hidoyatuz | Unsorted

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Subscribe to a channel

Hidoyat.uz

ЁМҒИРЖОН
#Шеърият

Ерни ювгин, ювгин кўнглимни,
Ювгин қонлар томган манзилни.
Золимларнинг бошини ювгин,
Мазлумнинг кўз ёшин ювгин.

Ювгин ёнган уйлар куясин,
Ювгин чанқоқларни суясин.
Ювгин ўргимчаклар тўрини,
Ювгин ниятларнинг кирини.

Ювгин золимларнинг ғорини,
Ювгин етимларнинг зорини...
Ювгин жароҳатлар ўрнини,
Ювгин қабоҳатлар зулмини...

Сен Аллоҳдан иноятсан, ёмғиржон,
Сен Аллоҳдан мукофотсан, ёмғиржон.

Бибисора ТУРОБ қизи

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

МЎМИННИНГ СИФАТЛАРИ
#Тафсир

“Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар” (Муъминун, 2).

Муфассирлар бу оятни турлича тафсир қилишган. Баъзи муфассирлар “ўзини камтар тутишдан” мурод ташқи аъзоларини ҳаракатлантирмаслик, бурмаслик ва сукунат билан туриш, дейишган. Баъзилари, қалбда хавф ва қўрқинч бўлиши, деганлар. Баъзи муфассирлар ушбу икки фикрни жамлаб, қалбда хавотир ва қўрқинч билан бирга, ташқи аъзоларнинг сокин бўлиши, дейишган.

Қалбда хавф ва қўрқинч бўлса, ташқи аъзо­ларнинг барчаси унга тобе бўлади. Чунки қалб аъзоларнинг подшоҳидир. Ким намозни хавф ва қўрқинч билан ўқимаса, намози уни ёмон ва мункар ишлардан қайтармайди.
Саҳл ибн Абдуллоҳ: «Қуръони каримдаги “Парвардигоридан қўрқадиган зотларнинг терилари (баданлари) титраб кетар…” оятини ҳужжат қилиб, инсон жисмидаги ҳар бир тола туки Аллоҳдан қўрқмагунча хушу қилувчи бўлмайди», деган.

Намозда камтарлик қиладиган банда Аллоҳ таолога итоат қилиб, ўзини паст олиб, қалбидан барча ўй-фикрларни чиқариб, таъзим билан туради. Ташқи аъзолари хотиржам, сокин ва сажда қилинадиган жойга қараб туриши керак. Хушу қилиш учун банда нафс истакларидан қалбини фориғ этиб, уни фақат намоз билан банд қилиши лозим. Шунда инсон қалбида роҳат, кўзида қувонч билан ибодат лаззати ва ҳаловатини топади.

Баҳриддин ЖЎРАБЕК ўғли тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Хонқизининг асосий сири очилди
#Тадқиқот

Хонқизининг 4 мингдан зиёд тури мавжуд. Хонқизининг қандай қилиб қанотларини ўз қалқончаси остига яшириши кўп йиллар давомида олимларни ўйлантириб келарди, чунки унинг қанотлари қулочи таначаси ҳажмидан анча катта. Ниҳоят япон тадқиқотчилари уларни ўйлантирган жумбоқни ечишга муваффақ бўлишди. Японлар ўз тадқиқотларига доир маълумотларни PNAS журналида чоп этишди.

Олимлар хонқизининг қанотлари оригами шакли каби бир неча марта букланишини билишарди, албатта. Бироқ у буни қандай амалга ошириши - фанга номаълумлигича қолган эди. Бу ҳашоратнинг қанотларини ёзиши ва йиғиши механизми шу қадар тез ва аниқ ишлайдики, ҳатто бу жараён олимларга инновацион роботлар, сунъий йўлдошлар ёки тиббий ускуналарни яратишда катта ёрдам бериши мумкин. Токио университетининг профессор Кадзуи Сайто раҳбарлиги остидаги ходимлари давомли изланишлардан кейин хонқизининг қанотлари механизми тамойилини тушунишга муваффақ бўлишди.

Бунинг учун олимлар ноодатий йўл тутишди. Улар хонқизи учун сунъий қанотлар яратиб, уларни хонқизига кўчириб ўтказишга қарор қилишди. Шундан сўнг компьютер томографияси ёрдамида бу механизмнинг қандай ишлашини ўрганишди. Хонқизи қанотларининг сунъий вариантини ишлаб чиқиш осон бўлмади, кўп сонли тажрибалардан кейингина бунинг уддасидан чиқилди. Қанотлар ультрабинафша таъсири остида қотувчи махсус гелдан яратилди. Айнан шу имплантантлар япон олимларига ҳашорат сирини очиш имконини берди.

Маълум бўлишича, хонқизи қанотларининг ёзилиши ва йиғилиши гидравликага асосланади. Қанотлар қон томирлари билан тўлган. Улар йиғиқ вақтида томирлар сиқилади, шу боис уларда қанотларни бир зумда ёзишга ёрдам берувчи эластик энергия тўпланади. Қанотларда ҳеч қандай бўғимлар ёки бирикмалар йўқ, бу олимларни жуда ажаблантирди.

Олимлар ушбу технологияни ўрганиб, авиация ва космонавтика соҳасида кўп янгиликлар қилишлари мумкин. Шунингдек унга асосланиб, соябонларнинг классик механизмини ҳам янгилайдиган вақт келганга ўхшайди.

Манба: kun.uz

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳадис

Ойша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: Кунларнинг бирида ҳузуримга бир аёл ўзининг иккита ёш қизи билан бирга тиланиб келди. Уйимда атиги бир дона хурмодан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Мен шу бир дона хурмони у аёлга берсам, аёл уни иккига ажратиб, икки қизига берди. Сўнгра Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) келдилар. Мен у кишига бўлган воқеани айтиб бердим. Шунда у зот: «Ким мана шу аёл каби, қизларини яхши тарбиялаб, уларга таълим бериб, чиройли хулқу одобни ўргатса, уларни солиҳа қилиб вояга етказса, Қиёматда қизлари унинг учун жаҳаннамдан парда бўлади», дедилар (Имом Бухорий ва Имом Термизий).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Бир дақиқа...
#Маълумотнома

Бир дақиқа ичида «Субҳоналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» калимасини 18 марта айтиш мумкин. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Субҳоналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”, дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир, дедилар» (Имом Муслим ривояти). Бу охиратда тарозини босадиган Аллоҳ суйган калималардандир.

Даврон Нурмуҳаммад

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тафсир

«…Хоҳлаган кишисига қизларни ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғилларни ҳадя этур…» (Шўро,49).

Бу оятда Аллоҳ айрим бандаларга фақат қизларни бериши ва баъзиларга фақат қўша-қўша ўғилларни беришини айтмоқда.

Исломдан олдин, араб қабилаларида аёлларнинг ҳурмати, уларнинг оиладаги ҳақ-ҳуқуқлари ва жамиятдаги ўрни поймол қилинган эди. Аёл кишини молу мулк тариқасида олди-сотди қилганлар ва бир-бирларига мерос сифатида қолдирганлар. Ўша даврнинг энг жирканч одатига кўра, оилада қиз фарзанд туғилса, бу улар учун ор саналган, ҳаттоки туғилган ёш қизчаларни тирик­лайин кўмишган. Қиз фарзанд кўриш уларга оғир мусибат бўлиб туюлган.

Бу ҳақида Наҳл сураси 58-оятида: «…Қайси бирларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетади…», деб хабар берилган.

Мусулмонлар ҳам жоҳилият давридаги одамларга ўхшаб қиз фарзанд кўрганда оғринмасинлар деган мақсадда Аллоҳ таоло мазкур оятда биринчи бўлиб қизларни зикр қилди. Бу билан қиз фарзандлар ҳам неъмат, Ўзининг ҳадяси эканини баён қилди.

Қиз фарзанд кўрганда бу неъмат шукронасига кўпроқ хурсанд бўлиб, уни яхши парвариш қилиб, уларга таълим бериб, шарм-ҳаёли, гўзал одобли, чиройли хулқли қилиб, тарбиялаб, вояга етказган ота-она Қиёматда беҳисоб ажру савоблар олиши, жаҳаннам ўтидан омон бўлиши ваъда қилинган.

Бадриддин САДРИДДИН ўғли

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Абу Мусо Ашъарий (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Парвардигорини ёдга олувчи билан Парвардигорини ёдламайдиган кимсанинг мисоли ўлик билан тирикнинг мисоли кабидир”, дедилар» (Бухорий ривояти).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ҳадиси қудсийда бундай келган: “Мени муттасил эслаши Мендан бирор нарса сўрашидан тўсиб қўйган кишига сўровчиларга ато қилганимдан кўра яхшироқ нарсаларни ато қиламан” (Байҳақий ривояти).

Темирни занг босганидек, баъзан инсон қалбини ҳам занг қоплайди. Давомли ғафлат ва гуноҳлар бунга сабаб бўлади. Бу занг Аллоҳ таолони эслаш – зикр билан, чин тавба билан кетказилади. Аллоҳ таолони зикр қилиш барча дардларнинг шифосидир. Ғафлат эса кўп касалликларнинг бошланишидир. Аллоҳ таолони эслаш, чин тавба қилиш банданинг ўзини ўзи тафтиш қилиб, текшириб туришига, ёмонликлардан четланишига сабаб бўлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Нўширавон Бузургмеҳрдан сўрашди: “Ёшлардаги қайси фазилат яхшию кексалардаги не хислат аъло?” Вазир жавоб қилди: “Ёшлардаги шарм-ҳаё ва шижоат, кексалардаги донолигу вазминлик”.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ЎЗИНГНИ ОЗОРДАН АСРА
#Яхшиликка_чақириш

Яқинда... ўрта ёшли бир киши автобусга чиқди-да, орқароқда ўтирган нозиккина йигитнинг ёнига бориб: “Жой бермайсанми?” деди. Йигит ўрнидан қўзғала бошлаши билан унинг ногиронлиги сезилди. Нариги ўриндиқдаги бир қиз чаққон ўрнидан туриб: “Амаки, мана бу ерга ўтиринг”, деди. Лекин ҳалиги эркак ноқулай аҳволда қолган йигитга: “Отанг тенгги одам ўзи сўрамагунича жойингдан қўзғалмайсан-а”, деди дағдаға билан ҳаммага эшиттириб. Йигит қийналиб қадам босганича бошини кўтармай автобусдан тушиб кетди. Унга етган озордан кўпчиликнинг дили озор чекканди. Лекин... жойга ўрнашиб олган ҳалиги киши ўзининг ҳақлигини исботлашга уриниб чарчамасди...

Бозорнинг чеккароғида олма сотиб ўтирган отахонга яқинлашиб, мева нархини сўрадим.

– Деҳқончилик, ўзимизнинг боғимизда пишган, – деди ота. – Нархини келишаверамиз.

Кейин чиройли олмаларни тарози палласига соларкан, изоҳ берди: “Набиралар теришган. Уринганлариниям қўшиб юборган бўлиши мумкин”. Ҳақиқатан ҳам, лат еган олмалар аралашиб қолган экан, ота уларни чеккага олиб қўйди. Шунда... молини мақтаб-мақтаб, харидорнинг кўзини шамғалат қилиб чув туширадиганлар ҳам борлиги хаёлдан ўтди. Бу ҳам дили, ҳам тили, ҳам қўли билан озор етказиш эмасми?

Муҳтарама УЛУҒОВА

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Баъзан масжидларда намозга ният қилганимиздан сўнг олдинги сафларда жой бўшаб қолади. Шу пайт олдинги сафни тўлдириш учун юрсак бўладими?

Жавоб: Орқа сафдаги киши ўзи турган сафдан олдинги сафдаги бўш жойни тўлдириш учун юрса намози бузилмайди. Аммо ўзи турган сафдан бир неча олдинги сафга, ҳар бир сафда бир рукн миқдори тўхтамай юриб ўтса, намози бузилади. Чунки у “амали касир”дир. “Амали касир” намозни бузади (“Заҳирия”, “Раддул муҳтор алад Дуррил мухтор”).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ИШОНЧ
#Долзарб_мавзу

Шу кунларда ҳовлисига кириб келиб “Тақдирингдан фол очаман, эрингни бўйсундириб бераман”, деган фолбинларга ишонган айрим аёлларимиз ўз хотиржамлигини, оиласининг тинчини йўқотмоқдалар. “Фол очувчи”ларга ўзлари яхши кўрган тақинчоқлари, қимматбаҳо либосларини, оила эҳтиёжи учун сарф этилиши лозим бўлган пулларини бериб юборганлари етмагандек, ёлғон хабарларга ишониб, эри, унинг қариндош-­уруғлари билан муносабатини бузмоқдалар.

Хафса (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким фолбинга бориб ундан бирор нарса ҳақида сўраса ва айтган гапини тасдиқласа, қирқ кунлик намози қабул бўлмайди”, дедилар» (Имом Муслим).

Айрим ҳолатларда эса аёлларнинг ишонувчанлигидан фойдаланадиган қора ниятли кишилар ўз қабиҳ режаларини амалга оширмоқдалар. Қизларни чет элларга ишга таклиф қилиб, уларнинг соғлиғи, номуси, ҳатто ҳаётига таҳдид қилмоқдалар. Ачинарлиси, бузғунчи кучлар ўзларининг террористик ҳаракатларини амалга оширишда ҳам аёллардан “тирик бомба” сифатида фойдаланмоқдалар. Бузғунчиларнинг ёлғон ваъдаларига ишониб ўзини портлатган аёл ҳукми ҳақида Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда айтилади: «Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Аллоҳ таоло Ҳадиси Қудсийда марҳамат қилади, яъни бандам ўзини-ўзи ўлдириб, Менинг унга берган умрга шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим”». Ҳадиси Қудсийдан кўриниб турибдики, бандага “жаннати” бўласан, деган одам ёлғончидир.

Яна бир оғриқли нуқта – миссионерлар ҳам кўпроқ аёлларнинг ишонувчанлигидан фойдаланиб, қийналган аёлларга пул бериб алдаб, ўз динига даъват қиляптилар. Натижада, муҳтарама аёлларимиз “муслима” деган шарафли номни, динини, эътиқодини бой бериб қўймоқдалар.

Шундай экан, ҳозирги таҳликали замонда аёлларимизни ҳушёр, мулоҳазали, мустақил фикрга эга, воқеаларни чуқур таҳлил қила оладиган бўлишга ундамоғимиз керак.

Башоратхон АДҲАМОВА

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

БЕҲУДА ГАП
#Тарбия

Бугун беҳуда сўзлар билан ўзининг ҳам, суҳбатдошининг ҳам вақтини зое қилаётганлар, афсуски, йўқ эмас. Беҳуда сўз деганимизда кишининг на дунёсига ва на охиратига фойда берадиган сўзларни назарда тутмоқдамиз. Демак, бир инсон тўғрисида ғийбат, ёлғон, чақимчилик, иғвогарлик, масхара қилиш, камситиш каби гап-сўзлар беҳуда сўзлардир. Беҳуда сўзлаш билан киши гуноҳкор ҳам бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло бандаларга тилни Ўзининг зикри ва шукрини адо этиш учун, хайрли ишларга бошлаш, ўзгалар билан чиройли муомалада бўлиш учун ато этган. Ўринсиз гапларни сўзлаш кишининг солиҳ амалларини ҳавога совуради. Инсон тил орқали ўзига бу дунёда ва охиратда фойда берадиган улкан савобларни қўлга киритиши ёки аксинча, ўзи ва бошқа инсонларга фойдасиз сўзларни сўзлаши билан охиратда надомат ва ҳасратда қолиши мумкин. Оғизга келган сўзни ақл мезонида тортмай гапиравериш ярамайди. Зеро, тилининг устидан ҳукмрон бўла олган кишини шайтон васваса қилолмайди. Бировлар билан фойдасиз нарсалар борасида мунозара қилиб, сўзамоллигидан фахрланиш эса жоҳил кимсаларнинг одатидандир. Қолаверса, вақт – мўминнинг сармояси. Уни қанчалик беҳуда нарсаларга сарфласа, у билан охират савобини ғамламаса, сармояси куяди. Шунинг учун Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Кишининг беҳуда нарсаларни тарк қилиши унинг гўзал мусулмон бўлганидандир” (Имом Термизий ривояти).

Тил инсоннинг зийнати дейилади. Мусулмон киши бир гапни сўзлашдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриши лозим. Бу бир парча гўшт сабаб атрофдагилар меҳрига сазовор ёки нафратига мубтало бўлиш ҳеч гап эмас. Агар айтиладиган сўз хайрли бўлиб, инсонларни яхшиликка ундаса, сўзлаган маъқул.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ зикридан бўлмаган гап­ларни кўпайтирманг. Чунки Аллоҳ зикридан ташқари гапларни кўп гапириш қалбни қотиради. Аллоҳ таолодан энг узоқ банда қалби қаттиқ кимсадир”, деганлар (Имом Термизий).

Аллоҳ таоло берган тил неъматини қадрлаб, уни Ўзи рози бўладиган сўзларга ишлатиш лозим. Яхшиликка далолат қилувчи, ёмонликдан қайтарувчи ҳикматга бой сўзларни гапириб, унинг акси бўлган беҳуда сўзлардан тилни тийиб, ҳаёт кечирсак, неъмат шукрини адо этган бўламиз.

Манбалар асосида Дилфуза РАҲИМЖОН қизи тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

«Сўзларингдан бирор фойда кўзланмас экан, вақтингни зое қилган бўласан, беҳуда нарсаларга тилингни ишлатганинг учун ҳисоб берасан. Беҳуда сўзларга сарфлаган вақтингни фикр қилишга сарфлаганингда эди, Аллоҳнинг раҳмати бошинг узра ёғилган бўлар эди. Агар бефойда сўзлар ўрнига яккаю ёлғиз Парвардигорингни “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Субҳоналлоҳ” деб ёд этганингда, сенга кўп яхшиликлар етарди».

Имом Ғаззолий

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Мен савдо соҳаси­да ишлайман. Ма­ҳал­ла-кўй, қўни-қўшни дў­коним­дан кўпинча насияга нарса олишади. Мен молнинг пулини дарҳол берса, арзонроқ, беш-ўн кун ёки ярим ойдан кейин бераман деса, сал қимматроққа сотаман. Шу ишим шаръан жоизми?

Жавоб: Агар сиз молни насияга олган харидорга, пулини тўлаш муддатини аниқ белгилаб, масалан, 15 август куни, деб сотсангиз жоиз бўлади. Чунки мол насияга сотилганда ё олинганда пул тўлаш муддати аниқ белгиланиши лозим. Акс ҳолда, савдо фосид бўлади. Валлоҳу аълам.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“КИЧКИНА ДЕМАНГ БИЗНИ...”
#Ёмонликдан_қайтариш

2. Кичик гуноҳ бепарво қилиниши билан каттага айланади.
Авзоъий (раҳматуллоҳи алайҳ)дан ривоят қилинади: «Билол ибн Саъднинг: “Хатонинг кичиклигига қарама. Балки кимга осий бўлаётганингга қара”, деганини эшитдим».

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Мовароуннаҳр” нашриёти чоп этадиган йиллик тақвимда “тонг” ва “қуёш”нинг чиқиш ва ботиш вақтлари берилган. Бомдод намозининг азон ва такбир вақтлари қандай аниқланади?

Жавоб: Субҳи содиқ, яъни машриқ тарафда, қуёш чиқиши тарафида, ер сатҳи бўйлаб тарқаладиган дастлабки ёришиш тақвимда тонг вақти деб кўрсатилган. Ана шу пайтдан бошлаб бомдод намозига азон айтса бўлади (“Фатовойи Оламгирия”). Агар, сиз яшайдиган жойда тақвимда кўрсатилган тонг соатида ана шу ҳолат бўлмаса, у ерда ҳали бомдод вақти кирмаган бўлади. Тақвимда берилган намоз вақтлари маълум бир шаҳар учун хосдир. Вилоят турли ҳудудларида қуёшнинг чиқиши ва ботишида фарқ бўлиши табиий. Шунинг учун, намоз вақтлари, рамазонда оғизни очиш ва ёпиш вақтларини жойлардаги масжидларнинг имом-хатиблари, уларнинг ноибларидан янада аниқлаштириб олинса, яхши бўлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

МУҲАММАД ИСОХОН БАДАЛМУҲАММАД ЎҒЛИ (1854–1930)
#Мовароуннаҳр_уламолари

Муҳаммад Исохон Бадалмуҳаммад ўғли (Исохон аълам) 1854 йили Тошкентнинг Себзор даҳаси Чархчи маҳалласида, зиёли оилада таваллуд топган. Отасининг қўлида савод чиқарган Муҳаммад Исохон Мир Араб мадрасасида илм таҳсилини давом эттиради. Ўқишни тугатиб, Тошкентга қайтгач, Қосимбой мадрасасида мударрислик қила бошлайди.

Исохон аълам 1918 йилдан бошлаб Уламолар жамиятининг раиси бўлиб ишлайди. “Ал-Ислоҳ” журналида унинг дин ва шариатга оид мақолалари босилган. У, шунингдек, Себзор даҳасининг аълами сифатида турли масалалар юзасидан аҳолига фатво берган. У Қосимбой, Бароқхон, Худойқули додхоҳ мадрасаларида 45 йилга яқин турли фанлардан дарс бериб, кўплаб шогирдлар етиштирган. Улар орасида Сафо қори Алиқориев, Шукур қори Рафиқов, Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон, Абдуғаффор махсум Абдусалом ўғли каби XX асрнинг йирик дин арбоблари бор.

Исохон аълам нақшбандия тариқати пешволаридан бўлган. У умри давомида икки марта ҳаж сафарига борган. Қосимбой мадрасаси ёпилгач (1927/28 й.), Исохон ­аълам ўз маҳалласидаги масжидда имом-хатиблик қилиб юрган пайтда шўролар ҳибсга олади (1930 й.). Ундан олиб борилаётган коллективлаштириш, ерларни давлатга топшириш ва паранжи ташлаш ҳаракатларига фатво беришни талаб қиладилар. Лекин у қатъий бош тортади. Омманинг норозилиги кучайгач, Исохон аълам 54 кунлик ҳибсдан кейин озод этилади. Исохон аълам озодликка чиққанидан кейин кўп ўтмай, қамоқдаги қийноқлар ўз кучини кўрсатиб, 1930 йилнинг 16 ноябрида оламдан ўтади. У Тошкентдаги Тешикқопқа қабристонига дафн этилган.

Ҳайдархон ЙЎЛДОШХЎЖАЕВ, тарих фанлари номзоди

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“КИЧКИНА ДЕМАНГ БИЗНИ...”
#Ёмонликдан_қайтариш

Халқимизда: “Кичкина деманг бизни, кўтариб урамиз сизни!” деган нақл бор. Жуда чиройли гап. Ҳақиқатда, кичик нарсаларни менсимаслик кейинчалик салбий оқибатларга олиб бориши табиий.
Уламолар гуноҳларни икки турга тақсим қилган: катта ва кичик гуноҳлар. Биз кичик гуноҳларга доир билишимиз муҳим бўлган нуқтага эътибор қаратмоқчимиз.
Кичик гуноҳлар бир ёки икки марта қилиш билан каттага айланиб қолмайди, балки бардавом қилиш билан унга “катта гуноҳ” ҳукми берилади. Уламолар эса, олтита нарса сабабли кичик гуноҳ каттага айланишини айтганлар:

1. Кичик гуноҳлар доимий такрорланиши билан каттага айланади.

Гуноҳ каттами-кичикми барибир – гуноҳ. Оқил инсон ўзини доим гуноҳлардан эҳтиёт қилиб бориши лозим. Айниқса, кичик гуноҳларни бардавом қилиб, одатга айлантириб олишдан сақланиш керак.

Банда қилган гуноҳини кичик санагани сари у Аллоҳнинг наздида катталашиб кетаверади. Гуноҳни катта ҳисоблагани сари у кичрайиб бораверади. Чунки гуноҳни катта санаш ўша хатога қалб рози бўлмаслигидан келиб чиқади. «Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мўмин гуноҳини қоядек кўриб, босиб қолишидан қўрқади. Мунофиқ эса, гуноҳларини бурнига бир қўниб, учиб кетган пашшадек билади”, деганлар» (Ибн Абу Шайба ривояти). Ҳикматларда: “(Гуноҳлар) истиғфор айтиш билан катталигича, доимий қилиш билан эса, кичиклигича турмайди”, дейилган.

Гуноҳ кичик бўлгани билан унга ҳаёсизлик, Аллоҳдан қўрқмаслик қўшилса, вазни ортиб, катта гуноҳ сафига ўтиб қолади. Уламоларимиз: “Битта катта гуноҳнинг кечирилиши доимий қилинадиган кичик гуноҳ кечирилишидан осонроқ. Бунга бир мисол: тошга бирданига қуйилган сувнинг таъсири бўлмайди. Лекин доимий оқизиб қўйилган томчилар тошни тешиб юборади”, деганлар.

Равшанбек ЎРИНБОЕВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Баъзи кишиларнинг сувни шариллатиб оқизиб қўйиб таҳорат қилаётганининг гувоҳи бўламан. “Камроқ очинг, сув исроф бўлади”, десам, айримлари: “Таҳорат қиляпманку”, дея норози оҳангда жавоб беради. Шу ҳақда маълумот берсангиз?

Жавоб: Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Саъднинг ёнидан ўтаётганларида у таҳорат олаётган эди. У зот: “Нима бунча исроф қиласан”, дедилар. Саъд: “Таҳорат қилишда ҳам сув исроф бўладими?”, деди. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Ҳа, исроф бўлади. Агар оқиб турган анҳорнинг лабида бўлсанг ҳам”, дедилар (Ибн Можа).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ЁЛҒИЗ ОТАЛАР
#Мулоҳаза_муносабат

Шокир ота аёли Ҳуринисо ая билан бахтли ҳаёт кечирди. Фарзандларининг барчаси ҳаётда ўз ўрнини топди... Неваралар ҳам бирин-кетин вояга ета бошлашди. Невара келин, невара куёв кўраман деб турган пайт Ҳуринисо ая хасталаниб, бандаликни бажо келтирди.

Фарзандлари онасининг ҳамма маъракаларини ўтказишди. Энг нуфузли тўйхоналарда юз килолаб ошлар дамланди. Аммо буларнинг ҳеч бири Шокир отанинг кўнглини ёритмади. Уйдаги ҳар бир нарса аёлини эслатар, хотираларини уйғотарди. Ўзи ёлғиз қолса, анча вақтгача кўзига уйқу келмасди. Кейинги пайтларда қон босими кўтариладиган бўлиб қолди. Энг қиммат дорилар ҳам, моҳир шифокорлар ҳам дардини аритолмасди.

Отасининг ёлғизликдан қийналаётгани, кун сайин сўлиб бораётганини кўрган кичик ўғил бир куни аста гап бошлади:

– Гапни нимадан бошласам экан?.. Онамни ҳаммамиз жуда яхши кўрардик. Бироқ тақдир экан! Нима ҳам қилардик? Энди биз учун муҳими – сизнинг борлигингиз, саломатлигингиз! Ким нима деса десин, менга сизнинг соғлигингиз, хотиржамлигингиз керак. Рози бўлсангиз, солиҳа бир аёлни топиб, никоҳлаб қўйсак?!

Шокир отанинг кўзида ёш кўринди. Кечагина дўсти Турғун ҳам шу ҳақида гапирганди. Эркак киши кексайганида бир дардкашга муҳтож бўлиб қолар экан.

– Ўғлим, борингга шукр, раҳмат! – дея олди ота.

Кичик ўғил отасини уйлантириш ҳақида акаси ва синглисига маслаҳат солганида, катта жанжал кўтарилди.

– Отам сенга оғирлик қиляптими?

– Уй-жойга эга чиқадиган керакми сенга?

– Онамни сен унутган бўлсанг унутгандирсан, бизлар унутганимиз йўқ!

Шокир отанинг дили қаттиқ оғриди, кўзлари намланди. Аслида, онасининг хотирасини азиз тутиш ҳақида бонг ураётган шу фарзандлар, онаси хасталанганда унга силтаб муомала қилган, қарашни малол олган эдилар. Аммо онанинг вафотидан ке­йин маъракаларни эл кўзига, мен фарзандлик бурчимни аъло даражада бажариб қўйдим, деб ўзини кўрсатиш учун дабдаба билан ўтказаётган эдилар.

Яхшиликни инсон тириклигида қилиш кераклигини ҳамма билади-ю, аммо... Ота-онаси, яқинлари ўтиб кетган инсонларнинг кўпчилиги марҳумларнинг руҳи шод бўлиши учун қозон-қозон ош беришни ўйлаб юришади-ю, ёлғиз қолган ота ёки онанинг, жигарларнинг, тирикларнинг ғамини ейиш, қалбига қулоқ солиш хаёлига келмайди.
Бу қандай бедодликки, ёлғизланиб қолган, эрталаб уйғонаманми, йўқми, деб тонг оттираётган кексаларнинг ҳаётини бошига ёлғизлик тушмаган, қалби яримлик кўрмаган фарзандлар ҳал қилса!.. Уларга оталар, оналар ҳаётини ҳал қилиш ҳуқуқини ким берди?!

Ёлғиз кексаларнинг кўнглига қараб, улар хоҳласалар, яна турмуш қуришларини бир оғиз айтиб ўтиш фарзандлардан лозимдир.

Бундай кексаларнинг таомини ҳозирлаш, кийим-кечагини бут қилиш билан уларнинг ярим кўнгли тўлиб қолмайди. Уларга бир ҳамдард, ҳамроҳ керак.

Мунира АБУБАКИРОВА

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Абу Масъуд Уқба ибн Амир Ансорий Бадрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Одамлар орасида аввалги пайғамбарлардан сақланиб қолган бир гап шу: агар уялмасанг, хоҳлаган ишингни қил!” (Имом Бухорий ривояти).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Аллоҳ таолони зикр қилиш ва истиғфор айтишнинг фазилатлари:

– шайтонни қувади, уни ожиз қилади;

– қалбдан ғам ва қайғуни кетказади;

– юракка шодлик ва сурур бахш этади;

– кўнгилга Аллоҳ таолодан қўрқувни жойлайди;

– тилни ғийбат, чақимчилик, ёлғончи­ликдан, фаҳш, ноҳақ сўзларни гапириш каби гуноҳлардан асрайди;

– инсон учун бу дунёда ҳам, қабрда ҳам нур бўлади;

– қалбни юмшатади, уни кўп яхшилик­лар қилишга бошлайди;

– фаришталар худди тавба қилувчининг ҳақига истиғфор сўраганлари каби, Аллоҳни ёд этувчининг ҳақига ҳам истиғфор сўрайдилар.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“Кимки одамлардан ҳаё қилмаса, у Аллоҳдан ҳам уялмайди” (Имом Табароний ривояти).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Устозлардан бири: “Эй Раббим, дилозорликдан асрагин”, деган дуони кўп такрорларди. Кейинчалик англадимки, бу тилак Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг “Мўминлар тили ва қўлидан саломат бўлган киши чин мусулмондир”, деган ҳадисларига ихлосу ишонч ифодаси, унга амал қилишнинг илк намунаси экан.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СОЛИҲА
#Ибратли_ҳикоялар

Туробжон наридан-бери нонушта қилди-да, ишга чоғланди. Хотини дазмоллаб, илгичга илиб қўйган кўк кос­тюмини кийди. Ҳаворанг бў­йинбоғига кўзи тушди-ю, шашти пасайди. Бўйинбоғ боғлашни ҳалигача ўрганолмади-да! Ҳар сафар бўйинбоғни хотини боғлаб қўярди. Уни чақирмоқчи бўлиб ошхонага қаради. Бироқ уни чақиришга нимадир тўсқинлик қилди. Ишга бир кун бўйинбоғ тақмасдан борсам ҳеч нарса бўлмайди, деган ўй билан даҳлизга чиқди. Пойабзали доимгидек ялтираб турарди.

Эшик зулфинига қўл чўзган Туробжон хотинининг:

– Шошмай туринг.., – деган овозини эшитди.

У орқасига ўгирилиб, Солиҳанинг қўлида боя ўзи тақолмай илиб қўйган бўйинбоғни кўрди.

– Ҳм, менда ишинг бормиди?

Хотини саволига жавоб бермади. Жимгина келиб, бўйинбоғни тақа бошлади.

Туробжон унинг чаққон ҳаракатларини зимдан кузатиб, хотини туни билан йиғлаб чиққанини сезди.

– Шартмас, бўйинбоғсиз кетаман, – Туробжон ички ҳиссиётларини билдирмасликка ҳаракат қилди.

– Бугун хорижлик акциядорлар билан учрашасиз, ахир. Бў­йинбоғ тақмасангиз бўлмайди.

Туробжон катта йўлдан машинасини елдириб борар экан, яна Солиҳа ҳақида ўйлади. Кеча у озроқ пул сўраганди. Шуни деб жанжал кўтарилди. Пул берса бўларкан. Ахир йўқ эмасди-ку!

Туробжон ўй-хаёллар билан йўл чеккасида унга қўл кўтараётган синфдоши Бобурни кўрмай ўтиб кетишига сал қолди. Машинани четроқда тўхтатди, анчадан буён кўрмаган қадрдон дўсти билан қучоқлашиб кўришди. Унинг эгнидаги кийи­ми бир алфозда эди. Дўстини ҳеч бу аҳволда кўрмаганди. Шу боис сабабини сўради.

– Э, сўрама! Айтишгаям уяласан киши...

– Нима гап, дўстим? Тортинмай айтавер, неча йиллик дўстмиз, ахир.

– Э, дўстим. Бошим қотиб қолди. Ишим юришмаяпти. Маб­лағдан бироз қийналиб қолдим. Яқинда қайнсинглим турмушга чиқяпти. Қарз-қавола қилиб бир амаллаб тўёна бердим. Лекин хотиним тушмагур, синглисининг тўйига кўйлак, тилла занжир олиб берасиз, деб туриб олган. Аҳволимни тушунишга ҳаракат қилмайди...

Туробжоннинг дўстига раҳми келиб, ёрдам бергиси келди.

– Бундоқ қиламиз, дўстим. Ишхонамни биласан-а, эртага ўтгин, ёрдам бераман.

Дўсти раҳмат айтиб, хайрлашгач, Туробжон хаёлга толди: “Водариғ... Мана одамларнинг хотини қанақа? Кеча Солиҳани хафа қилмасам бўларкан. Озиб-ёзиб, бир марта пул сўраганди-я. Зиқналик қилиб, сенга қолса, пулни ҳавога учирсанг, дебман. Озгина эркалик қилиб, хархаша қилганига ҳақоратлаб­ман-а. Бечорагинам... Рўзғорни бут қилишни, онамни ҳаж сафарига жўнатишни, қимматбаҳо машинада юришни билибман-у, Солиҳага қарашни унутибман. Эрталабдан кечгача тиним билмайди. Онамнинг хизматини қилади. Фарзандларимни тарбиялайди. Мана кеча яхшигина ҳақорат эшитди, аразлашни ҳам билмайди. Ҳеч нарса бўлмагандек, индамай ишини қилиб кетаверади... Йўқ, бунақаси кетмайди. Бугун ишдан қайтгач, Солиҳадан албатта узр сўрайман...”

Солиҳа эшикни очиб, бир даста атиргул тутган эрини кўриб, севиниб кетди.

Туробжон уй ичига киргач, дид билан ясатилган дастурхон тўрида ўзига ярашган оппоқ рўмолда, оҳори тўкилмаган янги либосда ўтирган онасини кўриб, ҳайрон бўлди. Онаси уни табассум билан қарши олди:

– Келдингми, болам. Эрталабдан буён сени интиқ бўлиб кутаман. Келиним Солиҳа, ойижон, олинг, бу ўғлингиздан арзимас совға, дея бош-оёқ сарпо бергандан буён севинчим ичимга сиғмаяпти. Сендан мингдан-минг розиман. Илоё, мартабанг бундан-да улуғ бўлсин...

Ойиси узундан-узун дуо қилди. Туробжон аста хотинига қаради. Солиҳа ранги ўчиб кетган эски кўйлакда қўлларини дуога очиб турарди...

Зуҳра АҲМЕДОВА

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Мўминнинг ташвишига ҳам ажр бор
#Динимизни_ўрганамиз

Абу Саид Худрий ва Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади: Набий (с.а.в.) дедилар: “Мусулмонга озор берадиган қийинчилик, беморлик, ташвиш, хафалик, азият, ғам ва ҳатто танига кирган тикон боис Аллоҳ таоло унинг хатоларини ўчиради”(Имом Бухорий).

Мусулмонга озор берадиган маънавий ва жисмоний азиятлар унинг гуноҳлари кечирилишига сабаб бўлади.

Чарчоқ, толиқиш ҳам “қийинчилик”ка киради.

“Беморлик”дан барча касалликлар, жумладан, “ташвиш” ва “хафалик” кўзда тутилган.

“Ташвиш” ҳали содир бўлмаган ишлар оқибати ҳақидаги хавотир бўлса, “хафалик” ўтган ишлардан ҳосил бўладиган дарддир. “Азият”дан мурод ўзгалардан етган озордир. “Ғам” қалбни сиқадиган қайғудир.

Ибн Ҳиббон: “Аллоҳ таоло банданинг бошига тушган ташвиш ва қийинчилик билан унинг хатосини кечиради ва даражасини кўтаради”, деганлар.

Мусибатга сабр ва қадарга розилик савобни зиёда қилади. Бунга эришиш учун мусибат етган киши ўзида мавжуд неъматларни эслаши лозим. Урва ибн Зубайр (р.а.)га бир кунда икки мусибат етди. Ўғли от тепиб ўлди ва табиб оғриқ қолдирувчи дори бермай бир оёқларини кесди. Шунга қарамай, у зот Аллоҳга ҳамд айтди: “Ё Аллоҳ! Ўзинг бердинг, Ўзинг олдинг. Синов берган бўлсанг, офият ҳам бергансан”, деди.

Киши яхшилик нимада-ю ёмонлик нимадалигини билмайди. Зоҳирга қараб ҳукм чиқаради, мусибат ҳикматини англамайди. Унга етган дард-алам зоҳиран мусибат бўлиб кўринса-да, аслида унинг учун катта неъмат бўлиши мумкин.

Жалолиддин Аҳмедов тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Мен бир китобда “мубтадиъ”, деган сўзни ўқиб, маъносини тушунмадим. Шу ҳақда маълумот берсангиз?

Жавоб: “Мубтадиъ” – бидъатчи деганидир. Истилоҳда, аҳли сунна вал жамоа ақидасидан бошқа ақидада бўлган хавориж, рофизий каби тоифалар “мубтадиъ”, дейилади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

АМАЛЛАРНИНГ ФАЗИЛАТЛИСИ
#Яхшиликка_чақириш

«Сизларнинг (ҳар) бирингизга ўлим келганда: “Эй Раббим! Мени озгина (тирик) қолдирсанг-чи, мен садақа қилиб, солиҳ (банда)лардан бўлсам!” деб қолишидан илгари Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қилинг!» (Мунофиқун, 10). Банда садақа бериши билан Аллоҳ таоло унинг мол-дунёсига барака ато қилади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Садақа­ни ошкор қилсангиз, қандоқ ҳам яхши. Агар махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир» (Бақара, 271). Кўприк, йўл қуриш, ариқ очиш каби хайрли ишларни яшириб бўлмайди. Лекин фақир кишиларга эҳсонни махфий бериш яхши. Бу камбағални хижолатдан қутқаради. Шунинг учун, яширин эҳсон энг афзал ва ихлосга яқин ҳисобланади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) садақани яширин берган мўминни мақтаб, у қиёмат кунида Арш соясидан паноҳ топишини айтганлар.

Оғир касалга чалинганда ёки ўлим онида қилинган эҳсондан кўра, саломатликда ва куч-қувватга тўлган вақтда берилган садақа фазилатлидир.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Садақа фақат (ўзи ва аҳли) эҳтиёжидан ортганидан берилади”, деб айтганлар (Имом Бухорий). Бағавий (раҳимаҳуллоҳ) айтади: “Агар киши эҳтиёжидан ортган молини садақа қилмоқчи бўлса-ю, фақирлик фитнасига тушиб қолишдан қўрқса, ўзига етадиган егуликни олиб қолишда ихтиёрлидир. Акс ҳолда, афсусланиб садақасининг савобини кетказиб қўйиши ёки бошқаларга қарам бўлиб қолиши мумкин.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳазрат Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) имонининг қуввати ва таваккулининг кучлилигини билганлари учун ҳамма мулкини олиб чиққанда уни тўхтатмаганлар.

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) айтадилар: “Мискинга берилган эҳсон садақадир. Қариндошга берилса, ҳам садақа, ҳам силаи раҳм бўлади” (Имом Аҳмад). Муҳтож қариндошлар бўлмаса, етимга ва адоватини сир тутадиган қариндошга берилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Садақанинг афзали (кўнглида) наф­рати бор қариндошга берилганидир” (Имом Термизий).

Саидрасулхўжа САЙДАЛИЕВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) айтадилар: «Садақанинг афзали соғлом ҳолда бойишни орзу қилиб, камбағал бўлиб қолишдан қўрқиб турганингда берганингдир. Жонинг ҳалқумингга келганида: “Фалончига бунча, пистончига бунча”, деб юрма. Ваҳоланки (бу нарсалар) фалончиники бўлиб бўлган» (Имом Бухорий ва Имом Муслим).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…
Subscribe to a channel