hidoyatuz | Unsorted

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Subscribe to a channel

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (1.11.2024 -Жума):

тонг - 05:35
қуёш - 06:55
туш - 12:12
аср - 15:36
шом - 17:21
хуфтон - 18:36

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Агар ҳамма нарса сенга қарши уюлиб келганида сен тоқат қилолмайдиган нуқтага етсанг таслим бўлишдан эҳтиёт бўл. Чунки ана шу нуқтада тақдирингни ўзгариши амалга ошади.

Жалолиддин Румий.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

💦Интернетда террорчилик таҳдидлари

Ҳозир дунёда қатор террорчи ташкилот мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти Ислом ниқоби остида фаолият юритади. Афсуски, дунё ҳамжамияти уларга қарши қанча чора-тадбирлар кўрмасин, терроризм таҳдидлари бир дам тўхтагани йўқ.

Эътиборлиси, бугунги кунда бу гуруҳларнинг асосий қурол­ла­ри­дан бири ижтимоий тар­моқ­лардир.

2005 йилга қадар диний экстремистик ва террористик ташкилотлар ўз тарғиботларини “варақа” тарқатиш ва “ҳужра”лар ташкил этиш йўли билан амалга оширган бўлса, бугунги кунга келиб эса улар ўрнини ижтимоий тармоқлар эгаллаган. Бу усул аввалгисидан осонроқ, қулайроқ ва самарали бўлмоқда. Бу жараёнда баъзи ёшларимиз “ўргимчак тўри” орқали террорчи ташкилот, ақидапараст гуруҳлар таъсирига тушиб қолиши, мутаассиб шахсларнинг маърузаларини қўл телефони хотирасида сақлаб, қўлма-қўл қилаётганлари янада ачинарлидир.

Яна бир жиҳати, бундай гуруҳ­лар хориждаги меҳнат мигрант­ларимизни ўзларига жалб қи­лишда фаоллашган. Бундай қар­­моққа илинган ёшларнинг кела­жаги мавҳум ва оқибати нима билан якун­ланиши маълум. Афсуски, уларнинг ўйламай бос­ган қадамларидан ота-она ва яқинлари азият чекиб, не умидларда четга юборган фарзанди­ни кутиб, армонда ўтиб кетмоқ­да. Баъзида экстремистик оқим аъзоларининг таъсирига тушиб, юртга қайтган ёшлар эса ён-атрофдагилардан “жамоат” тузишга, уларни “ҳижрат”га олиб чиқишга уринмоқда. Уларга шерик бўлганлар эса одам савдоси қурбонига айланиб қолаётгани, ўзга ўлкаларда хору зор бўлиб, боридан ҳам айрилиб келаётгани бор гап. 

Агар эътибор берилса, интернет сайтларида ўзбек тилида тарқатилаётган турли диний мазмундаги аудио, видеоматериалларнинг талайгина қисми Ўзбекистондан ташқарида туриб тайёрланмоқда. Уларни тарқатаётганлар эса асосан шу ерда яшаган, қайсидир бир мақсадни кўзлаб, юртдан ташқарига чиқиб кетган нобакорлардир. Бундайлар гўё мамлакатимизда ҳижобга, Қуръон ўқишга рухсат йўқ, намозга рухсат йўқ, куфр давлати дея, асоссиз уйдирма гапларни далиллаб, аҳоли орасида турли фитналар қилишга уринмоқда.

Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, интернетдаги диний мазмундаги маълумотлардан фойдаланаётганда огоҳ ва сергак бўлиш, имкон қадар “uz” доменидаги сайтлардан (muslim.uz, buxoriy.uz, religions.uz, zamaxshariy.uz ва ҳк) фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу домендаги бериб борилаётган маълумотлар расмий ҳамда ишонч­лилиги билан бошқаларидан фарқли ва устундир. Норасмий сайтлардан юклаб олинган экстремис­тик мазмунга эга аудио, видео ва электрон шакл­даги турли материалларни сақлаш, тарқатиш ҳамда олиб юриш эса жавобгарликка сабаб бўлади.

Буларнинг олдини олиш учун эса ота-оналар фарзандларини бузғунчи ва зарарли ғоялардан сақлашда ниҳоятда эътиборли бўлмоғи, айниқ­са, турли ижтимоий тармоқларда кимлар билан мулоқот қилаётгани ёки нималарга кўпроқ қизиқаётганини билиб туриши зарур. Чунки бу уларнинг ота-она зиммасидаги бурчидир. Шун­дагина келажакда улар фарзандларининг орзу-умидини кўрадилар.

✏️Мусо АБДУЛЛАЕВ,
Урганч шаҳар “Охун бобо” масжиди
имом ноиби

📚 "Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (30.10.2024 -Чоршанба):

тонг - 05:33
қуёш - 06:52
туш - 12:12
аср - 15:39
шом - 17:24
хуфтон - 18:38

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#bizning_allomalarimiz
🌙 БИЗНИНГ АЛЛОМАЛАРИМИЗ: MUHAMMAD AL-XORAZMIY (2-cон)

🗣“Бизнинг алломаларимиз” номли лойиҳада юртимиз олимларининг илмий кашфиётлари ва маънавий меросларига оид маълумотлар баён этилади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Ғазаб келганида одам ўзини қандай
тутиши керак?

Жаҳл чиқиб, ғазаб келганида банданинг ҳақиқат ва адолат доирасидан чиқиши асло мумкин эмас, аксинча, у Ҳазрат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатмаларига риоя этиши керак: "Сизлардан бирингизнинг жаҳли чиқа бошласа, сукут сақласин!" (Аҳмад, Ибн Абу Дунё) Шунингдек, ҳазрат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаҳли чиққан киши таҳорат олиши лозимлигини ҳам билдирдилар, чунки ғазаб оловга ўхшайди, сув эса уни ўчиришга қодир. Ғазаби келаётган киши қандай бўлмасин, унинг кучайиб кетишидан сақланиши зарур. Акс ҳолда у ёмон ҳолатларга, ҳақиқат ва адолат чегараларини бузадиган жуда ҳам аянчли оқибатларга олиб бориши мумкин. Шу боис жаҳл чиқаётганида Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак сўзларини эслаш лозим: "Инсонни қутқарувчи уч сифат баробарида шунча ҳалок этувчиси ҳам бор. Қутқарувчилари – яширин ва ошкора Аллоҳдан қўрқиш (яъни ёлғизлик ва кўпчилик ичида); хоҳ мўътадил, хоҳ ғазаб ҳолатида бўлсин, ҳақиқатни гапириш; бойлик ва камбағаллик сабабидан ўзгармаслик (яъни, талтаймаслик ё тушкунликка тушмаслик). Ҳалок этувчи сифатлар – инсонни эргаштирувчи ҳирсу шаҳват; ўзининг кўчасига бошлагувчи ҳавойи нафс; кишининг ўз заковати ва топқирлиги билан ғурурланмоғи (бошқа ривоятга кўра кишининг ўз нафсидан мамнун бўлмоғи)" (Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда ҳам худди шу маънода келган, Байҳақий ривояти). Юқоридаги сўзлардан шуни хулоса қилиб айтамизки, банда ўзининг хулқини Яратганининг хулқи билан мувофиқлаштириши зарур экан. Бу ҳақда Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Аллоҳнинг хулқи билан хулқланингизлар!" ("Ат-Тарғиб ват Тарҳиб"; ушбу ҳадисни Имом Раббоний, Имом Ғаззолий, Фаҳриддин Розий, Низомиддин Нишопурий ўз китобларида шарҳлаб ўтганлар; Табаронийдан ривоят қилинган бошқа ҳадисда "Ахлоқнинг энг гўзали Аллоҳнинг буюк ахлоқидир" деб айтилган). Аллоҳ Ўзи учун ғазаб қилмагани сингари, инсон ҳам ўзи учун ғазаб қилмаслиги ва қасос олмаслиги лозим бўлади. Агар Аллоҳ Ўзи учун ғазаб қилганида эди, бир лаҳзада барча яратганларини ҳалок этиб қўйган бўларди.

📖«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Авзоъий роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар: «Қиёмат куни бандага дунёдаги ҳар бир вақт ва фурсат кунма-кун, соатма-соат кўрсатилади. Ўшанда банда Аллоҳ таолони зикр қилмаган ҳар бир фурсати учун ҳасрат-надомат чекади.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ёмғирпўш ёмғирни тўхтата олмайди, аммо ёғишини мароқ билан кузатишингизда ёрдам беради...
Худди шунингдек, иймон ҳам сиздан дунёдаги имтиҳонларни тўса олмайди, лекин синовлар келганда тик оёқда туриб беришингизга ёрдамлашади!

Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰


@muminalaruzb

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.
🌺

🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟣Намозда пуфлаш

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Намозда пуфлашдан қайтардилар». Албатта намозда пуфлашдан сўз пайдо бўлиши мумкин, фиқҳий ҳукмга кўра намозда инсонлар айтадиган икки ҳарфли сўзни айтиш намозни бузади. Шунинг учун уламоларимиз «Агар инсон ўзи эшитадиган даражада пуфласа бу калом дейилади ва намозни бузади», дейишган. Чунки пуфлашда «уф», «туф» каби сўзлар пайдо бўлади. Бу эса мустақил бир сўздир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Иброҳим (алайҳиссалом) сўзини ҳикоя қилиб бундай деган: «Сизларга ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингизга ҳам туф-е! Ахир, ақл юргизмайсизми?!» (Анбиё сураси, 67-оят). Яна бир ояти каримада бундай дейилган: «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «Уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят). Демак «уф» тўлиқ, мустақил сўздир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан бу борада ушбу ҳадиси шариф ривоят қилинган: «Ота-онага оқ бўлиш борасида «уф» дегандан кўра, бошқа бир пастроқ сўз бўлганида, Аллоҳ таоло албатта уни Қуръонда зикр қилган бўларди». Бизга Умар ибн Абу Умар, унга Муҳаммад ибн Ҳужр, унга Абу Жаъфар, унга Зайд ибн Али, унга отаси, унга бобоси, унга Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда у: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) «Агар ота-онага оқ бўлиш борасида «уф» дегандан кўра пастроқ сўз бўлганида, Аллоҳ таоло албатта уни зикр қилган бўларди. Шу боис яхшилик қилувчи хоҳлаганча амал қилаверсин, ҳаргиз дўзахга кирмас. Ва оқ бўлувчи ҳам хоҳлаганча килғилигини қилаверсин, ҳаргиз жаннатга киролмас», - дедилар. Бизга Умар ибн Абу Умардан, унга Ҳорун ар-Росибийдан, унга Жаъфар ибн Ҳайёндан, унга Абу Ражодан хабар қилинган ҳадисда, у «Уф» сўзи жафо берувчи паст, ифлос сўздир», - дегани айтилади. Абу Амр ибн ал-Аъло (Аллоҳ у зотни раҳмат қилсин) «уф» тирноқлардаги бир кирдир, «туф» эса унинг қолдиқларидир», дедилар.

📖«Қайтарилган амаллар» китобидан.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Ғазаб жаҳаннам оловидандир

Яқинда турмуш қурган икки ёш бир ой ҳам яшамасдан ажрашди. Бунинг сабаби эса ўзаро тортишув ва жаҳл устида эрнинг хотинига айтган уч талоғи бўлди.


Халқимизда “Жаҳли бурнининг учида экан”, деган гап бор. Бу иборани бугун аксарият кишиларга қўллаш мумкин. Чунки кейинги пайтда ён-атрофимизда жаҳли тез, асабий, бир гапга ловиллаб кетадиган одамлар кўпайиб бораётгандек. Ҳатто фарзандларига ҳам ғазаб билан муомала қиладиганлар етарлича топилади.
Гоҳида бозорларда, жамоат жой­ларида, оилаларда ўзаро тортишувлар бўлиб туради. Агар уларга эътибор берсангиз, аксарияти бир оғиз узр билан ҳал бўладиган иш. Бироқ икки томон ҳам бир гапдан қолмайди. Оддий вазият чигаллашиб, ёқалашишгача, ҳатто қотилликкача боради. Ғазаб босилиб, ақли ҳуши жойига келганда эса буларнинг барчасига афсусланади. Кейинги пушаймон ўзингга душман деганларидек, ғазабда айтилган сўз ва қилинган амал ҳар бир инсон учун ҳам, жамият ҳам учун зарарлидир.
Ибн Масъуд розийаллоҳу анҳу­­дан ривоят қилинган ҳадисда Ра­су­лул­лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам ғазабга бундай таъриф бер­ганлар: “Албатта, ғазаб жаҳан­намнинг оловидан бўлган тамғабосардир. Аллоҳ таоло уни улардан бирининг қалб томирига жойлаштиргандир. Кўрмайсанми, қачон ғазабланса, кў­зи қизариб, юзи бўзариб, томирлари шишиб кетадир”.
Динимиз доим хушмуомала, му­лойим бўлишга чақириб, ғазаб­дан тийилишга буюради. Бундай инсонларга эса жаннат ваъда қилинган. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «(У тақводор зотлар) яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қила­диган, ғазабларини ичларига ютадиган, одамларни афв этадиган кишилардир. Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади» (Оли Имрон сураси, 134-оят).

Давоми бор...
📚 "Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

«Мусулмон бўлиб қайтдим...»

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Танбе­ҳул ғофилин” асарида: «Фақиҳ Абу Жаъфар, Абу Яъқуб Исҳоқ ибн Абдураҳмон Қорий, Абул Аббос Фазл ибн Ҳакам Найсобурий, Язид ибн Абдул­лоҳ, Икрима ибн Аммор, Шад­дод ибн Абдуллоҳ Дамашқий санадлари ила бундай ривоят келади:

Абу Умома Боҳилий айтади: «Амр ибн Абасадан:
– Сени нега “Исломда илк мусулмонлардан” дейишади? – деб сўрадим. У бундай деб жавоб берди:
– Мен одам­лар залолат­да эканини кў­рар, бутлар ҳеч нарса эмаслигини билар­дим. Сўнгра Маккада бир одамнинг хабарини эшитдим. Минагимга* миниб Маккага келдим. Қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қавми ўраб турибди. Ёнларига бордим ва: – Сиз кимсиз? – дедим.
– Пайғамбарман, – дедилар.
– Пайғамбар нима дегани?
– Аллоҳнинг элчиси, дегани.
– Сизни Аллоҳ юбордими?
– Ҳа.
– Нима учун юборди?
– Аллоҳнинг биру борлигини билдириб, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслик, бутларни йўқ қилиш ва силаи раҳмни мустаҳкамлаш учун юборди.
Ёнларида ҳазрат Абу Бакр ва ҳазрат Билол розийаллоҳу анҳумо бор эди.
– Сизга тобе бўлайинми? – дедим. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Бугун бунга тайёр эмассан. Ҳозирча ­оилангга қайт. Менинг майдонга чиққа­нимни эшитсанг, кейин келасан, – дедилар. Мен мусулмон бўлиб оиламга қайтдим.
...Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам Мадинага ҳижрат қилдилар. Мен яна минагимга миниб Мадинага келдим. Ҳу­зурларига кириб:
– Ё Расулуллоҳ, мени танияпсизми? – деб сўрадим. У зот:
– Ҳа, Маккада ёнимга келган эдинг, – дедилар...» (Аҳмад ибн Ҳанбал ри­вояти).
Бу ривоятдан Амр ибн Абаса, гарчи Мадинага келганидан сўнг таҳоратдан бошлаб Ислом арконларини ўрганган бўлса-да, Маккада илк имон келтирганлардан бири экани маълум бўлади.

✏️Абдулатиф АБДУЛЛАЕВ тайёрлади.

📚 "Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

РАСУЛУЛЛОҲ МАДҲ ЭТИЛГАН ОЯТЛАР

«Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга ўзларидан Пайғамбар юбориб, неъмат берди. У уларга Аллоҳ оятларини тиловат қилиб берадир, уларни поклайдир, китоб ва ҳикматни ўргатур. Гарчи олдин очиқ-ойдин адашувда бўлсалар ҳам» (Оли Имрон сураси, 164-оят).
* * *
«Аллоҳ сизга Китоб ва Ҳикматни нозил қилди ва билмаганларингизни билдирди. Аллоҳнинг сизга (нисбатан) фазли буюкдир» (Нисо сураси, 113-оят).
* * *
«Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадир. Ва уларнинг рафиқлари қандай ҳам яхшидир» (Нисо сураси, 69–70-оятлар).
* * *
«Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизларнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизларнинг (саодатга эришишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди» (Тавба сураси, 128-оят).
* * *
«Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг расулидир» (Фатҳ сураси, 29-оят).
* * *
«У ўз пайғамбари (Муҳаммад)ни ҳидоят ва Ҳақ дин (Ислом) билан, у (дин)ни барча дин(лар)га ғолиб қилиши учун юборган зотдир. Аллоҳнинг ўзи (бунга) етарли гувоҳдир» (Фатҳ сураси, 28-оят).
* * *
«Ботаётган юлдуз билан қасамки, сизнинг соҳибингиз (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) адашгани ҳам, йўлдан озгани ҳам йўқ. У ҳаводан нутқ қилмас. У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас. Унга (Муҳаммадга) шиддатли қувват эгаси таълим берди» (Нажм сураси, 1–5-оятлар).
* * *
«Эй Набий, Биз сизни гувоҳлик берувчи, ҳушхабарчи ва огоҳлантирувчи ва Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилувчи, ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик» (Аҳзоб сураси, 45–46-оятлар).
* * *
«Сизни (Эй Муҳаммад) барча инсонларга башорат берувчи ва огоҳлантирувчи пайғамбар қилдик, лекин кўп одамлар буни билмайдилар» (Сабаъ сураси, 28-оят).
* * *
«(Эй Муҳаммад) сабр қилинг, (ва парво қилманг) албатта, Сиз Бизнинг ҳифзу ҳимоямиздадирсиз» (Тур сураси, 48-оят).
* * *
«Зикрингизни (исмингизни) ҳам баланд кўтариб қўйдик» (Шарҳ сураси, 4-оят).
* * *
«Ва, албатта, сиз буюк ҳулқ узрадирсиз» (Қалам сураси, 4-оят).
* * *
«Айтинг (эй Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир”» (Оли Имрон сураси, 31-оят).
* * *
«Батаҳқиқ сизлар учун, Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп ёдга олувчилар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди» (Аҳзоб сураси, 21-оят).
* * *
«Албатта Аллоҳ ва унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй имон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг» (Аҳзоб сураси, 56-оят).

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Имон лаззати

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | hidoyatuzofficial">Tik Tok

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Кун_ҳадиси

Жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг, киравер!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой рамазон рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрга итоат қилса, унга "Жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг, киравер", дейилади" (Имом Аҳмад ривояти).


@muminalaruzb

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.
🌺

🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌼ИСЛОМ – КЕЧИРИМЛИ ДИН

Саҳобалардан Каъб ибн Молик ва шериклари розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Табук юришига боришдан ҳеч қандай сабабсиз қолиб кетишди. Бу катта жиноят эди. Шунинг учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом Каъб ибн Молик ва яна икки кишидан қаттиқ ранжийдилар. Уларнинг ҳукмини Аллоҳга ҳавола этиб, асҳобга улар билан сўзлашмасликни буюрадилар.
Каъб ва унинг икки биродари салкам икки ой бутун Мадина аҳлининг таъна-маломатлари ва нафрати остида яшашга мажбур бўлади. Ниҳоят, Аллоҳ таолодан ваҳий нозил бўлиб, уларнинг гуноҳи кечирилгани, тавбалари қабул бўлгани эълон этилади. Шунда уларнинг биродарлари қанчалик қувонишади. Бири отлиқ, бири пиёда бўлган икки биродари бу муждани Каъбга етказишга ошиқишади. Қаршисидан чиққанлар эса худди ўз жиноятлари авф этилгандай уни кўкракларига босишар, табассум ила табриклашар эди.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Йигирма яшар йигитга «Олтмиш ёшингда нима қилган бўлардинг?» десангиз, «Ҳали унга анча бор-ку», дейди. Олтмиш ёшли чолдан «Йигирма ёшингизни эслайсизми?» десангиз, «У пайтлар гўё кечагидек тез ўтиб кетди», дейди.

Умр жуда қисқа бўлгани учун сизни алдаб қўяди.
Огоҳ бўлинг!


🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌸Фаришта салавотига сазовор бўлайлик!

Касал кўриш савоби улуғ фазилатли амаллардан. Баро ибн Озиб розийаллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни жанозага қат­нашиш ва касални бориб кўришга буюрдилар”, деди (Имом Бухорий ривояти).

Имом Термизий касал кўриш­нинг нақадар савобли амал экани ҳақида Али розийаллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни келтиради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайси бир мусулмон мусулмон биродари касал бўлганида эрталаб бориб кўрса, то кеч киргунга қадар унга етмиш минг фаришта салавот айтиб туради. Агар (қайси бир мусулмон) мусулмон биродари касал бўлганида кечаси бориб кўрса, то тонг отгунича унга етмиш минг фаришта салавот айтиб туради ва у учун жаннатда бир бўстон бўлади”, дедилар.
Касал кўришга борган киши беморнинг ҳолатини ҳисобга олиши, унинг олдида узоқ қолиб кетмаслиги, унга озор берадиган нарсалардан эҳтиёт бўлиши, шу билан бирга, унга уни хурсанд қиладиган сўзларни айтиб, тезроқ соғайиб кетишини сўраб дуо қилиши лозим. Эътибор ва меҳр касални тезроқ оёққа туришига сабаб бўлиши мумкин.
Касал кўргани келган киши илм аҳлидан бўлса, беморнинг рухсати билан унга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганлари сингари дам солиб қўйиши жоиз.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким касал кўришга борса ва унинг ажали ҳозир бўлмаган бўлса, унинг ҳузурида етти марта: “Улуғ Аршнинг Рабби, Улуғ Аллоҳдан сенга шифо беришини сўрайман” деса, Аллоҳ таоло унга шифо беради», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Шунга мувофиқ, агар касал оғирлашиб қолмаган бўлса, унга “Улуғ Аршнинг Рабби, Улуғ Аллоҳдан сенга шифо беришини сўрайман”, дея етти марта айтиш мустаҳабдир.
Абу Дардо ва Абу Зарр розийаллоҳу анҳумодан қилинган ривоятга кўра, бемор ҳузурида Қуръон оятларини тиловат қилишда беморга енгиллик бўлиши ҳақида айтилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қайси бир маййит (яъни, муҳтазар – ўлим аломатлари зоҳир бўлган, аммо жони танани тарк этмаган кимса) вафот топадиган бўлса-ю, бас, унинг ҳузурида “Ёсин” тиловат қилинса, Аллоҳ унга енгиллик беради».
Абу Шайх “Фазоилул Қуръон” ва Абу Бакр Мар­вазий “Жаноиз” китобида Ибн Аббос розийал­лоҳу анҳумо Раъд сурасини ўқишни яхши кўрганини ва бу маййитга енгиллик бўлиши ҳақида айтгани зикр қилинган.
Бундан ташқари, Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нас сураларини ўқиш ҳам мустаҳабдир. Касал инсон ҳам ўзига етган дардга сабр қилиши ва бу касаллик сабабидан Аллоҳ таоло уни гуноҳлардан поклаб, даражасини кўтаришини умид қилмоғи лозим.
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу­модан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ка­сал ётган бир аъробийни кўриш­га келдилар ва: “Зарари йўқ, ин­шоаллоҳ, покизалик”, дедилар. Шунда аъробий (тушкун кайфият ва умидсиз ҳолда, Аллоҳ таолога нисбатан ёмон гумон қилиб): “Покизалик?! Йўқ, ундай эмас, бал­ки қари чол учун қабрга олиб кетмоқчи бўлган қаттиқ иситма”, деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Хўп, ундай бўлса”, де­дилар». .
Мазкур ҳадиси шарифдан касал кўришга борган киши ҳам, бемор ҳам доимо яхши сўзларни айтиши ва Аллоҳ таоло ҳақида гўзал гумонда бўлиши матлуб эканини келиб чиқади.

✏️Олимхон ЮСУПОВ,
Ҳадис илми олий мактаби ректори

📚 "Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#аудио
#Сийрат_дарси

🔈 Сийрат илми манбалари, адабиётлари ва сийрат уламолари

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#таъзия

🟣Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси "Шамсуддинхон Бобохонов" (олдинги "Мовароуннаҳр") нашриёт-матбаа ижодий уйида бир неча йиллар давомида фаолият юритган Толибжон Қодировнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

🟣Толибжон Қодиров "Хожа Бухорий" мадрасаси ва Тошкент ислом институтида илм олиш билан бирга кўп йиллар дину диёнатга хизмат қилиб, кўплаб диний-маърифий китоблар нашр этилишига ҳисса қўшдилар ва мўмин-мусулмонлар меҳру муҳаббатини қозонган эдилар.

🤲Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

🟣Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари, шогирдлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.


Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Жаноза намози бугун, пойтахтимиздаги "Ваққос ота" жоме масжидида пешин намозидан сўнг ўқилади.

🔂Ўзбекистон мусулмонлари идораси

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴Ғазаб жаҳаннам оловидандир

Давоми...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ғазабини сочишга қодир бўла туриб, ўзини босган бандани Аллоҳ таоло қиёмат куни бутун халойиқ олдида чақиради ва унга истаган ҳурини танлаш ихтиёрини беради”, дейилган (Имом Аҳмад, Имом Термизий ривояти).
Маълумки, жаҳлдор кишиларни нафақат ўзгалар, балки уларнинг яқинлари ҳам ёқтирмайди. Бундай инсонлардан Аллоҳ таоло ҳам узоқлашиб, ғазаб назари билан боқади.
Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳумо Пай­ғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар: “Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабидан мени нима узоқлаштиради?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ғазаб қилма” , деб жавоб бердилар» (Имом Аҳмад ривояти).
Албатта, ҳаммамиз ҳам оддий бандамиз. Ҳаётдаги баъзи воқеа-ҳодисалар сабаб беихтиёр жаҳлга берилиб, ўзимизни ҳам, ён-атрофдагиларни ҳам дилини вайрон қиламиз. Бундай асабийлик киши соғлиғига ҳам салбий таъсир этишини унутмаслик керак. Зеро, шифокорларимиз асаб толалари тикланмаслигини доим таъкидлаб келади. Хўш, ғазабни босиш, таранг вазиятдан чиқиш учун нима қилмоқ керак?
Бунинг бир неча йўллари борлигини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъкидлаганлар. Бу ҳақда муборак китобларда «Ғазаби қайнаган киши “Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожим” деб, Аллоҳ таолодан паноҳ сўрасин», дея қайд этилган. Бунга: «Агар сизни шайтоннинг шарри тутса, Аллоҳдан паноҳ сўранг! Албатта, У Эшитувчи, Билгувчидир» (Аъроф сураси, 199-) оятини далил қилганлар.
Яна бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар қай бирингизнинг ғазаби келса, тик турган бўлса, ўтириб олсин. Агар шунда ҳам ғазаби тарқамаса, ётиб олсин!» дедилар (Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривояти). Чунки тик турган киши ғазабланганда бирон ножўя иш қилиб қўйиши мумкин. Ўтирган ёки ётган киши эса бундай хатти-ҳаракатдан тийилади.
Ғазабни сўндирадиган воситалардан яна бири таҳоратдир. Таҳорат ибодатида Аллоҳ таоло зикри мавжуд. Инсондаги ғазабни алангалатиб турувчи шайтон эса ибодат қаршисида ортга чекинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ғазаб шайтондан­дир. Шайтон эса оловдан яралган. Агар ғазабингиз келса, таҳорат қилинг!” дедилар (Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривояти). Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба қилаётиб бундай дедилар: “Билингларки, ғазаб одам боласи қалбида ёниб турган чўғдир!” (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти). Маъ­лумки, ғазаб тана ҳароратини кў­таради. Сув эса кишини совутиб, асл ҳолига қай­таради. Шу боисдан аксарият бундай ҳолатларда киши юзига сув сепилади.
Албатта, ғазабини тийган киши кечиримлилик, ҳалимлик хислатини ҳам ўзида мужассамлаштир­моғи лозим. Чунки Қуръони ка­римнинг бир қанча ояти кари­маларида киши кечиримли ва ўза­ро аҳил бўлиши кераклиги буюрилган. Қайсики оила ва жамият­да бундай хислатлар бўлар экан, у ерда файзу барака, тараққиёт бў­лади, иншоаллоҳ.

✏️Бобур МУҲАММАДИЕВ
тайёрлади.


📚 "Ҳидоят" журналидан

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (29.10.2024 -Cешанба):

тонг - 05:32
қуёш - 06:51
туш - 12:12
аср - 15:40
шом - 17:25
хуфтон - 18:39

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴СОВУҚДА ҒУСЛ ЎРНИГА ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#ғусл #таяммум

CАВОЛ: Совуқда касалланишдан қўрқиб таяммум қилган жунуб одам кетидан таҳорат оладими ё шарт эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Совуқ сабабли ғусл қилиш узрли бўлса, покланиш учун таяммум қилинади ва таяммумдан кейин таҳорат олиш шарт эмас. Агар таяммумдан кейин таҳоратни бузувчи ҳолатлар бўлса, намозларни таҳорат қилиб ўқийверади. Ғуслга шароит бўлиши билан ғусл қилиб олиш керак бўлади.
Совуқ кунда ғусл ўрнига таяммум қилиш тўғрисида Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
أجنب في ليلة باردة يخاف على نفسه الهلاك لو اغتسل ولم يقدر على تسخين الماء ولا على اجرة الحمام في المصر اجزأه التيمم في قول أبى حنيفة وقال أبو يوسف ومحمد ان كان في المصر لا يجزئه
яъни: “Киши совуқ кечада жунуб бўлиб, ғусл қилса ҳалокатига сабаб бўлишидан хавф қилса ва сувни иситиш имкони бўлмаса, шунингдек, шаҳар ҳаммомининг тўловига ҳам қодир бўлмаса, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг қавлига биноан мазкур киши таяммум қилиши жоиз бўлади. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар эса: “Агар шаҳар ҳудудида бўлса, таяммум қилиши жоиз бўлмайди”, деганлар...” (“Бадоиъус саноеъ” китоби).
Совуқ кунда жунуб киши таяммум қилиш жоиз бўлиши учун совуқлик даражаси юқори бўлиб, инсон ҳаётига ёки саломатлигига хавф туғдирадиган даражада бўлиши ва иссиқ сув топиш имкони бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

🔂Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#аудио
#Сийрат_дарси

🔈 Пайғамбаримизга муҳаббат иймондандир

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Фаришталарнинг вазифалари

🟣 Фаришталар Аллоҳ таолонинг каломи ва ҳукмини У Зотнинг бандаларига етказиш вазифасини бажарадилар

🟣 Фаришталар Аршни кўтариб туриш вазифасини адо этадилар.


🟣 Фаришталар жаннат ва унинг аҳлининг хизматини қилиб турадилар.

🟣Фаришталар дўзах ишларини ва унинг аҳлини жазолаш вазифасини ҳам бажарадилар.


🟣 Фаришталарга одамларнинг ишларини кузатиб, амалларини ёзиб бориш вазифаси юкланган.


🟣 Фаришталарга инсонни доимий равишда муҳофаза қилиб юриш вазифаси ҳам юкланган.


🟣 Фаришталарга руҳларни қабз қилиш вазифаси юкланган.

Демак, биз мусулмонлар бошқа нарсаларга иймонимиз каби, фаришталар ҳақида ҳам энг тўғри иймонга эга эканимиз билан фахрланишимиз ва ундан фойдаланишимиз лозим.


📖 "Сунний ақийдалар"китобидан.

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌸🌤🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ва Роҳматуллоҳи ва барокотуҳ
🌤🌸🍀

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳу лаа илаҳа иллаҳув алҳаййул қойюм. Лаа таъхузуҳу синатув валаа навм. Лаҳуу маа фис самаваати ва маа фил арз. Ман заллазий йашфаъу ъиндаху иллаа биизниҳ. Йаъламу маа байна айдийҳим ва маа холфаҳум. Ва лаа йуҳийтувна бишайъим мин ъилмиҳи илла бимаа шаа. Васиъа курсиййуҳус самаваати вал арз. Ва лаа йаувдуҳу ҳифзуҳума ва ҳувал ъалиййул ъазийм.

Маъноси:
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман. Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирикдир ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар ўзи хоҳлаганини, холос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. У уларни муҳофаза қилишдан чарчамас. Ва У Алий ва Азим зотдир.

Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲

🍀🌤🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸🌤🍀

@HidoyatUz.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ҳикмат

Садоқат – буюк шарафдир. Бироқ у вафонинг маъносини биладиган одамларга муҳтождир. Манфаат кўзлайдиганларга эмас!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟣БИР ХУРМОНИ ЎНГА БЎЛИБ ЕЙИШГАН

Аҳли суффа – ҳовли-жойи, моли ва егулиги, ҳатто тузукроқ кийими бўлмаган саҳобийлар эди. Ҳамиша оч яшашар, тунда масжиднинг бир бурчида мизғиб олишар эди. Аммо иймонлари, дин ғами кучли эди. Битта хурмони кўпинча ўнлаб киши бўлиб ерди. Шеригимга етмай қолмасин, дея мазасини тотиб улгурмай, биродарига узатарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гоҳо уларнинг оч қолганидан хабар топиб, ўзига тўқроқ саҳобийларга Асҳоби суффадан ўн, йигирма ёки ўттиз нафарини таомлантиришни юклардилар.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…
Subscribe to a channel