hidoyatuz | Unsorted

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Subscribe to a channel

Hidoyat.uz

Жуманинг суннатлари:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

«Аллоҳ севгисининг аломати Куръон севгисидир. Қуръон севгисининг аломати Пайғамбар севгисидир. Пайғамбар севгисининг аломати у зотнинг суннатига ва гўзал ахлоқига эргашишидир. Суннатга тобе бўлишнинг аломати охират ҳаётини унутмасликдир. Охират ҳаётини унутмасликнинг аломати дунёга ҳирс қўйиш, ҳаром ва ғайримашруъ даромад йиғишдан қочишдир», - деди.

Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Ким кун бўйи табассум қилишга ҳақлиман деб билмаса, кўзларини ўн дақиқага юмсин. Шунда ёруғликни кўришнинг ўзи табассум қилишга ҳақли бўлади!

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ғийбатчи

Ғийбатчининг сўзлагани бўлур ғийбат,
Қайга борса, кимни кўрса, топар иллат.
Яхшиларни кўролмайди, ёмонларга бўлиб улфат,
Емишлари биродарин гўшти фақат.

Ғийбатчининг ҳоли хароб, юрар тажанг,
Еганида, ичганида ҳузури йўқ, юзи беранг.
Ҳеч кимсадан рози эмас, агар билсанг,
Омондирсан, ғийбатчидан узоқ юрсанг.

Ғийбатчидан олис юрсанг, қутуласан,
Ғийбатчига шерик бўлсанг, тутиласан.
Имкон топсанг, ғийбатидан тўхтата кўр,
Бефарқ бўлсанг, чуқурига ютиласан.

✏️ Исмат ИСМОИЛОВ,
Қоракўл туманидаги “Бозорхўжа”
жоме масжиди имом-хатиби

📚 "Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.
🌺

🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Сувни суннатга мувофиқ ичишда шифо бор...

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ичимлик ичганда уч марта нафас олар эдилар ва: “Мана шу қондирувчироқ, безарарроқ ва сингувчироқ”, дер эдилар», дейилади (Тўртовлари ривоят қилишган). Сувни ўтириб, оз-оздан ичиш ва исроф қилмаслик борасида набавий таълимот бор.
Сувнинг фойда-зарарлари ҳамда уни суннатга мувофиқ ичиш хусусида диетолог, нутрициолог, эндокринолог Осиё Исмоилова билан суҳбатлашдик.

– Ассалому алайкум. Сувни тўғ­ри танлаб, тўғри ичиш муҳим. Сув ичиш оддий ҳолат бўлиб кўринса-да, аслида ундан шифо топиш учун били­шимиз керак бўладиган масалалар нималардан иборат?
– Аллоҳ берган неъматларни тўғри истеъмол қилиш энг яхши шифо эканини кўпчилик билмайди. Жисмимиздаги лимфа тизими танамиздаги зарарли моддаларни чиқаришга хизмат қилади. Унинг ишлаши бевосита сув билан боғлиқ. Сув кам ичиш лимфа тизими фаолияти қийинлашиб, қон қуюқлашиши, ўт қопи муаммолари, қон босими кўтарилиши ёки пасайишига сабаб бўлади. Қонни суюлтириб, уни тозалайдиган омил бу – сув. Инсон вазнига кўра сув ичиши керак. Кўпинча ўртача 2,5 ёки 3 литр сув истеъмол қилинади. Сув ичиш масаласида энг тўғри усул Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари – ўтирган ҳолатда, шошилмай ичишдир.
– Куннинг қайси вақтларида сув ич­ган яхши?
– Сувни ҳар қандай вақтда ичса бўла­ди. Бироқ кўп инсонларда нотўғри ов­қатланиш ва сувни етарлича ичмагани сабабли кечга яқин, яъни шомдан кейин терида шишлар пайдо бўлади. Бу шишлар аслида буйракда муаммо борлигини билдиради.
– Сувни тўғри ичишнинг озишга таъсири борми?
– Сув инсонни оздирмайди. Ёғ – эриши қийин бўлган қуюқ модда. Бу моддани инсулин гормони танага қоплаб беради. Масалан, оддий идишингиздаги ёғни сув билан юволмайсиз. Махсус восита бўлмаса, баъзи ёғлар кетмайди. Инсон сувни вақтида ва етарли миқдорда истеъмол қилса, озиши мумкин.
– Кўп қаватли уйлардаги сувлар, қу­дуқ сувларининг фойдали ва зарарли жиҳатларига тўхталсангиз.
– Кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли хлорли сув ичишдан эҳтиёт бўлишлари зарур. Хлорли сувни шиша ёки сирли идишда тиндириб, сўнгра қайнатиб ичиш керак. Қайнатилган сувни яна қайнатиш зарарлидир.
Бугун сувни фильтрлаб берадиган турли жиҳозлар кўпайди. Шулардан фойдаланиш мумкин. Дўконларда сотилаётган дистилланган сув ҳам минералларга бой.
Соғлом бўлай десангиз, ичаётган сувингизга эътиборсизлик қилманг.

Камола АДАШБОЕВА
суҳбатлашди.


📖"Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ФАРЗАНДИНГИЗГА ЯХШИ ОНА ТАНЛАНГ

Батафсил: ➡️ hidoyat.uz/6521

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Аллоҳим! Сендан Марямнинг ризқини, Осиёнинг
қасрини, Оишанинг тақвосини, Хадижанинг қалбини, Фотиманинг мулойимлигини, Юсуфнинг жамолини, Луқмоннинг ҳикматини, Айюбнинг сабрини, Умарнинг адолатини, Усмоннинг ҳаёсини, Ёсир оиласига ваъдалашилган кунни ва Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларини сўрайман!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Тарихи Муҳаммадий

Уҳуд ғазоти

Давоми...

Шундоқ қилиб, Расулуллоҳ кечани шу жойда ўтказдилар. Тонг саҳари билан қўшин душманга қараб кўзғалди (7-шаввол 3-ҳижрий йили шанба куни). Уҳуд тоғи билан Мадина оралиғида Шовт (Шайҳайн) деган жойдаги хурмолик боққа келганларида, бомдод намозининг вақти бўлди. Мана шу жойга келганда мунофиқлар раиси Абдуллоҳ ибн Убай бузуқчилик қилиб, ўзига қарашлик 300 киши билан Ислом аскарларидан айрилиб Мадинага қайтди. Бу мунофиқнинг мақсади аскар ичига бузғунчилик солиш эди. Бу ишға баҳона қилиб айтган сўзи шул эрдиким:
– Муҳаммад ўзи чақириб биздан кенгаш сўради. Сўнгра ёши улуғ, тажрибалик кишиларнинг сўзларини қолдириб, ёш-яланг, соқолсиз йигитларнинг айтганини қилди. Энди ишнинг оғирлигини кўра туриб, кучлик душман қаршисига чиқиб, ўзимизни ўлимга нечук тутқаймиз, – дер эди.
Ўз уруғ-аймоғидан бир неча саҳобалар унга ялиниб-ёлвориб йўлдан тўсган бўл­салар ҳам, аларнинг сўзларини қабул қил­мади. Уч мингдан ортиқ душман аскарига қарши чиққан Ислом аскарининг борли­ғи бир минг чамасида эди. Буларнинг уч юзи мунофиқлар бўлиб, аскар сафидан чиқиб кетдилар. Буни кўриб, қолган аскарлар ҳам бузилаёзган эди, лекин уларни Аллоҳ сақлади. Душман қаршисига келган чоғларида бу ишнинг бўлиши мусул­монларға қаттиқ таъсир қилди.
Бу мунофиқларға қандоқ чора қўлланиш ҳақида мусулмонлар иккига бўлиндилар. Бир бўлаклари уларга аввал уруш очмоқ, сўнгра душманлар билан чорпишмоқ фикрида бўлсалар ҳам, Пайғамбаримиз бошлиқ ик­кинчи томонлари уларни ҳозирча ўз ҳолла­рига қолдириб турмоқни маслаҳат кўрдилар. Ма­на шу мунофиқлар ҳақида шу оят тушди:
وَاللَّهُ أَرْكَسَهُمْ بِمَا كَسَبُوا“Валлоҳу аркасаҳум бима касабу” [Нисо, 4/88]. Маъноси: “Бу му­нофиқлар қилган ёмон ишларининг сабаби­дан аларни Аллоҳ тескари қилиб, иймондин куфрга қайтарди”, демакдур.
Бу оят ингандин сўнгра у мунофиқлар ўз ҳолларича қолдирилди. Сўнгра ислом аскари душманга қарши юриб, Уҳуд тоғига етдилар. Душман ўрамасидан сақланиш учун Расулуллоҳнинг амирлари билан Уҳуд тоғига орқаларини бериб, душманга қарши саф боғладилар. Аммо Қурайш кофирлари бўлса, бу тоғ қаршисидаги кенг сойга келиб қўндилар. Сўнгра ҳар икки томон ўз аскарининг ясоғига киришди. Душман аскарининг ўнг қўлида Холид ибн Валид турди. Жовонғар (сўл қўл)да Икрима ибн Абу Жаҳл турди. Ғўл (марказ)да Абу Суфён туғ-байроғи билан турған эди. Пиёда аскарларга Сафвон ибн Умайя бошлиқ бўлиб белгиланди. Аскар қочмасин деб, қўшиқчи хотунларни ташвиқ қилиш учун саф ортига қўйдилар.

Давоми бор...

📖"Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Дўстинг самимий ва насиҳат берувчи бўлсин

Дўстимиз насиҳат берувчи, хатоларимизни кўрса, улардан огохлантирувчи ва танқид қилувчи бўлиши керак. Одам хатосиз бўлмайди. Пайғамбаримиз айтганларидек: "Одам боласининг ҳаммаси ҳам хато қилади. Хато қилувчиларнинг энг яхшилари тавба қилувчилардир". Боболаримиз ҳам: "Дўст куйдириб гапирар, душман кулдириб", - деганлар. Дўстлар қаттиқ гапирсалар ҳам, уларнинг сўзлари биз учун фойдалидир. Ҳақиқий дўстларнинг сўзи дорига ўхшайди. Касал одам аччиқ дори ичишни ҳамиша ҳам ёқтиравермайди, лекин у, киши саломатлиги учун фойдалидир. Дўстинг сирларингни ва айбларингни сақлагувчи бўлсин. Дўстлар билан суҳбатлашиш, қайғу ва шодликлари, сирларини уларга сўзлаш ҳар бир одамнинг эҳтиёжидир. Киши сирларини дўстларига айтиб ором олади. Дўстларимиз бизни тинглаб ёрдам қилувчи, ўзларига ишонилган сирларни сақловчи бўлишлари керак.

Абдураҳмон Қоя.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Эҳтимол, тўсатдан келган мусибатга биздан истиғфор талаб қиладиган гуноҳ сабаб бўлгандир?

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.
🌺

🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🤝 ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОН МУФТИЙЛАРИ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ КЕЛИШИБ ОЛДИЛАР

📍 Остона сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули жаноблари икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилдилар.

🗣Мулоқот аввалида Қозоғистон бош муфтийси Ўзбекистон делегациясига қардош халқларнинг нуфузли йиғилиши ва унинг доирасидаги анжуманда фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди. Ўз навбатида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам Қозоғистон мезбонлигида ўтган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши юқори даражада ўтгани билан қутлади.

💬Суҳбат давомида мамлакатлар ўртасидаги диний-маърифий ҳамкорлик изчил ривожланиб, халқларимиз ўртасидаги биродарлик, бирдамлик ва қардошлик алоқалари янада мустаҳкамланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати туфайли муносабатлар янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.


☪️ Мулоқотда қардош муфтийлар фатво мутахассислари ўзаро тажриба алмашишини давом эттириш, замонавий масалаларда фатволар ишлаб чиқиш ва илмий-тадқиқотлар олиб бориш каби йўналишларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Заҳар нима?

Бир донишманддан:
– Заҳар нима? – деб сўрашибди.
Донишманд шунақа жавоб берибди:
– Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌸🌤🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ва Роҳматуллоҳи ва барокотуҳ
🌤🌸🍀

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳу лаа илаҳа иллаҳув алҳаййул қойюм. Лаа таъхузуҳу синатув валаа навм. Лаҳуу маа фис самаваати ва маа фил арз. Ман заллазий йашфаъу ъиндаху иллаа биизниҳ. Йаъламу маа байна айдийҳим ва маа холфаҳум. Ва лаа йуҳийтувна бишайъим мин ъилмиҳи илла бимаа шаа. Васиъа курсиййуҳус самаваати вал арз. Ва лаа йаувдуҳу ҳифзуҳума ва ҳувал ъалиййул ъазийм.

Маъноси:
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман. Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирикдир ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар ўзи хоҳлаганини, холос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. У уларни муҳофаза қилишдан чарчамас. Ва У Алий ва Азим зотдир.

Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲

🍀🌤🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸🌤🍀

@HidoyatUz.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#xabar #faoliyat #imomlar
☪️ ОЛИС ҲУДУДДАГИ ИМОМЛАР ДИНИЙ ИДОРА ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ (ФОТО+)

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан республикамизнинг олис ҳудудларида фаолият юритаётган 50 нафарга яқин имом-хатиб ва имом ноибларининг пойтахтимизга сафари ташкил этилди. Унда иштирокчилар Диний идора фаолияти билан яқиндан танишиб, “Ҳазрати Имом” мажмуаси зиёратида бўлдилар.


📍Дастлаб имомлар Қаффол Шоший мақбарасини зиёрат қилиб, бу ерда қўним топган уламолар ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маълумотга эга бўлишди. Шунингдек, мажмуадаги Мўйи муборак мадрасасида жойлашган Ҳазрати Усмон мусҳафи зиёрат қилинди, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биноси кўздан кечирилди.

💬 Кун давомида имомлар Диний идора бўлимларининг иш жараёнини кўздан кечирдилар. Уларга масъул вакиллар ҳар бир бўлимнинг асосий мақсад ва вазифалари, қилаётган ишлари, эришган ютуқ ва муваффақиятлари, шунингдек, келгуси режалари тўғрисида атрофлича сўзлаб берди. Хусусан, имомлар muslim.uz порталининг янги замонавий студиясини кўздан кечириб, бу ерда матнли, аудио ва видео материаллар тайёрланиши ҳақида керакли маълумотларни олишди. Шу билан бирга, Фатво маркази ва “Шамсудинхон Бобохонов” нашриёт матбаа ижодий уйи фаолиятлари, Тошкент ислом институти ўқув жараёни билан ҳам яқиндан танишилди...
✉️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

💐 Ё Расулуллоҳ, Сизни яхши кўраман

🌹 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени учратиб: “Эй Муоз, мен сени Аллоҳ учун яхши кўраман”, дедилар. Мен: “Аллоҳга қасамки, мен ҳам сизни Аллоҳ учун яхши кўраман”, дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сенга ҳар намоздан сўнг айтиладиган калималарни ўргатайми: “Робби аъинний ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик ”, дедилар.

💠 Маъноси: Роббим, Сени зикр қилишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал адо этишда менга ёрдам бер.

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Дини ҳақида энг гўзал савол сўраган аёл

Асмо бинти Зайд Ансорийя розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, мен ортимдаги муслима аёллар жамоасининг элчисиман. Улар менинг сўзимни айтадилар ва менинг фикримга ўхшаш фикрдалар: Албатта, Аллоҳ сизни эркак ва аёлларга юборган. Биз сизга иймон келтирдик ва эргашдик. Биз – аёллар жамоаси тутилиб, ўралиб уйда ўтириб қолганмиз. Эркакларнинг шаҳват мавзеси, болаларингизнинг кўтарувчиларимиз. Эркаклар жамоат ва жанозага ҳозир бўлиш ила афзал қилиндилар. Қачон улар жиҳодга чиқсалар, уларнинг молларини муҳафаза қиламиз, болаларини тарбия қиламиз, уларга ажрда шерик бўламизми?!» деди.
Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак юзларини ўз саҳобаларига ўгириб қарадилар-да:
«Ўз дини ҳақида ушбу аёлдан кўра яхшироқ савол берган аёлнинг гапини эшитганмисизлар?» дедилар.
«Йўқ, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди улар.
«Эй Асмо, қайтиб бориб, ортингдаги аёлларга билдирки, албатта, сизнинг бирингизнинг яхши эр тутиши, унинг розилигини исташи, мувофиқ бўлганига эргашиши сен зикр қилган нарсаларга тенг келади», дедилар.
Асмо ўзига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсалардан севинганидан «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтиб қайтиб кетди».

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (10.10.2024 -Пайшанба):

тонг - 05:11
қуёш - 06:29
туш - 12:15
аср - 16:26
шом - 17:53
хуфтон - 19:05

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

РАСУЛУЛЛОҲНИНГ МЕҲМОНИ

Абдуллоҳ ҳазратлари Каъбага борди. Зиёратни ва ҳаж шартларини бажо келтирди. Бемор бўлди. Жаноб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг турбати шарифига келди.
- Ё Расулаллоҳ! Сизга меҳмон бўлиб келдим, - деди. Мусофирхонада бир оз пинакка кетди. Тушида ҳазрати Пайғамбар жанобимизни кўрди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак қўллари билан бошини силадилар. Ва унга бир нон бердилар. Абдуллоҳ ҳазратлари айтарки:
- Бу ноннинг ярмини едим, уйғонсам, қолган ярми қўлимда эди. Хасталигим буткул кетиб, вужудим сафо топди.

«Тазкират ул-авлиё»дан.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Xalqaro_konferensiya #anjuman
🗣ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯГА ТАШРИФ БУЮРАДИГАН УЛАМОЛАР

📢 Аввал, шу йил 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли халқаро конференция бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Ижтимоий тармоқлар орқали мазкур анжуманга ташриф буюрадиган мўътабар уламолар ҳақида маълумот бериб борамиз.


⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

☪️МУФТИЙ МУҲАММАД ТАҚИЙ УСМОНИЙ
💼 Дорул улум Карачи Ислом университети профессори

Замонамизнинг мужтаҳид олимларидан бири Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ 1943 (ҳижрий 1326) йил Ҳиндистоннинг Саҳаронпур шаҳридаги Девбанд қишлоғида дунёга келди. Машҳур нақлга кўра, бу оиланинг насаби учинчи халифа Ҳазрат Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга бориб етади.

Муҳаммад Тақий Усмоний дастлабки илмларини ота-онасидан олган. Муҳаммад Тақий Усмонийнинг юксак илм чўққиларини эгаллашида отаси Муҳаммад Шафи раҳимаҳуллоҳнинг улкан ҳиссаси бор...

✉️ БАТАФСИЛ

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

☪️НАЗИР МУҲАММАД АЙЁД
💼 Миср Араб Республикаси Бош муфтийси

Назир Муҳаммад Айёд 1972 йили Қоҳира шаҳрида туғилган.

1995 йил “Усул ад-дин” бўйича “Ақида ва фалсафа” йўналишида бакалавр даражасини олган.

2000 йилда “Усул ад-дин” йўналиши бўйича “Ақида ва фалсафа” бўйича магистр даражасини, сўнгра 2003 йили биринчи даражали имтиёз билан докторлик даражасини олди.

Дастлаб Кафр аш-Шайх шаҳридаги Ислом ва арабшунослик коллежида ўқитувчи бўлиб ишлади. Мансура университетининг Усул ад-дин факультетида доцент лавозимида фаолият юритди.

2016 йилда профессор унвонига эга бўлди...

✉️ БАТАФСИЛ

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

☪️ МАВЛОНО АРШАД МАДАНИЙ
💼 Дорулулум Девбанд мадрасаси мудири, Ҳинд уламолари жамияти раиси

"Ҳинд уламолари" жамияти раиси ва Деобанд мадрасаси мудири забардаст олим мавлоно Аршад Маданий ҳафизаҳуллоҳ 1941 йилда туғилган. Ҳинд Ислом олими ва Дорул Улум Деобанднинг ҳозирги мудири. У Ҳиндистон уламолар жамиятининг саккизинчи президенти сифатида Асад Маданийдан кейин ўрин эгаллади. Ташкилот 2008 йилда бўлиниб кетди ва Шайх Маданий “Аршад” шўъбаси раҳбари бўлиб ишламоқда...
✉️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Тарихи Муҳаммадий

Уҳуд ғазоти

Давоми...

Расулуллоҳ буларға қарши аскар ясолин тузиб, Холид ибн Валидга қарши Зубайр ибн Аввомни қўйдилар. Ислом аскари ичида ўқотар мерганлардан эллик киши бор эди. Аларга Абдуллоҳ ибн Жубайрни бошчи сайлаб, аскар ортини сақламоқ вазифасини унга топширдилар. Бу эллик мерган аскар орқасидаги тоғнинг этаги белининг устига жойлашган эдилар. Бу иш­ларнинг барчаси Расулуллоҳнинг кўрсатган­ларича бажарилди. Расулуллоҳ мерганларга айтди­ларким: – Агар биз душманни енгар бўлсак ёки улар бизни енгсалар, ҳар ҳолда бу тутмиш ўрнингизни қўлдан бермагайсиз.Чунки бу ўрин бўш қолган чоғда, бир фирқа душман аскари шу томондин келиб чопул этмак имко­ния­ти туғилур эди. Ул чоғда аскарнинг орқаси ўра­либ, чамбар ичида қолиш мумкин бўлганлик­дан, Расулуллоҳ бу ерни бўш қолдирмасликка қаттиқ топшириқ бердилар. Агар отлиқ душманлар шул ёқдин чопул қилур бўлсалар, аларга қарши ўқ ёғдиришга буюрдилар.
– От устида келаётган ҳужумчи аскарлар қаршиларидан отилган ўқларга чидаб ту­ролмас, – дедилар. Сўнгра аскар устига келиб, аларнинг сафларини тузиб тўғриладилар. Чунки мўминларнинг намозда тўғри саф боғламоқлари, аскарлар урушда сафларини тўғри тузмаклари Расулуллоҳ суннатларидур. Бундин кейин Пайғамбаримиз аскарга қараб айтдиларким:
– Эй мўминлар! Биродарим Жаброил кўнглимга шул сўзларни солди. Шундоқким, ҳеч кимса энг сўнгги ризқини еб тугатмагунча дунёдан кетмас. Ризқи тугамаган банданинг ўлиши мумкин эмас.Унинг ризқини озайтириш ёки кўпайтириш ҳеч кимнинг қўлидан келмас. Бандага ризқ келиши ҳар қанча кечикиб қолса ҳам, яна унга ўлчанган ризқи етмай қолмас. Энди шундоқ бўлса, эй мўминлар, ризқингларни ҳалол касб билан талаб қилинглар, бунинг кечикканлигига шошилиб, ўзингларни ҳаром-ҳариш нарсаларга урманглар. Ҳалоллик билан касб қилсанглар, ҳалол ризқ етказишга Аллоҳ кафилдур. Бош танга, тан бошга қандоқ бўлса, мўминлар ҳам бир-бирларига шундоқдур. Бирларига етган зиён бирларига етгандек бўлур. Қайси қўшинда бирлик, чидамлик бўлса, бошқаларга албатта ғалаба қилур! – дедилар.
Сўнгра Расулуллоҳ қўлларига бир қилич олдилар, ул қиличда арабча шул шеър ёзилмиш эди:
فِي الْجُبُونِ عَارٌ وَفِي الإِقْدَامِ مَكْرُمَةٌ
وَالْمَرْءُ بِالْجُبُونِ لاَ يَنْجُو مِنَ الْقَدَرِ
“Фил жубуни орун ва фил-иқдоми
макруматун
Вал маръу бил жубуни ло янжу
минал-қадари”.
Маъноси: “Қўрқоқлик номус келтирур, ботирлик давлатга еткарур. Қўрқиб қочмоқ билан ҳеч киши тақдирдин қутула олмас,” демакдур.
Яна аскарга қараб:
– Бу қилични ким олгай, бунинг ҳаққини ким адо қилгай? – дедилар. Анда аскарлардан бир тўп киши:
– Биз олгаймиз, ё Расулуллоҳ, – деб қиличга қўл узатдилар. Булар ичида Абу Бакр Сиддиқ, ҳазрати Умар, ҳазрати Али, Зубайр ибн Авом – шу тўртовлари ҳам бор эдилар. Аларга қилични беришдан тўхталиб, бошқа бир кишини кутгандек бўлиб тўхтаб турдилар.

Давоми бор...

📖"Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

«УСТОЗ ХИЗМАТИГА ҚУШДЕК УЧАРДИМ»

Марвлик қози Имом Фахриддин Арсобандий вилоятдаги барча олимларнинг раиси эди. У кишини Марв султони ҳам қаттиқ ҳурмат қилар эди. Шу киши айтганлар: «Устозимнинг дуолари баракотидан шундай мартабага эришдим. Ҳамиша устоз хизматларини ва ҳурматларини ўринлатишга интилдим. Устозим қози Имом Абу Язид Дабусий хизматларига қуш мисоли учар эдим. Кийимларини ювиб, пойабзалларини тозалаб, таомларини ҳозирлар, устоз овқатланиб бўлгунларича ўзим тановул қилмас эдим».

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“Она кийик илтижоси”

Ҳазрат Анас ва онамиз ҳазрат Умму Салама – ҳар иккаловлари бу воқеани ривоят қилурлар:
“Бир киши Расулуллоҳ Макка шаҳридан ташқари саҳрога чиқдилар. Йўлда кетаётганларида “Ё Расулуллоҳ!” деб уч қайта чақирган товуш эшитилди. Қарасалар, бўйнидан боғланган бир кийик турибдур. Анинг олдида бир аъробий бошини буркаб ухлаб ётибдур. Расулуллоҳ кийикка қараб:
– Нима ҳожатинг бор? – деб ундан сўрадилар. Анда кийик айтди:
– Ё Расулуллоҳ, шул ётган аъробий мени ов қилиб олди. Эмизиб турган икки болам бор эди, улар шул тоғ ичида қолди. Мени бўшатиб қўйсангиз, уларни эмизиб дарҳол қайтиб келурман. Агар қайтиб келмас эрсам, Аллоҳ таоло золимлар азобидек мени азоб қилсин, – деб қарғанди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг раҳмлари келиб, кийикни бўшатиб юбориб қараб турдилар. Хиёл ўтмай кийик қайтиб келди. Расулуллоҳ уни бурунгидек қилиб боғлаётганларида овчи аъробий уйғониб қолди. Қараса, Расулуллоҳ кийик олдида турибдурлар. Бу аъробий имон келтирган кишилардан эди. Ҳайрон қолиб:
– Ё Расулалаллоҳ, бирор ҳожатингиз бормидур, бу жойга келиб қолибсиз? – деди. Анда Расулуллоҳ:
– Бу кийикни озод қилиб юборур эрсанг, менинг ҳожатим шулдур, – дедилар. Аъробий бу сўзни англаши билан дарров туриб кийикни бўшатиб юборди. Анинг қўлидан бўшанган бу кийик очиқ тил билан “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ” калимасини қайта-қайта айтиб, чопганича кетиб кўздан ғойиб бўлди”.
Бу мўъжизани ривоят қилувчи Зайд ибн Арқам айтур:
– Аллоҳ оти бирла қасам қилурманким, ўз кўзим билан кўрдим, шу қулоғим билан эшитдим, бу кийик саҳрода чопганича шу калимани тўхтамай айтди (розияллоҳу анҳум).

📚“Тарихи Муҳаммадий” китобидан.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌙 ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР МУФТИЙЛАРИ КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ

🗣2024 йил 2-4 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қозоғистон давлати Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши ва унинг доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этдилар.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Қалбинг Аллоҳга муҳаббат билан тўлиб-тошса, одамларнинг қалби сенга муҳаббат билан тўлиб-тошади.
Роббим, қалбимни муҳаббатинг билан бойитгин!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Эслатма

   Ҳаёт доим бир маромда давом этади деб ишониб қолганларга... Вақт тегирмонида майдаланмасдан туриб илм олиш ва хайрли ишларга улгуриб қолинг.

@Kitoblardan_tomchilar

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Тарихи Муҳаммадий

Уҳуд ғазоти

Шунинг билан сўз кесилиб, иш бошланди. Расулуллоҳ раъйиларини тўсган кишилар ўкундилар. Туғ-байроқлар боғланди. Муҳожирлар туғини Мусъаб ибн Умайрга топширдилар. Ансорлардан Ҳазражлар туғини Ҳубоб ибн Мунзирга, Авсларнинг туғини Усайд ибн Ҳузайрга бердилар. Араблар одатларича, туғ кўтарган киши шу байроққа қарашлик қабилага бошлиқ бўлиб танилур эди. Шундоқ қилиб Пайғамбаримиз мингга яқин аскар билан Мадинадан чиқдилар. Шу чоғда яна бир томондан келаётган қалин аскар қораси кўринди. Аларни кўриб Расулуллоҳ:
– Булар кимдур? – деб сўрадилар. Улар эса Абдуллоҳ ибн Убайнинг тарафдорлари, ёрдам учун чиққан яҳудийлар эди. Мушриклар учун кофирлардан ёрдам сўрамаймиз, деб Пайғамбаримиз аларни қабул қилмадилар. Чунки аларнинг чин кўнгиллари билан ёрдам беришларига ишона олмас эдилар. Кўп жойда улардин хиёнатлар кўриб, ишонишлари йўқолган эди.
Сўнгра аскарни кўрик қилиб кўздин ўтказдилар. Аскар ичида ёшлари ўн бешдан ўзмаган бир мунча болалар бор бўлиб, уларни қайтардилар. Улар ичида Рофеъ ибн Хадиж, Самура ибн Жундаб номлик икки бола бор эди. Рофеънинг онаси келиб:
– Ё Расулуллоҳ! Ўғлим Рофеъ ўқ отишга уста, унинг мерганлиги бордур. Душманга қарши иш кўрсата билур, – дегандин кейин унга ижозат қилдилар. Буни англаб Самура ибн Жундаб отаси қошига йиғлаб келди.
– Расулуллоҳ Рофеъга рухсат бердилар, мени эса аскарликдан қайтардилар. Йўқ эрса иккимиз курашганда мендан ул йиқилур эди, – деди. Расулуллоҳ буни англаб, бу иккисини курашга солдилар. Ўзи дегандек, Самура Рофеъни курашда йиқди. Сўнгра бунга ҳам ижозат бердилар. Мадина болаларидин шу икки ўғил аскарликка олиниб, қолганлари қайтарилди.

Давоми бор...

📖"Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

"Мен Қуръони Каримнинг икки муқоваси орасида бўлган барча оятларни ўқидим. 90 та жойда Аллоҳ, кишининг ризқига кафил бўлганини кўрдим. Фақат битта жойда Шайтон инсонни фақирликдан қўрқитиши мумкинлигини кўрдим. Ҳаётда эса инсонларни, ваъдасини унитиб, Шайтоннинг битта ёлғонига ишониб қолганлигини кўрдим".

Ҳасан Басрий

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Гўзал_дуо

🕋Эй Аллоҳ!
Мусибатимни динимда, жасадимда, молимда, аҳлимда қилма!

🥛Эй Аллоҳ!
Ҳасадгўйнинг менга ҳасад қилишига ва душманимга йиқилганимни кўриб хурсанд бўлишига имкон берма!

⭕️Эй Аллоҳ!
Ҳалолинг ила мени ҳаромингдан беҳожат қил ва қўрқувинг ила Сенга исён этишдан асра!

⭕️Эй Аллоҳ!
Кенг ер юзи менга тор бўлмасин. Ўзинг менга раҳматинг ила ёрдам бер!

Омин...🤲

@muminalaruzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel