бирга яна фарзандларимизни ундан огоҳлантирамиз. Чунки у ўта зарарли. Лекин уйларимизни тозалашда жуда фойдали. Биз билмаган бошқа нарсанинг ҳам яратилишида ҳикматлар бор. Ҳар бир нарса ўз ўрнида қўлланиши керак. Акс ҳолда зиён устига зиён бўлади.

Яна кўплаб, биз зарарини билмаган нарсалар бор. Шунинг учун Аллоҳ таоло ҳамма инсонларни, жисмларига ва ақлларига зарар етиб қолмаслиги учун, фақат ҳалол-пок нарсаларни енглар деб огоҳлантиради.

Манбалар асосида Абдулҳамид ЖУМАНОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ёппасига тинчликка киришинг
#Тафсир

«Эй имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир» (Бақара, 208).

Муфассирлар ояти каримадаги “силм” сўзини турлича тафсир қилишган. Муфассирлардан Ибн Аббос, Мужоҳид ва Товус (раҳимаҳумуллоҳ) “силм” сўзига “Ислом” деб маъно беришган. Имом Заҳҳок, Абул Олия ва Рабиъ ибн Анас (раҳимаҳумуллоҳ) оятдаги “силм” сўзидан мурод “итоат” эканини таъкидлайди. Зеро, “Ислом”нинг маъноларидан бири итоат, бўйсунишдир. Аллоҳ таоло буюради: «Эсланг, Рабби унга: “Бўйинсун!” – деганида, у: “(Барча) оламларнинг Раббига бўйинсундим”, деди» (Бақара, 131). Шунга кўра, оятнинг маъноси бундай ифодаланади: “Аллоҳ таолога шунчаки тил билан эмас, балки бутун вужудингиз билан итоат этинг. Ўзаро сулҳ тузинг, урушни тарк этинг. Жоҳилиятдан қолган тарафкашликка, низога ва қарама-қаршиликка сабаб бўладиган барча нарсаларга эргашманг. Зеро, уруш сабабли ўзаро меҳр-оқибат, гўзал инсоний фазилатлар унутилади, эзгу амаллар поёнига етмайди.
Динимизда нафақат уруш, балки ҳар қандай шаклдаги зўравонлик, фитна-фасод, бузғунчилик, қўпорувчилик, қароқчилик, бегуноҳ кишилар қонини тўкиш, ноҳақ одам ўлдириш қатъиян ман этилади. Қуръони каримда инсонлар тинчини бузган кимсалар ҳақида бундай дейилади: «Уларга: “Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмангиз!” дейилса, улар: “Албатта, биз чин ислоҳчилармиз”, дейдилар. Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар» (Бақара, 11–12); «(Олдингиздан) кетганида ерда фитна-фасод, экин ва наслни ҳалок қилиш ишлари билан юради. Аллоҳ эса, фасодни (бузғунчиликни) ёқтирмайди» (Бақара, 205).
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай огоҳлантирдилар: “Ким бизларга қарши қурол кўтарса, у биз (Ислом аҳли)дан эмас” (Ибн Можа).
Аллоҳ таоло бандаларни ўзаро тинч­ликка даъват этиб бундай буюради: «Агар мўминлардан икки тоифа ўзаро урушиб қолсалар, дарҳол улар ўртасини ислоҳ этингиз!..» (Ҳужурот, 9). Аллоҳ таоло бандаларига ёппасига тинчликка кириш, бахтли яшаш ва абадий саодатга эришишлари учун зарур бўлган барча йўл-йўриқларни таълим берган. Тинчлик, аввало ҳар бир кишининг ўзидан бошланади. Зеро, Ислом кўрсатмаларига амал қилган инсон қалбига тинчлик-хотиржамлик ўрнашади. Сўнгра бу оилага кўчади. Оилада тинчлик ва осойишталик ҳукм сурса, у мустаҳкам ҳамда бардавом бўлади. Динимизда оиланинг тинчлиги учун ҳам зарур бўлган барча чора-тадбирлар кўрилган. Оиладаги тинчлик қўни-қўшни, қариндош-уруғ, маҳалла-кўйга, кейин жамиятга, сўнг давлатга ўтади. Бутун дунёда Исломда кўзланган тинчлик ўрнашса, қалблар таскин топиб, кишилар ўртасида аҳил-иноқлик, меҳр-муҳаббат ришталари мустаҳкамланади. Шунда барча инсонлар тинч-тотув ҳаёт кечиради.
Қаерда тинчлик ҳукм сурса, ўша ерда файз-барака, ривожланиш бўлади. Ўша юрт фарзандлари камол топади. Энг асосийси, мўмин-мусулмонлар эмин-эркинликда ибодатларини мукаммал адо этадилар. Аллоҳ асрасин, оиламизда бирор нотинчлик юз берса, кўнглимизга тўй-томоша ҳам, кўнгилхушлик ҳам сиғмайди. Ҳатто, бир луқма таомни ҳам хотиржам ютолмаймиз.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Вақтлар ўтиб мақбара олдига пештоқ ва иккита кўндаланг хона қурилиб, безак берилган. Пештоқ ва хоналар ташқи девори, зиёратхона ва мақбара пойгумбази сайқалланган ғиштчалар, ўймакор ранг-баранг кошинлар билан безатилган.
Занги ота мақбарасининг яна бир ноёб ва ўзига хос жиҳатига тўхталиш жоиз. Ўша давр меъморчилигида пештоқни иморатнинг ён қанотларидан олдинга суриб қуриш одат тусига кирганини минтақамиздаги деярли барча меъморий ёдгорликлар мисолида кўриш мумкин. Занги ота мақбарасининг пештоқи эса икки ёнидаги хона деворлари билан бир чизиқда қурилган, яъни шу деворларнинг дами бўлиб тушган. Бундан ташқари, иморатнинг сиртидаги изоралар пештоқ айвонидаги супалар билан бир баландликда қилиб ишланган.
Мақбара пештоқини унинг ёнидаги хона деворлари билан қўшиб қуриш натижасида бинонинг мустаҳкамлигини оширишга эришилган. Изора ва супаларнинг бир хил баландликда бўлиши иморат қиёфасига алоҳида кўрк бағишлаган. Мақбарага олд томондан – маълум бир масофадан туриб қаралганда, ушбу иморат яхлит бир супа устига ўрнатилгандек тасаввур уйғотади.
Анбар она мақбараси Занги ота мажмуаси таркибида бўлиб, Занги ота мақбарасининг жануби-ғарбида жойлашган. У пештоқ, зиёратхона ва гўрхонадан иборат. Зиёратхона ва гўрхонанинг усти қўшқават гумбазли, қуббали тошдан, кичик доира шаклида ясалган. Мақбарага оқ мармардан қабртош қўйилган. Унинг теварак-сиртига арабий хатлар ва нафис нақшлар ўйилган.
Мақбара дастлаб икки хонали бўлган, кейинчалик унинг олдига пештоқ қурилиб, кошинлар билан безатилган. Пештоқ таянчи унча баланд эмас. Бу услуб Тошкент мақбараларига хос. Занги ота мақбараси қатори ушбу ёдгорлик ҳам Амир Темур замонаси меъморчилик анъанасининг ёрқин намунаси ҳисобланади.
Яқин ўтмиш – советлар мустамлакаси замонида, хусусан, ХХ асрнинг 30-йиллари бошида барча зиёратгоҳлар қатори Занги ота мақбараси, масжид ва хонақоҳлар ёпилган. 1943 йили совет ҳукумати халқаро майдондаги обрўсидан чўчиб, виждон эркинлигига бироз бўлса-да йўл қўйишга мажбур бўлгани туфайли Занги отадаги масжид ҳам ишга тушган. Аммо 1945 йили “Занги ота” масжиди батамом ёпилиб, даҳрийлар музейига айлантирилган. Истиқлол арафасида, 1989 йилдагина мазкур музей тугатилиб, қайтадан Занги ота мақбараси яна зиёратгоҳга, “Занги ота” масжиди ибодатгоҳга айланди.
2014–2015 йилларда Занги ота тарихий-меъморий мажмуасида ҳам кенг кўламли тиклаш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Мажмуа майдони кенгайтирилиб, ­8 гек­тар­дан зиёд обод, кўркам ва кўкаламзор мас­канга айлантирилди. Барча таъмирлаш, тиклаш ва ободонлаштириш ишлари бюджет ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилди. Мажмуа тарихий ёдгорлк сифатида давлат муҳофазасига олинди.
Бу саодатли кунларимизга минг бора шукр деймиз. Занги ота каби азиз-авлиёларимизга насиб этган илм ва маърифатдан барчамизни баҳраманд этсин. Буюк зотлар дуоси, ҳурмати ва шарофатидан юртимизни тинч, ҳаётимизни фаровон, фарзандларимизни илмли ва салоҳиятли зурриётлардан айласин!

Акмал САИДОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Илтижо
#Шеърият

Чин дилдан сўраса, бергувчи Зотсан,
Ҳожатманд инсонга олий нажотсан,
Барча ўткинчи, Сен доим ҳаётсан,
Ўзинг мадад бергин, Ўзинг қўллагин,

Гўзал жаннатларинг сари йўллагин.
Солиҳ бандалардан бўлай Ўзингга,
Амал қилиб яшай амринг – сўзингга,
Охирда уялмай боқай юзингга,
Ўзинг мадад бергин, Ўзинг қўллагин,

Гўзал жаннатларинг сари йўллагин.
Мадад бермасанг гар, йўқдир чорамиз,
Назаринг тушмаса, биз бечорамиз.
Нажот истаб яна қайга борамиз?
Ўзинг мадад бергин, Ўзинг қўллагин,
Гўзал жаннатларинг сари йўллагин...

Абдулносир БОБОМИРЗАЕВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Тавба қачон қабул бўлмайди?

Жавоб: Тавба инсонга ўлим келишидан ва қиёматдан олдин бўлса, қабул қилинади. Агар инсон ўлим келган пайтда тавба қилса, Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул қилмайди. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: «Албатта, Аллоҳнинг тавбани қабул қилиши фақат ёмонлик (гуноҳ)ни билмасдан қилиб қўйиб, сўнгра тезлик билан тавба қилганлар учун (муқаррар)дир. Аллоҳ айнан ўшаларнинг тавбасини қабул қилур. Аллоҳ илм ва ҳикмат эгасидир. Гуноҳ ишларни қилиб юриб, қачонки бирорталарига ўлим келганида, “Энди тавба қилдим” дейдиган, шунингдек, кофирлигича ўлиб кетадиганларнинг тавбалари эса қабул қилинмагай. Ана ўшалар учун аламли азоб тайёрлаб қўйганмиз» (Нисо, 17–18). Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса: “Албатта, Аллоҳ азза ва жалла банданинг тавбасини, модомики ғарғара (ўлим) ҳолатида бўлмаса, қабул қилади”, деб айтганлар (Имом Термизий). Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Бас, Одам Раббидан (тавбага доир) калималарни қабул қилганидан сўнг (Аллоҳ) унинг тавбасини ижобат этди. Албатта, У тавбаларни қабул этувчи, раҳмли зотдир» (Бақара, 37). Аллоҳ таъоло бандаларининг ширкдан бошқа барча гуноҳларини кечираман, деб марҳамат қилган.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Усома ибн Зайд
#Саҳобалар_ҳаёти

Усома ибн Зайднинг отаси Зайд ибн Ҳориса Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг асранди ўғиллари бўлган. Онаси Умму Айман Барака Ҳабашия Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) оналари Омина бинти Ваҳбнинг жорияси эди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Зайд ибн Ҳориса инсонлар ичида мен учун энг суюклиси бўлган бўлса, ундан ке­йин бу Усома ибн Зайд инсонлар ичида мен учун суюклисидир”, деб марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Усома билан неваралари Ҳасанни бирдек яхши кўрар, уларни бағирларига босарканлар: “Ё Аллоҳ, мен буларни яхши кўраман, сен ҳам уларни яхши кўргин!” деб дуо қилардилар (Имом Насоий).

Усома ибн Зайд (розияллоҳу анҳу) навқирон ёшга етганида унда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суйган хислатлар намоён бўлди. У зукко, ақлли, шижоатли, ёмон хислатлардан ўзини сақлаган, барчанинг муҳаббатини қозонган, тақводор инсон бўлиб етишди. Кўп ибодат қилар, душанба ва пайшанба кунлари рўза тутишни канда қилмас эди.

Усома ибн Зайд (розияллоҳу анҳу) ҳаёти давомида Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)га нисбатан вафо рамзи сифатида мусулмонларнинг ҳурмат ва иззатларига сазовор бўлди. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ўғли Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан кўра Усомага кўпроқ иш ҳақи белгилаган эди. Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу): “Отажон, Усомага тўрт минг, менга эса уч минг дирҳам иш ҳақи тайинлабсиз. Ваҳоланки, унинг отасини фазилатли жиҳатлари сизникидан кўп бўлмагани каби Усоманинг фазилатлари ҳам меникидан ортиқ эмас”, деди. Умар (розияллоҳу анҳу): “Асло ундай эмас. Усоманинг отаси Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) учун отангдан кўра севикли эди. Усома эса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) учун сендан кўра севиклидир”, деди.

Усома ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абу Воил, Абу Усмон Наҳдий, Урва ибн Зубайр, Абу Салама, Абу Саъид Мақбурий, Омир ибн Ҳасан, Абу Зубён, Ато ибн Абу Рабоҳ каби кўплаб саҳоба ва тобеинлар ҳадис ривоят қилганлар.

Манбалар асосида Комилхон УМАРХОН ўғли тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҲУСНИ ХУЛҚ НИМА?
#Яхшиликка_чақириш

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан жаннатга энг кўп киритадиган амал ҳақида сўралди: “Аллоҳга тақво ва ҳусни хулқ”, дедилар. У зотдан яна дўзахга энг кўп киритадиган амал ҳақида сўралди: “Оғиз ва фарж”, дедилар» (Имом Бухорий).

Уламоларимиз: “Аллоҳга тақво қилиш У зотнинг азобидан қўрқишдир. Аллоҳ азобидан қўрқиш, гуноҳ ишларни тарк қилиш ва савоб амалларни кўпайтириш билан бўлади”, дейдилар. Ҳусни хулқ энг яхши сифатларни жамлаш, демакдир.

Ҳусни хулқ борасида ўрнак олишга энг муносиб зот Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дирлар. Аллоҳ тао­ло бундай марҳамат қилади: «(Эй имон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир» (Аҳзоб, 21).

Одамлар орасида улар қалбига ҳузур, ҳаётига мазмун бахш этадиган сўз ва ҳаракатлар билан муомала қилиш жамиятга кўп манфаатлар келтиради. Наввос ибн Самъон Ансорий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «У киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўради. У зот (алайҳиссалом): “Яхшилик – ҳусни хулқ. Ёмонлик – кўнглингни ғаш қиладиган ва одамлар кўриб қолишини ёқтирмаган нарсанг”, дедилар» (Имом Бухорий).

Мўмин киши ҳусни хулқ билан, Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг гўзал хулқлари билан зийнатланиши лозим.

Қамариддин ҚАМБАРОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Қуръонни овоз чиқармай ўқиса ҳам тиловат қилганга ўтадими ёки овоз чиқариб ўқиш шартми?

Жавоб: Қуръонни овоз чиқармай ўқиганда тиловат қилганга ўтиши учун ўқиётган киши энг камида ўзининг овозини ўзи эшитадиган даражада бўлиши керак.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ҳалол меҳнат ҳаётни обод этар
#Яхшиликка_чақириш

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳадиси шарифларида ҳалол меҳнати билан ризқини топган, аҳли оиласини таъминлаган одам савобларга эришажагини, Аллоҳ таолога яқин ва маҳбуб бўлажагини таъкидлаганлар. Жумладан, “Бирор киши қўли билан меҳнат қилиб, касби орқали еган таомидан лаззатлироқ таом ея олмайди. Чунки Аллоҳнинг пайғамбари Довуд (алайҳиссалом) ҳам касблари орқали тирикчилик қилардилар”, дея марҳамат қилганлар (Имом Бухорий).

Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) айтган: “Сизлардан ҳеч бирингиз “Эй Парвардигор, Ўзинг ризқимни етказгил”, деб кутиб ўтиравермасин, балки талаби ризқ учун харакат қилсин”.

Мўмин барака-муваффақият сўраб Аллоҳ таолога дуо қилар экан, бу йўлда ўзи ҳам саъй-ҳаракат қилиши зарур. Албатта, бунинг учун бирор касб-ҳунарни эгаллаш лозим. Халқимизнинг “Ҳунардан ризқинг унар”, деган гапи бежиз айтилмаган. Қадимдан ота-боболаримиз маълум касби корни мукаммал ўзлаштириб, унинг сир-асрорларини фарзандларга, кейинги авлодга етказишга катта аҳамият берган. “Ота касб”да барака бўлиши таъкидланган. Ўз иши, ҳунарининг шундай усталари бўлганки, уларнинг довруғи бошқа шаҳарларга, ўзга юртларгада тарқалган.

Ҳайруллоҳ МИРЗАЕВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ЯХШИЛИКЛАР КАЛИТИ
#Долзарб_мавзу

Болага ёшликдан меҳнат кўникмаларини сингдириш ҳар бир ота-она ва тарбиячининг бурчидир. Меҳнат қилиш жараёнида бола нарсалар ва уларнинг хоссалари ҳақида тушунчага эга бўлади. Табиатида чаққонлик, зийраклик хислатлари камол топади.

Шундай ота-оналар борки, тикиш, ювиш, тозалаш ва пишириш каби юмушларни қиз болалар иши дейдилар. Барча уй ишларидан озод қилиб қўйилган ўғил бола онгида “ўғиллар қизларга қараганда афзал”, “фақат қизларгина уй юмушларини бажарадилар” деган фикр ўрнашиб қолади.

Оилада болаларни ўз-ўзига хизмат қилишга одатлантириш меҳнат тарбиясининг жуда муҳим шаклидир. Бола ёшлигидан бунга одатланиб борса, бутун ҳаёти давомида иродали бўлади, айниқса, аёллар меҳнатини қадрлайди.
Афсуски, айрим ота-оналар ўғил-қизларини ҳақиқий бахт манбаи бўлган меҳнатга, сабр-қаноат, ҳалолликка ўргатиб, турмушнинг оғир-енгилликларига кўниктириш ўрнига, уларнинг қўлларини совуқ сувга урдирмайдилар. Бундай ота-оналар ўзлари билмаган ҳолда болаларига жабр қилиб қўядилар.

Фарзанд ўз бахтини ҳалол меҳнати, катталарга ҳурмати, кичикларга шафқати, Ватани ва халқига садоқати билан топади. Оилада болалар билан биргалашиб меҳнат қилиш – ота-оналар ва болалар ўртасидаги муносабат, меҳр-оқибатни мустаҳкамлайди. Унутмайлик, меҳнат билан топилган неъматлар, обрў-ҳурматнинг мукофоти икки дунёда ҳам юксакдир.

Баҳром ЯНГИБОЕВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

БУХОРОНИНГ ОЙПОШША БИБИЛАРИ
#Тарих

Бухоро ўтмиши саҳифаларини уч Ойпошша Биби номлари безаб туради. Булар Абулфайзхоннинг волидаи муҳтарамаси, Абдулазизхоннинг онаси, подшоҳ қизи – подшоҳ синг­лиси Ойпошша Бибидир. Бухоро шаҳристони ва ундан ташқари ҳудудларда “савоби жория” учун тарихий обидалар қурдирган учала аёл ҳам Жўйборий хожалар авлодидан. Улар машҳур Чор Бакрлар қизи, неварасию чевараси бўлганлар.

Чор Бакрларнинг саховат­пешалик тарбиясини олган Пош­ша Бибилар қолдириб кетган катта хазиналарни бугун воҳага келаётган сайёҳу меҳмонлар ҳайратда томоша қилиб, бир дунё таассуротлар оғушида қолаётганлари бежиз эмас.

Чор Бакрлар қизи бўлмиш Субҳонқулихоннинг аёли ота-­онасидан катта меросий мулк туҳфа олади. У бу туҳфаларни ўзи учун сарф қилишни истамай, “савоби жория” сифатида, Бухоро шаҳристони ичидан бино қуриш учун подшоҳликдан жой сўрайди. Бу илтимосга кўра, қадимий Арк қўрғонининг кунботар томонидаги Ҳавзи баланд қаватидан ажратилган ерни Ойпошша Биби туҳфа сифатида эмас, “Зарга сотиб олинган ерда қад ростлайдиган бино тилладай қимматли бўлсин” деб, ҳар қаричини зархарид қилиб олади. Бибининг пок нияти ижобат бўлди. Ҳавзи баланд (бу ҳовуз тўрт томони тахтакорий қилингани ва ердан баланд бўлгани учун шундай номланган) ҳашаматли хонақоҳ қурилди.

Амир Олимхон ҳукмронлиги даврига келиб, Пошша Биби қурдирган бинонинг пештоқига гул таққандай қилиб, айвон тикланди. Айвон 22 та устунли бўлиб, ҳамма устунларига бошию адоғигача безак берилди. Айвон рўпарасида ихчамгина минора ҳам тиклаб, ҳавзи тахтани тошҳовуз, саҳнни мавзега айлантиришда машҳур Уста Ширин маҳоратини кўрсатди. Бугун Бухоро шаҳристонида Болоҳовуз номи билан машҳур мавзенинг тарихи ана шундай.
Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қадамжойидаги Оппоқ Ойим масжиди нақшу нигорлари киши диққатини тортади. Масжиднинг шифти гулнорий ранг билан беза­тилган. Чор Бакрлар авлодидан бўлмиш иккинчи Пошша Биби мазкур зиёратгоҳда масжид қурдирар экан, безак берувчи усталарга шоҳ ходими орқали айттириб юборган экан: “Нақши кундалий бунёдида игна учидек бўшлиқ ҳам қолмасинким, кўнгилда бўшлиқ пайдо бўлишидан қўрқаман!” Пошша Биби ота-онасидан мерос қолган мевали боғ даромадидан мазкур қадамжода Дарвозаи Тоқи Миёна тиклади. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қадамжойидаги Дарвозаи Боби Салом, Дарвозаи Диловар, қадимий Кавшкаш обидасидан кейин қад кўтарган Дарвозаи Тоқи Миёна жуда ҳашаматли. Шарқ, ғарб томонида пештоқ, ичкариси миёнсарой. Миёнсаройнинг ўнг, чап қанотидан иккита ихчамгина хона: бири дарсхона, иккинчисидан масжидга кирилади. Дарвозаи Тоқи Миёнанинг ичкари, ташқарисига усталар кўпроқ ироқий нақшлардан безак беришган.
Чор Бакрлар шажарасининг яна бир саховатпеша аёли – Бибижон хоним ўтмишдошларининг хайрли амалларидан баҳра олиб, уларга издош бўлди. Бухоро шаҳристони деворидан ичкари жануб томонида отасининг унга атаб қурдирган боғи этагида катта қатнов йўли билан туташ мавзе тиклашни маслаҳат солган эди, ўғли – шоҳ Абдулазизхон бош эгиб маъқуллади. Абдулазизхон волидаи муҳтарамаси кўнгли тубидаги орзу – ҳовуз, масжид ва мадраса қурдиришга киришди. Ниҳоят, тарихий Дарвозаи Шайх Жалол рўпарасида учлик шаклидаги обидалар: сув хазинаси – ҳовуз, илм махзани – мадраса ва кўнгил изҳори маскани – масжиди жоме қад ростлади.

Бухоро аҳли янги ҳовуздан оби ҳаёт ичдилар. Масжидга бориб, Аллоҳ таолога саховатли оналар меҳнати ризоси шукрини қилдилар. Мадрасадан эса дарси ибрат ўргандилар. “Волидаи Абдулазизхон” номли мавзедаги бу жавоҳиротлар элга, Ислом динига, илму маърифатга чексиз муҳаббат тимсоли бўлиб қад кўтариб турибди.

Азизхўжа ИНОЯТОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Уламолар қасамлар уч тур бўлишини айтишган:

1. “Лағв” – беҳуда қасам. Бу инсоннинг қалбдан қасд қилмасдан, “тил учида” “Аллоҳга қасамки” каби қасам лафзларини айтиб юборишидир. Бундай қасам учун каффорат вожиб бўлмайди.

2. “Мунъақида” – боғланган қасам. Бу инсоннинг келажакда бирор ишни қилишга ёки қилмасликка қасам ичиши. Бу қасамни бузган кишига каффорат вожиб бўлади.

3. “Ғамус” – ёлғон қасам. Бу инсоннинг билиб туриб ёлғон, яъни бўлган нарсани бўлмаган деб, бўлмаган нарсани бўлган деб қасам ичишидир. Жумҳур уламолар наздида бундай қасамга ҳам каффорат йўқ. Бундай қасам ичган киши қаттиқ гуноҳкор бўлади. Тош сувга ботгани каби гуноҳга ботади.

Ямийни ғамус (ёлғон қасам) гуноҳи кабиралардандир. Ҳадисда: «Бир аъробий келиб: “Ё Расулуллоҳ, менга гуноҳи кабираларни айтинг”, деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳга ширк келтириш”, дедилар. Сўнг у яна сўради. Шунда у зот (алайҳиссалом): “Ота-онага оқ бўлиш”, дедилар. Сўнг: “Яна қайси?” деди. Расулуллоҳ: “Ямийни ғамус”, дедилар. Аъробий “Ямийни ғамус нима?” деб сўради. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ёлғон қасам ичиб, бир мусулмоннинг молини ейишдир”, деб жавоб бердилар».

Мунъақида қасамни бузишнинг каффорати ҳақида Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: “Қасамларингиздаги беҳуда сўзлар учун Аллоҳ сизларни жавобгар қилмайди, балки сидқидилдан боғлаган қасамлар (бузилгани) учун сизларни жавобгарликка тортади. Бунинг каффорати (жаримаси) – оилангизни озиқлантириш учун лозим таомларнинг ўртача миқдорида ўнта мискинга таом бериш ёки уларнинг ки­йимлари ёхуд бир қулни озод қилишдир. Кимки (буларни) топа олмаса, уч кун рўза тутиши (мумкин). Ана шу ичган (ва бузган) қасамларингизнинг каффоратидир. Қасамларингизни асрангиз! Аллоҳ сизларга Ўз оятларини шундай баён қилади, токи шукр қилгайсиз (Моида, 89).

Демак, мунъақида қасамнинг каффорати ушбулардир:

1. Ўз аҳлининг ўртача таоми миқдорига тенг таом билан ўнта мискинни нонуштада ва кечда овқатлантириш ёки ўнта мискинни кийинтириш. Ҳанафий мазҳабида уларнинг ҳар бирига фитр садақаси учун бериладиган нарсаларнинг қийматини бериш ҳам мумкин.

2. Қул озод қилиш.

3. Уч кун рўза тутиш.

Ўнта мискинни овқатлантириш (ёки кийинтириш) ва қул озод қилиш имкони бўлмаган киши рўза тутади. Қасамни бузмасдан олдин каффорат тўлаш мумкин эмас. Чунки қасамни бузмагунча, унга каффорат вожиб бўлмайди.
Қасам каффоратининг рўзаси, имом Абу Ҳанифа наздларида, уч кун кетма-кет тутилади.

Жалолиддин ҲАМРОҚУЛОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Мен бир қизни ёқтираман, лекин у менга бепарво, мени ёқтирмайди. Бир танишимнинг айтишича, бундай ҳолда “дуохон”ларга бориб “иситиш” мумкин экан. Шу йўл билан муҳаббатга эришиш мумкинми?

Жавоб: Ким иситсам фалончи мени яхши кўриб қолади, деб ўйлайдиган бўлса, хато қилади. Зеро, меҳр-муҳаббатга иситиш билан эмас, балки Аллоҳ таолодан қўрқиш ва Унга илтижо қилиш билан эришилади. Иситиш, совутиш, фол Ислом динида ҳаром қилинган амаллардандир. Шунингдек, ундай ишлар билан шуғулланувчи шахсларнинг манзилларини бировга айтиш, кўрсатиб юбориш ҳам оғир гуноҳдир (“Равоиъул баён”, “Нафуъл муфти”).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҲАЁТ ДАВОМ ЭТАДИ
#Аёллар_саҳифаси

...Тун ярмида уйғониб кетдим. Очиқ айвон­да, шундоққина ерга жой тўшаб ётибмиз. Тепамдаги осмон уй томидан салгина баланддек гўё. Юлдузлар гилос гулларидек ғуж-ғуж, тўкилай деб турибди. Уларнинг ҳаммаси таниш, минг йиллик қадрдонларимдек. Бироқ оний ҳайратим бир зумда сўниб, сокин, дилбар тун аро даҳшат бостириб кела бошлайди. Кеча... “Йўқ, тўхта! Бу ҳақда ўйлама! Бунга ишонма! Аслида...”
Бош тарафимиздаги кекса дарахт шохидан битта беҳи “тап” этиб ерга тушди. Ҳозир августнинг охири, ҳали беҳи пишмаган, қурт еган бўлса керак. Тонг отса, онам уни авайлаб олади, тандир токчасига қўяди-да, “ошга солинглар, увол бўлмасин”, деб тайинлайди. Уни албатта онам олади, чунки эсимни таниганимдан бери ота ҳовлимда биринчи бўлиб тонгни волидам қаршилайди. Биз улғайдик, ҳаммамиз уйли-жойлимиз, қўш-қўш келинлар тушди – барибир онам биринчи туради. Кейин ҳаммани сизлаб, “болажоним”лаб уйғотади. Мен ҳар замон бир борганим учун эркалик қилиб, уйғонсам ҳам ётавераман. Гарчи қирқни қоралаяпман...
Онам боис бу масканда ҳеч нарса ўзгар­маган, шу остонани ҳатлаб ўтсак бас – ҳаммамиз болага айланамиз. Ҳа, ҳеч нарса ўзгармаган, ҳозир тонг отгандан кейин куннинг қандай ўтишини ёддан биламан. “Қизларингни уйғотмай тур, йўл юришган, пича дам олишсин”, “Вой, нега пойгакка ўтириб олдинг, ке, тўшакка ўт, болам”, “Ма, камзулимни кийиб ол, ҳаво салқин”, “Кўзларинг сал қизариптими, кўп ёзасан-да, а?..” Бунақа ғамхўрликларнинг адоғи йўқ. Йиллар онамга шафқат қилмади, бир-бир жигарларидан, сўнг дадамдан айрилди. Лекин дийдаси қотмади, аксинча, дарддан илма-тешик кўксидаги ҳар бир жароҳат булоқ кўзига айланиб, меҳр қайнаб чиқаверди. Биз, олтита фарзанд бир умр шу булоқдан қониб-қониб баҳраманд бўлдик. Ҳаргиз кўнгил ташналигини билмадик...
Ана, юлдузлар битта-битта сўна бошлади. Ҳозир онажоним уйғонади. Беозорлик билан аста бош кўтариб, ҳаммамизнинг юзимизга бир-бир боқиб чиқади. Таҳорат олиб, намоз ўқийди. Сўнг Яратгандан ҳар биримизга омонлик, тинчлигу бахти бекамлик сўрайди...
– Ҳой, туринглар, ҳали замон одамлар кела бошлайди.
Аммамнинг сўзлари шууримда мома­қалдироқдек акс-садо берди. Бояги даҳшат тасаввурим ойнасини чил-чил қилиб, тўғри юрагимга бостириб кирди. Аммам йиғи аралаш деди:
– Қандоқ оналаринг бор эди-я!
Етмиш икки томиримга ваҳм сизди. Ҳа, ростдан ҳам... кеча... онамни бериб қўйдик!!!
– Тур, Гулчер, тонг отяпти.
Бу – опам. Унинг шикаста юзига қарай­ман. “Наҳотки онамсиз ҳам тонглар отаверса?” дегим келади. Лекин сўзлар бўғзимда қолиб, қароқдаги жолалар шошилади...
Тонг ёришди. Қуёш ҳар кунгидек зиё таратди. Кеча йиғи-сиғидан зир титраган ҳовлимиз бирмунча сокин тортиб, одатдаги ҳаёт манзаралари тиклана бошлади. Одам кўп, ҳамма нима биландир овора. Ариқ лабига тиралиб қолган беҳини ҳеч ким олмабди...
– Ая, бошингиз оғримаяптими?
– Йўқ, – дейман ёнимга пилдираб келган қизимнинг сочини силаб.
– Кўп сиқилманг, касал бўп қоласиз.
– Она қизим, – дейман кечаги мудҳиш кундан сўнг биринчи бор хиёл жилмайиб. Ва осма кўприкда бораётган одамдек ана шу икки сўзга маҳкам ёпишиб оламан.
Ҳа, ҳаёт давом этади. Эртага ҳам тонг отади...

Гулчеҳра АСРОНОВА

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“Арбаъин” ҳикмати
#Мутолаа

Арбаъин арабча “арбаъ” яъни, “қирқ” сўзидан олинган бўлиб, қирқта машҳур, саҳиҳ ҳадис мазмунини шеърий вазнда, аниқроғи, бир рубоийда ифодалаш санъатини англатган. Бундай асарлар оддий халқ вакиллари ҳадислар мазмунини осон тушуниши ва хотирасида узоқ сақлаб қолиши учун хизмат қилган. Навоий замонида ҳам бутун улус, хусусан, оддий халқ оммаси араб тилини билмаган ва бу тилда ёзилган манбаларни тушунмаган. Навоий бобо нима учун туркий тилда “Арбаъин” ёзишни ният қилгани ҳақида шундай ёзади:

Форсийдонлар айлабон идрок,
Орий эрди бу нафъдин атрок.
Истадим, бу халқ ҳам бори
Бўлмағайлар бу нафъдин орий.

Яъни, форсийда сўзлашувчи эллар ҳадислар мазмунини ўз тилларида шеърий услубда ёдлаб ўрганар, атрок, яъни туркий халқлар эса бу имкониятдан бебаҳра эди. Шу сабабли туркий тилли улуслар ҳам ҳадислар мазмунини осон ва завқли тушуниши, хотирасида сақлаши учун таржимага қўл урдим, ҳадисларни шеърга солдим, дейди ҳазрат Навоий.

Буюк шоир бу асарни таржима мақомида кўради. Чунки у “Арбаъин”ни устози ва пири – улуғ мутафаккир, форс-тожик адабиётининг улуғ даҳоларидан бири Абдураҳмон Жомийнинг “Чиҳл ҳадис”и таъсирида ёзган. Навоий бобо асар дебочасида устозининг розилиги ва дуосини олгани, сўнгра таржимага киришганини айтади.

“Арбаъин” рубоийлари ҳадислар мазмунини англашга кўмак бериб, инсон маънавий дунёсини янада юксалтиришга хизмат қилади:

Ҳадис: Ман аъта лиллаҳи ва манаъа лиллаҳи ва аҳабба лиллаҳи ва абғаза лиллаҳи фақодистакмала ийманаҳу.

Мазмуни: Ким хайр-эҳсон қилишда, ноўрин жойларга сарф қилмасликда, яхши одамларни дўст ва ёмон одамларни душман тутишда фақат Аллоҳнинг розилигини ният қилган бўлса, демак, у имонини бутун сақлайди.

Кимгаким ҳуббу буғзу манъу ато
Ҳақ учун бўлди жазм бил они,
Ким эрур Тенгри лутфидин комил
Аҳли имон қошида имони.

Ислом динида ҳар бир нарсада меъёрга амал қилиш уқтирилади, ҳаддан ошиш Яратганга хуш келмаслиги айтилади. Хусусан, хайр-эҳсон қилишда саховатли бўлиш, лекин бунда ҳам меъёрдан четга чиқмаслик таъкидланади. Чунки меъёридан ошган хайр-эҳсон биринчидан берувчининг манманлигини кўрсатса, иккинчидан эҳсон олувчини дангасалик, танбаллик ва тубанлашишга олиб келади. Бу ҳадис ва унинг мазмунидаги рубоий айрим замондошларимизга қарата айтилганга ўхшайди. Афсус, юртимиз ободлиги, тинчлик ва фаровонликни калта тушунган кўпчилик юртдошларимиз тўй ва байрамларда исрофгарчилик, ҳашамдорлик, тўқликка шўхлик қилиб гуноҳ устига гуноҳ орттираётганларини билмайди. Айримлар эса ўзини сахий кўрсатиш учун тўқ одамнинг олдига дастурхон ёзади, эгни бут одамга тўн кийгизади. Бундай хатти-ҳаракатлар савоб эмас, аксинча, гуноҳ олиб келади. Навоий бобо бизни худди ана шу ёмон оқибатдан огоҳлантиради.

Ҳадис: Хислатани лаа яжтамиъани фи мўминин: ал бухлу ва суъ ул-хулқи.

Мазмуни: мўмин кишида икки хислат жам бўлмайди: бахиллик ва ёмон хулқлилик.

Мўмин эрсанг қилиб дуррингни нисор,
Эл била равшан ўл нечукким шам.
Негаким, Тенгри ҳеч мўминда
Бухлу бадхўйлиқни қилмади жам.

Ушбу рубоийни шарҳлашга ҳожат йўқ. Рубоий мазмуни бугунги кун кишисига ҳам очиқ-ойдин тушунарли. Мўмин киши ҳеч қачон ёмон хулқли ва бахил бўлмайди. Акс ҳолда, мўминлик мақомига путур етиши аниқ.

Навоий ижоди бизнинг асл адабиётимиз ўрнагидир. У инсонни ҳамиша комил ахлоққа, эзгуликларга чорлайди, ёмонликлардан қайтаради, маънавий фалокатлардан огоҳлантиради. Буюк мутафаккир асарлари ёшу қари учун бирдай фойдали. Кўксида миллий фахри бор, ўзбекман деган ҳар бир киши Навоийни ўқиши, ўқиганида ҳам меҳр ва ихлос билан ўқиши шарт.

Тожибой Норов

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Тинчлик ва хотиржамлик бизга ато этилган энг улуғ неъматлардандир. Унинг қадрига етиш учун, бу борада мулоҳаза юритишимиз, шу неъмат кимларга насиб қилгану кимлар ундан бебаҳра қолгани ҳақида тафаккур қилишимиз керак. Хуллас, барча эзгу ишларнинг рўёбга чиқиши учун тинчлик ва осойишталик керак. Шундай экан, нафақат мавжуд тинчлик қадрига етиб, шукронасини адо этиш, балки унга ношукурлик қилиб путур етказишдан ҳам сақланишимиз лозим. Аллоҳ таоло айтади: «Қачон (Биз) инсонга (тинчлик, саломатлик, фаровонликни) инъом этсак, у (шукр қилишдан) юз ўгириб, ўз ҳолича кетур. Қачон унга (хасталик, камбағаллик каби) бирор ёмонлик етса, ноумид бўлур» (Исро, 83).
Тинчликнинг барқарорлиги ҳамда уни асраб-авайлаш учун курашиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Тинчлик динимизнинг бош ғоясидир. Зотан, “Ислом” сўзининг ўзаги “салом”, яъни сулҳ, тинчликдир. Шу боис, мусулмонлар ўзаро кўришганларида бир-бирлари ҳақига “Ассалому алайкум – Сизга тинчлик-омонлик бўлсин!” дея дуо қиладилар. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Икки неъмат борки, кўп кишилар унинг қадрига етмайди. Улар: тансиҳатлик ва тинчлик-хотиржамликдир”, деганлар» (Имом Бухорий). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) биз умматларига ҳар тонгда: “Ё Аллоҳ, Сендан дунё ва охиратда тинчлик-омонликни сўрайман”, деб дуо қилишни таълим берганлар.
Аллоҳ таоло бандаларига тинчлик бахш этувчи Зотдир. Қуръони карим нозил бўлган тун ҳам салом кечасидир. «У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир» (Қадр, 5).
«...ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир» (Бақара, 208). Яъни, ёппасига Исломга, итоатга, тинчликка киринг. Акс ҳолда, инсу жиндан иборат шайтонлар изидан эргашган, васвасаларига учган бўласиз. Зеро, шайтон инсон учун очиқ-ойдин душмандир. Бу Қуръони каримда қайта-қайта такрорланади. Жумладан, Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: «Эй Одам авлоди! Шайтон ота-оналарингиз (Одам ва Ҳавво)нинг авратларини ўзларига кўрсатиб (уялтириб) жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин!..» (Аъроф, 27). Иблис, модомики Одам боласининг танасида жони бор экан, мудом уни васваса қилади, гуноҳ ва фаҳш ишларга бошлайди, тақиқланган нарсаларни зийнатлаб кўрсатади. Арзимаган нарсаларни деб, кишиларни ўзаро низо қилишга чақиради, ўрталарида адоват оловини ёқади. Зотан, оятда таъкидланганидек, унинг бирдан-бир мақсади одамзодни тўғри йўлдан адаштириб, ўзига эргашганларни дўзах сари етаклашдан иборат.
Аллоҳ таолодан диёримиздаги тинчлик-осойишталикни бардавом қилишини, бутун дунёда тинчлик-хотиржамлик қарор топишини сўраймиз. Зеро, У барча нарсага қодир Зотдир.

Тафсир китоблари асосида Толибжон ҚОДИРОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Оила иқлими ёқимли бўлсин
#Тарбия

Шахснинг ижтимоий йўналиши асосини биринчи навбатда оилавий муносабатлар белгилайди. Ёш бола ниҳоятда кузатувчан, зийрак ва тақлидчи бўлади: катталарнинг барча ижобий-салбий хатти-ҳаракатларини кузатиб, уларнинг керакли, кераксизини ўзига бирдек сингдириб олаверади. Мутахассислар хулосасига кўра, ёшлар табиатан ижобий хислатлардан кўра салбий хусусиятларни тезроқ “юқтириб” олади.

Бола тарбиясига ёмон таъсир кўрсатадиган ҳолатлардан бири эр-хотиннинг жанжалларидир. Доимий нотинчлик бола асабини толиқтириб, тажанг қилиб қўяди. Бундай бола озгина назоратсиз қолса, ўзбошимчалик билан ғайритабиий ва ҳатто ғайриқонуний ишларга қўл уриши мумкин. Оила иқлими мўътадил, ёқимли бўлса, бола ҳар бир ишни ота-она билан маслаҳатлашиб бошлашга одатланади.

Ислом дини таълимотида инсонни тарбиялаш, айниқса, болаларга одоб ва ахлоқдан пухта таълим-тарбия бериш энг муҳим вазифалардан саналади. Чунки жамият аъзолари яхши хулқли, ҳалол ва пок бўлишини орзу қилса-ю, аммо ўша жамиятнинг келажаги бўлмиш болалар тарбияси ҳақида қайғурмаса, ниятлар сароб бўлиб қолади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ота-она ўз боласига гўзал одобдан афзал нарса бера олмайди», деганлар (Имом Термизий ривояти).

Абдулла Авлоний “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” китобида ёзади: “Эмди очиқ маълум бўлдики, тарбияни туғилган кундан бошламак, вужудимизни қувватландурмак, фикримизни нурландурмак, ахлоқимизни гўзалландурмак, зеҳнимизни равшанландурмак лозим экан. Тарбияни кимлар қилур, қайда қилинур? – деган савол келадур. Бу саволга жавоб: “Биринчи – уй тарбияси. Бу она тарбиясидур”.

Онанинг илму маърифатли экани, дунёқараши кенглиги фарзандининг ақлий салоҳияти юксалишига асос бўлади. Чунки ундаги фазилатлар болага наслий ўтиши инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.

Шу боис биринчи Президентимиз: “... чиндан ҳам, аёлларимизнинг оилада тутган ўрни беқиёс. Оқила, гўзал аёллар ўзларининг ғамхўрлиги, меҳрибонлиги, қалби дарёлиги билан оиладаги, қолаверса, бутун жамиятдаги мувозанатни, поклик, ҳалоллик, самимият ва адолат муҳитини сақлаб турадилар”, – деганлар.

Фозила аёл оилада фарзанд тарбиясига масъуллиги билан бирга, ота ва фарзанд ўртасида воситачи ҳамдир. У болага оиланинг устуни бўлган отани қадрлашни, ҳурмат қилишни, ота фикрига қарши бормасликни ва орада доимо масофа сақлаш лозимлиги каби одобларни ўргатади. Отага эса уларнинг талаб ва эҳтиёжини ўз вақтида билдириб туради. Оқила аёл фарзанди олдида турмуш ўртоғининг ҳурматини жойига қўяди. Ҳар бир ҳолатда отанинг салбий жиҳатларини фарзанддан яшириб, ижобий жиҳатларини намоён этиши лозим. Акс ҳолда ота-фарзанд ўртасидаги андиша меъёрлари бузилади. Шунинг учун момолар, оналаримиз отанинг ҳурматини юқорига кўтариб келишган. Бу – анъанавий тарбиянинг ўта муҳим хусусиятларидан бири. Отанинг ҳурмати юқори бўлган оилада тарбия топган болада қатъиятлилик, фидойилик, мардлик каби хислатлар кўпроқ учрайди. Қадимги Рим файласуфи Эпиктет: “Отанинг қаттиққўллиги – ажойиб дори: аччиғидан кўра ширини кўп”, деб бежиз таъкидламаган.

Отанинг қатъиятлилиги болани интизомга ўргатади. Интизомли бола меҳнатдан қочмайди, ўзига топширилган вазифани вақтида адо этади, ҳар бир ишга масъулият билан ёндашади.

Ҳар бир ота-она келажакда орзу-ҳавасини кўриш ниятида фарзанд ўстиради. Агар миллий, диний қадриятларимизга амал қилган ҳолда таълим-тарбия беришса, фарзанд уларни орзу-ҳавасларига етказадиган, халқига ва жамиятга фойдаси тегадиган етук шахс бўлиб улғаяди.

Зайнилобиддинхон ҚУДРАТОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

НОЁБ МЕЪМОРИЙ МЎЪЖИЗА
#Ўлкамизни_ўрганамиз

Занги ота ҳазратлари Марказий Осиё минтақасида ІХ–ХІІ асрларда юз берган биринчи илмий-маданий юксалиш, яъни илк Шарқ Уйғониш даврининг намояндаси, ўз замонида ҳикмат ва маънавият, дин ва тасаввуф ривожига катта ҳисса қўшган мутасаввиф ва авлиё боболаримиздандир.
Неча юз йиллардан буён Занги ота шахсига бўлган қизиқиш сусаймаган, аксинча, ортиб бормоқда. Ривоятларга кўра, Ойхожа ибн Тожхожанинг ёшлик йиллари ІХ–ХІІ асрларда Марказий Осиёдаги энг йирик шаҳарлардан бири – Бинкетда (ҳозирги Тошкентда) кечган. Ҳозирги Занги ота қишлоғига айнан шу зот асос солган. У киши 1258 йилгача, яъни вафотига қадар қарийб қирқ йил давомида Анбар она билан бирга шу қишлоқда яшаган. Жуда кўплаб одамларга – оддий деҳқонлардан тортиб турли даражадаги ҳукмдорларга ҳам диний-маънавий устозлик қилган. Вафотидан сўнг у зотнинг мозори наинки маҳаллий, балки олис минтақалардан келадиган кишилар учун ҳам зиёратгоҳга айланган.
Шу тариқа Занги ота мозори устида зиёратгоҳ кўринишидаги дастлабки камтарона ёдгорлик пайдо бўлган ва кейинчалик нафақат зиёратгоҳ, балки у жойлашган қишлоқ ҳам Занги ота номи билан аталган.
Занги ота мажмуаси Тошкент шаҳридан 16 чақирим ғарбда, Самарқандга ўтадиган қадимий карвон йўлида, Чирчиқ дарёсининг ўнг соҳилида, Зангиота қишлоғининг марказида қад ростлаган.
Занги ота мақбарасининг бунёд этилиши билан боғлиқ ибратли ривоятлар ҳам, тарихий воқеалар ҳам бирдек чуқур рамзий маънога эга. Ривоят қилишларича, Амир Темур Ясси қўрғонида Аҳмад Яссавий ҳазратларига мақбара қуриш ҳаракатини бошлаганида нима учундир иш ҳадеганда юришавермаган. Бу ҳолнинг сабабини билолмай, ҳайрон бўлиб юрганида бир кечаси тушига нуроний бир зот кириб, Яссавийга мақбара қуришдан олдин Занги отанинг қабрини обод қилиши кераклигини айтади. Шунда Амир Темур Занги ота руҳини шод этиш учун мақбара тиклашга киришади. Бу муҳташам ёдгорлик мажмуининг қурилишини 1420 йили Мирзо Улуғбек тугаллаган.
Занги ота зиёратгоҳи Марказий Осиё минтақаси халқлари учун табаррук маскан ҳисобланади. Бу тарихий-меъморий мажмуага ҳар куни беш минг нафар атрофида зиёратчи ва сайёҳ келаётгани буни яққол тасдиқлайди. Зиёратчилар турли мамлакатлардан экани ҳам диққатга моликдир.
Занги ота мақбараси дастлаб икки хонали содда иморат – зиёратхона ва гўрхонадан иборат бўлиб, пештоқ ва безаклари бўлмаган. Хоналарнинг девори равоқли чорси асосдан бурчаклардаги равоқли бағал гумбаз билан боғланган. Ҳосил бўлган саккиз қиррали асос устига ўрнатилган гумбазларнинг катталиги ҳар хил.
Хоналарга дарча ва тобдонлар орқали ёруғлик тушган. Гўрхонадаги оқ мармардан ишланган қабртош, айниқса, диққатни тортади. Тошга ғоятда моҳирлик билан нафис ўйма нақш ва арабий хатлар битилган. Қабр шакли ва нақшлардаги услуб унинг қадимийлигидан далолат беради.
Ён томондаги юза қисмида араб тилида қуйидаги мазмундаги шеър ўйилган: “Биз соғлик ва саёҳатдан завқланамиз. Аммо вақти келиб бир-биримиздан айриламиз. Чунки вақт севиклиларни айирувчидир”.
Мармар битиктошнинг бир ён қиррасига куфий ва сулс хатида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг: “Қабр амаллар сандиғидир”, деган ҳадислари битилган.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ТИЛИНГНИ САҚЛАГИН...
#Яхшиликка_чақириш

Бефойда сўз – инсон гапиргани учун савоб ҳам олмайдиган, гуноҳкор ҳам бўлмайдиган сўздир. Унинг асли зарар бўлмаса ҳам, мўмин кишининг ҳар бир сонияси ғанимат бўлган вақтини зое кетказиши мумкин. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ўзига фойдасиз нарсани тарк қилиши киши хулқининг гўзаллигидандир” (Имом Байҳақий ривояти), деганлар. Англашиладики, дунёси ва охиратига фойда бермайдиган сўз ва амалларни тарк қилиш имон мукаммаллигининг аломатидир. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: “Ким сукут сақласа нажот топади” (Имом Табароний ривояти), дейилади.

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Луқмони ҳаким Довуд (алайҳиссалом)нинг ҳузурига кириб, унинг совут тўқиётганини кўрди. Совутни олдин кўрмаганди. Шу сабаб жуда ажаб­ланиб, бунинг нималигини сўрамоқчи бўлди. Лекин доим амал қилган ҳикмати савол беришдан тўсди. Довуд (алайҳиссалом) ишини тугатиб, ўрнидан турди ва совутни кийиб: “Бу қандай ҳам яхши совут?!” деди. Шунда Луқмон: Албатта, сукут ҳикматлардан биридир, лекин уни қилувчилар оз. Мен сиздан тўқиётган нарсангиз ҳақида сўрашни хоҳлагандим, лекин сукут сақладим, шунда ўзингиз савол беришимга ҳожат қолдирмадингиз” (Имом Байҳақий ривояти), деди.

Имом Ғаззолий айтади: “Бефойда сўз, сенга фойда ҳам, зарар ҳам кўрсатмайдиган сўзни гапиришингдир. Бунинг мисоли бир қавм билан бирга ўтириб, уларга сафарларинг, кўрган-кечирганларинг ҳақида гапиришингдир. Агар буларни гапирмасанг гуноҳкор ҳам бўлмайсан, зарар ҳам кўрмайсан. Ҳикоянгга зиёда ёки нуқсон, кўрган нарсаларинг билан фахрланиш аралашмаса, бировни ғийбат қилиш ва Аллоҳ таоло яратган нарсаларидан бирини мазаммат қилиш бўлмаса, гуноҳкор бўлмайсан. Лекин вақтингни зое кетказган бўласан. Бировдан сенга фойдасиз нарса ҳақида сўрашинг ҳам шундай. Саволинг билан ўзинг ва дўстинг вақтини бекорга сарфлайсан. Мисол учун бировдан ибодати ҳақида сўраб: “Рўзадормисан?” дейсан. Агар у: “Ҳа” деса, ибодатини ошкор қилади, шунда риё аралашиши мумкин.
Агар саволга йўқ, деб жавоб берса, ёлғончи бўлади. Жавоб бермаса, мени паст санаяпти, деб азият чекасан. Жавоб бериш учун ҳийла ишлатмоқчи бўлса, қийналиши ва машаққат чекишига тўғри келади.
Хуллас, саволинг билан уни риёга, ёлғонга, сени паст санашига ёки машаққатга рўбарў қилдинг” (“Иҳёи улумуд-дин”).

Шундай экан, бефойда сўздан тийилиш лозим.

“Эй Аллоҳим, мен сендан зикр қилувчи тил ва қўрқувчи қалб сўрайман” деб дуо қилишнинг ҳам фойдаси катта.

Абдул Аҳад СОБИРОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Машҳур тобеинлардан бири айтади: Мен Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)нинг: «"Бешта нарса мен учун энг яхши туялардан ҳам маҳбуброқ”, деганларини эшитдим:

"Биринчидан, сенга фойдасиз бўлган сўзни гапирма. Чунки у ортиқча, сўзласанг гуноҳдан омон бўлмайсан.

Иккинчидан, фойдали сўзни ўрни келмагунича гапирма. Чунки керакли сўзни ўрни бўлмаган жойда гапириб, оғир аҳволга тушиб қолган инсонлар бор.

Учинчидан: ақлли билан ҳам, ахмоқ билан ҳам тортишма. Чунки бу ишни қилсанг, ақлли киши сени эси паст ҳисоблайди, ахмоқ эса сенга азият беради.

Тўртинчидан, дўстинг йўқлигингда сени нима билан эслашини яхши кўрсанг, уни ҳам ўша билан эсла. У қайси айбингни кечиришини истасанг, сен ҳам унинг ўшандай айбини афв эт. Дўстинг сен билан қандай муомалада бўлишини яхши кўрсанг, сен ҳам унга шундай муомала қил.

Бешинчидан, яхшилигинг билан мукофотланишинг, ёмонлигинг билан жазоланишинг муқаррар эканлигини ёдда тут”».

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Қайси вақтларда нафл намози ўқиб бўлмайди?
#Динимизни_ўрганамиз

Ушбу вақтларда нафл намоз ўқилмайди:

1. Бомдод намозининг вақти киргач, бомдод намозининг суннатидан бошқа нафл намоз ўқилмайди.

2. Бомдод намозини ўқигандан сўнг қуёш чиқиб бўлгунига қадар.

3. Аср намози ўқилганидан сўнг.

4. Шом намозининг фарзидан олдин.

5. Уйида бўлса ҳам, ҳайит намозидан аввал.

6. Ҳайит намозидан сўнг масжидда нафл намоз ўқиш макрухдир. Уйда ўқиш мумкин.

7. Ҳажда, Арафот ва Муздалифада, бир вақтда ўқиладиган намозлар орасида ҳам ҳеч бир нафл намоз ўқилмайди. Бу пайт ҳатто пешин ва шом намозларининг суннатлари ҳам ўқилмайди.

8. Фарз учун вақт жуда тиғиз қолганида.

9. Жума куни хатиб хутбага чиққан пайтда, фарз намоз учун қомат келтирилаётганида.

10. Ҳожат қистаб турганида.

11. Дастурхонга севимли таом келтирилса-ю, қалб унга машғул ҳолда бўлса, хаёлни қочирадиган вазият вужудга келса.

12. Қуёш тутилиш (кусуф) ва ёмғир исташ (истисқо) хутбаси ўқилаётганда (“Халаби кабир”).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҲУСНИ ХУЛҚ НИМА?
#Яхшиликка_чақириш

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан жаннатга энг кўп киритадиган амал ҳақида сўралди: “Аллоҳга тақво ва ҳусни хулқ”, дедилар. У зотдан яна дўзахга энг кўп киритадиган амал ҳақида сўралди: “Оғиз ва фарж”, дедилар» (Имом Бухорий).

Уламоларимиз: “Аллоҳга тақво қилиш У зотнинг азобидан қўрқишдир. Аллоҳ азобидан қўрқиш, гуноҳ ишларни тарк қилиш ва савоб амалларни кўпайтириш билан бўлади”, дейдилар. Ҳусни хулқ энг яхши сифатларни жамлаш, демакдир.

Ҳусни хулқ борасида ўрнак олишга энг муносиб зот Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дирлар. Аллоҳ тао­ло бундай марҳамат қилади: «(Эй имон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир» (Аҳзоб, 21).

Одамлар орасида улар қалбига ҳузур, ҳаётига мазмун бахш этадиган сўз ва ҳаракатлар билан муомала қилиш жамиятга кўп манфаатлар келтиради. Наввос ибн Самъон Ансорий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «У киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўради. У зот (алайҳиссалом): “Яхшилик – ҳусни хулқ. Ёмонлик – кўнглингни ғаш қиладиган ва одамлар кўриб қолишини ёқтирмаган нарсанг”, дедилар» (Имом Бухорий).

Мўмин киши ҳусни хулқ билан, Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг гўзал хулқлари билан зийнатланиши лозим.

Қамариддин ҚАМБАРОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Абу Зарр (розияллоҳу анҳу) айтади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга: “Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил. Ёмонликдан сўнг яхшилик қил, уни ўчиради. Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил”, дедилар» (Имом Термизий).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ўгит

Ҳакимлардан бири айтади: “Ҳалолдан касб қилиш иффатли камбағални гўзаллаштиради, заифнинг муҳтожини беркитади, пасткаш ғийбатчининг тилини тияди”.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Муборак жума
#Газетхон_илҳоми

Саййидул айёму ҳажжул масокин,
Жума куни эрур кунлар афзали.
Дуода сўрайман: юртим аҳлига
Жума кунлар бўлсин умр сайқали.

Ниятлар ушалур, дуо ижобат,
Чин дилдан сўрасанг, этур мағфират.
Сендан ҳаракату Мендан барокат,
Дер Тангрим, азизим, унутма ҳеч вақт.

Имонда, эҳсонда бўлсанг доимо,
Ҳар ишни бошласанг “Бисмиллоҳ” ила,
Сабрда, тоқатда бўлсанг сен, ишон,
Аллоҳ берар доим ажрини тўла.

Билиб ё билмасдан гар қилсанг гуноҳ,
Аллоҳга тавба қил, бўлгин пушаймон.
Чин дилдан сўрасанг, гуноҳдан фориғ,
Савобга ҳам дохил этадир Раҳмон.

Илёс ЮНУСОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ТУШУНИНГ ВА ИШОНЧ БИЛДИРИНГ
#Мутолаа

Умрнинг қувончли онлари бўлганидек, имтиҳонли дамлари ҳам кўп. Тўғри, инсон бир синовга илк бор дуч келганида қандай йўл тутишни билмаслиги, хато қилиши ҳам мумкин. Лекин тажрибаси ортгани сари уларни тўғрилашга ҳаракат қилади. Тажриба эса ҳар бир воқеа­дан хулоса чиқариш, ибрат олиш билан ортади. Ўтган ишлардан тўғри хулоса чиқара олган инсоннинг кўнгли, ҳаёт тарзи осудаликка юз тута боради. Барчамиз учун манфаатли бўлсин, деб янги рукнда ҳаётий тажрибаларга асосланган мулоҳазаларни ўртоқлашиш ниятидамиз.

Ишдан қайтган эрини кутиб олган хотин "Яхши келдингизми?" деган илтифотига яна "Ҳа" жавобини олди. Бу сафар жаҳлини яшириб ўтирмади: "Айтадиган бошқа гапингиз ҳам борми? Эртадан кечгача уйда ўтираман, зерикаман, сиз бўлса доим..."

Аслида, бу ерда аёлнинг билиши ва тушуниши керак бўлган ҳақиқат шу – ишдан чарчаб келган, остонада турган айрим кишилардан бундан бошқа жавоб олиш мушкул.

…Хотин кун бўйи уй йиғиштирди, кир ювди, дазмол қилди, ойна артди, болаларининг дарсига ёрдамлашди. Жуда чарчади. Дастурхонни йиғиштираётган жойида уйқу элитди. Эрининг сўзларидан кўзлари ярақлаб очилди:

– Худди чарчаб ишлаб келган одамдай ухлайсан. Эрталабдан-кечгача уйда ўтирсанг...

Хотинининг хафа бўлганини кўриб, қўшимча қилди:

– Нимага хафа бўласан? Тўғри-да, кирни машина ювса, уйни чангютгич тозаласа, фақат овқат қиласан, холос. Олдингилар қандай хотинлар бўлган экан, ҳамма ишни қўлда бажаришган.

Бу сўзлардан кейин аёл ғазаб отига минади. Қилган хизматларига оғринади, бош­қаларга таққослангани янаям жаҳлини чиқаради. Ё шу вақтнинг ўзида муносиб жавоб қайтаради, ёки ўрни келганида гапириб олишни кўнглига тугади...

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Қасамхўрликдан сақланинг
#Тафсир

«Эзгу иш қилишингиз, тақвода бўлишингиз ва одамлар ўртасини ислоҳ этишингиз борасидаги қасамларингиз учун Аллоҳ (номи)­ни кўндаланг қилавермангиз! Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир. Аллоҳ сизларни (тилингиз учида айтган) беҳуда қасамларингиз учун жавобгар қилмайди. Балки, дилларингиз касб этган нарса (қасамларингиз) учун жавобгар қилур. Аллоҳ кечиримли ва ҳалим Зотдир» (Бақара, 224–225).

Оятнинг нозил бўлиш сабаби: Абдуллоҳ ибн Равоҳа (розияллоҳу анҳу) билан куёви Башир ибн Нўъмон (розияллоҳу анҳу) ўртасида бир гап ўтган ва Абдуллоҳ ибн Равоҳа унинг уйига кирмасликка, у билан гаплашмасликка ва ўрталаридаги хусуматни ислоҳ қилмасликка қасам ичган эди. Абдуллоҳ ибн Равоҳа Аллоҳ номига қасам ичганман, қасамни бузиш мумкин эмас, деб ўйларди. Бу оят ана шу воқеадан сўнг нозил бўлди.

«Эзгу иш қилишингиз, тақвода бўлишингиз ва одамлар ўртасини ислоҳ этишингиз борасидаги қасамларингиз учун Аллоҳ (номи)ни кўндаланг қилавермангиз! Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир».

Яъни, яхши, савобли амаллар қилмаслик ва одамлар орасини ислоҳ этмаслик учун Аллоҳ номи билан қасам ичмангиз! Аллоҳ таоло сўзларингизни эшитувчи ва ниятларингизни билиб турувчи Зотдир. Динимиз зарурат тақозо қилмагунича қасам ичмасликни тавсия қилади. Хайрли ва савобли ишларни қилмаслик ҳақида ичилган қасамни эса бузиб, каффоратини беришни буюради.

Аллоҳ таоло кўп қасам ичишни мазаммат қилиб, бундай дейди: «(Эй Муҳаммад!) Ҳар қандай тубан қасамхўрга итоат этманг!»

«Аллоҳ сизларни (тилингиз учида айтган) беҳуда қасамларингиз учун жавобгар қилмайди. Балки, дилларингиз касб этган нарса (қасамларингиз) учун жавобгар қилур».

Читать полностью…

Hidoyat.uz

АЛЛОҲ ИСРОФ ҚИЛУВЧИЛАРНИ СЕВМАЙДИ
#Ёмонликдан_қайтариш

Исроф динимизда қаттиқ қораланган. Аллоҳ таоло айтади: «(Бахиллик билан) қўлингизни бўйнингизга боғлаб олманг! (Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёзиб ҳам юборманг!» (Ал-Исро, 29); «Улар инфоқ-эҳсон қилган вақтларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар» (Фурқон, 67).

Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сени икки хислат – фахрланиш ва исрофгарлик хатога бошламаса, хоҳлаганингни еб, хоҳлаганингни ичавер”, деганлар» (Имом Бухорий). Фахри коинот, шунингдек: “Енглар, ичинглар, садақа қилинглар, аммо исрофгарлик ва фахрга ўтманглар”; “Ким ҳаётда тежамкор бўлса, зинҳор қашшоқликка тушмайди”. “Исрофгар жаннатга кирмайди”, деганлар.

Одамлар орасида ном чиқариш, обрў қозониш, бошқалардан устун ёки пулдор эканини кўрсатиш учун уйларни ҳаддан ташқари ҳашаматли қилиш, уларни хориждан келтирилган қимматбаҳо ашёлар билан жиҳозлаш, кийимнинг янги урф бўлгани (модадаги) изидан пул сочиш, зиёфат ва маросимларни бошқаларникидан бир неча баробар дабдабали, серчиқим қилиш ҳам давримиздаги исрофнинг энг ёмон кўринишларидандир.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бежиз: “Камбағаллик келишидан аввал бойликни ғанимат бил...”, демадилар. Чунки бойлик ҳам ёшлик каби ғанимат, унинг ҳам бир кун тугаши бор.

Исрофгарликнинг надомат билан тугаши, шубҳасиз. Инсон қанчалик бой бўлмасин, исрофгарликни одат қиладиган бўлса, охир-оқибат иложсиз бир камбағалга айланади. Эртасини ўйламай, топганини беҳуда совурган киши ғамга ботиб, хор бўлади.

Зеро, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Албатта, банда қилган гуноҳи сабабли ризқдан маҳрум бўлади”, деганлар (Аҳмад ибн Ханбал ривояти).

Мансурхон МАНСУРОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҲУСНИ ХУЛҚ НИМА?
#Яхшиликка_чақириш

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан жаннатга энг кўп киритадиган амал ҳақида сўралди: “Аллоҳга тақво ва ҳусни хулқ”, дедилар. У зотдан яна дўзахга энг кўп киритадиган амал ҳақида сўралди: “Оғиз ва фарж”, дедилар» (Имом Бухорий).

Уламоларимиз: “Аллоҳга тақво қилиш У зотнинг азобидан қўрқишдир. Аллоҳ азобидан қўрқиш, гуноҳ ишларни тарк қилиш ва савоб амалларни кўпайтириш билан бўлади”, дейдилар. Ҳусни хулқ энг яхши сифатларни жамлаш, демакдир.

Ҳусни хулқ борасида ўрнак олишга энг муносиб зот Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дирлар. Аллоҳ тао­ло бундай марҳамат қилади: «(Эй имон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир» (Аҳзоб, 21).

Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фаҳш ишларни қилмас ва фаҳш гап­ларни гапирмас эдилар. У зот (алайҳиссалом): “Энг яхшиларингиз хулқи гўзалларингиздир”, дердилар» (Имом Бухорий).

У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) инсонларнинг энг одоблиси, энг гўзал хулқлиси эдилар. Барчага муомалада ўта одобли, марҳаматли ва самимий бўлганлар, ҳеч кимга қаттиқ гапирмаганлар, ўзганинг дилини оғритмаганлар. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Албатта мен гўзал ахлоқларни баркамол қилиш учун юборилганман”, дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­нинг амаллари у зотни чинакам севган умматлари учун ҳаёт мазмунига айланиши лозим.

Абу Зарр (розияллоҳу анҳу) айтади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга: “Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил. Ёмонликдан сўнг яхшилик қил, уни ўчиради. Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил”, дедилар» (Имом Термизий).

Одамлар орасида улар қалбига ҳузур, ҳаётига мазмун бахш этадиган сўз ва ҳаракатлар билан муомала қилиш жамиятга кўп манфаатлар келтиради. Наввос ибн Самъон Ансорий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «У киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўради. У зот (алайҳиссалом): “Яхшилик – ҳусни хулқ. Ёмонлик – кўнглингни ғаш қиладиган ва одамлар кўриб қолишини ёқтирмаган нарсанг”, дедилар» (Имом Бухорий).

Мўмин киши ҳусни хулқ билан, Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг гўзал хулқлари билан зийнатланиши лозим.

Қамариддин ҚАМБАРОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…
Subscribe to a channel