hidoyatuz | Unsorted

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Subscribe to a channel

Hidoyat.uz

#Ҳадис

«Мужоҳид (раҳматуллоҳи алайҳ) деди: “Ибн Умарга Маккадан Мадинага қадар ҳамроҳлик қилиб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан фақат шу ҳадиснигина ривоят қилганини эшитдим: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. Агар у билан ҳамнишин бўлсанг, нафи тегади, у билан шерик бўлсанг, нафи тегади, маслаҳат олсанг, нафи тегади, ҳамроҳ бўлсанг, нафи тегади. Унинг ҳар бир нарсасидан манфаат етади. Асалари ҳам шундай, унинг ҳар нарсаси фойдали”» (Ҳаким Термизий ривояти).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Янги туғилган чақалоқнинг қулоғига азон ва иқомат қандай тартибда айтилади?

Жавоб: Туғилган гўдак­нинг қулоқ­ларига азон ва иқомат айтиш суннат амалларидандир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “Ким туғилган фарзандининг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқомат айтса, гўдакка Умму сибён зарар қилмайди: Умму сибён инсонлар ортидан, уларга озор бериш учун эргашиб юрадиган жиндир” (Байҳақий ривояти). Чақалоқнинг қулоғига азон айтувчи киши қиблага юзланиб, овозини бироз баландлатиб гўдакнинг ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига эса иқомат (такбир) айтади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Оят

“Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз. Саноқли кунларда. Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир. Кимки ихтиёрий равишда зиёда хайр қилса (лозим бўлганидан ортиқ фидя берса), ўзига яхши. Агар билсангиз, рўза тутишингиз (фидя бериб тутмаганингиздан) яхшироқдир” (Бақара, 183, 184).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

РАШК ИМОНДАНДИР
#Ҳадис_шарҳи

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Албатта, Аллоҳ таоло ғазаб қилади. Мўмин ҳам ғазаб қилади. Мўмин банда Аллоҳ ҳаром қилган ишни қилса, Аллоҳ таолонинг ғазаби келади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Ойша (розияллоҳу анҳо): “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзлари учун ҳеч қачон интиқом олмаган, фақат Аллоҳ таолонинг буйруқлари поймол этилгандагина ўч олганлар”, деди (Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳ таолонинг буйруқлари поймол этилганда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ғазаблари жуда ҳам қаттиқ бўларди. Чунки у зот Аллоҳ ва Унинг дини учун ғазаб қилардилар.

Ўз аҳлини ва яқин маҳрамларини бегоналар билан кўрганда ғазаб қилмайдиган ва рашк қилмайдиган кимсани даюс дейилади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қиёмат куни Аллоҳ таоло уч кишини жаннатига киритмайди деганлар. Улар қуйидагилар:

Ота-онасига оқ бўлган фарзанд; даюс; ўзини аёлларга ўхшатадиган эркак ва эркакларга ўхшатадиган аёл (Имом Байҳақий ривояти).

Зайд ибн Аслам (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Рашк имондандир. Беномуслик, шармандалик, уятсизлик – мунофиқликдир. Оиласидаги фаҳш ишларга рози бўлиш эса, даюсликдир”, дедилар.

Ҳазрат Паҳлавон Маҳмуд машҳур байтларида бундай ёзади:

Эрлик ғуруринг бўлса, эй Аллоҳ суйган,
Аҳли аёлинг безаб чиқарма уйдан.
Мевали шох агар чиқса кўчага,
Тама қилар ўтган йўловчи ундан.

Ўз аҳлини рашк этиш ва қизғаниш ҳатто ҳайвонларда ҳам мавжуд бўлиб, фақатгина тўнғиз бундан мустаснодир.

Жамъи жониворлар тушса кўзга,
Ҳамиятли бўлур тўнғиздин ўзга.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Бас, (эй Муҳаммад! Умматингизга) эслатинг! Зотан, Сиз (ҳозирча) фақат эслатувчидирсиз. Уларнинг устидан зўравонлик билан ҳукм юргизувчи эмассиз» (Ғошия, 21–22).

Шу икки ояти карима амрига мувофиқ, эслатмоқдамиз, холос. Аллоҳ таоло ҳаммамизни турли хил иллатлардан Ўзи халос қилсин ва паноҳида асрасин. Юртимиз тинчлиги ва осмонимиз мусаффолигини абадий қилсин.

Абдусамад ТОЖИДДИНОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ўгит

“Ўтиб кетган кунингдан топ-чи бир кун,
Бугун қайтиб келурми кечаги кун?!”

Хусрав Деҳлавий

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“Тарбия икки даврда босқичма-босқич бўлади. Бири болани ёшлигида одатлантириш билан, иккинчиси катта бўлганда панд-насиҳат билан. Биринчи босқич иккинчи босқич муваффақияти учун замин яратади”.

Имом Абулҳасан ал-Мовардий (раҳматуллоҳи алайҳ)

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ВАҚТ – ҚИЛИЧ КАБИ КЕСКИР
#Яхшиликка_чақириш

Вақтнинг ўтиши умрнинг ўтишидир. Афсуски, баъзи одамлар вақтларининг зое кетаётганидан бепарводир. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: «Ўша кофирлар азобга дучор қилинадиган Кунда Аллоҳ уларнинг барчаларини қайта тирилтириб, ҳаёти дунёда қилган амалларининг хабарини берур. У амалларини Аллоҳ ҳисоблаб битиб қўйган. Улар эса унутиб юбордилар. Аллоҳ барча нарсага гувоҳдир» (Мужодала, 6).

Вақт қилич каби кескир, агар биз уни кесмасак, у бизни кесади. Демак, бўш вақтимизни илм-ҳунар ўрганишга сарфламасдан, дунё ҳой-ҳавасларию фақат бекорчи ўйин-кулгилар билан ўтказадиган бўлсак, ғафлатда қоламиз. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: «У сизларни Ер юзида яратиб-таратган Зотдир. Ва сизлар (қиё­мат кунида) Унинг ҳузурига тўпланурсизлар. У тирилтирадиган ва ўлдирадиган Зотдир. Кеча ва кундузнинг ўзгариб туриши ҳам Унга (боғлиқ)дир. Ахир ақл юргизмайсизларми?» (Муминун, 79-80).

Аҳмаджон БОЙҚОБИЛОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Долзарб_мавзу

«Унинг аломатларидан (яна бири) – сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир» (Рум, 21).

Инсоннинг жуфти унинг ўзидан яратилгани, яъни эркак ва аёл жуфтлиги Аллоҳ қудрати эканини баён қилувчи ушбу ояти карима аҳамиятини кейинги асрлар авлодлари жуда яхши англаб етдилар.

Чунки тараққиёт авж олиб, маданиятлар мусобақалашаётган бу икки асрда ўзларини дунё халқларининг пешвоси деб даъво қилаётган баъзи халқлар ва давлатларда бир жинслилар ўртасида “никоҳ” кўпайиб бормоқда. Натижада, айрим ғарб давлатларида бир жинслилар никоҳидан нафратланмайдиганлар сони ортиб, бу жиноятга оддий ҳодисадек қараладиган бўлди.

Энг ёмони, бир жинслилар ўртасидаги никоҳга рухсат берувчи қонунлар ҳам ишлаб чиқилди ва қабул қилинмоқда. Яна улар баралла овоз билан “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиляпмиз!” дея бутун дунёга жар солмоқдалар. Бир жойда икки эркак қўл ушлашиб, оила қураётган бўлса, бошқа бир жойда аёл киши ўз ити билан никоҳдан ўтиб, мол-мулкини ўша “жуфти”га мерос қолдирмоқда. Бу ҳол ҳеч бир ақлга ҳам, қонунга ҳам, одамгарчиликка ҳам тўғри келмайдиган, жирканч иллатдир. Ўз тарихини ҳурмат қилувчи, ўзини инсон зотидан деб билувчи, яшаётган даврини севиб, келажаги ҳақида қайғурувчи ҳар бир инсон бундай аянчли, кечирилмас жиноятга нисбатан муросасиз бўлмоғи, бундай шароитда, айниқса, ёшлар тақдири ҳақида жиддий бош қотирмоғи зарур.

"Ибратли хонадон" асаридан

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Оқсаройнинг тарихи ва бугуни
#Ўлкамизни_ўрганамиз

Тарихий манбаларда қайд этилишича, Оқсаройнинг қурилиши Соҳибқирон Амир Темурнинг фармони билан 1380 йилнинг баҳорида бошланиб, 1404 йилгача давом этади. 1404 йили испан элчиси Клавихо Оқсаройда бўлиб, мажмуанинг ички қисмида безак ишлари олиб борилаётгани ҳақида ўзининг ён дафтарига қайд этади. Клавихонинг қўлёзмасига кўра, Оқсарой баланд­лиги ва катталиги жиҳатидан ўз даврида ягона бўлган. Унинг ичкарисида барча шарт-шароитлар, жумладан, меҳмонхона, қабулхона ва масжид бўлган. Хоналарнинг ички безаклари бир-биридан фарқли бўлгани, саройда ҳовузлар ҳам борлиги қайд этилади.

Ҳозир Оқсаройнинг фақат кириш қисмигина сақланиб қолган. Ҳозирги баландлиги 38 метрни ташкил этади, равоқининг эни эса 22,5 метр бўлиб, катталиги жиҳатидан ҳозир ҳам Марказий Осиё­да ягона ҳисоб­ланади. Амир Темурнинг ёзги қароргоҳи бўлган Оқсаройнинг кириш қисми Самарқанд шаҳрига қаратиб қурилган. Амир Темур сарой қурилишида ўзининг моҳир меъмор эканлигини кўрсата билган. Бизгача сақланиб қолган нақшли безак­лар ўз ҳусни тароватини йўқотмаган.

Нақшлар хилма-хил ишланган ва безакларнинг орасига араб ёзувларида Қуръони каримдан ва ҳадиси шарифлардан намуналар ҳамда ўша даврда ишлаган уста ҳунармандларнинг номлари битилган. Бинонинг минора қисмига нақшинкор ёзувларда: “Султон Аллоҳнинг ердаги элчисидир”, пештоқда: “Қудратимиз иморатда”, яъни “Агар бизнинг шон-шуҳратимизга шубҳа қилсанг, биз қурган иморатларга боқ”, деган сўзлар ўз ифодасини топган. Саройнинг ҳовузларига эса Тахтақорача довонидан сопол қувурлар орқали сув келтирилган. Манбаларда, Оқсаройнинг қурилишида Хоразм, Эрон, Озарбайжон ҳамда Ҳиндистондан келган усталар қатнашгани ва бош архитектор-меъмор эронлик Муҳаммад Юсуф Табризий бўлгани қайд этилади.

Омон ҳожи ЭГАМБЕРДИЕВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙ
#Мовароуннаҳр_уламолари

"Жоруллоҳ" тахаллуси билан машҳур бўлган Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар ал-Замахшарий ҳижрий 467 йилда (милодий 1075 й.) Хоразмнинг Замахшар қишлоғида туғилган.

Маҳмуд Замахшарийнинг ёшлик ва ўспиринлик йиллари Урганч шаҳрида ўтди ва шу ерда қишлоқнинг имоми бўлмиш отасидан бошланғич илмни олди. Отаси уни ёзишга, ўқишга ўргатди. Айниқса, Қуръон тиловатига катта аҳамият қаратди. Ёш Маҳмуд жуда зийрак ва тиришқоқ эди. Буни сезган ота уни ўқишни давом эттирсин, деган мақсадда Урганч шаҳридаги мадрасага жўнатади.

Маҳмуд Замахшарийнинг катта олим бўлиб етишишига замин яратган одам бу муаллими Абу Мудар Маҳмуд ад-Даббийдир. У Исфахондан келиб, Урганч шаҳрида бир неча йил туради ва шу ерда ёш Маҳмуд билан танишади. Олим унинг ўқишга қунт қўйганини кўриб, алоҳида эътибор билан таълим беради.
Кейинчалик Замахшарий Абу ал-Ҳасан Али ибн Музаффар ан-Нисабурий, Абу Мансур ибн Носир ал- Хорисий, Абу Сайид Аш-Шаконий каби олимлардан ҳам таҳсил олади.

Маҳмуд Замахшарий йигитлик вақтида ўзи туғилиб ўсган қишлоғини тарк этиб, бир неча йиллик сафарга отланади. Сафар давомида Марв, Бухоро, Нишопур, Исфахон, Боғдод, Дамашқ ва Маккаи мукаррама каби шаҳарларни зиёрат қилади. Сўнгра Макка яқинидаги Ҳижоз шаҳрида бир неча йил яшайди.

Бу ерда у ўзининг машҳур асарларини яратди. “Кашшоф” асари шулар жумласидандир.

Маҳмуд Замахшарийнинг араб филологиясига оид 50 дан ортиқ илмий асарларидан ўнга яқини грамматикага, саккизтаси тилшуносликка, еттитаси поэзияга тааллуқлидир. Қолган асарлари эса бадиий-дидактик, фольклор (халқ оғзаки ижоди), мақоллар ва бошқа жанрларда битилган.

Замахшарий юқоридаги асарлар билан бир қаторда араб дунёсида машҳур бўлган ўзининг кўп жилдлик луғати – “Ал-Фоиқ фи ғариб ал-ҳадис” асарини ёзди. Мазкур асар ҳижрий 516 йилда ёзиб тугалланди. Бу асарда Замахшарий ҳадис ва адабий ёдгорликлардаги тушунилиши қийин бўлган сўзларни йиғди ва уларни тартиб билан жойлаштирди. Араб тилининг изоҳли луғати бўлмиш бу асар ўзининг тузилиш усули билан жуда аҳамиятлидир.

Маҳмуд Замахшарийнинг барча асарлари бугун бой илмий-маданий мерослар қаторида илм-маърифат йўлидаги инсонлар учун муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда.

Муҳаммад-Акмалхон ШОКИРОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Имомлар
#Шеърият

Маърифатдан сўзлайди, юрт фойдасин кўзлайди,
Гўдакни ҳам сизлайди, аҳли ҳаё имомлар.

Дунёда ҳамма меҳмон, ҳаёт – катта дастурхон,
Ҳар қадамда имтиҳон, ғайри риё имомлар.

Яхши бўл, деб ёмонга, чақиради имонга,
Кибру ҳаво томонга боқмас қиё имомлар.

Оқ салласи бошида, ўз қавмининг қошида,
Билимдон қуёши-да, илми дунё имомлар.

Замон билан ҳамнафас, олим, қори забардаст,
Эзгуликдан берар дарс, булбулигўё имомлар.

Боқоний дер тинч замон, ибодатга кўп имкон,
Яшнасин Ўзбекистон, қилинг дуо, имомлар.

Отабек БОҚОНИЙ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҚАНОАТ ФАЗИЛАТДИР
#Яхшиликка_чақириш

Аллоҳ таоло ато этган ризққа ҳар бир инсон қаноат ва шукр қилиши лозим. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзлари ҳамда оилалари учун содда ва камтарона ҳаёт тарзини ихтиёр қилганлар. У зотнинг бундай қилиши тўкин ҳаёт кечириш имкониятлари йўқлигидан ёки ноилож қолганларидан эмас, балки фақирона кун кўришни афзал билганларидандир. Расулулллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг завжаи мутоҳҳаралари ҳам сабр ва қаноатлиликда бошқаларга ўрнак бўлганлар.

Аллоҳ таборака ва таоло бундай марҳамат қилади: “Эй Пайғамбар! Хотинларингизга айтинг: Агар сизлар дунё ҳаётини ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлсангиз, у ҳолда келингиз, мен сизларни (ўша нарсалар билан) баҳраманд қилай ва яхшилаб кузатай! Борди-ю, Аллоҳни, Унинг пайғамбарини ва охират диёрини истайдиган бўлсангиз, у ҳолда Аллоҳ сизларнинг орангиздаги чиройли амал қилувчилар учун улкан мукофот (жаннат)ни тайёрлаб қўйгандир” (Аҳзоб, 28–29).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“КИЧКИНА ДЕМАНГ БИЗНИ...”
#Ёмонликдан_қайтариш

3. Кичик гуноҳ хурсанд бўлиб қилиш билан каттага айланади.
Гуноҳ қилган инсон хатосига афсус, надомат чекиши зарур. Гуноҳ қилиб хурсанд бўлиш эса, ўша гуноҳга нисбатан бепарволик, менсимаслик, демакдир. Ҳаётимизда бунга мисоллар жуда ҳам кўп. “Кўрдингми, фалончини қандай мот қилдим-а?”, “Хатоларини айтганимда роса хижолат бўлди-да!” каби сўзларни айтиб хурсанд бўлишга ўхшаш.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ХУЗАЙМА ИБН СОБИТ (РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ)
#Саҳобалар_ҳаёти

Уммора ибн Хузайма ибн Собит (розияллоҳу анҳу) амакисидан ривоят қилади (у киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобаларидан бўлган): “Бир куни Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) Мадина бозорида бир отга харидор бўлдилар. От эгаси Саваъ ибн Ҳорис исмли аъробий эди. Савдолашиб бўлгач, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пулни олиб келиш учун илдамлаб кетдилар. Аъробийга ортларидан боришини тайинладилар. У эса секин юрди. Бу орада отнинг сотилганини билмаган бир неча кишилар аъробий атрофини ўраб олиб, савдолаша бошлашди. Бирлари ­аъробийга Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) от учун бермоқчи бўлган пулдан ортиғини таклиф этди. Савдолашиб бўлгач, ­аъробий Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни чақириб: “Агар бу отни олмоқчи бўлсанг, пулни ҳозироқ бер. Бўлмаса мен уни сотиб юбораман”, деди. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) аъробийнинг сўзини эшитганлари заҳотиёқ: “Ахир мен уни сендан сотиб олдим-ку?!” дедилар. Аъробий: “Йўқ, Аллоҳга қасам, мен уни сенга сотган эмасман”, деб туриб олди. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Ахир уни сендан сотиб олдим-ку?” дедилар. Шу тариқа ўрталарида мунозара бошланди. Одамлар келиб уларни ўраб олишди. Бир вақт аъробий: “У ҳолда сўзингга гувоҳ келтир!” деб қолди. Ўша ерда ҳозир бўлган мусулмонлар аъробийга: “Шўринг қурсин! Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳақдан бошқани гапирган эмаслар”, дейишди. Бу орада Хузайма ибн Собит (розияллоҳу анҳу) келиб, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг даъволарини, кейин эса аъробийнинг: “Қани, сенга сотганим ҳақида гувоҳингни келтир”, деган гапини тинглагач: “Отни сотганингга мана мен гувоҳман. Уни савдолашиб сотдинг”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) овоз келган томонга ўгирилдилар. Гапирган Хузайма ибн Собит экан. Савдо тепасида у бўлмаганини билардилар: “Нимага асосланиб гувоҳлик беряпсан, эй Хузайма? Ахир сен биз билан бирга эмасдинг-ку?!” дедилар. Хузайма (розияллоҳу анҳу): “Ё Расулуллоҳ, сизнинг пайғамбар эканингизга қандай ишонсам, ўшанга асосланиб гувоҳлик беряпман. Сиз Аллоҳдан келтираётган шунча хабарда ростгўй бўласиз-да, битта от савдосида ёлғон сўзлармидингиз?!” деди. Шундан сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Хузайма (розияллоҳу анҳу)нинг гувоҳлигини икки кишининг гувоҳлиги ўрнида қабул этдилар («Табақот»).

Маҳмудахон МУХТОРОВА тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҚАРЗ ОЛДИ-БЕРДИ МУОМАЛАСИ
#Динимизни_ўрганамиз

Қарз олди-берди муомаласи ҳар икки тарафга ҳам ўзининг талаб ва масъулиятларини юклайди. Қуръони каримда бундай дейилади: «Эй имон келтирганлар! Бир-бирингиздан бирор муддатга қарз олиб, қарз берсангиз, уни ёзиб қўйингиз! Ўрталарингизда бир котиб адолат билан ёзсин!..» (Бақара, 282).

Қарзни фақат унга муҳтож бўлганда олиш, олганда ҳам уни ўз вақтида қайтариш шартдир. Демак, ҳар икки томон ўртасида кейинчалик ихтилоф ва низо чиқмаслиги учун, қарзни гувоҳлар ҳузурида ёзиб қўйиш мақсадга мувофиқ экан.

Аммо бировга ҳасад қилиб, молига кўз олайтириб, мол-дунёсидан айириш мақсадида қарз олиш улкан гуноҳлардан саналади.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қиладилар: “Ким бировдан қайтариб бериш ниятида қарз олса, Аллоҳ унга қарзини узишга ёрдам беради. Ким молига талафот етказиш мақсадида олса, Аллоҳ унинг ўзига талафот етказади” (Суютийнинг “Жомеъул кабир”идан).

Демак, қарзини узишга қодир бўлиб, уни адо қилмаса, гуноҳкор бўлар экан. Лекин ҳар қандай сўровчига ва турли эҳтиёж учун ҳам қарз беравериш тўғри келмайди.

Қарз берганда, аввало, бировнинг оғирини енгил қилиш билан Аллоҳ розилигини топишни мақсад қилиш лозим. Зинҳор қарз бериш орқали мўмай даромад топишни кўзлаш мумкин эмас. Қарз бериб унинг эвазига қарздордан фойда олиш судхўрликдир. Судхўрлик эса гуноҳи кабиралар жумласига киради. Қарз берган киши қарзини қистайвермаслиги, иложи борича имконият, яъни вақтини чўзиб бериши лозим.

Агар қарздорнинг қарзни уза олишига умуман кўзи етмаса, қарз берган киши қарзидан кечиб юбориши улуғ савобли иш бўлади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Агар (қарздор) қийналса, бойи­гунга қадар кутиш лозим. Агар билсангиз, (берган қарзингизни қарздорга) садақа қилиб юборишингиз ўзингиз учун яхшироқдир» (Бақара, 280).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Тhe Washington Times: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик дунё мамлакатлари учун намунадир
#Янгиликлар

Америкадаги Тhe Washington Times газетасида «Ўзбекистон диний бағрикенглик қарор топган юрт» деб номланган мақола чоп этилди. Унда муаллиф Л.Тод Вуд юртдошларимизнинг бағрикенглиги ҳақида сўз юритади.

Муаллиф Ғарб оммавий ахборот воситалари дунёнинг турли нуқталаридаги диний адоват, айниқса, Мағрибдан Афғонистонгача бўлган ҳудудларда ҳукм сураётган беқарорлик ҳақида мақола ва материалларга тўлиб тошганини ёзади. Аммо, унинг фикрича, шундай жойлар ҳам борки, у ер аҳолиси асосан мусулмон бўлса-да, ўз бағрикенглиги ва замонавийлиги билан ажралиб туради, улар асрлар давомида христианлар, яҳудийлар билан бирга тинч-тотув яшаб келишмоқда.

Масалан, Марказий Осиёдаги Ўзбекистон кўҳна ва шонли тарихга эга. Бу мамлакатдаги кўркам масжидлар, мақбара ва мадрасалар сайёҳларнинг эътиборига тушиши аниқ. Аммо мамлакатнинг дунёвий давлат сифатида диний бағрикенглик ва гендер тенглигини таъминлагани диққатга сазовор. Муаллифнинг фикрича, Ўзбекистон ҳали кўпчиликка таниш эмас.

Марказий Осиёнинг ушбу давлати Буюк Ипак йўлидаги савдо марказидан бетакрор сайёҳлик масканига айланган. Унинг бой тарихий мероси некбин ғарбликлар ташриф буюриши учун айни муддао ҳисобланади. «Исломнинг асил моҳиятини, уни араблар ёки радикаллар билан боғламасдан, чуқур тушуниш учун, албатта, сайёҳ сифатида ушбу заминга бориш керак», — дейди муаллиф. Айнан Ўзбекистон Евроосиёнинг бой цивилизацияси, маданияти ва меъморчилиги бебаҳолигини англаб етишга ёрдам берадиган макондир...

Батафсил: http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/2981-the-washington-times-zbekistondagi-dinij-ba-rikenglik-dunjo-mamlakatlari-uchun-namunadir

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ифторлик хурмо ва сув билан
#Маълумотнома

Илмий изланишлар кўрсатишича, дунёда миллионлаб кишилар меъёридан ортиқ овқат ейишнинг қурбонидирлар. Айни пайтда одам организми минерал ва витаминлар етишмовчилигидан қарийди. Тана учун энг муҳими – организмдаги сув меъёрини жойига келтириш, бунга айниқса, Рамазон ойида алоҳида эътибор қаратиш керак. Истеъмол қилинаётган сув миқдорини назорат қилиш ва доимийлигини таъминлашимиз зарур. Ифтордан саҳарликкача бўлган пайтда энг камида икки литр сувни бўлиб-бўлиб ичиш зарур. Масалан, ифторликка ярим литр сув ичилса, кейин ҳар соатда 0,3 литр сув исътемол қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. (Дарвоқе, ифторлик сувига бир қошиқ асал қўшилса, нафақат озиқлантирувчи, балки шифобахш, антибактериал ичимликка айланади)

Рўза тутганда, айниқса ифторлик маҳали хурмо исътемол қилиш аънанага айлангани бежиз эмас. Хурмо инсон танасидаги қувват – энергияни тиклаб берувчи витамин ва минералларга бой мевадир.

Рўзада таркибида кофеин моддаси бўлган ичимликлар, яъни чой, қаҳвадан тийилган маъқул. Улар ташна организмга фойда бермайди, аксинча, ундаги муҳим минерал – магний ва бошқа витаминларни чиқариб ташлайди, танадаги намликни қуритади. Агар сиз чой ва қаҳва ичишда ўзингизни чеклай олмасангиз, истеъмол қилинадиган сув миқдорини оширинг.

Ифторликда сув ва хурмо билан оғиз очгандан сўнг турли мевалардан тайёрланган салат ёки мева шарбати истеъмол қилинса, айни муддао бўлади. Мевалар инсон ҳаётида катта аҳамиятга эга, балки, шу боис ҳатто жаннатда ҳам Аллоҳ бандаларини мевалар билан сийлайди. “Уларга у жойда (турли) мевалар ва улар учун истаган нарсалари мавжуддир” (Ёсин, 57). “Сизлар учун у жойда кўплаб мева(лар) бўлиб, сизлар улардан егайсиз” (Зухруф, 73).

Мевалар сув, витамин, минералларга бой, энг табиий егуликдир. Мева сабзавотга қараганда тезроқ парчаланади, овқат ҳазм қилиш каналларини очади ва организмни витамин, минераллар билан бойитади. Уй шароитида янги таёрланган шарбат таркиби ич қотишига қарши, танадаги заҳарли моддалар – токсинларни чиқариш, овқат ҳазм қилиш ва қон айланиш тизимига ёрдам берувчи тўқималарга бой бўлади. Бироқ тайёр қадоқланган шарбатлар ҳам фойдадан холи эмас. Энг осон ва тез ҳазм бўладиган егулик тарвуздир.

Дилфуза РАҲИМЖОН қизи тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Пайғам­бари­мизни тушида кўрса нима бўлади?

Жавоб: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни сийрат китобларида баён қилинган суратларида тушида кўрган киши учун туши яхшилик ва саодатдан башоратдир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким мени тушида кўрса, ҳақиқатда мени кўргандир. Чунки шайтон менинг суратимда кўринмайди. Ким қасддан менинг ҳақимда ёлғон гапирса, жойини дўзахдан ҳозирлайверсин”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ХАР БИР ЯНГИЛИК ЗАЛОЛАТМИ?
#Долзарб_мавзу

Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларнинг фақат зоҳирига қараб ҳукм олиш салбий оқибатларга – ислом дини ҳақида нотўғри тасаввурларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Жумладан, ҳозирда энг кўп баҳсларга сабаб бўлаётган масалалардан бири «бидъат» тушунчасидир.

Луғатда «бидъат» деб олдин бўлмаган бирор ишни пайдо қилишга айтилади.

Замонамиз уламоларидан Ноблусий бу борада бундай ёзади: «Бугунги кунда дунё жуда катта ўзгаришлар, тезкор тараққиётни бошдан кечирмоқда. Инсон ақлини шошириб қўядиган янги ихтиролар қилинмоқда. Хўш, Расулуллоҳ (алайҳиссалом) “ҳар бир янгилик залолатдир” деганларида, айнан шуларни назарда тутганмилар?! Йўқ, албатта. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) назарда тутган бидъат бу – ақоид, шариат ёки ибодат масалаларида олдин бўлмаган бирор нарсани қўшишдир».

“Ал-Азҳар” қошидаги “Фатво қўмитаси” бу масалада бундай фикрни билдирган эди: «Бидъат ибодатга тааллуқли масалаларда бўлади. Масалан, мустақил бир ибодат пайдо қилиш ёки мавжуд ибодатга бирор қўшимча киритиш ёки уни бажариш тартибини ўзгартирган ҳолда ибодат жорий қилиш ҳамда уни асли шаръий ибодат деб ҳисоблаш, бу “бидъат” бўлиб, Расулуллоҳ (алайҳиссалом)­нинг: “Ким бизнинг ишимизда унда бўлмаган нарсани пайдо қилса, у рад этилади” деган ҳадисларига мувофиқ инкор қилинади. Лекин ибодат қилиш учун пайдо қилинган янги воситалар эса диндаги “янгиликлар” ҳисобланмайди ҳамда у асло “бидъат” чегарасига кирмайди. Бунга мисол тариқасида азон айтишни масжид эшигидан ҳовлисига, у ердан эса минорага кўчириш, кейинчалик эса овоз кучайтиргичлардан фойдаланиш, рамазонда оғиз ёпиш ва очишни билдириш учун тўпдан отиш, катта масжидларда одамларга эшиттириш учун хутбани баланд зинада туриб ўқиш кабиларни келтириш мумкин. Шунингдек, дастлаб масжидларда алоҳида меҳроб бўлмаган ҳамда масжидлар гумбазли қурилмаган. Масжидларга гумбаз қуриш умавийлар даврида жорий бўлган».

Жамолиддин КАРИМОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳадис

Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Банда қиёмат куни тўрт нарсадан сўралмагунича, бир қадам ҳам олдинга жилмайди. Биринчиси – умрини нима билан ўтказгани; иккинчиси – ёшлик даврида нима билан машғул бўлгани; учинчиси – мол-дунёни қай йўсинда (қайси касб орқали) топгани ва нималарга сарфлагани; тўртинчиси – илмига қандай амал қилганидан сўралади”, дедилар» (Имом Табароний ва Имом Баззор).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Рамазон ойида таровеҳ намозини уйда ўқиса бўладими?

Жавоб: Ҳа, таровеҳ намозини уйда ўқиса бўлади. Бизнинг мазҳабимизда таровеҳ намозини ўқиш суннати айндир (ҳар бир мукаллафга таъкидланган суннатдир), уни жамоат билан адо этиш эса суннати кифоядир (“Фатовойи Оламгирия”).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Оят

«Аллоҳ уларни яъни, мушрикларни ҳисоб-китоб учун тўплайдиган Кунда улар бу дунёда гўёки кундуз куни бир соатгина тургандек - яшагандек бир-бирларини танурлар» (Юнус, 45).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“КИЧКИНА ДЕМАНГ БИЗНИ...”
#Ёмонликдан_қайтариш

5. Кичик гуноҳ ошкора қилинганда каттага айланади.

Яъни, гуноҳини истеҳзо ва сурбетлик билан ҳаммага гапириб юриш. Савол ва фатво сўраш маъносида ошкор қилса, гуноҳ эмас. Бунга Рамазонда аёлига яқинлик қилиб, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га айтган кишининг саволи далил. Унинг қилган иши ёмон, албатта. Лекин фатво сўраш учун қилмишини ошкора айтишга рухсат берилади. Шояд жавоб олиб, тавба қилса!

Ҳадиси шарифда: “(Гуноҳини) ошкор қилувчилардан бошқа умматим офиятдадир”, дейилган (Имом Бухорий ривояти).

“Фатҳул Борий”да: “Ошкор қилувчи – маъсиятни кўрсатиб, Аллоҳ беркитган нарсани очиб, айтиб юрадиган кишидир”, деб шарҳланган.

Имом Нававий (раҳматуллоҳи алайҳ): “Гуноҳ қилишга мубтало бўлган киши уни бошқаларга айтиши макруҳ бўлади. Балки ундан тийилмоғи, надомат қилмоғи ва қайтмасликни қасд қилмоғи даркор. Агар устози ёки бошқа улуғ инсонларга гуноҳдан қутулиш йўлини ўрганиш, яна такрорлаб қўйишдан сақланиш, мубтало қилган сабабни билдириш ёки ҳақига дуо қилиш ва шу каби бошқа нарсалар мақсадида айтса, маъқул”.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Фарз намозининг биринчи ракатида Фотиҳадан сўнг катта суранинг охирги оятларини ўқиса бўладими ёки албатта сурани бошидан ўқиш керакми?

Жавоб: Фарз намозларнинг олдинги икки ракатининг ҳар бирида Фотиҳа сурасидан сўнг бошқа-бошқа сураларни тугал ўқиш афзалдир. Биринчи ракатга Фотиҳа сурасидан сўнг суранинг олдинги бир қисмини ўқиб, иккинчи ракатда қолган қисмини ўқишни баъзи уламолар макруҳ бўлади дейишган. “Заҳирия”да бундай қилмаслик керак, дейилган.

Биринчи ва иккинчи ракатларда Фотиҳа сурасидан сўнг бирор суранинг охирини ўқиш, агар суранинг ўқиладиган охирги оятлари сони бир тугал суранинг, масалан,”Ан-Набаъ” сурасининг оятлари сонидан кўп бўлса, жоиздир. Аксинча, агар бир тугал суранинг оятлари сони ўқиладиган суранинг охирги оятлари сонидан кўп бўлса, биринчи ва иккинчи ракатда Фотиҳа сурасидан сўнг бир тугал сурани ўқиш афзалдир (“Фатовойи Оламгирия”).

Биринчи ракатда бир суранинг охирини (масалан, “Аманар расулу”ни), иккинчи ракатда қисқа бир сурани (масалан, Ихлос сурасини) ўқиш макруҳ эмас (“Татархония”).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Маслаҳатда ҳикмат кўп
#Ибратли_ҳикоялар

Одил шоҳ Анушервон ёлғиз ўтирган эди. Унинг олдига Юнон, Мубад, Бузургмеҳр, Хуршид кириб келишди. Анушервон уларга деди:

– Келинглар, ҳар биримиз биттадан ҳикматли гап айтамиз. Бу бошқаларга ибрат бўлсин! Сўнг Мубаддан сўради:

– Сен нима дейсан?

У бундай деди:

– Икки нарса борки, улар бир-биридан яхшидир. Масалан, ҳунар яхши, иш эса яхши сўздан афзал.

Анушервон Мубаддан бу ҳикматли сўзларни кенгроқ тушунтиришини сўради.

Мубад давом этди:

– Кимнинг ҳунари бўлмаса, у қуруқ девор билан тенг. Кимнинг сўзи чиройли бўлса-ю, иши ёмон бўлса, у фойдасиз шамол кабидир.

Анушервон Хуршидга қараб:

– Сен нима дейсан? – деди.

Хуршид:

– Дунёда икки нарса бор: биринчиси – хурсандчилик, иккинчиси – беозорлик! – деди.

Анушервон:

– Кенгроқ тушунтир, – деди.

Хуршид:

– Ҳар ким борига қаноат ва шукр қилиб хурсанд яшаса, ҳеч кимга эҳтиёжи тушмайди. Кимки ҳеч кимга озор бермаса, ҳеч кимни хафа қилмаса, ҳеч кимдан унга озор етмайди! – деди.

Анушервон Бузургмеҳрга қараб:

– Сен нима дейсан? – деди.

Бузургмеҳр:

– Эй Анушервон, одамлар қуйидаги нарсаларга амал қилмасалар, ҳеч қачон хурсанд­чилик кўрмайдилар. Масалан, борига қаноат қилмаса, ета олмайдиган нарсасига интилса, бировнинг қўлидаги нарсага тама кўзи билан қараса! – деб жавоб берди.

Анушервон ундан ҳам кенг­роқ тушунтиришни сўради. У деди:

– Кишики, нима топса, ўшанга қаноат қилса, топганига шукр қилса, умрини хурсанд ҳолда ўтказади. Тамагирлик ва очкўзлик эса ўз жонини қийнаш­дир. Чунки бундай инсоннинг ҳамиша кўнгли иллатли бўлади. Ким яхшилик йўлига юрса, ҳамма ёмонликдан омон бўлади, тинч ва осуда ҳаёт кечиради.

Анушервон Юнонга қаради.

Юнон бундай ҳикмат айтди:

– Етти нарса бор. Ким уларга амал қилса, дунёда яхши ном қозонади. Биринчи – дунёда донолар маслаҳати билан иш қилса, иккинчи – ўз ватанида бўлса, учинчи – одил бўлса, тўртинчи – сабрли бўлса, бешинчи – қайсар бўлмаса, олтинчи – фойдасидан бошқаларни ҳам баҳраманд қилса, еттинчи – камтар бўлса!

Анушервон Юнондан ҳам бу сўзларни кенгроқ тушунтиришни сўради. У деди:

– Маслаҳат марваридга ўхшайди, ишни ўз жойида муносиб ҳолда, маслаҳат билан қилмасанг, зиёни етади. Одиллик билан иш қилинса, бунга ҳеч ким қарши чиқмайди. Сабр ва чидам барча мушкулотларни енгиш калитидир. Қайсарлик эса энг ёмон иллат. Камтарлик барчанинг ҳавасини келтирадиган ёқимли одатдир.

Анушервон бу ҳикматлар­ни ёзиб қолдиришга фармон берди.

“Ахлоқ гулистони ва одоб бўстони” китобидан

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“КИЧКИНА ДЕМАНГ БИЗНИ...”
#Ёмонликдан_қайтариш

4. Кичик гуноҳ билан мақтаниш гуноҳни каттага айлантиради.
Мақтанчоқликнинг ўзи бир иллат. Лекин мана шу иллат кичик гуноҳ қилаётган инсондан содир бўлса, унинг гуноҳи катталашиб кетади. Журжоний (раҳматуллоҳи алайҳ) “Таърифот” китобида: “Фахрланиш – одамларга қилган яхшиликларини санашга интилиш”, деганлар.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Оят

«Агар мўминлардан икки тоифа ўзаро урушиб қолсалар, дарҳол улар ўртасини ислоҳ этингиз!.. Албатта, мўминлар динда ўзаро биродардирлар. Бас, сизлар икки биродарингиз ўртасини тузатиб қўйингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, шояд, раҳм қилинсангиз» (Ҳужурот, 9–10).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Бугунги кунда она юртимиз, Ўзбекистонимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйиб, барча соҳаларда катта ютуқ ва марраларни қўлга киритаётганини, диёримизда ҳукм сураётган тинч ва осойишта, фаровон ҳаётни, файз ва қут-баракани халқимиз авваламбор Яратганимизнинг чексиз марҳамати сифатида шукроналик ва розилик билан қабул қилмоқда.

Эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойининг маънавий-руҳий ҳаётимиздаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, жамиятимизда меҳр-оқибат, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, халқимизга мансуб олижаноб фазилатларни, диний-маърифий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида:

1. 2017 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 27 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини жойларда миллий анъана ва қадриятлар, урф-одатларимизга мос ва уйғун тарзда ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширсин.

Мазкур тадбирларни ўтказишда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини, муқаддас динимиз арконларини эъзозлаш, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилишга, тотув ва баҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этадиган савобли амаллар ва тарғибот ишлари ташкил этилсин.

Ушбу қутлуғ ойда эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг муқаддас зиёратгоҳларини ободонлаштириш бўйича олиб бориладиган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият берилсин.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.Мирзиёев

Тошкент шаҳри,
2017 йил 19 май

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Тўрт ракатли фарз намозини ўқиётган одам иккинчи ракатдан сўнг, намозим тугади деб чиқиб кетса, у кейин икки ракатни ўқиб, саждаи саҳв қилиб, аввалги икки ракатга қўшиб қўйса бўладими ёки намозни қайтадан ўқиши керакми?

Жавоб: Сиз айтган ҳолатда намоз бузилади ва уни қайтадан ўқиш керак.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ЭНГ ЯХШИ ЛИБОС – ҲАЁ
#Воқеий_ҳикоя

Собиқ Иттифоқ даври. Каримбой ҳамшаҳари Қодиржон билан Россиянинг чекка бир ўлкасида ҳарбий хизматни ўтаётган йиллар...

Бир куни бу икки дўстни рота командири Василий Степанович ўз уйига олиб кетди. Саройдай кенг дала-ҳовлисида энг сўнгги русумда ўзгаришлар қилмоқчи эканини айтиб, бажарилажак ишларни тушунтирди. Василий Степанович ниҳоятда хушфеъл одам бўлса-да, хотини Лариса Андреевна ва бўй етган қизи Оксана анчагина калондимоғ экан. Саломлашиш у ёқда турсин, ошкора нописандлик билан қарашар, ҳатто баъзан ижирғаниб муомала қилишарди. На­чора, мусофирчилик, ўзга юрт, бегона одамлар. Аскарлик ҳаёти, чидашга мажбурлар.

Эртаси куни тушликдан ке­йин ишни давом эттириш учун икки дўст ҳовлига чиқишди. Чиқишди-ю, ҳайратдан донг қотиб қолишди. Улар ишлайдиган жойнинг шундоққина олдида, чимга тўшалган чойшабларда она-бола офтобга тобланиб бемалол ётишарди. Кўзларида қора кўзойнак. Келганларга парво ҳам қилишмади. Улар уялганидан бесасгина ичкарига кириб кетишди.

Эрталаб чой ичишаётганида хонадон соҳиби норозироқ қиё­фада кириб келди.

– Кеча тушликдан сўнг нега ишни тўхтатиб қўйдинглар? – сўради у, – чарчадингиз шекилли.

Каримбой Василий Степановичга вазиятни тушунтирмоқчи бўлди.

– Аёлингиз билан қизингиз офтобда тобланишаётган экан…

– Тобланишса нима бўпти? – қизишиб кетди хўжайин, – ишга бунинг нима алоқаси бор? Ишлаш керак, вақт кетяпти, вақт!
Каримбой минг бир андиша билан гап бошлади:

– Бизда бегона аёл-қизларга қараш уят ҳисобланади. Динимиз ҳам номаҳрамга қарашни ман этади. Шу сабабли ярим кун бекор қолишга мажбур бўлдик.

Буни эшитиб командир ҳайратдан донг қотиб қолди. Ке­йин шаҳд билан аёли ва қизининг хонасига кириб кетди.

Уй эгаларининг ичкаридаги суҳбати ярим соатдан кўпроқ давом этди. Суҳбат якунида беканинг баланд овозда «Вот это народ» деган хитоби эшитилди. Бироздан сўнг Лариса Андреевна қизи билан патнисда ширинликлар ва чой кўтариб чиқиб келди. Уларнинг юз-кўзларида аввалги кибрдан асар ҳам йўқ эди.

– Бизни кечиринглар, – деди хонадон соҳибаси.

Содиқжон ИНОЯТОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…
Subscribe to a channel