#xabar #kirish_imtihonlari #diniy_talim
📢 ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ
📍 Бугун, 1 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасасида кириш имтиҳони бошланди. Ушбу даргоҳ олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2024-2025 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган 6 та ҳудуднинг биринчиси саналади.
Байтул Мақдис
Иброҳим алайҳиссаломнинг Сора исмли аёлидан бошқа хотини ҳам бор эди. Исҳоқ ана шу аёлидан туғилган. Иброҳим алайҳиссалом Исҳоқ билан Шом (ҳозирги Сурия)да яшардилар. Исҳоқ отаси ва акаси Маккада қурганлари каби Шомда ҳам Аллоҳ учун уй қурди. Бу Байтул Мақдисдир. Аллоҳ таоло Каъба атрофига барака ёғдиргани каби Масжидул Ақсога ҳам, унинг бунёдкори Исҳоқ авлодларига ҳам барака берди. Улардан пайғамбарлар, подшоҳлар етишиб чиқди. Исҳоқнинг Яъқуб исмли ўғли бўлиб, у ҳам пайғамбар эди. Яъқубнинг ўн икки ўғилларидан бири Юсуф ибн Яъқубдир. Юсуф ҳақида Қуръони каримда ажойиб қисса бор. Сизларга ушбу қиссани тақдим этамиз.
(Давоми бор.)
Абул Ҳасан Али Ҳасан Надавийнинг “Пайғамбарлар қиссаси” китобидан
Анвар АҲМАД таржимаси
📚"Ислом нури" газетасидан
✈️ @HidoyatUz
Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | hidoyatuzofficial">Tik Tok
Каъба
Кунларнинг бирида Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломнинг кўнглига ёлғиз Ўзига ибодат қилинадиган бир уй қуриш истагини солди. Зотан, шаҳарда уйлар кўп, лекин Аллоҳга ибодат қилинадиган байт йўқ эди. Ўғли Исмоил иккови тоғдан тош ташиб, Каъбани бунёд этишга киришди. Улар меҳнат ва машаққат ила Каъбани қуришар, Аллоҳ таолони зикр этар ва У Зотга дуо қилишдан тўхтамасдилар: “Раббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи Зотсан” (Бақара сураси, 127-оят).
Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалом ва Исмоилнинг дуоларини қабул этиб, Каъбани баракотли қилди. Шундан сўнг мусулмонлар ҳар намозда унга юзланиб, ибодат қилдилар, тавоф қилиш учун ошиқдилар. Бугун ҳам бутун дунё мусулмонлари Каъба томон интиладилар, у ерда намоз ўқишни, Аллоҳ таолога ибодат қилишни энг улуғ орзу ва савобли амал деб биладилар. Аслида буларнинг барчаси Иброҳим алайҳиссалом ва ўғли Исмоилнинг Яратган Зотга қилган дуолари ижобатидир.
Шу боис ҳам мўмин киши Иброҳим алайҳиссаломга, ўғли Исмоилга ҳамда суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломларини йўллаб туришлари лозим.
✈️ @HidoyatUz
#китобдан_парча
🔴 Вақтни қайтариб бўлмайди.
📚 "Исроф жамият қалбидаги жароҳат" китобидан
✈️ @HidoyatUz
#hikmat #shijoat #rohat
✅ Шижоатли бўлинг...
Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.
Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли китобидан
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (31.07.2024 -Чоршанба):
⏰ тонг - 03:44
⏰ қуёш - 05:17
⏰ туш - 12:34
⏰ аср - 17:32
⏰ шом - 19:44
⏰ хуфтон - 21:11
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
#китобдан_парча
🔴 Аллоҳ бандани 4 хил йўл билан поклайди.
📚 "Дил ва имон манзиллари" китобидан
✈️ @HidoyatUz
⏳ ВАҚТ УЧ КУНДАН ИБОРАТ:
1. Қайғу-алам унут бўлиб ўзидан ҳеч нарса қолмаган – Кеча
2. Шу лаҳза сен билан дўст, лекин кетишга ҳозирланаётган – Бугун
3. Орзулар оламига шўнғиган, балки озрулар амалга ошмаслиги мумкин бўлган – Эрта
Сирри Сақатий
✈️ @HidoyatUz
Бобонинг меросдаги ҳолатлари
Бобо, яъни отанинг отаси, отанинг отасининг отаси ва ҳоказо ота бўлмаганда меросдан отанинг улуши каби меросдан улуш олади. (Отанинг меросдаги улуши олдинги мақолада айтилган). Ота ҳаёт бўлса, отанинг отаси ва отанинг онаси ҳажб бўлади, яъни мерос олмайди.
Ота бўлганида маййитнинг ота-она бир ё ота бир ака-ука ва опа-сингиллари мерос олмайди. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг наздида ота ўлиб, отанинг отаси бўлса ҳам, маййитнинг мазкур ака-ука ва опа-сингиллари мерос олмайди. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳ наздида эса ота ўтиб, отанинг отаси бўлса, маййитнинг мазкур ака-ука ва опа-сингиллари мерос олади.
Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад қавлларига биноан ота ўтиб отанинг отаси ва маййитнинг ота-она бир ё ота бир ака-ука ва опа-сингиллари меросхўр бўлишганида, отанинг отасига икки ҳолатдан қай бири кўпроқ бўлса, яъни муқосима ва маййитдан қолган ҳамма молнинг учдан биридан қайси бири кўпроқ бўлса, ўша тегади. Бу ерда муқосимадан мурод отанинг отаси маййитнинг ака-укаларидан бири деб ҳисобланиб, маййитдан қолган мол улар ўртасида эрларга икки, аёлларга бир улуш тарзда тақсимланишидир.
Агар меросхўрлар ичида бобо ва ака-ука, опа-сингиллар билан улуши Қуръонда тайин этилган бир киши бўлса, отанинг отасига уч ҳолатдан афзали тегади, яъни муқосима улуши муайян бўлганидан қолган молнинг 1/3 (учдан бир)и ёки умумий тариканинг 1/6 (олтидан бир)и тегади.
✏️Саиджамол МАСАЙИТОВ,
Фатво маркази бош мутахассиси
📚 "Ҳидоят" журналидан
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
Кимнинг наздида мол-дунё арзимас бўлса, орзулар унга юзланади.
Изоҳ. Кимгаки мол-дунёнинг кўп ёки озлиги баробар экан, билингки, у дунё молининг ҳақиқий қийматини биладиган, шунинг учун ҳам уни хор тутадиган инсондир. Оллоҳ таоло дейди: «Бу ҳаëти дунё Охират олдида фақат бир арзимас матодир» (Раъд, 26-оят).
Бу ҳақиқатни англаган инсон шу даражада бадавлатки, босган изидан олтин-кумушлар тўкилади, унинг эса бу «жаранг-жиринг»ларга эътибори йўқ. Қизиғи шуки, у инсон қанчалик дунё муҳаббатидан қочса, дунё шунчалик унинг орқасидан қувади, бутун орзу-ҳаваслари билан унга юзма-юз, бор имконияти билан унинг хизматига тайёр, сафарбар!
“Унвонул баён”дан.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий шундай деганлар: “Ҳар бир инсон ўз ҳолига, ҳаётига, қисматига, тақдирига рози бўлишни, шукр қилишни ўрганиши керак. Чунки, бу ҳаётни унга Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло раво кўрди ва шундай бўлишини ирода қилди. Шунинг ўзи – катта марҳамат, шунинг ўзи – катта бир неъмат!
Шукр қилсак, Аллоҳ бундан ҳам зиёда қилади. Аммо ношукурлик қиладиган бўлсак, бошқа ҳаётларга ҳавас қиладиган бўлсак, ўзимиздаги боридан ҳам маҳрум бўлиб қолишимиз мумкин”.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
🌺АБДУЛЛОҲ ИБН АМР
Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ойша розияллоҳу анҳонинг уйида ўтирган бир аёлга эътибор қаратиб қолдилар. Аёлнинг кийимлари эски, чиройли юзларидан ғам-андуҳ аломатлари яққол сезилиб турар, нигоҳлари синиқ, кайфияти тушкун эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у аёлнинг турмуши анча фаровон, ўзига анча тўқ оиладан эканини билганларидан бу тушкунликнинг яна қандай сабаби бўлиши мумкинлиги ҳақида сўрадилар. Аёл айтдики, унинг эри Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо кундузлари доимий рўзада, кечалари доимий намозда бўлганидан бунга вақт ажрата олмаётганини айтди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳни чақиртирдилар ва унга ғамхўрлик ила насиҳат қилдилар:
– Менга етиб келган сўзларга қараганда сен кундузлари рўза тутиб, кечалари ибодатда экансан. Ундай қилмагин. Чунки сенинг зиммангда баданинг ҳақи бор, кўзингнинг ҳақи бор ва хотинингнинг ҳам ҳақи бор. Рўза тут ва тутмай ҳам юр.
Бу насиҳатдан сўнг ҳеч қанча фурсат ўтмай у аёл яна Ойша розияллоҳу анҳонинг зиёратига келди. Бу сафар ўзига оро берган, чиройли кийиниб олган, юзларида мамнунлик аломатлари сезилиб турар эди.
✅“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
Икки нарса сени аслида кимлигингни аниқлаб беради:
– Ҳеч нарсанг бўлмагандаги ҳаракатинг.
– Ҳамма нарсанг бўлгандаги ахлоқинг.
✈️ @HidoyatUz
#xabar #anjuman #misr
🌙 ДИНИЙ ИДОРА ДЕЛЕГАЦИЯСИ МИСРДАГИ АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТДИ
📍 Шу йилнинг 29-30 июль кунлари Қоҳира шаҳрида “Шиддат билан ривожланиб бораётган дунёда фатво ва юксак ахлоқни шакллантириш” мавзуcидаги халқаро анжуман бўлиб ўтди. Унда 100 дан ортиқ давлатдан келган юқори мартабали давлат ва жамоат арбоблари, етук уламолар, диний етакчилар ва фатво идоралари вакиллари иштирок этди.
🟢Мазкур нуфузли тадбирда Миср муфтийси Шавқий Иброҳим Аллом таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков қатнашди.
🗣Халқаро анжуманда дин уламолари томонидан чиқарилган фатволар кишилар ва жамиятларни тўғри йўлга йўналтириш ва юксак ахлоқни шакллантиришда муҳим ўрин тутиши, шиддат билан ривожланувчи дунёда ва технологиялар тараққий этиб бораётган даврда фатволар янги чақириқларга мослашиши ҳамда диннинг асосий тамойилларига асосланган бўлишига алоҳида эътибор қаратилди.
#Тавсия
Ён дафтарингизги ёзиб қўйинг ва амал қилинг!
✅ Вақт ҳар бир кишига ўлчаб берилган, у битмас-туганмас хазина эмас.
✅ Сиз истеъдодлисиз, лекин қобилиятингизга ортиқча баҳо беришса, ишониб қолманг.
✅ Катталар уйқусизлик касаллигига чалинганлари учун эмас, балки иши униб, барака топганлари учун эрта турадилар. Сиз ҳам синаб кўринг.
✅ Cизга қўнғироқ қилишса, албатта, жавоб беринг!
✅ Ишга энг олдин келиб, энг кейин кетадиган ходим сиз бўлинг.
✅ Вазифангизга доир кўрсатмани кутиб ўтирмасдан ишга киришинг.
✅ Ўз хатоларингиз учун жавобгарликдан қочманг.
✅ Сизга берилган ўринли жазо фойдадан холи бўлмайди.
✅ Бир жойга қўним топмасдан ҳар йили ишингизни янгиласангиз, ҳеч қачон “ўсмайсиз”.
✅ Ишхонада қулай шарт-шароит эмас, балки сиз билан бирга ишлайдиган одамлар кўпроқ аҳамиятга эга.
✅ Ўйлаб кўринг: бугунги фаолиятингиз эртанги муваффақиятингизга пойдевор бўляптими?
✅ Гапни ўз эгасига айтинг, орқаворотдан гапириш обрў келтирмайди.
✅ Замонавий технологиялар бўйича билимингизни муттасил ошириб боринг.
✅ Ижтимоий тармоқларда сиз дўст тутинаётган кишиларнинг сони эмас, ким экани кўпроқ муҳим.
✅ Сиздан кўра тажрибалироқ учта маслаҳатгўйингиз бўлсин.
✅ Муҳим масала бўйича қарор қабул қилаётганингизда ўзингиздан “Мен ҳурмат ва ҳавас қиладиган фалончи шундай вазиятда қандай йўл тутган бўлар эди?” деб сўраб кўринг.
✅ Китобни кўпроқ ўқиш, ижтимоий тармоқлардан камроқ фойдаланиш керак.
✅ Даромадингизга нисбатан 25 фоиз камроқ харажат қилинг.
✅ Шаънингиз ҳар нарсадан улуғ, унга доғ туширмасликка ҳаракат қилинг.
✅ Сизга ҳар қанча зерикарли туюлмасин, катта авлод вакилларининг ўгитини эшитишга вақт ва тоқат топинг.
@muminalaruzb
Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер.
Улар мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар.
Бақара сураси, 155-156-оят
Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
ОЛТИН ЎГИТ
Иброҳим ибн Адҳам ўзига насиҳат қилишини сўраган бир кишига қуйидаги маслаҳатларни берди: "Шу олтита ўгитга доим амал қилсанг, ҳеч зарар кўрмайсан ва саодатга эришасан:
1. Гуноҳ қилиш истаги уйғонганида Аллоҳ таолонинг ризқини ема.
2. Гуноҳ қилмоқчи бўлганингда У Зотнинг мулкидан чиқ.
3. Гуноҳ қилаётганингда шундай бир ер топгинки, Роббим сени кўрмасин.
4. Ўлим фариштаси келганида унга: "Тавба қилиб олишим учун менга муҳлат бер" - дегин.
5. Қабрда сўроқ қилгани фаришта келганида уларни ўзингдан узоқлаштир.
6. Қиёматда: "Гуноҳкорни дўзахга ташланг" - деган фармон келганида, қўлингдан келса, сен борма".
📚"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
Пайғамбаримиз ﷺ га БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Жума куни менга саловот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга саловат айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Хузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Менга саловот (айтишни) ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган саловотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам, Роббимнинг ҳузурида, сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Менга айтилган саловот сиротда нурдир. Ким менга жума куни саксон марта саловот айтса, саксон йиллик гуноҳи кечирилади”, дедилар.
Ал-Аздий Зуафода фақат Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Мен кимни ҳузурида зикр қилинсам , бас менга саловот айтсин! Бас ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн бор саловот айтади”, дедилар.
Насоий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Менга саловот айтинглар, чунки менга йўллаган саловотингиз, ўзингиз учун закотдир (яни покликдир)”, дедилар.
Ибн Мурдавайҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
Саловотлар
🌺 Соллаллоҳу ъалайка йа Расулуллоҳ.
💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад.
🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
🌼 Аллоҳумма солли ва саллим ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.
✈️ @HidoyatUz
🌺Тўрт калимани кўп айтган омонда бўлади
1. Кимки: “Машааллоҳу лаа қуввата илла биллаҳ” деса, кўз тегишидан омонда бўлади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Сен боғингга кирганингда: “Аллоҳ хоҳлаган нарсагина (бўлур), бор куч-қувват ёлғиз Аллоҳ биландир”, деганингда эди... » (Каҳф сураси, 39-оят).
2. Кимки: “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл”, деса, ёмонликдан омонда бўлади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Уларга одамлар: “Сизларга қарши одамлар (лашкар) тўпладилар. Улардан қўрқингиз!” деганларида, (бу гап) уларнинг иймонларини янада зиёда қилди ва айтдиларки: “Бизга Аллоҳнинг ўзи кифоя. У вакилликка ўта лойиқдир!” (Шундай қилиб) улар (Бадрдан жангсиз) Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила бирор ёмонликка учрамай қайтдилар... » (Оли Имрон сураси, 173 – 174-оятлар).
3. Кимки: “Уфаввидзу амрии илаллоҳ” деса, инсонларнинг макридан омонда бўлади. «Мен ўз ишимни Аллоҳга топширурман. Зеро, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир. Бас, Аллоҳ уни уларнинг ёмон макрларидан сақлади...» (Ғофир сураси, 44 – 45-оятлар).
4. Кимки: “Лаа илаҳа илла Анта, Субҳанака, инний кунту миназ золимийн” деса, ғам-қайғудан омонда бўлади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Зуннуннинг... қоронғи зулматлар ичра: “Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим”, деб нидо қилган (пайтини эсланг!) Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик ва уни ғамдан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз» (Анбиё сураси, 87 – 88-оятлар).
📚"Ислом нури" газетасидан
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (30.07.2024 -Сешанба):
⏰ тонг - 03:42
⏰ қуёш - 05:17
⏰ туш - 12:34
⏰ аср - 17:33
⏰ шом - 19:45
⏰ хуфтон - 21:13
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
ТАСБЕҲ ВА ЗИКРДА ҲАЛОВАТ БОР
Бугунги серташвиш дунёда қалбларимиз бойлик, мол-дунё тўплаш, баланд-баланд иморатлар қуриш, қиммат машиналар миниш билан машғул бўлиб қолди. Кимдан сўрасангиз, орзуларига ета олмаётганидан, кўнгли хотиржам эмаслигидан, ҳузур-ҳаловат йўқлигидан нолийди.
Аслида, ризқ-рўз ҳам, мол-дунё ва фаровон ҳаёт ҳам имон қувватида, ибодат ва тоатлар, тасбеҳ ва зикрлар бардамвомлигидадир. Бежиз Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)», демаган (Раъд сураси, 28-оят).
Қалбимиз зикр ва тасбеҳлар билан ором олади. Чунки Буюк Раббимиз кўплаб ояти карималарда – Ҳадид, Ҳашр, Саф суралари 1-оятлар – «Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Аллоҳга тасбеҳ айтур», деб марҳамат қилган бўлса, Жумъа ва Тоғобун сураларининг 1-оятларида «Осмонлардаги ва Ердаги (ҳамма) нарса Аллоҳга тасбеҳ айтур», дейилган.
Шунингдек, Исро сураси 44, Нур сураси 36, 41, Ҳашр сураси 24-оятларда ҳам етти осмон, Ер ва улардаги барча мавжудот ва махлуқот Парвардигоримизга тасбеҳ айтиши баён этилган.
Тасбеҳ ва зикр қилишда ҳам улуғларимизнинг тутган йўллари биз учун ибратдир. Буюк саҳоба Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бир кунда 12 минг марта тасбеҳ айтган. У зотнинг оқ ипи бўлиб, бу ипда мингта тугун бўлган. Шу ипни 12 марта айлантириб тасбеҳ санамагунича кўзига уйқу келмаган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳоба. Шу улуғ саҳоба арқонни тугун қилиб олиб, тасбеҳ санагани учун бидъатчи бўладими? Аллоҳ асрасин! У зотлар Набий алайҳиссаломнинг тарбияларини олган, набавий ахлоқ билан хулқланган эдилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бидъатчи бўлмаган, шунингдек, кўп зикр қилишлари ва тасбеҳ айтшлари ривоят қилинган улуғ зотлар ҳам асло бидъатчи, залолатга бошловчи эмас. Аксинча улар суннат ва ҳидоят имомларидир (Имом Ибн Абу Шайба, “Муснад”).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен ҳар куни нафсим қарзини узиш учун (Аллоҳ яратганига шукр келтириш учун) 12 минг марта тасбеҳ айтаман” (Имом Ибн Абу Шайба ривояти).
Демак, ҳар дарднинг давоси бор. Қалб хотиржамлигининг давоси зикр қилиш, тасбеҳ айтишдир.
Азиз ўқувчи! Бир синаб кўринг-а: ҳар куни ўзингиз билан тасбеҳ ва зикрларни канда қилмай айтиб юринг. Тез орада қалбингиз хотиржам бўлади, ҳузур-ҳаловат топасиз. Аллоҳ таоло умрингизга, ризқингизга барака киритиб қўяди.
✏️Толибжон НИЗОМ.
✈️ @HidoyatUz
🔴ТИЖОРАТИ КАСОД БЎЛМАСЛИГИ УЧУН ЗАКОТ БЕРСА ДУРУСТМИ?
❓ CАВОЛ: Шундай одамлар борки, закот беришдан мақсади тижорати касод бўлмаслигидир. Шу одамларнинг берган закотлари ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт балоғатга етган мусулмон киши закот беришни ният қилиб, фақир кишига молидан бир қисмини мулк қилиб беришидир. Бунда ўша инсон закот бермаса, молига талафот етишидан хавфсираши ибодатининг қабул қилишига монелик қилмайди. Чунки ҳар бир мусулмон Аллоҳ таоло буюрган бир фарз амални бажармагани учун бу дунёда ёки охиратда иқобга қолишидан хавф қилиши табиий.
Ҳадиси шарифларда закот молнинг қўрғони экани, унга талафот етишидан сақлаши айтилган. Масалан, Ҳасан Басрийдан нақл қилинган мурсал ҳадисда шундай дейилган:
حَصِّنُوا أمْوالَكُمْ بالزَّكاةِ ودَاوُوا مَرْضاكُمْ بالصَّدَقَةِ واسْتَعِينُوا على حَمْلِ البَلاءِ بالدُّعاءِ والتَّضَرعِ
“Молингизни закот билан қўрғонланг, (муҳтожларга) садақа бериб беморингизни даволанг, синов келганда дуо ва Аллоҳга ёлвориш билан ёрдам сўранг” (Имом Абу Довуд “Маросил”да ривоят қилган). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
#ҳикмат
Қалбинг чанқаса, уни фақат Қуръон билан суғор.
Ўзини ёлғиз ҳис қилса, Раҳмоннинг зикри билан машғул қил!
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#muftiy_minbari
🗣ДИНДА ЧУҚУР КЕТИШ АДАШИШГА ОЛИБ КЕЛАДИ!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#савол_жавоблар
🐄БУҒДОЙНИ ЧОРВА ҲАЙВОНЛАРИГА БЕРИШ ДУРУСТМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓CАВОЛ: Буғдой мўл бўлган йиллари нархи арзон бўлади. Одамлар бошқа емлардан кўра чорва молларига буғдойга ҳар хил кўринишда ишлов бериб едиришни бошлайдилар. Буғдойни ҳайвонга едирса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Одатдаги шароитда буғдойни чорва моллари учун озуқа сифатида фойдаланиш дуруст. Чунки динимизда бу ишдан ман қилувчи далиллар йўқ.
Қадимдан ва ҳеч бир инкорсиз буғдойдан ҳам одамларга, ҳам чорва молларига озуқа сифатида фойдаланиб келинади. Динимиздаги асос қоидалардан бири, ҳаромлигига далил топилмагунча, нарсаларнинг асли мубоҳ (яъни улардан фойдаланиш жоиз)дир.
Бу ҳақда Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
وَصَرَّحَ فِي التَّحْرِيرِ بِأَنَّ الْمُخْتَارَ أَنَّ الْأَصْلَ الْإِبَاحَةُ عِنْدَ الْجُمْهُورِ مِنْ الْحَنَفِيَّةِ الشَّافِعِيَّةِ
“Ибн Ҳумом “Таҳрир” китобида очиқ айтадиларки, кўпчилик ҳанафий ва шофиъий уламолари ихтиёр қилган қоида: “Нарсалардаги асл қоида –мубоҳлик (рухсат)дир...” (“Раддул муҳтор” китоби).
Қолавераса, буғдойнинг ҳайвонларга озуқа сифатида берилишининг фойдаси ҳам одамларнинг ўзига бўлади. Яъни чорва ҳайвонларининг гўшти одамларга озуқа бўлади.
Фақат битта ҳолатни истисно қилиш жоизки, буғдой камайиб одамларга ҳам етишмай қолса, уни чорва ҳайвонларига бериш дуруст бўлмайди. Чунки шубҳасиз инсон ҳаёти ҳайвон ҳаётидан қадрлидир. Албатта, ундай пайтларда ҳайвонларга бошқа озуқалар берилади. Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
#савол_жавоблар
“СИЗЛАРДАН ҲАР БИРИНГИЗ ЖАҲАННАМГА ТУШУВЧИДИРСИЗ” ОЯТИНИ ҚАНДАЙ ТУШУНАМИЗ?
❓CАВОЛ: Қуръони каримнинг Марям сурасида: “Сизлардан ҳар бирингиз унга (жаҳаннамга) тушувчидирсиз. (Бу) Раббингиз (иродасига биноан) вожиб бўлган ҳукмдир”, деган оятни Шайх Абдулазиз Мансурнинг Қуръони карим маънолар таржимасида ўқиб қолдим. Ушбу оятдан мўмин-мусулмонлар ҳам дўзахга тушадими? Шу ҳақда батафсил тушунтириб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Романир Роҳим. Аллоҳ таоло Марям сурасининг 70-72-оятларида шундай марҳамат қилади:
وَإِنْ مِنْكُمْ إِلَّا وَارِدُهَا كَانَ عَلَى رَبِّكَ حَتْمًا مَقْضِيًّا ثُمَّ نُنَجِّي الَّذِينَ اتَّقَوْا وَنَذَرُ الظَّالِمِينَ فِيهَا جِثِيًّا
“Сизлардан ҳар бирингиз унга (жаҳаннамга) тушувчидирсиз. (Бу) Раббингиз (иродасига биноан) вожиб бўлган ҳукмдир. Сўнгра тақводор бўлганларни (ундан) қутқарурмиз ва золим кимсаларни тиз чўккан ҳолларида (жаҳаннамда) қолдирурмиз”.
Ушбу ояти каримадаги: “Сизлардан ҳар бирингиз унга (жаҳаннамга) тушувчидирсиз”, жумласини муфассирлар томонидан турлича тафсир қилинган бўлиб, қуйида уларнинг энг машҳурларини келтириб ўтамиз:
1. Мўминларнинг жаҳаннам устидаги кўприкдан ўтишлари назарда тутилган.
Машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу оятни шундай тафсир қилганлар. Тобеинлардан Ҳасан Басрий ва Қатода ҳамда муфассирлар шайхи Ибн Жарир Табарий, Аллома Шавконий каби бир жамоа уламолар ушбу тафсирни ихтиёр қилишган. Муфассирлар бунга Сирот кўпригидан ўтиш ҳақидаги барча ҳадисларни далил қилганлар.
2. Барча халойиқ дўзахга кириши, мўминлар иймони сабабли у ерда азоб-уқубатсиз чиқарилишлари назарда тутилган.
Машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу оятни шундай тафсир қилганлар. Имом Бағавий, Жалолиддин Суютий, Исмоил Ҳаққий, Муҳаммад Амийн Шинқитий ва бошқа кўплаб муфассирлар ушбу тафсирни устун кўришган. Жобир Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ушбу оят тафсири ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилган қуйидаги ҳадис буни қўллайди:
لا يبقى بر ولا فاجر إلا دخلها، فتكون على المؤمن بردًا وسلامًا، كما كانت على إبراهيم، حتى إن للنار ضجيجًا من بردهم، ثم ينجي الله الذين اتقوا، ويذر الظالمين فيها جثيًّا
“Яхши бўлсин ва ёмон бўлсин бирорта одам дўзахга кирмай қолмайди. Худди (гулҳан) Иброҳим (алайҳиссалом)га саломат бир макон бўлгани каби дўзах ҳам мўминга салқин ва саломат жой бўлади. Ҳатто мўминларнинг салқинидан дўзахнинг қичқириғи бўлади. Сўнгра Аллоҳ тақводор бўлганларни дўзахдан қутқаради ва золим кимсаларни тиз чўккан ҳолларида жаҳаннамда қолдиради” (Имом Аҳмад ривояти)
3. Мўминларнинг дўзахга кирмасдан унинг олдида – маҳшаргоҳда тўпланиб туришлари назарда тутилган.
Машҳур тобеин Убайд ибн Умайр ибн Қатода шундай тафсир қилганлар. Ушбу тафсирни араб тилидаги услуб ҳам қўллайди. Масалан арабларда تَرِدُ الْمَاءَ (таридул мааъа) деганда “сувнинг олдига келиб, ўша сувдан ичмаслик”ка айтилади. Бундан оятда келган “وَرَدَ” сўзи ҳам дўзах олдига келиб, унга кирмаслиги тушунилади.
Ушбу ояти каримани бундан бошқа тафсир қилганлар ҳам бор, лекин энг машҳур ва мўътабарлари шулар.
Мазкур тафсирлардан қайси бири тўғри бўлишидан қатъий назар, мўминлар Қиёмат куни дўзахни ўз кўзлари билан кўришлари ва ундан Аллоҳ нажот бериши келиб чиқади. Бунинг ҳикмати шуки, мўмин киши иймоннинг нақадар буюк неъмат эканини ҳис қилади. Ўша иймон унинг қўлидан етаклаб, жаннатга соғ-саломат олиб киради. Шунинг учун Аллоҳ таоло бизга ушбу масалани эслатиб, Қуръонда шундай деган:
فَمَنْ زُحْزِحَ عَنِ النَّارِ وَأُدْخِلَ الْجَنَّةَ فَقَدْ فَازَ
“Бас, (ўша куни) ким дўзахдан узоқлаштирилиб, жаннатга киритилса, демак, у (катта) ютуққа эга бўлибди” (Оли Имрон сураси, 185-оят).
Аммо кофир кимса эса, унга аввал жаҳаннам кўрсатилади. Дўзахга киришидан олдинги ушбу кўриш кофир учун ҳасрат, надомат ва қўрқув бўлади. Чунки, у бироздан кейин ўша дўзахга киришини, ундан қутулолмаслигини билади. Тавфиқ Аллоҳдан.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram