Илоҳий хабар
Ёшинг ўтса етмишдан,
Хабар келар кетмишдан.
Ҳайронлик ичра боқма,
Ибрат олгин ўтмишдан.
Жарчи бўлмас айтувчи,
Нома ёзмас ёзувчи.
Ақлинг билан билурсан,
Ахир сенсан кетгувчи.
Соч-соқол мисоли қор,
Бел-оёқ-чи – бемадор.
Жигар, буйрак, ошқозон,
Юрак сўрар шифокор.
Кўриб ўзинг қойил бўл,
Кетмоқ учун ҳозир бўл.
Тавба қилиб Аллоҳга,
Ибодатда қоим бўл.
✏️Қодирали АБДУРАИМОВ,
Шаҳрихон шаҳри
📚"Ислом нури" газетасидан
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
Истиғфор айтиш билан ризқ йўлини гуноҳлар
уюмидан тозалаб тур: «Астағфируллоҳ!»ни кўп айт.
@HidoyatUz
Ҳар бир сонияга сўроқ бор...
Динимиз таълимотига кўра, мусулмон киши ҳар бир сўзи, амали ва умрини нима билан ўтказгани ҳақида Аллоҳ таоло олдида ҳисоб беради.
Бу ҳақда қуйидагича ҳадис келган: “Муоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Қиёматда кунида банда оёқда турар экан, тўрт хислат борасида сўралади: умрини нима билан ўтказгани, ёшлигини нимага кетказгани, мол-мулкини қаердан ишлаб топгани ва қаерга сарфлагани, илмига қандай амал қилгани” (Имом Баззор ва Имом Табароний ривояти)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ҳикмат
Мақсад ҳикматни ўқиш эмас, балки ундан фойда олишдир.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
Азизлар, Аллоҳга шукр қилувчи шокир бандалардан бўлишни истасак, Аллоҳ таолонинг сўнгсиз неъматларига шукрона тарзида амалга ошираётган нафл ибодатларимиз ва бошқа хайрли амалларимиз ҳусни қабул бўлишини хоҳласак, аввало, бандаларнинг кичик яхшиликларига ҳам шукр айтишни одат қилишимиз керак. Ана шунда жамиятимиз гуллаб-яшнайди, инсонлар ўртасида аҳиллик, иноқлик ва тинчлик ҳукм суради. Зеро, бир-бирига ширин сўз бўлган, каттаю кичик яхшиликларни қадрловчи, сал нарса учун ҳам бир-бирига раҳмат айтиб, ташаккур билдирадиган, ортидан дуо қиладиган халқ ҳеч қачон таназзулга юз тутмайди. Бундай жамият узра Аллоҳнинг раҳмати мудом ёғилиб туради. Бир-бирига нисбатан шукр қилувчи қавмнинг ибодатлари ҳам қабул бўлади. Натижада, Аллоҳ уларнинг яхшиликларини зиёда қилаверади, уларга неъматларини давомий бераверади. Ундай халққа осмону ердан ҳеч қандай азоб ҳам нозил бўлмайди, самовий ва арозий барча бало-офатлардан омонда бўладилар. Зеро, Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Яна Парвардигорингиз билдирган (бу сўзларни) эслангиз: “Қасамки, агар берган неъматларимга шукр қилсангизлар, албатта (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю куфрони неъмат қилсангизлар, албатта азобим ҳам қаттиқдир!”» (Иброҳим, 7).
Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, дастурхонимиз тўкин. Бугунги нотинч замонда бундай дориломон юртда яшаётганимизнинг ўзи катта бахт. Сўнгги пайтларда дунё уруш ва ғалаёнлар, хунрезликлар гирдобига ғарқ бўлаётганини кўриб, билиб, эшитиб турибмиз. Атрофимизда содир бўлаётган бундай мусибатларни, ҳолатларни кузатар эканмиз, Аллоҳ таолонинг бошимиз узра соябон қилиб берган эмин-эркинлик, фаровонлик ва тинчлик-хотиржамлик каби буюк неъматларига шукроналар қиламиз, Раббимизга ҳамдлар айтамиз. Бу неъматларни давомий қилишини сўраб Ўзига ёлворамиз. Турли гуноҳ ва ҳаром ишлардан тийилишга ҳаракат қиламиз, маъсиятлардан паноҳ тилаймиз. Тинчлигимизни кўз қорачиғидек сақлашга ҳаракат қиламиз. Зеро, мустақиллик, тинчлик ва тўкин-сочинлик неъматлари шу қадар буюк неъматларки, уларга нафақат тилда шукр қилиш, балки, амалий равишдаги шукр лозим. Бу эса, неъматнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш, кейинги авлодларга бус-бутун ҳолда етказишга интилиш ва Аллоҳ буюрган ишларни бажариб, қайтарган ёмон ишлардан тийилиш билан ҳосил бўлади. Аллоҳ таоло жонажон юртимизни ҳар қандай нохушлик ва ёмонликлардан Ўз паноҳида асрасин, ички ва ташқи душманларга, ғаразгўй кимсаларга Ўзи кифоя қилсин! Омин.
Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли тайёрлади.
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺
🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#савол_жавоблар
🤝БУ КЕЛИШУВ ЖОИЗМИ?
❓CАВОЛ: Бир киши менга “Сизга пул бераман. Сиз шу пулга деҳқончилик қилинг. Ҳосил пишиб, сотилгандан кейин мен тиккан пулимни ажратиб оламан, қолганини 50/50 қилиб бўлишамиз”, деб таклиф берди. Шундай ҳолатда келишиб ишласам бўладими?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сизларнинг бу келишувингиз “Музораба” шартномаси бўлиб, бунинг баёни фиқҳ китобларида қуйидагича келтирилади:
هي عقد شركة فى الربح بمال من رجل وعمل من الآخر
“Музораба бир кишидан мол ва бошқасидан иш ўлароқ фойдада шерикчилик битимидир" ("Ихтисорур ривоя" китоби).
Музорабада пул бир томондан хизмат иккинчи томондан бўлади. Сармоя эгаси ишчи билан келишиб, пулни унга беради. Тушган фойда келишувга асосан муайян нисбатларда тақсимланади. Масалан: “Фойданинг ярми меники, ярми сеники ёки учдан бири меники, учдан иккиси сеники ва ҳоказо.
Агар иш зарар билан чиқса, пул тиккан пулига, меҳнат қилган меҳнатига куяди. Меҳнат қилувчи томонидан нуқсонга йўл қўйиш ёки хиёнат бўлмаса, зарарни у тўламайди. Акс ҳолда у зарарни тўлаб беради.
Музорабада пул берувчи: “Сенга қанча пул берган бўлсам, нима бўлган тақдирда ҳам шу пулимни тўлиқ қайтарасан ёки ҳар ой фалон сўм фойда бериб турасан”, деса музораба бузилади.
Сиз айтган шаклдаги келишув, агар бошқа шартлар қўшилмаган бўлса, жоиз ҳисобланади.
Шерикчиликнинг ҳар қандай кўринишида томонлар ўзаро келишган битимининг ҳамма тафсилотини гувоҳлар иштирокида ёзиб имзолаб қўйишлари тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🧰 @HidoyatUz
#Обуна – 2025
🌺РЕЖАМИЗ БИР АСРЛИКДИР
Донишмандлардан бирининг: «Агар режангиз бир йиллик бўлса – шоли экинг. Ўн йиллик бўлса – дарахт ўтқазинг. Агар бир асрлик бўлса – фарзандларингизга таълим-тарбия беринг», деган ҳикматли гапи бор.
Ҳақиқатан, ҳар биримизнинг режамиз бир асрлик. Ниятимиз ҳам шунга яраша: хонадон аҳлларимизнинг барчасига соф Ислом таълимотини гўзал тарзда етказиш, уларни маърифатли қилиш, маънавиятини юксалтиришдир. Табиийки, бу жараёнда бизга энг яқин кўмакчи бу – “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасидир.
🔴Мазкур нашрларга 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.
✨“Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи Даврий нашрлар бўлими мудири Т.Низомов ҳамда Маркетинг ва инновациялар бўлими мудири А.Юсупов Навоий ва Бухоро вилоятларида хизмат сафарида бўлиб, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бош имом-хатиблари билан учрашувлар ўтказди.
Тўлиқ ўқиш
🧰 @HidoyatUz
🟢Домла, менга битта дуо ёзиб беринг, онам тушимга кирсинлар.
🔴Онаси борлар, онангиз ҳаётлигида қадрига етинг, хизматини қилиб қолинг.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
🌸🌤🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ва Роҳматуллоҳи ва барокотуҳ🌤🌸🍀
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳу лаа илаҳа иллаҳув алҳаййул қойюм. Лаа таъхузуҳу синатув валаа навм. Лаҳуу маа фис самаваати ва маа фил арз. Ман заллазий йашфаъу ъиндаху иллаа биизниҳ. Йаъламу маа байна айдийҳим ва маа холфаҳум. Ва лаа йуҳийтувна бишайъим мин ъилмиҳи илла бимаа шаа. Васиъа курсиййуҳус самаваати вал арз. Ва лаа йаувдуҳу ҳифзуҳума ва ҳувал ъалиййул ъазийм.
Маъноси: Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман. Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирикдир ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар ўзи хоҳлаганини, холос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. У уларни муҳофаза қилишдан чарчамас. Ва У Алий ва Азим зотдир.
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲
🍀🌤🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸🌤🍀
@HidoyatUz.
🔴АГАР...
Агар турмуш ўртоқни танлашда ихтиёр аёл ниятининг софлиги ва қалбининг поклиги асосида бўлганда эди, Осиё онамиз Фиръавнга турмушга чиқмаган бўлар эди.
Агар яхши аёл танлаш эркакнинг донолиги билан бўлганда эди, Нуҳ ва Лут алайҳимассалом икки хоин аёлга уйланмаган бўларди.
Агар фарзанднинг салоҳияти ёки фасоди отанинг сабабидан бўлганда эди, Озардан Аллоҳнинг халили Иброҳим алайҳиссаломдек зот дунёга келмаган ва улуғ пайғамбарлардан бири бўлган зот (Нуҳ алайҳиссалом)нинг фарзанди кофирлар билан бирга ғарқ қилинмаган бўлар эди.
Лекин буларнинг бари баъзилар баъзилар ила синаш ва ким яхшироқ сабр қилишини билиш учун жорий бўлгандир...
Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий
🧰 @HidoyatUz
🌙Ислом нима?
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ислом беш нарса устига барпо қилинган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик бериш, намозни қоим қилиш, закотни адо этиш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш устига қурилган” (Имом Бухорий ривояти).
Ҳадиси шарифнинг жумлаларига эътибор қаратилса, хозирги кунда Ислом деб қаралаётган намоз, рўза, закот, ҳаж амаллари Ислом дейилмаяпти, балки Исломнинг асоси, пойдевори дейилмоқда, Ислом мазкур ибодатлар асосига қурилган деб тушунтирилмоқда. Демак, Ислом комил бўлиши учун нафақат юқорида зикр қилинган амаллар, балки уни комил қилувчи қўшимча фазилатларга ҳам эга бўлишимиз керак.
🧰 @HidoyatUz
#ҳикмат
Нафснинг иззати масхараловчи тил ва мутакаббир табиатда эмас.
Нафснинг ҳақиқий иззати қадр-қимматингни туширадиган нарсалардан узоқ бўлишингдир.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🌃Фазода Қуръон ўқиган илк мусулмон
Мусулмонлар орасида биринчи бўлиб коинотга учган инсон Саудия Арабистони шаҳзодаси Султон ибн Салмон Сауддир. Кўпчилик уни мавқеи туфайли бу муваффақиятга эришган деб ўйлайди. Аслида ундай эмас.
У ёшлигидан коинотга қизиқа бошлаган. У илк ҳаво кемаси “Аполлон–11”нинг ойга қўнганини ҳаяжон билан кузатди ва шу пайтдан бошлаб унда коинотга чиқиш орзуси пайдо бўлди. 1974 йили АҚШнинг Денвер университетига оммавий коммуникациялар йўналиши бўйича ўқишга кирди. Авиация сабоқларида қатнашиб, АҚШ федерал авиация маъмуриятидан шахсий самолёт учувчилиги лицензиясини қўлга киритди.
Бу орада 1976 йили Араб мамлакатлари лигаси илк сунъий йўлдош алоқа компанияси бўлган “Арабсат”ни шакллантирди. 1985 йили биринчи сунъий йўлдош – “Арабсат–1” коинотга учирилди. Кейинчалик Араб лигаси аъзолари орасидан Саудия Арабистони космосга учувчи олиб чиқиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Саудиялик учувчилар орасидан энг яхши номзодни танлаш бир неча ой давом этди. Машғулотлар учун одатий 12 ойлик муддат йўқлиги боис инглиз тилида эркин мулоқот қиладиган ва космосга учишга жисмонан тайёр бўлган малакали учувчи зарур эди.
Буни эшитган Султон ота-онасидан ўз номзодини тақдим этиш учун рухсат сўради ва уларнинг дуосини олиб, ишга киришди. Кўриклардан сўнг учувчилар орасида энг муносиб номзод этиб 28 ёшли Султон ва захира учувчи сифатида Абдулмуҳсин Ҳамад Бассам танланди. Улар космик топшириқда иштирок этиш учун 6 ойдан 18 ойгача керак бўлган жисмоний тайёргарликни ўташлари лозим эди. Аммо уларда атиги 10 ҳафта вақт бор эди. Шу боис машғулотлар кунига 16 соат давом этар, ҳатто улар рўза ҳолида ҳам машқ қилишарди. 1985 йил 17 июнь куни саудиялик учувчи Султон “STS–51G” космик кемасида Флорида осмони орқали фазога кўтарилди.
Султон фазода кўпроқ Қуръон ўқирди. Отаси унинг бу ишидан: “Фазода биринчи Қуръон ўқиган киши бўлдинг” дея фахрланди.
Унинг таъкидлашича, Ислом фақат ибодат қилишдан иборат эмас. У илм олиш, улкан марраларни забт этиш, дунёга эзгулик улашиш динидир.
“Бир мўминнинг ютуғи кейинги авлодларга янгидан-янги марралар эшигини очади. Уларни улкан муваффақиятлар сари етаклайди”, дейди у.
Айни дамда Султон ибн Салмон Сауд Саудия космик комиссиясининг раисидир. .
✏️Шоҳрух УБАЙДУЛЛАЕВ
тайёрлади.
📚 "Ҳидоят" журналидан
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
#Дуо
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳнинг ижобатига аниқ ишонган ҳолингизда дуо қилинг. Ва билингки, Аллоҳ ғофил ва беҳудачи қалбдан дуони қабул қилмас», дедилар».
✅ Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
🎁 ИМОМЛАР ТОМОНИДАН 3 МЛРД. СЎМЛИК ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ҲАДЯ ЭТИЛДИ
📚 Илм келажакка тикилган энг яхши сармоя. Ёш авлодни билимли қилиш миллат буюклигига хизмат қилади. Шу мақсадда ёшларнинг илм олиши ва жамият учун фойдали инсон бўлишига мамлакатимизда жуда катта эътибор қаратилмоқда.
🗣 Мана шундай эзгу ниятлар йўлида янги ўқув йили бошланиши олдидан республикамизда фаолият юритаётган имом-хатиблар саховатпеша инсонларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжманд оилаларнинг 10 минг нафар фарзандига қарийб 3 миллиард сўмлик мактаб формаси, ўқув қуроллари ва сумкалар ҳадя қилдилар.
Никоҳ туфайли асирликдан қутулган зот…
Имом Абу Музаффар ас-Самъонийнинг (426-489 ҳ.) ноодатий равишда қулликдан қутулгани ҳақида имом Тожуддин Субки шундай ҳикоя қилади:
➡️ https://hidoyat.uz/49741
Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
🇺🇿ВАТАНИМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 33 ЙИЛЛИГИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🗣 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан барча юртдошларимизни чин дилдан самимий муборакбод этамиз.
✅ Азиз халқимизнинг Ватанимиз равнақи, динимиз ривожи, юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида амалга ошираётган эзгу ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.
🤲 Аллоҳ таоло истиқлолимизни абадий қилсин, мамлакатимиздан тинчлик-хотиржамлик, файзу барака аримасин.
🟢 Барча хайрли ишларимизда Ҳақ таоло ёру мададкор бўлсин!
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#ҳикмат
Садоқат дегани дўстинг билан узоқ вақт бирга қолиш эмас. Ҳақиқий садоқат – масофа узун ёки қисқа бўлишига қарамасдан, аҳдингда туришингдир.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🌺Шогирднинг устоз олдидаги одоблари
1. Аввало, салом бериш ва киришга изн сўраш.
2. Беҳуда гапларни гапирмаслик;
3. Рухсатисиз сўз бошламаслик.
4. Унга “Фалончи бу борада бошқачароқ гапирганди” ва шу каби сўзлар ила эътироз билдирмаслик.
5. Одамлар “шогирди устозидан кўра билимдон экан”, деб гапиришлари истагида унга қарши чиқишдан сақланиш.
6. Даср вақтида бошқалар билан сўзлашмаслик.
7. Дасрдан бошқа нарсалар билан чалғимаслик.
8. Устоз турганда шогирд ҳам ўрнидан туриши.
9. У ҳақда яхши гумонда бўлиш, яъни кўринишидан нотўғри ишдек туюлган бир ишини кўрибоқ, у ҳақида ёмон фикрга бормаслик.
Имом ҒАЗЗОЛИЙ раҳимаҳуллоҳ
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (30.08.2024 -Жума):
⏰ тонг - 04:25
⏰ қуёш - 05:48
⏰ туш - 12:29
⏰ аср - 17:04
⏰ шом - 19:02
⏰ хуфтон - 20:19
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
📢 ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ МАГИСТРАТУРА ЙЎНАЛИШИ ВА ИМОМ ТЕРМИЗИЙ НОМИДАГИ ИСЛОМ ИНСТИТУТИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ
🗣 Бугун, 29 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти магистратура йўналишига ва янги очилган Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи бўлиб ўтмоқда.
🤲 Маросим Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди. Cўнгра сўзга чиққан нотиқлар юртимизда диний таълим соҳасида амалга оширилаётган кўламли ишлар, хусусан, олий таълимдан кейинги магистратура босқичи очилгани, олий диний таълим муассасалари сони яна биттага кўпайгани ва келгусидаги режалар борасида сўз юритди. Шунингдек, абитуриентларга имтиҳон топшириш тартиб-қоидалари тушунтирилди.
✨ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ
Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди.
Мен ундан сўрадим:
— Сиз вафот этмаганмидингиз?
— Вафот этгандим.
— Ўлим қанақа экан?
— Яхши, — деди у хурсанд бўлиб.
— Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми?
— Ҳа.
— Қайси амал манфаатлироқ экан?
— Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан.
Истиғфорни кўп айтинглар.
📚"Солиҳлар гулшани" китобидан.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
Имом Ғаззолий насиҳатлари:
— Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
— Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
— Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
— Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашим», деб айтинг;
— Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
— Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
— Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
— Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
— Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
— Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
— Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
— Фақат ва фақат рост гапиринг;
— Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
— Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
— Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
— Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
— Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
— Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
— Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
— Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
— Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
— Эгасининг рухсатини олмасдан, бировинг нарсасига тегманг;
— Оғзингизда луқма билан гапирманг;
— Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.
🧰 @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (29.08.2024 -Пайшанба):
⏰ тонг - 04:23
⏰ қуёш - 05:47
⏰ туш - 12:29
⏰ аср - 17:05
⏰ шом - 19:04
⏰ хуфтон - 20:21
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
🌹Илм олиш фазилати
🔴Эй фарзанд! Илм олишда ғайрат қил! Устозлар олдида сукут сақлаб, сўзларини жим эшит, яхши илмларни ёзиб, ёд ол...
✨Эй фарзанд! Одобнинг аввали эшита олишдир. Ҳар сўзловчининг гапини охиригача эшитиш одобнинг бошидир. Кишининг бағрикенг ва ўқимишли эканлиги бошқаларнинг гапларини эшита олиши билан белгиланади.
🌺 Аллоҳнинг инсониятга нозил қилган биринчи буйруғи ва сўзи – “Ўқи!”дир. Демак, инсон ўқиш, ёдлаш ва бошқаларга етказиш билан саодатманд бўлади. Бу буйруқни шараф билан адо этган Одам фарзандлари орасида энг фазилатли инсон Муҳаммад алайҳиссалом бўлганлар. Жаҳолат илм нури билан чекинади.
✨Илм олувчининг одоблари:
– ҳалол луқма ва кўп овқат емаслик;
– кўп гапирмаслик, кўп эшитиш;
– оз уйқу;
– яхши дўст-ҳамроҳ танлаш;
– Аллоҳ розилигини излаш – дунё учун эмас;
– солиҳ устоз танлаш;
– қалбда илмдан бошқага муҳаббат қўймаслик.
🟢Исо алайҳиссаломга шайтон: “Сен Меҳрибон Аллоҳнинг пайғамбарисан. Мана шу чўққидан сакра. Сени Аллоҳ Ўзи асрайди”, деб айтганида, Исо алайҳиссалом: “Эй малъун, мен дунёга имтиҳон топшириш учун келганман. Имтиҳон олиш учун эмас”, деб жавоб берганлар.
📚 "Ҳидоят" журналидан
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (28.08.2024 -Чоршанба):
⏰ тонг - 04:22
⏰ қуёш - 05:46
⏰ туш - 12:29
⏰ аср - 17:06
⏰ шом - 19:05
⏰ хуфтон - 20:23
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
#савол_жавоблар
🔴ЖАНОЗАДАН КЕЙИН МАЙЙИТНИНГ ЯҚИНЛАРИ ТОБУТНИНГ ОРҚАСИДАН ЧИҚИШИ КЕРАКМИ?
❓CАВОЛ: Жаноза тугагандан кейин маййит олиб кетилади. Шунда унга яқин аёллар тобутнинг орқасидан югуриб, хайрлашиб олиши керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бундай буйруқ йўқ. Ундан ташқари, саволда айтилганидек тобут ортидан югуриш айниқса, аёллар учун жуда хунук манзара ҳисобланади. Жаноза ва ундан кейинги ишларда асли йўқ, гуноҳ бўлган ишлардан тийилиш, унинг ўрнига маййитга манфаат берадиган дуо ва зикрлар билан машғул бўлиш лозим. Уламолар мусибат вақтида сабр қилиш ўрнига дод солиш, юзни тирнаш, ёқани йиртиш каби ишлар ҳаром экани таъкидлашган. “Мавсуъатул фиқҳия ал-Кувайтия” китобида бундай дейилган:
اتَّفَقَ الْفُقَهَاءُ عَلَى أَنَّهُ يَحْرُمُ لَطْمُ الْخُدُودِ وَخَمْشُهَا وَشَقُّ الْجُيُوبِ وَنَحْوُ ذَلِكَ مِنَ الأْفْعَال عِنْدَ الْمُصِيبَةِ ، لِمَا فِي الصَّحِيحِ : لَيْسَ مِنَّا مَنْ ضَرَبَ الْخُدُودَ أَوْ شَقَّ الْجُيُوبَ أَوْ دَعَا بِدَعْوَى الْجَاهِلِيَّةِ
“Фуқаҳолар инсоннинг мусибат етган вақтда юзини тирнаши, уриши ва ёқасини йиртиши каби ишлар ҳаром эканига иттифоқ қилишган. Бунга: “Юзига урган ёки ёқасини йиртган ё жоҳилият даъвосини қилган биздан эмас”, деган саҳиҳ ҳадис далил бўлади (Имом Муслим ривояти)”. Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🧰 @HidoyatUz