hidoyatuz | Unsorted

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Subscribe to a channel

Hidoyat.uz

🤝 Миср уламолари билан ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди

🗣 Шу йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мисрдаги Халқаро ислом аҳолишунослик ва тадқиқот маркази директори, профессор Жамолиддин Абдулсурур бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар.

💬 Муфтий ҳазратлари мартабали меҳмонларни тaшриф билан қутлаб, кейинги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада бўлаётган катта ижобий ўзгаришларни сўзлаш баробарида Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти ҳақида маълумот бериб, Ислом олами давлатлари билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилгани, хусусан, икки давлат ўртасида мазкур йўналишдаги яқин ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидладилар. 


🟡Ўз навбатида делегация раҳбари Жамолиддин Абдулсурур самимий қабул учун миннатдорлик билдириш асносида Ўзбекистонда барча жабҳада бўлаётган ўзгаришлар, жумладан, диний соҳадаги янгиликлардан беҳад хурсанд эканлигини баён этди. Шунингдек, икки давлат ўртасидаги яқин ҳамкорлик натижасида айни кунларда Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Исломда аёллар ҳуқуқига бағишланган халқаро ўқув семинар юқори даражада ташкил этилгани, унда Диний идора вакиллари ҳам мавзу доирасида муҳим чиқишлар қилгани, келгусида ана шундай ҳамкорликдаги лойиҳалар давомий қилишга тайёрлигини билдирди.   


Самимий учрашувда диний-маърифий соҳада ҳамкорликни янада кучайтириш, жумладан, ал-Азҳарда имом-хатиблар малакасини ошириш, Дорул Ифто ва Фатво маркази ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

🤝 Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ ўғилларининг тарози палласини енги билан тозалаётганини кўриб сўрадилар: "Нега бундай қиляпсан?".
Ўғиллари: "Мусулмонларга йўл чангини ўлчаб қўймаслик учун", дея жавоб қилди.

Фузайл йиғладилар ва шундай дедилар: "Бу ишинг, эй ўғлим, менинг наздимда икки ҳаж ва йигирма умрадан афзалдир!".

📚"Буюклар уммати" китобидан

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Танқидий-таҳлилий йиғилишда 8 имом-хатиб, 10 имом ноиби ишдан олингани, 4 нафарига ҳайфсан берилгани маълум қилинди

🗣Бугун, 11 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Тошкент шаҳар имом-хатибларининг танқидий-таҳлилий йиғилиши бўлиб ўтди.


Мажлис аввалида ҳар бир имом-хатиб дин ғами, халқ дарди ва юрт тақдири йўлида астойдил хизмат қилиши лозимлиги, дин пешвоси сифатида, аҳоли, айниқса, ёшларни тўғри йўлга бошлаши алоҳида таъкидланди. Шунингдек, сўнгги йиллардаги неъматлар қадрига етиш ва берилган имкониятлардан унумли фойдаланишга катта урғу қаратилди.

Танқидий масалалар муҳокамасида айрим имом-домлалар зиммасидаги бирламчи вазифасига жиддий ёндашмаётгани, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлашда етарли саъй-ҳаракат қилмаётгани ва ижро интизомидаги нуқсонлар қаттиқ танқид остига олинди. Шунингдек, белгиланган тартиб-қоидалар, меҳнат шартномалари талаблари ва лавозим йўриқномаларига риоя этмаётган имом-домлаларга чора кўрилгани айтилди.

📊 2024 йилнинг ўтган саккиз ойида мана шундай хато-камчиликларни содир этган, дин пешвоси сифатида иш фаолиятига эътибор қаратмаган ва меҳнат мажбуриятларини етарли даражада бажармаган Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритган 8 нафар имом-хатиб, 10 нафар имом ноиби вазифасидан озод этилгани ҳамда 2 нафар имом-хатиб ва 2 нафар имом ноибига эса ҳайфсан интизомий чораси қўллангани маълум қилинди.

🌙 Муфтий ҳазратлари ҳар бир имом-хатиб дин ва меҳроб омонатини чуқур ҳис этиши, фаолиятини яхшилаб бориши, замон билан ҳамнафасликда доимий билим-малакаларини ошириши ва пешволик мақомига муносиб бўлишини алоҳида қайд этдилар. Шунингдек, барча имом-хатибларни ушбу мартабада шариат ходими сифатида ихлосу муҳаббат, тақво ва садоқат билан хизмат қилишларига даъват этдилар.


💬 Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ва тажрибали имом-хатиблар муҳокама қилинган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

📝 Йиғилиш якунида берилган топшириқлар юзасидан режа ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш вазифалари юкланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ўрганамиз

САВОБ ЙИҒИШНИНГ ЯНА БИР ЙЎЛИ

Сиз сув ичаётганингизда 50 та ҳасанотга эга бўлишингиз мумкинлиги ҳақида билармидингиз?

«Қандай қилиб?» дейсизми?!

1️⃣ Ўнг қўлингиз билан ичинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот.)
2️⃣ Ичишдан аввал “Бисмиллаҳ”ни айтинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот.)
3️⃣ Ўтириб ичинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот.)
4️⃣ Сувни учга бўлиб ичинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот.)
5️⃣ Ичиб бўлгач, "Алҳамдулиллаҳ!" деб айтинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот.)

ЖАМИ 50 та ҲАСАНОТ (САВОБ)...

Аллоҳ таоло фазлу карами кенг ва билгувчи Зотдир, кимга хоҳласа, ўшанга икки ҳисса қилиб бергай.

@muminalaruzb

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔻«БИРОДАР БЎЛИНГ!»🔻

#Ҳадис

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир-бирингизни ёмон кўрманг! Бир-бирингизга ҳасад қилманг! Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинг!» дедилар».

🔻 Шарҳ 🔻
🔸Демак, мўмин-мусулмонларнинг ўзаро бир-бирларини ёмон кўришлари, кўнгилларида бир-бирларига нисбатан ҳасад сақлашлари мутлақо мумкин эмас экан.

🔸Мўмин-мусулмон бандалар бир-бирларини ёмон кўришлари ҳеч ақлга тўғри келмайдиган иш. Улар ўзаро дўст-биродар бўлишлари матлуб. Иймонларининг талаби шудир. Исломларининг талаби шудир.

📚 «Одоблар хазинаси, 2-жуз» китобидан.

🌐@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Сен саҳар чоғи кўзингдан уйқу пардасини артишга уриниб кўр. Кейин ўрнингдан тургин-да, таҳоратни мукаммал қилиб Аллоҳнинг олдида тўхта. У сенинг хокисорлигинг ва зорланишингни кўраётганига ҳамда йиғлаб нола қилаётганингни эшитаётганига ишон. Кейин сен нафсингга, Аллоҳ таолодан ғафлатда юриб ўтказган ва қалбингнинг муроқабасидан эътиборсиз бўлган кунларингга йиғла.

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (11.09.2024 -Чоршанба):

⏰ тонг - 04:39
⏰ қуёш - 06:00
⏰ туш - 12:25
⏰ аср - 16:48
⏰ шом - 18:42
⏰ хуфтон - 19:56

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳадис

ЯХШИ АМАЛЛАРГА ЖИДДУ ЖАҲД ҚИЛИНГ!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Кучли мўмин Аллоҳга кучсиз мўминдан яхши ва маҳбуброқдир. Ҳар бирларида яхшилик бордир. Сенга фойдаси бор нарсада ҳарис бўл. Аллоҳдан ёрдам сўра. Ожиз бўлмагин. Агар сенга бирор мусибат етса, ундай қилганимда бундай бўларди, демагин. Лекин Аллоҳнинг тақдири, нимани хоҳласа, ўшани қилади, дегин. Чунки "агар" сўзи шайтон амали учун йўл очади".

Имом Муслим ривояти


@muminalaruzb

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат_вақти

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким бир мажлисда ўтириб, бефойда сўзларни кўп айтиб юборса, туришидан олдин: «Субҳанакаллоҳумма,
Роббана ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илааҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка» деса, ўша мажлисдаги гуноҳлари кечирилади».
Термизий ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, ҳамдинг ила Сени поклаб ёд
этаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга
истиғфор айтиб, тавба
қиламан».

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

- Покизалар, кимларники?
- Покизаларники!
Бу ҳақиқат:
- Гўзал, гўзалликни севади, гўзалликни истайди. Шуни билгин ки, гўзал гўзални жазб этади (тортади).
"Покизалар, покизалар учундир" оятини ўқи!
Дунёда ҳар бир нарса, бошқа бир нарсани жазб этади. Иссиқ иссиқни тортади, совуқ совуқни. Асли бўлмаганлар, асли бўлмаганларни тортмоқда. Қолганлар ҳам, қолганлари билан сархуш бўлмоқда.
Жаҳаннам аҳли бўлганлар, жаҳаннам аҳли бўлганларни жазб этади. Нурга мансуб бўлганлар, фақатгина нурга мансуб бўлганларни истайди. Кўзингни юмдингми, жонинг суғуриб олинаётгандек бир аламга, бир изтиробга тушасан. Кўзингни, кундузнинг нуридан айрилишга тоқати йўқ
!

Мавлоно Жалолиддин Румий.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Бухорога Бухоро келди

Бухорога нур-зиё келди,
Имон келди, шарм-ҳаё келди.
Бухорони зулмат этди тарк,
Бухорога Бухоро келди!
Нақшбандни қувганлар кетди,
Қуръонни-да ёққанлар кетди.
Бари бадном бўлди-ю, ўтди,
Бухорога Бухоро келди!
Эй Бухоро! Оқ сочли онам!
Сен муқаддас Маккам, Мадинам!
Таърифингга ожиздур қалам,
Бухорога Бухоро келди!

Бухоронинг обидалари
Минг йиллардан беради хабар:
“Хор бўласан, муте бўласан
Буюклигинг унутсанг агар!”
Бухоронинг обидалари
Ҳикмат эрур мозийдан, инон:
“Буюкларни буюк айлаган
Эътиқоду эрк ҳамда имон!”
Бухоронинг обидалари
Ҳар кун янги ҳикмат айтади,
Ўтмишни-да, келажакни-да
Мен томонга олиб қайтади.

Садриддин Салим БУХОРИЙ

"Ҳидоят" журналидан

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (10.09.2024 -Сешанба):

тонг - 04:38
қуёш - 05:59
туш - 12:25
аср - 16:49
шом - 18:44
хуфтон - 19:58

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Мақола

Уйларимизнинг бекалари

Баъзи аёлларни уй бекаси десангиз, негадир ёқтирмагандай бўлишади. Бунга сабаб “уй бекаси” бўлишнинг моҳиятига тушунмай, паст назар билан қарашларидир.
Аслида, аёлнинг чинакам латофати уйларида бекалик қилган чоғларида яққол кўринади. Бекалик билан оналик вазифалари яхлит, ажралмасдир. Хотин киши яхши касб-ҳунар эгаллаган бўлса ҳам, уйда бекалигини унутмаслиги керак.
“Уй бекаси эмас” ибораси аёлнинг кўпинча уйдан ташқарида бўлишини ифодалайди, яъни уй
ишларини бажармайдиган, уйига эга чиқа олмаган аёл. Хотин киши қайси касбни эгаллаган бўлмасин, унинг асл, ярашадиган иши уй бекалигидир. Яъни, у боласини эмизади, овқат пиширади, уй ишларини қилади, хотинлик вазифаларини ҳам унутмайди.
Яхши уй бекаси бўлиш осон эмас. Ҳар ҳолда идора ишларидан кўра оғирроқ. Буни “ишловчи” аёллар жуда яхши ҳис қилишади. Аёлнинг табиати бекаликка мослашган. Чунки уй ишлари аёлга завқ ва ҳаяжон беради. Буни идрок этганлар учун бекалик бахту саодат манбаидир. Пиширган овқатини дастурхон атрофида бутун оила жам бўлиб ейиши, эри ва болаларидан миннатдорлик эшитиши, бир она сифатида қадрланиши уй бекасига роҳат бағишлайди.
Уй бекаси йўқни йўндириб, оиласига фойда кўзлайди. Эри ва фарзандларининг истагини ҳисобга олган ҳолда овқат пиширади. Уйни тоза ва тартибли тутади. Тозалик беканинг муваффақият ойнасидир. Озода бека бошқаларнинг ҳам руҳий дунёсини ойдинлатади.
Бундай бекали уйда шовқин-сурон, бақир-чақир бўлмайди. Ширин сўзи ва табассуми билан келишмовчиликларнинг олдини олади. Чинакам уй бекаси қилган ишидан роҳат туйиб, ҳордиқ чиқаради.
Эрлар дунё ишларини бошқаришади. Бекалар
уларга энг яхши ёрдамчилардир. Яхши уй бекаларига бериладиган энг катта мукофот эса, икки дунё саодатини сўраб, ҳақларига дуо қилишдир.

Зебунисо ҲУСАЙН қизи

"Мўминалар" журнали, 8-сон, 2023 йил

@muminalaruzb

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Мавлоно Румий айтадилар:

“Дуо қил
.
Аммо, шошма ва шоширма!
Замоннинг, вақтнинг соҳиби сен эмас, Аллоҳдир. Қачон, қаерда, қандай бўлишини ёлғиз У ҳал қилади”

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#mutolaa #sahoba #rasululloh
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ СОҒИНГАН САҲОБАЛАР (1 ҚИСМ)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин.


🌙 Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг аёли Асмо бинти Умайс розияллоҳу анҳо айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларига бир кун бўлган эди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир кун кўрмаганларига бошларини тиззаларига қўйиб кўп йиғлардилар”. Шунда тинчлантириш мақсадида: “Кўп ташвиш чекманг! Ҳамиша Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлдингиз. Иншааллоҳ, яқинда У зот алайҳиссалом билан яна кўришасиз”, дедим.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ соғинар, у зот алайҳиссалом билан кўришишни интизорлик билан кутардилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришга бўлган соғинч икки йилу уч ой давом этди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу вафот этдилар. Соғиниб кутганлари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашишга муваффақ бўлдилар...


💬Давоми бор....

Даврон НУРМУҲАММАД

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢Табибга ишинг тушмайди

Мўминлар амири Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўғли Имом Ҳасанга айтдилар: "Овқатланишга фақат оч қолганингда ўтир, овқатдан тўймасингдан олдин туриб кет, овқатни яхши чайна, ухламоқчи бўлсанг, олдин ҳожатга бориб кел. Агар шунга риоя қилсанг, табибга ишинг тушмайди".

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (11.09.2024 -Пайшанба):

тонг - 04:40
қуёш - 06:01
туш - 12:24
аср - 16:46
шом - 18:40
хуфтон - 19:55

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.
🌺

🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺Ўзбек адабиётида мумтоз наът

Ҳазрат Алишер Навоий бир наът ғаза­лининг матлаъсида Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо сол­лаллоҳу алайҳи ва салламга мурожаат қи­­либ айтади: Ё Расулуллоҳ, Наққо­ши азал, яъни Аллоҳ таоло сизнинг жа­молингизни шу даражада гўзал, мукаммал, дилбар қилиб яратган­ки, уни таърифлаш борасида тил билан кўнгил талашиб қолади:

💬На янглиғ айлади тасвир оразинг Наққош –
Ки, наътинг айғали айлар кўнгул тил ила талош.


Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Пайғамбари­мизни энг гўзал этиб яратди.

Улуғ ватандошимиз Али­хонтўра Соғуний “Тарихи Му­ҳаммадий”нинг му­қаддимаси­да бундай ёзади: “Мақташ ва улуғлашга чексиз қудратли Аллоҳ лойиқдурким, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам нурини халқ этиб (яратиб), анинг туфайлидин барча олам­ни яратди. Оламни яратишдан мақсади одамни яратиш эди. Мунинг ҳикмати эрса, олам халқига Ўзини та­нитиб, амр-наҳйини аларга билдириш эди. Шунинг учун инсонлар орасида алардан улуғ руҳлик, пок зотлик бир гуруҳ кишилар яратиб, Ўзи ила бандалари орасида ялавочлик (пайғамбарлик) вазифасини аларга топширди. Буларнинг энг аввали ҳамма инсонларнинг отаси Отамиз ҳазрат Одам Са­фиюллоҳдир. Ҳаммаларидан афзали энг охирги Пай­ғамба­римиз Муҳаммад муста­фо соллаллоҳу алайҳи ва саллам эрурлар”.

Ҳа, Пайғамбаримизнинг сий­­ратларини ўрганиш иймон­нинг, Исломнинг моҳия­тини англаш, икки дунё саодати сирларини ўрганиш демакдир. Аллоҳ таоло: “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,) Албатта, Сиз буюк хулқ уз­ра­дирсиз!” (Қалам сураси, 4-оят) дея марҳамат этди.

Давоми бор...

📚"Ҳидоят" журналидан

🧰@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Аллоҳим! Сендан Марямнинг ризқини, Осиёнинг
қасрини, Оишанинг тақвосини, Хадижанинг қалбини, Фотиманинг мулойимлигини, Юсуфнинг жамолини, Луқмоннинг ҳикматини, Айюбнинг сабрини, Умарнинг адолатини, Усмоннинг ҳаёсини, Ёсир оиласига ваъдалашилган кунни ва Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларини сўрайман!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#xushxabar #umra2024
🕋 Хушхабар: “Умра – 2024” янги мавсуми бошланди

📢 Бугун, 10 сентябрь куни “Умра – 2024” мавсумининг навбатдаги босқич илк гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

🛫 Мазкур рейсда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Фарғона, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 240 нафар умрачилар Жидда шаҳрига йўл олди.

🟢Маълумот ўрнида, зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 8 кун бўлади.

Мавсум давомида 4 нафар тажрибали ишчи гуруҳи ва ҳар бир гуруҳга воиз имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари (элликбоши) ҳамда 2 нафар малакали шифокор ҳамюртларимизга хизмат кўрсатади.

🧳Зиёратчилар Мадинада “Grand Shahba”, Макка шаҳрида эса “Al-Ayyam Elite” ва  “Marmara Hotel” сингари замонавий меҳмонхоналарда истиқомат қилишади. Уларга 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.

📍Умра ибодатини адо этувчилар 11 кун мобайнида Икки ҳарамда тоат-ибодат билан машғул бўлиш билан бирга Макка ва Мадина шаҳарларида муқаддас қадамжоларни ҳам зиёрат қилишади. 

🤲 Аллоҳ таоло ҳамюртларимизнинг сафарларини муборак ва хайрли қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

📞 Мурожаат учун телефонлар:
😎 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-умра маркази
+998-99-882-18-58;
+998-77-085-18-58.

📱 @Hajumrauzbot

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺ИЙМОН НИМАГА ЎХШАЙДИ?

🍁
Иймон Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаларига ўхшайди, кемага минганлар нажот топдилар, кемага минмаганлар ғарқ бўлди.

🍁 Иймон инсон танасидаги бош кабидир.

🍁 Иймон бамисоли Арш кабидир, у ҳамма нарсадан юқоридир.

🍁 Иймон фалак кабидир, унда нур айланиб туради.

🍁Иймон қуёш кабидир, у порлаган замон ер юзида зулмат қолмайди.

🍁 Иймон юлдуз кабидир, у одамларга тўғри йўлни кўрсатиб туради.

🍁 Иймон бамисоли тупроқ кабидир, унда ҳамма нарса ўсади.

🍁 Иймон олтин кабидир, у билан ҳамма нарсани сотиб олинади.

🍁 Иймон кумуш кабидир, агар унинг ичида ўндан бир қисм мис бўлса ҳам, топилади.

🍁 Иймон денгиз кабидир, у нажосатни қабул қилмайди.

🍁 Иймон қип-қизил лола кабидир, ер ундан зийнат олади.

🍁 Иймон бамисоли мушк кабидир, унинг ҳидини узоқдагилар ҳам, яқиндагилар ҳам ҳидлайди.

🍁 Иймон бамисоли (жаннатдаги) кофур чашмаси кабидир, у осий ва қотган қалбларни поклайди.

🍁 Иймон Мусо алайҳиссаломнинг асоларига ўхшайди, кўп асолар (Фиръавн сеҳргарларининг асолари) унинг олдида йўқ бўлди. Шунингдек, гуноҳ ва куфр ҳам иймоннинг олдида йўқ бўлиб кетади.

🍁 Иймон бамисоли Сулаймон алайҳиссаломнинг узукларига ўхшайди, у зот ўша узук билан (иззат ва ғолиблик топиб) салтанатга эга бўлдилар, узукни йўқотиш билан салтанатни йўқотдилар. Шунингдек, кимки иймонни қабул қилса, подшоҳ бўлади, ким ундан бош тортса, ҳалок бўлади.

📚“Баҳрул-маҳабба”дан.

✈️@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Тўртликлар

“Бисмилло” ҳар сўзнинг аввали бўлсин,
Аввали, зарҳали, сайқали бўлсин.
Дуру ганжинадир айтилмаган сўз,
Илло, айтилдими – афзали бўлсин!

Ҳикматдан сўз айтсам агар тўрт қатор,
Шубҳасиз, бўлажак улар зўр қатор.
Бамисли дилларни овламоқ учун
Гулдан тўқилгандай нафис тўр қатор.

Минг шукр, васлингга қонаман энди,
Ҳижрон балосидан тонаман энди.
Ҳажрингда оғочдек қақшаган эдим,
Ўт тушди – гуриллаб ёнаман энди!

Олами кубро ҳам суғро Сендандир,
Туну кун – зулмату зиё Сендандир.
Қаҳринг-да, меҳринг-да ҳикмат – поёнсиз,
Бори дард-аламга шифо Сендандир.

Обдон ўргатилган итдай қўлга ман,
Васлинг илинжида мудом йўлдаман.
Асҳоби Каҳф ити шарафин топсам,
Қанийди тоғу тош, ҳатто чўлда ман!

Ҳусну малоҳатинг адосидурман,
Меҳру мурувватинг гадосидурман.
Сен Шоҳим, Султоним, мен ҳоли нигун,
“Бўл!” деган сўзингнинг садосидурман.

Қандай урар бу юрак Сенсиз?
Наҳот менга у керак Сенсиз?
Сени таниб топдим ўзимни,
Кетгум яна бедарак Сенсиз!

Ҳар лаҳза жамолинг, Жонон, кўраман,
Ўнгимда, тушимда – ҳар он кўраман.
Нечун ўз ҳолимга қўймаслар мени,
Ким ногоҳ чалғитса, ёмон кўраман.

Сени десам чунон илҳом тошади,
Ҳайратим ҳаддидан обдон ошади.
Мўъжиза излаган ғофилни кўрдим,
Ўзидан бехабар – ҳар ён шошади.

Тиканзор йўл бердинг, сабримни сабил қилма,
Ўнг эмас, сўл бердинг, сабримни сабил қилма.
Бандангман, тоқатим тоқ бўлмасин, тоқ Эгам,
Синовни мўл бердинг, сабримни сабил қилма!

Ҳаёт – савдоси кўп савдоли бозор,
Менинг эса ҳар кун улушим озор.
Минг шукр, харидим туфайли, Эгам,
Юзланиб тураман Ўзингга зор-зор!

Жумлаи жаҳонни яратган Эгам,
Бунчалар Ваҳҳобсан, бунча бокарам.
Савобдан бенасиб қўймайсан ҳатто
Ўзимга соғинган яхшиликни ҳам!

Гарчи неъматларинг беҳисоб жуда,
Изнингсиз бир кимса ололмас бурда.
Мен тадбир қиламан насиб этсин деб,
Сен тақдир қилмасанг, бари беҳуда.

Ҳорғин одимлайман, пешонамда тер,
Биламан, омонат – шу тупроқ, шу ер.
Мен-ку, ортдагилар бахтини дейман,
Ўзинг олддагилар инсофини бер.

Риёзат чекиб ризқ тергувчи қилдинг,
Шу боис кўксимни кергувчи қилдинг.
Ё Раббим, минг шукр, олгувчи эмас,
Розилигингни деб бергувчи қилдинг.

Ўлим ҳақ. Демасман ўлишдан сақла,
Ва лекин ноўрин ҳар ишдан сақла.
Савоб деб ўзимни ўтга ташладим –
Айбсиз айбдор бўлишдан сақла!

Худойим, бир ажиб давронни кўрдим,
Унда ғалат “омон-омон”ни кўрдим.
Очдан ўлмасин деб олимни подшо
Ўғрига дўст қилган замонни кўрдим...

Тошкент

"Ҳидоят" журналидан

🧰@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҒАЗАБ ШАЙТОННИНГ ДАРВОЗАСИДИР

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Дунё – синов майдони

Аслида, бу фоний дунё улкан синов майдонидир. Имтиҳон натижалари эса қиёматда маълум бўлади. Шу сабабли азиятларга сабр қилинг, натижада сизга Аллоҳнинг ёрдами берилади.

Анъом сурасининг 34-оятида: «То уларга (пайғамбарларга) Бизнинг ёрдамимиз келгунга қадар берилган азиятларга сабр қилдилар», дея таъкидланган.
Ёмон кимсаларни Яратганга ҳавола этинг. Асло тушкунликка тушманг! Умид билан яшанг.
Таниқли олим Яраш Нуруллаев “На­жот бешиги” номли ҳикматлар тўплами­да бундай огоҳлантиради: “Умидсизликка берилма! Чунки у ҳар қандай истиқболли ишингни барбод қи­лади. Ноумид дўстдан узоқроқ бўл, у чўқ­қига интилишингга хайрихоҳ бўлмайди. Аксинча, умидсизлик жарликка етаклайди”. Сўнг муаллиф орзу ва умидга қуйидагича таъриф бе­ради:
“Орзу-умид бўлмаган қалбда бўшлиқ ву­жудга келади. Эзгу умидларингга етишиш­ни истасанг, ўзгаларнинг камчиликларини гапиришдан аввал ўз айбларингни анг­ла ва тезроқ тузат. Фақат умиднинг ўзи билан яшайвериб, билим, одоб ва ҳу­нар ўрганмаслик, меҳнат қилмаслик эса, муқаррар мағлубиятдир. Муродингга етиш­ни истасанг, шайтон йўл кўрсатгандек эмас, ақл-заковатинг билан динимиз кўрсатгани­дек иш юрит. Унутма, яхшилик яхшиликка, ёмонлик эса ёмонликка йўл очади”.
Сабр инсонни муваффақиятлар сари чор­лайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасам, Аллоҳ таоло мўмин банда учун нимани тақдир қилган бўлса, ўша унинг учун яхши бўлади. Агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади – унга яхши бўлади. Агар унга хафачилик етса, сабр қилади – унга яхши бўлади. Бу фақат мўминлардагина бўлади», деганлар (Имом Бухорий ривояти). Сабрнинг ажр-му­кофоти беҳисоб­дир. Яратган берадиган даражаларнинг энг олийси синовларга сабр қилувчилар учундир.
Ношукрдан қаноат, сурбетдан ҳаё, зо­лимдан раҳм ва беномусдан вафо кутма, деган ҳикмат бор.
Яратган Раббимиз тақдиримизга битил­ган катта-кичик синовлардан эсон-омон ўтиш­да мададкор бўлсин!

Анвар ҒУЛОМОВ,
меҳнат фахрийси, Самарқанд шаҳри

"Ҳидоят" журналидан

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат_вақти

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Дўстингизни енгилроқ севинг, бир кун келиб душман бўлиб қолиши ҳам мумкин. Душманингизга ҳам енгилроқ адоват қилинг, бир кун келиб дўст бўлиб қолиши ҳам мумкин».

Имом Термизий ривоят қилган.


✔️ @HidoyatUz 🌐 Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺Имом ал-Бухорий

Имом ал-Бухорий – улуғ аллома,
Буюк ҳадисшунос ҳам пири комил.
Жаноб Пайғамбарнинг доно сўзларин
Тўплашга сарф этди умридан кўп йил.

Бир саҳиҳ ҳадисни излаб гоҳида,
Кўп юртларни кезди пойи-пиёда.
Қанча йўл юрмасин кучи, қуввати
Кун сайин бўларди доим зиёда.

Унга куч бағишлаб илоҳий қудрат,
Эзгу мақсад сари йўлларди доим.
Аллоҳ Расулининг покиза руҳи
Доно умматини қўлларди доим.

Шу боис минг-минглаб саҳиҳ ҳадисни
Тасниф этмоқ учун қила олди ёд.
Табаррук устоднинг муборак номин
Ҳамиша эъзозлар миннатдор авлод.

📚 "Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📢 ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ КЎТАРИНГКИ РУҲДА БОШЛАНДИ

🗣 Бугун, 9 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди.


🇺🇿 Ушбу муносабат билан бугун юртимиздаги барча диний таълим муассасаларида Ватанимиз мустақиллигимизнинг 33 йиллиги ва 2024-2025-ўқув йили бошланиши муносабати билан “Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” шиори остида тадбирлар бўлиб ўтди.

🗣Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Диний идора раиси ўринбосари, мазкур институт ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, шунингдек, диний соҳа вакиллари, ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.

🤲 Маросим Қуръони карим тиловати, хайрли дуолар ва давлат мадҳияси билан бошланди.

🖥 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴ҲEЧ НАРСА (ЯЪНИ АРЗИМАС) БЎЛ!

Саҳобалардан бўлган бир солиҳ киши бор эди. Унинг исми Зоҳир бўлиб, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам яхши кўрар эдилар. У саҳродан айрим нарсаларни олиб келиб, бозорда савдо қилар эди. Бир куни Пайғамбар алайҳиссалом унинг ўз молларини ёйиб савдо қилаётганини кўриб қолдилар. Унинг орқа томонидан айланиб ўтиб, қучоқлаб икки кўзини қўллари билан беркитдилар. Набий алайҳиссаломнинг лутфу карами, меҳрибончиликларини кўринг. Ҳалиги солиҳ киши кўзи берк ҳолда «Ким бу, ким бу» дея атрофга қарарди. Шунда йўловчи бир одам:
- Бу Расулуллоҳ бўладилар – деди.
Шунда ҳалиги солиҳ киши белини Расулуллоҳга яқин тутиб, кўкракларига суркана бошлади. Расулуллоҳ уни ушлаб:
- Буни мендан ким сотиб олади – деб одамларни чақира бошладилар. Шунда Зоҳир:
- Эй Аллоҳнинг Расули ундай қилсангиз мен сизни касодга учратиб қўяман. Мен арзимас одамман – деди. Расулуллоҳ эса:
- Лекин сен Аллоҳнинг мезонида арзимас ва касодга учратадиган одам эмассан – дедилар.

Сен ҳеч нарсага арзимас бўл. Шунда мавлойинг олдида ҳамма нарсага айланасан. Аллоҳим бизни нафсларимиздан қутқар, ҳавою нафс ва шаҳватларимиздан озод қил.

🟢Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Жума_суҳбати #сийрат
👁 Мавзу: ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ БЎЛИБ КЕЛГАН ЗОТ!

🎙 Дониёр домла Икромов - Тошкент туманидагиҲасанбой ота” жоме масжиди имом-хатиби

🌐 FULL HD

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel