СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала
Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради
Савол: Менинг милкларим кўпинча қонаб туради. Бунинг таҳоратга таъсири борлигини биламан. Айтинг-чи, рўзага зарари йўқми?
Тишлар орасидан чиққан қон томоққа кетиб қолса, қаралади: агар қон тупукдан кам бўлса, рўза очилмайди. Бироқ қон тупук билан тенг ёки ундан кўпроқ миқдорда бўлса, рўза очилади (“Зоҳирия”, “Фатовойи Қозихон”).
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
РАМАЗОН ФАЗИЛАТИ
#Динимизни_ўрганамиз
Аллоҳ таоло бундай амр қилади: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз. Саноқли кунларда. Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир. Кимки ихтиёрий равишда зиёда хайр қилса (лозим бўлганидан ортиқ фидя берса), ўзига яхши. Агар билсангиз, рўза тутишингиз (фидя бериб тутмаганингиздан) яхшироқдир” (Бақара, 183, 184).
Ояти каримадан англашиладики, рўза қадимги динларда ҳам бор бўлган ибодат экан. Фақат бошқа динларда рўзанинг тартиби, куни ва қоидаси турлича бўлган. У фақат Ислом динидагина илоҳий маънони касб этади. Бу илоҳий амрдан кўзланган асосий мақсад оят якунида айтиб ўтилади: “...шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”.
Дастлаб, рўзани истаган одам тутар ёки бунинг ўрнига бир мис¬киннинг қорнини тўйдириши мумкин эди. Бироқ кейинчалик бу ҳукм ўзгарди, ким бу ойда ҳозир бўлса, албатта рўза тутиши шарт эканлиги амр қилинди:
“Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир. Бас, сизлардан ким бу ойда (ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Кимки бемор ёки сафарда бўлса, (тута олмаган кунларининг) саноғи бошқа кунлардандир. Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди. Бу – ҳисобни тўлдиришингиз ҳамда ҳидоятга бошлагани учун Аллоҳга такбир (ҳамду сано) айтишингиз ва шукр қилишингиз учундир” (Бақара, 185).
Рамазон ойида ҳар бир мўмин-мусулмон рўза тутиши лозим. Фақатгина касал инсон, сафардаги киши, ҳомиладор ёки эмизикли аёл рўза тутмаслиги мумкин. Фақат узрли ҳолатни тарк этгач, қазосини ўтайди. Узрли ҳолатлар борасида тафсир китобларда, суннати набавияда алоҳида тўхталиб ўтилган. Ояти каримада аввал тилга олинган «бемор»га тўхталсак. Агар беморнинг тузалишдан умиди бўлса, рўза ойида тутмайди, тузалгач, қазосини тутиб беради. Бироқ ёши улғайган кишилар эса фидя берадилар. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «“...Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир...” ояти кекса чол ва кампирга тегишлидир. Икковлари рўзани қийналиб тутурлар. Улар оғизларини очиб, ҳар бир кун ўрнига бир мискинга таом берурлар. Ҳомиладор ва эмизикли аёллар қачонки қўрқсалар, оғизларини очурлар ва таом берурлар» (Имом Бухорий ва Имом Абу Довуд ривояти). Бу ўринда ҳомиладор ва эмизикли аёллар тузаладиган бемор сифатида кўрилади. Яъни ҳомиладорлик ёки эмизиш бартараф бўлгач, бу заифлик аёл кишидан соқит бўлади. Ана шунда аёл тутмаган рўзасининг “...саноғи бошқа кунлардан” ўтайди. Касал одам агар рўза сабабли заифлашса, беморлиги зиёда бўлса, рўзасини тутмайди. Тузалгач, адо этади.
Рамазони шарифда рўза тутмасликка вақтинча изн берилган яна бир тоифа–бу ойда сафарга чиққанлардир. Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) (сафарда) рўза ҳам тутганлар, оғзилари очиқ ҳам бўлган. Бас, сафарда ким хоҳласа рўза тутсин, ким хоҳласа оғзи очиқ юрсин” (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Насоий ривояти).
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан Рамазонда сафарга чиқдик. Шунда рўзадор оғзи очиқни, оғзи очиқ ҳам рўзадорни айбламади” (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Насоий, Имом Абу Довуд ривояти).
Нигора АБДУМУХТОР қизи тайёрлади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
#Рамазон
Ислом беш асос устига қурилган. Улардан бири рўза тутиш ибодатидир. Ана шу амални мукаммал адо этиш ҳар бир мусулмон бурчи саналади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) охират ҳақида сўзлаб, рўзадорларга бундай хушхабар берадилар: “Жаннатда Раййон номли бир эшик бўлиб, ундан рўзани канда қилмай тутганларгина киради” (Имом Бухорий ривояти).
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
РЎЗАНИНГ ЖИСМ ВА РУҲИЯТГА ТАЪСИРИ
#Динимизни_ўрганамиз
Одам вужуди шундай яратилганки, озиқ-овқат етказиш тўхтаган пайтда бутун куч-қувват организмни зарарли микроблар, хаста тўқималар, ўсма ва хилтлардан тозалашга қаратилади. Тадқиқотчи, тиббиёт фанлари доктори Роберт Бартлоу илмий изланишлар, тажрибалари билан рўза организмни поклашда жуда катта кучга эга экани ва ҳатто бошланғич босқичда ўсмаларни йўқотиши мумкинлигини исботлади.
Очлик билан даволанаётганларни кузатган олимлар уларнинг соғайиб, турли касалликлардан тамоман қутулиб кетганларига гувоҳ бўлишди. Тажрибалар рўза қонда холестерин миқдорининг камайишига, натижада юракда қон лахтаси (тромб) тиқилишининг олди олинишига сабаб бўлишини кўрсатди. АҚШда олиб борилган тадқиқотлар эса рўза қондаги қанд моддаси ва меъда шираси кислотасини ҳеч қандай дори воситаларисиз меъёрда сақлаб туришини исботлади.
Очлик таъсирларини ўрганган германиялик олимлар уч-тўрт ҳафта мобайнида 10-15 соат ҳеч нима истеъмол қилмай енгил иш билан шуғулланиш соғлик учун жуда фойдали деган хулосага келдилар. Доктор Билл Шернбер ҳар йили бир ой рўза тутиш тетиклик ва ёшлик асоси эканини таъкидлайди.
Амрулло ЖЎРАЕВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
АЖРУ САВОБ ИХЛОСГА БОҒЛИҚ
#Динимизни_ўрганамиз
Амалга ихлос ё риё туртки бўлади. Шунга қараб ажр берилади ёки гуноҳ ёзилади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Албатта, Аллоҳ бир зарра миқдорида (ҳам бировга) зулм қилмайди. Агар (ўша миқдорда) яхшилик бўлса (ҳам), уни (бир неча баробар) кўпайтирур ва ўз ҳузуридан улуғ мукофот (жаннат) ато этур" (Нисо, 40).
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий (раҳматуллоҳи алайҳ) бундай дейди: "Амаллар сурат, унинг руҳи эса ихлосдир".
Аллоҳ таоло учун ибодат қилиш ихлос, дейилади.
Ихлос Аллоҳдан уялиш, қиёматда шарманда бўлишдан қўрқиш, яхши амалларга нафсни кўниктириш ва яхшиларга ёндашиш билан ҳосил бўлади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Аллоҳ бу умматни дуолари, намозлари ва ихлоси билан ғолиб қилади", деганлар.
Банда ихлоси сабаб яхши амал қилолмаса ҳам савобга эришади. Анасдан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: "Биз Табук ғазотидан қайтдик. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Мадинада бир тўда қавм қолиб кетган бўлса-да, улар биз кезган жилғаларда, текисликларда биз билан эди. Чунки улар узрлидир", дедилар".
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
#Ҳадис
Усмон (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Бир мусулмон банда қирқ ёшга етса, Аллоҳ унинг ҳисобини енгил қилади. Олтмиш ёшга етганида, Аллоҳ таоло у бандани тавба қилишга муваффақ қилади. Етмиш ёшга етса, унга осмон аҳллари (фаришталар) меҳр қўядилар. Саксон ёшга етганда, Аллоҳ унинг яхши амалларини қолдириб, ёмон амалларини ўчириб юборади. Тўқсон ёшга етганда эса, Аллоҳ унинг барча гуноҳларини мағфират қилади. Хонадон аҳлларига уни шафоатчи қилади. Ҳамда осмонда бу одам ҳақида “Аллоҳнинг ердаги асири”, деб ёзиб қўйилади» (Имом Аҳмад ривояти).
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ШАЙХ АТТОР ВАЛИ
#Мовароуннаҳр_уламолари
Қадимий Чағониён (ҳозирги Денов) Мовароуннаҳрнинг маданий марказларидан бўлган. XIV асрнинг 90-йилларида Нақшбандия сулукининг давомчиларидан бири Шайх Аттор Вали ҳазратларининг Бухорои шарифдан бу ерга келишлари Чағониёнда илм-маърифатнинг янада гуллаб-яшнашига сабаб бўлади.
Ҳазрат Шайх Аттор Вали Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг куёвлари ва етук шогирдларидир. У зотнинг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Муҳаммад Алоуддин Аттор Бухорий асли хоразмлик бўлиб, Бухоро мадрасасида таълим олиб, “аълам” унвонига сазовор бўлади.
Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг “Одоб” китобида ҳамда “Тазкиратул-авлиё” асарининг иловасида у зот ҳақларида бундай таъриф берилади: “Хожа Алоуддин Аттор ўзлари бой-бадавлат оиланинг фарзанди бўлсалар-да, аммо табиатан хокисор, илмга иштиёқманд, ҳалим зот эдилар. Бухоро мадрасасида зоҳир илмлар таҳсилига машғул эди. У мадрасада ўқиб юрган кезлари Хожа Нақшбанд ҳазратларидан таълим олди”.
“Нафоҳотул унс” ва “Насоимул муҳаббат” китобларда Алоуддин Аттор ҳақларида бундай дейилган: “Хожа Нақшбанд кўплаб шогирдларининг таълим-тарбиясини у зотга буюриб, дер эдилар: “Алоуддин бизнинг юкимизни енгил қилибдир...”. Саййид Журжоний айтади: “То мен Шайх Зайниддин Али кулол суҳбатига етмагунча, эътиқоддаги иллатдан қутулмадим. Хожа Аттор мажлисига боғланмагунча, Аллоҳни танимадим!”.
Хожа Шайх Аттор Вали ҳазратлари милодий 1400 йил вафот этади ва Денов заминига дафн қилинади. У кишининг маърифатни ёйиш йўлидаги ҳаракатларини авлодлари ва шогирдлари давом эттирганлар. Хусусан, ўғиллари Шайхулислом Хожа Ҳасан ҳам Мовароуннаҳр ва Хуросонда катта эътибор қозонган. У зотга Ҳиротда Темурий ҳукмдорлардан Шоҳруҳ Мирзо ихлосманд бўлган.
Абдуллахон МИРЗАЕВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала
Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради
САВОЛ: Ҳажга йиғиб қўйган сармоямизни ишлатиб қўйдик. Сафарни ортга сурайлик десак, ёшимиз ҳам кексайиб боряпти, бугунги қувватимиз эртага йўқ... Шунинг учун яқинларимиздан қарз олиб, ҳажга бориб келишимиз мумкинми?
ЖАВОБ: Ҳажнинг фарз бўлишининг шартларидан бири уй жойи ва оила аъзолари нафақасидан ортиқча уловга ё уни ёллашга ва сафари давомида керакли озиқ-овқатга имкони етарли бўлишидир (“Фатовойи Оламгирия”). Ана шундай молиявий имконияти бўлмаган кишига қарз олиб, ҳажга боришни динимиз буюрмаган.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Эслатиб ўтамиз таровеҳ намозлари қуйидаги линкда онлайн трансляция қилинмоқда
🔹 https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1877959282441989/
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣ᅠ
@muslimuzportalига обуна бўлиш✅
#Ҳадиси_қудсий
“Аллоҳ азза ва жалла: “Мен учун бандаларимнинг энг маҳбуби ифторни тезроқ қиладиганидир”, деди" (Имом Термизий ва Имом Аҳмад ривояти).
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
РЎЗАНИНГ ЖИСМ ВА РУҲИЯТГА ТАЪСИРИ
#Динимизни_ўрганамиз
Рўзадор шайтонга қаҳр кўрсатади. Лаънати шайтон одам боласини мудом яхшиликдан қайтариб, ёмонликка ундаб туради. Инсон қинғир йўлдан юрса, шайтон алайҳилаъна хурсанд бўлади, эзгулик сари қадам босса, Аллоҳнинг амрини бажо келтирса, ҳасратда қолади.
Рўзадорнинг қалби покланади. Рўза тутган инсон доимо Аллоҳ таоло кузатаётганини, Унинг назорати остида эканини ҳис қилиб туради. Шунинг учун ўзи ёлғиз, гувоҳларсиз қолганида ҳам рўзасини очишга журъат этмайди. Доимий равишда Аллоҳни ҳис этиб туриш киши қалбини мусаффо қилади.
Рўза тутган кишиларнинг гуноҳлари мағфират қилинади. Рўзага оид ҳадиси шарифларда бунга кўплаб далиллар бор.
Рўза тутган кишилар фаришталар сифати ила сифатланадилар. Маълумки, емоқ, ичмоқ ва жинсий яқинликдан тийилиб, доимо тоатда бўлиш фаришталарга хосдир.
Рўзадорнинг сабр-бардоши ортади. Бу эса инсон учун жуда ҳам зарур фазилатдир. Ўз ихтиёри ила ўттиз кун давомида кўнгли тусаган нарсалардан тийила олган одам шубҳасиз сабр-бардошга эга бўлади.
Амрулло ЖЎРАЕВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
“КИЧКИНА ДЕМАНГ БИЗНИ...”
#Ёмонликдан_қайтариш
6. Кичик гуноҳ олим ёки пешволардан содир бўлиши билан каттага айланади.
Имом Ғаззолий (раҳматуллоҳи алайҳ): “Аслида кичик ҳисобланган гуноҳ олимдан содир бўлса, каттага айланади”, деганлар. Олим ва пешво кишилар тақвода ҳаммага ўрнак бўлишлари керак. Улуғларнинг кичик гуноҳлари жоҳилларга “ҳужжат” бўлади. Кўпинча: “Бу ишни қилманг, яхши эмас”, десак, дарҳол: “Фалончи олим ҳам қилади-ку!” дейдиганлар бор. Уларга айтамизки, Ислом фалончиларнинг қилмишидан иборат эмас. Яъни, уларнинг айбига динимизнинг алоқаси йўқ. Бундан ташқари, одам боласи хато, камчиликдан холи эмас. Буни Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам айтганлар: “Одам боласи борки хатокордир. Хато қилувчиларнинг яхшилари кўп тавба қилувчилардир”. Сиз эса Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га эргашинг! Чунки Аллоҳ таоло Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)да мусулмонлар учун гўзал ўрнак борлигини айтган.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
“Одамлар рамазон ойида хуфтондан сўнг жамоат билан беш тарвиҳа ўқишлари мустаҳабдир. Ҳар тарвиҳада икки салом бўлади (яъни, таровеҳ намози икки ракатдан ўқилади). Икки тарвиҳа ўртасида бир тарвиҳа миқдорида ўтирилади. Сўнг, витр жамоат билан ўқилади”. Тўғриси, у суннатдир. Ҳасан Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ)¬дан ана шундай ривоят қилган. Чунки рошид халифалар (ҳазрат Умар, Усмон, Али (розияллоҳу анҳум) уни тарк этишмаган. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таровеҳни давомли ўқимаганлари сабаби у бизга фарз бўлиб қолишидан қўрққанлари эканини айтганлар.
Бурҳониддин Марғинонийнинг «Ҳидоя» асаридан
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Саҳарлик дастурхони – оқсиллар макони
#Маълумотнома
Саҳарлик дастурхони ҳайвон гўшти, ёғлар ва сабзавотлардан тайёрланган таомлардан иборат бўлиши керак. Гўшт инсон организмида 16 соат давомида парчаланади. Димланган қўй гўшти, қовурилган жўжа, сабзавотли қуймоқлар кишини тўқ тутади. Аммо уларни иложи борича гуруч ва нон маҳсулотларидан алоҳида истеъмол қилган маъқул. Гуруч ва нон каби крахмал ва углеводларга бой маҳсулотлар ошқозонда ишқорий муҳит яратилишини талаб қилади, аммо оқсилларни парчаловчи пепсин ферменти ишқорий муҳитда кучини йўқотади. Демак, икки хил озуқа гуруҳига мансуб маҳсулотларни парчаловчи ферментлар бирга ишлай олмайди, бу эса ошқозонга тушган овқатнинг бижғишига олиб келади. Натижада қорин дам бўлиши, жиғилдон қайнаши каби ҳолатлар вужудга келади.
Таъкидлаш лозимки, саноат миқёсида ишлаб чиқариладиган гўшт маҳсулотлари таркибида юқори миқдорда гормонлар қўлланилган бўлиши мумкин. Махсус доривор моддалар мол, паррандалар озуқасига уларнинг вазнини ошириш – семиртириш учун қўшиб берилади. Бундай гўштнинг таркибида яна катта миқдорда карбомид кислота токсинлари мавжуд бўлиб, уларнинг одам организмидан чиқиб кетиши қийиндир. Жонивор сўйилаётганда танасида қанча зарарли токсин бўлса, ҳаммаси гўштда сақланиб қолади. Шу ўринда дудланган, консерваланган гўшт, колбаса, сосиска каби маҳсулотлар ҳақида тўхталсак. Уларнинг таркибида маҳсулот яроқлилик муддатини узайтириш учун қўшилган холестерин, ёғ, катта миқдорда туз, ҳазми оғир бошқа қўшимчалар бўладики, аксариятини саломатлик учун безарар деб бўлмайди. Демак, харид қилаётган маҳсулотларимиз, хусусан гўштнинг ҳалол-покиза инсонлар томонидан етиштирилгани, рўзадорнинг танасига соф қувват беришига алоҳида аҳамият бермоқ лозим.
Ниҳоят, рўзага оид энг асосий жиҳатлар. Биринчидан, кун давомида оч юриб, ифтордан кейин бирданига кўп овқат ейиш рўзанинг ҳикматига зид, қолаверса, ошқозонга оғирлик қилиб, оқибатда инсон соғлигига салбий таъсир қилиш мумкин. Иккинчидан, саҳарлик қилиш, яъни кечанинг охирги қисмида таомланиш рўзанинг мустаҳаб одобларидан ҳисобланади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳарлик қилишга буюриб, айтганлар: «Саҳарлик қилинглар, зеро саҳарликда барака бордир» (Муттафақун алайҳ). Рўза вақтида сабр ва тиришқоқлик билан тўғри овқатланиш, табиий егуликлар истеъмол қилиш жисм саломатлиги, руҳиятнинг енгиллашиши, тиниқ фикрлаш, узоқ умрга олиб келади, иншааллоҳ.
Дилфуза РАҲИМЖОН қизи тайёрлади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
“Таровеҳ намози йигирма ракатдир. Унда ўн марта салом берилади, беш тарвиҳа (дам олиш) бор. Ҳар икки саломдан сўнг бир тарвиҳа (дам) бўлади. Бунга далил шуки, ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) рамазонда Убай ибн Каъбни имом қилиб, саҳобаларни жамладилар. Убай (розияллоҳу анҳу) уларга ҳар кечада йигирма ракатдан ўқиб берди. Буни ҳеч бир саҳоба инкор қилмади. Шунга биноан бу саҳобаларнинг ижмоси бўлди”.
Алоуддин Косонийнинг «Бадоеус саное» китобидан
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
КОМИЛЛИК СИРИ
#Яхшиликка_чақириш
Уламолар: “Мўминларнинг айбини яширишга ҳаракат қил. Чунки уларнинг айби ошкор бўлиши бошқа мусулмонлар, бутун Ислом аҳли учун яхши эмас. Ишларнинг аълоси айбларни яширишдир», дейишган.
Фузайл ибн Иёз айтади: “Мўмин яширади ва насиҳат қилади, фожир эса ошкор қилади ва айблайди”.
Аммо фисқу фужур ишлар қилаётган кишини кўрганида, уни қайтариш вожиб саналади. Кечиктириш ва сукут дуруст эмас. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлардан бирингиз мункар ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин, агар унга қодир бўлмаса, тили билан, агар бунга ҳам кучи етмаса, кўнгли билан ўзгартирсин. Бу эса имоннинг энг заифидир”, деганлар (Муслим ривояти).
Ҳеч ким бир мусулмоннинг айбини пойлаши, ундан айб қидириши тўғри эмас. Аллоҳ таоло: «...(Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилмангиз...» (Ҳужурот, 12), дейди.
Мўмин ўз хато ёки камчилигини яшириши, Аллоҳга тавба қилиши керак. Ким бўлишидан қатъи назар, айбини бировга очмасин. Чунки Аллоҳ таоло: «Албатта, имон келтирган кишилар ўртасида ёмон гаплар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир. (Ҳамма нарсани) Аллоҳ билур, сизлар эса билмассиз» (Нур, 19), деб марҳамат қилади. Ислом дини инсонларни фақат яхшиликка тарғиб этади. Бундай йўл динимизнинг нақадар инсонпарварлигига, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг оламларга раҳмат қилиб юборилганларига далилдир.
Ўз айбу нуқсонлари билан машғул бўлган, ўзини-ўзи назорат қила олган кишига одамлар эргашади, оиласи, фарзандлари у билан фахрланади.
Шу билан жамиятда фисқу фасод, иғвогарлик, туҳмат каби ярамас иллатларнинг пайи қирқилади. Одамлар ўртасида самимият, меҳр-муҳаббат ва ишонч барқарор бўлади. Оилалар, қўни-қўшнилар тинч-тотув яшайди.
Хайрулла АБДУЛЛАЕВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
#Ҳадис
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) айтади, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Рўза тутган киши ҳақорат сўзларини тилга олмасин, сўзлашганда бақирмасин, бировни масхара қилмасин” (Имом Бухорий ривояти).
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Бир дақиқа...
#Маълумотнома
Бир дақиқада «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни 40 мартадан кўпроқ айтиш мумкин. Абу Мусо Ашъарий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга:
– Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми? – дедилар.
Мен:
– Ҳа, айтинг, эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)! – дедим.
Шунда у зот:
– (Сен) “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни айт, у жаннат хазиналаридандир, – дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Зикрларнинг афзали “Ла илаҳа иллаллоҳ”дир, дедилар» (Имом Термизий ривояти). Бир дақиқада бу калимани 50 мартагача айтиш мумкин.
Даврон Нурмуҳаммад
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала
Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради
Савол: Оғайниларимиз билан қабристон зиёратига борган эдик. Орамиздагилардан бири қабристонда Қуръони карим тиловатини тик туриб ўқиш савоблироқ бўлади, деб айтди. Шу тўғрими?
Жавоб: Марҳумнинг қабрини зиёрат қиладиган киши, қабрнинг оёқ тарафида туриб салом беради ва унинг ҳақига дуо қилади. Зиёрати асносида қабрларни босмаслиги керак. Сўнгра қабристон четига чиқиб ўтириб, Қуръондан билган сураларини тиловат қилиб, маййит руҳониятига бағишлайди. Қуръони каримда бундай дейилади: «Улардан кейин дунёга келган зотлар айтур: “Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон, раҳмли Зотдирсан» (Ҳашр, 10).
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQҳ
НАСИҲАТГА АМАЛ ҚИЛИШ ЛОЗИМ
#Ўгит
Инсон зоти борки, доимо насиҳатга муҳтож. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади:
«Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур» (Зориёт, 55).
Бир дўстимнинг тўйида куёвжўра бўлдим. Никоҳ ўқиган кекса домланинг юракдан айтган самимий насиҳатлари қалбимга ўрнашиб қолди. Муҳтарам домла келин-куёвга бундай насиҳат қилди:
«Куёвбола, келинбола, аввало, янги оилавий ҳаётингиз муборак бўлсин. Болажонларим, энди бир-бирингизга танмаҳрамга айланасиз. Ояти каримада:
“Аёлларингиз сиз учун либос, сизлар ҳам аёлларингизнинг либосидирсиз”, дейилади. Либос каби бир-бирингизни зийнатлаб, бир-бирингизни яшириб, ҳаётнинг совуқ-иссиғидан бир-бирингизни эҳтиётлаб яшашингиз кераклигини англатади бу.
Куёвбола, аёлингизни ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳимоя қилинг, эъзозланг. Сир-асрорларини, камчиликларини яширинг. Келин қизим, сиз ҳам эрингизга айни шундай муносабатда бўлинг. Унга итоат қилинг.
Унутманглар, бахт осонлик билан келмайди ёки бозорда сотилмайди. Ҳозирги ҳолатингиз – бахтингиз остонаси. Уни сақлаб қолиш, саодат қўрғонида ширин ҳаёт кечириш ўзингизга, бир-бирингизни қанчалар қадрлашингизга боғлиқ.
Саҳобалардан бири Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)дан: “Ё Расулуллоҳ, аёлларимиз олдида қандай мажбуриятларимиз бор?” деб сўради. Унга жавобан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аёлларингиз олдидаги мажбуриятларингиз еган таомларингиздан едириш, кийган кийимларингиздан кийдириш, уларни ҳақорат қилмаслик, юзига урмаслик, ўз ётоғингиздан бошқа ерда тонг оттирмасликдир”, дедилар.
Келин қизим, сиз оқила, доно вазир бўлинг. Турмуш фақат ўйин-кулгидан иборат эмас. Эрингизнинг топганига қаноат қилинг. Уни қўллаб-қувватланг. Суяксиз тилга асло эрк берманг.
Адиблардан бири: “Аёл киши бош кўтаришни бошласа, эр зоти бош кўтариб юролмай қолади”, деб жуда топиб айтган. Жон қизим, азиз ва мукаррамлигингиз, қадру қимматингиз эрингизга итоатли бўлишингизга боғлиқ...»
Никоҳ ўқиш пайти домланинг айтган гаплари маросимда иштирок этган кўпчилик учун жуда фойдали бўлди.
Ёшларимиз ана шундай насиҳатларга қулоқ солишлари ва уларга амал қилишлари лозим. Шунда турмушлари гўзал, бахтли бўлиши шубҳасиз.
Тоҳир ВОҲИДОВ,
Тошкентдаги “Масжидул Хайр” жомеи имом-хатиби
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
#Тафсир
“Биз кимга узоқ умр берсак, унинг вужудини ҳам (эгик, заиф) қилиб қўюрмиз. Ахир, ақл юргизмайдиларми?!” (Ёсин, 68).
Ушбу оят инсонларни теран фикр юритишга ундайди. Яъни, барча ҳам кексайса, ёрдамга муҳтож бўлади. Қарамоғида кекса ота-онаси ёки бирор қариндоши бор кишилар, авваламбор, бу Аллоҳнинг буйруғи эканини ҳис этиб, сўнг ўзларининг ҳам шу ҳолга тушишларини ўйлаб, ибрат олишлари зарур.
Кексалик Аллоҳ таолонинг улуғ неъматларидан биридир. Ушбу даврни ибодат ва хайрли ишлар билан ўтказган киши Аллоҳ таолонинг ҳузурида юксак мартабага эга бўлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизларнинг яхшиларингиз – узоқ умр кўриб, кўпроқ яхши амаллар қиладиганларингиздир”, деганлар (Имом Ҳоким ривояти).
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
РЎЗАНИНГ ЖИСМ ВА РУҲИЯТГА ТАЪСИРИ
#Динимизни_ўрганамиз
Рўза раҳм-шафқат сифатини шакллантиради ва мустаҳкамлайди. Рўзадор нафси учун зарур, лаззатли нарсалардан ихтёрий равишда вақтинча маҳрум бўларкан, ноиложликдан оч-ташна, дунё лаззатларидан бебаҳра бева-бечораларни яхшироқ тушунади, уларга нисбатан раҳм-шафқати ортади.
Рўза тутиш одам жисмига ҳам ниҳоятда ижобий таъсир кўрсатади. Бундан 1400 йил бурун мусулмонларга рўза фарз қилинганда одамлар унинг шифо хусусиятлари ҳақида илмий маълумотларга эга бўлмаганлар. Буни азоб-уқубат ва жисмга нисбатан ҳақорат деб ҳисоблаган жоҳиллар ҳам учраган. Замонавий илмий тадқиқотлар аксини тасдиқлаяпти. Ихтиёрий оч қолишнинг энг гўзал намунаси бўлган рўзанинг барчага аён ҳикматларидан бири саломатликка ижобий таъсирдир. Шу боис очлик йўли билан даволаш бўйича кўплаб китоблар ёзиляпти, бу усул тиббиётда кенг қўлланилмоқда, даволашнинг бу тури дунёда урф бўлмоқди. Нафақат соғлиқни сақлашда, балки касалликлардан халос бўлишда ҳам рўза тутишнинг ўта зарурлиги таъкидланяпти. Ҳозирги кунда кенг тарқалган хасталикларнинг кўпини мусулмон бўлмаган юртлар табиблари ҳам очлик – рўза туттириш йўли билан даволамоқдалар. Мутахассислар бунинг самарасини эътироф этишмоқда. Айрим Ғарб мамлакатларида шу йўналишда хизмат кўрсатувчи махсус шифохоналар ҳам бор.
Амрулло ЖЎРАЕВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
#Динимизни_ўрганамиз
Аввал бошда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг умматларига фарз қилинган рўза ҳозиргисидан фарқли бўлган. Ифтор вақти қуёш ботганидан хуфтонгача эди. Рўзадор хуфтон намозигача ифторлик қилиб олмаса, эртасига ифтор вақти киргунича яна рўзадор ҳолида қолиб кетар эди. Кейин эса “...тонггача, яъни оқ ипнинг қора ипдан (тонгнинг тундан) ажраладиган вақтигача еб-ичаверингиз. Сўнгра, рўзани кечгача (қуёш ботгунча) мукаммал тутингиз!..” (Бақара, 187) ояти каримаси нозил бўлди.
Адий ибн Ҳотим (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “...оқ ипнинг қора ипдан (тонгнинг тундан) ажраладиган вақтигача еб-ичаверингиз...” ояти нозил бўлганда: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен ёстиғим остига икки арқонни: бир оқ арқонни, бир қора арқонни қўйганман, кечадан кундузни билиш учун”.
Бошқа бир ривоятда: “Кечасида назар солсам, ажратиб бўлмайдиган-ку!”, дедим”.
У зот (алайҳиссалом): “Ёстиғинг кенг экан. У кечанинг қоронғулиги ва кундузнинг ёруғлигидир”, дедилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Аҳмад, Имом Насоий ривояти).
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ОҚИЛОНА ҚАРОР
#Тарих
Самарқандлик ёши улуғ кишилар ҳикоя қиладилар: «Бу юртга илк мусулмон даъватчилари келганда ўша пайтдаги Самарқанд ҳукмдори Тархун мусулмонларни қабул қилиб, улар билан суҳбатлашган. Улар Ислом дини ҳақида бир четдан сўзлай бошлашган. Шунда Тархун: “Тўхтанглар, сизларга бир саволим бор. Айтинглар-чи, ўликларингизни нима қиласиз? Уларни сўнгги манзилига қандай кузатасиз?” деб сўрабди. У ўша пайтдаги диний удумга кўра, ўликларни “Оқ тепа”, “Сарвон тепа” каби тепаликларга қўйиб, ўлаксахўр, қузғунларга ем қилинишидан қаттиқ ранжиб юрар эди, аммо бу иш диний эътиқодга бориб тақалгани боис, бир нима дейишга журъат қила олмас эди. Кўча-кўй, бозору маҳаллалар устидан учиб ўтаётган ўлаксахўрларнинг ўз полапонларига олиб кетаётган жасад парчалари бирдан оғзидан тушиб кетиб, одамларни чўчитиб, қийин аҳволга солиб қўяётганини кўрган ҳукмдор ҳар гал бу удумни ич-ичидан қарғаб қўяр ва бундан қутулиш чорасини ўйлаб юраркан. Шу боис унинг биринчи саволи шу мавзуда бўлди.
Мусулмонлар Ислом динига кўра, вафот этган одам қандай дафн этилишини унга айтиб беришди: “Бизда, аввало, вафоти яқинлашган инсонга имон калимаси талқин қилинади, ёнида Аллоҳнинг каломи – Қуръони карим оятларини ўқиш тавсия этилади. Бу унинг Аллоҳ ҳузурига имон билан кетишига, қалби ором олишига ёрдам беради. Вафот этганидан сўнг у авайлаб, эҳтиром билан покланади. Уни қаттиқ ушлаш, қўполлик қилиш мумкин эмас. Унга таҳорат ва ғусл қилдирилади. Кейин покиза матога кафанланади – махсус тартибда ўралади. Таҳорат, ғусл қилдириш тартиби, кафан қандай бўлиши кераклиги ҳам белгилаб берилган. Кафанланган жасад тобутга солиниб, қибла тарафга қўйилади-да, марҳумга Аллоҳдан мағфират сўраб, жаноза намози ўқилади. Жаноза тўрт такбирдан иборат бўлиб, такбирлар ўртасида махсус дуо ва зикрлар қилинади. Кейин эса маййитни елкаларида кўтариб олиб бориб, ер остига – қабрга кўмилади. Қабрда уни қибламизга юзлантириб қўямиз... дафндан сўнг маййитнинг ҳақига дуолар қиламиз. Ўликларимизни тириклардан зиёда эҳтиром қилишга буюрилганмиз, уларга на жисмоний, на маънавий озор етказишга йўл қўйилмайди”.
Даъватчиларнинг бу гапларини эшитган ҳукмдор лол қолиб: “Ўликларгаки шундай эҳтиром кўрсатиладиган бўлса, сизнинг динингиз бизнинг динимиздан минг чандон яхши экан”, дея Исломни қабул қилган экан».
Ҳа, доно самарқандликлар ўша пайтданоқ Ислом аҳкомларининг афзаллигини, қадрини тушуниб етишган. Ҳақ дин билан бизни сийлаган Раббимизга чексиз ҳамду саноларимиз бўлсин!
Ҳасанхон Яҳё АБДУЛМАЖИД
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
#Мерос
Навоийнинг “Сирожул муслимин” асарида Ислом асослари, Аллоҳ таолонинг сифатлари, шариат аҳкомлари, қонун-қоида ва ақидалари назмда гўзал тарзда баён қилинган. Навоийшунослар “Сирожул муслимин”нинг ёзилишида Хожа Аҳрор Валийнинг истаги асос бўлганини таъкидлайдилар. Ушбу асар муаллиф эътиқоди, диний тасаввури ва қарашларини теранроқ англашимизга кўмаклашади. “Сирожул муслимин” қуйидаги мисралар билан хотима топган:
Умидим улки, ҳар ким ўқуғай,
Мунинг нури билан кўнгли ёруғай.
Дуо бирла мени айлагай ёд,
Равоним ул дуодин айлагай шод.
Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинки, буюк бобокалонимизнинг ушбу орзу-истаги амалга ошди. Ўзбек китобхонлари Навоийнинг асарларини ўқиб, ҳақига дуо қилмоқдалар.
Салоҳиддин ГАДОЕВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала
Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради
САВОЛ: Баданимга сув тегиши мумкин эмас экан, шифокорлар шундай дейишди. Намозларимни таяммум билан ўқияпман. Таяммум билан Қуръони каримни тиловат қилишим мумкинми?
ЖАВОБ: Бемор сув ишлатганда касали зўраядиган ё соғайиши кечикадиган бўлса таяммум қилади. Бу шариатимиз енгилликларидан биридир. Таяммум таҳоратнинг ўрнига ўтади. Таяммум билан таҳорат шарти бўлган барча ибодатларни адо этиш мумкин, жумладан, Қуръони каримни ушлаш ва тиловат қилиш ҳам мумкин.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
РЎЗАНИНГ ЖИСМ ВА РУҲИЯТГА ТАЪСИРИ
#Динимизни_ўрганамиз
Рўзанинг инсоният билган-билмаган, уламолар қайд этган, олимлар кашф қилган, шу билан бирга ҳануз сирлигича қолган талай жиҳатлари бор. Аммо бир нарса шубҳасиз – рўза тутишликнинг одам жисму жонига фойдаси беқиёсдир.
Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара, 183), дея марҳамат қилади. Очлик ила кишиларни даволовчи табибга: «Сиз рўза туфайли топган энг катта фойда нима?» деб савол берилганда: «Аллоҳни ҳис этиш, ибодат қилишга ҳавас, қисқаси, тақводорлик», деб жавоб берди.
Рўзанинг фойдаларидан яна бири ҳавойи нафсни жиловлашдир. Маълумки, ҳавойи нафсга кўр-кўрона эргашиш инсонни унинг қулига айлантириб қўяди. Бу эса асло яхшиликка олиб келмайди. Рўза тутган киши иштаҳаси келиб турган ҳолда егулик, ичимлик, шаҳвоний хоҳиш-истаклардан ўзини тийиши билан ҳавойи нафсини синдиради.
Амрулло ЖЎРАЕВ
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала
Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради
Савол: Намозда сажда қилаётганда бош кийим тушиб кетса, уни кийиб олинадими ёки бошяланг ҳолда намозни давом эттириладими?
Жавоб: Намоз ўқиётганда бош кийим тушиб кетса, уни бир қўл ва оз ҳаракат билан кийиб олиш мумкин бўлса, кийиб олинади. Агар бир қўл билан кийиш мумкин бўлмай икки қўл билан кийиладиган бўлса, намоз бузилади. Шунинг учун бу ҳолда намозни бошяланг давом эттирилади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
#Оят
“Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир. Бас, сизлардан ким бу ойда (ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Кимки бемор ёки сафарда бўлса, (тута олмаган кунларининг) саноғи бошқа кунлардандир. Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди. Бу – ҳисобни тўлдиришингиз ҳамда ҳидоятга бошлагани учун Аллоҳга такбир (ҳамду сано) айтишингиз ва шукр қилишингиз учундир” (Бақара, 185).
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
РАМАЗОН
#Шеърият
Қуёш каломида поклик ишқи бор,
Тонглар кўз очади бирам бахтиёр,
Дилда гулдан безак, тўлиб ифтихор –
Рамазон ойи бу – имон ойидир.
Йўллар етаклайди яхшилик томон,
Имон булоғида чўмилади жон.
Замин жуда шафиқ, меҳрибон осмон,
Рамазон ойи бу – имон ойидир.
Барча рўза тутар Парвардигор деб,
Анинг ишқи қалбда мудом бедор деб,
Дуо ижобати кўркам ёяр сеп,
Рамазон ойи бу – имон ойидир.
Ҳамма бир-бирига дўсту биродар,
Рўзадор ҳолидан Ҳақ олар хабар,
Кунлар софлик сари айлайди сафар,
Рамазон ойи бу – имон ойидир.
Аллоҳ ёди ила чақнайди юлдуз,
Борлиқ ишонч ила тикиб турар кўз.
Олам жуда шинам, жуда дилафрўз,
Рамазон ойи бу – имон ойидир.
Мўмин қалбга яқин келолмас шайтон,
Кўнгиллар ичида гуллайди ризвон.
Дилга соя солмас қайғу ва армон,
Рамазон ойи бу – имон ойидир.
Бунда нафс ҳақида ўйламас ҳеч ким,
Таровеҳ тунида илоҳий билим,
Шуъла таралади борлиққа сим-сим,
Рамазон ойи бу – имон ойидир.
Абдуғани, юрагингдан нур ёғар,
Нафис чечакларга айланди доғлар.
Ҳар дилни мукаррам кунларга чорлар,
Рамазон ойи бу – имон ойидир.
Абдуғани СУЛАЙМОН
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ