#Қуръон #Каҳф #қироат
📖 Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса...
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (25.10.2024 -Жума):
⏰ тонг - 05:27
⏰ қуёш - 06:46
⏰ туш - 12:12
⏰ аср - 15:45
⏰ шом - 17:30
⏰ хуфтон - 18:44
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
🌸 “Ҳидоят” – доимий ҳамроҳим
“Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари менинг энг яқин ҳамроҳим, суҳбатдошим, касбим тақозосига кўра, энг яхши қўлланмадир. Шу боис унинг янги сонини доим интиқлик билан кутаман. Қўлга олишим билан эса бир нафасда ўқишга ҳаракат қиламан.
#аудио
#Сийрат_дарси
🔈 Сийрат илми ва аҳамияти
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🤔Истиғфорнинг фойдалари
• Азобни ман қилади;
• Ризқни жалб қилади;
• Гуноҳни ўчиради;
• Даражани кўтаради;
• Ғамни кетказади;
• Ёмғирни жалб қилади;
• Қалбни поклайди;
• Фарзанд кўришга сабаб бўлади;
• Соғликни сақлайди;
• Куч-қувват ато этади;
• Балони даф қилади;
• Дуонинг ижобат бўлишига сабаб бўлади.
• Гўзал ҳаёт роҳат-бахш этади;
• Қулфларни очади;
• Мол-мулкни кўпайтиради;
• Фитналардан омонда бўлишга сабаб бўлади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
#хайрли_тун
Ҳамма нарса ўтади, қисман унутилади ва азобланишни тўхтатади... Эртами-кечми, юзингизда табассум билан ўтган оғир кунларингизни эслайсиз.
Шунинг учун қўрқманг... чўчиманг ва ҳеч қачон Қодир зотнинг раҳматидан умидингизни сўндирманг...
Тунингиз осуда ўтсин!
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#Обуна_2025
🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.🌺
🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.
🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!
👉Обуна бўлиш учун 👈
📞 (71) 240 08 23
❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!
🧰 @HidoyatUz
#Ҳадис
Абу Фазл Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Ё Аллоҳнинг Расули, менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг", дедим.
У зот алайҳиссалом: "Аллоҳдан офият сўранглар", дедилар.
Бир неча кун ўтиб келдим-да: "Ё Аллоҳнинг Расули, менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг", дедим.
Набий алайҳиссалом: "Эй Аббос, эй Расулуллоҳнинг амакиси, Аллоҳдан дунёю охират офиятини сўранг", дедилар”.
Имом Термизий ривояти
Офият — тинчлик, хотиржамлик, саломатлик, яхши кайфият дегани.
@muminalaruzb
🌺Аллоҳга “чиройли қарз” берадиган киши борми?..
Давоми...
🟣Қарз берганда, аввало, бировнинг оғирини енгил қилиш билан Аллоҳнинг розилигини топиш мақсад қилинади. Зинҳор қарз бериш орқали мўмай даромад топишни кўзлаш мумкин эмас. Қарз бериб, унинг эвазига қарздордан фойда олиш судхўрликдир. Сўдхўрлик эса гуноҳи кабирадир.
Бугунги кунда қарз олиб, уни ўз вақтида қайтариб беролмай юрган кишилар ҳам учраб туради. Қарз берган киши қарзини қистайвермаслиги, қарздорга имконият бериши лозим. Ҳадисда: “Ким камбағалнинг қарз узиш муддатини узайтириб қўйса ёки кечиб юборса, соя бўлмайдиган кунда (қиёматда) Аллоҳ таоло унга Арш остидан соя ато этади”.
Агар қарздор қарзини уза олишга умуман кўзи етмаса, қарз берган киши қарзидан кечиб юбориши савоби улуғ ишлардан. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Агар (қарздор) қийналса, бойигунга қадар кутиш лозим. Агар билсангиз, (берган қарзингизни қарздорга) садақа қилиб юборишингиз ўзингиз учун яхшироқдир» (Бақара сураси, 280-оят).
Шундай экан, қарз олувчилар ўз ҳуқуқ ва масъулиятларини яхши билмоқлари билан бир қаторда бир-бирларига нисбатан мурувватни унутмасликлари керак.
Қарз олди-бердисини, албатта, ёзиб қўйиш шарт. Каломуллоҳдаги энг узун оятда: «Эй имон келтирганлар! Бир-бирингиздан бирор муддатга қарз олиб, қарз берсангиз, уни ёзиб қўйингиз!» (Бақара сураси, 282-оят), дейилган.
Абдуллоҳ ибн Абу Робийа розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мендан қирқ минг (дирҳам) қарз олдилар. Кейин у зотга мол келганида уни менга қайтариб бердилар ва: “Аллоҳ молингга ва аҳлингга барака берсин. Албатта, қарзнинг мукофоти мақтов ва адо этишдир”, дедилар» (Имом Насоий ривояти).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зиммасида қарзи бўла туриб ўлган одамга жаноза намози ўқимас эдилар. Бир маййит олиб келинди. Бас, у зот: “Унинг зиммасида қарзи борми?” дедилар. “Ҳа, икки динор”, дейишди. “Соҳибингизга ўзингиз жаноза ўқинг”, дедилар. “Ўша иккови менинг зиммамга, эй Аллоҳнинг Расули”, деди Абу Қатода. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ун (маййит)га жаноза ўқидилар. Аллоҳ ўз Расулига фатҳ ато қилганидан кейин: “Мен ҳар бир мўмин учун унинг ўзидан ҳам яқинман. Ким қарз қолдирса, уни адо этиш менинг зиммамда. Ким мол тарк қилса, меросхўрларига”, дедилар».
Ушбу ҳадисга амал қилиб, ҳозирда жаноза намози ўқишдан олдин имом маййитнинг қарзи бор-йўқлигини сўрайди. Унинг қарзларини яқин кишилардан бири ўз зиммасига олганидан кейингина жаноза намози ўқилади. Шариат ҳукми бўйича бирор маййитнинг қарзини ўз зиммасига оладиган киши топилмаса, унинг қарзи хазинадан узилади. Хазина бўлмаган жойларда мазкур қарз шу ерлик мусулмонларнинг закотидан адо этилиши мумкин.
Аллоҳ таоло қарздорлар қарзларини ўз вақтида адо этишларига муяссар айласин, қарз ва омонат борасидаги масъулиятни яхши биладиган омонатдор бандалардан бўлишимизни насиб қилсин.
✏️Мирзамақсуд АЛИМОВ, Андижон вилояти
📚"Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ёмғир ёғаётганда:
“Аллоҳумма соййибан нафиан”
(Аллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил), деб дуо қилардилар.
✔️ @HidoyatUz 🌐 Instagram
Мўмин киши тақвони қандай касб қилади?
Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга қадамма-қадам эргашиш орқали. Жаноби ҳақ бизларга намознинг ҳар ракатида Фотиҳа сурасини ўқишимизни буюради. Ҳар ракатда: “Бизни шундай тўғри йўлга йўллагин...” (Фотиҳа сураси, 6-оят), дея Раббимизга илтижо қиламиз.
Бошқа бир ояти каримада эса Раббимиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломга хитобан: “(Сиз) тўғри йўлдадирсиз” (Ёсин сураси, 4-оят), амр этади. Бундан англашиладики, энг тўғри йўл Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг йўлларидир. Шу сабабли инсон ўз ҳаётини Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётлари билан таққосласа, қай даражада тўғри йўлда эканини англаб етади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
#Ҳикмат_вақти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолога энг маҳбуб амал оз бўлса-да, бардавом бўлганидир», дедилар.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#Обуна_2025
🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.🌺
🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.
🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!
👉Обуна бўлиш учун 👈
📞 (71) 240 08 23
❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!
🧰 @HidoyatUz
#сотувда
✅"Фитна - кўз илғамас хатар" КИТОБИ СОТУВДА❗️
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, шайҳ Нуриддин домла Холиқназар ҳазратларининг «Фитна – кўз илғамас хатар» номли китоблари сотувда мавжуд.
Кўз илғамас турли фитна-фасодлар учраб бораётган бугунги даврда ҳар бир ўқувчи бундай балолардан қандай омонда бўлишни, қандай чоралар кўришни ўйлашиш табиий. Шу нуқтаи назардан мазкур китоб фитналардан сақланишингиз учун муҳим манба бўлиб хизмат қилишига ишонамиз.
🔴 Китоб формати: 84/108.
📚 Муқоваси: қаттиқ
👉 Нархи: 25.000 сўм
☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺
🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#Савол_жавоблар
🐄БЎҒОЗ ДЕБ СОТИЛГАН ҲАЙВОН АЙТИЛГАНДЕК ЧИҚМАСА
#савдо
❓CАВОЛ: Ҳайвон савдосида бўғоз деб сотилган ҳайвон бўғоз чиқмай қолган ҳолати кўп кузатилади. Шу ҳолатда харидор қайтариб олиб келса, сотган одам қайтиб олиши керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда харидор ихтиёрли ҳисобланади. Агар қайтиб бераман, деса, сотувчи қайтариб олади. Чунки ҳайвон савдода айтилгандек чиқмаган.
“Мабсути Сарахсий”да бу ҳақда қуйидагилар айтилган:
ولو اشترى ... على أن هذا الحيوان حامل فوجدها غير حامل، جاز البيع وله الخيار
“Харидор ҳайвонни бўғоз деб сотиб олгандан кейин у бўғоз бўлиб чиқмаса, савдо дуруст бўлади. Лекин харидор савдони бузиш ва ҳайвонни қайтариб бериш ихтиёрига эга”. Валлоҳу аълам.
🔂Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🧰 @HidoyatUz
🌼Имонли одам –энг бой одам
🟣 Фазилатлар ичида энг гўзали қаноатдир. Қаноатли киши чинакам бахтиёрдир.
🟣 Китоб ўқишдан тўхтаган одам фикрлашдан ҳам тўхтайди.
🟣 Мард одамгина нафсини жиловлай олади.
🟣 Энг бой одам имонли одамдир.
🟣 Мусибат етганда меҳнатга берилинг. Уни енгишга ёрдам беради.
🟣 Барака истасанг, мулойим бўл, нажот тиласанг, ростгўй бўл!
🟣 Тилни тийиш санъати бутун санъатнинг пойдеворидир.
🟣 Қалби гўзал бўлган одамга яқинлашаверинг, яхшилик кўрасиз.
🟣 Инсоннинг солиҳ амалигина абадийдир.
🟣 Бугуннинг қийинига чидасангиз, эртанинг ҳузурини кўрасиз.
🟣 Саҳарда турган кишигина савобу баракадан баҳраманд бўлади.
🟣Умид билан яшанг, ноумидлик шайтон васвасасидир.
🟣 Сизни улуғлаганни улуғланг, сизни ёмонлаганларга яхшилик қилинг, иккала ҳолатда ҳам сиз улуғланасиз.
🟣 Яхши амаллар аёл кишини зийнатлайди, уни янада гўзал ва назокатли қилади.
✏️ Тўлқин МУҲИДДИН,
меҳнат фахрийси
📚"Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
🟣Муаззам ибодат
Имом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Баъзи амаллар ибодат шаклида бўлмаса ҳам, савоби жуда кўпдир». Масалан, намоз шаклий ибодат саналади: таҳорат олиб қиблага юзланамиз, "Аллоҳу акбар" деб бошлаймиз, руку, сажда қиламиз ва эвазига савобга эришамиз. Аммо маънавий ибодат ҳам борки, у зоҳиран қадрсиздай, аҳамиятсиздай туюлса ҳам, аслида у динда муаззам бир савоб, муаззам бир ибодатдир. Бу мусулмонлар биродарлигидир».
Абу Ҳомид Ғаззолий, «Иҳёу улумид дин».
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
#Ҳикмат_вақти
«Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис
адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул
қилгин»
Иброҳим сураси, 40-оят.
@HidoyatUz.
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (24.10.2024 -Пайшанба):
⏰ тонг - 05:26
⏰ қуёш - 06:45
⏰ туш - 12:12
⏰ аср - 15:46
⏰ шом - 17:32
⏰ хуфтон - 18:45
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
#Савол_жавоблар
🔴НАМОЗ ВАҚТИ ЧИҚМАСДАН ТУРИБ, АЁЛ КИШИ УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛСА
❓CАВОЛ: Намоз вақти киргандан кейин, уни адо қилмасдан аввал аёл узрли бўлиб қолса, шу намоз қазо қилинадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши намоз вақти киргандан кейин ҳали шу намозни ўқимай ва намоз вақти чиқмай туриб, ҳайз кўриб қолса, шу вақтдан бошлаб узрли ҳисобланади ва мазкур намознинг қазосини ўқимайди.
Бу ҳақда “Жавҳаратун наййира” китобида бундай дейилган:
ولو حاضت المرأة في وقت الصلاة لا يَجب عليها قضاؤها بعد الطُّهر ولو كانت طاهرةً في أول الوقت، سواءٌ أدركها الحيضُ بعدما شرَعَت في الصلاة أو قبل الشُّروع، وسواءٌ بقي مِن الوقت مقدارُ ما يَسَعُ لأداء الفرض أم لا
“Аёл киши намоз вақтида ҳайз кўриб қолса, пок бўлгандан кейин шу намознинг қазосини ўқимайди. Намоз вақтининг аввалида пок бўлиб, намозга киришганда ёки ундан олдин ҳайз келиб қолган бўладими ёки фарзни адо қиладиган даражада вақт қолган бўладими, фарқи йўқ (барибир, бу намознинг қазосини ўқимайди)”.
Агар ҳайз намознинг охирги вақтида тўхтаса ва ғусл қилиб, “Аллоҳу акбар” лафзини айтиш миқдорича вақт қолган бўлса, ўша намоз зиммасига фарз бўлади. Аммо ҳайз намознинг охирги вақтида тўхтаса ва намоз вақти чиқиб кетгунча ғусл қилиб, “Аллоҳу акбар” лафзини айтиш миқдорича вақт қолмаган бўлса, ўша намозни ўқиш фарз бўлмайди. Валлоҳу аълам.
🔂Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
🤔Солиҳлар фоний дунё ҳақида
Кўплаб илоҳиёт олимлари ва солиҳлар бу дунёнинг чин моҳиятини изоҳлаб, унинг васвасалари қай даражада хатарли эканлигини уқтиришга уриниб келганлар. Қуйида уларнинг ҳамма учун фойдали бўлган айрим тавсия ва огоҳлантиришларини келтириб ўтамиз.
🌸Мўмин киши тақвони қандай касб қилади?
Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга қадамма-қадам эргашиш орқали. Жаноби ҳақ бизларга намознинг ҳар ракатида Фотиҳа сурасини ўқишимизни буюради. Ҳар ракатда: “Бизни шундай тўғри йўлга йўллагин...” (Фотиҳа сураси, 6-оят), дея Раббимизга илтижо қиламиз.
Бошқа бир ояти каримада эса Раббимиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломга хитобан: “(Сиз) тўғри йўлдадирсиз” (Ёсин сураси, 4-оят), амр этади. Бундан англашиладики, энг тўғри йўл Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг йўлларидир. Шу сабабли инсон ўз ҳаётини Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётлари билан таққосласа, қай даражада тўғри йўлда эканини англаб етади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (23.10.2024 -Чоршанба):
⏰ тонг - 05:25
⏰ қуёш - 06:44
⏰ туш - 12:12
⏰ аср - 15:48
⏰ шом - 17:33
⏰ хуфтон - 18:46
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
🌺Аллоҳга “чиройли қарз” берадиган киши борми?..
«Аллоҳга “чиройли қарз” берадиган (Унинг йўлида ўз бойлигидан сарфлайдиган) киши бормики, унга бир неча баробар кўп қилиб қайтарса? Ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) танг ҳам, кенг ҳам қилур ва (сизлар) Унинг ҳузурига, албатта, қайтарилажаксизлар” (Бақара сураси, 245-оят).
🟣Саховат
Қайс ибн Саъд ибн Убода бетоб бўлиб қолди. Биродарлари уни кўргани келмадилар. Қайс биродарлари ҳақида сўраб-суриштирди.
– Улар сиздан қарздор бўлганлари боис олдингизга келишдан уялмоқдалар, дейишди.
– Биродарларни зиёратдан тўсадиган бундай мол-давлатни Аллоҳ хор этсин!Чиқиб жар солинг: Ким мендан қарздор бўлса, унинг қарзидан кечдим!
Шундан сўнг уни кўргани жуда кўпчилик келди. Келувчиларнинг кўплигидан Қайснинг остонаси ўйилиб кетди.
🧰 @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (22.10.2024 -Сешанба):
⏰ тонг - 05:24
⏰ қуёш - 06:43
⏰ туш - 12:12
⏰ аср - 15:49
⏰ шом - 17:34
⏰ хуфтон - 18:48
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
✨Силаи раҳм баракоти
🌺“Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни қариндошлар билан алоқани) боғлайдилар, Парвардигорларидан қўрқадилар ва (охиратда) ҳисоб-китобнинг нохуш кечишидан чўчийдилар” (Раъд сураси, 21-оят).
🌺“Ким ризқи кенг, умри узун бўлишини хуш кўрса, қариндошлик алоқаларини боғласин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим Анас ибн Моликдан ривоят қилишган).
🟣Силаи раҳм ҳақида кўп бор эшитганмиз, ўқиганмиз. Бироқ амалга келганда бироз беэътибормиз. Чунки бугун қариндошлар ўртасида борди-келдилар камайиб, фақат тўй-маърака ёки бирор йиғин бўлсагина, юз кўришиляпти. Оқибатда орадан меҳр кўтарилиб, қондошлик ришталарига дарз кетмоқда.
Агар ака-ука, опа-сингиллар, имкон бўлса, ҳафтада камида бир марта йиғилишса, бошқа қариндошлар билан ҳам ана шундай тез-тез бор-келди бўлса, унинг баракотини ҳаётимизда сезамиз. Уларни йўқлаш учун озгина ширинлик ёки икки дона нон бўлса, кифоя. Агар ҳиммат қилиб, бирор буюм қўшсангиз борми, жигарларингиз хурсандлигидан кўзларига ёш олиб алқашади.
Яқинда байрам арафасида ака-ука, опа-сингилларни, тоғаю амакиларни, холаю аммаларни, қуда-андаларни йўқлаб бордим. Кимгадир ширинлик, кимгадир жойнамоз, Қуръон совға қилдим. Бундан мамнун бўлиб, юзида қувонч ила дуо қилаётган яқинларимнинг дил-сўзлари ҳануз қулоғим остидан кетмайди. Бунинг ҳам ўзига яраша роҳати, лаззати борлигини 65 ёшга кириб билдим.
Қондошлар билан юзлашганда меҳр-оқибат тафтини ҳис этасан, суҳбатларда ўтган яқин инсонларни ёдга олиб, улар ҳақига дуолар қиласан. Шунинг ўзи ҳам қанчалик савобли эканини айтишнинг ҳожати йўқ.
Агар яқинларимиздан хабар олишга имкон топа олмасак, улар билан телефон орқали боғланиб, ҳол-авҳол сўрасак ёки ёрдамга муҳтож бўлса, пластик картасига озгина пул ташлаб қўйсак, катта савоб қилган бўламиз.
Халқимизда «Меҳр – кўзда», «Яхшиликнинг ўлчови йўқ», деган пурмаъно сўзлар бор. Албатта, булар бежиз айтилмаган. Шундай экан, ота-она, ака-ука, опа-сингил, қариндошлар, қўшниларга яхшилик қилиб, уларнинг дуоларини олиш пайида бўлайлик. Шунда дунёмиз учун ҳам, охиратимиз учун ҳам улуғ амал қилган бўламиз.
✏️Холдоржон МАМАДАЛИЕВ,
Риштон тумани
📚"Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
#Кун_тарихи
#Мутолаа_вақти
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
🪩 Миллатнинг борлигини кўрсатувчи ойна
🗣 Тилимиз фахримиз бўлиши лозим
🇺🇿 Ўз тилига садоқат – ватаний ишдир