#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🗣 “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжумани
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#iqtibos #Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman
💬 Салоҳ Муҳаммад Абулҳаж: Асли иорданиялик бўлсам ҳам Ўзбекистонни биринчи Ватаним деб ҳисоблайман.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ
Бугун, 15 октябрь куни пойтахтимиздаги “HILTON BAllROOM” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди.
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅Халқаро конференция учун барча шароитлар муҳайё қилинди
🗣Шу йилнинг 15-16 октябрь кунлари юртимизда бўлиб ўтадиган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзуидаги халқаро конференцияга тайёргарлик ишлари ниҳоясига етди.
Ушбу халқаро конференцияга бир неча ҳамкор ташкилотлар томонидан қизғин тайёргарлик кўрилиб, анжуман иши учун барча шароитлар ҳозирланди. Дарвоқе, асосий мулоқот майдони бўлган пойтахтимиздаги “Hilton” мажмуасининг анжуманлар зали халқаро конференция ўтказиш учун шай қилиб қўйилди.
🇺🇿ЎЗБЕКИСТОН БУЮК ЦИВИЛИЗАЦИЯЛАР ПОЙДЕВОРИ
🎙Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ёмғир ёғаётганда:
“Аллоҳумма соййибан нафиан”
(Аллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил), деб дуо қилардилар.
✔️ @HidoyatUz 🌐 Instagram
Олимнинг олдига келиб, у билан ўтирса, унинг илмини эгаллашга қодир бўлмаса ҳам, кишига еттита яхшилик бор, улар:
1. Таълим олувчиларнинг фазилатига эришади.
2. Олим билан ўтиришда давом этса, гуноҳ ва хатолардан холи бўлади.
3. Уйидан чиқса, унга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади.
4. Олимнинг олдида ўтирганларга ҳам раҳмат нозил бўлади, у ҳам раҳматдан насибадор бўлади.
5. Модомики эшитиб турар экан, унга ҳам яхшилик ёзилади.
6. Фаришталар олимлардан рози бўлиб, уларга қанотларини ёзиб туради. У мажлисда ўтирган киши ҳам бундан насибадор бўлади.
7. Ҳар бир босган қадами гуноҳлари учун каффорат бўлади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
#ҳикмат
Йўлнинг машаққатидан ноумид бўлма! Сирот кўприги ҳам жаҳаннамнинг устида бўлади, лекин жаннатга олиб боради.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (14.10.2024 -Душанба):
⏰ тонг - 05:16
⏰ қуёш - 06:34
⏰ туш - 12:14
⏰ аср - 16:00
⏰ шом - 17:46
⏰ хуфтон - 18:59
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (13.10.2024 -Якшанба):
⏰ тонг - 05:15
⏰ қуёш - 06:33
⏰ туш - 12:14
⏰ аср - 16:01
⏰ шом - 17:48
⏰ хуфтон - 19:01
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (11.10.2024)
🖥 Рабиус соний ойининг илк ҳафтасида рўй берган диний-маърифий соҳадаги муҳим янгиликлар билан танишинг!
00:00 Анонс
00:55 Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди
01:56 Фуқаролар мурожаати ўз ечимини топмоқда
02:28 “Ҳаж – 2024” зиёратчилари маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этди
03:06 Кексаларни эъзозлаш – олий қадрият
03:40 Жиззахда 63 нафар етимга меҳр улашилди
04:16 Тарғибот тадбирларида имом-хатиблар фаол
04:40 Имом-хатиблар спорт мусобақасида ўзаро беллашди
04:59 Масжид жамоаси Андижоннинг диққатга сазовор жойларига сафар уюштирди
05:41 Имконияти чекланганлар учун навбатдаги туркум суҳбатлари ўтказилди
06:13 Пахтачи тумани аҳолиси имом-хатиблардан мамнун
07:06 Имомлар тажвид илми бўйича билимларини мустаҳкамламоқда
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Жумадан_жумагача
📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Обуна_2025
🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.🌺
🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.
🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!
👉Обуна бўлиш учун 👈
📞 (71) 240 08 23
❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!
🧰 @HidoyatUz
Иззатталабликнинг давоси
Инсондаги нафси аммора ўзининг азалий табиатига кўра дунёни яхши кўради, ўзини юқори санаб, буйруқ ва фармон беришга ўч бўлади. Шунинг учун у барча одамларга ўз ҳукмини ўтказиб, унга муҳтож бўлишларини истайди. Лекин айни пайтда унинг ўзи ҳеч ҳам бировга муҳтож бўлишни хоҳламайди. Бу эса Яратган билан илоҳликни талашиш ва шерикликни даъво қилишдир. Шунинг учун ҳам нафснинг хоҳишлари тўхтатилмаса, йўлида дуч келганни тишловчи қутурган итга ўхшаб қолади. Биз доимо афтодаҳол ва камтарин бўлишимиз, бошқаларни ўзимиздан яхши деб билишимиз, Аллоҳнинг ҳомийлигига муҳтож ҳолда Ундан паноҳ исташимиз ва излашимиз, амрларига итоаткор бўлиб, бандалик бурчимизни бажаришимиз зарур. Шариат белгилаган ҳалолу ҳаромни фарқлашимиз, Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини маҳкам тутишимиз, яхши амалларни адо этишда ниятни тўғрилаб, мўлжални аниқ олишимиз, ички дунёмизни поклашга қаттиқ интилишимиз, одоб-ахлоқимизни яхшилашга ҳаракат қилишимиз, ўз хато-камчиликларимизни пайқашимиз, ўзимизда гуноҳлар ҳукмрон эканлигини сезишимиз, шунингдек, шуҳрат, обрў, ном ва мақтовлардан қатъиян қочишимиз лозим. Зеро, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: "Диний ёки дунёвий ҳаёти туфайли одамларни бармоғи билан кўрсатиши ўша инсоннинг ёмонлигига кифоядир. Магарам Аллоҳ сақлаган киши бундан мустасно” (Анас ибн Моликдан ривоят қилинган, Термизий ривояти). Жанобимиз Имом ибн Машиш қуддиса сирруҳу дейдилар: “Кўнглингни дунёвий бойликка, аёлларга, иззатталабликка ва кучли нафсоний ҳис-туйғуларга ҳаддан ташқари муҳаббат қўйишидан сақла. Аллоҳнинг берганига рози бўл!" Нафсимизнинг "сенинг тўплаётган молу дунёнг аслида диннинг ривожига, мусулмонларга ёрдам бериш учундир" қабилидаги макру хийласи хам бизни алдаб қўймасин. Чунончи, дин иши - Аллоҳнинг ишидир. Унинг ўзигина дин ва шариатга ривож бериб, эътиборини оширади. Қолаверса, чексиз қудрат эгаси бўлган Аллоҳ мазкур динни ҳимоя қилиш ишини ҳам Ўз зиммасига олгандир. Аллоҳ марҳамат қилади: "Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқни ирода қилурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини батамом қилишдан бошқага кўнмас” (Тавба сураси 32-оят). Бу "золим ва адолатсиз кимсалар ўзларининг гап-сўзлари билан Аллоҳ қудратининг ифодаси бўлган шариатни йўқ қилмоқчилар", деганидир. Бироқ улар бунга ҳар қанча уринмасинлар, Аллоҳ таоло ҳикматлар хазинаси бўлган шариати нурини Ўзи ҳимоя қилади.
«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
#Қуръон #Каҳф #қироат
📖 Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса...
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
Тик турган ҳолатда пойабзал кийиш
(Пайғамбар алайҳиссалом) «Киши тик турган ҳолатда ковушини кийишидан қайтардилар ва: «Мен ўшандай одамда давоси бўлмайдиган касаллик пайдо бўлишидан қўрқаман», - дедилар. Расулуллоҳнинг ўзлари бундаги сабабни баён қилиб бердилар. Демак, танангнинг сенда ҳаққи бор, агар сен танангга тоқатидан ташқари нарсани юкласанг, унда бир касаллик пайдо бўлиши мумкин, демак сен унга зулм қилган бўласан. Чунки тана иккита оёқ устида турадиган қилинди. Агар сен тик туриб ковуш кийсанг, иложсиз битта оёғингни (ковуш кийиш учун) кўтарасан. Бу ҳолда баданинг битта оёққа бор юкини ташлашига тўғри келади. Томирларинг изтиробга тушади. Томирлар изтиробга тушса бирон-бир касаллик пайдо бўлишидан қочиб бўлмайди, яъни томирлар изтиробга тушса касаллик пайдо бўлиш хавфи кучаяди. Чунки томирлар қон ва ҳаво юрадиган йўллардир. Агар изтироб вақтида, яъни қийналган вақтида томирлар торайса, қон босими кўтарилса ва томирлардаги ўша ҳаволар қўзғалиб қолса, бир умр қутулмайдиган касалликка чалиниш мумкин. Агар томирлар бўғилиб, уларда сиқилиш пайдо бўлса, баъзида қон томирдан чиқиб кетиши мумкин. Натижада қон қотиши кузатилади. Қон қотиб қолса оқмай қўяди ва қон бузилади. Баъзида томирлардаги бод-ҳаво қисилади. Натижада сокин турган танадаги ҳаволар қўзғалиб қолади. Бу ҳам катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Аллоҳ таоло нафс борасида бандаларига қуйидагиларни тавсия қилиб бундай деган: «Ва ўз қўлларингиз (бахиллигингиз) билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!» (Бақара сураси 195-оят). Бошқа оятда бундай марҳамат қилган: «Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллох сизларга раҳм-шафқатлидир» (Нисо сураси, 29-оят). Кейинги ояти каримада эса қаттиқ танбеҳ берилган: «Кимда-ким шу (қотиллик)ни адоват ва зулм юзасидан қилса, албатта, Биз уни дўзахда куйдирамиз. Бу (эса) Аллоҳга осондир» (Нисо сураси, 30-оят). Бу қандай хам ёмон қўрқитув, таҳдид эканлигига назар сол! Киши ўзига зулм қилмоғи худди бошқа бандаларга зулм қилиши кабидир. Санаб ўтилган ишлар майда-чуйдалар бўлиб, кўпчилик бундай енгил-елпи нарсалардан нафсга катта зарар келишидан бехабардир. Аллоҳ таоло буни махфий қилганлиги учун улар парда ортида туради; биз сенга уларнинг пардасини кўтариб равшан қилиб берамиз, сени (кўзингни) тўсмаймиз. Парда бошқа нарса, ўраниб олиш эса бошқа бир нарсадир. Бундан ташқари бошқа бир гап ҳам бор - жину шайтонлар инсоннинг авратига қараб масхара қилиб куладилар. Бишр ибн Холид ал-Басрийни Саъид ибн Маслама ибн Ҳишом ибн Абдулмаликдан, у ал-Аъмашдан, у Зайд ал -Аммийдан, у Анас ибн Моликдан (розияллоху анху), у зот Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан хабар қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: «Одам боласининг аврати билан жиннинг кўзлари ўртасида бир парда бор. Қачонки киши кийимини ечадиган бўлса, «бисмиллоҳ» десин». Шунингдек, таҳоратхонада тўсатдан жин инсонга бир нарса отиб қолиш (ёмон назар қилиш) эҳтимоли ҳам бор. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таҳорат ушатиладиган жойда инсон чизиқ чизиб ўзининг атрофини девор қилиб олмасдан ғусл қилишидан қайтарганлар. Чунки бу чизиқ инсон учун ҳимоя девори ўрнида бўлади. Жин шунда қўққисдан чизиқдан ўтиб кета олмайди ва унга зиён етказа олмайди. Бизга Кутайба Ибн Лаҳийъадан, у Уқайлдан, у Ибн Шиҳобдан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар бирортангиз таҳорат қилинадиган ерда ғусл қиладиган бўлса ва ўзини ўраб оладиган бирор нарса топмаса, ўзининг атрофига бир чизиқ чизиб олсин-да ўша чизиқнинг ичида ғусл қилсин», - деганлари зикр қилинган.
📚«Қайтарилган амаллар» китобидан.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🌙 Шайхул ислом Аллоҳшукур Пошозода:
“БУ ДИЁРНИНГ АЛЛОМАЛАРИ ИСЛОМНИНГ УЛУҒ МАДАНИЙ-МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИ БОЙИТГАНЛАР!”
🗣Пойтахтимизда ташкил этилган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусидаги халқаро нуфузли конференция қизғин суҳбатларга, ўзаро фикр алмашинувларга бой бўлмоқда. Унда ислом динининг тинчликпарвар ғоялари хусусида батафсил сўз юритилмоқда. Мазкур халқаро конференция исломнинг эзгу ғояларини тарғиб этишда олимларнинг якдил, ҳамжиҳат бўлишларига чорлаётгани билан ҳам аҳамиятли.
😄Кавказ мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайхул ислом Аллоҳшукур Пошозода бу нуфузли конференция ҳақида фикрларини билдирди:
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат қурилишида шундай улуғвор меросга, бой маънавий манба ва чуқур мазмунли асосга таянадики, бу ютуқлар ўз номини тарихга зарҳал ҳарфлар билан ёздириб, Ўзбекистоннинг асрлар давомида чўққида бўлишига мустаҳкам кафолат беради. Ўзбекистоннинг Ибн Сино, Форобий, Беруний, Улуғбек каби олимлари, Имом Бухорий, Термизий, Мотуридий каби улуғ дин пешволари, Амир Темур ва Бобур каби буюк саркардалари, Алишер Навоий каби шеърият усталари ва бошқа кўзга кўринган тарихий шахслари башарият тарихига беқиёс ҳисса қўшиб, исломнинг улуғ маданий-маънавий меросини бойитганлар, шунингдек, Европа уйғониш даврига туртки берганлар.
Аллоҳга шукрки, ислом олами учун туганмас хазинага эга бўлган биродар Ўзбекистон ўзининг қудратли сиёсий етакчиси бошчилигида тарихий-маънавий миссиясини муваффақиятли давом эттирмоқда...
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🌙 Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАР:
БАРЧА САОДАТИМИЗ – ТИНЧЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИКДА!
🗣Бугун пойтахтимиздаги “Hilton” мажмуасининг анжуманлар залида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзуидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади.
😄Халқаро ташкилотлар раҳбарлари, Ислом оламининг машҳур уламолари, муфтийлар, дин ва давлат арбоблари иштирок этаётган ушбу анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари барча иштирокчиларни қутлади.
Жумладан, Муфтий ҳазратлари ҳозирги кунда дунёнинг баъзи нуқталарида нотинчликлар бўлиб турган бир пайтда бу каби мулоқотларнинг ўрни нақадар катта эканлигини қайд этдилар.
Ислом — тинчлик, ҳамжиҳатлик ва омонлик динидир. Бақара сурасининг 208-оятида: “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз!”, дея хитоб қилинишида ҳам тинчлик ва осудаликни таъминлашда ҳамма бирдек масъуллигига ишора бор, дея таъкидладилар Шайх ҳазратлари.
Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам “Соҳибус-силм” — тинчликпарвар пайғамбар эканликларини, ҳадиси шарифларда ҳам тинчлик ва омонлик — энг олий неъмат сифатида тарғиб этилишини, умуман олганда, барча саодатимиз асоси тинчлик ва ҳамжиҳатликда эканлигини баён этдилар.
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🗣НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ
⏺Бугун, 15 октябрь куни пойтахтимиздаги “HILTON BAllROOM” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди.
🗣Тадбирда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этмоқда.
#xabar #Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman
🗣 ХАЛҚАРО АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИ ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНМОҚДА
😄 Аввал хабар берганимиздек, 2024 йил 15-16 октябрь кунлари мамлакатимизда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро анжуман ўтказилади. Унда халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин ва давлат арбоблари, муфтийлар, таниқли уламолар, илмий тадқиқотчилар ҳамда хорижий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этади.
⏺Мазкур тадбирда қатнашиш учун ҳозирга қадар Ислом олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари, доктор Абдураҳмон бин Абдуллоҳ, Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Кавказ мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий шайхул-ислом Аллоҳшукур Пошозода, муҳаддис аллома Муҳаммад Аввома, Истанбулдаги Ибн Халдун университети профессори Муҳйиддин Аввома, Покистондан Карачи ислом университети профессори Муҳаммад Тақий Усмоний, Дорул улум Девбанд мадрасаси мудири Ҳинд уламолари жамияти раиси Мавлоно Аршад Маданий, Бутунжаҳон ислом илмлари университетидан доктор Салоҳ Абулҳож, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси ўринбосари Ҳасан Гучлу, ISAM (Туркия) раҳбари Муртазо Бедир, Малайзия Вақф ишлари вазири Зулкифл бин Муҳаммад ал-Бакрий, Булғор ислом академиясидан доктор Сайфул Асрий, АҚШнинг Атланта штатидаги Эмори университети тадқиқотчиси Раҳимжон Абдуғафуров, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулазиз Закиров кабилар юртимизга ташриф буюришди.
🇺🇿ЮРТИМИЗДАГИ АНЖУМАН БУТУН ДУНЁГА ЭЗГУЛИК ВА ТИНЧЛИК ҒОЯСИНИ ТАРАННУМ ЭТАДИ!
🎙Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
РАСУЛУЛЛОҲ УМУМАН ЭСНАМАГАНЛАР
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, Аллоҳ акса уришни яхши кўради. Агар сизларнинг бирортангиз эснаса, “ҳоҳ” демасин. Чунки у шайтондан,
кулади”, дедилар» (Имом Муслим ва Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти).
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ривоят қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ азза ва жалла эснаш ва акса уришда овозни баланд қилишни ёмон кўради”, дедилар (Ибн Сунний ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлари давомида ҳеч қачон эснамаганлар.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
🔴Иззатталабликнинг давоси
Инсондаги нафси аммора ўзининг азалий табиатига кўра дунёни яхши кўради, ўзини юқори санаб, буйруқ ва фармон беришга ўч бўлади. Шунинг учун у барча одамларга ўз ҳукмини ўтказиб, унга муҳтож бўлишларини истайди. Лекин айни пайтда унинг ўзи ҳеч ҳам бировга муҳтож бўлишни хоҳламайди. Бу эса Яратган билан илоҳликни талашиш ва шерикликни даъво қилишдир. Шунинг учун ҳам нафснинг хоҳишлари тўхтатилмаса, йўлида дуч келганни тишловчи қутурган итга ўхшаб қолади. Биз доимо афтодаҳол ва камтарин бўлишимиз, бошқаларни ўзимиздан яхши деб билишимиз, Аллоҳнинг ҳомийлигига муҳтож ҳолда Ундан паноҳ исташимиз ва излашимиз, амрларига итоаткор бўлиб, бандалик бурчимизни бажаришимиз зарур. Шариат белгилаган ҳалолу ҳаромни фарқлашимиз, Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини маҳкам тутишимиз, яхши амалларни адо этишда ниятни тўғрилаб, мўлжални аниқ олишимиз, ички дунёмизни поклашга қаттиқ интилишимиз, одоб-ахлоқимизни яхшилашга ҳаракат қилишимиз, ўз хато-камчиликларимизни пайқашимиз, ўзимизда гуноҳлар ҳукмрон эканлигини сезишимиз, шунингдек, шуҳрат, обрў, ном ва мақтовлардан қатъиян қочишимиз лозим. Зеро, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: "Диний ёки дунёвий ҳаёти туфайли одамларни бармоғи билан кўрсатиши ўша инсоннинг ёмонлигига кифоядир. Магарам Аллоҳ сақлаган киши бундан мустасно” (Анас ибн Моликдан ривоят қилинган, Термизий ривояти). Жанобимиз Имом ибн Машиш қуддиса сирруҳу дейдилар: “Кўнглингни дунёвий бойликка, аёлларга, иззатталабликка ва кучли нафсоний ҳис-туйғуларга ҳаддан ташқари муҳаббат қўйишидан сақла. Аллоҳнинг берганига рози бўл!" Нафсимизнинг "сенинг тўплаётган молу дунёнг аслида диннинг ривожига, мусулмонларга ёрдам бериш учундир" қабилидаги макру хийласи хам бизни алдаб қўймасин. Чунончи, дин иши - Аллоҳнинг ишидир. Унинг ўзигина дин ва шариатга ривож бериб, эътиборини оширади. Қолаверса, чексиз қудрат эгаси бўлган Аллоҳ мазкур динни ҳимоя қилиш ишини ҳам Ўз зиммасига олгандир. Аллоҳ марҳамат қилади: "Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқни ирода қилурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини батамом қилишдан бошқага кўнмас” (Тавба сураси 32-оят). Бу "золим ва адолатсиз кимсалар ўзларининг гап-сўзлари билан Аллоҳ қудратининг ифодаси бўлган шариатни йўқ қилмоқчилар", деганидир. Бироқ улар бунга ҳар қанча уринмасинлар, Аллоҳ таоло ҳикматлар хазинаси бўлган шариати нурини Ўзи ҳимоя қилади.
📚«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#ҳикмат
Одамлар худди ер конлари каби конлардир... Ялтираб турган нарсалар сени алдаб қўймасин. Кўпинча улар ялтираб тураверади-ю, аслида олтин бўлмайди.
Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
🇺🇿ЮРТИМИЗ НУФУЗЛИ АНЖУМАНГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛАДИ
▶️ Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#ҳикмат
Куч ишлатишда эмас, ахлоқда шердек бўл. Ҳақиқий куч ахлоқдадир!
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (12.10.2024 -Шанба):
⏰ тонг - 05:14
⏰ қуёш - 06:32
⏰ туш - 12:14
⏰ аср - 16:03
⏰ шом - 17:50
⏰ хуфтон - 19:02
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
🗣 "ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА ЭЗГУЛИК ДИНИ" ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯСИГА ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА
🔝 Жорий йил 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида нуфузли халқаро конференция ўтказилади.
Конференциядан кўзланган асосий мақсад – шиддатли глобаллашув шароитида ислом дини қадриятлари, унинг тинчликпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш, ёшларни диний бағрикенглик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда ислом динига ёт радикал қарашларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш ва бунда Ўзбекистон тажрибасини, динийлик ва дунёвийлик мувозанатини сақлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини халқаро жамоатчиликка етказишдан иборатдир.
🌺Пайғамбаримиз ﷺ га БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Менга салавот (айтишни)ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган салавотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам Раббимнинг ҳузурида сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
Каҳф сурасининг хосияти
Уламолар наздида Каҳф сурасини, айниқса, жума куни ўқиш – энг матлуб иш. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, икки жума орасида ундан нур таралиб туради” (Имом Насоий ривояти).
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Каҳф сурасини ўқирди. Унинг олдидаги қозиққа оти боғлаб қўйилган эди. Осмондан бир булут тушиб, у кишига яқинлашди ва уни ўраб олди. Бундан от ҳуркиб, безовталанди. Эртаси куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, воқеани баён қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу сакинатдир, Қуръон ўқилгани учун тушган”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Сакинат – Аллоҳнинг Қуръон учун муаккал қилган фариштаси бўлиб, тиловат вақтида қорига хотиржамлик ва салобат бағишлайди.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қиладилар: “Ҳар ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, ердан самога қадар у учун бир нур юксалади. У нур қиёматга қадар порлайди. У инсоннинг икки жума ўртасидаги гуноҳлари афв этилади” (Ибн Мурдавайҳ ривояти).
Жума куни Каҳф сурасини ўқиган инсон барча фитналардан муҳофаза этилади. Дажжол чиқса, унинг ҳам найрангидан ҳимояда бўлади.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram