#ҳикмат
Фикрингни қабул қилишни хоҳламаганлар уни нотўғри англаш учун мингта йўл қидиради.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#Обуна_2025
🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.🌺
🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.
🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!
👉Обуна бўлиш учун 👈
📞 (71) 240 08 23
❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!
🧰 @HidoyatUz
🕊ЁППАСИГА ТИНЧЛИККА КИРИШАЙЛИК!
Тинчлик Ислом шиоридир. Шунинг учун мусулмонлар ўзаро муомалаларини доимо бир-бирларига тинчлик тилаш, яъни саломлашиш билан бошлайдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаннатга киришга сабаб бўлувчи амаллардан бири саломлашиш эканини таъкидлаб: “Эй инсонлар! Бир-бирингиз билан овозингизни чиқариб ошкора саломлашинг, муҳтожларга таом беринг, қариндошчилик ришталарини маҳкам боғланг, тунда одамлар уйқуда ётган вақтда туриб ибодат қилинг, шунда жаннатга саломат кирасизлар”, деганлар. Бошқа ҳадисда эса, биринчи бўлиб салом берган киши Аллоҳга маҳбуброқ эканлиги таъкидланган.
Давоми...
✏️Марямхон АБДУЛЛАЕВА,
«Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудираси
🧰 @HidoyatUz
📿Зикрнинг фойдаси ҳақида
Зикр қалб учун ёмғир бўлиб, бу ёмғир давом этаркан, қалб ободдир. Агар у тўхтаса, унга нафснинг қуруқ ва иссиқ ҳавоси етади ва уни куйдириб-қуритади. Натижада аъзоларни бошқариб турган қалб ишдан тўхтайди ва аъзолар масиятга ўтади.
📚Ҳаким Термизий қаддасаллоҳу таоло сирраҳу.
"Адабун нафс" асаридан
🧰 @HidoyatUz
#сотувда
✅«Ёшларга насиҳатим» КИТОБИ СОТУВДА❗️
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, шайҳ Нуриддин домла Холиқназар ҳазратларининг «Ёшларга насиҳатим» номли китоблари сотувда мавжуд.
Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан бу йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинишида ўзига хос маъно бор. Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Ёшларга насиҳатим” китоби ёшлар тарбияси ва уларнинг ватанимизга муносиб фарзанд бўлишлари мавзусига бағишланган.
🔴 Китоб формати: 60/90.
📚 Муқоваси: қаттиқ
👉 Нархи: 32.000 сўм
☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (24.09.2024 -Сешанба):
⏰ тонг - 04:54
⏰ қуёш - 06:13
⏰ туш - 12:20
⏰ аср - 16:29
⏰ шом - 18:20
⏰ хуфтон - 19:33
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
#сотувда
✅"Фитна - кўз илғамас хатар" КИТОБИ СОТУВДА❗️
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, шайҳ Нуриддин домла Холиқназар ҳазратларининг «Фитна – кўз илғамас хатар» номли китоблари сотувда мавжуд.
Кўз илғамас турли фитна-фасодлар учраб бораётган бугунги даврда ҳар бир ўқувчи бундай балолардан қандай омонда бўлишни, қандай чоралар кўришни ўйлашиш табиий. Шу нуқтаи назардан мазкур китоб фитналардан сақланишингиз учун муҳим манба бўлиб хизмат қилишига ишонамиз.
🔴 Китоб формати: 84/108.
📚 Муқоваси: қаттиқ
👉 Нархи: 25.000 сўм
☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🔴Эски арқоннинг зарари ёки нафс жилови ҳақида
Турдиқул тоға кампири билан оғилхонада ғимирлаб юрибди. Уларнинг “Олахон” лақабли сигири бор. Гавдали, калласи катта, шохлари узун, сирти ялтирайди. Аммо жуда сузонғич. Сигирни подага қўшиб кўришди. Феъли тез “Олахон” бошқа моллар билан сузишиб, подачи йигитни безор қилди. Шу-шу уни подага қўшмайдиган бўлишди. Энди чол-кампир эртаю кеч “Олахон” билан овора.
Жониворни соғишнинг ўзи бир азоб. Пишқириб охурдаги хашакларни тумшуғи билан сочиб юборади. Думи билан кампирни тинимсиз “савалайди”. Энди соғиб бўлдим деганда пақирни тепиб ағдаради. Чора сифатида думини чилвир билан шохига, орқа чап оёғини устунга боғлаб қўядиган бўлишди. Фақат арқон эскириб қолган эди...
Бугун ҳам минг машаққат билан соғиб олишди. Ипдан бўшатилган бузоқча онасининг елинини тортқилай кетди. Сигир боласини ялаб-юлқашга тушди. Роса тўйиб эмган бузоқча “мў”лаб оғилхонани бир айланди. Кейин очиқ турган эшикдан ҳовлига, ҳовлидан кўчага думини гажак қилиб шаталоқ отиб қочди. Кампир хаёл билан эшикни очиқ қолдирганидан ўкинди. Боласига алағда бўлган “Олахон” арқонини жони борича бир-икки тортган эди, узилиб кетди. Бузоғининг ортидан ўқдай учди. Ҳовлида ётган тўрткўз акиллаб изидан чопди.
– Ҳой отаси, сигирни ушланг! – деди кампир юзидан оқиб тушаётган терларини сидириб.
Чол қўлида хашак билан ҳовлиқиб оғилхонага кириб келди.
– Кўчага чиқиб кетди! – довдираб қолган кампир ташқарига ишора қилди. Чол ғўлдираганча чопиб кетди. Турдиқул тоға серқатнов йўл бўйида сигирини шохидаги арғамчисидан ушлаб олди: «“Олахон”, тўхта, қаёққа кетяпсан? Астағфируллоҳ, бас қил! Бола деса, ўлигингни осмондан ташлайсанми?!» “Олахон” у ёқдан-бу ёққа ўзини уриб, Турдиқул тоғани судраб кетди. Эгасининг қўлидан бўшалиб, тез келаётган машина кетидан йўлнинг нариги томонига ўтиб олди. Йўл ўртасига чиқиб қолган Турдиқул тоғани тўсатдан юк машина уриб юборди. Фалокат кўз очиб-юмгунча рўй берди. Кампири етиб келганида, чол жон таслим қилган эди. Момо даҳшатдан эс-ҳушини йўқотди, дод солиб ўзини эрининг устига ташлади...
Қиссадан ҳисса: озгина эътиборсизлик катта йўқотишга сабаб бўлди. Инсон нафси ҳам шунга ўхшайди. Қаттиқ жиловламасангиз, у ҳам қайсар сигирдек сизни ортидан судраб кетиб, бирор фалокатга йўлиқтириши ҳеч гап эмас.
✏️ Фазлиддин АБДУНАЗАРОВ,
Қува тумани.
📚"Ислом нури" газетасидан
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
БУЮК ИМКОНИЯТ
Кўп нафл рўза тута олмайдиган ва нафл намозларни ўқий олмайдиган киши Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиши лозим. Чунки сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга бир марта айтган салавоти солиштирилса, сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиздан кўра Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга айтган биргина салавоти оғир келади.
Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (23.09.2024 -Душанба):
⏰ тонг - 04:53
⏰ қуёш - 06:12
⏰ туш - 12:20
⏰ аср - 16:31
⏰ шом - 18:21
⏰ хуфтон - 19:34
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (22.09.2024 -Якшанба):
⏰ тонг - 04:52
⏰ қуёш - 06:11
⏰ туш - 12:21
⏰ аср - 16:32
⏰ шом - 18:23
⏰ хуфтон - 19:36
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (21.09.2024 -Шанба):
⏰ тонг - 04:51
⏰ қуёш - 06:10
⏰ туш - 12:21
⏰ аср - 16:34
⏰ шом - 18:25
⏰ хуфтон - 19:38
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад ﷺ
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг мен учун айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади».
@muminalaruzb
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (20.09.2024 -Жума):
⏰ тонг - 04:50
⏰ қуёш - 06:09
⏰ туш - 12:21
⏰ аср - 16:35
⏰ шом - 18:26
⏰ хуфтон - 19:40
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
#ҳикмат
Қалбингни ҳасад билан куйдирма, нафрат ва гинахонлик
билан ўлдирма, ғазаб ва кин билан касал қилма!
Покиза қалб ва соғлом фикр ила яша!
Халойиқни Яратувчига қўйиб бер!
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🌺✨ҲАР БИР ХОНАДОНГА ЗИЁ КИРИБ БОРСИН
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги биносида Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйининг "Ҳидоят" ва "Мўминалар" журналлари ҳамда "Ислом нури" газетасига 2024 йил учун обуна тарғиботида фаол қатнашган имом-хатибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
🟢Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйи Бош директори ўринбосари Холмат Атабаев, обуна тарғиботида фаол бўлган имом-хатиблар иштирок этди.
✨💬Мазкур нашрларга 2025 йил учун обунани уюшқоқлик билан ташкил этиш, ҳар бир хонадонга зиё ва маърифат кириб бориши зарурлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
🔸Тадбир сўнгида обуна тарғиботида фаол қатнашган имом-хатибларга «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйининг совғалари топширилди.
🧰 @HidoyatUz
#Мақола
Номуссизлик балоси
“Қишнинг совуғида елим тўрвага ўралган чақалоқ”, “Ҳожатхонага ташлаб кетилган гўдак”, “Чала туғилган боланинг онаси ким?” – бу сарлавҳаларни ўқиган одам даҳшатга тушади. Қанчадан-қанча оилалар тирноққа зор, қайсидир кўрнамаклар эса ҳали дунёга келмаган гўдагининг жонига қасд қилиш пайида. Юраги остида улғаяётган боласи кимларгадир қувонч, шараф келтирса, айримлар учун муаммо бўлиши мумкинлигини биласизми?
Бугун қизларимизнинг иффати масаласи ҳар доимгидан ҳам долзарб. Айримлари ўз ихтиёри билан беномус бўлган эса, бошқалари зўравонлик қурбонига айланишган. Бу масалани атрофлича ўрганиш, сабаб ва оқибатларини таҳлил қилишни асло кечиктириб бўлмайди. Қизларимизнинг ота-она тарбиясидан, танбеҳидан йироқда экани, либосларидаги очиқ-сочиқликлар, эркакларнинг тизгинсиз ҳирсини қўзғатадиган қиёфалари кўпинча айни шу ҳолатларнинг сабабчиси бўлиб қолмоқда. Сипо кийинган, онаси билан ҳамфикр, ҳаёли қизлар орасида бундай ҳолатлар деярли учрамайди.
Кўп қаватли уйларнинг ахлатхонасидан топилган 6 ойлик ўлик чақалоқ воқеаси туманда шов-шувга сабаб бўлди. Боладан қутулиш мақсадида сунъий равишда туғилган гўдак жасади тиббий экспертизадан ўтказилди. Яқин атрофда яшовчи қиз ва аёллар тиббий кўрикдан ўтказилганда янги қурилган намунавий уйлардан бирида яшовчи 20 ёшли қизнинг турли баҳоналар билан келмаётгани тиббиёт ходимларини сергак торттирди. Бунинг бежиз эмаслиги суриштирув жараёнида янада аниқлашди...
“Боладан қутулиш учун дори ичиб туширдим. Ота-онамдан қўрққанимдан шундай қилдим. Мен у йигитга ишонардим, совчи юбормоқчи эди. Бироқ ҳомиладорлигимни эшитиб, боладан қутуласан, деб пул берди. Ота-онаси бошқа бой оилага совчиликка боряпти экан. Бошқа чора тополмадим”.
Коллежни тамомлаган Зилола янги намунавий уйда укаси билан ёлғиз яшарди. Қариндошлари бир-бир йўқлаб келар, ота-онаси биргаликда
ишлаб пул топамиз, деб хорижга кетишганди. Қизи ота-онасига совчилар келишини айтганида улар 2–3 ойда қайтадиган бўлишади. Ўша йигитга турмушга чиқишига ишониб, унга ихтиёрини топшириб қўяди. Натижада “юкли” бўлиб қолади.
Онаси фарзандларининг тарбияси билан шуғулланиши керак бўлган бир вақтда мол-дунё орзусида ўзга юртларда юрибди! Ана энди ўша топган пуллари қизининг шаънини тиклай олармикан? Албатта, йўқ.
Аллоҳ таоло Каломида: “Зинога яқинлашманглар! Чунки бу бузуқликдир ва энг ёмон йўлдир” (Исро сураси, 32-оят), дея биз бандаларини огоҳлантирган.
Зинокорнинг ҳар икки дунёда ҳам қаттиқ азобга учраши ҳадисларда ҳам айтилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Агар киши зино қилса, иймон ундан чиқади ва унга соябон каби бўлади. Агар (зинодан) бош
тортса, иймон унга қайтади” (Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Ҳоким ривояти).
“Қизимни оқ қанддек қилиб сизларга беряпман”, дея оналаримиз келин бўлиб кетаётган боласини кўзда ёш билан кузатади. Оқил оталарнинг ҳамиша оналарга қизингнинг ҳар бир қадамидан огоҳ бўл, дея тергашлари бежиз эмас.
Сабаби, номуссиз қиз отанинг,
ака-укаларининг қаддини букиб қўяди. Оқ қандга тушган доғ ундан кетмайди, эритиб битиради. Шундай экан, қиз фарзандлари тарбиясида ҳушёр туриш ҳар бир ота-онага фарз бўлган бурчдир, ор-номус масаласидир.
Тошпўлат АШУРОВ,
Когон шаҳри
"Мўминалар" журнали, 1-сон, 2024 йил
🌺Буюк аждодимизга ҳурмат ва эҳтиром намунаси
🔴Яқинда давлатимиз раҳбарининг “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Ушбу ҳужжат муқаддас ислом дини равнақига беқиёс ҳисса қўшган буюк олим, ватандошимиз Имом Абу Исо Муҳаммад Термизийнинг улкан илмий меросини янада чуқур ўрганиш, халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб этиш, ушбу йўналишда олиб борилаётган тадқиқотларни яқиндан қўллаб-қувватлаш, ёш авлод қалбида миллий ифтихор, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини кучайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
🟡Қарорда қайд этилганидек, Имом Термизийнинг “Аш-Шамоил ал-Муҳаммадийя” ва “Сунани Термизий” асарлари нашр этилади, улуғ аждодимиз ҳаёти ва илмий фаолиятини очиб берувчи ҳужжатли фильм яратилади, театрларда эса спектакллар саҳналаштирилади. Албатта, бу каби саъй-ҳаракатлар катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, кишиларни ҳалол ва адолатли яшашга, иймон-эътиқодли, мурувватли ҳамд раҳм-шавқатли бўлишга тарғиб этади. Зотан, бундай панд насиҳат ва ўгитлар, айниқса, ёшларимизнинг ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб камол топишларига хизмат қилади.
Давоми...
✏️Дилмурод СОДИҚОВ
🧰 @HidoyatUz
🌺БУЮК МУҲАДДИСГА УЛУҒ ЭҲТИРОМ
✨Мамлакатимизда буюк аждодларимизнинг бой илмий меросини ўрганиш, халқимиз ҳамда халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, муҳими, ёшларимиз онги ва шуурига етказиб, уларда она-Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғусини янада кучайтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
🟢Яқинда давлатимиз раҳбарининг “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилингани ана шу эзгу ишнинг узвий давоми бўлди, десак муболаға бўлмайди.
🟢Ҳужжатга мувофиқ, Имом Термизийнинг “аш-Шамоил ал-Муҳаммадийя” ва “Сунани Термизий” асарлари мотуридийлик ақидаси ва ҳанафийлик мазҳабига таянган ҳолда кўп жилдлик академик таржимаси ҳамда шарҳи тайёрланади. Демак, ўқувчилар тез орада ушбу нодир асарларнинг янги нашридан ҳам баҳраманд бўлишади.
📖Дарҳақиқат, боболаримиз ёзиб қолдирган маънавий меросни ўрганиш бугунги ахборот асрида, хусусан, кишилар онги ва қалбини эгаллаш учун курашлар кетаётган бир пайтда ҳар жиҳатдан муҳимдир.
Давоми...
✏️Абдуқаҳҳор домла ЮНУСОВ,
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
🧰 @HidoyatUz
#ҳикмат
Ҳаёт жуда ҳам қисқа.
Сен уни бировларга нафрат қилиш билан ўтказиб юборма!
Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
#Савол_жавоблар
💍НИКОҲДА ЭР ВА АЁЛ БИР-БИРИНИНГ РОЗИЛИГИНИ ЭШИТИШ ШАРТМИ?
#никоҳ
❓CАВОЛ: Киёв никоҳ пайтида қулоғи оғирлиги учун келинни "топширдим", деган гапини эшитмаган. Шу никоҳ жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу никоҳ жоиз бўлмаган. Зудлик билан қайтадан никоҳ ўқитиб олишлари лозим. Чунки куёвнинг қулоғи кар эмас, балки оғирроқ холос. Баландроқ овоздаги гапларни эшита олади. Никоҳнинг шартларидан бири никоҳланувчилар (келин-куёв) бир-бирларининг розиликларини ифодаловчи сўзларни эшитишлари лозим. Шунингдек, гувоҳлар ҳам келин-куёвнинг шу гапларини эшитишлари шартдир. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
وشرط سماع كل من العاقدين لفظ الآخر ليتحقق رضاهما.
“Никоҳланувчиларнинг никоҳланишга рози эканликлари маълум бўлиши учун ҳар иккиси ҳам бир-бирларининг гапларини эшитишлари шарт”. Чунки розилик қалб иши бўлгани сабабли уни ўзга томон билиши учун тил билан ифодалаш керак бўлади.
Агар келин ёки куёвнинг қулоғи кар бўлиб, эшитишдан буткул маҳрум бўлган бўлса, бу ҳолатда ёзиш, уни ҳам билмаса, розиликни ифодаловчи ишора қилиш каби ишлар билан никоҳланадилар. Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🧰 @HidoyatUz
🕊ТИНЧЛИК ВА ОСОЙИШТАЛИК – ОЛИЙ НЕЪМАТ
🌙 Ислом дини таълимотида тинч-осойишталик, хотиржамлик улуғ неъмат экани таъкидланади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. Улар – сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир», – дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Бошқа бир ҳадиси шарифда: “Ким ўз уйида тинчликда, тани соғлом, бир кунга етадиган таоми бор ҳолда тонг оттирса, унга бутун дунё неъматлари тўлиғича берилгандек бўлибди”, – дейилган (Имом Бухорий ривояти).
Нега ҳадиси шарифда ҳар куни, ҳар доим муҳтож бўладиганимиз уч неъмат: соғлиқ, тинчлик ва қут-баракага урғу берилди? Чунки бу неъматлар бўлмаса, турмуш издан чиқади, яшаш қийинлашади.
🟢 Тинчлик – фаровонликнинг муҳим омили. Осойишта юртда юксалиш бўлади, фаровон элдан хотиржамлик аримайди. Шукрки, саодатли, файзли кунларда яшаяпмиз. Миллатимиз маънавиятига хос меҳр-оқибат, аҳиллик, ўзаро ҳурмат-иззат сингари фазилатларни юртдошларимиз қалбида янада мустаҳкамлаб, ёш авлод онгига сингдириб эртанги кунимизнинг янада чароғон бўлишини, эзгу мақсадларимиз ижобатини таъмин этамиз. Шу боис, элу юртимизнинг энг буюк бойлиги бўлган тинчликни мустаҳкамлаш, уни доимо асраш ҳар биримизнинг наинки фуқаролик, балки фарзандлик бурчимиз ҳамдир.
Давоми...
✏️Абдуқаҳҳор домла ЮНУСОВ,
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
🧰 @HidoyatUz
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
“Албатта, Аллоҳ суратларингизга қарамайди, балки қалбларингизга қарайди”.
✍Имом Муслим ривояти
@muminalaruzb
🌙ХОРЛИК ҚАНОТИНИ ПАСТ ТУТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер.
Улар мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар.
Бақара сураси, 155-156-оят
Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
#ҳикмат
Аҳмоқ ва беақл инсон оз нарсани рўёбга чиқариш учун кўп нарсадан фойдаланиб, уни кўкка совуради.
Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | hidoyatuzofficial">Tik Tok
#Қуръон #Каҳф #қироат
📖 Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса...
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺
🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
#siyrat
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ НАСИҲАТЛАРИ
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
#Iqtibos
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳнинг олдида ғийбатдан сўз кетди. Шунда ҳазрат «Агар ғийбат қилганимда онамни ғийбат қилган бўлардим. Чунки у одамлар орасида савоб амалларимга энг ҳақлисидир», деди.
📖«Сўз ҳақида сўз»
🌐@hidoyatuz