hidoyatuz | Unsorted

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Subscribe to a channel

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (11.08.2024 - Якшанба):

тонг - 03:59
қуёш - 05:28
туш - 12:33
аср - 17:24
шом - 19:30
хуфтон - 20:53

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (09.08.2024)

🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🐑СОТИБ ОЛИНГАН ҲАЙВОННИНГ АЙБИ КЕЙИН МАЪЛУМ БЎЛСА...

CАВОЛ: Бозордан қўй сотиб олдим. Уйга олиб келганимиздан сўнг қўй ўлиб қолди. Ичини очиб кўрганимизда ўпкаси чириб кетган экан. Ушбу ҳолатда мен сотувчидан қўйнинг пулини қайтиб олсам бўладими?

💬 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ушбу ҳолатда қўйнинг тўлиқ қийматини эмас, балки ўпкаси чириган қўй билан соғлом қўй орасидаги тафовут миқдорини қайтариб олинади. Масалан, бозорда соғлом қўй 100 минг турса ва ўпкаси чириб кетган қўй 40 минг турса, сотувчидан 60 мингни қайтариб олинади. Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ бу каби масалада шундай деганлар:
لَوْ اشْتَرَى بَعِيرًا فَلَمَّا أَدْخَلَهُ دَارِهِ سَقَطَ فَذَبَحَهُ فَظَهَرَ عَيْبُهُ يَرْجِعُ بِنُقْصَانِهِ عِنْدَهُمَا وَبِهِ أَخَذَ الْمَشَايِخ
“Туя сотиб олса ва уйига олиб кирганда туя йиқилса ва уни сўйиб юборса, шунда унинг айби зоҳир бўлса, икки имом (Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад) наздида нуқсон миқдорини қайтиб олади. Машойихлар шу гапни олганлар” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#СИЙРАТ_ВА_ИСЛОМ_ТАРИХИ

🌺Қутайба ибн Муслим

Тарихчи олим Мухаммад Наршахийнинг ёзишича, Ҳазрати Қутайба ибн Муслим 42 ҳижрийда (милодий 661) Шомнинг Бохилий деган жойида таваллуд топди.

Қутайба ибн Муслимнинг тўлиқ исми-шарифи Амир Қутайба ибн Муслим ибн Умар ибн Ҳусайн ибн Робия ибн Холид ибн Усайд Аль-Хайр бўлган.

Қутайба ибн Муслим ҳазратлари ўз қавмида шарафга эга, адиб ва олим эди. Қўл остидагиларга нисбатан адолатли, юксак ахлоқ соҳиби, ҳақиқатгўй эди. Қутайба ибн Муслим юзаки камтарликни ёқтирмас эди.

Қутайба ибн Муслим ҳазратлари араб лашкарбошчиси бўлиб, интизомни мустаҳкам сақлаган, истеъдодли, қатъиятли ва иродаси мустаҳкам одам бўлган. Ҳар қандай ишни маслаҳат ила амалга оширган.

Қутайба ибн Муслимни 72 ҳижрий (милодий 691) йили Араб ҳалифаси Абдураҳмон ибн Марвон Хуросонга ноиб этиб юборди. Хуросонда давлат ишлари билан бирга бу ерда яшовчи халқларни Исломга даъват қилиш ҳамда масжид ва мадрасалар барпо эттириш унинг зиммасига юкланган.

У 87 ҳижрийда (милодий 706) Зарафшон водийсини забт этди. Водийнинг энг қадимги шаҳарларидан бири бўлган Пойкентга кириб келди. 89 ҳижрий (милодий 708 йили) Марв ва Кешни, 90 ҳижрий (милодий 709) йили Бухорони забт қилади. 93 ҳижрий (милодий 712) йили Хоразм ва Самарқандга боради. 94 ҳижрий (милодий 713) йили баҳоридан Шошга ундан Фарғона водийсига, то Хитойнинг Қашқар ва Урумчисигача етиб борди.

Бу ерларда яшовчи аҳолининг барчасини Ислом динига даъват қилди, уларни ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга умматлик бахтига мушарраф қилди.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Бир қўшинга тенг бир мусулмон

Давоми...

Асвадул Ансий:
– Эй одамлар, Исломга кирганингиздан кейин Муҳаммад молларингизни закот дея тортиб олди. Мен эса сиздан ҳеч нарса олмайман. Балки ўз молимдан бераман. Ана шунда Аллоҳ таоло сизга юборган набийси эканимни биласиз.
Абу Муслим:
– Бой пулидан фақирга бериши учун Исломда закот фарз бўлди. Расулуллоҳ ўзлари учун одамлардан бирор нарса олмадилар. Вафот этганларида совутлари яҳудийнинг қўлида гаровда эди.
Асвадул Ансий:
– Муҳаммад сизларни намоз ва рўзага буюриб, машаққатга солди. Агар Исломдан чиқиб, динимга кирсангиз, булардан бирортасига сизни мажбур қилмайман.
Абу Муслим:
– Намоз ва рўза иймоннинг белгисидир. Иймон дунёда ғалаба қозониб, охиратдан умидвор бўлишингиз учун қуролингиздир.
Асвадул Ансий:
– Муҳаммад жаннат ва дўзах бор, деб сизларга ёлғон гапирди. Қани жаннат? Қани дўзах?
Абу Муслим:
– Асвадул Ансий сизга ёлғон гапирди. Ҳи­собсиз дин йўқ. Жаннат ва дўзах ҳисоб бў­лишига далилдир. Ким иқобдан омон­даман деса, ёлғончидир. Ким ўзини ҳисобдан омондаман деса, Ер юзида бузғунчилик қилади.
* * *
Олти ой ўтиб Асвадул Ансий Абу Муслим Ҳавлонийни қўлга туширди. Кейин одамларнинг кўз ўнгида уни ёқиб юбормоқчи бўлиб, ўт ёқди. У Абу Муслимдан: “Муҳаммад Аллоҳнинг расули эканига гувоҳлик берасанми?” деб сўради. У: “Ҳа”, деб жавоб бергач, ўзи ҳақида: “Мени Аллоҳнинг расули деб биласанми?” деб сўради. Абу Муслим: “Мен эшитаётганим йўқ, карман”, деди. Асвадул Ансий саволини такрор берди. Абу Муслим такрор шундай жавоб қайтарди. Бу ишдан фойда чиқмаслигини билиб Ансий Абу Муслимни ўтга ташлашга буюради. Абу Муслим: “Ўт фақат Аллоҳнинг изни билан куйдиради. Пичоқ фақат Аллоҳнинг амри билан кесади. Сув фақат Аллоҳнинг амри билан чўктиради”, деди. Шу топда Асвадул Ансий малайларидан бири: “Эй хожам, агар уни оловга ташласак ва у ўтда ёнмаса, одамлар унинг ҳақда, бизнинг эса залолатда эканимизни билиб олишади”, деди. Яна бири: “Уни ёққудек бўлсангиз, одамлар унинг иймонидаги саботини кўриб биздан ажраб кетади”, деди. Шунда яна бир малай: “Уни ёқиш ўрнига шаҳардан сургун қилинг. Бир йўла ундан ҳам, одамларнинг биздан юз ўгиришидан ҳам қутуламиз”, деди. Шу билан Асвадул Ансий Абу Муслимни қўйиб юборди.
Кишилар Абу Муслимнинг ҳақ ва иймонда эканини тушуниб етди. Ансий эса улардан қўрқди. Набий бўлганида қўрқмаган бўларди. Буни билиб одамлар Ансийнинг каззоб эканига ишонч ҳосил қилишди ва Исломга қайтишди.
Бир қўшин қилиши мумкин бўлган ишни Абу Муслим Ҳавлонийнинг бир ўзи уддалади. Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин.

✏️Абдуллоҳ САМАДОВ,
Наманган шаҳри бош имом-хатиби


📚 "Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Бир қўшинга тенг бир мусулмон

Яманнинг кўп ёшлари Муоз ибн Жа­бал розияллоҳу анҳу туфайли иймонга ке­лишди. Улар орасида Абу Муслим Ҳавлоний ҳам бўлиб, у саҳобага садоқа­ти билан ажралиб турарди. Абу Муслим Ҳавлоний ҳар куни бомдод намозидан кейин Али ибн Абу Толиб Яманда қурган масжидда Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу билан учрашарди.

Кунларнинг бирида иккаласи орасида қуйидаги суҳбат бўлиб ўтди:
– Эй Абу Муслим, қандай тонг от­тирдинг? .
– Сизни Аллоҳ учун яхши кўришим ҳа­қида гувоҳлик бериб.
– Эй Абу Муслим, хурсанд бўл. Набий алайҳиссаломнинг бундай деганлари­ни эшитганман: «Қиёмат куни Арш ат­ро­фида нурдан минбарлар ўр­натила­ди. Уларда юзлари нур, кийим­лари нур қавмлар ўтиради. Улар набийлар ҳам, авлиёлар ҳам эмас. Одамлар: “Улар ким?” деб сўрайдилар. Уларга: “Булар Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрганлар”, дейи­лади. Шундан кейин Аллоҳ таоло: “Мен учун ўзаро муҳаб­батлашганларга муҳаб­ба­тим вожиб бўлди”, дейди». Эй Абу Муслим, Набий алайҳиссаломнинг: “Ҳар бирингиз мутасаддисиз ва ҳар бирингиз қўл остингиздагиларга масъулсиз”, деган ҳадислари ёдингдами? Уш­бу ҳадисни асло унутма. Бу ҳадис сенга дастур бўлсин.

Халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Ямомада пайғамбарликни даъво қилаётган Мусайлама Каззобга қарши қўшин тўплади. Шу боис Яманда ўзини пайғамбар деб эълон қилган Асвадул Ансийга қарши куч юборолмади. Кундан-кунга Асвадул Ансийнинг тарафдорлари кўпайиб борди. У ҳийла-найранг ишлатиб, одамларга ғайбни билишини даъво қилди. Шу сабабли муртадлар сони ортиб, Яманда Исломнинг зое бўлиш хавфи туғилди. Мусулмонлар: “Пулсиз, қўшин ва одамларсиз нима ҳам қила олардик?” деб турганларида Абу Муслим уларга Набий алайҳиссаломнинг: “Ҳар бирингиз мутасаддисиз ва ҳар бирингиз қўл остингиздагиларга масъулсиз” деган ҳадисларини эслатди ва: “Бизнинг динимиз ва иймонимиз бор. Албатта, Исломга пул, қўшин ёки одамлар учун кирмадик. Асвадул Ансий кимга нима деяётганини билиб, унинг каззоб эканини исботлаймиз. Ансий мусулмонларни Аллоҳнинг динидан чиқармоқчи эканини айтамиз”, деди.

Давоми бор...

📚 "Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#китобдан_парча

🔴 Namozni yod ol xotira ketmasidan!

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ўрнак

Онага эҳтиром

Уқайлнинг мавлоси Абу Муррадан ривоят қилинади:
«Абу Ҳурайрани Марвон ўз ўрнига қўйиб кетар эди. Унинг уйи Зулҳулайфада эди. Онаси бир уйда, у бир уйда яшар эди. У уйидан чиқмоқчи бўлса, онасининг эшиги олдига бориб:
«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу, онажон!» дер эди.
Онаси ҳам:
«Ва алайка ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу, ўғилгинам!» дер эди.
«Кичиклигимда тарбиялаганингиз учун сизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!»дер эди.
«Катталигимда яхшилик қилганинг учун сенга ҳам Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!» дер эди онаси.
Кейин уйга кирмоқчи бўлса ҳам, шундай қилар эди».

Имом Бухорий «Адаб»да ривоят қилган.

@muminalaruzb

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌸🌤🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ва Роҳматуллоҳи ва барокотуҳ
🌤🌸🍀

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳу лаа илаҳа иллаҳув алҳаййул қойюм. Лаа таъхузуҳу синатув валаа навм. Лаҳуу маа фис самаваати ва маа фил арз. Ман заллазий йашфаъу ъиндаху иллаа биизниҳ. Йаъламу маа байна айдийҳим ва маа холфаҳум. Ва лаа йуҳийтувна бишайъим мин ъилмиҳи илла бимаа шаа. Васиъа курсиййуҳус самаваати вал арз. Ва лаа йаувдуҳу ҳифзуҳума ва ҳувал ъалиййул ъазийм.

Маъноси:
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман. Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирикдир ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар ўзи хоҳлаганини, холос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. У уларни муҳофаза қилишдан чарчамас. Ва У Алий ва Азим зотдир.

Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲

🍀🌤🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸🌤🍀

@HidoyatUz.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (8.08.2024 -Пайшанба):

тонг - 03:55
қуёш - 05:25
туш - 12:34
аср - 17:27
шом - 19:34
хуфтон - 20:59

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 БИР ПАРЧА ҚОҒОЗ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Истаганингизча илм ўрганаверинг. Аллоҳга қасамки, амал қилмагунингизча Аллоҳ сизга бунинг учун ажр-мукофот бермайди.

Ҳасан Басрий қуддуса сирруҳу

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (7.08.2024 -Чоршанба):

тонг - 03:53
қуёш - 05:24
туш - 12:34
аср - 17:27
шом - 19:36
хуфтон - 21:00

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴ҲАЗРАТИ АЛИ ҲИКМАТЛАРИ
(Розияллоҳу анҳу)

ИЛМ АФЗАЛМИ, МОЛ-ДУНЁ АФЗАЛМИ?

1. Илм мол-дунёдан афзалдир. Илм пайғамбарларнинг меросидир, мол эса Қорун, Шаддод, Фиръавн ва бошқа шунга ўхшаганларнинг меросидир!.

2. Илм мол-дунёдан афзалдир. Илм сени қўриқлайди, молни эса сен қўриқлайсан.

3. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол эгасининг душмани кўп бўлади, илм эгасининг дўсти кўп бўлади.

4. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молни сарфлаганинг сари у камайиб боради, илмни сарфлаганинг сари у кўпайиб боради.

5. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол эгасини бахил-қизғанчиқ деган ном билан маломат қилиб чақиришади, илм эгасини эса иззат-икром ва ҳурмат-эҳтиром билан чақиришади.


6. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молни ўғридан сақлаб яширилади, илмни эса ўғридан сақлаб яширилмайди.

7. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молнинг эгаси қиёмат куни ҳисоб-китоб қилинади, илм эгаси эса қиёмат куни шафоъат қилади.

8. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол узоқ вақт туриши ва замонлар ўтиши билан эскиради ва қадри кетади, илм эса асло эскирмайди ва қадри кетмайди.

9. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол қалбни қорайтиради, илм эса қалбни ёритади – ёруғ ва нурли қилади.

10. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молнинг эгаси бора-бора худоликни даъво қилади, илм эгаси эса ҳамиша бандалик мақомида туради.

Мирзо Кенжабек
(“Ошиқлар ва орифлар” китобидан).

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Куч ишлатишда эмас, ахлоқда шердек бўл. Ҳақиқий куч ахлоқдадир!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (10.08.2024 - Шанба):

тонг - 03:58
қуёш - 05:27
туш - 12:33
аср - 17:25
шом - 19:32
хуфтон - 20:55

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Уйингиздаги жаннат дарвозаси

Муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназаров

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Аллоҳим! Бизга ҳам, барча мусулмонларга ҳам кундузлари соим, кечалари қоим ҳолда бедор ўтказишни насиб қил, кўзни номаҳрамлардан, тилни ножоиз сўзлардан сақла.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ИККИ КИШИНИНГ КЎНГЛИНИ АЛЛОҲ НАЗОРАТ ҚИЛАДИ

Аллома Абу Фазл Бурҳоний “Таҳсилот” китобида ажиб бир воқеани келтиради: «Бир одамни алломанинг ҳузурига олиб келишди. Баданининг бир қисми чириб, ёмон ҳид тараларди. Мендан: "Бу касалликнинг давоси борми?" деб сўрашди. Мен уларга гиёҳлардан дори тайёрлаб бердим ва суриш учун малҳам бердим. Эшикдан чиқиб кетаётганда, уни олиб келган кишилардан: "Бу инсон етим ёки бир олимни хафа қилмаганми?" деб сўрадим. У ажабланиб: "Нега бу хулосага келдингиз?» деди. Мен: "Ўттиз йилдан бери табиблик қиламан. Ҳаётим давомида ушбу касалликка чалинган олти кишини даволаганман. Улар ё етимнинг ёки олимнинг кўнглини ранжитгани учун шу касалликка учраган. Етим билан олимнинг кўнглини Аллоҳнинг Ўзи назорат қилади. Агар биров уларни ранжитса, Аллоҳ ранжитган одамдан ғазаб қилади. Мен уларга дори ичишдан олдин тавба қилишни тавсия қилган эдим", дедим. У: "Бу киши мана шу дардга чалингунга қадар катта олимни устидан кулиб, масхара қилиб юрарди”, деди».

Т.НИЗОМ

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (9.08.2024 - Жума):

тонг - 03:56
қуёш - 05:26
туш - 12:34
аср - 17:26
шом - 19:33
хуфтон - 20:57

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Юрагинг сиқилса, ҳеч бир инсонга шикоят қилма! Балки «Роббим! Мени зарар тутди. Сен Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлисисан!» дея такрорлайвер.

Ҳикматлар саодатга етаклар китобидан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢Хурсанд бўлганингда энг яхши кўрган инсонингга боғланасан.

🟢Ҳафа бўлганингда эса, сени энг кўп яхши кўрадиган кишига боғланасан.

Икки ҳолатда ҳам улар битта инсон бўлиши қандай гўзал

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ноумид бўлма! Қулфлар кўпинча калитлар шодасидаги охирги калит билан очилади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Axborot_24
MANAVIY-MARIFIY TARG'IBOT ISHLARIDA HOJILARNING O'RNI


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

ИЖАРАГА ОЛИНГАН МАШИНАНИНГ ХАРАЖАТЛАРИ КИМНИНГ ЗИММАСИДА?
#савдо #ижара

CАВОЛ: Машинани ижарага берганда, машинанинг таъмирлаш харажатлари кимнинг зиммасида бўлади.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Машинани ижарага берганда унинг асосий қисмлари: кузов ва моторнинг таъмири ижарага берувчининг зиммасида, кунлик ёки даврий харажатлари: ёнилғи қуйиш, мотор мойи, балон ва аккумулятор алмаштириш кабилар ижарага олувчи зиммасида бўлади. Яна бу харажатлар ўзаро келишув ва ҳар бир жойнинг ўз урфига кўра ҳам бўлиши дуруст.
Бу мавзуда Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
وَتَطْيِينُ الدَّارِ ، وَإِصْلَاحُ مِيزَابِهَا ، وَمَا وَهَى مِنْ بِنَائِهَا عَلَى رَبِّ الدَّارِ دُونَ الْمُسْتَأْجِرِ ، لِأَنَّ الدَّارَ مِلْكُهُ وَإِصْلَاحُ الْمِلْكِ عَلَى الْمَالِكِ
“Уйни суваш, тарнов (сув чиқиб кетиш йўллари) ва бинодан ҳисобланган нарсаларни тўғрилаш уйнинг эгаси зиммасидадир. Чунки уй унинг мулки, мулкни ислоҳ қилиш мулк эгасининг вазифасидир...” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби)
وَإِذَا تَكَارَى دَابَّةً فَالْإِكَافُ عَلَى صَاحِبِ الدَّابَّةِ ، فَأَمَّا الْحِبَالُ وَالْجُوَالِقُ فَعَلَى مَا تَعَارَفَهُ أَهْلُ الصَّنْعَةِ ، وَكَذَلِكَ اللِّجَامُ وَأَمَّا السَّرْجُ فَعَلَى رَبِّ الدَّابَّةِ إلَّا أَنْ تَكُونَ سُنَّةُ الْبَلَدِ بِخِلَافِ ذَلِكَ فَيَكُونُ عَلَى سُنَّتِهِمْ
“Бир уловни ижарага олса, унга эгар қўйиб бериш уловнинг эгаси зиммасидадир. Ип ва мешлар, худди шундай юган (жилов) ҳам шу соҳа аҳли урфига кўра бўлади. Аммо эгар уловнинг эгаси зиммасидадир. Лекин ўша шаҳарнинг урф-одати бунга тескари бўлса, уларнинг урф-одати бўйича бўлади” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби).
Демак, асл қоидага кўра машинани ижарага берганда унинг асосий қисмларининг таъмири машина эгасига, кунлик ва даврий харажатлар ижарага олувчига бўлади. Лекин ижарага олувчи ва берувчи ўзаро келишув асосида бу харажатлар кимнинг зиммасида бўлишини шартномада белгилаб олса ва бу келишувлари улар яшаб турган шаҳарнинг (шариатга зид келмайдиган) урф-одатларига ҳам мувофиқ бўлса, бу келишув ҳам жоиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#китобдан_парча

🔴 Taloq surasi bizga 3 narsani o'rgatadi

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Бир куни касал бўлиб қолдим... Ҳамма ухлади, аммо онам мижжа қоқмади.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ЁШ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ УЧУН ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР БОШЛАНДИ

🗣Бугун, 6 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ёш диний соҳа ходимларининг ахборот, медиа ва коммуникациялар бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган I илмий-амалий семинари бошланди.

🌙 Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланган семинар аввалида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ёшларга мазкур йўналишдаги муҳим тавсияларни тақдим этдилар.

🌙 Муфтий ҳазратлари ўз нутқларида юртимизда ёшларга берилаётган кенг имкониятларни сўзлаш баробарида ёш соҳа ходимларини касб-маҳоратларини доимий ошириб бориш, ўз устиларида мунтазам ишлашга чақириб, бугунги давр билан ҳамнафас бўлиш, замонавий илм-фанларни эгаллаш ва ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш зарурлигини ўқтирдилар. Шунингдек, пешволик мақоми, мавъиза қилиш одоблари, белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш ва дин ғами, халқ дарди ҳамда Ватан тақдирини ўйлаб, туну кун хизмат қилиш кераклигини таъкидладилар.


🟢Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлим мудири Нурали Орипов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли ва филология фанлари доктори Беруний Алимов кабилар ўз маърузалари билан қатнашди.

Илмий-амалий семинар давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel