Иззатталабликнинг давоси
Инсондаги нафси аммора ўзининг азалий табиатига кўра дунёни яхши кўради, ўзини юқори санаб, буйруқ ва фармон беришга ўч бўлади. Шунинг учун у барча одамларга ўз ҳукмини ўтказиб, унга муҳтож бўлишларини истайди. Лекин айни пайтда унинг ўзи ҳеч ҳам бировга муҳтож бўлишни хоҳламайди. Бу эса Яратган билан илоҳликни талашиш ва шерикликни даъво қилишдир. Шунинг учун ҳам нафснинг хоҳишлари тўхтатилмаса, йўлида дуч келганни тишловчи қутурган итга ўхшаб қолади. Биз доимо афтодаҳол ва камтарин бўлишимиз, бошқаларни ўзимиздан яхши деб билишимиз, Аллоҳнинг ҳомийлигига муҳтож ҳолда Ундан паноҳ исташимиз ва излашимиз, амрларига итоаткор бўлиб, бандалик бурчимизни бажаришимиз зарур. Шариат белгилаган ҳалолу ҳаромни фарқлашимиз, Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини маҳкам тутишимиз, яхши амалларни адо этишда ниятни тўғрилаб, мўлжални аниқ олишимиз, ички дунёмизни поклашга қаттиқ интилишимиз, одоб-ахлоқимизни яхшилашга ҳаракат қилишимиз, ўз хато-камчиликларимизни пайқашимиз, ўзимизда гуноҳлар ҳукмрон эканлигини сезишимиз, шунингдек, шуҳрат, обрў, ном ва мақтовлардан қатъиян қочишимиз лозим. Зеро, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: "Диний ёки дунёвий ҳаёти туфайли одамларни бармоғи билан кўрсатиши ўша инсоннинг ёмонлигига кифоядир. Магарам Аллоҳ сақлаган киши бундан мустасно” (Анас ибн Моликдан ривоят қилинган, Термизий ривояти). Жанобимиз Имом ибн Машиш қуддиса сирруҳу дейдилар: “Кўнглингни дунёвий бойликка, аёлларга, иззатталабликка ва кучли нафсоний ҳис-туйғуларга ҳаддан ташқари муҳаббат қўйишидан сақла. Аллоҳнинг берганига рози бўл!" Нафсимизнинг "сенинг тўплаётган молу дунёнг аслида диннинг ривожига, мусулмонларга ёрдам бериш учундир" қабилидаги макру хийласи хам бизни алдаб қўймасин. Чунончи, дин иши - Аллоҳнинг ишидир. Унинг ўзигина дин ва шариатга ривож бериб, эътиборини оширади. Қолаверса, чексиз қудрат эгаси бўлган Аллоҳ мазкур динни ҳимоя қилиш ишини ҳам Ўз зиммасига олгандир. Аллоҳ марҳамат қилади: "Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқни ирода қилурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини батамом қилишдан бошқага кўнмас” (Тавба сураси 32-оят). Бу "золим ва адолатсиз кимсалар ўзларининг гап-сўзлари билан Аллоҳ қудратининг ифодаси бўлган шариатни йўқ қилмоқчилар", деганидир. Бироқ улар бунга ҳар қанча уринмасинлар, Аллоҳ таоло ҳикматлар хазинаси бўлган шариати нурини Ўзи ҳимоя қилади.
«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
#Қуръон #Каҳф #қироат
📖 Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса...
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
Жуманинг суннатлари:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
🌐 @HidoyatUz
«Аллоҳ севгисининг аломати Куръон севгисидир. Қуръон севгисининг аломати Пайғамбар севгисидир. Пайғамбар севгисининг аломати у зотнинг суннатига ва гўзал ахлоқига эргашишидир. Суннатга тобе бўлишнинг аломати охират ҳаётини унутмасликдир. Охират ҳаётини унутмасликнинг аломати дунёга ҳирс қўйиш, ҳаром ва ғайримашруъ даромад йиғишдан қочишдир», - деди.
Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#ҳикмат
Ким кун бўйи табассум қилишга ҳақлиман деб билмаса, кўзларини ўн дақиқага юмсин. Шунда ёруғликни кўришнинг ўзи табассум қилишга ҳақли бўлади!
Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
Ғийбатчи
Ғийбатчининг сўзлагани бўлур ғийбат,
Қайга борса, кимни кўрса, топар иллат.
Яхшиларни кўролмайди, ёмонларга бўлиб улфат,
Емишлари биродарин гўшти фақат.
Ғийбатчининг ҳоли хароб, юрар тажанг,
Еганида, ичганида ҳузури йўқ, юзи беранг.
Ҳеч кимсадан рози эмас, агар билсанг,
Омондирсан, ғийбатчидан узоқ юрсанг.
Ғийбатчидан олис юрсанг, қутуласан,
Ғийбатчига шерик бўлсанг, тутиласан.
Имкон топсанг, ғийбатидан тўхтата кўр,
Бефарқ бўлсанг, чуқурига ютиласан.
✏️ Исмат ИСМОИЛОВ,
Қоракўл туманидаги “Бозорхўжа”
жоме масжиди имом-хатиби
📚 "Ҳидоят" журналидан
✈️ @HidoyatUz
#Обуна_2025
🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.🌺
🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.
🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!
👉Обуна бўлиш учун 👈
📞 (71) 240 08 23
❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!
🧰 @HidoyatUz
Сувни суннатга мувофиқ ичишда шифо бор...
Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ичимлик ичганда уч марта нафас олар эдилар ва: “Мана шу қондирувчироқ, безарарроқ ва сингувчироқ”, дер эдилар», дейилади (Тўртовлари ривоят қилишган). Сувни ўтириб, оз-оздан ичиш ва исроф қилмаслик борасида набавий таълимот бор.
Сувнинг фойда-зарарлари ҳамда уни суннатга мувофиқ ичиш хусусида диетолог, нутрициолог, эндокринолог Осиё Исмоилова билан суҳбатлашдик.
– Ассалому алайкум. Сувни тўғри танлаб, тўғри ичиш муҳим. Сув ичиш оддий ҳолат бўлиб кўринса-да, аслида ундан шифо топиш учун билишимиз керак бўладиган масалалар нималардан иборат?
– Аллоҳ берган неъматларни тўғри истеъмол қилиш энг яхши шифо эканини кўпчилик билмайди. Жисмимиздаги лимфа тизими танамиздаги зарарли моддаларни чиқаришга хизмат қилади. Унинг ишлаши бевосита сув билан боғлиқ. Сув кам ичиш лимфа тизими фаолияти қийинлашиб, қон қуюқлашиши, ўт қопи муаммолари, қон босими кўтарилиши ёки пасайишига сабаб бўлади. Қонни суюлтириб, уни тозалайдиган омил бу – сув. Инсон вазнига кўра сув ичиши керак. Кўпинча ўртача 2,5 ёки 3 литр сув истеъмол қилинади. Сув ичиш масаласида энг тўғри усул Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари – ўтирган ҳолатда, шошилмай ичишдир.
– Куннинг қайси вақтларида сув ичган яхши?
– Сувни ҳар қандай вақтда ичса бўлади. Бироқ кўп инсонларда нотўғри овқатланиш ва сувни етарлича ичмагани сабабли кечга яқин, яъни шомдан кейин терида шишлар пайдо бўлади. Бу шишлар аслида буйракда муаммо борлигини билдиради.
– Сувни тўғри ичишнинг озишга таъсири борми?
– Сув инсонни оздирмайди. Ёғ – эриши қийин бўлган қуюқ модда. Бу моддани инсулин гормони танага қоплаб беради. Масалан, оддий идишингиздаги ёғни сув билан юволмайсиз. Махсус восита бўлмаса, баъзи ёғлар кетмайди. Инсон сувни вақтида ва етарли миқдорда истеъмол қилса, озиши мумкин.
– Кўп қаватли уйлардаги сувлар, қудуқ сувларининг фойдали ва зарарли жиҳатларига тўхталсангиз.
– Кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли хлорли сув ичишдан эҳтиёт бўлишлари зарур. Хлорли сувни шиша ёки сирли идишда тиндириб, сўнгра қайнатиб ичиш керак. Қайнатилган сувни яна қайнатиш зарарлидир.
Бугун сувни фильтрлаб берадиган турли жиҳозлар кўпайди. Шулардан фойдаланиш мумкин. Дўконларда сотилаётган дистилланган сув ҳам минералларга бой.
Соғлом бўлай десангиз, ичаётган сувингизга эътиборсизлик қилманг.
Камола АДАШБОЕВА
суҳбатлашди.
📖"Ҳидоят" журналидан
🧰 @HidoyatUz
ФАРЗАНДИНГИЗГА ЯХШИ ОНА ТАНЛАНГ
Батафсил: ➡️ hidoyat.uz/6521
Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
#ҳикмат
Аллоҳим! Сендан Марямнинг ризқини, Осиёнинг
қасрини, Оишанинг тақвосини, Хадижанинг қалбини, Фотиманинг мулойимлигини, Юсуфнинг жамолини, Луқмоннинг ҳикматини, Айюбнинг сабрини, Умарнинг адолатини, Усмоннинг ҳаёсини, Ёсир оиласига ваъдалашилган кунни ва Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларини сўрайман!
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
Тарихи Муҳаммадий
Уҳуд ғазоти
Давоми...
Шундоқ қилиб, Расулуллоҳ кечани шу жойда ўтказдилар. Тонг саҳари билан қўшин душманга қараб кўзғалди (7-шаввол 3-ҳижрий йили шанба куни). Уҳуд тоғи билан Мадина оралиғида Шовт (Шайҳайн) деган жойдаги хурмолик боққа келганларида, бомдод намозининг вақти бўлди. Мана шу жойга келганда мунофиқлар раиси Абдуллоҳ ибн Убай бузуқчилик қилиб, ўзига қарашлик 300 киши билан Ислом аскарларидан айрилиб Мадинага қайтди. Бу мунофиқнинг мақсади аскар ичига бузғунчилик солиш эди. Бу ишға баҳона қилиб айтган сўзи шул эрдиким:
– Муҳаммад ўзи чақириб биздан кенгаш сўради. Сўнгра ёши улуғ, тажрибалик кишиларнинг сўзларини қолдириб, ёш-яланг, соқолсиз йигитларнинг айтганини қилди. Энди ишнинг оғирлигини кўра туриб, кучлик душман қаршисига чиқиб, ўзимизни ўлимга нечук тутқаймиз, – дер эди.
Ўз уруғ-аймоғидан бир неча саҳобалар унга ялиниб-ёлвориб йўлдан тўсган бўлсалар ҳам, аларнинг сўзларини қабул қилмади. Уч мингдан ортиқ душман аскарига қарши чиққан Ислом аскарининг борлиғи бир минг чамасида эди. Буларнинг уч юзи мунофиқлар бўлиб, аскар сафидан чиқиб кетдилар. Буни кўриб, қолган аскарлар ҳам бузилаёзган эди, лекин уларни Аллоҳ сақлади. Душман қаршисига келган чоғларида бу ишнинг бўлиши мусулмонларға қаттиқ таъсир қилди.
Бу мунофиқларға қандоқ чора қўлланиш ҳақида мусулмонлар иккига бўлиндилар. Бир бўлаклари уларга аввал уруш очмоқ, сўнгра душманлар билан чорпишмоқ фикрида бўлсалар ҳам, Пайғамбаримиз бошлиқ иккинчи томонлари уларни ҳозирча ўз ҳолларига қолдириб турмоқни маслаҳат кўрдилар. Мана шу мунофиқлар ҳақида шу оят тушди:
وَاللَّهُ أَرْكَسَهُمْ بِمَا كَسَبُوا“Валлоҳу аркасаҳум бима касабу” [Нисо, 4/88]. Маъноси: “Бу мунофиқлар қилган ёмон ишларининг сабабидан аларни Аллоҳ тескари қилиб, иймондин куфрга қайтарди”, демакдур.
Бу оят ингандин сўнгра у мунофиқлар ўз ҳолларича қолдирилди. Сўнгра ислом аскари душманга қарши юриб, Уҳуд тоғига етдилар. Душман ўрамасидан сақланиш учун Расулуллоҳнинг амирлари билан Уҳуд тоғига орқаларини бериб, душманга қарши саф боғладилар. Аммо Қурайш кофирлари бўлса, бу тоғ қаршисидаги кенг сойга келиб қўндилар. Сўнгра ҳар икки томон ўз аскарининг ясоғига киришди. Душман аскарининг ўнг қўлида Холид ибн Валид турди. Жовонғар (сўл қўл)да Икрима ибн Абу Жаҳл турди. Ғўл (марказ)да Абу Суфён туғ-байроғи билан турған эди. Пиёда аскарларга Сафвон ибн Умайя бошлиқ бўлиб белгиланди. Аскар қочмасин деб, қўшиқчи хотунларни ташвиқ қилиш учун саф ортига қўйдилар.
⏳ Давоми бор...
📖"Ҳидоят" журналидан
🧰 @HidoyatUz
Дўстинг самимий ва насиҳат берувчи бўлсин
Дўстимиз насиҳат берувчи, хатоларимизни кўрса, улардан огохлантирувчи ва танқид қилувчи бўлиши керак. Одам хатосиз бўлмайди. Пайғамбаримиз айтганларидек: "Одам боласининг ҳаммаси ҳам хато қилади. Хато қилувчиларнинг энг яхшилари тавба қилувчилардир". Боболаримиз ҳам: "Дўст куйдириб гапирар, душман кулдириб", - деганлар. Дўстлар қаттиқ гапирсалар ҳам, уларнинг сўзлари биз учун фойдалидир. Ҳақиқий дўстларнинг сўзи дорига ўхшайди. Касал одам аччиқ дори ичишни ҳамиша ҳам ёқтиравермайди, лекин у, киши саломатлиги учун фойдалидир. Дўстинг сирларингни ва айбларингни сақлагувчи бўлсин. Дўстлар билан суҳбатлашиш, қайғу ва шодликлари, сирларини уларга сўзлаш ҳар бир одамнинг эҳтиёжидир. Киши сирларини дўстларига айтиб ором олади. Дўстларимиз бизни тинглаб ёрдам қилувчи, ўзларига ишонилган сирларни сақловчи бўлишлари керак.
Абдураҳмон Қоя.
🧰 @HidoyatUz
#ҳикмат
Эҳтимол, тўсатдан келган мусибатга биздан истиғфор талаб қиладиган гуноҳ сабаб бўлгандир?
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#Обуна_2025
🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.🌺
🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.
🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!
👉Обуна бўлиш учун 👈
📞 (71) 240 08 23
❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!
🧰 @HidoyatUz
🤝 ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОН МУФТИЙЛАРИ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ КЕЛИШИБ ОЛДИЛАР
📍 Остона сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули жаноблари икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилдилар.
🗣Мулоқот аввалида Қозоғистон бош муфтийси Ўзбекистон делегациясига қардош халқларнинг нуфузли йиғилиши ва унинг доирасидаги анжуманда фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди. Ўз навбатида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам Қозоғистон мезбонлигида ўтган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши юқори даражада ўтгани билан қутлади.
💬Суҳбат давомида мамлакатлар ўртасидаги диний-маърифий ҳамкорлик изчил ривожланиб, халқларимиз ўртасидаги биродарлик, бирдамлик ва қардошлик алоқалари янада мустаҳкамланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати туфайли муносабатлар янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.
🌺Пайғамбаримиз ﷺ га БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Менга салавот (айтишни)ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган салавотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам Раббимнинг ҳузурида сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
Каҳф сурасининг хосияти
Уламолар наздида Каҳф сурасини, айниқса, жума куни ўқиш – энг матлуб иш. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, икки жума орасида ундан нур таралиб туради” (Имом Насоий ривояти).
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Каҳф сурасини ўқирди. Унинг олдидаги қозиққа оти боғлаб қўйилган эди. Осмондан бир булут тушиб, у кишига яқинлашди ва уни ўраб олди. Бундан от ҳуркиб, безовталанди. Эртаси куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, воқеани баён қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу сакинатдир, Қуръон ўқилгани учун тушган”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Сакинат – Аллоҳнинг Қуръон учун муаккал қилган фариштаси бўлиб, тиловат вақтида қорига хотиржамлик ва салобат бағишлайди.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қиладилар: “Ҳар ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, ердан самога қадар у учун бир нур юксалади. У нур қиёматга қадар порлайди. У инсоннинг икки жума ўртасидаги гуноҳлари афв этилади” (Ибн Мурдавайҳ ривояти).
Жума куни Каҳф сурасини ўқиган инсон барча фитналардан муҳофаза этилади. Дажжол чиқса, унинг ҳам найрангидан ҳимояда бўлади.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
#xabar #faoliyat #imomlar
☪️ ОЛИС ҲУДУДДАГИ ИМОМЛАР ДИНИЙ ИДОРА ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ (ФОТО+)
🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан республикамизнинг олис ҳудудларида фаолият юритаётган 50 нафарга яқин имом-хатиб ва имом ноибларининг пойтахтимизга сафари ташкил этилди. Унда иштирокчилар Диний идора фаолияти билан яқиндан танишиб, “Ҳазрати Имом” мажмуаси зиёратида бўлдилар.
💐 Ё Расулуллоҳ, Сизни яхши кўраман
🌹 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени учратиб: “Эй Муоз, мен сени Аллоҳ учун яхши кўраман”, дедилар. Мен: “Аллоҳга қасамки, мен ҳам сизни Аллоҳ учун яхши кўраман”, дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сенга ҳар намоздан сўнг айтиладиган калималарни ўргатайми: “Робби аъинний ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик ”, дедилар.
💠 Маъноси: Роббим, Сени зикр қилишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал адо этишда менга ёрдам бер.
@HidoyatUz
Дини ҳақида энг гўзал савол сўраган аёл
Асмо бинти Зайд Ансорийя розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, мен ортимдаги муслима аёллар жамоасининг элчисиман. Улар менинг сўзимни айтадилар ва менинг фикримга ўхшаш фикрдалар: Албатта, Аллоҳ сизни эркак ва аёлларга юборган. Биз сизга иймон келтирдик ва эргашдик. Биз – аёллар жамоаси тутилиб, ўралиб уйда ўтириб қолганмиз. Эркакларнинг шаҳват мавзеси, болаларингизнинг кўтарувчиларимиз. Эркаклар жамоат ва жанозага ҳозир бўлиш ила афзал қилиндилар. Қачон улар жиҳодга чиқсалар, уларнинг молларини муҳафаза қиламиз, болаларини тарбия қиламиз, уларга ажрда шерик бўламизми?!» деди.
Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак юзларини ўз саҳобаларига ўгириб қарадилар-да:
«Ўз дини ҳақида ушбу аёлдан кўра яхшироқ савол берган аёлнинг гапини эшитганмисизлар?» дедилар.
«Йўқ, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди улар.
«Эй Асмо, қайтиб бориб, ортингдаги аёлларга билдирки, албатта, сизнинг бирингизнинг яхши эр тутиши, унинг розилигини исташи, мувофиқ бўлганига эргашиши сен зикр қилган нарсаларга тенг келади», дедилар.
Асмо ўзига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсалардан севинганидан «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтиб қайтиб кетди».
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.
✈️ @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (10.10.2024 -Пайшанба):
⏰ тонг - 05:11
⏰ қуёш - 06:29
⏰ туш - 12:15
⏰ аср - 16:26
⏰ шом - 17:53
⏰ хуфтон - 19:05
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
РАСУЛУЛЛОҲНИНГ МЕҲМОНИ
Абдуллоҳ ҳазратлари Каъбага борди. Зиёратни ва ҳаж шартларини бажо келтирди. Бемор бўлди. Жаноб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг турбати шарифига келди.
- Ё Расулаллоҳ! Сизга меҳмон бўлиб келдим, - деди. Мусофирхонада бир оз пинакка кетди. Тушида ҳазрати Пайғамбар жанобимизни кўрди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак қўллари билан бошини силадилар. Ва унга бир нон бердилар. Абдуллоҳ ҳазратлари айтарки:
- Бу ноннинг ярмини едим, уйғонсам, қолган ярми қўлимда эди. Хасталигим буткул кетиб, вужудим сафо топди.
«Тазкират ул-авлиё»дан.
🧰 @HidoyatUz
#Xalqaro_konferensiya #anjuman
🗣ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯГА ТАШРИФ БУЮРАДИГАН УЛАМОЛАР
📢 Аввал, шу йил 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли халқаро конференция бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Ижтимоий тармоқлар орқали мазкур анжуманга ташриф буюрадиган мўътабар уламолар ҳақида маълумот бериб борамиз.
Тарихи Муҳаммадий
Уҳуд ғазоти
Давоми...
Расулуллоҳ буларға қарши аскар ясолин тузиб, Холид ибн Валидга қарши Зубайр ибн Аввомни қўйдилар. Ислом аскари ичида ўқотар мерганлардан эллик киши бор эди. Аларга Абдуллоҳ ибн Жубайрни бошчи сайлаб, аскар ортини сақламоқ вазифасини унга топширдилар. Бу эллик мерган аскар орқасидаги тоғнинг этаги белининг устига жойлашган эдилар. Бу ишларнинг барчаси Расулуллоҳнинг кўрсатганларича бажарилди. Расулуллоҳ мерганларга айтдиларким: – Агар биз душманни енгар бўлсак ёки улар бизни енгсалар, ҳар ҳолда бу тутмиш ўрнингизни қўлдан бермагайсиз.Чунки бу ўрин бўш қолган чоғда, бир фирқа душман аскари шу томондин келиб чопул этмак имконияти туғилур эди. Ул чоғда аскарнинг орқаси ўралиб, чамбар ичида қолиш мумкин бўлганликдан, Расулуллоҳ бу ерни бўш қолдирмасликка қаттиқ топшириқ бердилар. Агар отлиқ душманлар шул ёқдин чопул қилур бўлсалар, аларга қарши ўқ ёғдиришга буюрдилар.
– От устида келаётган ҳужумчи аскарлар қаршиларидан отилган ўқларга чидаб туролмас, – дедилар. Сўнгра аскар устига келиб, аларнинг сафларини тузиб тўғриладилар. Чунки мўминларнинг намозда тўғри саф боғламоқлари, аскарлар урушда сафларини тўғри тузмаклари Расулуллоҳ суннатларидур. Бундин кейин Пайғамбаримиз аскарга қараб айтдиларким:
– Эй мўминлар! Биродарим Жаброил кўнглимга шул сўзларни солди. Шундоқким, ҳеч кимса энг сўнгги ризқини еб тугатмагунча дунёдан кетмас. Ризқи тугамаган банданинг ўлиши мумкин эмас.Унинг ризқини озайтириш ёки кўпайтириш ҳеч кимнинг қўлидан келмас. Бандага ризқ келиши ҳар қанча кечикиб қолса ҳам, яна унга ўлчанган ризқи етмай қолмас. Энди шундоқ бўлса, эй мўминлар, ризқингларни ҳалол касб билан талаб қилинглар, бунинг кечикканлигига шошилиб, ўзингларни ҳаром-ҳариш нарсаларга урманглар. Ҳалоллик билан касб қилсанглар, ҳалол ризқ етказишга Аллоҳ кафилдур. Бош танга, тан бошга қандоқ бўлса, мўминлар ҳам бир-бирларига шундоқдур. Бирларига етган зиён бирларига етгандек бўлур. Қайси қўшинда бирлик, чидамлик бўлса, бошқаларга албатта ғалаба қилур! – дедилар.
Сўнгра Расулуллоҳ қўлларига бир қилич олдилар, ул қиличда арабча шул шеър ёзилмиш эди:
فِي الْجُبُونِ عَارٌ وَفِي الإِقْدَامِ مَكْرُمَةٌ
وَالْمَرْءُ بِالْجُبُونِ لاَ يَنْجُو مِنَ الْقَدَرِ
“Фил жубуни орун ва фил-иқдоми
макруматун
Вал маръу бил жубуни ло янжу
минал-қадари”.
Маъноси: “Қўрқоқлик номус келтирур, ботирлик давлатга еткарур. Қўрқиб қочмоқ билан ҳеч киши тақдирдин қутула олмас,” демакдур.
Яна аскарга қараб:
– Бу қилични ким олгай, бунинг ҳаққини ким адо қилгай? – дедилар. Анда аскарлардан бир тўп киши:
– Биз олгаймиз, ё Расулуллоҳ, – деб қиличга қўл узатдилар. Булар ичида Абу Бакр Сиддиқ, ҳазрати Умар, ҳазрати Али, Зубайр ибн Авом – шу тўртовлари ҳам бор эдилар. Аларга қилични беришдан тўхталиб, бошқа бир кишини кутгандек бўлиб тўхтаб турдилар.
⏳ Давоми бор...
📖"Ҳидоят" журналидан
🧰 @HidoyatUz
«УСТОЗ ХИЗМАТИГА ҚУШДЕК УЧАРДИМ»
Марвлик қози Имом Фахриддин Арсобандий вилоятдаги барча олимларнинг раиси эди. У кишини Марв султони ҳам қаттиқ ҳурмат қилар эди. Шу киши айтганлар: «Устозимнинг дуолари баракотидан шундай мартабага эришдим. Ҳамиша устоз хизматларини ва ҳурматларини ўринлатишга интилдим. Устозим қози Имом Абу Язид Дабусий хизматларига қуш мисоли учар эдим. Кийимларини ювиб, пойабзалларини тозалаб, таомларини ҳозирлар, устоз овқатланиб бўлгунларича ўзим тановул қилмас эдим».
🧰 @HidoyatUz
“Она кийик илтижоси”
Ҳазрат Анас ва онамиз ҳазрат Умму Салама – ҳар иккаловлари бу воқеани ривоят қилурлар:
“Бир киши Расулуллоҳ Макка шаҳридан ташқари саҳрога чиқдилар. Йўлда кетаётганларида “Ё Расулуллоҳ!” деб уч қайта чақирган товуш эшитилди. Қарасалар, бўйнидан боғланган бир кийик турибдур. Анинг олдида бир аъробий бошини буркаб ухлаб ётибдур. Расулуллоҳ кийикка қараб:
– Нима ҳожатинг бор? – деб ундан сўрадилар. Анда кийик айтди:
– Ё Расулуллоҳ, шул ётган аъробий мени ов қилиб олди. Эмизиб турган икки болам бор эди, улар шул тоғ ичида қолди. Мени бўшатиб қўйсангиз, уларни эмизиб дарҳол қайтиб келурман. Агар қайтиб келмас эрсам, Аллоҳ таоло золимлар азобидек мени азоб қилсин, – деб қарғанди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг раҳмлари келиб, кийикни бўшатиб юбориб қараб турдилар. Хиёл ўтмай кийик қайтиб келди. Расулуллоҳ уни бурунгидек қилиб боғлаётганларида овчи аъробий уйғониб қолди. Қараса, Расулуллоҳ кийик олдида турибдурлар. Бу аъробий имон келтирган кишилардан эди. Ҳайрон қолиб:
– Ё Расулалаллоҳ, бирор ҳожатингиз бормидур, бу жойга келиб қолибсиз? – деди. Анда Расулуллоҳ:
– Бу кийикни озод қилиб юборур эрсанг, менинг ҳожатим шулдур, – дедилар. Аъробий бу сўзни англаши билан дарров туриб кийикни бўшатиб юборди. Анинг қўлидан бўшанган бу кийик очиқ тил билан “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ” калимасини қайта-қайта айтиб, чопганича кетиб кўздан ғойиб бўлди”.
Бу мўъжизани ривоят қилувчи Зайд ибн Арқам айтур:
– Аллоҳ оти бирла қасам қилурманким, ўз кўзим билан кўрдим, шу қулоғим билан эшитдим, бу кийик саҳрода чопганича шу калимани тўхтамай айтди (розияллоҳу анҳум).
📚“Тарихи Муҳаммадий” китобидан.
🧰 @HidoyatUz
🌙 ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР МУФТИЙЛАРИ КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ
🗣2024 йил 2-4 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қозоғистон давлати Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши ва унинг доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этдилар.
#ҳикмат
Қалбинг Аллоҳга муҳаббат билан тўлиб-тошса, одамларнинг қалби сенга муҳаббат билан тўлиб-тошади.
Роббим, қалбимни муҳаббатинг билан бойитгин!
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#Эслатма
Ҳаёт доим бир маромда давом этади деб ишониб қолганларга... Вақт тегирмонида майдаланмасдан туриб илм олиш ва хайрли ишларга улгуриб қолинг.
@Kitoblardan_tomchilar
Тарихи Муҳаммадий
Уҳуд ғазоти
Шунинг билан сўз кесилиб, иш бошланди. Расулуллоҳ раъйиларини тўсган кишилар ўкундилар. Туғ-байроқлар боғланди. Муҳожирлар туғини Мусъаб ибн Умайрга топширдилар. Ансорлардан Ҳазражлар туғини Ҳубоб ибн Мунзирга, Авсларнинг туғини Усайд ибн Ҳузайрга бердилар. Араблар одатларича, туғ кўтарган киши шу байроққа қарашлик қабилага бошлиқ бўлиб танилур эди. Шундоқ қилиб Пайғамбаримиз мингга яқин аскар билан Мадинадан чиқдилар. Шу чоғда яна бир томондан келаётган қалин аскар қораси кўринди. Аларни кўриб Расулуллоҳ:
– Булар кимдур? – деб сўрадилар. Улар эса Абдуллоҳ ибн Убайнинг тарафдорлари, ёрдам учун чиққан яҳудийлар эди. Мушриклар учун кофирлардан ёрдам сўрамаймиз, деб Пайғамбаримиз аларни қабул қилмадилар. Чунки аларнинг чин кўнгиллари билан ёрдам беришларига ишона олмас эдилар. Кўп жойда улардин хиёнатлар кўриб, ишонишлари йўқолган эди.
Сўнгра аскарни кўрик қилиб кўздин ўтказдилар. Аскар ичида ёшлари ўн бешдан ўзмаган бир мунча болалар бор бўлиб, уларни қайтардилар. Улар ичида Рофеъ ибн Хадиж, Самура ибн Жундаб номлик икки бола бор эди. Рофеънинг онаси келиб:
– Ё Расулуллоҳ! Ўғлим Рофеъ ўқ отишга уста, унинг мерганлиги бордур. Душманга қарши иш кўрсата билур, – дегандин кейин унга ижозат қилдилар. Буни англаб Самура ибн Жундаб отаси қошига йиғлаб келди.
– Расулуллоҳ Рофеъга рухсат бердилар, мени эса аскарликдан қайтардилар. Йўқ эрса иккимиз курашганда мендан ул йиқилур эди, – деди. Расулуллоҳ буни англаб, бу иккисини курашга солдилар. Ўзи дегандек, Самура Рофеъни курашда йиқди. Сўнгра бунга ҳам ижозат бердилар. Мадина болаларидин шу икки ўғил аскарликка олиниб, қолганлари қайтарилди.
Давоми бор...
📖"Ҳидоят" журналидан
🧰 @HidoyatUz